Теоретические и практические основы развития плодоовощной отрасли и ее роль в экономике страны

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Национальный исследовательский университет Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства
  • Национальный исследовательский университет Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства
  • Национальный исследовательский университет Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства
CC BY f
62-70
26
5
Поделиться
Файзуллаева, Т., Икромова, С., & Рустамова, Д. (2018). Теоретические и практические основы развития плодоовощной отрасли и ее роль в экономике страны. Экономика и инновационные технологии, (6), 62–70. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10072
Турсуной Файзуллаева, Национальный исследовательский университет Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства

 доцент, к.э.н.

Сурайё Икромова, Национальный исследовательский университет Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства

старший преподаватель

Дилбар Рустамова, Национальный исследовательский университет Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье приведен теоретический и практический анализ текущего состояния развития плодоовощной сферы в нашей стране, раскрыты в научном аспекте преимущества и возможности плодоовощной продукции в Узбекистане.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

1

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ

ВА АМАЛИЙ АСОСЛАРИ ҲАМДА МАМЛАКАТ ИҚТИСОДИЁТИДАГИ ЎРНИ

Файзуллаева Турсуной Рахматуллаевна,

ТИҚХММИ доценти, и.ф.н.

Икромова Сурайё Асқаровна,

ТИҚХММИ катта ўқитувчиси

Рустамова Дилбар Рустамовна,

ТИҚХММИ катта ўқитувчиси

Аннотация:

Мақолада

республикамизда

мева-сабзавотчилик

соҳасини

ривожлантиришнинг хозирги ҳолати назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилинган,
Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш афзалликлари ва
имкониятлари илмий жиҳатдан ёритилган.

Аннотация:

В статье приведен теоретический и практический анализ текущего

состояния развития плодоовощной сферы в нашей стране, раскрыты в научном аспекте
преимущества и возможности плодоовощной продукции в Узбекистане.

Abstract:

The article presents theoretical and practical analysis of the current state of

development of the fruit and vegetable sector in our country, the advantages and opportunities of
fruit and vegetable products in Uzbekistan are disclosed in the scientific aspect.

Ключевые слова:

сельcкое хозяйство,

плодоовощная продукция, аграрная сфера,

фермерское хозяйство, готовая продукция, мировой стандарт.

Кириш

Ҳозирги қишлоқ хўжалигида ўтказилаётган изчил иқтисодий ислоҳотлар

аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига талабни тўлароқ қондириши ва бу
соҳадаги таъминотни тубдан яхшилаб жаҳон андозаларига тенглаштириш энг долзарб
масалалардан бири ҳисобланади. Фзбекистоннинг аграр соҳасида амалга
оширилаётган

иқтисодий

ислоҳотларнинг

ҳозирги

босқичида

фермер

хўжаликларининг барқарор ривожланишини таъминлашда рақобат муҳитини
шакллантириш

орқали

уларни

рақобатбардошлигини

ошириш,

маҳсулот

етиштиришда талаб ва таклиф мувозанатига эришиш, ички ва ташқи бозорда
самарали фаолият юритувчи механизмларни кенг кўламда жорий қилиниши долзарб
вазифалардан ҳисобланади.

Мева-сабзавотчилик соҳасини мамлакат иқтисодиётидаги аҳамиятини тўғри

баҳолаган ҳолда, иқтисодиётни босқичма-босқич эркинлаштириш шароитида айнан
ушбу тармоқни ривожланишида туб бурилиш ясаш мақсадида Фзбекистон
Республикаси Президентининг 2006 йил 9 январдаги “Мева-сабзавотчилик ва
узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-3709-сонли фармони ҳамда 2009 йил 11 январдаги “Мева-
сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-255-сонли қарори ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг қабул
қилиниши ҳукумат томонидан бу тармоққа қанчалик эътибор билан муносабатда
бўлаётганлигидан далолат беради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

2

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

Шу

боисдан,

республикада

мева-сабзавотчилик

соҳасидаги

мавжуд

муаммоларни ҳар томонлама ўрганиш ва уни янада ривожлантириш бўйича
тавсиялар тайёрлаш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Л.С.Микулович и др. «Товароведение продовольственных товаров» – ушбу

манбада дон ва дуккаклилар, мевалар, сабзавотлар, картошка ва сут
маҳсулотларининг озуқавий қимматлилиги, кимёвий таркиби, сифати ва сақлаш
жараёнидаги талаблар, сақлаш технологиялари атрофлича баён қилинган.

А.Ф.Джафаров «Товароведение плодов и овощей» – ушбу манбада мевалар,

сабзавотлар, илдизмеваларнинг кимёвий таркиби, уларни сақлаш пайтидаги мевалар
таркибида юз берадиган биохимик жараёнлар атрофлича ёритилган. Шунингдек,
сақлаш усуллари, ҳар бир усулнинг мевалар сифатига таъсири тўғрисида атрофлича
маълумотлар берилган. Ушбу маълумотлар бугунги кундаги маълумотлар билан
таққослаш орқали илм-фан ва амалиёт тарққиётидаги ўзгаришлар ва фундаментал
билимларнинг барҳаётлиги тўғрисида хулоса қилиш мумкин бўлади.

Е.Н. Михеева, М.В. Сероштан “Управление качеством” китобида маҳсулотларни

охирги истеъмолчиларга етказиб беришдаги сифат замонавий менежментининг ўрни,
маҳсулотлар сифатини бошқариш шакллари ва усулларининг эволюцион ўзгариб
бориши, маҳсулотларнинг сифатини бошқаришда менежмент тизими, аудити,
маҳсулотлар сифатини йиғиб олиш, сақлаш ва савдо жараёнларидаги маҳсулотга
қўйиладиган талаблар доирасида сертификациялаш масалалари ўрин олган

3

.

А.В. Литвинова “Управление качеством продовольственных товаров: теория,

методология, практика китобида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифатини
бошқаридаги назарий масалалар юзасидан муаллифнинг ўз мулоҳазалари ўрин
олган. Муаллиф, маҳсулотларнинг сақлаш ва савдога чиқиши жараёнларидаги
сифатини аниқлаш, сақлаш ва баҳолаш масалаларини қамраб олган сифатни
бошқаришдаги тизимли ёндашувларини баён қилган. Озиқ-овқат маҳсулотларини
мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тизимидаги ўрни ва ролини тавсифлаб берган.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотни бажариш жараёнида монографик ўрганиш, абстракт фикрлаш,

иқтисодий таҳлил, илмий кузатиш, тажрибаларни умумлаштириш усулларидан
фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар

Фзбекистон иқтисодиётида мева-сабзавотчилик тармоғининг ўрни алоҳида

аҳамият касб этади. Бу тармоқ озиқ-овқат саноатини хомашёга бўлган талабини
қондиради. Мева-сабзавотларни ташқи бозорларга экспорт қилиш натижасида
мамлакатимизнинг валюта захиралари мустаҳкамланмоқда.

Мева-сабзавот етиштиришда ердан самарали фойдаланишда ернинг

унумдорлигини ошириш йўли билан ҳосилдорликни оширишга эришилса, қишлоқ
хўжалиги барқарор ривожланади, ердан самарали фойдаланиш натижасида қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг иқтисодий мустақиллиги ошади, уларнинг
фаолиятига ташқи таъсир камаяди ва мева- сабзавот ялпи маҳсулоти кўпаяди.
Қуйидаги 1-жадвалда барча тоифадаги хўжаликларда мева-сабзавот маҳсулотларини
ишлаб чиқариш даражасининг таҳлил натижалари келтирилган. Барча тоифадаги
хўжаликларда мева-сабзавот ерларидан самарали фойдаланган ҳолда етиштирилган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

3

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш даражасининг таҳлил
натижаларига кўра 2016 йилда 2012 йилга нисбатан етиштирилган мева резаворлар
48,2 фоизга, узум 44,0 фоизга, сабзавотлар 45,1 фоизга, полиз экинлари 44,2 фоизга
ошган.

1-жадвал

Республикада мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш даражаси,

минг тонна

Т/р

Кўрсаткичлар

2012

йил

2013

йил

2014

йил

2015

йил

2016

йил

2016 йил

2012

йилга нисбатан

(%)

1.

Картошка

2056

2250

2452,4

2696,9

2958,3

143,9

2.

Сабзавот

7767

8400

9286,7

10129,3

11272,5

145,1

3.

Полиз маҳс.

1418

1558

1696,1

1853,6

2045,2

144,2

4.

Мевалар

2053

2260

2490,6

2746,1

3042,7

148,2

5.

Узум

1205

1322

1441,2

1579,3

1735,3

144,0

Манба:Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси


Мева-сабзавотчилик

қуйи

тармоғининг

иқтисодий

самарадорлигини

ифодаловчи муҳим кўрсаткичлардан бири экин турлари бўйича ҳосилдорлик
даражасидир. Аграр тармоқда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник-
технологик янгилаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш,
уруғчилик-селекция ишларини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилиши ва
инновацион ғояларни жорий этиш борасида олиб борилган тизимли чора-тадбирлар
натижаси ўлароқ ўтган давр давомида сабзавотлар, картошка, полиз экинлари ҳамда
мева ва узумлар ҳосилдорлигида сезиларли ўсиш юз берди. Бунга 2-жадвал
маълумотларини таҳлил этиш асосида ишонч ҳосил қилиш мумкин. Маълумотларга
кўра 2016 йилда 2012 йилга нисбатан картошка ҳосилдорлиги 195,7 центнердан 228,1
центнерга ёки 16,6 фоизга ошган, сабзавот ҳосилдорлиги 263,7 центнердан 291,7
центнерга ёки 10,6 фоизга ошган, ва полиз экинлари ҳосилдорлиги 187,3 центнердан
212,4 центнерга ёки 13,4 фоизга ошган. Қишлоқ хўжалиги мева-сабзавот
маҳсулотлари ҳосилдорлиги ошган. Мева-сабзавотдан юқори ҳосил олингани, соҳада
ишлаб чиқариш ҳажми кескин кўпайгани қишлоқ хўжалиги мева-сабзавот етиштириш
тармоғидаги туб сифат ўзгаришларнинг самарасидир.

2-жадвал

Мева-сабзавот экинларининг ҳосилдорлигини ўзгариши

(ц/га)

Т/р

Кўрсаткичлар

2012

йил

2013

йил

2014

йил

2015

йил

2016

йил

2016 йил 2012 йилга

нисбатан (%)

1.

Мева ва

резаворлар

97,3

104,7

112,3

116,0

130,2

133,8

2.

Узум

97,8

108,6

116,1

120,7

140,6

143,8

3.

Картошка

195,7

203,7

210,7

213,6

228,1

116,6

4.

Сабзавотлар

263,7

265,6

270,9

268,3

291,7

110,6

5.

Полиз

187,3

200,3

200,0

201,3

212,4

113,4

Манба:Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

4

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

Мева-сабзавотчилик Фзбекистон қишлоқ хўжалигининг йирик тармоғи

сифатида агросаноат мажмуасининг қуйи тармоғини акс эттиради. Бу соҳа ўз ичига
мева-сабзавот етиштирувчи хўжаликлар, илмий тадқиқот институтлари, уларнинг
филиаллари, уруғчилик тажриба станциялари, мева-сабзавотларни қайта ишлаш
корхоналари ва уларни сотиш билан шуғулланувчи бир қатор савдо ва экспорт
компанияларини ўз ичига қамраб олади.

Бозор иқтисодиётига ўтиш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш

шароитида мева-сабзавотчилик тармоғида ишлаб чиқариш самарадорлигини
юксалтириш бевосита ушбу тармоқ тараққиётини тизимли тарзда комплекс амалга
ошириш услубиёт ва усулларини такомиллаштириш билан бевосита боғлиқдир.
Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнгги даврда мева-сабзавотчилик
тармоғида бозор муносабатларини жорий этиш борасида босқичма-босқич
иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, сўнгги йиллар давомида мева-
сабзавотчилик тармоғида юз бераётган ўзгаришлар асосан қуйидагилардан иборат
ҳисобланади:

-

мева-сабзавотчиликни

ривожлантиришни

аграр

иқтисодиётни

модернизациялашнинг устувор йўналишлардан бири сифатида тан олиниши;

-

мева-сабзавотчиликни ривожлантиришга ажратилаётган ерларнинг кенгайиб

бораётганлиги;

-

мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришда илғор технологияларни жорий

этиш кўламининг ортиб бораётгани;

-

мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш борасида йирик

давлат дастурларининг амалга оширилаётгани ва ҳоказо.

Бугунги кунда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришга республикамизда

давлат тамонидан алоҳида эътибор берилиб, мева-сабзавотчилик тармоғидаги
иқтисодий муносабатларга давлатнинг ўрни сезилиб турмоқда. Бозор мунсабатлари
шаклланиши

шароитида

мева-сабзавотчилик

тармоғидаги

иқтисодий

муносабатларнинг маркази ва унинг харакатлантирувчи кучи асосини деҳқон ва
фермер хўжаликлари эгаллайди. Демак, бундан хулоса қиладиган бўлсак, тармоқдаги
иқтисодий муносабатлар шаклланишининг дастлабки ва энг асосий бўғини бу мева-
сабзавот маҳсулотлари етиштириш бўғини ҳисобланади (1-расм).

Ушбу хулосага таянган ҳолда назаримизда, мева-сабзавотчилик соҳасидаги

иқтисодий муносабатлар тизимини куйидаги йўналишлар ва хўжалик, иқтисодий
алоқалари доирасида гуруҳларга ажратиш мумкин

1. Мева-сабзавотчилик хўжаликларида маҳсулот етиштириш, уларни сотиш,

ресурслар таъминоти, хизматлар бозоридаги тизимлар ўртасидаги иқтисодий
муносабатлар тизими. Бу ерда асосан мева-сабзавотчилик хўжаликлари билан,
давлат бошқарув идоралари ўртасидаги мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш
маҳсулотни сотиш, нав яратиш ва уларни оптимал ҳолатларда жойлаштириш
масалалари юзасидан пайдо бўладиган иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий
муносабатлар тизими асос қилиб олинади.

2. Мева-сабзавотчилик хўжаликларининг маҳсулот ишлаб чиқариш борасидаги

ички иқтисодий муносабатларни тизими. Бунга мева-сабзавотчилик хўжаликлари
доирасидаги маҳсулот етиштириш, уни сотиш, ресурслар ва хизматларни харид


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

5

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

қилиш юзасидан фаолиятни бошқариш ва уларни режалаштиришнинг ташкилий-
иқтисодий тизими киради.

Санаб ўтилган иқтисодий муносабатлар тизимлари ўз ўрнидаги янада

кичикроқ ва мураккаброқ бўлган иқтисодий муносабатлар тизимидан ташкил топган
бўлиб, унинг асосини мева-сабзавот етиштирувчи хўжаликларнинг моддий
манфаатдорлиги тизими ташкил этиш лозим. Бундан хулоса қиладиган бўлсак, мева-
сабзавотчилик тармоғининг бозор шароитидаги барқарор ривожланиши, мева-
сабзавот етиштирувчи деҳқоннинг манфаатини тўлиқ ҳисобга олиш бевосита
боғлиқдир. Чунки барча шароитлар тенглиги шароитида, етиштирилган мева-
сабзавот миқдори, сифат кўрсаткичлари, таннархи, нарх шаклланиши омиллари
(истеъмол хусусиятлари), натижада жамият учун келтирилган фойда миқдори айнан
дастлабки бўғин ҳисобланган маҳсулот етиштириш жараёнида шаклланади.

Хомашёнинг сифатли қайта ишланиши оралиқ маҳсулотлар ва шунингдек

тайёр маҳсулот сифатида ҳам аксини топади. Янги технологиялар жорий этилиши
ҳисобига тайёр маҳсулотларни сифатини, истеъмол хусусиятлари ўзгартириш мумкин,
аммо, биогенетик жараёнлар маҳсули бўлган, етиштирилган мева-сабзавот сифатини
яхшилаш мумкин эмас.

Республикамизда сўнгги йилларда етиштирилаётган мева-сабзавот

маҳсулотларининг сифатини оширишда, жаҳон бозори истеъмолчиларнинг
талабларига мослашиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Мева-
сабзавотчилик

тармоғидаги

иқтисодий

муносабатларнинг

қанчалик

бозор

иқтисодиёти талабларига мос холда ташкил этилиши даражаси, мева-сабзавотчилик
соҳаси иқтисодий ривожланиши ва маҳсулот етиштириш иқтисодий самарадорлиги
даражасини белгилаб беради.

Бозор шароитида мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва

сифати ортиши энг аввало етиштирилаетган маҳсулотларга бозор талабининг
мавжудлиги билан белгиланади. Шунингдек, маҳсулотнинг сифати, етиштиришга
сарф қилинган ресурслар миқдори бозоридаги талаб ҳажми ўзгаришига туртки
беради. Шу боисдан ҳам мева-сабзавотчилик хўжаликларида мева-сабзавот
навларининг тезпишарлиги, ҳосилдорлиги, истеъмол сифати юқори бўлган ҳар бир
ҳудуднинг табиий-иқлим шароитларига мос келадиган ички ва ташқи бозор талабига
жавоб бера оладиган навларини илмий асосланган жойлаштириш зарурати тобора
ортиб бормоқда.

Қишлоқ хўжалиги соҳаси иқтисодиётини эркинлаштириш ва модернизациялаш

жараёнида тармоқларни ривожлантириш мутаносиблигига эришиш, мамлакат ички
бозорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорини мустаҳкам ривожлантириш,
қишлоқ хўжаликлари маҳсулотларининг экспортини кучайтириш, пировард натижада
мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсишини таъминлайди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида иқтисодий ислоҳотлар давр талабларига мос

равишда амалга оширилиб, унинг асосий мақсади - мамлакат ички бозори
(аҳолининг истеъмол озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат корхоналари учун эса хомашё
маҳсулотлари) ва жаҳон бозори талаблари (хомашё ва тайёр маҳсулот сифатида)
асосида етиштирилишига қаратилмоқда. Бу тадбирлар мамлакат раҳбарияти ва
хукумати томонидан қабул қилинаётган тадбирлар орқали иқтисодий қўллаб-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

6

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

қувватланиб, тегишли дастурлар ва чора-тадбирлар аниқ мақсадли ва тизимли
бўлишига эришилмоқда.

1 – расм. Мева-сабзавотчилик тармоғида иқтисодий муносабатлар тизими

Манба: Муаллиф тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.


Аммо амалга ошириладиган тадбирларга қарамай, республикамизда қишлоқ

хўжалиги хомашёсини қайта ишлаш даражаси аҳолининг ва иқтисодиёт
тармоқларининг тайёр озиқ-овқат товарларига бўлган талабига, мавжуд имкониятлар
ва ресурсларга мос келмаётганлиги, кўплаб қайта ишлаш корхоналарининг ишлаб
турган қувватлари маънавий ва жисмоний жиҳатдан эскириб кетганлиги, уларни яқин
ва узоқ йилларга мўлжалланган янгилаш ҳамда модернизациялаш тадбирларини
ишлаб чиқилиши талаб этилмоқда. Бу ҳолатлар пировард натижада ишлаб
чиқарилаётган озиқ-овқат товарлари турларининг чекланиб қолишига, маҳсулот
сифати эса ошиб бораётган талабларга жавоб бермаслигига сабаб бўлмоқда.

Мева-сабзавот етиштириш борасидаги

иқтисодий муносабатлар тизими

Мева-сабзавот етиштириш, сотиш,

ресурс таъминоти, хизмат

кўрсатувчилар ва хўжаликлар

ўртасидаги иқтисодий муносабатлар

тизими

Мева-сабзавотчилик хўжаликларининг

махсулот ишлаб чиқариш борасидаги юзага

келадиган ички иқтисодий муносабатлар

тизими

Мева-сабзавот етиштириш,

уруғчилик ва нав жойлаштириш,

сақлаш ва қайта ишлаш

борасидаги иқтисодий

муносабатлар тизими

Хўжаликлар ва ресурслар етказиб

бериш тизими корхоналари

ўртасидаги, ресурслар олди-

сотдиси бўйича иқтисодий

муносабатлар тизими

Хўжаликлар доирасидаги махсулот

етиштириш ва сотиш, ресурслар харид

қилиш юзасидан фаолиятини

режалаштиришнинг ташкилий –

иқтисодий тизими

Хўжаликлар доирасида меҳнат

ресурсларидан фойдаланиш ва моддий

манфаатдорликни таъминлашдаги

иқтисодий муносабатларнинг ташкилий

–иқтисодий ва ҳуқуқий тизими

Хўжаликлар ва турли мулкчилик шаклидаги хизматлар кўрсатиш соҳаси корхоналари

ўртасида хизматлар бозорида товарлар савдоси доирасида бўладиган иқтисодий

муносабатлар тизими

Хўжаликлар ва мева-сабзавотларни тайёрловчи, қайта ишловчи давлат корхоналари

ўртасида етиштирилган маҳсулотни сотиш юзасидан пайдо бўладиган иқтисодий

муносабатлар тизими

Хўжаликлар ва мева-сабзавот етиштириш, ресурс таъминоти тизимини

молиялаштириш, кредитлаш, солиққа тортиш ва суғориш тизими субъектлари ўртасида

иқтисодий муносабатлар тизими


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

7

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

Таҳлиллар кўрсатишича, аграр соҳани рақобатбардошлигини ошириш

шароитида мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳаси аҳоли бандлигини таъминлашда
самарали тизим сифатида агросаноат мажмуаси (АСМ) тармоқлари ўртасида етакчи
ўрин тутади. Шунингдек, ушбу соҳа қишлоқ хўжалигининг экологик жиҳатдан, атроф-
муҳит тозалигини таъминлаш ва келгуси авлодларга соф ҳолда етказишда ҳам
самарали соҳа ҳисобланади.

Шу билан бирга, иқтисодиётни модернизациялаш шароитида мева- сабзавот ва

узум маҳсулотларини етиштириш, истеъмол ҳажми ва турларини кенгайтиришнинг
аҳамияти ортиб бормоқда. Аммо мева-сабзавот ва узум маҳсулотлари бозорида
хилма-хил умумий иқтисодий манфаатлар ва алоқаларнинг аксарияти мақбул
тартибга солинмаган. Шу боис, юқорида қайд этилган омиллар мева-сабзавотчилик
ва узумчилик қуйи мажмуасида инновацион ва замонавий технологияларни жорий
қилиш, диверсификациялашни кучайтиришни тақозо этади. Ушбу жиҳат эса
республика иқтисодиёти ривожланишининг устувор йўналиши ҳисобланиб, илмий-
амалий аҳамиятга эгадир.

Фзбекистонда етиштирилаётган мева-сабзавотларнинг рақобатбардошлик

жиҳатдан устунлиги уларнинг ўзига хос таъми ва экологик тозалиги билан боғлиқ.
Масалан, узумнинг маҳаллий сортлари таркибида шакар моддаси миқдори 30 %дан
ошади, помидор таркибида қуруқ моддалар улуши 5,5 %дан юқори бўлиб, бу
кўрсаткичлар Европа мамлакатларидаги ушбу маҳсулотларни етиштирувчи
корхоналар кўрсаткичлардан анча юқори

1

.

Фзбекистон мева-сабзавотчилик мажмуаси рақобат афзалликларига яна

қуйидагилар киради:

- ҳўл мева-сабзавотлар ва полиз маҳсулотлари, шунингдек, қайта ишланган

мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва жаҳон бозорида сотиш имкониятини
берувчи табиий-иқлим шароитлари;

- мева-сабзавот маҳсулотлари сифат даражаси, хусусан экологик тозалигини

таъминловчи ер ресурсларининг мавжудлиги;

- малакаси ва интизоми нисбатан юқори бўлгани ҳолда ишчи кучининг

арзонлиги;

- илмий салоҳият ва амалий тадқиқотлар даражасининг юқорилиги;
- нисбатан инфратузилманинг ривожланганлиги (транспорт коммуникацияси,

электрлаштириш даражаси).

Фзбекистон Марказий Осиё ва қўшни минтақалар орасида мева-сабзавот

етиштириш ҳамда улардан қайта ишланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш, экспорт
қилишда етакчи давлат ҳисобланади. Бу эса, мазкур минтақада рақобат афзаллигини
вужудга келтиради. Фзбекистон ҳудудий жиҳатдан яқин мамлакатларга мазкур
турдаги маҳсулотларни экспорт қилишда сарфлаётган транспорт харажатлари ушбу
ҳудудларга индустриал мамлакатларнинг экспортда транспорт харажатларига
нисбатан

паст.

Дарҳақиқат,

Фзбекистон

мева-сабзавотчилик

мажмуаси

маҳсулотларининг

ҳудудий

жиҳатдан

яқин

мамлакатлар

бозорларида

рақобатбардошлик даражасини оширишнинг улкан имкониятлари мавжуд.


1

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти маълумотлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

8

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

Хулоса ва таклифлар

Фзбекистон Марказий Осиё ва қўшни минтақалар орасида мева-сабзавот

етиштириш ҳамда улардан қайта ишланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш, экспорт
қилишда етакчи давлат ҳисобланади. Бу эса, мазкур минтақада рақобат афзаллигини
вужудга келтиради. Фзбекистон ҳудудий жиҳатдан яқин мамлакатларга мазкур
турдаги маҳсулотларни экспорт қилишда сарфлаётган транспорт харажатлари ушбу
ҳудудларга индустриал мамлакатларнинг экспортда транспорт харажатларига
нисбатан

паст.

Дарҳақиқат,

Фзбекистон

мева-сабзавотчилик

мажмуаси

маҳсулотларининг

ҳудудий

жиҳатдан

яқин

мамлакатлар

бозорларида

рақобатбардошлик даражасини оширишнинг улкан имкониятлари мавжуд.
Фикримизча, ушбу имкониятлардан оқилона фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Мева-сабзавотчилик соҳасидаги фаолият юритувчи агросаноат фирмаларининг

мева ва сабзавотларни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва
истеъмолчиларга турли кўринишларда (ҳўл мева, консерваланган, қуритилган ва ҳ.к.)
етказиш билан боғлиқ бўлган ташкилий, иқтисодий ва технологик масалаларни ягона
тизим доирасида мувофиқлаштириш, шу билан бирга сақлаш тизимини
ривожлантириш имкониятлари юқорироқ бўлади.

Фзбекистон мева-сабзавотчилик мажмуаси ривожланишининг ўзига хос

хусусиятларидан бири бу иқлим шароитининг қулайлигидир. Республиканинг асосий
ҳудудларида ўсимликларнинг вегетация давридаги умумий ҳарорат 40-45 С

0

ни

ташкил қилади. Мазкур иқлим шароити мева ва узумнинг хилма-хил навларини турли
муддатларда етиштириш ҳамда улардан ширага бой қуруқ мевалар, майиз ишлаб
чиқариш имконини беради. Жумладан, кечпишар, баҳоргача сақланадиган олма,
хўраки (ошхонабоб) узум навлари, шунингдек вино ишлаб чиқариш учун винобоп
узумлар етиштириш имкони бор.

Шунингдек, Фзбекистон иқлимининг яна бир ўзига хослиги – вегетация

даврининг узоқ муддатлилиги яъни, 180-250 кун давом этиши ва унинг эрта
бошланишидир (февраль-март). Бу нафақат мева, узум ва сабзавотларнинг турли
навларини етиштириш, балки қўшни мамлакатлар орсида мазкур маҳсулотлар
ҳосилини анча эртароқ йиғиб-териб олиш имконини беради.

Шунинг учун ҳам соҳа олимлари томонидан турли даврларда синовлардан

ўтган, сайқалланган юқорида келтирилган тажрибалар таклифлар, кўрсаткичлар
ҳамда билимлар мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер ва деҳқон
хўжаликлари учун жуда муҳим ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Фзбекистон Республикасининг

«

Инвестиция фаолияти тўғрисида

»

ги қонуни.

Фзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й.

2.

Фзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 январдаги ПФ-3709-

сонли “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни
чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони.

3.

Фзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 11 январдаги ПҚ-255-

сонли “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий
чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

9

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

4.

Фзбекистон Республикаси “Ер кодекси” ва қишлоқ хўжалигига оид

қонунлари. – Т.: Адолат, 1999. 19-б.

5.

Олимжонов О. ва бошқалар Фермер фаолиятининг ҳуқуқий ва молиявий

асослари. – Тошкент, 2005.

6. Микулович Л.С. и др. Товароведение продовольственных товаров. 4-е изд.,

испр. – Минск: Выш. шк., 2010. - 416 с.

7. Джафаров А.Ф. Товароведение плодов и овощей. – М.: Экономика, 1979.
8. Михеева Е.Н., Сероштан М.В. Управление качеством, 2012 г.-

http://nashol.com/2015051184599/upravlenie-kachestvom-miheeva-e-n-seroshtan-m-v-
2012.html

9. Литвинова А.В. “Управление качеством продовольственных товаров: теория,

методология, практика, под ред. Н.С. Яшина. - Саратов: Издат. центр СГСЭУ, 2004. 164
с.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикасининг «Инвестиция фаолияти тугрисида»ги ^онуни. Узбекистон Республикаси цонун ^ужжатлари туплами, 2006 й.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 январдаги ПФ-3709-сонли "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соасида ицтисодий исло^отларни чукурлаштириш чора-тадбирлари тугрисида"ги фармони.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 11 январдаги ПЦ-255-сонли "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик со^асини ислох, к,илиш буйича ташкилий чора-тадбирлар тугрисида"ги царори.

Узбекистон Республикаси "Ер кодекси" ва цишлок, хужалигига оид крнунлари. - Т.: Адолат, 1999.19-6.

Олимжонов О. ва бошцалар Фермер фаолиятининг ^уцукий ва молиявий асослари. - Тошкент, 2005.

Микулович Л.С. и др. Товароведение продовольственных товаров. 4-е изд., испр. - Минск: Выш. шк., 2010. - 416 с.

Джафаров А.Ф. Товароведение плодов и овощей. - М.: Экономика, 1979.

Михеева Е.Н., Сероштан М.В. Управление качеством, 2012 г.-http://nashol.com/2015051184599/upravlenie-kachestvom-miheeva-e-n-seroshtan-m-v-2012.html

Литвинова А.В. "Управление качеством продовольственных товаров: теория, методология, практика, под ред. Н.С. Яшина. - Саратов: Издат. центр СГСЭУ, 2004. 164 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов