Қишлоқ хўжалигини кредитлашда гаров таъминотини баҳолаш механизми ва уни қўллаш йўллари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
1-7
57
6
Поделиться
Абдикаримова, Д. (2019). Қишлоқ хўжалигини кредитлашда гаров таъминотини баҳолаш механизми ва уни қўллаш йўллари . Экономика и инновационные технологии, (4), 1–7. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10841
Динара Абдикаримова, Ташкентский Финансовый Институт

 к.э.н.д. (PhD), 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалигида амалиётга жорий этилаётган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва молиялаштиришда юзага келадиган гаров таъминотини баҳолашнинг жараёнлари, баҳолаш ёндашувлари, гаров таъминоти орқали лойиҳаларни молиялаштиришни амалга оширган тижорат банклари олиши кутилаётган ижобий натижалар ҳамда гаров таъминоти турлари таҳлил қилинган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

1

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ КРЕДИТЛАШДА ГАРОВ ТАЪМИНОТИНИ

БАҲОЛАШ МЕХАНИЗМИ ВА УНИ ҚЎЛЛАШ ЙЎЛЛАРИ


Абдикаримова Динара Рустамхановна

1

1

Тошкент молия институти и.ф.ф.д. (PhD),

Ўзбекистон, 100000 Тошкент шаҳри А.Темур кўчаси 60A

E-mail:

abdinoraxon@gmail.ru

Аннотация:

Мақолада мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалигида амалиётга жорий

этилаётган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва молиялаштиришда юзага келадиган гаров
таъминотини баҳолашнинг жараёнлари, баҳолаш ёндашувлари, гаров таъминоти
орқали лойиҳаларни молиялаштиришни амалга оширган тижорат банклари олиши
кутилаётган ижобий натижалар ҳамда гаров таъминоти турлари таҳлил қилинган.

Калит сўзлар:

қишлоқ хўжалиги, банк, кредит, гаров таъминоти, баҳолаш,

кластер, инвестицион лойиҳалар, молиялаштириш.

Abstract:

The article analyzes the processes of valuation of collateral, arising from the

development and financing of projects implemented in agriculture in our country, approaches to
evaluation, positive results expected by commercial banks that have financed projects through
collateral, and types of collateral.

Key words:

agriculture, bank, loan, collateral, valuation, cluster, investment projects,

financing.

Кириш

Иқтисодиётнинг аграр секторидаги таркибий ўзгаришлар ва қишлоқ хўжалиги

ишлаб чиқаришини ислоҳ қилишни диверсификациялаш, ерларнинг мелиоратив
ҳолатини яхшилаш, замонавий юқори самарали технологияларни жорий этиш ҳамда
моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар
натижасида

қишлоқ

хўжалиги

корхоналарининг

молиявий

барқарорлиги

таъминланмоқда. Қишлоқ хўжалигида давом этаётган таркибий ўзгаришлар
жараёнида, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг асосий шакллари
фермер

ва

деҳқон

хўжаликлари

ҳисобланади.

Фермер

хўжаликларини

ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш
уларнинг барқарор ва самарали ривожланишида муҳим омил ҳисобланади.
Мамлакатлар иқтисодиёти тури ва ривожланиш даражасига қараб, асосан, хомашё
ишлаб

чиқаришга

ихтисослашган

иқтисодиёт,

индустриал

иқтисодиёт,

постиндустриал иқтисодиёт, аралаш иқтисодиёт ва инновацион иқтисодиёт ёки
билимлар иқтисодиётига асосланган мамлакатларга бўлинади. Инновацион
иқтисодиёт иқтисодиётнинг энг юқори ривожланган тури ҳисобланади ва у учун
билимли жамият хосдир. Ҳозирги кунда фан-техника ютуқларини кенг жорий этиш ва
ундан самарали фойдаланиш учун турли механизмлар ва институционал тузилмалар,
яъни миллий инновацион тизим шаклланмоқда. Бугунги қишлоқ хўжалигини
технологик жиҳатдан модернизация қилиш устувор йўналишлардан биридир.
Қишлоқ хўжалиги машинасозлик корхоналари фаолиятини бошқаришни янада
такомиллаштириш, уларнинг самарадорлиги ва рентабеллигини ошириш, соҳада
ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

2

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

агросаноат комплекси учун замонавий, унумдорлиги юқори, ички ва ташқи
бозорларда рақобатбардош техника ва ускуналар ишлаб чиқаришни ташкил этишга
қаратилган ягона техника сиёсатини амалга ошириш учун банк кредитлари ҳам муҳим
аҳамият касб этмоқда, банк кредитлари гаров таъминоти сифатида кўчмас мулк,
кўчар мулк, қишлоқ хўжалигида келгуси ҳосил, молиявий актив, интеллектуал мулк
кабиларни баҳолаш ҳам умумий, ҳам алоҳида хусусиятларга эга. Шундан келиб
чиққан ҳолда банк кредитлари мақсадида гаров сифатида баҳолаш амалиётлари ҳам
ўзаро фарқ қилувчи механизмларга эга ҳисобланади. Юқоридагилар асосида қуйида
кредит мақсадларида қишлоқ хўжалигида бўлғуси ҳосилни гаров сифатида баҳолаш
хусусида тўхталиб ўтамиз.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Қишлоқ хўжаликлари бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит бериш

амалиётида бўлғуси ҳосилни баҳолаш масалаларини кўпгина иқтисодчи олимлар
томонидан ўрганилган.

Хусусан, иқтисодчи олимлардан бири Алексей Владимирович Ильин

асарларида ер участкалари ва қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун белгиланган ер
майдонларини гаров сифатида тақдим этиш жараёни ва ундан фойдаланишга таъсир
этувчи омиллар ҳамда келажакда мазкур йўналишда туртки берадиган асосий
йўналишлар тадқиқ этилган. Мазкур жараёнда эса тадқиқотчи қишлоқ хўжалиги
йўналишидаги ер майдонларини баҳолаб гаровга қўйиш босқичларини ҳам худди
ипотека кредитлаш амалиёти каби қонунчиликда белгиланган тартибда амалга
ошириш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди [1-122 б].

Борис Ерофеевнинг фикрича, ер шу жумладан қишлоқ хўжалиги экин

майдонлари муносабатларини давлат бошқарув органлари, маҳаллий ўзини-ўзи
бошқарув органлари, ташкилотлар, банклар, гаров ташкилотлари, идоралар, мулкка
эгалик ва тасарруф этиш ҳуқуқи бор фуқаролар ҳамда ер муносабатларини белгилаб
берувчи органлар ўртасидаги муносабатларнинг йиғиндиси сифатида ифода этган. Ер
муносабатларини мувофиқлаштириш мазкур ердан табиий ресурс, кўчмас мулк
объекти ва асосий ишлаб чиқариш воситаси сифатида қараш орқали
шакллантирилиши лозим деб таъкидлайди [2-222 б].

Николай Коваленкова бошқаларнинг фикрича, мақсадли нархлар саноат ва

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг паритет нисбатини таъминлаш, бундан
ташқари, банк кредитлари, солиқлар ва бошқа харажатларни қоплаш учун хизмат
қилади. Улар одатда қишлоқ хўжалиги махсулотларига кафолатланган нархларни
белгилаш, гаровга қўйишда гаров ставкасини аниқлаш, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун қонунчиликда белгиланган дотация ва
компенсацияларни ҳисоблаш учун фойдаланилади. Шу ўринда Р.Г.Ахметов, баҳолаш
жараёни баҳоланадиган мулкнинг қишлоқ хўжалигига қанчалик даражада
яроқлилиги нуқтаи назаридан оширилади. Бу ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги бўйича
ўзлаштирилганлик даражаси, тупроқнинг таркибий ва ташқи тузилиши ҳамда
тарқалганлик ҳолати каби кўрсаткичлар йиғиндиси ҳисобланади, деб кўрсатиб ўтган
[3-170 б].

Республикамизда қишлоқ хўжалиги соҳасида йирик лойиҳалар сўнгги

йилларда амалиётга жорий этилиши бошланди ва ушбу ҳолат қишлоқ хўжалигида
гаров таъминоти ва унинг баҳоланиши масалаларини долзарб даражага олиб чиқди.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

3

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари
асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг кластер усули фаол амалга
оширилмоқда. Мазкур ҳолатлар эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини гаров
таъминоти сифатида баҳолаш заруриятини юзага келтирганлиги сабабли, ушбу
мақолада бу борадаги муаммоли ҳолатлар ва уларни бартараф этиш масалаларига
эътибор қаратамиз.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот давомида монографик тадқиқот усули орқали қишлоқ хўжалиги

соҳасида амалга оширилаётган лойиҳаларни молиялаштиришда банк кредитлари
гаров таъминотини баҳолаш тартиби тадқиқ қилинди. Шунингдек, иқтисодий-
статистик усул ёрдамида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини банк кредитлари бўйича
гаровга қўйишда баҳолаш тадқиқ этилган ва харажат ёндашуви бўйича методика
ишлаб чиқилган.

Таҳлил ва натижалар

Ҳозирги даврда қишлоқ хўжалигида фаолият юритувчи хусусий сектор

вакилларининг жадал ривожланиш тенденцияси мазкур корхоналар томонидан
амалга ошириладиган лойиҳалар ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш
харажатларини молиялаштиришда банк кредитлари ва бошқа молиявий манбаларга
таянади. Мисол учун 2018 йил ҳосилидан 492,9 тонна пахта хом ашёси етиштириш
учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонилан қўллаб-
қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 820 млрд. сўм миқдорида кредит
маблағлари жалб этилди [5].

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25

январдаги “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий
шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 53-сонли, 2018 йил 31
мартдаги “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини
ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 253-сонли, 2018 йил 19
сентябрдаги “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга
доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 744-сонли ва яна бир нечта меъёрий
ҳужжатларга асосан республикамизда 70 дан ортиқ пахта-тўқимачилик ва уруғчилик
кластерлари фаолият юритмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил

22 декабрдаги “2019 йилда ғўзани навлари бўйич жойлаштириш ва пахта хомашёсини
етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги 1037-сонли қарорида республика
бўйича 2019 йил ҳосилидан 1 млн. 33 минг гектардан ортиқ майдонда 2 млн. 958
минг тонна пахта хомашёси етиштирилиши режалаштирилган бўлиб, унинг деярли 50
фоизи айнан юқорида келтирилган пахта-тўқимачилик ва уруғчилик кластерлари
томонидан етиштирилади. Мазкур кластерлар томонидан нафақат пахта хом ашёси,
балки бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳам етиштирилиши ва йирик инвестицион
лойиҳаларнинг амалга оширилиши эса улар томонидан қўшимча молиялаштириш
манбаларига эҳтиёж туғилиши, бу эса ўз ўрнида гаров таъминоти ва уни баҳолаш
масалаларининг долзарблигини кўрсатиб беради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги

“Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 149-сонли қарорида суғурта масаласига алоҳида эътибор қаратилиб,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

4

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Молия вазирлиги ва “Ўзагросуғурта” суғурта компанияси билан биргаликда
жаҳоннинг етакчи давлатлари тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда қишлоқ хўжалиги
экинлари ҳосилини суғурталаш механизмини такомиллаштиришга доир таклифлар
ишлаб чиқиш зарурлиги келтирилди [6].

Рақамларга мурожаат қилсак, 2018 йил ҳосилидан пахта хом ашёси етиштириш

харажатларини молиялаштириш учун 6050,4 млн. сўм ва бошоқли дон етиштириш
харажатларини молиялаштириш учун 1241,6 млн. сўм миқдорида кредитлар
ажратилиши белгиланди [7].

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги

ПФ-5308-сонли Фармони билан тасдиқланган «Фаол тадбиркорлик, инновацион
ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат
дастурида озиқ-овқат экинларини етиштириш, интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш
ҳисобига қўшимча 1 млн. тонна мева-сабзавот, картошка ва бошқа маҳсулотлар
ишлаб чиқариш назарда тутилган [8].

Юқорида келтирилган ҳолатлар бўлғўси ҳосил гарови остида олинадиган

кредитлар учун мукаммал суғурта механизмини яратиш ва такомиллаштириш
масаласини янада долзарблигини оширади.

Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бўлғуси ҳосилни гаровга

олган ҳолда кредит бериш амалиётида бўлғуси ҳосилни баҳолаш ва қишлоқ xўжaлиги
маҳсулотларининг кeлгусидaги миқдори қуйидaгилaр aсосидa aниқлaниши мумкин.

-

қaрз олувчи томонидaн сўнгги уч йилдa олинган ҳосилнинг миқдори

тўғрисидaги дaлиллaр (ПҚ-10, ПҚ-17 ва бошқа товар юк ҳужжатлари) aсосидa;

-

қишлоқ xўжaлиги фaолиятини тaртибгa солувчи ҳaмдa нaзорaт қилувчи

ҳукумaт тaшкилоти (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги) томонидaн aниқ ҳудуд, яъни
гaровгa қўйилиши рeжaлaштирилaётгaн ҳосил eтиштирилaдигaн ҳудуд бўйичa
кутилаётган ҳосилдорлик дaрaжaси;

-

қишлоқ xўжaлиги экинлaри бўйичa қaрз олувчи томонидaн тaқдим этилгaн

тexнологик xaритa (агротехнологик карта).

Aниқ мaйдон бўйичa эҳтимолий гaров миқдори қуйидaгичa aниқлaнaди:

Vz = H х S х 0,1

Бу eрдa,
Vz – кeлгусидaги қишлоқ xўжaлиги ҳосили миқдори (тоннaдa);
H – қишлоқ xўжaлиги ўсимликлaрининг ҳосилдорлик дaрaжaси, бундa ушбу

кўрсaткич қaрз олувчи томонидaн тaқдим этилгaн 3 йиллик ҳосилдорлик дaрaжaси
бўйичa кўрсaткичлaрининг минимaл миқдоригa мос бўлиши кeрaк. Шу билaн бир
қaтордa, ҳосил мaйдони жойлaшгaн ҳудуднинг ўртaчa ҳосилдорлик дaрaжaсидaн
ошмaслиги лозим(цeнтнeр/гeктaр);

S – мaйдон ҳaжми (гeктaр);
0,1 – цeнтнeрни тоннагa ўткaзувчи кўрсaткич.
Қишлоқ xўжaлиги ҳосилининг гaров қиймaтини бaҳолaш гaровгa қўйилaётгaн

ҳосилнинг миқдори, унинг кeлгусидa кутилaётгaн нaрxи ҳaмдa дисконт стaвкaдaн
фойдaлaнгaн ҳолдa aниқлaнaди.

Sz = Vz х SSp х Кz

Sz – қишлоқ xўжaлиги ҳосилининг гaров қиймaти (сўмдa);
Vz – кeлгусидaги қишлоқ xўжaлиги ҳосили миқдори (тоннaдa);


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

5

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

SSp – қишлоқ xўжaлиги ҳосилининг кeлгусидa кутилaётгaн нaрxи (сўм/тоннa).

Кутилaётгaн нaрx ўшa ҳудуддa қишлоқ xўжaлиги ҳосилининг сўнгги уч йиллик сотиш
нaрxидaн ошмaслиги лозим. Aгaрдa кутилaётгaн нaрx сўнгги уч йилдaги сотиш
нaрxидaн ошaдигaн бўлсa, у ҳолдa ўшa ҳудуддa уч йиллик сотиш нaрxининг ўртaчaси
бeлгилaнaди.

Кz – дисконт стaвкa;
Дисконт стaвкa қуйидaгичa бeлгилaнaди:
- бaнк икки йилдaн узоқ вaқт мобaйнидa ижобий крeдит тaриxигa эгa бўлгaн

қaрз олувчилaр учун 0,7 дaн ошмaслиги лозим. Бундaн тaшқaри қaрз олувчидa бaнккa
гaров сифaтидa қўйилиши рeжaлaштирилaётгaн ҳосилни eтиштириш бўйичa 5 йилдaн
узоқ бўлгaн ижобий тaжрибaга эга бўлиши лозим;

- бaнк бир йилдaн кaм бўлмaгaн вaқт мобaйнидa ижобий крeдит тaриxигa эгa

бўлгaн қaрз олувчилaр учун 0,6 дaн ошмaслиги лозим. Бундaн тaшқaри қaрз олувчидa
бaнккa гaров сифaтидa қўйилиши рeжaлaштирилaётгaн ҳосилни eтиштириш бўйичa 5
йилдaн узоқ бўлгaн, aммо 3 йилдaн кaм бўлмaгaн ижобий тaжрибaга эга бўлиши
лозим.


Хулоса ва таклифлар.

Муаммони ўрганиш натижасида қуйидаги хулоса шакллантирилди:
1. Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

етиштирувчилар учун ҳам кенг доирада банк кредитлари ажратиб келинмоқда. Бунда
гаров сифатида келгуси ҳосил олинаётганлиги, маълум ҳолатларда кредитни
қайтариш муддати ҳосил етиштириш муддати билан боғлиқ эмаслиги кредитлар
қайтиши билан боғлиқ муаммоларни юзага келтирмоқда.

2. Ҳозирда кластерлар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

етиштириш учун олинадиган банк кредитлари ҳосил етиштириш ёки вегетацион
даврни инобатга олмасдан яхлит бир марталик маблағ кўринишида ажратилиши
кластерларни ҳам ортиқча кредит фоизларининг тўланишига ҳамда банкларнинг
ресурслари маълум бир вақт банд бўлиб туришига олиб келади.

3. Кредит қайтмаслиги суғурта бадали етиштириладиган ҳосилнинг суғурта

бадалига нисбатан юқорилиги эвазига суғурта компанияси кўпроқ маблағга эга
бўлади, кластер корхонаси эса кредит қайтмаслиги суғурта қилинганлиги эвазига
хотиржам равишда тўлиқ ҳосил етиштириш мақсадида агротехник тадбирларни
амалга оширади, банк эса кредит қайтмаслиги суғурта қилинганлиги сабабли ҳеч
қандай рискларсиз ёки турли хил эҳтиёт чораларини кўрмасдан агротехник
тадбирлар мониторинги натижалари асосида кредитларни даврий равишда ажратиб
боради. Ўз ўрнида суғурта компанияси суғурта бадали эвазига тушган маблағларни
фонд бозори орқали кўпроқ даромад келтирадиган лойиҳаларга йўналтириш
имкониятига эга бўлади ва суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда ҳам олинган юқори
даромад ҳисобига вазиятдан беталофат чиқади ҳамда суғурта қопламасини тўлаб
бера олади.

Қишлоқ хўжалигини кредитлашда гаров таъминотини баҳолаш механизми

юзасидан амалга оширилган тадқиқот натижаларига асосланган ҳолда, қуйидаги
илмий-назарий

таклиф ва амалий тавсиялар

ишлаб чиқилди:


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

6

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи хусусий сектор вакиллари

учун келгуси ҳосилни гаровга қўйиш орқали кредитлаш амалиётини ҳосилни
етиштириш билан боғлиқ даврийлик асосида босқичма-босқич амалга ошириш ва
бунда суғурта компаниялари томонидан риск даражасини баҳолаш мақсадга
мувофиқдир.

2. Кредитнинг гарови сифатида бўлғуси ҳосилнинг гаровга олиниши ва мазкур

ҳосилни суғурта қилинишини таъкидлаб ўтиш зарур. Мазкур ҳолатда кредит
қайтарувчанлигини

янада

кафолатлаш

мақсадида

кластер

корхоналарига

ажратилаётган кредитларнинг қайтмаслигини суғурта қилиш ва бунда айнан
етиштириладиган ҳосил ва унинг қиймати ҳисобидан сўндириладиган кредит ва
муаммога айланиши кутилаётган кредит қарздорлигини баҳолаш юзасидан суғурта
компаниялари томонидан тегишли чора-тадбир ва ҳисоб-китоблар амалга
оширилиши лозим.

3. Шундан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар етиштирувчилар

учун келгуси ҳосилни гаровга қўйиш орқали кредитлаш амалиётини ҳосилни
етиштириш билан боғлиқ даврийлик асосида босқичма-босқич амалга ошириш ва
бунда суғурта компаниялари томонидан рискни баҳолаш лозим, деб ҳисоблаймиз.

4. Кластерларга кредитларни қишлоқ хўжалиги экинларининг вегетацион даври

ҳамда амалга оширилиши лозим бўладиган агротехник тадбирлар учун талаб
этиладиган маблағнинг айнан мазкур маблағ зарур бўладиган кунда ажратилишига
эришиш лозим. Бу ҳар томонлама мижоз ва банк учун фойдалидир. Яъни, мижоз
кредит учун ортиқча фоиз тўламайди, банк эса ортиқча ресурсни вақтинчалик бошқа
йўналишларда сарфлаб даромад олишга эришади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Залог

земель

сельскохозяйственного

назначения:

Ильин,

Алексей

Владимирович/ кандидат юридических наук. Диссертация. – М.: 2007. – 122 с.

2.

Земельное право: учебник для СПО / Б.В. Ерофеев под науч. ред. Л.Б.

Братковская - 15-е изд., пер. и доп. М: Юрайт, 2019 – 496 с.

3.

Экономика сельского хозяйства / Н.Я. Коволенко, Ю.И. Агирбов, Р.Г. Ахметов

и др.; Под ред. Н.Я. Коволенко. – М.: Колос С, 2010. – 431 с.

4.

Банк кредитлари гаров таъминотини баҳолаш амалиётини такомиллаш-

тириш йўллари: Д. Абдикаримова иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори
(PhD). Диссертация. – N.: 2018. – 165 б.

5.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги

“2018 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирлари
ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг прогнозлари ҳажмлари
тўғрисида”ги 3281-сонли қарори. www.lex.uz

6.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги

“Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 149-сонли қарори. www.lex.uz

7.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги

“Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 149-сон қарори. www.lex.uz


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

7

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

8.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги “2017-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар
ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури
тўғрисида”ги фармони. www.lex.uz

Библиографические ссылки

Залог земель сельскохозяйственного назначения: Ильин, Алексей Владимирович/ кандидат юридических наук. Диссертация. - М.: 2007. - 122 с.

Земельное право: учебник для СПО / Б.В. Ерофеев под науч. ред. Л.Б. Братковская - 15-е изд., пер. и доп. М: Юрайт, 2019 - 496 с.

Экономика сельского хозяйства / Н.Я. Коволенко, Ю.И. Агирбов, Р.Г. Ахметов и др.; Под ред. Н.Я. Коволенко. - М.: Колос С, 2010. - 431 с.

Банк кредитлари гаров таъминотини ба^олаш амалиётини такомиллаш-тириш йуллари: Д. Абдикаримова ицтисодиёт фанлари буйича фалсафа доктори (PhD). Диссертация. - N.: 2018. - 165 б.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Ма^камасининг 2017 йил 15 сентябрдаги "2018 йилда К.ИШЛОК, хужалиги экинларини оцилона жойлаштириш чора-тадбирлари ва цишлок, хужалиги махдулотлари етиштиришнинг прогнозлари хджмлари тутрисида"ги 3281-сонли царори. www.lex.uz

Узбекистон Республикаси Вазирлар Ма^камасининг 2018 йил 28 февралдаги "Кишлок, хужалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тутрисида"ги 149-сонли царори. www.lex.uz

Узбекистон Республикаси Вазирлар Ма^камасининг 2018 йил 28 февралдаги "Кишлоц хужалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тутрисида"ги 149-сон кдрори. www.lex.uz

Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги "2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича ^аракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион таялар ва технологияларни куллаб-к,увватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тутрисида"ги фармони. www.lex.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов