Ўзбекистонда меҳмон уйларини ташкил этишда халқаро тажриба

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
322-331
16
4
Поделиться
Сайфутдинов, Ш. (2019). Ўзбекистонда меҳмон уйларини ташкил этишда халқаро тажриба . Экономика и инновационные технологии, (3), 322–331. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10833
Шухратжон Сайфутдинов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

доцент кафедры туризма и сервиса, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Илмий мақолада Ўзбекистонда меҳмонхона хўжалигини ривожлантириш, меҳмон уйларини ташкил этиш бўйича тадбиркорлик фаолиятини такомиллаштириш, мамлакатимиз шароитида меҳмон уйларини ташкил этиш тартиблари ва талаблари баён этилган, шунингдек бу соҳасда хорижда амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилган ҳолда мамлакатимизда меҳмон уйларини ривожланиш йўналишларини белгилаб олиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

324

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

УДК: 338.48(575.1)

INTERNATIONAL EXPERIENCE OF THE ORGANIZATION

OF HOTEL HOUSES IN UZBEKISTAN

Sayfutdinov Shukhratjon Sultanovich

1

1

Docent of the Department of Tourism and Service Tashkent State University of

Economics, candidate of economic sciences

Uzbekistan, 100066, Tashkent, Islom Karimov street, 49

E-mail:

sh.sayfutdinov@tsue.uz

Abstract:

In article were given the requirements for the development of hotel business in

Uzbekistan, the improvement of business activity of guest houses, the creation of guest houses in
the country and analyzed the work done abroad in this area, made suggestions and
recommendations for determining the directions of development of guest houses.

Калит сўзлар:

туризм, саёҳатчи, меҳмонхона, меҳмон уйлари, туризмда

тадбиркорлик, жойлаштириш воситалари, меҳмонхона бизнеси, меҳмонхона номерлари,
туризм хизматлари, иқтисодиёт.

ЎЗБЕКИСТОНДА МЕҲМОН УЙЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА ХАЛҚАРО ТАЖРИБА

Сайфутдинов Шухратжон Султонович

1

1

ТДИУ Туризм ва сервис кафедраси доценти, и.ф.н.

Ўзбекистон, 100066, Тошкент шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 49

E-mail:

sh.sayfutdinov@tsue.uz

Аннотация:

Илмий мақолада Ўзбекистонда меҳмонхона хўжалигини ривожлантириш,

меҳмон уйларини ташкил этиш бўйича тадбиркорлик фаолиятини такомиллаштириш,
мамлакатимиз шароитида меҳмон уйларини ташкил этиш тартиблари ва талаблари баён
этилган, шунингдек бу соҳасда хорижда амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилган ҳолда
мамлакатимизда меҳмон уйларини ривожланиш йўналишларини белгилаб олиш бўйича таклиф ва
тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

туризм, саёҳатчи, меҳмонхона, меҳмон уйлари, туризмда тадбиркорлик,

жойлаштириш воситалари, меҳмонхона бизнеси, меҳмонхона номерлари, туризм хизматлари,
иқтисодиёт.

Кириш

Туризм — иқтисодиётни ривожлантириш жараёнини тезлаштирувчи омил

бўлиб, иқтисодий ва ижтимоий муаммолар ечимида муҳим ўрин тутади. Қўшимча иш
ўринлари яратилиши, аҳоли бандлигини ошириш, юрт фаровонлигини юксалтиришда
сайёҳликнинг ўрни беқиёсдир. Мустақилликка эришгандан сўнг Ўзбекистонда туризм
соҳасини тартибга солиш бўйича зарур ҳуқуқий-меъёрий хужжатлар ишлаб чиқилди,
унинг инфратузилмасини ривожлантириш, миллий қадриятларни асраш, маданий
мерос объектларини тиклаш ва таъмирлаш борасида кенг миқёсли чора-тадбирлар
тизимли ва изчил амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва
осойишталик, меҳмондўстлик ҳамда туризм соҳасида амалга оширилаётган
ислоҳотлар натижасида хориж мамалакатлардан ташриф буюраётган сайёҳлар оқими
кўпаймоқда.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

325

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ўзбекистон бой тарих ва ноёб маданий меросга эга. Бу эса мамлакатимизда

ҳали улкан салоҳияти тўлиқ ишга солинмаган туризм индустриясини ривожлантириш,
юртимизни жаҳон туризм марказларидан бирига айлантириш имконини беради.

Мамлакатимизда туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга

давлат

томонидан

катта

аҳамият

берилмоқда.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси туризм
салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча
ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5326-сонли фармонида туризм соҳасини
ривожлантиришда инвестицияларни фаол жалб қилиш, соҳага инновацион ғоя ва
технологияларни жорий этиш, шунингдек, мамлакатнинг бой табиий, маданий ва
тарихий меросининг мавжуд ресурслари ва имкониятларидан ҳар томонлама
фойдаланиш борасидаги йўналишлари белгилаб берилган.

Туризм соҳаси ривожланган кўплаб мамлакатлар хорижий туристлар дам

олиши ва хизмат кўрсатиши учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда, ўзига
миллионлаб туристларни жалб қилмоқда. Шу билан бирга Африка, Австралия.
Жанубий Америка, Антарктида, Мексика каби минтақаларнинг хорижий туристларга
хизмат кўрсатишдаги улуши йилдан-йилга ортиб бораётганлигини таъкидлаб ўтиш
зарур.

Бугунги кунда миллий иқтисодиётнинг ўсиши дунё бозорига боғлиқ бўлмоқда.

Туризм,

давлатларни

ўзаро

яқинлаштирибгина

қолмай,

балки

халқаро

муносабатларни ривожлантиришда муҳим омил бўлмоқда. Шунинг учун, халқаро
туризм индустриясини тўғри ташкил этиш ва ривожлантириш, жойлаштириш
воситалари турларини кўпайтириш ва такомиллаштириш ва бу борада жаҳон
тажрибасини қўллаш зарурати сезилмоқда.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Ўзбекистонда

туризм

фаолияти

билан

шуғулланувчи

тадбиркорлик

субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолият
юритиши учун тақдим этилаётган имконият ва имтиёзлар туризм инфратузилмасини
яхшилашга хизмат қилмоқда. Жумладан, соҳада бир қадар янги йўналиш — оилавий
меҳмон уйлари тармоғини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор туфайли
туризмнинг мазкур йўналиши жадал ривожланишига туртки бермоқда. Биз ушбу
йўналишда тадқиқот олиб бораётган айрим муаллифларнинг фикри ва
мулоҳазаларини таҳлил қилиб, уларнинг натижаларини умумлаштириб, Ўзбекистонда
меҳмонхона турларини ривожлантириш ва такомиллаштириш тўғрисидаги
мулоҳазаларимизни қисқача баён қиламиз.

Е.Л. Писаревскийнинг “Государственное и муниципальное управление в сфере

туризма” номли дарслигида Россия ва бошқа жаҳон мамлакатларида туризм
соҳасида давлат ва маҳаллий ҳокимиятининг шаклланиши, бугунги ҳолати ва
ривожланиш истиқболлари тўғрисидаги тизимли билимларни тақдим этган.
Шунингдек, ушбу адабиётда туризм соҳасида давлат бошқарувининг амалдаги
халқаро ва энг самарали хорижий тажрибасига алоҳида эътибор қаратилган.

А.С. Кусковнинг “Меҳмонхона иши” номли ўқув қўлланмасида меҳмондўстлик

саноатининг ҳозирги ҳолати ва хусусиятлари баён қилинган, сайёҳлик хизматлари
таркибида

меҳмонхона

корхоналарининг

ўрни

берилган,

меҳмонхона

корхоналарининг асосий турлари билан бир қаторда меҳмонхона хўжалиги
фаолиятининг меъёрий асослари таҳлил этилган. Шунингдек, ўқув қўлланмада


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

326

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

меҳмонхона хизматлари хусусиятлари, бошқарув ва меҳмонхона ҳодимлари,
мижозлар ва сайёҳлик агентликлари билан ўзаро алоқаларига, қўшимча хизматларни
тақдим этиш хусусиятларига алоҳида эътибор қаратилган

А.Д. Чудновскийнинг “Туризм и гостиничное хозяйство” номли дарслиги

меҳмонхона ва сайёҳлик бизнесини ташкил қилиш назарияси ва амалиётининг
асосий тушунчаларини ўз ичига олади. Меҳмонхона ва сайёҳлик мажмуасини
бошқаришни ташкил этиш масалалари, шу жумладан туризм соҳасида реклама ва
маркетинг коммуникациялари, дам олиш соҳасида туризмни ташкил этиш,
меҳмонхона бошқарувини ташкил этиш, иш фаолиятини баҳолаш кабилар баён
этилган. Меҳмонхоналардаги автоматлаштирилган маълумотларни қайта ишлаш
тизимларидан фойдаланиш масалалари, шунингдек, меҳмонхона ва сайёҳлик
бизнесида иқтисодий фаолиятни тартибга солувчи меъёрий хужжатлар кўриб
чиқилган.

Р.С. Амриддинова “Меҳмонхона сервиси хизматини ташкил қилиш”

номли ўқув

қўлланмасида ҳозирги бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида меҳмонхона хизмати
соҳасида

энг

яхши

бошқарув

қарорларини

қабул

қилиш,

бошқарувни

такомиллаштириш зарурати билан боғлиқлиги баён этилган. Хизматчилар мехмонлар
томонидан замонавий хизмат даражасига қандай талаб қўйилиши, .меҳмонхона
хизматлари сифатига таъсир кўрсатувчи иқтисодий омиллар ҳамда меҳмонхона
раҳбарларининг доимий равишда хизмат кўрсатиш сифатини бошқаришни
яхшилашга, уни кенгайтиришга эътиборни қаратишга аҳамият берилган. Шунингдек,
ўқув қўлланмада жойлаштириш воситаларининг ривожланиш тарихи, замонавий
меҳмонхоналарнинг

турлари,

меҳмонхоналарни

таснифлаш

тизими,

меҳмонхоналарнинг меъморчилик ва техник ечимлари, меҳмонхоналардан
фойдаланиш асослари, меҳмонхоналарнинг ташкилий-бошқариш тузилмаси,
меҳмонхоналарда қабул қилиш ва жойлаштиришни ташкил этиш каби масалалар
ёритилган.

Умуман олганда ушбу адабиётларда меҳмон уйларини ривожлантиришнинг

ўзига хос жиҳатлари, уларни ташкил этишнинг меъёрий-хуқуқий асослари, мамлакат
учун меҳмон уйларининг зарурлиги, шунингдек, меҳмон уйларини шакллантириш
бўйича яҳлит тузилмани яратиш борасида тўхталиб ўтилмаган.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотда меҳмонхона хўжалиги ривожланишини белгилашда яқин

йилларда кутилаётган инновацион ўзгаришларни ҳисобга олиш ва шу орқали туризм
соҳасини ривожланишида меҳмонхона хўжалигини туризм соҳасининг алоҳида
тармоғи сифатида ўрганиш методологияси қўлланилиб, бу борада мутахассислар
фикрини ўрганган ҳолда, кузатиш, қиёслаш, эмперик тадқиқот, тизимли ва қиёсий
таҳлил ҳамда эксперт баҳолаш каби усуллари орқали инфратузилманинг таркибий
қисмлари ривожланиши йўналишларини белгилаб бериш усули таклиф этилгандир.
Шунингдек, 2025 йилгача республикамиз туризми ривожланиши йўналишларининг
устувор вазифаларига оид хулосалар қилинган ва туризм соҳасини такомиллаш-
тиришга оид аниқ тавсиялар ишлаб чиқилган.

Таҳлил ва натижалар

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида туризмнинг замонавий моделини

шакллантириш жараёни амалга оширилмоқда. Ушбу моделда таъкидланишича
мамлакатда ривожлантирилаётган туризм бозори бошқа ҳар қандай бозорлар каби


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

327

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

мамлакатнинг ижтимоий - сиёсий ва иқтисодий вазиятига таъсир кўрсатади. У
мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда инвестиция ва капитал
оқимини таъминлаш даражаларини аниқлашда муҳим восита бўлиб, ҳисобланади.
Маълумки, бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда, асосан, хусусий ва
тижорат компаниялари туристларга хизмат кўрсатади. Бироқ, ҳар қандай шароитда
ҳам давлат оптимал иқтисодий ва ҳуқуқий заминни яратган тақдирдагина туризм
ривожланиши мумкин.

Агарда давлат касбий тайёгарлик масалалари, табиий ва маданий муҳитни

муҳофаза этиш, ахборот-реклама ишлари ва расмиятчиликни соддалаштириш
кабилар билан шуғулланмаса, у ҳолда туризм кутилганидек ривожланиш даражасига
эриша олмайди. Бунда давлат томонидан туризмни ривожлантириш, туризм
хизматлари бозорини шакллантириш, иқтисодий тартибга солиш усуллари ва
ричагларини қайта ислоҳ этиш, туризмни ташкилий бошқарув структураларини
такомиллаштириш, унинг экспорт салоҳиятини ошириш ва энг асосийси, хорижий
инвестицияларни жалб қилиш кабиларга тегишли услубий ва амалий ёндашувларни
ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.

Ҳар қандай мамлакатда туризмнинг ривожланиши, энг аввало, ушбу соҳага

нисбатан давлат томонидан олиб борилаётган сиёсатнинг самарадорлик даражасига
боғлиқ. Давлат туризм инфратузилмасининг шаклланиши ва фаолият кўрсатиши учун
зарур шарт-шароитларни яратиш, яъни меъёрий-ҳуқуқий асосларни барпо этиш,
умуман туризм ва унинг алоҳида турларини рағбатлантириш бўйича тегишли
ташкилий-иқтисодий чора-тадбирларни амалга ошириш, туризм фаолияти билан
шуғулланувчи корхоналар ўртасида ҳалол рақобат муҳитини яратиш, туризмга хизмат
кўрсатувчи бозор инфратузилмасини тартибга солиш, туризм ҳуқуқи ва
манфаатларини ҳимоя қилиш ва кафолатлаш орқали ушбу соҳанинг ривожланишига
ёрдам кўрсатади.

Мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор

берилмоқда, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам бу соҳа ривожига эътибор бериб, “Ҳозирги
кунда миллий иқтисодиётга юқори даромад келтирадиган истиқболли тармоқлардан
бири – бу туризмдир. Бу соҳага жаҳон брендларини фаол жалб этган ҳолда, зиёрат
туризми, экологик, маърифий, этнографик, гастрономик туризм ва бу соҳанинг бошқа
тармоқларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади”

1

деб таъкидлаганлар.

Бугунги кунда Ўзбекистонда ички ва халқаро туризм ривожланишини тартибга

солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тизими асосини Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси, Фуқаролик ва Солиқ Кодекслари, 1999 йил 29 августда қабул
қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Туризм тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида
туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-
5611-сонли фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3
февралдаги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун
қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар
тўғрисида»ги ПФ-5326-сонли фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг

1

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси. – Тошкент. 2017 йил 23

декабрь.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

328

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
ҳаракатлар

стратегияси

тўғрисида”ги

ПФ-4947-сонли

фармони,

Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “2018-2019 йилларда туризм
соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги
қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги
“Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини
ташкил этиш тўғрисида” ПҚ-2666-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси
Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон
Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари ташкил этади.

Бугунги кунда меҳмонхона хўжалиги туризм соҳасининг ажралмас қисми

бўлиб, туризм индустрияси таркибига киради. Туризм индустрияси ўзида
«Меҳмонхоналар мажмуаси ва бошқа жойлаштириш воситалари, транспорт
воситалари, санатория-курорт даволаш ва дам олиш объектлари, умумий овқатланиш
объектлари, кўнгил очиш воситалари ва объектлари, билиш, ишбилармонлик
объектлари, физкультура-спорт ва бошқа мақсадлардаги туроператорлик ва
турагентлик фаолиятини амалга оширувчи, туризм ахборот операторлари тизими,
шунингдек экскурсовод (гидлар), гид-таржимонлар ва кузатувчи-йўриқчилар
хизматлари кўрсатувчи ташкилотлари»ни намоён этади.

Бунда меҳмонхона хўжалиги ўзида иқтисодий фаолият кўринишини намоён

қилган ҳолда, меҳмонхона хизматлари тақдим этиш кемпинглар, мотеллар, мактаб ва
талабалар ётоқхоналарида, келувчилар учун меҳмон уйлари ва ҳ.к. қисқа муддатли
яшашни ташкил қилишни ўз ичига олади. Меҳмонхона фаолияти ҳуқуқий шахс ва
индивидуал тадбиркорларнинг фаолияти сифатида белгиланади. Яъни улар бевосита
ўзлари ихтиёри ва бошқарувида бўлган бирор-бир жамоавий жойлаштириш
воситасига эга бўладилар. Меҳмонхоналар фуқароларга жойлаштириш ва хизматлар
кўрсатишдан

иборат

бўлиб,

хозирги

кунда

меҳмонхоналар

меҳмонхона

хизматларидан бошқа хизмат турларини ҳам ташкил этмоқда.

Бутунжаҳон туризм ташкилоти (БТТ-ВТО)нинг белгилаши бўйича меҳмонхона –

бу жамоавий жойлаштириш воситаси бўлиб, маълум номерлар сонидан иборат
бўлган, ягона раҳбарликка эга хизматлар тўпламини тақдим этади.

Одатда жойлаштириш воситалари ҳисобланган меҳмонхоналар қуйидаги

белгиларга эга бўлади:

2

меҳмонхона номерлардан иборат бўлиб, қайсиким унинг сони белгиланган

минимумдан ортиқ бўлади ва ягона раҳбарликка эгадир;

меҳмонхона ўзининг хилма-хил хизматларини тақдим этади, уларнинг

рўйхатида тўшакни тундалик кузатиш яъни тартибга келтириш, номер (хона)ни ва
санитария узелини йиғиштириш билан чекланмайди;

меҳмонхоналар хизматлар тақдим этишга мувофиқ равишда класслар ва

категорияларга гуруҳланган бўлиб, мамлакат-стандартлари ва ускуналарига эга;

меҳмонхоналар ихтисослашган муассасалар категориясига кирмайди;

меҳмонхоналар ўз саёҳатчилари сегментига мўлжаллангандир;

меҳмонхоналар мустақил бўлиши ёки ихтисослашган бирлашма, яъни

меҳмонхоналар (занжир)га кириши мумкин.

2

R.S.Amriddinova “Mexmonxona servis xizmatini tashkil qilish” O’quv qo’llanma. SamISI. 2012


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

329

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Сўнгги йилларда меҳмондўстлик саноати корхоналарининг ривожланишида

кўзга ташланган тенденциялар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:

меҳмонхона ва ресторан хизматлари ихтисослашувининг чуқурлашиши;

халқаро меҳмонхона ва ресторан тармоқларининг ташкил топиши;

кичик корхоналар тармоғининг ривожланиши;

меҳмондўстлик саноатига янги компьютер технологияларининг жорий

этилиши.

Ҳозирги кунда жаҳон туризмида меҳмонхона номерлари ва арзон жойларни

таклиф этувчи бир неча тизимлар ишламоқда. Улардан бири

AirBnB бўлиб –

бу веб

платформа ҳисобланади, у ўз уйини ижарага тўлиқ ёки қисман бермоқчи бўлган уй
хўжайини ва мамлакатга буюраётган меҳмон ўртасида алоқа ўрнатиш жойи
ҳисобланади.

AirBnB 2008 йилда фаолиятини бошлаган, дунё бўйлаб 190 дан ортиқ

мамлакатда, 65000 дан ортиқ шаҳарда турар жой таклиф қилади, ҳозирги кунгача
ушбу онлайн платформа орқали 150 млндан ортиқ киши ўзига турар жой топган. Ушбу
платформанинг асосий жиҳати шундан иборатки, бу платформада орқали энг арзон
шахсий хонадонлар, уйлар, котежлар ва бошқа жойлаштириш воситаларини топиш
мумкин. Мамлакатимизда эса ҳозирги кунда хусусий хонадон ва уйлар хорижий
сайёҳларга ижарага берилмайди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда меҳмонхона хўжалигини такомиллаштириш ва

меҳмонхона

турларини

ривожлантиришга

алоҳида

эътибор

қаратилиб,

меҳмонхоналарнинг турларига қараб ҳам алоҳида соддалаштирилган ҳолда лицензия
бериш тартиблари ишлаб чиқилди ва йўлга қўйилда. Туризм соҳасида амалга
оширилаётган ислоҳотлар натижасида мамлакатимизга келаётган туристлар сони
кўпаймоқда ва шунга мос равишда меҳмонхоналар сони ҳам ортиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш қўмитасининг 2018 йил

маълумотларига кўра, Ўзбекистонда меҳмонхоналар сони 914 тани ташкил этмоқда
(1-жадвал), меҳмонхона номерлари сони 20 мингта ва меҳмонхоналардаги жойлар
сони эса 41,1 мингтани ташкил этган

3

. Мамлакатимиздаги ушбу меҳмонхоналар сони

2025 йилда 2994 тага етиши прогноз килинмоқда. Туризмни ривожлантириш бўйича
олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида охирги бир йил ичида меҳмонхоналар
сони 676 (2017 йил) тадан 914 (2018 йил) тагача кўпайган.

1-жадвал.

Ўзбекистондаги меҳмонхоналар сони (2018-2025 йиллар прогноз

кўрсаткичлари)нинг ўсиши

4

Кўрсаткичлар

2018

йил

2019

йил

2020

йил

2021

йил

2022

йил

2023

йил

2024

йил

2025

йил

Меҳмонхоналар сони

914

1098

1609

2394

2562

2715

2851

2994

Хоналар сони (минг)

20,0

24,0

33,7

48,7

52,1

55,2

58,0

60,9

Бугунги кунда мамлакатимиздаги ушбу меҳмонхоналар алоҳида категориялар

бўйича яъни, 1 юлдуздан бошлаб 5 юлдузгача бўлган категорияларга ажратилган,
шунигдек хеч қайси категорияга эга бўлмаган меҳмонхоналар сони ҳам катта улушга

3

www.uzbektourism.uz

4

Муаллиф томонидан статистик маълумотлар асосида тузилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

330

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

эга. 1-расмда меҳмонхоналар категорияларининг Ўзбекистон туризм бозоридаги
улуши бўйича маълумотлар берилган.

1-юлдузли

2-юлдузли

3-юлдузли

4-юлдузли

5-юлдузли

категориясиз

1-Расм.Меҳмонхоналарнинг категориялари бўйича туризм бозоридаги улуши (%)


Статистик маълумотлар шундан далолат берадики, 55% улуш категориясиз

меҳмонхоналарга тўғри келади. Ҳозирги кунда малакатимизда юлдузга эга бўлмаган
меҳмонхоналарнинг деярли барчаси категориясиз меҳмонхоналар таркибига киради,
мотел, хостел, флотел, меҳмон уйлари, кемпинг каби меҳмонхона турлари шулар
жумласидандир. Лекин, кўпгина мамлакатларда барча меҳмонхона турлари бўйича
алоҳида статистик маълумотлар йиғиб борилади. Шу жумладан, меҳмонхоналарнинг
турлари бўйича алоҳида лецинзия бериш тартиблари ўрнатилган. Мамлакатимизда
эса ҳозирги кунда меҳмон уйларига соддалаштирилган ҳолда лицензия бериш
тартиби йўлга қўйилган, юқорида келтирилган меҳмонхона турларини ташкил этиш
бўйича эса алоҳида меъёрий-хуқуқий асослар ханузгача ишлаб чиқилмаган.

Туризм бозорида 1 юлдузли меҳмонхоналар 21% улушни, 2 юлдузли

меҳмонхоналар 3% улушни, 3 юлдузли меҳмонхоналар 14%ни, 4 юлдузли
меҳмонхоналар 6% улушни, 5 юлдузли меҳмонхоналар эса 1% ташкил этмоқда.
Мамлакатимизда 5 юлдузли меҳмонхона энг кам улушга, булар асосан жаҳон бренди
ҳисобланган меҳмонхона занжирларидир.

Ўзбекистонда

меҳмон

уйларини

ташкил

этиш

туризм

соҳасинин

ривожланитиршнинг асосий йўналишлардан бири сифатида эътироф этилмоқда.
Хориж мамлакатларида меҳмон уйларини ривожлантириш бўйича тадбиркорлик
фаолияти яхши йўлга қўйилган ва катта тажрибага эга ҳисобланади.

Мисол тариқасида, Франция давлатида хизмат кўрсатиш хусусиятлари бўйича

ўзига ҳос жиҳатларга эга бўлган турли хилдаги меҳмон уйлари мавжуд. Буларнинг
айрим турларини келтириб ўтамиз:

-

меҳмонлар учун кичик уйлар;

-

меҳмонлар учун алоҳида хоналар;

-

таверналар (трактирлар);

-

овқатланиш билан бирга тунаш учун фермер уйлари;

-

туризм лагерлари ва фермаларда дегустация;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

331

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

-

кичик меҳмонхоналар ва оилавий ресторанлар;

-

пиёда туристлар учун меҳмон уйлари;

-

болалар учун меҳмон уйлари;

-

от боқадиган фермерларнинг меҳмон уйлари ва бошқалар.

Францияда меҳмон уйларини шакллантиришда даромад олишдан ташқари ўз
йўналиши бўйича қўйилган мақсадга эришиш учун эътибор қаратилади. Юқорида
келтирилган меҳмон уйлари турларининг ривожланиши қишлоқ жойларда туризм
салоҳиятини ошишига ва кўпроқ сайёҳларни жалб қилишига олиб келмоқда. Ҳозирги
кунга келиб Франциянинг меҳмон уйлари қишлоқ жойларда рақобатбардош
тадбиркорлик турларидан бири бўлиб, аҳолини доимий даромад билан
таъминламоқда.

Франциянинг қишлоқ жойлардаги меҳмон уйларининг низомига (Gites de

France) кўра меҳмон уйлари эгаси Меҳмон уйлари федерациясининг аъзоси бўлиб,
низомда белгиланган қулайлик ва жиҳозлар бўйича мажбуриятларга амал қилиши
лозим. Ўз ўрнида қишлоқ жойлардаги назорат Франция Меҳмон уйлари
федерациясиниг идоралари томонидан амалга оширилади. Ушбу федерация – бу
сайланган вакиллар томонидан бошқариладиган меҳмон уйлари эгалари уюшмаси.

Испания мамлакатида ҳам меҳмон уйларига хос бўлган меҳмонхона турлари

туризм соҳасида етакчи тармоқлардан ҳисобланади. Ушбу давлатнинг денгиз
қирғоқларидаги меҳмон уйлари асосан қишлоқ меҳмон уйлари, тоғ уйлари, вилла
каби номлар билан юритилади. Сайёҳлар бундай меҳмон уйларида яшашда имкон
қадар ўз уйи муҳити яратилганлигини ҳис қилади, қулай шароитлар билан
таъминланган бўлади.

Испаниянинг Коста Бланка (

Costa Blanca

) соҳилида жойлашган меҳмон уйлари

сайёҳлар ўртасида машҳур бўлиб, улар жозибали, қулай шароит яратилган ва
мустақил дам олиш, ҳамда овқатланиш хизматларини кўрсатиш билан
шуғулланадиган уйлардир. Одатда денгиз соҳилидаги меҳмон уйларига жойлашган
сайёҳлар денгизда дайвинг, серфинг, яхтинг каби фаолиятлар билан машғул бўлади.

Испанияда соҳил бўйидаги меҳмон уйига хос бўлган ҳашаматли виллалар катта

панорамали ва чиройли манзаралар билан майдони камида 400 квадрат метр, икки
ёки уч қаватдан иборат денгиз манзаралари билан уйғунлашган меҳмон уйлари тури
ҳисобланади.

Ўзбекистон ҳукумати тадбиркорларнинг меҳмон уйлари фаолиятини йўлга

қўйиш бўйича ижобий ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, меҳмон уйларини
ташкил этиш ва бу соҳадаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш
бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги «Оилавий меҳмон уйлари
фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор ҳудудларнинг туризм салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини

ошириш, дам олиш ва туризм учун шарт-шароитларни яхшилаш, шунингдек,
аҳолининг бандлиги ва фаровонлигини оширишга қаратилган. Мазкур ҳужжатнинг
мазмун моҳиятини кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Туризмни
ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли
ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Оилавий меҳмон уйлари сайёҳлар, айниқса, чет эллик сайёҳлар эътиборини

кўпроқ тортиши, нисбатан камхаржлиги ва бошқа шу каби қулайликлари билан


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

332

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ажралиб туради. Миллий урф-одат ва қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш, қишлоқ
жойларда тадбиркорлик маданиятини ривожлантириш, аҳоли бандлигини
таъминлаш ва, асосийси, туризмни жадал тараққий эттиришда муҳим ўрин тутади.

Қарорга асосан, оилавий меҳмон уйи – бир вақтнинг ўзида 10 нафаргача бўлган

меҳмон (сайёҳ)ни вақтинчалик яшаш ва озиқ-овқат билан таъминлаш хизматларини
тақдим этувчи хусусий уй хўжалиги, бунда уй эгалари ушбу уйда сайёҳлар билан
бирга яшаши кўзда тутилади. Бир киши учун 3 м кв ҳисобидаги турар-жой – оилавий
меҳмон уйини ташкиллаштиришнинг муҳим шарти ҳисобланади

5

. Қарорда бу

жойлашув воситаларига қўйиладиган талаблар белгилаб берилган.

Оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш ва фаолият юритиши бўйича қуйидаги

асосий жиҳатлар белгилаб қўйилган:

оилавий меҳмон уйлари хизматлари индивидуал тадбиркорлар ёки оилавий

тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилади. Меҳмон уйларини рўйхатга олиш
ва Ягона реестрнинг юритилиши Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш
давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади;

оилавий меҳмон уйларининг хизматларини сертификациялаш учун

соддалаштирилган тизим йўлга қўйилмоқда. Бу меҳмон уйини ўрганиш ҳужжати
асосида уларни оилавий меҳмон уйлари Ягона реестрига киритиш ва тегишли
маълумотномани бериш йўли орқали амалга оширилади;

тижорат банкларига Оилавий меҳмон уйлари Ягона реестрига кирувчи

индивидуал тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектлари аризасига кўра
уларга имтиёзли шароитларда кредитлар ажратиш тавсия қилинади. Кредит энг кам
ойлик иш ҳақининг 300 баравари миқдорида, беш йил муддатга, 2 йиллик имтиёзли
даврга берилади.

Хулоса ва таклифлар

Юқоридагилардан хулоса қилган ҳолда, бу борада мамлакатимизда меҳмонхона

хўжалигида меҳмон уйларини вилоятларда ва қишлоқ жойларда ташкил этиш ва
такомиллаштиришда ўзига ҳос хусусиятларга эга. Бундай турдаги жойлаштириш
воситалари нисбатан арзон ва сайёҳлар учун қулай бўлиб, хориж тажрибасига кўра
қишлоқ жойларда туризмни ривожлантиришда бу турдаги меҳмонхоналардан кенг
фойдаланилади. Сўнгги йилларда туризм соҳасида амалга оширилаётган
ислоҳотларни инобатга олган ҳолда эътиборга олиниши лозим бўлган қуйидаги
асосий йўналишларни белгилаб олиш мақсадга мувофиқдир:

- мамлакатимизнинг минтақалардаги ва қишлоқлардаги табиатнинг ўзига

хослиги, тарихи, аҳолининг маданияти ва урф одатлари сайёҳларни жалб этишини
инобатга олган ҳолда қишлоқ жойларда меҳмон уйлари бўйича тадбиркорлик
фаолияти ривожланишини жадаллаштириш;

- бу соҳада тадбиркорликни ривожлантириш қишлоқ жойлари учун кўпрок

ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб, кўп ҳолатларда ўрта ёшдаги аҳоли шаҳар жойларда
ишлашга интилади. Ушбу ҳолатарни инобтга олган ҳолда меҳмон уйларини ташкил
этиш бўйича тадбиркорлик фаолиятини кенг тарғиб қилиш ва бу борада қишлоқ
жойларда мутахассисларни жалб қилган ҳолда, ўқув курсларини ташкил этиш;

5

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги «Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

333

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

- қишлоқ туризми ва меҳмон уйларини ривожлантириш, қишлоқ жойларда

ижтимоий муаммоларни ечишга кўмаклашишини инобатга олган ҳолда қишлоқ
жойларда инвестицион муҳитни яратиш ва сармояларни кенг жалб этиш лозим;

- туризм соҳасида меҳмонхона хўжалигини ривожлантиришда мамлакатимизда

Couchsurfing

Халқаро мустақил саёҳатчилар жамияти ва

AirB&B

веб платформаси

тизими асосида хусусий хонадонлар ва уйларни бериш бўйича уларнинг фаолиятини
йўлга қўйиш ҳамда меъёрий-хуқуқий асосларини ишлаб чиқиш.

References

1.“O‘zbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qo‘mitasi faoliyatini tashkil

etish to‘g‘risida” O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori. 2016 yil 2 dekabrь, PQ-
2666-son.

2.“O‘zbekiston Respublikasini yanada rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi

to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017 yil 7 fevraldagi PF-4947-sonli
farmoni.

3.“2018-2019 yillarda turizm sohasini rivojlantirish bo‘yicha birinchi navbatdagi

chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017 yil 16 avgustdagi
qarori.

4. O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti SHavkat Mirziyoevning Oliy Majlisga

murojaatnomasi. – Toshkent. 2017 y. 23 dekabr.

5. “O‘zbekiston Respublikasi turizm salohiyatini rivojlantirish uchun qulay shart-

sharoitlar yaratish bo‘yicha qo‘shimcha tashkiliy chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi O‘zbekiston
Respublikasi Prezidentining 2018-yil 3-fevraldagi PF-5326-sonli farmoni,

6. “Oilaviy mehmon uylari faoliyatini tashkil etish to‘g‘risida”gi Vazirlar

Mahkamasining 2018 yil 7 avgustdagi qarori.

7. “O‘zbekiston Respublikasida turizmni jadal rivojlantirishga oid qo‘shimcha chora-

tadbirlar to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining farmoni. 2019 yil 5 yanvar,
PF-5611 sonli.

8. CHudnovskiy A.D. Turizm i gostinichnoe xozyaystvo. Uchebnik. - M.: YUrkniga,

2005. - 448 s.

9. Kuskov A.S. Gostinichnoe delo. Uchebnoe posobie. - M.: Dashkov i Ko, 2009. - 328

s.

10. R.S. Amriddinova “Mehmonxona servisi xizmatini tashkil qilish” O‘quv

qo‘llanma. SamISI 2012.

11. Gosudarstvennoe i munitsipalnoe upravlenie v sfere turizma: uchebnik/kollektiv

avtorov; pod obsh. red. E.L. Pisarevskogo. – M.: Federalnoe agentstvo po turizmu, 2014. –
192 s.

12. www.uzbektourism.uz sayti ma’lumotlari
13. www.kun.uz. sayti ma’lumotlari

Библиографические ссылки

"O'zbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qo'mitasi faoliyatini tashkil etish to'g'risida" O'zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori. 2016 yil 2 dekabrb, PQ-2666-son.

"O'zbekiston Respublikasini yanada rivojlantirish bo'yicha harakatlar strategiyasi to'g'risida"gi O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017 yil 7 fevraldagi PF-4947-sonli farmoni.

"2018-2019 yillarda turizm sohasini rivojlantirish bo'yicha birinchi navbatdagi chora-tadbirlar to'g'risida"gi O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017 yil 16 avgustdagi qarori.

O'zbekiston Respublikasi Prezidenti SHavkat Mirziyoevning Oliy Majlisga murojaatnomasi. - Toshkent. 2017 y. 23 dekabr.

"O'zbekiston Respublikasi turizm salohiyatini rivojlantirish uchun qulay shart-sharoitlar yaratish bo'yicha qo'shimcha tashkiliy chora-tadbirlar to'g'risida"gi O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 3-fevraldagi PF-5326-sonli farmoni,

"Oilaviy mehmon uylari faoliyatini tashkil etish to'g'risida"gi Vazirlar Mahkamasining 2018 yil 7 avgustdagi qarori.

"O'zbekiston Respublikasida turizmni jadal rivojlantirishga oid qo'shimcha chora-tadbirlar to'g'risida"gi O'zbekiston Respublikasi Prezidentining farmoni. 2019 yil 5 yanvar, PF-5611 sonli.

CHudnovskiy A.D. Turizm i gostinichnoe xozyaystvo. Uchebnik. - M.: YUrkniga, 2005. - 448 s.

Kuskov A.S. Gostinichnoe delo. Uchebnoe posobie. - M.: Dashkov i Ko, 2009. - 328

R.S. Amriddinova "Mehmonxona servisi xizmatini tashkil qilish" O'quv qollanma. SamlSI 2012.

Gosudarstvennoe i munitsipalnoe upravlenie v sfere turizma: uchebnik/kollektiv avtorov; pod obsh. red. E.L. Pisarevskogo. - M.: Federalnoe agentstvo po turizmu, 2014. -192 s.

www.uzbektourism.uz sayti ma'lumotlari

www.kun.uz. sayti ma'lumotlari

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов