Вопросы гармоничного развития промышленности и сельского хозяйства

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
202-212
6
3
Поделиться
Эрматов, И. (2020). Вопросы гармоничного развития промышленности и сельского хозяйства. Экономика и инновационные технологии, (5), 202–212. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11793
Ильхомжон Эрматов, Андижанский институт машиностроения

аспирант (PhD)

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье показана роль реального сектора промышленности и сельского хозяйства в экономике, структурные изменения в валовом региональном продукте, различия в уровне технологического развития, положительные результаты, достигнутые за годы независимости, выявлены научно обоснованные рекомендации по повышению эффективности и интеграции этих секторов в краткосрочной и долгосрочной перспективе.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

189

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

САНОАТ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ УЙҒУН

РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Эрматов Илҳомжон Исмоилович,

Андижон машинасозлик институти таянч (PhD) докторанти

E-mail:

iiermatov76@mail.ru

Аннотация:

Мақолада иқтисодиётда асосий аҳамиятга эга реал сектор

саноат ва қишлоқ

хўжалиги тармоқлари улушлари, ҳудудлар ялпи маҳсулотидаги

таркибий ўзгаришлар, улардаги технологиялар ривожланганлик даражасидаги
тафовутлар, истиқлол йилларида эришилган ижобий натижалар, истиқболли

вазифалар, қисқа ва узоқ

даврдаги истиқболда ушбу тармоқлар самарадорлигини

ошириш ва интеграцияга эришиш йўлида илмий асосланган тавсиялар берилган.

Аннотация:

В статье показана роль реального сектора промышленности и

сельского хозяйства в экономике, структурные изменения в валовом региональном
продукте, различия в уровне технологического развития, положительные
результаты, достигнутые за годы независимости, выявлены научно обоснованные
рекомендации

по повышению эффективности и интеграции этих секторов в

краткосрочной и долгосрочной перспективе.

Abstract:

The article shows the role of the real sector of industry and agriculture in the

economy, structural changes in the gross regional product, differences in the level of technological
development, positive results achieved over the years of independence, scientifically based
recommendations for improving the efficiency and integration of these sectors in the short and
long term are identified.

Калит сўзлар:

глобаллашув, кооперация, инвестиция, модернизация, иқтисодий

ўсиш, капитал, кластер тизими, қўшилган қиймат, инновацион технологиялар.

Кириш

Ҳозирги кунда миллий иқтисодиёт

тизими олдида динамик

-

ўзгарувчан

шароитларга мослашиш муаммоси тобора жиддий аҳамиятга эга. Бунда

,

бир

тарафдан ички тармоқ

мутаносиблиги, иккинчи тарафдан

,

глобал муаммолар чуқур

таҳлили асосида қарор қабул қилиш, илғор

инновацияларни

тез ўзлаштириш

орқали

тармоқ

ва соҳаларни

уйғун равишда барқарор тараққиётга йўналтириш

талаб

қилинмоқда.

Бинобарин, мамлакатимиз

ижтимоий

-

иқтисодий тараққиётини юксалтириш

йўлида ўтган қисқа даврда тизимли ишлар олиб борилди. 2017

-

2021йилларда

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегияси дастурида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва
технологик жиҳатдан янгилаш, илғор лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган фаол
инвестиция сиёсатини

юритиш

,

юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг

аввало, маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли
тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш белгилаб олинган.

Саноат

ва қишлоқ

хўжалик ишлаб чиқаришини янада кенгайтириш, хўжалик субъектларини

ушбу тармоқлар фаолиятига кенгроқ

жалб этиш, улар орасида кооперацияни

мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ҳамда юртимизда ишлаб чиқарилаётган


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

190

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

маҳсулотлар таннархини камайтиришга эришиш мақсадида кенг қамровли ишлар
олиб борилмоқда.

Мамлакатимиз иқтисодиётида олиб борилаётган интенсив ва прогрессив

ислоҳотлар халқаро миқёсда ҳар томонлама муносиб мавқени эгаллаш мақсадига
қаратилган бўлиб, эндиликда: “Саноатнинг 12 та етакчи тармоғида модернизациялаш
ва рақобатдошликни кучайтириш дастурлари жадал амалга оширилмоқда... Қишлоқ

хўжалигида фермер ва деҳқонларнинг манфаатдорлигини ошириш борасидаги
ўрганиш ва изланишларимиз давом этмоқда. Соҳага илғор технологиялар ва кластер
тизими жорий этилмоқда”

[1].

2020 йил 4 февраль куни қишлоқ

хўжалигида

кластерлар фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ўтказилган йиғилишда

,

эришилган ижобий натижалар ва айрим камчиликлар танқидий жиҳатдан баҳоланиб,
келгусида кластер тизимини кенгайтириш, етиштирилган маҳсулотни халқаро
талабига мос чуқур қайта ишлаш, бунда замонавий билим ва тажрибалар ҳамда
барча имкониятларни ишга солиш бўйича аниқ

кўрсатмалар берилди. Айниқса, бу

икки

тармоқ

йирик тузилма сифатида юқори (капитал, меҳнат, энергия каби) омил

сиғимдорлиги боис

,

иқтисодиёт реал сектори барча бўғинлари, бошқа институт ва

тузилмалар стратегик мақсадларида ҳам қишлоқ

хўжалиги ва саноат тармоқлари

тараққиётига боғлиқ

қатъий чора

-

тадбирлар механизмини шакллантириш бугунги

кундаги айни долзарб масаладир

.

Ушбу

ҳодиса замонавий жамиятни босқичма

-

босқич, ўз марказида янги, юқори фан сиғимли технологиялар амал қиладиган
муҳитга киритади

ҳамда иқтисодиёт негизини ташкил қилиб, барча тармоқ

ва

соҳаларни

чуқур интеграциялаштиради

.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Бундай

муаммоларни ўрганишда

хориж ва маҳаллий олимларимиздан

С.А.

Волков

,

И.Н.Эрматов,

Қ.Х.Абдураҳмонов, Ю.Г. Одегов ва Н.Қ.Зокирова каби олимлар

кенг камровли илмий қарашлари билан ёндашган ҳолда ўзларининг салмоқли
тавсияларини билдирганлар.

Жумладан, С.А. Волков ўз изланишлари хулосаларида cаноат ва қишлоқ

хўжалиги қанча маҳсулот ишлаб чиқарса, иқтисодиётда шунга мутаносиб реал ва
таъминланган пул айирбошланишини, бу икки йирик тармоқ

ҳар қандай мамлакат

хўжалигининг

бирламчи драйвери эканини таъкидлаган

[2].

И.Н.Эрматовнинг тадқиқотларида саноат ва қишлоқ

хўжалигининг изчил

интеграциялашуви

тараққиётнинг

муҳим зарурати сифатида белгиланиб,

пировардида агросаноат комплексларини ташкил қилиш

билан ҳудудий агросаноат

комплексларининг соғлом рақобатли муҳити шаклланиши илгари сурилган. Ушбу
интеграция

4 гуруҳдан, яъни қишлоқ

хўжалиги, шу тармоқ

машинасозлиги; енгил ва

озиқ

-

овқат

саноати

технологик

ускуна

ва

жиҳозлар

ишлаб

чиқариш;

электроэнергетика, ёқилғи саноати кабилар

ҳамда билвосита

-

қора ва рангли

металлургия,

материалшунослик

каби

соҳаларнинг

барқарор

ва

ўзаро

мувофиқлашган хўжалик юритиши илмий жиҳатдан асосланган

[3].

Қ.Х.Абдураҳмонов, Ю.Г. Одегов ва Н.Қ.Зокировалар замонавий фан

-

етакчи

ишлаб чиқариш кучи, бунда инсон капитали устувор ролга эга деб баҳолайдилар.
Ривожланган давлатлар тажрибасида инсон капитали нафақат саноат, хизмат
кўрсатиш ва қишлоқ

хўжалиги, балки барча тармоқ

ва соҳаларнинг мутаносиб

ривожланишида асосий омил эканини асослаб беришди. Айниқса

,

юксак илмий


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

191

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

салоҳиятни иқтисодиётнинг реал сектори ривожига таъсири юқори эканини илгари
сурдилар [

4],[5].

Юқорида келтирилган каби кўплаб илмий асослар ҳақиқатан ҳам мамлакат

иқтисодиётида устувор аҳамиятга эга

қишлоқ

хўжалиги, саноат тармоқларининг

барқарор тараққиётига эришиш ҳозирги глобаллашув даврида мураккаб эканини

кўрсатади. Шунингдек, инновацион муҳитда барча тармоқ

ва соҳаларга ҳам таъсир

кўрсатувчи омиллар кўлами кенгайиб бораётгани бу борадаги изланишларни янада
жонлантиришни тақозо этади.

Тадқиқот методологияси

Таҳлил жараёнида статистик таҳлил, синтез, индукция, дедукция, статистик

гуруҳлаш, эксперт баҳолаш ва илмий абстаркциялаш усулларидан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Таъкидлаганимиздек, миллий иқтисодиётда

саноат

ва қишлоқ

хўжалиги

ўрни

доимо ислоҳотлар

марказида бўлган. Бир тармоқ

барқарорлигини таъминлашда унга

боғлиқ

бошқа соҳаларни ҳам ўзаро мувофиқ

ривожи, яъни хом ашё ва ресурс етказиб

берувчилар

,

тайёр

ва

ярим тайёр маҳсулотни

ишлаш

,

реализацияси билан

шуғулланувчилар

фаолияти

ҳамда

тегишли

инфратузилма объектлари таъсири

,

айниқса

муҳим.

Бунда илғор тажрибаларни татбиқ

этиш учун, истиқлолнинг

илк

йилларидаёқ

ривожланган давлатлар билан ҳар томонлама ҳамкорлик мақсадлари

белгиланган.

“Жанубий Шарқий Осиёдаги янги индустриал мамлакатларнинг

иқтисодиётни янгилаш тажрибаси, ана шу давлатларнинг сармояларини ҳам
техникавий қишлоқ

хўжалик экинларини қайта ишлашга, ҳам саноатнинг илм

-

фанга

асосланган тармоқларига жалб этиш республикамиз учун каттагина аҳамиятга
моликдир”

[6].

Қолаверса

,

“Ғарб олами билан ҳамкорлик қилиш замонавий

технологиялар, инвестицияларни саноатнинг етакчи тармоқларига жалб қилиш,
табиий хом ашёдан ҳар томонлама фойдаланиш йўлини очади”

[7]

дея асосли фикр

билдирилган даврларда ҳақиқатдан ҳам, “...асосан пахта тозалаш ва қайта ишлаш
саноатидан иборат бўлган халқ

хўжалигининг мавжуд таркибининг истиқболи

йўқ...”

[8]

эди. Шунингдек, “...истеъмол қилинаётган қанд

-

шакар, сут маҳсулотлари ва

болалар овқатининг ҳаммасини, доннинг 70 фоизини, гўшт, сут маҳсулотларива
картошканинг

50 фоизидан кўпроғи, нефтнинг 80 фоизи четдан”

[9]

келтирилган бўлса,

изчил ислоҳотлар самарасида “

...

ҳозирги вақтда юртимизда

ишлаб чиқаришни

ривожлантириш ҳисобидан аҳолининг барча асосий истеъмол маҳсулотлари бўйича
эҳтиёжини деярли тўлиқ

таъминламоқда”

[10].

Олиб борилган изчил

ислоҳотлар

самарасида мазкур салмоқли ютуқларга эришилди.

“Бир

вақтлар –

ўтган

асрнинг

90-

йилларида

юртимизда

саноатнинг

ялпи

ички

маҳсулотдаги

улуши 14,1

фоизни ташкил қилган бўлса,

мана шундай кенг кўламли

амалий ишларимиз ҳисобидан бугунги кунда бу кўрсаткич 34,1 фоизни ташкил
этмоқда”

[11].

XX асрнинг

90-

йиллари

бошида Ўзбекистонда полиэтилен,

кальцийланган сода, енгил автомобиллар, автобус ва юк машиналари, телевизорлар,
компьютерлар ва уяли алоқа воситалари, ҳаттоки, шакар ва ош тузи каби кўплаб
ҳозирги кунда ўзимиздан ортиб, хорижга ҳам сотилаётган саноат маҳсулотлари
ишлаб чиқарилмаган.

Галдаги

чора

-

тадбирлар саноатни янада ривожлантиришга,

ундаги муаммоларни энг илғор талабларга мувофиқ

ечимларини топишга

қаратилмоқда.

“Иқтисодиётдаги тизимли ўзгаришлар натижасида ялпи ички маҳсулот


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

192

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

таркибида саноатнинг улуши жорий йилда 35 фоиздан 37 фоизга ортиши кутилмоқда.
Бироқ

айрим шаҳар ва туманларда бу ўта муҳим масалага етарлича эътибор

берилмаётгани учун республиканинг 27

та туманида саноатнинг улуши вилоят

кўрсаткичининг 1

фоизидан ҳам паст...”

[11]

лиги, аҳоли жон бошига саноат

маҳсулотининг турли ҳудудларда кескин фарқ

қилиши, умуман жаҳондаги “Катта

йигирматалик” ва Европа Иттифоқи давлатлари ялпи ички маҳсулотида саноат
умумий ўртача салмоғи кўриб чиқилганда, 27,3 фоиз

[12]

ни ташкил қилган

бўлсада

,

аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулоти мазкур давлатларда бизга
нисбатан ўнлаб марта юқори кўрсаткични ифодалаётгани

,

соҳада олиб борилаётган

чора

-

тадбирлар

натижадорлигини янада кучайтиришни талаб

қилади

.

1-

расм. 2019 йил 1 январь ҳолатига вилоятлар

ЯҲМ таркибида саноатнинг улуши,

фоизда

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумоти асосида муаллиф

томонидан тайёрланган.

Жумладан, юртимизда тараққиётнинг муҳим мезонларидан ҳисобланган

ҳудудлар ишлаб чиқариш салоҳиятида саноатнинг ҳиссаси борасида ҳам бирмунча
тафовутлар мавжуд, яъни вилоятлар ялпи ҳудудий маҳсулотида саноатнинг улуши 7,2
фоздан 54,1 фоизгача миқдорни ташкил этмоқда (1

-

расм).

Қолаверса, хорижий сармоя иштирокидаги хўжалик субъектларида қўшилган

қийматнинг асосий негизи ҳамкор ҳисобига тўғри келгани боис, маҳаллийлаштириш
масаласи муҳим аҳамият касб этади. Бу борада юртимизда қатор меъёрий

-

ҳуқуқий

асослар қабул қилинган бўлиб, 2018 йилда тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва
материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури доирасида 297 та саноат
корхонасида 714 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 1092 та янги иш ўрни
яратилиб, 14999,4 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди [13].


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

193

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Бу вазият 228,9 трлн.сўмлик 2018 йилдаги ялпи саноат ишлаб чиқариш ҳажмида

маҳаллийлаштириш чора

-

тадбирлари натижавийлигининг атиги 6,55 фоизга

ўсганлигини ифодалайди.

Саноатда аҳоли бандлиги –

доимий, барқарор иш ўрни ва юқори даромадга эга

бўлишдир. Бу тармоқда бандлик кўлами қишлоқ

хўжалиги соҳаси (27,2 %) дан

кейинги ўринда, яъни 13,5 фоизни ташкил этмоқда.

Тармоқда технологиялар замонавийлик даражаси бўйича ҳам тафовутлар

мавжуд. Яъни ишлаб чиқарадиган саноат таркибида юқори технологияли
тармоғининг улуши 2018 йилда 1,6 % ни (2017 йил январь

-

декабрь ойларида –

1,9 %),

ўрта юқори технологияли –

29,7 (21,7 %), ўрта

-

қуйи технологияли –

29,8 % (27,0 %),

шунингдек, қуйи технологияли тармоқлар улуши –

38,9 % (49,4 %) ташкил этди (2

-

расм).

2-

расм. 201

7-

2018 йилларда саноатда технологиялар замонавийлик даражаси,

фоизда

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумоти асосида муаллиф

томонидан тайёрланган.

Саноатда технологиялар такомиллашиши

билан

тармоқнинг аввало қишлоқ

хўжалиги, қолаверса бошқа реал соҳалар билан ҳам интеграциялашуви барқарор
қонуниятдир. Чунки, табиий ва бошқа ресурсларга инновацион технологиялар (янгича
усуллар) билан ишлов бериш орқали

янги маҳсулот, ишланма, модель ва

конструкциялар яратилиб, товар ва хизматлар кўлами кенгаяди, юқорида
таъкидланганидек,

пулнинг таъминланганлиги ортади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

194

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

3-4-

расмлар

.

Ҳудудларнинг республика жами саноат ишлаб чиқариш

ҳамда

қишлоқ, ўрмон ва балиқ

хўжалиги маҳсулот (хизматлар)

умумий ҳажмида

ҳудудларнинг улуши

улуши (2018 йил).

Манба:

www.stat.uz//

... doklad-yan-dek-uz, 74-82-

бетлар

.

1-

расмдаги вилоятлар ЯҲМ таркибида саноатнинг умумий улуши сифатидаги

ахборотни бергани боис, ҳар бир ҳудудда саноатнинг, хусусан истеъмол товарлари
ишлаб чиқариш соҳаларининг улушлари ўрганиб чиқилди. Чунки, айнан саноатнинг
истеъмол товарлари ишлаб чиқариш соҳалари қисқа даврда

,

босқичма

-

босқич зарур

ишлаб чиқариш кўламига йўналтирилиши мумкин. Натижада доимий ҳаракатда
бўлган истеъмол бозори тўйинади.

Навбатдаги босқичда саноатдаги технологиялар замонавийлик даражаси

сўнгги даврда қуйидан ўрта

-

қуйи ва ўрта

-

юқори технологиялар таркибига томон

жадал амал қилаётгани, мазкур ҳолатда

МДҲ

мамлакатлари илғор талаби

даражасидаги салоҳиятга силжиш вазиятини кўрсатади. Бунда ўрта

-

қуйи

технологияларга томон илгарилаш 1,1 коэффициентни, ўрта

-

юқори таркибга ўтиш

1,37 даражани намоён этган. Юқори технологияга ўтиш эса, халқаро талаблар
даражасидаги қулай инфратузилмани (юқори сифатли ишчи кучи, илғор техникалар,
банк

-

молиявий, суғурта, алоқа

-

коммуникация, илғор транспорт

-

логистика, ҳуқуқий

мезонлар вахалқаро стандартлар тизимига кенгроқ

кўламда мослашиш кабилар)

зарурлигини белгилайди.

Республикамиз ЯИМдаги вилоятларнинг саноат ва қишлоқ

хўжалик ишлаб

чиқаришдаги улуши кўриб чиқилганда,мос равишда 1,4 фоиздан 18,6 фоизгача ҳамда
3,3 фоиздан 13,6 фоизгача бўлган оралиқни қамраб олган (3

-4-

расмлар) бўлиб, бу

кўрсаткич жойлардаги умумий салоҳиятни ёритиб беролмагани боис, ҳудудларнинг
мавжуд имкониятлари умумжиҳатдан аҳоли миқдори ва ер майдонига боғлиқ

шартли улушини ўрганишга тўғри келди.

Бунда аҳоли сони ва ҳудуд майдонига боғлиқ

натижани аниқлаштириш учун

бошқа шароитларни тенг деб олиниб,тафовутлар ҳисобланди (1

-

жадвал).



background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

195

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

жадвал

Республика ҳудудлари саноат ва қишлоқ

хўжалиги салоҳиятининг шартли улуши,

(

2019 йил

бошига

)

т/р.

Ҳудудлар

Саноат

Қишлоқ

хўжалиги

Аҳоли

ш.б.

Ҳудуд

ш.б.

Саноат

шартли

улуши

Қишлоқ

хўжалиги

шартли улуши

1.

Андижон

11,8

10,9

3,7

12,66

0,252

0,233

2.

Бухоро

3,7

8,8

2,29

117,68

0,014

0,033

3.

Жиззах

1,4

6,1

1,63

61,23

0,014

0,061

4.

Қашқадарё

6,2

9,2

3,87

85,33

0,019

0,028

5.

Қорақалпоғистон

4,6

3,3

2,25

497,61

0,004

0,003

6.

Навоий

9,9

4,7

1,17

330,94

0,026

0,012

7.

Наманган

2,5

7,3

3,32

23,6

0,032

0,093

8.

Самарқанд

5,2

13,6

4,59

50,18

0,023

0,059

9.

Сирдарё

2,2

3,5

1

15,23

0,144

0,230

10.

Сурхондарё

1,4

7,4

3,1

62,13

0,007

0,038

11.

Тошкент в.

15,3

10,7

3,49

45,7

0,096

0,067

12.

Тошкент ш.

18,6

-

3,03

1

6,139

-

13.

Фарғона

5,6

8,2

4,44

20,31

0,062

0,091

14.

Хоразм

2,6

6,3

2,21

18,82

0,063

0,151

Манба: Давлат Статистика Қўмитаси ҳисоботлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланган.

Ушбу жадвалда юртимиз ҳудудларининг саноат салоҳияти аҳоли ва майдон

жиҳатида паст бўлган шартли улушларга эга қисми сифатида Қорақалпоғистон (0,004)
ва Сурхондарё (0,007), шунингдек Бухоро ва Жиззах вилоятлари (0,014) намоён
бўлди.

Тошкент шаҳри (6,139), Андижон (0,252) ва Сирдарё вилоятлари энг юқори

кўрсаткичли ҳудудлар бўлди.

Қишлоқ

хўжалиги шартли улуши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси (0,003),

Навоий (0,012) ва Қашқадарё (0,028) вилоятлари паст, Андижон (0,233) ва Сирдарё

(0,23)

ҳамда Хоразм (0,151) вилоятлари юқори натижани ифодалади. Мазкур

тафовутлар

бир

тарафдан

табиий,

иқтисодий

-

географик,

маъмурий

ва

инфратузилмавий каби бир қатор шарт

-

шароитлар нуқтаи

-

назардан нисбатан оддий

вазиятни акс эттиради.

Иккинчи тарафлама, мавжуд омиллардан энг мақбул тарзда, яъни турлича шарт

-

шароитлардан юқори самара билан фойдаланишда инновацион ёндашувнинг кўплаб
имкониятларини топиш зарурати, мавжуд тафовутларни реал тарзда намоён қилади.
Бундай ечимни узоқ

муддатли стратегик чора

-

тадбирлар билан амалга оширилиши

ривожланган давлатлар тажрибасидан маълум.

Саноат ўз ичига юқори ресурс сиғимкор, йирик стратегик корхоналарни қамраб

олгани боис, юқорида ўрганилган фарқли вазиятлар вужудга келган бўлса, тармоқ

таркибидаги истеъмол моллари ишлаб чиқариш соҳалари қисқа вақт мобайнида
ишлаб чиқариш салоҳиятини сезиларли даражада оширишга йўналтирилиши
мумкин.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

196

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2-

жадвал

Саноатнинг истеъмол товарлари ишлаб чиқариш соҳаларида ҳудудлар турлича улуши, 2018йил якунига кўра, фоиз ҳисобида

Ишлаб чиқариш соҳаси

Етакчи ҳудудлар/ улуши

Қолган ҳудудлар

Ўрта

Юқори

Энг паст

Озиқ

-

овқат

маҳсулотлари

ишлаб чиқариш

Тошкент ш.

13,7

Самарқанд

12,3

Тошкент в.

12,2

5,62

Фарғона

8,7

Жиззах

2,6

Ичимликлар

Тошкент ш.

51,4

Тошкент в.

22

Наманган

6

1,87

Хоразм

4,6

Жиззах

0,5

Тўқимачилик маҳсулотлари

Фарғона

16,8

Тошкент в.

11,2

Андижон

9,5

5,68

Наманган

9,3

Навоий

2,5

Кийим

Андижон

20,5

Тошкент ш.

14

Наманган

12,9

4,78

Фарғона

7,6

Хоразм

0,4

Тери

ва

унга

тегишли

маҳсулотлар

Андижон

25,8

Фарғона

21,5

Сирдарё

11,8

3,71

Тошкент ш.

10,9

ҚқР,

Жиз

-

зах,
Сурхондарё

0,0

Қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари

Тошкент ш.

52,8

Тошкент в.

24,5

Самарқанд

6,3

1,5

Фарғона

5,8

Сурхондарё

0,1

Асосий

фармацевтика

маҳсулотлари

ва

препаратлари

Тошкент ш.

60

Наманган

13

Сирдарё

12,1

1,35

Тошкент в.

6,9

Жиззах,
Қашқадарё

0,0

Электр

ускуналар

ишлаб

чиқариш

Тошкент ш.

72

Тошкент в.

10,4

Андижон

6

1,05

Самарқанд

3,3

Бухоро,
Қашқадарё,
Сурхондарё
Сирдарё

0,0

Мебель

Тошкент ш.

37,1

Андижон

9,6

Тошкент в.

9,3

4

Самарқанд

7,2

Сирдарё

1,3

Машина

ва

ускуналарни

таъмирлаш ва ўрнатиш

Тошкент ш.

70,5

Сурхондарё

6,2

Бухоро

6,1

1,56

Тошкент в.

4,5

ҚқР

0,2

Бошқа тайёр буюмлар

Тошкент ш.

33,4

Фарғона

16,4

Наманган

11,8

3.5

Хоразм

9,9

Сурхондарё

0,0

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси расмий ахбороти асосида муаллиф ишланмаси

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

197

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2-

жадвал орқали саноатнинг истеъмол товарлари ишлаб чиқариш соҳаларида

ҳудудларнинг турлича улуши келтирилган. Унда 2018 йил якунига кўра мазкур
соҳада етакчи ўринда, яъни 11 турдаги истеъмол товарларидан деярли 10 та
кўрсаткичлар бўйича Тошкент шаҳри, кейинги ўринларда Тошкент ва Андижон
вилоятлари мос равишда 6 ва 5 турдаги истеъмол товарлари ишлаб чиқариш
бўйича юқори кўрсаткичларга эга.

5-

расм. Қишлоқ

хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришнинг таркиби, фоизда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси расмий ахбороти асосида

муаллиф ишланмаси, stat.uz

\... 10.3 Structure of agricultural production_uzb.pdf.

Жадвал маълумотларида истеъмол товарлари ишлаб чиқариш бўйича паст

кўрсаткичли ўртача улуш 3,15 фоизни ташкил этган бўлса, улар ичида нисбатан
юқори кўрсаткичга Фарғона вилояти тўғри келган, энг паст кўрсаткичли ҳудудлар
сифатида Сурхондарё ва Жиззах, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва
Қашқадарё вилоятлари намоён бўлди.

Ҳозирги даврда қишлоқ

хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажмининг 71,2

фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларига, 26 % фермер хўжаликларига
ҳамда қолган 2,8 фоизи қишлоқ

хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи

ташкилотларга тўғри келмоқда (5

-

расм). Бу вазият қишлоқ

хўжалик ишлаб

чиқаришининг бир тарафдан кам концентрациялашувини кўрсатса, иккинчи
тарафдан фермер хўжалиги соҳасидаги бир неча марта амалга оширилган
муқобиллаштириш ислоҳоти натижаси суст бўлганини изоҳлайди. Натижада зарур
озиқ

-

овқат, яъни сабзавот ва картошка ҳамда чорвачилик маҳсулотлари истеъмол

меъёри даражасида ишлаб чиқарилган.

Соҳанинг асосий хўжалик субъектлари ҳисобланган фермер хўжаликларига

нисбатан эса, собиқ

иттифоқдан мерос бўлган пахта ва ғалла етиштириш бўйича

давлат буюртмаси юкланиб келгани оқибатида натурал хўжалик муносабатлари
ҳукм сурган. Шу боис ҳам қишлоқ

хўжалиги тармоғида бандлик даражаси

27,2

фоиз, яъни саноат тармоғига нисбатандеярли тенг баробарга кўп миқдорни ташкил


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

198

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

этгани ҳолда аҳоли жон бошига қишлоқ

хўжалик маҳсулоти ўртача 5

956,3

минг

сўмга тенг бўлди

[14].

Мазкур 2

-

жадвалда акс этган саноат истеъмол товарлари

ишлаб чиқариш соҳаларининг

8 таси фаолияти қишлоқ

хўжалигида етиштирилган

маҳсулотларни хомашё сифатида қайта ишлашга бевосита боғлиқ

экани қишлоқ

хўжалиги ва саноат тармоғининг интеграциясини тақозо қилади.

Хулоса ва таклифлар

Ўрганилган маълумотлардан хулоса сифатида юртимизда саноат ва қишлоқ

хўжалигида

миллий ва халқаро бозор талабларига мувофиқлашиш йўлида

қуйидаги тавсияларни билдириш мумкин:

-

замонавий

қайта

ишлаш

асосида

деҳқончилик

ва

чорвачилик

маҳсулотларининг тури ва ассортиментини кенгайтириш, таннархи, улгуржи ва
чакана баҳосини (замон ва маконда) барқарорлаштириш

,

арзонлаштириш орқали

ҳар тарафлама рақобатбардошлигини ошириш;

-

агро ва зоотехник ишлов беришда экологик тоза, табиий ва

соғломматериаллардан фойдаланиш, озиқ

-

овқат хавфсизлиги талабларини жадал

ўзлаштириш

;

-

халқ

истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчиларнинг сони ва кўламини

кенгайтириш билан янада соғлом рақобатчилик муҳитини барпо қилиш;

-

хўжалик фаолиятини

такомиллаштириш бўйича

илғор

таклиф ва

инновацион ғояларни тезкор таҳлил қилиш ва ҳар томонлама рағбатлантириш,
оммавий ишлаб чиқаришга, ҳаётга татбиқ

этиш

чораларини кўриш;

-

Ҳукумат томонидан белгиланган вазифа ва масалаларни, қабул қилинган

меъёрий

-

ҳуқуқий асосларни мунтазам ўрганиш, тарғиб қилиш ва сўзсиз амалга

ошириш.

Ўрта ва узоқ

муддатли даврда:

-

қишлоқ

хўжалиги

ишлаб чиқаришида ҳуқуқий шахслар (фермер

хўжаликлари ва ташкилотлар) улушини ошириш орқали саноат билан
интеграциялашув шарт

-

шароитини кенгайтириш;

-

саноат ва қишлоқ

хўжалиги

барча соҳаларида кластер тизимини

шакллантириш

билан

моноихтисосликдан

босқичма

-

босқич

диверсификациялашувга йўналтириш

;

-

жойларда

илғор талаблар

асосида

хизмат кўрсатувчи

инфратузилмани

барпо этиш

;

-

наслли зот ва уруғчилик натижаларини

,

миллий нав ва селекция банкини

бойитиш, пировардида бу борада тўла мустақилликка асосланган тизимни йўлга
қўйиш;

-

саноатда иккиламчи маҳсулот ишлаб чиқаришни ошириш;

-

халқаро стандарт талабларига мослашувнинг шаффоф мониторингини олиб

бориш;

-

чиқиндиларни қайта ишлаш орқали сифатли хомашё яратишни изчил

ошириш билан саноат ва қишлоқ

хўжалиги тармоқларида юқори қўшилган

қийматли маҳсулот ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ортиб, ушбу тармоқларда чуқур
интеграциялашувга эришиш билан миллий иқтисодиётимиздаги бошқа тармоқ

ва

соҳаларининг ҳам изчил тараққиёти, аҳолининг моддий фаровонлиги ҳамда
миллий иқтисодиётимиз ўсиши таъминланади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

199

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Мирзиёев Ш.М. “2020 йил –

Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни

ривожлантириш йили” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга
мурожаатномаси. “Халқ

сўзи” газетаси. 2020 йил 25январь. №19 (7521)

;

2.

Волков С.А.“Сергей Волков: для того чтобы начался рост экономики в

инновационном секторе, нужно создать критическую массу изменений и в
общественных институтах, и в головах” М.

-

“Профи

-

Пресс”, журнал: БОСС/ Бизнес:

организация, стратегия, системы/. Январь 2014, 60

-

стр.

3.

Эрматов И.Н

.

Эффективность регионального АПК: методы измерения и

оценки. Монография.

Т

.-

“Мехнат”,

1988.

128 с.

, 11-

стр

.;

4.

Абдурахманов К.Х., Одегов Ю.А. и авт.колл. Экономика труда. Уп. Т.: Филиал

ГОУ ВПО “РЭУ им. Г.В. Плеханова”

в г.Т.

, 2011.

448 с.,

291-

стр,;

Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. –

Т.: Ўзбекистон,

1992.

78 б., 36

-

бет.

5.

Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишлари.

Т.:

Ўзбекистон, 1993. –

56 б., 13

-

бет.

6.

Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. –

Т.:

Ўзбекистон, 1992. –

78 б., 36

-

бет;

Каримов И.А.Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат

қилиш –

энг олий саодатдир. Т.: Ўзбекистон

, 2015.

304 б., 129

-130-

бетлар;

7.

Ўзбекистон саноати. 2014

-

2017. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика

қўмитаси. Т.:“Ўзбекистон”

-

2018, 151 б., 12

-

бет.

8.

Мирзиёев Ш.М. 2019 йил –

Фаол инвестиция ва ижтимоий ривожланиш

йили”.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

Олий

Мажлисга

мурожаатномаси. “Халқ

сўзи” газетаси. 2018 йил 29 декабрь. №271

-272(7229-7230).

9.

Карманный справочник мировой статистики, Издание 2018 года © 2018

Организация Объединенных Наций, Нью

-

Йорк, 10017, Соединенные Штаты

Америки. Все права защищены. Отпечатано в Организации Объединенных Наций,
Нью

-

Йорк.

10.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумоти.

11.

www.stat.uz

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси

расмий веб

-

сайти.

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. "2020 йил - Илм, маърифат ва рацамли ицтисодиётни ривожлантириш Йили" Узбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси. "Халк, сузи" газетаси. 2020 йил 25январь. №19 (7521);

Волков С.А."Сергей Волков: для того чтобы начался рост экономики в инновационном секторе, нужно создать критическую массу изменений и в общественных институтах, и в головах" М.-"Профи-Пресс", журнал: БОСС/ Бизнес: организация, стратегия, системы/. Январь 2014, 60-стр.

Эрматов И.Н. Эффективность регионального АПК: методы измерения и оценки. Монография. Т.-"Мехнат", 1988. - 128 с., 11-стр.;

Абдурахманов К.Х., Одегов Ю.А. и авт.колл. Экономика труда. Уп. Т.: Филиал ГОУ ВПО "РЭУ им. Г.В. Плеханова" в г.Т, 2011.-448 с.,291-стр,;

Каримов И.А. Узбекистоннинг уз истицлол ва таракциёт йули.-Т.: 'Узбекистон, 1992.-78 6., 36-бет.

Каримов И.А. Узбекистон ицтисодий сиёсатининг устувор йуналишлари. - Т.: Узбекистон, 1993. - 56 б., 13-бет.

Каримов И.А. Узбекистоннинг уз истик/юл ва таракдиёт йули. - Т.: Узбекистон, 1992. - 78 б., 36-бет;

Каримов И.А.Она юртимиз бахту изболи ва буюк келажаги йулида хизмат к,илиш - энг олий саодатдир. Т.: Узбекистон, 2015. - 304 б., 129-130-бетлар;

Узбекистон саноати. 2014-2017. Узбекистон Республикаси Давлат статистика кумитаси. Т.:"Узбекистон"-2018,151 б., 12-бет.

Мирзиёев Ш.М. 2019 йил - Фаол инвестиция ва ижтимоий ривожланиш йили". Узбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси. "Халк, сузи" газетаси. 2018 йил 29 декабрь. №271-272(7229-7230).

Карманный справочник мировой статистики, Издание 2018 года © 2018 Организация Объединенных Наций, Нью-Йорк, 10017, Соединенные Штаты Америки. Все права защищены. Отпечатано в Организации Объединенных Наций, Нью-Йорк.

Узбекистон Республикаси Давлат статистика цумитаси маълумоти.

www.stat.uz - 'Узбекистон Республикаси давлат статистика цумитаси расмий веб-сайти.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов