Вопросы эффективного использования производственных мощностей текстильных предприятий Узбекистана

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
214-223
34
7
Поделиться
Турсунов, Б. (2017). Вопросы эффективного использования производственных мощностей текстильных предприятий Узбекистана. Экономика и инновационные технологии, (5), 214–223. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9540
Бобир Турсунов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье изучены факторы влияющие на эффективное использование производственных мощностей в развитии текстильных предприятий Республики Узбекистан, на основе изучения зарубежного опыта предложены рекомендации по повышению эффективности использования производственных мощностей на текстильных предприятиях.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

1

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ЎЗБЕКИСТОНДА ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАЛАРИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ ҚУВВАТЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

МАСАЛАЛАРИ

Турсунов Бобир Ортыкмирзаевич,

ТДИУ таянч докторанти,

E-mail:

tursunov-bobir@mail.ru

Аннотация:

Мақолада

Ўзбекистон Республикасида тўқимачилик

корхоналари фаолиятини ривожлантиришда ишлаб чиқариш қувватларидан
самарали фойдаланишга таъсир этувчи омиллар, хорижий тажрибалар
ўрганилиб,тўқимачилик саноат корхоналарини ишлаб чиқариш қувватларидан
фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар баён
этилган.

Аннотация:

В статье изучены факторы влияющие на эффективное

использование производственных мощностей в развитии текстильных
предприятий Республики Узбекистан, на основе изучения зарубежного опыта
предложены рекомендации по повышению эффективности использования
производственных мощностей на текстильных предприятиях.

Abstract:

The article examines the factors influencing the effective use of

production capacities in the development of textile enterprises of the Republic of
Uzbekistan, based on the study of foreign experience, recommendations are offered
on increasing the efficiency of using production capacities at textile enterprises.

Калит сўзлар:

саноат, пахта толаси, тўқимачилик корхоналари, ишлаб

чиқариш қувватлари, енгил саноат, омиллар, дастгоҳлар.

Кириш

Юртимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётида қўлга киритилаётган юксак

натижалар, энг аввало, янгидан-янги замонавий тармоқ ва ишлаб чиқариш
қувватларининг йўлга қўйилиши, бунинг таъсирида мамлакатимиз иқтисодий
салоҳиятининг сезиларли даражада ортиб бораётгани, яратилаетган маҳсулот
ҳамда кўрсатилаётган хизмат турларининг кўпайиб, сифатининг тубдан
яхшиланиб боришини таъминламоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг «Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида»ги [1] фармонининг чиқарилиши бу борада барча жабҳаларда
бажарилиши ва амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгиланишида
муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ушбу Ҳаракатлар стратегиясига кўра:
-қабул қилинган ўрта муддатли дастурлар асосида макроиқтисодий

мувозанатни сақлаш, таркибий ва институционал ўзгартиришларни
чуқурлаштириш ҳисобига ялпи ички маҳсулотнинг юқори ўсиш суръатларини
таъминлаш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

2

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

- миллий иқтисодиётнинг мутаносиблиги ва барқарорлигини таъминлаш,

унинг таркибида саноат, хизматлар кўрсатиш соҳаси, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик улушини кўпайтириш;

- саноатни юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало,

маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча
қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича жадал ривожлантиришга
қаратилган сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш орқали янада
модернизация ва диверсификация қилиш;

- иқтисодиёт тармоқлари учун самарали рақобатбардош муҳитни

шакллантириш ҳамда маҳсулотлар ва хизматлар кўрсатиш бозорларида
монополияни босқичма босқич камайтириш;

- принципиал жиҳатдан янги маҳсулот ва технологиялар турларини

чиқаришни ўзлаштириш, бунга асосан ички ва ташқи бозорларда миллий
товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш каби вазифалар белгилаб
берилган.

Мамлакат

иқтисодиётини

изчил

ривожлантириб

бориш

ва

рақобатбардошлигини

ошириш

шароитида

енгил

саноат

миллий

иқтисодиётнинг жадал ривожланаётган тармоқларидан бири ҳисобланади.
Мустақиллик йилларидан бошлаб, мазкур тармоққа алоҳида эътибор
қаратилаётганлиги туфайли Ўзбекистон нафақат пахта хомашёси етиштирувчи,
балки уни қайта ишлаш салоҳияти юксалиб бораётган давлатлар қаторидан жой
олди.

Енгил саноат Ўзбекистон учун анъанавий равишда аҳоли бандлигининг

юқори даражасини таъминловчи, иқтисодий ўсиш ва давлат бюджетига ҳисса
қўшувчи етакчи тармоқ бўлиб келган. Бунга сабаб эса, биринчидан,
тўқимачилик саноатининг Ўзбекистон иқтисодиётида тутган анъанавий юқори
роли тармоқнинг ривожи учун зарур бўлган маҳалий хомашёнинг мавжудлиги,
иккинчидан малакали ва арзон ишчи кучининг етарлилиги, учинчидан
сарфланадиган энергиянинг арзонлигидир [2]. Эндиги мақсад эса, ушбу
имкониятлардан тўлиқ ва самарали фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш
қувватларини самарадорлигини оширишдан иборат. Бу эса ўз навбатида соҳага
оид илмий изланишларни олиб боришни тақозо этади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Иқтисодиетни

ривожлантириш,

уни

жаҳон

иқтисодиётига

интергаллашувини таъминлашда ишлаб чиқаришни ташкил этиш қўплаб
хорижий ва маҳаллий олимларнинг тадқиқотларида ўз аксини топган.
Жумладан, ишлаб чиқариш ресурсларини бошқариш назарияси бўйича асосий
методологик қарашлар А.Смит, Дж.Ст.Миль, К.Менчер, Д.Норта ва
А.Маршалларнинг классик ишларида шаклланган. Шунингек, ишлаб чиқариш
фондлари назарияси бўйича масалаларни хорижий иқтисодчи олимлардан
Е.Адам, Р.Вильд, X.Довенкорг, К.Менар, Б.Рендег, В.Дж.Стивенсон ва
Р.Чейзларнинг илмий асарларида, корхоналарда ишлаб чиқариш қувватларини
бошқариш ва ишлаб чиқаришни бошқаришнинг назарий асослари ва
хусусиятлари борасида МДҲ олимларидан Г.А.Александров [3], П.Г.Бунич [4],
В.А.Водянов [5], Н.Л.Зайцев [6], И.М.Петрович [7] ва Р.А. Фатхутдиновлар[8]


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

3

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

тадқиқотлар олиб борган. Тўқимачилик корхоналарининг ташкилий-иқтисодий
муаммолари В.Н.Привалов [9] ва Ю.В.Забайкинларнинг [10] томонидан илмий
ишларида тадқиқ этилган. Лекин хориж тажрибасини шунчаки тўғридан-тўғри
кўчириб қўллаб бўлмайди, уни атрофлича таҳлил қилиб мамлакатимизнинг
ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб янги стратегиялар ишлаб чиқилиши
лозим.

Ўзбекистонда саноат корхоналари ишлаб чиқаришни бошқаришнинг

назарий жиҳатлари, уларни муносабатлари ва ташкил этиш хусусиятлари
маҳаллий иқтисодчи олимлардан: И.И.Искандаров [11] ва С.С.Ғуломовлар [12]
М.Болтабаев [13] ва Н.М.Махмудовларнинг [14] илмий ишларида ҳам тадқиқ
этилган. Бироқ, илмий адабиётларнинг таҳлили натижаси иқтисодиётни
модернизациялаш шароитида тўқимачилик корхоналари ишлаб чиқариш
қувватларини бошқариш муаммоларига тааллуқли илмий изланишлар ва
уларнинг натижалари чуқур тадқиқ этилмаганлигини кўрсатди. Ушбу
кўрсатилган тадқиқот ва илмий ишларда иқтисодиёт ривожининг бугунги
даражасида тўқимачилик корхоналар ишлаб чиқариш қувватларини бошқариш
стратегияларини такомиллаштиришни талаб этади.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот жараёнида мавзуга оид статистик маълумотлар ва назарияларни

ўрганишда мантиқий фикрлаш, илмий мушоҳада, тизимли ёндашув, статистик
ҳамда қиёсий таҳлил усулларидан фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар

Ўзбекистон ривожланган бозор иқтисодиётини шакллантириш ва уни

юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтириш
давомида енгил саноат тармоғи ҳам изчил ривожланиб, янги корхоналар ишга
туширилаётгани, уларнинг ишлаб чиқариш қуввати ортиб бораётганини
таъкидлаш лозим.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳар қандай ишлаб чиқариш, табиатдаги

бор нарсаларнинг кўринишини ўзининг истеъмоли учун мувофиқ ҳолга
келтириш учун қилинган меҳнат фаолиятидан иборатдир. Ана шу меҳнат
шароитида кишилар, энг аввало, табиат, унинг кучлари ва воситалари билан
ўзаро маълум муносабатда бўладилар. Ишлаб чиқариш жараёнида бўладиган бу
муносабатларнинг шакллари ва ҳусусиятларини ўрганиш ҳамда уларни билган
ҳолда ишлаб чиқаришни онгли ташкил этиш олий мақсадга, яъни чекланган
иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланган ҳолда кишиларнинг ўсиб
борувчи эҳтиёжларини қондириш мақсадига эришишнинг бирдан-бир йўлидир.

Шундай экан, ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланмасдан

туриб мамлакатимиз олдида турган муҳим масала мустақил иқтисодий
тараққиётни жадаллаштириш вазифасини амалга ошириб бўлмайди. Фан-
техника тараққиёти фан соҳасидаги ишлаб чиқариш қуроллари, технология,
бошқариш ва бошқа кўпгина ўзгаришларни ўз ичига олади. Ҳозирги даврда
фан-техника тез суръатлар билан тараққий этмоқда ва у илгариги техника
тараққиётига қараганда бирламчи афзалликларга эгадир. Фан техника
тараққиёти афзаллиги шундаки, илғор мамлакатларда фан янгиликлари тезлик
билан ишлаб чиқаришга жорий қилинади, бинобарин фан бевосита ишлаб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

4

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

чиқарувчи кучга айланиб боради. Шу боис, давлатнинг инвестиция
ресурсларини фан-техника тараққиётининг илғор соҳалари бўлган енгил саноат,
тўқимачилик саноати, авиация, машинасозлик саноатини, информатика,
электроника, атом энергетика, ишлаб чиқариш соҳаларини комплекс
механизациялаш, автоматлаштириш, янги материалларни яратиш ва уларга
ишлов бериш технологияси сингари муҳим йўналишларга жалб этишга
қаратилгандир.

Бу борада авваламбор ишлаб чиқариш тармоқларини янги техника ва

технологиялар билан жиҳозлаш жараёнининг жамият ҳар бир аъзосининг
онглилиги ва мустақиллигини оширишдаги ўрнига алоҳида эътибор қаратиш
лозим деб ҳисоблаймиз. Чунки, иқтисодиёт ҳамда мамлакат ҳаётининг бошқа
соҳаларини янги техника ҳамда технологиялар билан жиҳозлаш энг аввало
ушбу жараёнларда иштирок этувчи, уларни амалга оширувчи ва доимий
равишда

такомиллаштириб

борувчи

жамият

аъзолари

дунёқараши,

тафаккурининг ўзгариши, уларнинг демократик туб ислоҳот жараёнларидаги
фаоллиги ошишига бевосита боғлиқдир.

Юқорида келтириб ўтилган жараёнларни изчиллик билан амалга ошириш

ва мамлакат енгил саноат тармоғини ривожлантириш мақсадида, ҳудудлар
иқтисодиётига ҳам ҳорижий инвестициялар ва замонавий технологияларни кенг
жалб этиш, уларга нисбатан очиқ эшиклар сиёсатини изчиллик билан амалга
ошириш, янгидан-янги, тўла қувват билан фаолиятини амалга оширадиган ва
рақобатбардош маҳсулотлари билан жаҳон бозорларида ўз ўрнини эгаллай
оладиган қўшма корхоналарни йилдан-йилга кўпайтиришга, маҳаллий хомашё
ва ишчи кучларидан фойдаланган ҳолда импорт ўрнини босувчи экспортбоп
маҳсулотларни ишлаб чиқишга катта эътибор берилмоқда.

1-расм. Ишлаб чиқариш қувватлари ҳажмига таъсир этувчи омиллар

Манба: Муаллиф ишланмаси

Ишлаб чиқариш қувватлари ҳажмига таъсир этувчи омиллар

Дастгоҳлар, ишчи ўринлар сони ва уларнинг техник даражаси

Ишлаб чиқариш майдонлари хажми

Дастгоҳлар гуруҳининг ишлаб чиқариш қувватларининг ўзаро
пропорционаллиги даражаси

Технологиянинг тезкорлик даражаси

Механизация ва автоматизация

Хомашё сифати ва уни тузилмасини ўзгариши

Ишчилар-ходимларни техникани ўзлаштириш даражаси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

5

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Маълумки, асосий ишлаб чиқариш фондлари ҳажми ва улардан

фойдаланиш даражаси корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати катталигини
белгилайди ва у корхонанинг белгиланган номенклатура ҳамда сифатли
маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича салоҳиятини тавсифлайди. Бундан ташқари,
ишлаб чиқариш қувватлари ҳажмига таъсир этувчи бошқа омиллар ҳам мавжуд.
(1-расм)

Ишлаб чиқариш қувватларига таъриф келтирсак, у иқтисодий ресурслардан

оқилона фойдаланган ҳолда маълум бир вақт давомида (бир ой, йил) илғор
технологияларни қўллаш асосида, мавжуд дастгоҳ ва майдонларда ишлаб
чиқариш мумкин бўлган сифатли маҳсулотларнинг максимал миқдоридир. Уни
корхонанинг ихтисослашганлиги ва маҳсулотнинг алоҳида турлари ўртасидаги
ўзаро нисбатга кўра аниқланади. Ҳар бир корхона эса ўзининг ишлаб чиқариш
дастурини тузади. Ишлаб чиқариш дастури – маҳсулот ишлаб чиқаришни
ташкил этишга қаратилган ўзаро узвий боғлиқ техникавий, ташкилий-
иқтисодий ва ишлаб чиқариш тадбирлари мажмуидир.

Ишлаб чиқариш қувватлари ҳажмига таъсир этувчи ва ундан самарали

фойдаланишга таъсир этувчи омиллар ўзаро боғлиқдир, уларнинг таъсир
объекти бу ишлаб чиқариш қувватидир (2-расм). Уларнинг бир-биридан фарқи
шундаки, биринчиси ишлаб чиқариш қувватларини ошириш захираларини
белгиласа, кейингиси ундан самарали фойдаланиш захираларини белгилаб
беради.

2-расм. Ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланишга таъсир

этувчи омиллар

Манба: Муаллиф ишланмаси

Ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш

Тезкор замонавий

технологияни жорий

этиш

Ишлаб чиқариш ва меҳнат

шароитини

(инфраструктурани) яхшилаш

Талаб этиладиган миқдордаги

ва сифатдаги маҳсулотнинг

оптимал ҳажми

Ишлаб чиқариш

бирликларининг

мақбул иш режими

Меҳнатни

илмий

ташкил

этиш

Т

аъмирий-

техник
хизмат

кўрсатиш

Ишлаб

чиқаришни

мақбуллаш-

тириш

Ишлаб
чиқаришни
махсуслаштириш
ва кооперациялаш

Логистика

самадор-

лигини

ошириш

Тезкор ташкилий усуллардан фойдаланиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

6

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Ишлаб чиқариш қувватлари ҳажмига дастгоҳлар тузилмаси ва унинг

техник тавсифлари, шунингдек иш қуролларининг сифати таъсир этиб, у асосий
воситаларга инвестиция киритишга боғлиқ бўлади. Асосий воситаларга хизмат
кўрсатувчи ходимнинг малакасининг ўрни ҳам беқиёсдир.

Ишлаб чиқариш қувватларидан ўз вақтида ва ўз ўрнида тўлиқ

фойдаланмаслик бир қатор салбий оқибатларга олиб келади, жумладан:

дастгоҳ ва жиҳозларнинг жисмоний ва маънавий эскириши;

бозордаги талабни қондирилмаслигига;

фонд қайтимини камайишига;

ишлаб чиқаришни модернизациялаш жараенини секинлашишига ва х.к.

Корхона ўз ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланишнинг асосий

аҳамияти шундан иборатки, корхона режа давридаги режалаштирилган
маҳсулотни ишлаб чиқариш имконияти мавжуд бўлиб, цех,участка ва жиҳозлар
гуруҳлари ўртасидаги пропорционаллик сақланишига имконият яратади.

Ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланишга мавжуд

дастгоҳлар, тезкор технология, малакали мутахассислар, ишлаб чиқариш
майдонлари, хомашё сифати ва ишлаб чиқаришни илмий ташкил этиш
омиллари таъсир этади.

Бизнингча, ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш

ресурсларидан рационал фойдаланишга қаратилган ташкилий-техник ва
ижтимоий-иқтисодий чора-тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат. Бунда ишлаб
чиқариш қуввати ҳар бир ишлаб чиқариш бирлигидан (дастгоҳдан) вақт
бирлигида ишлаб чиқарилган сифатли маҳсулот ҳажми билан ифодаланади.

Мамлакатимизда тўқимачилик ва текстиль саноатни ривожланишида

хомашё ва технологияларни тадқиқ қилишнинг асосий моҳияти унинг
таъминоти масаласини юқори даражада ташкил этишнинг бозор механизмлари
яратилиши ҳисобланади.

Пахта хомашёни енгил саноатнинг асосий бирламчи хомашёси

ҳисобланганлиги учун биринчи галдаги вазифа мамлакатимиз тўқимачилик
корхоналари томонидан уни қай даражада қайта ишланаётганлини таҳлил этиш
лозим.

Пахта толаси дунёнинг 90 га яқин мамлакатларида етиштирилади ва 100 дан

ортиқ мамлакатларда истеъмол қилинади. Жаҳонда истеъмол қилинадиган
тўқимачилик толалари орасида пахта толасининг улуши 49 % ни ташкил этади

1

.

Пахта толаси ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда Ўзбекистоннинг ҳиссаси 4 %

га тўғри келади. Ўзбекистон дунёда жами етиштирилаётган пахта толасини
2010 йилда қайта ишлаш даражаси 0,9 % бўлган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткични
1,56 %га ошган. 2015 йилда дунё пахта толасини истеъмолининг 32 % Хитойга,
24,6 % Ҳиндистонга, 9,8 %и Покистонга ва 6,3 %и Туркия ҳиссасига тўғри
келиб, 2010 йилга нисбатан Хитой ва Бразилиядан бошқа барча
мамлакатларнинг улушини ошганлигини қўриш мумкин (1-жадвал).


1

Р.Исаев. С.Қосимов ва б. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бизнес-режа. ТТЕСИ. Тошкент – 2010. 34-б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

7

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

Жаҳон пахта толаси ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш даражаси

бўйича мамлакатлар улуши

МАМЛАКАТ

ЛАР

2009/2010 Й

2015/2016 Й

Тола ишлаб

чиқариш

(млн.тонна)

Қайта ишлаш (%)

Тола ишлаб чиқариш

(млн.тонна)

Қайта ишлаш (%)

Дунё бўйича

26979

100

23345

100

1

Хитой

7130

39,1

5474

32,0

2

Хиндистон

6256

17,4

6440

24,6

3

АҚШ

2760

3,3

2967

3,54

4

Бразилия

2070

3,6

1495

3,3

5

Покистон

1978

8,4

1656

9,8

6

Ўзбекистон

966

1,0

851

1,5

7

Туркия

483

4,7

598

6,3

бошқа

мамлакатлар

6072

22,5

3921,5

25,2

Манбаа:

Gary Adams. The Economic Outlook For U.S. Cotton 2013. USA.7-8 p

www.agrecolchtrel.com

Жаҳонда енгил саноатга ихтисослашган етакчи мамлакатлар орасида 2015

йилда ўзида ишлаб чиқарилган пахта толасидан фойдаланиш даражасини
таҳлил қилганда Хитой қўшимча 5,3 млн, Покистон 2,3 млн, Туркия эса 3,5
млн. той пахта импорт қилгани ҳолда Ўзбекистон ўз пахтасини 60 % дан
юқорисини экспорт қилади (2-жадвал).

2-жадвал

2015 йилда дунё мамлакатларидаги пахта толаси бозорининг баланс

таҳлили

(тонна)

Мамлакатлар

номи

Ишлаб

чиқариш

Экспорт

Импорт

Ўзида қайта

ишлаш

Захира

Бирлик

%

АҚШ

2967000

2162000

-

814200

27,4

9200

Бразилия

1495000

966000

-

759000

50,8

230000

Хитой

5474000

-

1219000

7360000

-

667000

Хиндистон

6440000

1104000

-

5658000

87,9

0

Покистон

1656000

-

529000

2254000

-

69000

Туркия

598000

-

805000

1449000

-

46000

Ўзбекистон

851000

529000

-

345000

40,5

-


Манбаа:

National cotton Council of America маълумотлари асосида тайёрланди.

(http://www.cotton.org/econ/reports/upload/2016-Annual-Outlook.pdf)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

8

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Юқоридаги таҳлиллар енгил саноат тармоғини ривожлантириш бўйича

жуда кенг хомашё манбаларининг мамлакатимизда мавжудлиги ва ушбу
имкониятларидан самарли фойдаланиш ва қайта ишловчи корхоналарга етказиб
бериш механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда унинг илмий-услубий асосларини
яратиш долзарб муаммо эканлигини асосламоқда.

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигида етиштирилаётган пахта хомашёсини

қайта ишлаш, уни истеъмолига етказиш жараёнлари тизимли равишда тартибга
солинган ва уни бошқарилиши “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси
ҳамда унинг таркибидаги “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти томонидан
амалга оширилади. Ушбу акциядорлик жамияти пахта хомашёсини қабул
қилиш ва қайта ишлаш, пахта толасини жаҳон бозори талабларидан келиб
чиққан ҳолда экспорт қилиш бўйича ягона комплексни яратиш, пахта, ёғ-мой
маҳсулотларининг сифатини ҳамда рақобатдошлигини ошириш, шунингдек
республиканинг пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарини модернизация қилиш,
техник-технологик қайта жиҳозлаш учун инвестицияларни, жумладан хорижий
инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида ташкил этилган [15].

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27

январь, 38-сонли “Республика тўқимачилик тармоғига инвестициялар жалб
этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эса тармоққа инвестицияларни
янада кенгроқ жалб этиш имкониятларини кенгайтириш билан бир қаторда,
унинг моддий-техник базасини шакллантиришда асосий туртки вазифасини
бажарди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2006-2008 йилларда
тўқимачилик саноати корхоналарини мадернизация қилиш ва техникавий қайта
жиҳозлаш дастури тўғрисида”ги ҳамда “2007-2011 йилларда ишлаб чиқаришни
модернизация

қилиш,

техник-технологик

қайта

жиҳозлаш

дастури

тўғрисида”ги қарори “2015-2019 йиллардаги саноатни таркибий ўзгартириш,
асосий саноат тармоқларини модернизация ва диверсификациялаш тўғрсидаги”
махсус қарорлари енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватлари
оширилишини рағбатлантириш, уни экспортга етказиб беришни кўпайтириш,
фаол инвестицион сиёсат шунингдек, корхоналарни модернизация қилиш
ҳамда техникавий қайта жиҳозлаш ҳисобига янги иш ўринлари барпо этишни
таъминлашнинг асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу таҳлилий маълумотларга
суянган ҳолда мамлакатимизда пахта хомашёсини тўлиқ қайта ишлаш ва ундан
газлама, тайёр кийим ишлаб чиқариш циклини тўла мувофиқлаштирувчи
инновацион тизимни шакллантириш, пахтани қайта ишловчи ва тўқимачилик
корхоналари ишлаб чиқариш қувватларидан янада тўлароқ фойдаланиши, шу
асосда иқтисодий самарадорликка эришиш лозим.

Тадқиқот натижаларининг муҳокамаси

Тадқиқотлар натижасида ҳудудларда тўқимачилик корхоналари ишлаб

чиқариш қувватларидан самарали фойдаланишда тўсқинлик қилувчи омиллар
мавжудлиги аниқланди, улар қуйидагилардан иборат:

- айрим кичик корхоналарда ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш

мониторинги

юритилмаётгани

ва

натижада

ундан

қанчалик

фойдаланилаетганлиги тўғрисида тўлиқ ахборотнинг йўқлиги;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

9

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

- айрим корхоналарда ишлаб чиқариш дастгоҳлари пропорционаллик

даражасининг пастлиги;

- аксарият корхоналарда таъмирий-техник хизмат кўрсатиш бўлимлари

фаолиятининг самараси пастлиги;

- айрим кичик корхоналарнинг эски асбоб-ускуналардан фойдаланиб

келинаётганлиги ва улардан тўлиқ фойдаланиш имкониятларининг йўқлиги;

- электр энергиясидаги узилишларнинг кўплиги, етказиб берилаётган

электр энергияси ва табиий газнинг ҳақиқий талабдан бир неча бор камлиги;

- трансформатор ва қувурларнинг эскирганлиги сабабли етказиб

берилаётган кам миқдордаги ресурслардан ҳам самарали фойдаланиш
имкониятининг йўқлиги;

- айрим корхоналарда кадрлар қўнимсизлиги;
- ҳудудий ишлаб чиқаришнинг етарли даражада ривожланмаганлиги;
- малакали тўқимачи мутахассисларнинг етишмаслиги.

Хулоса ва таклифлар

Мамлакатимизда пахта хомашёсидан тўлиқ фойдаланишни ташкил этиш

ва унинг таъминоти масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилган ва бир
қатор дастурлар амалга оширилмоқда ва натижада уни қайта ишлаш кўлами
кенгайиб бормоқда. Бироқ, енгил саноат тармоғида, хусусан тўқимачилик
соҳасида бир қатор муаммолар мавжуд.

Тадқиқот давомида аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш

бўйича тўқимачилик корхоналарига қуйидаги чора-тадбирларни таклиф
қиламиз:

- аҳолининг

тўқимачилик

маҳсулотларига

бўлган

талаби

ўсиб

бораётганлигини эътиборга олган ҳолда мавжуд пахта хомашёсини чуқур қайта
ишлаган ҳолда талабни тўлиқ қондиришга йўналтирилган ишлаб чиқариш
салоҳиятини кенгайтириш;

- корхоналарда

фаолият

кўрсатаётган

ишчиларни

замонавий

технологиялардан фойдаланишга ўргатишни жадаллаштириш;

- корхоналарда малакали ва тажрибали мутахассисларга янги ишчи-

ходимларни бириктириб, “устоз-шогирд” анъанасини ривожлантириш;

- корхоналарда ходимларнинг моддий манфаатдорлиги тамойилини ҳаётга

мунтазам равишда изчиллик билан татбиқ этиш, яъни саноат ишлаб чиқаришда
меҳнатга ҳақ тўлашни яхшилаш ва унинг энг прогрессив усулларини қўллашга
алоҳида эътибор бериш;

- корхоналарда ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш ҳисобини,

мониторингини юритиш;

- корхоналарда ишлаб чиқариш дастурларини такомиллаштириш;
- корхоналарда хорижий тажриба асосида мавжуд ишлаб чиқариш

ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишни такомиллаштириш, ишлаб
чиқариш жараёнларини мунтазам ривожлантириб бориш тамойилларига амал
қилиш (Lean production, kaidzen).

Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш

чора-тадбирлари ички хўжалик захираларидан, дастгоҳ ва жиҳозлардан тўлиқ
фойдаланиш ҳамда янги киритилган қувватларни ўзлаштириш муддатларини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

10

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

қисқартириш ҳисобига маҳсулот ҳажмини оширишни кўзда тутиш лозим.
Хулоса қилиб айтганда истиқболда тўқимчилик корхоналарининг ялпи
ҳудудий маҳсулотдаги улушини янада ошириш, унинг ўсиш тенденцияларини
барқарор таъминлаш учун юқоридаги таклифларни амалга ошириш мақсадга
мувофиқдир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг «Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида»ги 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони. // Халқ сўзи,
2017 йил 8 февралдаги 28 (6722)-сони.

2.

Байхонов Б.Т. Тўқимачилик cаноати корхоналарида инвестициядан

фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш жараёнларини моделлаштириш.
Номзодлик илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. –Т.: ТДИУ,
2010 й. – 140 б.

3.

Александров Г.А., Павлов А.С. Обновление основных производствен-

ных фондов. М.: Экономика, 1988.

4.

Бунич П.Г.

Актуальные

вопросы

эффективного

использования

производственных мощностей и основных фондов / М.: Экономиздат, 1963.- 69
с.

5.

Водянов А. Производственные мощности российской промышленности

в контексте задач экономического роста / Водянов А., Гаврилова О.,
Маршова Т.// Российский экономический журнал. 2006. - № 2

6.

Зайцев Н.Л. Экономика, организация и управление предприятием:

Учеб.пособие. М.: ИНФРА-М, 2004. Производственная мощность предприятия.
М.:1. Экзамен, 2006.-412.

7.

Петрович И.М. Производственная мощность и экономика предприятия.

8.

Фатхутдинов

Р.А.

Организация

производства:

учебник

/

Фатхутдинов Р.А., -М.: Инфра-М, 2001.

9.

Привалов В.Н. 2005 г. Кострома. «Организационно-экономическое

обеспечение

повышения

эффективности

использования

потенциала

производства

текстильной

технологической

оснастки»

кандидатская

диссертация.

10.

Забайкин Ю.В. «Совершенствование организации производства на

текстильных предприятиях» кандидатская диссертация. 2006г. Москва.

11.

Искандаров И. Экономические проблемы развития текстильной

промышленности в Узбекистане. -Т.1969й.

12.

Ғуломов С.С. Ишлаб чиқариш менежменти. - Т.: 2013й.

13.

Болтабоев М.Р. Тўқимачилик саноатида маркетинг стратегияси.

Монография. - Т.: ФАН, 2004.

14.

Махмудов Н.М..Пахтани қайта ишлаш саноатида ишлаб чиқариш ва

иқтисодий жараенларни прогнозлаштириш усуллари. - Т.:1992й.

15.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «ЎЗПАХТАСАНОАТ-

ЭКСПОРТ» холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони. 2015
йил 27 октябрь,ПФ-4761-сон.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президента Ш.Мирзиёевнинг «Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича харакатлар стратегияси тугрисида»ги 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони. // Халк сузи, 2017 йил 8 февралдаги 28 (6722)-сони.

Байхонов Б.Т. Тукимачилик саноати корхоналарида инвестициядан фойдаланиш самарадорлигини бахолаш жараёнларини моделлаштириш. Номзодлик илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. -Т.: ТДИУ, 2010 й. — 140 б.

Александров Г.А., Павлов А.С. Обновление основных производственных фондов. М.: Экономика, 1988.

Бунич П.Г. Актуальные вопросы эффективного использования производственных мощностей и основных фондов / М.: Экономиздат, 1963.- 69 с.

Водянов А. Производственные мощности российской промышленности в контексте задач экономического роста / Водянов А., Гаврилова О., Маршова Т.// Российский экономический журнал. 2006. - № 2

Зайцев Н.Л. Экономика, организация и управление предприятием: Учеб.пособие. М.: ИНФРА-М, 2004. Производственная мощность предприятия. М.:1. Экзамен, 2006.-412.

Петрович И.М. Производственная мощность и экономика предприятия.

Фатхутдинов Р.А. Организация производства: учебник / Фатхутдинов Р.А., -М.: Инфра-М, 2001.

Привалов В.Н. 2005 г. Кострома. «Организационно-экономическое обеспечение повышения эффективности использования потенциала производства текстильной технологической оснастки» кандидатская диссертация.

Забайкин Ю.В. «Совершенствование организации производства на текстильных предприятиях» кандидатская диссертация. 2006г. Москва.

Искандаров И. Экономические проблемы развития текстильной промышленности в Узбекистане. -Т.1969Й.

Гуломов С.С. Ишлаб чикариш менежменти. - Т.: 2013Й.

Болтабоев М.Р. Тукимачилик саноатида маркетинг стратегияси. Монография. - Т.: ФАН, 2004.

Махмудов Н.М..Пахтани кайта ишлаш саноатида ишлаб чикариш ва иктисодий жараенларни прогиозлаштириш усуллари. - Т.:1992й.

Узбекистон Республикаси Президентининг «УЗПАХТАСАНОАТ-ЭКСПОРТ» холдинг компаниясини ташкил этиш тугрисида’Ти фармони. 2015 йил 27 октябрь,ПФ-4761-сон.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов