“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil
25
1/2020
(№
00045)
ДЕПОЗИТ СИЁСАТИ – БАНК РЕСУРС БАЗАСИНИ
МУСТАҲКАМЛАШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ СИФАТИДА
Рахманов Зафаржон Яшинович
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ДБА қошидаги Ёшлар
муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти
“Стратегик бошқарув” кафедраси мудири, PhD
Шермухамедов Бехзоджон Усмонович
2
Тошкент молия институти катта ўқитувчиси
Аннотация.
Мазкур мақолада тижорат банклари жамланма балансида
кузатилаётган ўзгаришлар, банк тизимига жалб этилган миллий ва хорижий
валютадаги депозитларнинг таркибий тузилмаси ҳамда улар бўйича юзага келган
ўртача фоиз ставкалари динамикасининг кўп омилли таҳлили асосида тижорат
банклари
депозит
операциялари
самарадорлиги
ҳамда
ресурс
базасини
мустаҳкамлашдаги ролини ошириш билан боғлиқ долзарб муаммолар ва уларни
бартараф этиш юзасидан амалий тавсиялар ўз аксини топган. Шунингдек, мамлакат
тижорат банкларида депозит сиёсатини ишлаб чиқиш жараёнини такомиллаштириш
юзасидан илмий таклифлар шакллантирилган.
Калит сўзлар:
тижорат банклари, инфляция, депозит сиёсати, фоиз сиёсати,
муддатли ва жамғарма депозитлари, ресурс базаси.
Аннотация.
В данной статье нашли свое отражение актуальные проблемы
повышения эффективности депозитных операций и усиления их роли в укреплении
ресурсной
базы
банков
на
основе
многофакторного
анализа
изменений
в
консолидированном балансе коммерческих банков страны, структуры привлеченных
депозитов в национальной и иностранной валюте, а также динамики средневзвешенных
процентных ставок по депозитам. Кроме того, приведены научные предложения по
устранению выявленных в ходе анализа проблем по вопросам совершенствования
процессов формирования депозитной политики в коммерческих
банках страны.
Ключевые слова:
коммерческие банки, инфляция, депозитная политика, процентная
политика, срочные и сберегательные депозиты, ресурсная база.
Кириш
Банк тизими молиявий барқарорлигини таъминлаш, авваламбор, ресурс
базасининг мустаҳкамлиги ҳамда диверсификацияланиш даражасини таъминлаш
бўйича чора
-
тадбирларнинг муваффақиятли амалга оширилиши билан узвий
боғлиқдир. Айни пайтда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки монетар сиёсати
доирасида амалга оширилаётган макропруденциал назорат бўйича талабларнинг
кучайтирилиши миллий валютадаги узоқ муддатли ликвид ресурсларнинг
етишмаслиги ҳамда банкларнинг ликвидлик бўйича тегишли кўрсаткичларга эришиш
заруратининг юзага келиши каби муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Шу билан бир қаторда, аҳоли ва бизнес субъектларининг инфляцион
кутилмалари даражасининг катталиги, шунингдек, узоқ муддатли депозитларни жалб
этиш соҳасида банклараро рақобатнинг кучайиб бориши ҳамда технологик
ривожланиш натижасида мижозларнинг инновацион хизматларга бўлган талабининг
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil
26
1/2020
(№
00045)
ошиб бориши тижорат банклари томонидан депозит сиёсатини ишлаб чиқиш, уни
амалга ошириш механизми ва воситаларини такомиллаштиришни тақозо этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий
Мажлисга мурожаатномасида: “2020 йилдан бошлаб ҳар бир банкда кенг кўламли
трансформация дастури амалга оширилади. Бу борада банкларимизнинг капитал,
ресурс базаси ва даромадларини ошириш алоҳида эътиборимиз марказида бўлади”
деб қайд этилиши тижорат банклари томонидан амалга оширилаётган депозит
сиёсатининг фундаментал асосларини қайта кўриб чиқиш заруратини, шунингдек,
депозит сиёсатига таъллуқли бўлган назарий, услубий ва амалий масалаларни тадқиқ
этишнинг долзарблигини асослайди.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Тижорат банклари депозит сиёсатини бугунги кун талабларига мос ҳолда
трансформациялаш муаммоси фақат мамлакатимиз банк секторига хос бўлган
хусусиятлардан бири бўлиб қолмасдан, балки ривожланган ва ривожланаётган
мамлакатларнинг банк соҳаси мутахасислари ва иқтисодчи олимлари диққат
марказида турган масалалардан бири ҳисобланади. Хусусан,
Deloitte Touche
Tohmatsu Limited мутахассислари томонидан тайёрланган “2020 йилда банклар ва
капитал бозори истиқболлари” номли шарҳда қайд этилишича: “Ўн йиллик якунига
келиб чакана хизматлар бозорида фаолият юритувчи банклар камайиши мумкин…
банклар мавжуд шароитда ўзларининг етакчилик ролини сақлаб қолиш учун
мижозлар билан муносабатларини ўзгартиришда қадриятлар ва хизматларнинг
яхлитлигига устуворлик беришлари
ва янги молиявий технолгияларга асосланган
компаниялар билан хамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашлари зарур бўлади”
[10].
Россиялик иқтисодчи олимлар
А.А.Мартенс ва Н.О.Деркачлар
[5]
томонидан
тайёрланган: “Депозит сиёсати –
тижорат банкларини фондлаштиришнинг базавий
элементи сифатида”
деб номланган монографиясида
:
“…депозит сиёсати банк
ресурсларининг асосий қисмини шакллантириш билан бир қаторда, унинг кредит
потенциали ва молиявий фаолият самарадорлиги даражасини белгилаб беради.
Аммо ушбу соҳадаги инновациялар фақат барқарор молиявий шароитдагина самара
беради, исталган бошқа шароитда тижорат банклари ўзлари учун жозибадор бўлган
мижозлар сегментидан маблағларни жалб этиш йўли билан ликвидлилик
позициясини сақлаб қолишга интилишади”
-
деган хулосага келишган.
Ҳинд
олимлари Нараяна Махарана, Суман Калян Чоудхури, Ашок Кумар
Паниграхилар
[9]
томонидан бажарилган: “Deposit Mobilization of Commercial Banks
: A
Comparative Study of BOB and Axis Bank in
Bhubaneswar City” деб номланган илмий
мақолада Ҳиндистоннинг алоҳида ҳудудларида аҳоли жамғармаларини депозитларга
жалб этиш юзасидан амалга оширилаётган тадбирларни таҳлил қилиб, “…мазкур
фаолият йўналиши Ҳиндистон банклари учун асосий функция ҳисобланади ва уни
янада ривожлантириш зарур…”
лигини қайд этишган.
Шунингдек, М.Н.Бухадурова
«Аҳоли билан ўзаро муносабатларда тижорат
банкларининг депозит сиёсати» номли илмий тадқиқот ишида:
«депозит сиёсати
банк сиёсатининг ажралмас қисми ҳисобланиб, қайтариб бериш
ва тўловлилик
шартлари асосида банк мижозларининг пул маблағларини жалб этиш бўйича
босқичма
-
босқич, ўзаро алоқадор ҳатти
-
ҳаракатлар; мақсадга мувофиқ даражадаги
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil
27
1/2020
(№
00045)
рентабеллик ва банк ликвидлилигига эришишни таъминлаш мақсадида сиёсатни
амалга ошириш усул ва воситалари жамланмаси»
[3] -
сифатида эътироф этади.
Таниқли рус олимаси и.ф.д., профессор Е.И.Воробьева ўзининг
«Қрим
Республикасида Россия миллий тижорат банки
депозит сиёсати»
[4] -
деб номланган
илмий мақоласида
:
«депозит сиёсати –
бу депозитлар (омонатлар) портфелини
шакллантириш бўйича комплекс чора
-
тадбирлар мажмуаси ҳисобланиб, ушбу
тадбирларни амалга оширишнинг турли шакл ва усуллари, бозорнинг мазкур
сегментидаги рақобат позициясини
аниқлаш ҳамда ресурс базаси
барқарорлиги ва
ишончга сазоворлигини таъминлаш» деган хулосани қайд этган.
Ўзбекистонлик иқтисодчи олимлардан С.М.Ходиев ўзининг “Иқтисодиётни
либераллаштириш
шароитида
тижорат
банкларининг
депозит
сиёсатини
такомиллаштириш” номли илмий ишида тижорат банкларининг депозит сиёсатини
“депозит фаолиятининг комплекс дастури бўлиб, тижорат банки томонидан амалга
оширилаётган депозит операцияларининг меъёрий, ташкилий ва технологик
масалаларини қамраб олади”
[7] -
дея эътироф этган.
Тадқиқот методологияси
Мазкур мақолада тижорат банклари томонидан депозит сиёсатининг амалга
оширишнинг жорий ҳолати таҳлил қилиниб, банк ресурс базасининг барқарорлигига
таъсир этувчи омиллар аниқланган. Таҳлил жараёнида илмий абстракциялаш,
эксперт баҳолаш, индукция ва дедукция, таққослаш, тизимли таҳлил усулларидан
фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар
Маълумки, бугунги кунда тижорат банклари балансида жиддий таркибий
ўзгаришлар
юз бермоқда
.
Хусусан, мазкур ўзгаришлар
,
биринчи навбатда
,
банк
ресурс базасида ички ва ташқи манбалардан жалб этилган қарз маблағлари
салмоғининг ошиши, жисмоний ва юридик шахслардан жалб этилган депозитлар
салмоғининг камайишида ўз аксини топмоқда. Тижорат банклари фаолиятининг
молиявий барқарорлигини таъминлашга қўйилган талабларнинг кучайиб бориши
натижасида, банклар узоқ муддатли молиявий ресурсларни топиш бўйича чора
-
тадбирларни фаоллаштиришга мажбур бўлмоқда. Натижада,
тижорат банклари
томонидан таклиф этилаётган узоқ муддатли
омонатлар бўйича фоиз ставкаларнинг
ошишига олиб келди, депозит портфелининг таркибий тузилмасида хорижий
валютада
шакллантирилган омонатлар ҳажми
тўхтовсиз ошиб бормоқда
.
Ушбу тизимли муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалий тавсияларни
ишлаб чиқиш учун, авваламбор,
тижорат банклари томонидан
жалб этилаёган
миллий ва хорижий валютадаги депозитларнинг таркибий тузилмаси ҳамда улар
бўйича юзага келган ўртача фоиз
ставкалари динамикасини, шунингдек, макро ва
микроиқтисодий омилларнинг тижорат банклари
депозит
сиёсати ва хизматларига
таъсир
даражасини таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ.
1-
жадвал маълумотларидан кўринадики, тижорат банклари
жамланма баланси
2015 йилда 65
176 млрд.
сўмни ташкил этган бўлса, 2019 йилда 301
655 млрд.
сўмга
кўпайган. Жами баланс ҳажмининг ошиши сўнгги 2017
ва 2018 йиллар ҳисобига тўғри
келган. Аммо тижорат банклари
жамланма баланси операцион мўлжал сифатида
олинувчи ва ҳисоб
-
китобларни амалга оширишда қўлланиладиган АҚШ долларида
қайта ҳисобланганда вазият нисбатан бошқача
эканлилигини кўришимиз мумкин.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil
28
1/2020
(№
00045)
1-
жадвал
Тижорат банклари жамланма балансининг асосий кўрсаткичлари динамикаси
1
,
(млрд.
сўмда)
Изоҳ:
* очиқ манбаларда маълумотлар мавжуд эмас
.
**
жадвалдаги маълумотлар 2019 йилнинг декабрь ойи ҳолатига келтирилган
.
Хусусан, 2015 йилда банк жамланма баланси
ҳажми 23
194 млн. АҚШ долларини
ташкил этган бўлса, 2019 йилда ушбу кўрсаткич 31
728 млн. АҚШ долларига
тенг
бўлган ёки 36,8 фоизга кўпайган.
Жамланма баланснинг ўзига хос бўлган
жиҳатларидан яна бири хорижий банклар (банк
-
норезедентлар)да очилган
ҳисобварақларда сақланаётган маблағлар ҳажмининг етарли даржада катта
эканлигидадир. Хусусан, 2017 йилда
ушбу маблағлар 18
347 млрд.
сўмга (2
259 млн
.
АҚШ доллари), 2018 йил якунида 13
545 млрд.
сўмга (1
624 млн. АҚШ доллари), 2019
йилда 14
241 млрд.
сўмга тенг бўлган. 2019 йилда хорижий банкларда сақланаётган
маблағлар 2018 йилга нисбатан 696 млрд. сўмга ёки 73 млн. АҚШ долларига (2019
йил якунидаги курс бўйича) ошган.
Тижорат банкларида ресурс
базасини шакллантиришда маблағларни жалб этиш
манбалари ва валютасини диверсификациялаш масаласи банк фаолиятининг
молиявий барқарорлигини таъминлашга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки монетар сиёсати трансмиссион механизмининг фоиз канали
фаолияти самарадорлигига бевосита таъсир этувчи омиллардан бир эканлиги
жамланма баланс таркибидаги ресурс манбалари
динамикасини таҳлил этишни
тақозо этади
[2].
http://www.cbu.uz/uzc/statistics/bankstats/
маълумотлари асосида тайёрланди.
Кўрсаткичлар
2015 йил
2016 йил
2017 йил
2018 йил
2019 йил
**
Жамланма баланс
65 176
84 075
166 632
214 420
301 655
Миллий валютанинг АҚШ
долларига нисбатан курси
(йил якунида)
2810
3231,48
8120,07
8339,55
9507,56
Жамланма баланс (млн. $)
23 194
26 017
20 521
25 711
31 728
Кредит қўйилмалари
42 685
52 045
108 467
164 670
239 363
Бошқа банклардаги
маблағлари, орезедентлар
*
6 588
18 347
13 545
14 241
Бошқа банклардаги
маблағлар (млн. $)
*
2 038
2 259
1 624
1 498
Нақд активлар
*
17 575
26 463
23 072
27 392
Жами депозитлар
35 600
37 183
59 579
70 001
91 304
Балансдаги салмоғи
54,6%
44,2%
35,7%
32,6%
30,3%
Жами депозитлар (млн. $)
12 669
11 506
7 337
8 394
9 603
Олинган кредит ва лизинг
операциялари
19 171
26 786
72 819
104 379
138 990
Балансдаги салмоғи
29,4%
31,8%
43,7%
48,7%
46,1%
Жами қарзлар (млн. $)
6 822
8 289
8 968
12 516
14 619
Жами капитал
7 784
8 981
20 676
26 679
41 834
Балансдаги салмоғи
11,9%
10,7%
12,4%
12,4%
13,9%
Жами капитал (млн. $)
2 770
2 779
2 546
3 199
4 401
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil
29
1/2020
(№
00045)
1-
расм маълумотларидан шуни кўришимиз
мумкинки, тижорат банклари асосий
ресурс манбаларидан бири бўлган депозитлар ҳажми 2019 йил якунида 91
309 млрд.
сўмни ташкил этган бўлиб, 2015 йилга нисбатан 55
704 млрд. сўмга, 2016 йилга
нисбатан 54
121 млрд. сўмга, 2017 йилга нисбатан 31
725 млрд. сўмга ва 2018 йилга
нисбан 21
303 млрд. сўмга ошган. Шунга қарамасдан, банкларнинг ресурс базасида
депозитларнинг салмоғи йилдан
-
йилга камайиш тенденциясини намоён қилган.
Жумладан, 2015 йил якунига кўра, жами депозитларнинг салмоғи 54,6 фоизни ташкил
этган бўлса, ушбу кўрсаткич 2016 йилда 44,2 фоизни, 2017 йилда 35,7 фоизни, 2018
йилда 32,6
фоизни, 2019 йилга келиб 30,3 фоизни ташкил этган. Банк депозитларнинг
жамланма балансдаги салмоғи 2019 йилда 2015 йилга нисбатан 24,3 фоиз пунктига
пасайган.
Бундан ташқари, банк депозитлари йил якунидаги курс (АҚШ долларига
нисбатан) бўйича қайта ҳисобланганда, жалб этилган депозитлар ҳажми камайиб
бораётганлигини қайд этиш мумкин. Шунингдек, бугунги кунда тижорат банклари
томонидан ички ва ташқи манбалардан жалб этилаётган қарз маблағлари ошиб
бормоқда. Тижорат банкларининг жамланма балансида уларнинг салмоғи 2019 йил
якунида 46,1 фоизга ёки 138
990 млрд. сўмга тенг бўлган. Ушбу кўрсаткич 2018 йилга
(104
379 млрд. сўм) нисбатан 2,6 фоиз пунктига кам бўлишига қарамасдан, 2015 йилга
(19
171 млрд. сўм) нисбатан 16,7 фоиз пунктига, 2016 йилга (26
786 млрд. сўм)
нисбатан 14,3 фоиз пунктига, 2017 йилга (72
819 млрд. сўм) нисбатан 2,4 фоиз
пунктига кўпайган.
1-
расм. Тижорат банкларининг жамланма балансида асосий ресурс манбаларининг
тутган салмоғи динамикаси
2
Юқорида
келтирилган
таҳлилий
маълумотлар
асосида
қуйидаги
тенденцияларни қайд этиш мумкин:
http://www.cbu.uz/uzc/statistics/bankstats/
маълумотлари асосида
тайёрланди.
54,6
44,2
35,7
32,6
30,3
29,4
31,8
43,7
48,7
46,1
11,9
10,7
12,4
12,4
13,9
0
10
20
30
40
50
60
2015 йил
2016 йил
2017 йил
2018 йил
2019 йил
Банк депозитлари
Олинган қарзлар
Банк капитали
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil
30
1/2020
(№
00045)
биринчидан,
яқин истиқболда тижорат банкларининг ресурс базасида ички ва
ташқи манбалардан жалб этилган
миллий ва хорижий валютадаги қарз маблағлари
самоғининг ошиб бориши ҳисобига банк мижозларининг кредитга бўлган талаби
қондириб борилади. Бундай ҳолат: а) ташқи молиялаштириш манбалари
жозибадорлигининг ошиб бориши; б) миллий валютадаги депозитлар
бўйича ўртача
тортилган фоиз ставкасининг ошиб бориши; в) миллий валютанинг тўхтовсиз
девальвацияси ҳисобига хорижий валютадаги депозитлар ҳажмининг ошиб бориши;
г) аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида инфляцион кутилмалар юқори даражада қолиши
ва бошқа омиллар билан изоҳланиши мумкин.
Эътироф этиш зарурки, тижорат банкларининг жамланма балансидаги
трансформацион жараёнлар макроиқтисодий даражадаги бир қатор рискларни юзага
келтириши мумкин. Бундай рисклар жумласига юқори инфляция ва ички
молиялаштириш манбаларининг етишмаслиги шароитида, сўмдаги кредитлар бўйича
нисбатан юқори фоиз ставкалари кредит портфелининг долларлашув даражасининг
ошиши ва валюта курси бўйича
рискларга нисбатан заифлашиши, шунингдек, жаҳон
иқтисодиётидаги салбий трендларнинг мамлакат иқтисодиётига таъсирининг
кучайиши каби рискларни киритиш мумкин.
иккинчидан,
яқин ва узоқ муддатли истиқболда жисмоний ва юридик
шахсларнинг вақтинчалик бўш маблағларини миллий ва хорижий валютадаги
омонатларга жалб этиш жараёнларини фаоллаштиришда инфляция даражасидан
юқори бўлган фоиз ставкаларидан фойдаланиш самарадорлиги пасайиб боради
.
Хусусан, қимматли қоғозлар бозорининг етарли даражада ривожланмаганлиги ва
тижорат банклари актив операцияларининг диверсификация қилинмаганлиги
тижорат банкларини асосан кредит амалиёти билан чекланишига, шунингдек,
ликвидлик бўйича белгиланган меъёрларни бажариш учун маълум миқдордаги
маблағларни кассада ва (ёки) Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағида сақлашига
олиб келади (2019 йил
ушбу кўрсаткич
27
392 млрд.
сўмни ташкил этган). Натижада
,
жалб этилган депозитларнинг сезиларли қисми нақд пул кўринишда (касса, вакиллик
ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиқлари) сақланишига олиб келади. Бундан
шуни
қайд этиш мумкинки
,
ушбу маблағлар одатда даромад келтирмайди ва банклар
томонидан ундирилмаган (бой берилган) фойдани мижозларга тақдим этилаётган
кредитлар қийматига (фоиз ставкасига) киритишга мажбур бўлади. Ушбу ҳолат
кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг ошиши
ишлаб чиқариш самарадорлигини
пасайишига, товарлар ва хизматлар нархининг ошиб боришига хизмат қилади;
учинчидан,
тижорат банклари хусусий капитали ва олинган қарзлар ўртасидаги
нисбатнинг ошиб бориши банкларнинг ликвидлилик позициясида
узоқ муддатли
рискларни юзага келтириши мумкинлиги. Хусусан
,
Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкининг 2019 йил 4 чораги учун “Пул
-
кредит сиёсати шарҳи”да қайд
этилишича: “2019 йил якунлари бўйича иқтисодиётга ажратилган кредитлар ўсиши
73,8 трлн. сўмни ёки 54,8 фоизни ташкил этди. Кредит қўйилмаларининг асосий
манбалари марказлашган маблағлар, банклар томонидан хорижий кредит
линияларининг
фаол
ўзлаштирилиши,
шунингдек
,
давлат
ва
корпоратив
облигацияларни жойлаштиришдан олинган маблағлар бўлди”
[1].
Бу эса, ўз
навбатида
қарзлар ва банк капитали ўртасидаги нисбат масаласига жиддий эътибор
қаратилишини тақозо этади. Шу билан бир қаторда
,
Марказий банк томонидан жами
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil
31
1/2020
(№
00045)
активларда юқори ликвидли активлар улушини ҳар чоракда 1 фоиздан ошириб
бориб, 2020 йил июнига қадар 10 фоизгача, юқори ликвидли активларнинг қисқа
муддатли мажбуриятларга нисбатини эса ҳар чоракда 5 фоиздан ошириб бориб
, 40
фоизгача етказиш бўйича талабларни
ўрнатилиши ички ва ташқи манбалардан жалб
этилаётган қарзлар бўйича рискларнинг ошиб боришига олиб келиши мумкин
.
Тадқиқотимизни
тижорат банклари томонидан миллий ва хорижий валютада
жалб этилаётган
депозитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари динамикасини
таҳлил қилиш билан давом эттирамиз.
2-
расм маълумотларидан кўринадики, 2018 йил давомида банк тизимига жалб
этилган миллий валютадаги муддатли депозитлар бўйича ўртача тортилган фоиз
ставкалари динамикасида ҳам жиддий тебранишлар кузатилган. Бир йилгача бўлган
депозитлар бўйича ўртача тортилган фоиз стакалари 2018 йилнинг январь
ойида 15,8 фоизга тенг бўлган бўлса,
2-
расм. Тижорат банкларига жалб этилган муддатли депозитлар бўйича ўртача
тортилган фоиз ставкалари динамикаси
3
февраль
-
август ойларида 13,7 фоизгача камайиб борган, сентябрь ойида 14,2
фоизгача кўтарилган. 2018 йилнинг сентябрь
-
октябрь ойларида ўртача фоиз
ставкалари 13,3 ва 13,6 фоизни ташкил этган, декабрь ойида
эса 14,0 фоиз
даражасида бўлган. Бир
йилдан юқори бўлган муддатли депозитлар бўйича фоиз
ставкалари динамикасидаги ўзгаришлар юқоридагилардан фарқланган ҳолда 2018
йилнинг сентябрь
-
декабрь ойларида йил давомидаги энг юқори даражани, яъни мос
равишда
14,6, 15,0
ва 16,1 фоизни ташкил
этган. Шу ўринда қайд этиш зарурки, 2018
http://www.cbu.uz/uzc/statistics/bankstats/
маълумотлари асосида тайёрланди.
15,8
14,3
14,1
13,3
14,8
15,4
16,2
17,1
17,3
12,6
12,4
11,6
14,6
16,7
16,5
17,2
17,8
17,5
17
15,6
15,4
15,7
17,4
18
17,8
19,4
19,7
11,6
12,2
11,3
12,8
14,6
14,7
15,9
16,8
16,5
10
12,5
15
17,5
20
0
1
.0
1
.2
0
1
8
0
1
.0
2
.2
0
1
8
0
1
.0
3
.2
0
1
8
0
1
.0
4
.2
0
1
8
0
1
.0
5
.2
0
1
8
0
1
.0
6
.2
0
1
8
0
1
.0
7
.2
0
1
8
0
1
.0
8
.2
0
1
8
0
1
.0
9
.2
0
1
8
0
1
.1
0
.2
0
1
8
0
1
.1
1
.2
0
1
8
0
1
.1
2
.2
0
1
8
0
1
.0
1
.2
0
1
9
0
1
.0
2
.2
0
1
9
0
1
.0
3
.2
0
1
9
0
1
.0
4
.2
0
1
9
0
1
.0
5
.2
0
1
9
0
1
.0
6
.2
0
1
9
0
1
.0
7
.2
0
1
9
0
1
.0
8
.2
0
1
9
0
1
.0
9
.2
0
1
9
0
1
.1
0
.2
0
1
9
0
1
.1
1
.2
0
1
9
0
1
.1
2
.2
0
1
9
0
1
.0
1
.2
0
2
0
1 йилгача бўлган жами муддатли депозитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари
1 йилдан юқори бўлган жами муддатли депозитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари
Жисмоний шахсларнинг муддатли депозитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари
Юридик шахсларнинг муддатли депозитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil
32
1/2020
(№
00045)
йилнинг қолган ойлари давомида депозитларнинг мазкур тури бўйича фоиз
ставкалари бир
йилгача бўлган муддали депозитлар бўйича фоиз ставкаларига
нисбатан паст даражада бўлган.
Демак, 2018 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб
тижорат банклари депозит сиёсатида кескин ўзгариш юз берган ва банкларнинг бир
йилдан юқори бўлган
муддатли депозитларга бўлган қизиқиши
ошган. Бу эса
,
ўз
навбатида
,
таклиф этилаётган фоиз ставкаларининг ошишига олиб келган.
Хулоса ва таклифлар
Тижорат банклари томонидан депозит сиёсатининг амалга оширишнинг жорий
ҳолати ҳамда ушбу сиёсатга таъсир этувчи макроиқтисодий омиллар таҳлил асосида
қуйидаги хулоса
ва таклифларни қайд этиш мумкин:
➢
тижорат банкларида депозит сиёсатини ишлаб чиқишда узоқ муддатли
стратегик мўлжалнинг мавжуд эмаслиги оқибатида омонатларни жалб этиш бўйича
устуворликларнинг ўзгаришига олиб келган. Бу бир томондан банк фаолияти ва уни
тартибга солиш тизимида юз бераётган
трансформацион жараёнларга мослашиш
нуқтаи назаридан ижобий ҳисобланса
-
да, иккинчи томондан мижозларнинг банклар
депозит сиёсатига нисбатан ишончсизлик даражасини оширувчи омил эканлигини
эътироф этиш зарур;
➢
банк мижозларининг ҳуқуқий ҳолати, жалб этиш валютаси ва
депозитларнинг турларига қараб дифференциал фоиз ставкаларининг ўрнатилиши,
(яъни, фоиз сиёсатини
олиб борилиши) уларни банк активларида асосий ўрин
эгалловчи
кредитларга жойлаштиришда муайян муаммоларни юзага келтиради.
Бунда жалб этилган ва жойлаштирилган маблағларнинг муддати
ва фоиз ставкалари
ўртасидаги номувофиқликнинг юзага келиш
эҳтимоли
ошиши назарда тутилади;
➢
жисмоний шахслардан жалб этилаётган хорижий валютадаги омонатлар
бўйича фоиз ставкаларининг пасайиб бориши маълум жиҳатдан аҳоли ихтиёридаги
вақтинчалик бўш пул маблағларини иқтисодиётнинг реал секторидан “яширин
иқтисодиёт”га оқиб ўтишига сабабчи бўлади. Юқорида қайд этилганидек,
мижозларнинг банк секторига бўлган ишончи биринчи навбатда
,
узоқ муддатли
даврда хизматлар
нархининг сақланиб қолиши билан белгиланади.
Демак, фоиз
ставкалари
тезкор ёки фундаментал омиллар таъсирисиз ўзгартирилиши
депозит
сиёсатининг самарадорлигини пасайтирувчи
омил сифатида баҳоланиши зарур;
➢
тижорат банклари ресурс базасида ички ва ташқи манбалардан жалб
этилган қарз маблағлари ҳажмининг ошириб бориши, шунингдек, миллий
валютанинг девальвацияси шароитида банклар депозит портфели таркибида
хорижий валюталарда шакллантирилган омонатлар ҳажми ошиб боради.
Илмий
-
амалий манбаларда банк тизимга жалб этилган омонатларнинг “долларлашуви”
[6]
деб номланувчи ушбу жараёни тижорат банклари фаолиятида глобал характердаги
тизимли рисклар, валюта ва операцион рисклар даражасини кучайтирувчи омил
сифатида кўриб чиқилади.
Демак, миллий валютадаги омонатлар жозибадорлигини
ошириш ва уларнинг депозит портфелидаги салмоғини ошириш юқорида қайд
этилган муаммоларни бартараф этиш имкониятини беради.
Юқорида эътироф этилган хусусиятлар ва омиллар тижорат банклари томонидан
депозит сиёсатини ишлаб чиқиш ва
уни амалга ошириш жараёнида эътиборга
олиниши уларнинг ресурс базасини
мустаҳкамлаш, молиявий барқарорликни
таъминлаш,
аҳоли
ва
бизнес
субъектларининг
инфляцион
кутилмалари
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil
33
1/2020
(№
00045)
динамикасини ижобий томонга ўзгартириш, депозит портфелининг долларлашув
даражасини пасайтириш, шунингдек, банк фаолиятида юзага келаётган рискларнинг
салбий таъсирини бартараф этишда муайян аҳамият касб этади.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки
“Пул
-
кредит сиёсати шарҳи”,
2019
йил IV чорак. Т,: 2020 й.
2.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Монетар сиёсатнинг 2019 йил ва
2020
–2021
йиллар
даврига
мўлжалланган
асосий
йўналишлари.
http://www.cbu.uz/uzc/monetarnaya-politika/
3.
Бухадурова М.Н. “Депозитная политика коммерческих банков во
взаимоотношениях с населением”. автореферат. дис. … канд. экон. наук: 08.00.10. –
Москва., 2012. –
12-
15 стр.
4.
Воробьева
Е.И.
Депозитная
политика
Российского
Национального
коммерческого банка (ПАО) в Республике Крым. Научный вестник: Финансы, банки,
инвестиции
- 2018 -
№1. 99
-
110 стр.
5.
Мартенс А.А., Деркач Н.О
.
Депозитная политика как базовый элемент
фондирования коммерческого банка / А.А. Мартенс, Н.О. Деркач // Образование и
наука: современные тренды : коллективная монография (Чебоксары, 15 март 2018 г.)
/ гл. ред. О.Н. Широков –
Чебоксары: ЦНС «Интерактив плюс», 2018. –
С. 140
-150.
6.
Скакова Д. 2014. «Эмпирическая оценка трансмиссионного механизма
денежно‐кредитной политики в Республике Казахстан», Экономическое обозрение
Национального Банка РК, №3, 2014, стр. 14
-20.
7.
Ходиев С.М. “Совершенствование депозитной политики коммерческих банков
в условиях либерилизации экономики”. автореферат дис. … канд. экон. наук.
08.00.07
–
Ташкент, 2010. –
19 стр.
8.
Ize, A., Pa
rrado E. “Dollarization, monetary policy and the pass through”, IMF
Working paper, 2002.02/188 (Washington, International Monetary Fund).
9.
Narayana Maharana, Suman Kalyan Choudhury, Ashok Kumar Panigrahi. Deposit
Mobilization of Commercial Banks: A Comparative Study of BOB and Axis Bank in
Bhubaneswar City. Journal of Management Research and Analysis 2015;2(3):195-203.
10.
https://www2.deloitte.com/us/en/insights/industry/financialservices/financial-
services-industry-outlooks/banking-industry-outlook.html