Иқтисодий самарадорликни аниқлашнинг кластер усули

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
159-164
27
6
Поделиться
Шодиев, Т., & Дехконов, М. (2012). Иқтисодий самарадорликни аниқлашнинг кластер усули. Экономика и инновационные технологии, (3), 159–164. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8004
Т Шодиев, Ташкентский международный Вестминстерский университет

д.э.н, профессор

М Дехконов, Ташкентский международный Вестминстерский университет

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифаларни бажаришда хўжалик субъектларининг фаолиятини яхшилаш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мамлакатимиз тараққиѐтини юксалтириш ва рақобатбардошлигини таъминлашда катта аҳамиятга эга.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

1

Т.Ш. Шодиев,

иқтисод фанлари доктори, профессор,

Тошкент Халқаро Вестминстер университети,

М. Деҳқонов,

катта илмий-ходим-изланувчи

ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИКНИ АНИҚЛАШНИНГ КЛАСТЕР

УСУЛИ

Мамлакатимизда

демократик

ислоҳотларни

чуқурлаштириш

ва

фуқаролик

жамиятини

ривожлантириш

концепциясида

белгиланган

вазифаларни бажаришда хўжалик субъектларининг фаолиятини яхшилаш,
ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мамлакатимиз тараққиѐтини
юксалтириш ва рақобатбардошлигини таъминлашда катта аҳамиятга эга.
Чунки мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек:

“Ўз-

ўзидан аѐнки, рақобатдош иқтисодиѐтни шакллантирмасдан, пировард
натижада эса рақобатдош мамлакатни барпо этмасдан туриб, биз қабул қилган
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва
фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида кўзда тутилган
мақсадли вазифаларни амалга оширмасдан туриб, бу ҳақда жиддий сўз юритиш
мумкин эмас”

1

.

Айниқса бу вазифалар республикамиз кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорлик корхоналари учун ўта муҳимдир. Ушбу мақолада Фарғона
вилоятидаги кичик корхоналарнинг қанчалик самарали фаолият олиб бориши
янгича усул – иқтисодий маълумотларни кластерлаш орқали амалга оширилди
ва уларнинг рақобатбардошлигини оширишга йўналтирилган таклифлар ишлаб
чиқилди.. Кичик корхоналарнинг иқтисодий самарадорлигини туман кесимида
аниқлашда

дедуктив ѐндашув танланди ва маълумотларни

кластерлаш

КУ)дан фойдаланилди.Бу усулнинг қулайликлари қуйидалардан иборат:

1. Кичик бизнесни юритишдаги барча харажатлар ва натижалар қиѐсий

таққосланади.

2. Маълумотлар техник ва кўлам самарадорлигини ҳисоблаш учун

қўлланилади.

3. Харажатлар ва даромадлар вақт бўйича ўзгариши мумкин ва улар бир

вақтнинг ўзида таққосланади.

4. Усул ишлаб чиқариш фаолиятининг чегарасини ифодалайди ва унга

биноан кичик корхоналарнинг нисбий самарадорлигини ўлчаш мумкин.

Моделнинг тавсифи. МКУ одатда қарор қабул қилувчи бўлимнинг

харажатларини даромадга айлантириш операциясини тадқиқ этади.Бизнинг
мисолимизда қарорлар қабул қилиш бўлими кичик корхоналар бўлиб улар
мусбат қийматлардан таркиб топган (иш соатлари, бинолар, асосий фондлар ва

1

Ислом Каримов.

2012 йил ватанимиз тараққиѐтини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади.

Ўзбекистон

Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ИСЛОМ

КАРИМОВНИНГ 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси.
http://xs.uz/


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

2

ҳакозо) харажатларни мусбат қийматлардан иборат ўлчам бирликларига
(даромад, фойда, ялпи маҳсулот ) айлантириш билан шуғулланади. Харажат ва
даромадлар ўз навбатида матрица шаклда X ва Y лар билан тасвирланади.
Биринчи жадвалда тасвирлангандек

X

ij

, j –турдаги кичик корхонанинг i –

хилдаги харажатлари. Худди шунингдек Y

ij,

j –турдаги кичик корхонанинг i –

хилдаги даромадлари МКУ усулининг мақсади ҳар бир қарор қабул қилувчи
бўлимнинг маҳсулдорлигини моделдаги қиймати билан қиѐсий таққослашдан
иборат.

j –турдаги кичик корхонанинг i –хилдаги харажатлари















1- расм (Муаллифлар ишланмаси).

ѐки матрица шаклида

)

2

(

)

1

(

2

1

2

22

21

1

12

11

2

1

2

22

21

1

12

11

ns

n

n

s

s

ms

m

m

s

s

y

y

y

y

y

y

y

y

y

Y

x

x

x

x

x

x

x

x

x

X

Ҳар бир КК харажатлари ва даромадлари учун торттирилган қиймат

берилади ва у қийматлар моделдаги қийматлар билан таққосланади. Мақсад
торттирилган харажат ва даромадларнинг оптимал, максимал қийматларини
топишдан иборат. Кичик корхоналарнинг самараси:

КК 1

m

хархара
жатларi
nputs

n

дoutputs

КК 2

m

n

рoutputs

.

.

.

КК

s

m

n


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

3

Самарадорлик=

торттирилган даромадларнинг суммаси

торттирилган харажатларнинг суммаси

Демак самарадорлик бали кичик корхонанинг максимал эришадиган

кўрсаткичига нисбатан топилади ва у 0 ва 1 оралиғида бўлади. Бизнинг
таҳлилимизда норентабелли кичик корхонанинг бали МКУ орқали
таққосланади. Бу эса ўз навбатида норентабелликнинг сабабини аниқлаш
заруратини белгилайди. МКУ усули қулай бўлишига қарамасдан агар
харажатлар икки ва ундан ортиқ бўлганда уни қўллаш қийинчиликлар
туғдиради. Шунинг учун 1978 йилда Чарнес, Куперс ва Рходеслар томонидан
тақдим этилган CCR моделни қўллаймиз.У қуйидаги кўринишга эга:

mo

m

o

o

no

n

o

o

x

v

x

v

x

v

y

u

y

u

y

u

Max

2

2

1

1

2

2

1

1

(3)

Қуйидаги чегаралар бўлган ҳолда

)

,

,

1

(

1

2

2

1

1

2

2

1

1

s

j

x

v

x

v

x

v

y

u

y

u

y

u

mj

m

j

j

nj

n

j

j

0

,

,

,

2

1

m

v

v

v

0

,

,

,

2

1

n

u

u

u

(4)

Берилган маълумотлар

X

ва

Y

учун биринчи (1) ва (2) тенгсизликлар

CCR модели орқали қарорни қабул қилувчи бирликлар(ҚҚҚБ)нинг максимум
самарадорлиги аниқланади. Моделни ечишда ҚҚҚБ ларнинг ўзгарувчи
қийматларидан (3) тенгсизликда ифода этилган харажатлар вазни

v

1

, v

2

, …v

m

ва

даромадлар вазни

u

1

, u

2

, …u

n

топилади. Бу вазнлар (3) тенгсизликда1 дан

s

гача,яъни оптимал қийматларгача ўзгаради. Чекловчи (4) виртуал даромадлар

(

no

n

o

o

y

u

y

u

y

u

2

2

1

1

) ва виртуал харажатлар (

mo

m

o

o

x

v

x

v

x

v

2

2

1

1

) нисбатини

ифодалайди ва у қийматлар 1 дан катта эмас.

Бозор иқтисодиѐтини бошқаришнинг муҳим назарий ҳусусиятларидан

бири – бу самарадорлик ва эҳтиѐжларни қондириш ўртасидаги ўзаро алоқадир.
Самарадорлик хўжалик фаолияти ресурслар билан таъминланиши эҳтиѐжларни
қондириш даражаси билан, ишлаб чиқаришнинг сўнгги мақсадини унинг
ютуқлари воситалари (ресурс сарфлари) билан боғлайди. Самарадорликнинг
бундай тушунилишини икки қарама-қарши томон – сарф (хўжалик ресурслари
сарфи) ва натижавий ( фойда ѐки даромад олиш) томонлари ифодалайди.Энди
Фарғона вилояти кичик бизнес корхоналарининг туманлар кесимидаги
самарадорлик даражасини аниқлашнинг моделини кўриб чиқамиз.

Юқорида таъкидлаганимиздек харажат ва даромадлар ўз навбатида

матрица шаклда

X

ва

Y

лар билан тасвирланади. Яъни

X

jp

, j

турдаги кичик

корхонанинг

p

хилдаги даромадлари. Худди шунингдек

Yki

,

k

турдаги

туманнинг

i

турдаги даромадлари Бу моделни Фарғона вилоятидаги кичик

корхоналарнинг туман кесимидаги самарадорлигини аниқлаш учун қўллаймиз .

Фарғона вилояти кичик бизнес корхоналарининг иқтисодий


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

4

самарадорлигини ўлчашнинг нопараметрик чизиқли модели:


Кичик бизнес корхоналарининг
иқтисодий самарадорлигини
аниқлаш модели:





Қуйидаги шартлар бажарилган ҳолда:


Тадқиқотимизда корхоналарнинг 2011 йилдаги маълумотлари асосида

ялпи даромадни максималлаштириш меъзони асосида модель тузилди. Модел
тузишда Фарғона вилоятидаги кичик корхоналар ва микрофирмаларнинг 2011
йилдаги статистик ҳисобот маълумотлардан фойдаландик. Олинган натижа
ялпи маҳсулотни оптималлаштириш нуқтаи назаридан қуйидагича бўлди.
Қуйидаги жадвал материалларидан кўриниб турибдики 2011 хўжалик йилида
самарадорлиги нуқтаи назаридан илғор туманлар қаторига Фурқат, Данғара ва
Риштон туманлари киради. Қолоқ туманлар қаторига Учкўприк, Бувайда ва
Қўшкўприк туманлари киради. Бу туманларда кичик корхоналарнинг
самарадорлик даражаси энг паст (10% дан) бўлган. Бу ерда муҳим жиҳат
шундаки, натижа бўлиб айнан эҳтиѐжлар, кенгроқ маънода ижтимоий-
иқтисодий эҳтиѐжларни қондириш, хўжалик юритиш самарадорлигининг
сўнгги (кўпроқ узоқ муддатли) лекин оралиқ бўлмаган мақсадларини амалга
ошириш даражаси ҳисобланади.

1-жадвал

Фарғона вилояти кичик бизнес корхоналарининг 2011 йилдаги туманлар

кесимидаги иқтисодий самарадорлик даражаси

Туманлар

Самарадорлик

1

2

3

1.

Фурқат тумани

100%

2.

Данғара тумани

76%

3.

Фарғона тумани

28,6%

4.

Ўзбекистон тумани

28,7%

5.

Тошлоқ тумани

39,8%

6.

Сўқ тумани

4,4%

7.

Риштон тумани

76,3%

8.

Учкўприк тумани

1,5%

9.

Қувасой тумани

12,8%

10.

Бешариқ тумани

12,3%

m

j

jp

j

S

k

kp

k

x

u

y

v

1

1

max

1

1

1

m

j

ji

j

S

k

ki

k

x

u

y

v

st

15

,...,

2

,

1

i

0

,

j

k

u

v

3

,

2

,

1

j


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

5

1-жадвалнинг давоми

1

2

3

11.

Бувайда тумани

6,7%

12.

Боғдод тумани

8,3%

13

Қўшкўприк тумани

7,1%

14.

Олтиариқ тумани

32,2%

Фарғона вилояти кичик бизнес корхоналарининг 2011 йилдаги туманлар
кесимидаги иқтисодий самарадорлик даражасини график кўринишидаги

фоиз кўрсаткичлари

2- расм (Муаллифлар ишланмаси).

Шу жумладан а,олига янги уй-жойларни қуриб бериш, улгуржи савдо,

чакана савдо ва овқатланиш шахобчаларининг ахолига хизмат кўрсатиши
туманлар кесимида қуйидаги шаклда тараққий этмоқда.

Тадқиқотда шуни назарда тутиладики, иқтисодий самарадорлик ўз ичига

узвий равишда ижтимоий ва барча ижтимоий-иқтисодий (хусусан, бундай
ѐндашиш бозор иқтисодини бошқаришда муҳим)самарадорликни қамраб олади,
ҳар қандай ижтимоий самарага ҳақиқий иқтисодий (тор маънода) самара олиш
ҳисобига эришилади. Масалан, маълум ҳажм ва сифатдаги маҳсулот ишлаб
чиқарилиши баъзи эҳтиѐжларнинг қондирилишигина ҳисобланади. Албатта,
уларнинг қондириш ҳажми маҳсулотни сотиш айланмасини тезлатиш, хизмат
кўрсатишнинг ташкилийлиги, товарнинг рақобатбардошлиги, талаб ва таклиф
каби ҳолатларнинг кўплигига боғлиқ равишда (етарли даражада кучли) фарқ
қилиши мумкин.

Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, фақат самарадорликнинг икки


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

6

томонлама бирлиги асосидагина асосий ролни сўнги натижалар ва эҳтиѐжларни
қондириш даражаси ўйнайди. Бу сарфлар ва улар ютуқларининг зарурий
воситаси бўлиб қолади. Албатта, буни самарадорликнинг сарф томонлари
маъносида эсланмайди, сарфларнинг камайтирилишига таъсири эса иқтисодни
бошқаришнинг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолади. Бироқ, пасайиш ѐки
сарфлар иқтисоди фақат бўшаган ресурслар мавжуд бўлган ѐки янги вужудга
келаѐтган эҳтиѐжларни тўла қондирилишига йўналтирилиши мумкин
бўлгандагина аҳамиятга эга бўлишини ҳисобга олмасликнинг иложи йўқ.

Бошқача айтганда, ресурсларни тежаш доимо хўжаликнинг юқори

натижаларга эришиши ҳисобига амалга оширилади. Юқори натижа олиш (бу
эса оқибатда эҳтиѐжларни қондириш) –самарадорликнинг муҳим шартидир.
Қандайдир ижтимоий-иқтисодий сабабга кўра баъзан ҳар қанча тежаш орқали
ҳам бунга эришилмайди (талабдан фойдаланмай, рақобатбардошликни сақлаб
қолмайдиган маҳсулот ишлаб чиқариш, сақлаш ва юклашдаги йўқотишлар
туфайли). Бундай ҳолатда самарадорликни ошириш йўллари ҳар доим ҳам
фойда келтириши мумкин эмас. Шу сабабли бозор иқтисодиѐтида хўжаликнинг
турли шаклларида сарфларни олинган натижалар билан қоплаш жуда муҳим.
Акс ҳолда, бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг илк босқичида бўлганидек,
кўпчилик корхоналар банкрот ѐқасида бўлиб қоладилар. Бундай корхоналарда
харажатларни тежаш масаласи яхши йўлга қўйилмаган.Бунга амин бўлишимиз
учун юқоридаги моделни Фарғона вилоятидаги туманлардаги кичик
корхоналарнинг харажатларни тежаш нуқтаи назардан таҳлил этдик. Олинган
натижалар бир –биридан унча катта фарқ қилмади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов