Тенденции развития финансирования системы образования в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
18-22
10
5
Поделиться
Ташходжаев, М. (2020). Тенденции развития финансирования системы образования в Узбекистане. Экономика и инновационные технологии, (4), 18–22. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11657
Мухторхон Ташходжаев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь, к.э.н, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье исследуются особенности финансирования системы образования. В частности, анализируется роль образования в финансировании системы высшего образования и его роль в финансировании платы за обучение. По результатам исследований сформированы научные выводы. В результате исследования также были разработаны научные предложения и рекомендации.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

18

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ЎЗБЕКИСТОНДА ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ

РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ

Ташходжаев

Мухторхон Махсудович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети мустақил изланувчиси,

иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент

E-mail:

muhtorkhon.tashkhodjaev@gmail.com

Аннотация:

Мақолада таълим тизимини молиялаштиришнинг ўзига хос

хусусиятлари тадқиқ этилган. Жумладан, олий таълим тизимини молиялаштиришда
таълим

кредитларини

расмийлаштириш

ва

унинг

таълим

тўловини

молиялаштиришдаги тутган ўрни таҳлил этилган. Тадқиқотлар асосида илмй хулосалар
шакллантирилган. Шунингдек, тадқиқотлар натижасида илмий таклиф ва тавсиялар
ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар

:

олий таълим, молиялаштириш, олий таълимда академик

мустақиллик, молиявий мустақиллик, таълим тўлови, таълим кредити.

Аннотация:

В статье исследуются особенности финансирования системы

образования. В частности, анализируется роль образования в финансировании системы
высшего образования и его роль в финансировании платы за обучение. По результатам
исследований сформированы научные выводы. В результате исследования также были
разработаны научные предложения и рекомендации.

Ключевые

слова:

высшее

образование,

финансирование,

академическая

независимость в высшем образовании, финансовая независимость, оплата за обучение,
образовательный кредит.

Abstract

:

The article examines the specifics of financing the education system. In particular,

the role of education in financing the higher education system and its role in financing tuition fees
is analyzed. Scientific conclusions are formed on the basis of research. The research also resulted in
the development of scientific proposals and recommendations.

Keywords

:

higher education, financing, academic independence in higher education,

financial independence, tuition, educational credit.

Кириш

Мамлакатимизда таълим тизими ижтимоий соҳанинг бир бўғини эканлигини

қайд этсак, таълим муассасалари харажатларига йўналтирилаётган бюджет
маблағлари салмоқли улушга эга. Бу эса

,

ўз навбатида, таълим муассасалари

молиявий фаолиятида бюджетдан ташқари маблағлар улушини кўпайтириш
заруриятини келтириб чиқаради.

Дарҳақиқат, юқори тажриба талаб этадиган тармоқлар учун малакали ишчи

кучини тайёрлаб бериш, албатта, таълимнинг зиммасига тўғри келади. XXI асрнинг
кучли рақобат шароитида салмоқли натижаларни қайд

этиш кўп жиҳатдан

таълимнинг натижаларига боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Мазкур масаланинг долзарб жиҳатлари борасида Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш.Мирзиёев қуйидаги фикрни қайд этиб ўтган: “

...

Олий таълимни

ривожлантириш учун ўтган йили 19 та янги олий ўқув юрти, жумладан, 9 та нуфузли


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

19

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

хорижий университетнинг филиали очилди. Етакчи хорижий университетлар билан
ҳамкорликда 141 та қўшма таълим дастури бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.
Олий таълим муассасаларига жами 146 минг 500 нафар ёки 2016 йилга нисбатан 2
баробар кўп талаба ўқишга қабул қилинди

[1]

.

Фикримизча, меҳнат бозоридаги ривожланаётган рақобат муҳитида одамларда

ўз кўникмаларини ошириш учун таълимга бўлган талаблари ошиб боришини
кўрсатади. Бу эса, меҳнат бозорига сезиларли таъсир этувчи таълим муассасаларини
янада ривожлантиришни тақозо этади. Ўзбекистон ҳам ривожланган давлатлар
қаторига чиқиш йўлида кетаётган экан, демак, таълимни молиялаштириш
имкониятларини янада кенгайтиришни ва такомиллаштиришни талаб этади.

Мавзуга оид адабиётлар шарҳи

К.Мухамедхонова ўзининг тадқиқотида иқтисодиёт инфратузилмаси ва

жамиятнинг трансформациялашуви жараёнида таълим тизимининг тузилмасини
оптималлаштиришнинг зарурияти юзасидан хулосалар беради. Ислоҳотлар
натижасида малакали ишчи кучига бўлган талабнинг ортиши таълимга бўлган
ёндашувни ўзгартиришни тақозо этишини ҳамда таълимнинг қамраб олиш миқёсини
оширишни долзарблигини қайд этади. Жумладан, олий таълим муассасаларини
битираётган талабаларнинг 2012 йилдаги 60,9 минг нафардан 2030 йилда 160 минг
нафарга етказиш орқали олий таълимни қамраб олишини 10 фоиздан 25 фоизга
етказиш ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири эканлиги

қайд этилади

[2].

А.Шеров эса, ўзининг мақоласида таълим тизимни молиялаштиришнинг хориж

тажрибаларини тадқиқ этади. Жумладан, таълим тизимни молиялаштиришнинг учта:
Осиё, Америка ва Европа

моделларини асослаб беради. Ўз навбатида, ривожланган

мамлакатларда таълим тизимни молиялаштиришга таъсир этувчи омилларни
тизимлаштиради. Улар қуйидагилардир: иқтисодиётнинг ривожланганлик даражаси,
таълим тизими олдига қўйилган вазифалар, миллий анъаналар ва таълим тизимини
ташкил этиш ва бошқаришнинг ўзига хослиги каби жиҳатларга эътибор қаратади

[3].

Я.Лижинг, М.Брайнлар миллий ва халқаро иқтисодиётнинг ривожланишида

юқори тажриба ва билимларни эгаллаш учун ишчилар томонидан таълим олишга
бўлган талабнинг ошишини кўрсатиб беришади

[4].

Хусусан, таълимнинг турли босқичларида ундан олинадиган нафлилик даражаси

турличадир. Масалан, таянч таълимни давлат томонидан молиялаштирилиши
аҳолининг барча қатламини саводхонлигини оширади. Ўз навбатида, Г.Псачарополос
қуйидаги фикрларни билдириб ўтади. Таянч таълим давлат бюджети томонидан
таъминланишидан юқори даромадлиларга нисбатан кам даромадлилар кўпроқ
манфаатдор бўлади

[5].

Мингат ва Таннинг олиб борган тадқиқотларига кўра, таълим тизимига

харажатлар мамлакатларнинг ривожланганлик даражасига мувофиқ эканлигини
аниқлашган. Масалан, кам даромадли мамлакатлар таянч таълимга эътибор
қаратсалар, ўртача даромадли мамлакатлар ўрта махсус таълимга молиявий эъти

-

борни кучайтиради. Ўз навбатида, юқори даромадли давлатлар олий таълимга
жиддий эътибор қаратар экан

[6]

. Оливериа

фикрича

,

юқори салоҳиятли инсон

келажакда юқори қийматлар яратишини қайд этади

[7].

Бизнингча, таълим соҳасини молиялаштириш мамлакатларнинг ривожланганлик

даражасига ҳам боғлиқ бўлиб қолар экан, шу боисдан олий таълим тизимини


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

20

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

молиялаштиришга бериладиган эътиборнинг нисбий юқорилиги ўзининг натижасини
бериши мумкин.

Таъкидлаш лозим, таълим тизимини молиялаштиришни янада ошириш муҳим

аҳамиятга эга эканлиги қатор олим ва тадқиқотчилар томонидан ҳам асослаб
берилган. Шунингдек, мамлакатда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда инсон
капитали ҳал қилувчи

омилга айланиши мазкур масаланинг долзарб эканлигини яна

бир бор тасдиқлаб беради. Зотан, иқтисодиётда ресурсларнинг чекланганлиги
шароитида чексиз эҳтиёжларни таъминлаш жаҳон иқтисодий мактабларини доимий
диққат марказида бўлди. Агар биз инсон салоҳиятининг туганмас эканлигини
инобатга олсак, ресурсларнинг чекланганлиги тўғрисидаги ғояни қайта кўриб чиқиш
зарурияти туғилади, деб ўйлаймиз.

Фикримизча, таълим соҳасида изчил амалга ошириладиган ислоҳотлар

натижасида инсон капиталининг шаклланиши ва

инновацияларнинг ривожланиши

учун шароитларни юзага келтиради. Ўз навбатида эса, дастлаб илмий тадқиқот
марказлари, жумладан олий таълим муассасаларининг фаолиятларини такомил

-

лаштириш зарурияти юзага келади. Бу борада таълим тизимини ривожлантиришда
унинг таркибий бўғинларини такомиллаштиришнинг молиявий ва институтционал
жиҳатларига эътибор қаратиш муҳим ҳисобланади.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот

Ўзбекистонда таълим тизимини молиялаштиришнинг ривожланиш

тенденциялари бўйича назарий

,

илмий адабиётларни қиёсий таҳлили, таққослама

таҳлил, индукция ва дедукция методларидан фойдаланилган

ҳолда амалга

оширилди

.

Таҳлил ва натижалар

Умуман олганда, таълим муассасалари бюджетини шакллантириш ва уни амалга

оширишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3
сентябрдаги “Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини
такомиллаштириш тўғрисида”ги 414

-

сонли Қарори муҳим ўрин тутади. Унда

бюджетдан ташқари маблағларнинг тасарруф этилиши кўрсатиб ўтилган. Жумладан,
бюджет ташкилоти (таълим муассасаси) асосий воситаларини савдога чиқариш
туфайли келиб тушган маблағнинг 50

фоизи олий таълим муассасасига берилиши

назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 26 февралдаги “Халқ

таълими

муассасаларини

молиялаштириш

механизмини

такомиллаштириш

тўғрисида”ги ПФ

-3857-

сонли Фармони ҳам таълим тизимини молиялаштиришда

муҳим дастурил амал бўлиб хизмат қилди.

Жумладан,

Ўзбекистонда

олий

таълим

муассасалари

профессор

-

ўқитувчиларнинг

ойлик

маошлари

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги “Республика олий таълим муассасалари
ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш
тўғрисида”ги 164

-

сонли Қарори асосида амалга оширилади. Бунда ўқитувчиларнинг

ойлик маошлари улар фаолиятининг вақт билан боғлиқ жиҳатларини ўзида акс
эттириб, натижавийлик элементларини ҳам кўзда тутади

.

Юқорида келтириб ўтилган меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатлар таълим муассасалари

бюджетларини шакллантириш ва тасарруф

этишда муҳим асослардан бўлиб


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

21

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҳисобланади. Биз тадқиқотни амалга оширишда олий таълим муассасаларига
бюджетдан ажратилаётган маблағларнинг фойдаланиш даражасини аниқлаш ва уни
баҳолашдан иборат бўлади. Бу борада, Ўзбекистон тажрибаси ўзига хос аҳамиятга
эга.

Олиб борилган тадқиқотлар асосида айтиш мумкинки, инсон капиталини

ривожланишида таълим, жумладан олий таълимнинг тутган ўрни алоҳида аҳамиятга
эга.

Фикримизча, Ўзбекистонда ҳам ҳар бир йўналиш ва унинг қайси олийгоҳда

тайёрланишидан келиб чиқиб, таълим тўловларини шакллантирилишига имкон
берилиши маълум даражада молиявий мустақилликни оширади. Ўз ўрнида, бу ҳолат
бюджет маблағларига бўлган талабнинг камайишига ҳамда қамраб олиш
даражасининг ошишига имконият беради. Зотан мамлакатда бюджет маблағларига
эҳтиёж юқори ва қамраб олиш даражаси кичиклигича қолмоқда.

Ўзбекистонда талабалар олий таълим муассасасига қабул қилингандан сўнг

шартнома нархини тижорат банкларидан таълим кредитларини олган ҳолда
шартнома тўловларини тўлашлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлда “Олий

таълим муассасаларида тўлов

-

контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш

тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, олий таълим муассасаси талабаларига
Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси бўйича кредит тақдим этилади. Олий
таълим муассасасига, бакалавриатга қабул қилинган талабаларга таълим кредитлари

10 йил муддатга, магистратурага қабул қилинган талабаларга 5 йил муддатга
берилади. Талаба ўқишни битириб, 3 ойдан сўнг кредитни қайтаришни бошлаши
лозим бўлади.

Шундай бўлсада, таълим кредитининг тижорат банклари томонидан тақдим

этилганлиги учун уларнинг фоизлари мавжуд, қолаверса, бирмунча юқори
ҳисобланади. Сабаби

, 2020

йил ҳолатига

Марказий банкнинг қайта молиялаш

ставкаси

15

фоизни ташкил этади. Демак, таълим кредити берилгандан кейин талаба

ўқишни битириб

,

3 ойдан кейин қайтаришни бошлаши белгилаб қўйилган. Аслида

талаба ўқишни битириб олгандан кейин ишга жойлашиб, кредитни қайтара олиш
имконияти қониқарли ҳолатда бўлмаслиги мумкин. Бу жуда қисқа муддат. Бу
муддатни узоқроқ муддатга узайтириш имкониятларини кўриб чиқиш мақсадга
мувофиқ.

Хулоса

Ўзбекистонда таълимни молиялаштириш бўйича юқорида қайд этилганлардан

қуйидаги хулосалар келиб чиқади:

Биринчидан, тижорат банкларидан олинган кредит ҳисобидан тўланган тўлов

таълим қийматини ошишига шароит яратади. Сабаби, талаба ўқишни битиргандан
кейин 3 ой ўтиб

15 (2020

йилдан бошлаб) фоиз устама билан қайтариши белгиланган.

Ушбу муддат узайтирилса, таълим қийматига кескин таъсирни пасайиши кузатилиши
мумкин.

Иккинчидан, таълим кредитининг мавжудлиги ўқишга қабул қилинган молиявий

имкониятлари юқори бўлмаган талабаларнинг таълим тўловини тўлаши учун яхши
имкониятларни бермоқда.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

22

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Учинчидан,

таълим

кредити

имконияти

чекланган

талабалар

учун

таълим

тўловларини

тўлашда

кенг

имкониятлар

яратиб

бериши

мумкин.

Албатта, юқорида таъкидланган ҳолатлар бюджет маблағларининг ўзгаришига

таъсир этади. Умуман олганда, мазкур тенденциялар бўйича қуйидаги хулосаларни
келтириш мумкин:

Биринчидан, ҳукумат томонидан белгиланаётган таълим тўлови суммаси олий

таълим

муассасалари

имкониятлари

ва

ютуқларини

инобатга

олишини

ривожлантириш зарур.

Иккинчидан, мазкур таълим тўловлари олий таълим муассасаси

рейтинги билан

боғлиқ равишда белгиланишини жорий этишни жадаллаштириш мақсадга мувофиқ.

Учинчидан, таълим тўлови суммасининг қатъий белгиланиши олий таълим

муассасалари

ўртасида рақобат муҳитини шакллантиришни тақозо этади.

Тўртинчидан, давлат грантлари асосида ўқиётган талабаларнинг сони қисқариши

билан олий таълимда бюджет харажатлари камаяди.

Бешинчидан, талабаларнинг юқори рейтинг олиши талабалар ўртасида таълим

олишга

бўлган

рақобатни

янада

кучайтириб,

талабаларни

молиявий

рағбатлантиришни кўзда тутади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

Мурожаатномаси. 20

20

йил

, 24

январь.

2.

Мухамедхонова

К.

Социальная

защита:

на

пороге

нового

этапе//Экономическое обозрение. –

Тошкент, 2014.

-

№1(169). –Б. 30

-39.

3.

Шеров А. Таълим тизимини молиялаштиришда хориж тажрибаси//Молия. –

Тошкент, 2014.

-

№5. –Б. 131

-135.

4.

Lijing Y., Brian M. World education finance policies and higher education access. A

statistical analysis of World Development Indicators for 86 countries//International Journal
of Educational Development 35, 2014.

pp. 25

36.

5.

Psacharopoulos G., Returns to investment in education: a global update//World

Development, 1994. -

№22(9),

- pp. 1325

1343.

6.

Mingat A., Tan J. The Full Social Returns to Education: Estimates Based on

Countries’ Economic Growth Performance//Human Capital Development Worki

ng Paper

73. World Bank,Washington, DC. 1996.

7.

Oliveria T., Pereia P. Who pays the bill? : Study cost and students income in

Portuguese higher education//European Journal of Education, 2009. -

№ 24(1).

- pp. 111-

121.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2020 йил, 24 январь.

Мухамедхонова К. Социальная защита: на пороге нового этапе//Экономическое обозрение. -Тошкент, 2014. -№1(169).-Б. 30-39.

Шеров А. Таълим тизимини молиялаштиришда хориж тажрибаси//Молия. -Тошкент, 2014. -№5. -Б. 131-135.

Lijing Y., Brian М. World education finance policies and higher education access. A statistical analysis of World Development Indicators for 86 countries//lnternational Journal of Educational Development 35, 2014. - pp. 25-36.

Psacharopoulos G., Returns to investment in education: a global update//World Development, 1994. -№22(9), - pp. 1325-1343.

Mingat A., Tan J. The Full Social Returns to Education: Estimates Based on Countries' Economic Growth Performance//Human Capital Development Working Paper 73. World Bank,Washington, DC. 1996.

Oliveria T., Pereia P. Who pays the bill? : Study cost and students income in Portuguese higher education//European Journal of Education, 2009. -№ 24(1). - pp. 111-121.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов