Валюталар контрабандаси тушунчаси ва унинг моҳияти

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Таможенный институт Государственного таможенного комитета Республики Узбекистан
CC BY f
12-19
49
2
Поделиться
Гафуров, Ф. (2020). Валюталар контрабандаси тушунчаси ва унинг моҳияти . Экономика и инновационные технологии, (6), 12–19. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11819
Ф Гафуров, Таможенный институт Государственного таможенного комитета Республики Узбекистан

учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мазкур илмий мақолада валюта, чет эл валютаси, валюталар контрабандаси каби тушунчаларнинг мазмуни ва изоҳи, халқаро ва миллий қонунчиликдаги валюта ва контрабанда тушунчаларининг таърифи, бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида валюталар контрабандаси тушунчасини шакллантиришнинг зарурати ёритилган. Шунингдек, халқаро ва миллий қонунчиликдаги валюта ва контрабанда тушунчалари таҳлиллар асосида ўрганилган ва “валюталар контрабандаси” тушунчаси ишлаб чиқилиб, ушбу тушунчага муаллифлик таърифи
берилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

12

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ВАЛЮТАЛАР КОНТРАБАНДАСИ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ

МОҲИЯТИ

Ф.Р.Гафуров

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Божхона институти

ўқитувчиси

E-mail:

fedya90.ivanov@mail.ru

Аннотация:

Мазкур илмий мақолада валюта, чет эл валютаси, валюталар

контрабандаси каби тушунчаларнинг мазмуни ва изоҳи, халқаро ва миллий
қонунчиликдаги валюта ва контрабанда тушунчаларининг таърифи, бугунги кунда
Ўзбекистон Республикасида валюталар контрабандаси тушунчасини шакллантиришнинг
зарурати ёритилган. Шунингдек, халқаро ва миллий қонунчиликдаги валюта ва
контрабанда

тушунчалари

таҳлиллар

асосида

ўрганилган

ва

“валюталар

контрабандаси”

тушунчаси ишлаб чиқилиб, ушбу тушунчага муаллифлик таърифи

берилган

.

Калит сўзлар:

валюта, чет эл валютаси, валюта қимматликлари, контрабанда,

валюталар контрабандаси

,

Найроби Конвенцияси, юридик энциклопедия

.

Кириш

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида валюта сиёсатини либераллаштириш

борасида

амалга

оширилаётган

ислоҳотлар

натижасида

экспорт

-

импорт

операцияларини амалга ошириш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ва
фуқаролар учун кенг қулай имкониятлар яратилмоқда. Шунга қарамай, айрим “нопок
тадбиркорлар” ва фуқаролар томонидан яратилаётган имкониятлардан қонунга
хилоф равишда фойдаланиш, хусусан, валюталар контрабандаси билан шуғулланиш
ҳолатлари учрамоқда. Бу ҳолат ўз навбатида ҳозирги кунда Ўзбекистон
Республикасида валюталар контрабадасининг авж олишига ва кўпайишига сабаб
бўлмоқда. Шу боис, валюталар контрабандасига қарши курашиш соҳасида юзага
келган вазият, ушбу соҳадаги ташкилий

-

ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш

заруратини тақазо этмоқда.

Бу шундан далолат берадики, бугунги кунда Ўзбекистон

Республикасида валюта айирбошлашнинг эркинлаштирилганлиги натижасида аҳоли
ва тадбиркорлар ихтиёрида хорижий валюта пул маблағлари кўпайиб, чет эл
валютасидаги пул маблағларини валюта операциялари соҳасидаги қонунчилик
талабларини бузган ҳолда контрабанда усуллари билан Ўзбекистон Республикасидан
хорижий давлатларга олиб чиқиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

Бу ўз навбатида

,

Ўзбекистон Республикасининг валюта тўғрисидаги ва валюта

операциялари соҳасидаги ҳамда валюта муносабатлари билан боғлиқ қонунбузилиш
ҳолатларига қарши курашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришни талаб
этмоқда. Ҳуқуқий

ҳужжатларда “валюталар контрабандаси” тушунчасини киритиш

долзарб аҳамият касб этмоқда.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Валюта муносабатлари билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатлари ва валюта

сиёсати ҳамда валюта операциялари соҳасидаги ташкилий

-

ҳуқуқий масалаларни бир

қатор олимлар ўз тадқиқотларида ўрганиб чиқишган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

13

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Хусусан,

маҳаллий

тадқиқотчилар:

Л.Б.Ҳужақулов,

Д.Н.Норматов

,

Х.Б.Рўзметовлар, Д.Ш.Абдурахмонов; мазкур тадқиқотчилар асосан, Ўзбекистон
Республикасидаги валюта қонунчилиги ва бозорларини ҳамда ташқи иқтисодий
фаолиятни нотариф тартибга солиш усулларини ўрганган. Мустақил Давлатлар
Ҳамдўстлиги тадқиқотчилари: М.В.Талан, Р.В.Кравцов, Э.П.Бабин, А.В.Данильцев,
И.И.Дюмулен; ушбу тадқиқотчилар Россия Федерациясидан (РФ) капиталнинг
ноқонуний чиқиб кетиши, шу каби ҳолатларни аниқлаш усуллари ва капитални РФга
қайтариш масалаларини ўрганган. Ғарб давлатлари тадқиқотчилари: Винод Томас,
Дэвид Г. Тарр, Эндрю Чарлтонлардир.

Бу тадқиқотчилар асосан, Европа ва АҚШдаги

божхона таърифлари ва валюта чекловларини ўз ишларида ёритган.

Илмий тадқиқот ишларини ўрганиш натижаларига кўра, хорижий валюталар

контрабандаси тушунчасига тадқиқотчилар томонидан ҳар хил илмий изоҳ
берилганлиги маълум бўлди.

Жумладан, Россиялик тадқиқотчи В.М. Талан ўзининг “Виды

контрабанды”

номли

илмий мақоласида

,

Россия қонунчилигида контрабанданинг янги тури

сифатида Нақд пул воситалари ёки пул воситалари контрабандаси тушунчаси
киритилганлигини ва ушбу тушунчанинг мазмуни

асосан, жиноий йўл билан топилган

нақд пул воситаларини легаллашатиришга қарши кураш эканлигига эътибор
қаратилганлигини таъкидлаган

[1].

Ушбу тушунча Россия қонунчилигида акс этган “Молиявий контрабанда”

тушунчасидаги аломатларни қамраб олганлигини, тушунчаларни умумлаштириб,
уларга ягона ёндашувни ва бир биридан ажратувчи алоҳида таърифлар ишлаб чиқиш
зарурлигини маълум қилган.

В.М.

Таландан олдин, Россиялик тадқиқотчи Р.В.Кравцов ўзининг

Контрабанда

в международном праве

номли

илмий мақоласида маълум қилишича

[2],

1971

йилда социалистик мамлакатлар божхона бошқармалари раҳбарларининг

XIII-

конференциясида

имзоланган халқаро

баённомага кўра, Контрабанда

юкларнинг

(товарлар, бойликлар ва бошқа нарсалар) давлат чегараси орқали ноқонуний ҳаракат
қилиши

ёки божхона ва валюта қоидаларига қарши қаратилган бошқа ҳаракатлар

бўлиб, улар учун тегишли мамлакатнинг ҳуқуқий нормаларига мувофиқ санкциялар
назарда тутилиши кўрсатилганлигини таъкидлаган.

Шунингдек,

маҳаллий

тадқиқотчилардан

Д.Ш.Абдурахманов

ўзининг

“Ўзбекистон Республикасида капитал ҳаракатини тартибга солишнинг жиноий
ҳуқуқий жиҳатлари” номли

магистирлик ишида хорижий валюталар контрабандаси

билан боғлиқ бўлган капиталнинг Ўзбекистон Республикасидан ноқонуний чиқиб
кетиши масаласини ўрганишда ҳужжатли таҳлил ва криминологик таҳлил
услубларидан фойдаланиб, муаммонинг жиноий ҳуқуқий жиҳатларини, асосан,
иқтисодий соҳадаги қонунлар талабларининг бузилаётганлигини, жиноятнинг содир
этилиш усуллари, шакллари ҳамда жиноятчи шахсининг ҳусусиятларини ёритиб
берган

[3].

Хусусан, Э.Т.Салихов ўзининг “Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги

қонунбузарликларга

қарши кураш чораларининг методологик жиҳатлари” номли

ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги қонунбузарликларга қарши кураш чораларини
ўрганган. У ўз илмий ишида ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар
тушунчаси, унинг шакллари, унга таъсир этувчи омиллар, унинг салбий оқибатлари


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

14

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҳамда

шу каби ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича божхона

органлари томонидан амалга ошириладиган божхона назорати шакллари, божхона
органларининг ахборот

-

таҳлилий фаолиятини ёритиб берган

[4].

Бундан ташқари, мавзуга бевосита алоқадор илмий ишларни ўрганиш шуни

кўрсатадики, замонавий илм

-

фанда хорижий валюталар контрабандаси муаммосига

турлича ёндашувлар мавжуд.

Жумладан, тадқиқодчи Ш.Ш.Ниязов ўзининг “Ўзбекистонда ташқи иқтисодий

фаолиятни нотариф усулда тартибга солишнинг муаммо ва истиқболлари” номли

илмий ишида хорижий валюталар контрабандаси ташқи иқтисодий фаолият
субъектларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат томонидан олиб бориладиган
протекционизм (лотинча “protektor”, “ҳимоя қилувчи”) назариясига киришини
таъкидлаган

[5].

Аммо юқорида кўрсатиб ўтилган олимлар валюта қонунчилигини бузиш

ҳолатлари, валюта ва контрабанда тушунчаларининг ўзаро боғлиқлиги ҳамда
валюталар контрабандаси муаммоларини ўз ишларида ёритиб бермаган.

Ўзбекистонлик муаллифларининг илмий тадқиқотларида, муаммонинг

ўрганиш қамрови бевосита хорижий валюталар контрабандаси билан боғлиқ бўлган
ташқи иқтисодий фаолиятни нотариф тартибга солиш соҳасидаги тартиб

-

қоидалар,

ёндашувлар ва назарияларнинг тавсифини ёритишга эътибор қаратилганлиги маълум
бўлди.

Шу билан бирга, ушбу мавзуда тадқиқот

олиб борган Россия ва ғарб

тадқиқотчиларнинг илмий ишларида хорижий валюталар контрабандаси тушунчасига
ҳар хил ёндашувлар акс этган. Аммо барча тадқиқотчилар илмий изланишларида
замонавий таҳлил усулларидан самарали фойдаланишган.

Шунингдек, шу кунга қадар маҳаллий ва хорижий тадқиқотчилар ушбу соҳада

ўрганган муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича тавсиялар бугунги кун талабларига
жавоб бермайди. Чунки ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий
фаолият соҳасида кундан кун янги ўзгаришлар ва тартиб

-

қоидалар жорий

этилаётганлиги сабабли юзага келаётган муаммоларнинг табиати ва хусусиятлари
ўзгариб бормоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, шуни таъкидлаш жоизки, хорижий валюталар

контрабандасига қарши кураш механизмини такомиллаштириш муаммоларини
ўрганишда олдин ёзилган илмий тадқиқотлардан муаммо ҳақида илмий билимларга
эга бўлиш учун фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Аммо бугунги кунга қадар олиб
борилган илмий тадқиқотларда хорижий валюталар контрабандасининг қуйидаги
жиҳатлари ўрганилмаган:

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрь

кунидаги

«Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора

-

тадбирлар

тўғрисида»ги ПФ

-5177-

сонли фармони имзолангандан сўнг,

Ўзбекистон Республикаси

банкларида чет эл валюталари эркин сотила бошланиши натижасида хорижий
валюталар контрабандаси билан боғлиқ юзага келган янги тенденциялар;

-

Ўзбекистон Республикасида 2018 йил январь ойидан бошлаб, валюта бозори

либерализация қилинганлиги натижасида тижорат банклари томонидан сўмни
хорижий валюталарга онлайн алмаштириш тизими жорий қилингандан сўнг, валюта


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

15

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

карталари ва конверсион карталар

орқали хорижий валюта пул маблағларини

Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишнинг ҳуқуқий тартибга солинмаганлиги

.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот ишини бажариш жараёнида қиёсий таҳлил, тизимли таҳлил, омилли

таҳлил, контент ва ивент таҳлил ҳамда

экспертлар баҳоси каби усуллардан

фойдаланилди.

Хусусан, қиёсий таҳлил усули эса хорижий валюталар контрабандаси тушунчаси

акс этган

халқаро ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва илмий ишлар

мазмунини таққослаб ўрганишда қўлланилди.

Тизимли таҳлил усули эса хорижий

валюталар контрабандаси муаммосининг таркибий элементлари, улар ўртасидаги
ўзаро боғлиқлик ҳолатларини очиб беришда фойдаланилди.

Шунингдек, омилли

таҳлил усули хорижий валюталар контрабандаси тушунчасининг келиб чиқишига
сабаб бўлувчи ва таъсир қилувчи ички ва ташқи омилларни аниқлашда қўлланилди

.

Контент таҳлил усули эса катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлашда матн
таркибида ишлатилган сўзларнинг миқдорини аниқлаш орқали кам вақт сарфлаган
ҳолда хорижий валюталар контрабандаси тушунчасига тааллуқли маълумотлар
тўплашда

фойдаланилди.

Шунингдек, ивент таҳлил усули хорижий валюталар

контрабандаси соҳасида юз берган воқеалар мазмунини таҳлил қилишда
қўлланилди

.

Бундан ташқари, экспертлар баҳоси таҳлил усули хорижий валюталар

контрабандаси

тушунчасининг

моҳияти

тўғрисида

хулосавий

кўринишдаги

мутахассислар фикрларини ўрганишда

фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда давлатларнинг иқтисодиётига ва ташқи

савдо фаолиятига салбий таъсир қилувчи ҳолат сифатида валюта муносабатлари
соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузган ҳолда валюта пул маблағларининг
контрабанда йўли билан бир давлат ҳудудидан бошқа давлат ҳудудига олиб чиқиш
билан боғлиқ ижтимоий муаммоли ҳодиса кенг тарқалиб бормоқда. Шу боис,
валюталар контрабандасига қарши кураш фаолияти билан шуғулланувчи
мутахассислар ўртасида ўзаро муомалада “Валюталар контрабандаси” тушунчаси
кенг ишлатилмоқда.

Яъни, муаммо шундаки, Ўзбекистон Республикасида валюта сиёсатининг

либераллаштирилиши жараёнида хорижий валюталар контрабандаси фаоллашди

.

Шу боис, хорижий валюталар контрабандасининг олдини олиш мақсадида бугунги
кунда расмий

-

ҳуқуқий ҳужжатларда “валюталар контрабандаси” тушунчанинг

таърифини ишлаб чиқиш ва унинг қамровини, яъни таркибий элементларини (асосий
белгиларини) кўрсатиш зарурати вужудга келган

.

Хусусан, ушбу тушунча янги пайдо бўлганлиги сабабли бугунги кунга қадар

халқаро ҳуқуқ нормаларида ва давлатларнинг миллий қонунчилигида ҳамда халқаро
ва миллий атамалар

луғатларида “Валюталар контрабандаси” тушунчасига аниқ

таъриф берилмаган. Шуни таъкидлаш жоизки, халқаро ҳуқуқ ва давлатларнинг
миллий қонунчилигида “Чет эл валютаси”, “Валюта”, “Валюта қимматликлари”,
“Контрабанда” каби тушунчаларга алоҳида

-

алоҳида таъриф берилган бўлиб, мазкур

тушунчалар муомалада ишлатилаётган “Валюталар контрабандаси” тушунчасинининг
мазмун моҳиятини ҳар томонлама тўлиқ очиб бермайди. Бу ҳолат “Валюта” ва


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

16

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

“Контрабанда”

тушунчаларини

ўзаро

боғлаган

ҳолда

янги

“Валюталар

контрабандаси” тушунчасининг таърифини ишлаб чиқишни тақазо этади.

Ўзбек тилининг изоҳли луғатида валюта тушунчасига қуйидагича изоҳ

берилган:

валюта –

(

итал.

valuta -

қиймат, баҳо

лот.

valere

кучли бўлмоқ;

қадрланмоқ, баҳоланмоқ

)

1 Муайян давлатнинг пул бирлиги (сўм, танга, доллар ва

б.).

2

Пул

тизим

инииг

тури

(олтин,

кумуш

ёки

қоғоз

валюта).

3

Хорижий

давлатларнинг

пуллари,

халқаро ҳисоб

-

китобларда қўлланадиган хорижий пул бирлигидаги кредит ва тўлов

ҳужжатлари (векселлар, чеклар ва ҳ.к.)

[6].

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрдаги «Валютани

тартибга

солиш

тўғрисида»ги

556-II-

сонли

Қонунининг

4-

моддасига асосан

[7]

, “

Чет эл валютаси

муомаладаги ҳамда чет давлат (чет

давлатлар гуруҳлари) ҳудудида нақд тўловнинг қонуний воситаси бўлган пул
белгилари, шунингдек муомаладан чиқарилаётган ёки муомаладан чиқарилган, аммо
алмаштирилиши лозим бўлган пул белгилари, чет давлатларнинг (чет давлатлар
гуруҳларининг) пул бирликларида ҳамда халқаро пул бирликларида ёки ҳисоб

-

китоб

бирликларида банк

ҳисобварақларида

ва омонатларида турган маблағлар” деб

изоҳланган.

Ўзбекистон Республикаси 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Жиноят

кодексида чет эл валютаси тушунчасига қуйидагича таъриф берилган: “

Чет эл

валютаси

-

1) тегишли чет эл давлатининг муомаласида бўлган ва қонуний тўлов

воситаси ҳисобланган, шунингдек, муомаладан чиқарилган ёки чиқарилаётган, лекин
Ўзбекистон Республикасининг пул белгиси билан алмаштирилиши лозим бўлган
банкнот тарзидаги чет эл пул белгиси; 2) чет эл давлатларининг пул бирликларида ва
халқаро ҳисоб

-

китоб бирликларидаги счётлар ва омонатлардаги маблағлар

[8]

.

Шунингдек,

Найроби Конвенциясининг

(09.06.1977 йилда Найробида (Кения)

имзоланган “Божхона ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш тергов қилиш ва уларни
бартараф этишда ўзаро маъмурий ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги халқаро
Конвенцияси) 1

-

моддасига кўра

Контрабанда

ҳар қандай яширин шаклда божхона

чегараси орқали божхона хизматини алдаш йўли билан товарларни олиб ўтиш
ҳисобланади

[9].

Юридик энциклопедия

да келтирилишича,

Контрабанда

мамлакатга олиб

келиш ва олиб кетиш таъқиқланган товарлар, қимматбаҳо буюмлар, валюта
бойликлари ва бошқаларни давлат чегарасидан қонунга хилоф равишда, яширинча
усулларда ўтказиш, шунингдек таъқиқланган товарларни олиб ўтиш учун қонуний
ҳаракатлар қилиш тушунилади.

Хусусан,

“контрабанда” сўзи италянча “contra

-

bando”

(“contra” –

қарши, “bando” –

ҳукумат фармони) сўзидан келиб чиққан.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (кейинги ўринларда

ЖК деб юритилади) 246

-

моддаси

Контрабанда

деб номланиб, жиноят предмети

кучли таъсир қилувчи заҳарли, заҳарловчи, портловчи моддалар, радиоактив
материаллар, портлатиш қурилмалари, қурол

-

яроғ, ўқотар қурол ёки ўқ

-

дориларни,

шунингдек гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни
ёки

диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи

материаллар ҳисобланиши кўрсатилган. Шунингдек, Жиноят кодексининг шарҳида


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

17

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

246-

моддада кўрсатилган Контрабанда жиноятнинг усуллари қуйидагича тавсифлаб

берилган:

Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан турли шаклларда:

-

божхона назоратини четлаган ҳолда;

-

божхона назоратидан яширинган ҳолда;

-

ҳужжатлар

ёки божхона идентификация қилиш воситаларидан алдов йўли

билан фойдаланган ҳолда;

-

кучли таъсир қилувчи, заҳарли, заҳарловчи, радиоактив, портловчи

моддалар, портлаш қурилмалари, қурол

-

яроғ, ўқотар қуроллар ёки ўқ

-

дорилар,

шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ёхуд психотроп моддалар ё диний
экстремизм, сепаратизм ва фундаментализмни тарғиб қилувчи материалларни
декларациясиз ёки ўз номи бўйича декларация қилмаган ҳолда олиб ўтишда
ифодаланади

[8].

Аммо ушбу соҳадаги хорижий давлатлар қонунчилиги ўрганилганида,

“Контрабанда” тушунчаси юқорида номлари кўрсатилган ашёлардан ташқари бошқа
предметларни ҳам қонунга хилоф равишда ўтказиш усули сифатида таърифланган.
Яъни халқаро амалиётда “Контрабанда” тушунчаси фақат предметга нисбатан эмас,
балки, товарлар ёки ашёларни божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб
ўтиш усулларига нисбатан ишлатилган.

Хусусан,

Қирғизистон

Республикаси

Жиноят кодексининг 223

-

моддаси

ва

Қозоғистон

Республикаси

ЖКнинг 234

-

моддаси

Иқтисодий контрабанда

деб

номланиб, жиноят предмети

товар ва бошқа қимматликлар

ҳисобланади.[6]

Шунингдек,

Қозоғистон

Республикаси

Жиноят

кодексининг

286

-

моддаси

Муомаладан олинган ёки

муомаласи чекланган ашёлар контрабандаси деб

номланади. Ушбу модданинг предмети гиёҳвандлик воситалари, психотроп
моддалар, уларнинг аналоглари, прекурсорлар, кучли таъсир этувчи, захарли,
захарловчи, радиоактив, портловчи моддалари, қурол аслаҳалари, портлатиш
ускуналари, ўқ отиш қуроллари, ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа турдаги
оммавий қирғин қуроллари ҳисобланади

[10].

Қирғизистон

Республикаси

Жиноят кодексининг 270

-

моддаси Қирғизистон

Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш учун махсус қоидалар белгиланган
ашёлар контрабандаси деб келтирилган. Ушбу модданинг предмети гиёҳвандлик
воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари, прекурсорлар, кучли таъсир
этувчи, захарли, захарловчи, радиоактив, портловчи моддалари, қурол аслаҳалари,
портлатиш ускуналари, ўқ отиш қуроллари, ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа
турдаги оммавий қирғин қуроллари ҳамда

стратегик муҳим товарлар ҳом

-

ашёси ва

маданий бойликлар

ҳисобланади

[11].

Россия Федерацияси

(РФ) қонунчилигида товар ёки бошқа қимматликларни

(нақд пул, қимматли қоғозлар, алкогол ва тамаки маҳсулотларидан ташқари)
божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилиши учун шахс жиноий жавобгарликка
тортилмасдан маъмурий жавобгарлик билан чекланади.

РФ ЖКнинг 200.1

-

моддаси Нақд пул воситалари ва (ёки) пул инструментлари

контрабандаси, 200.2

-

моддаси Алкоголь ва тамаки махсулотлари контрабандаси деб

номланади. Бундан ташқари, 226.1

-

моддаси кучли таъсир этувчи, захарли,

захарловчи, радиоактив, портловчи моддалари, қурол аслаҳалари, портлатиш
ускуналари, ўқ отиш қуроллари, ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа турдаги


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

18

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

оммавий қирғин қуроллари,

стратегик муҳим товарлар, маданий бойликлар ва ноёб

ёввойи ҳайвонлар ва сув биологик ресурслари

контрабандаси деб номланади.

Шунингдек, 229.1

-

моддаси гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар,

прекурсорлар ёки уларнинг аналоглари ҳамда таркибида ушбу моддалари бўлган
ўсимликлар ва уларнинг қисмлари контрабандаси деб номланади. Шу билан бирга,
РФ жиноят қонунчилигида контрабанда жиноятининг содир этиш усули
таърифланмаган

(фақатгина контрабанда ашёларини ноқонуний ўтказиш

кўрсатилган).

Арманистон Республикаси

ЖКнинг 215

-

моддаси

Контрабанда

деб номланиб,

унинг биринчи қисмида жиноят предмети сифатида товарлар, маданий ва бошқа
қимматликлар

келтирилган.

Хулоса қилиб айтганда, халқаро

қонунчилик талабларига асосан, Ўзбекистон

Республикасида “хорижий валюталар контрабандаси” тушунчасига таъриф бериш
зарурати мавжуд.

Ушбу йўналишда шуни таъкидлаш жоизки, бугунги кунда халқаро

қонунчиликда

контрабанда тушунчасини фақат предметга нисбатан эмас, балки товар

ва бошқа ашёларни божхона чегаралари орқали қонунга зид равишда олиб ўтиш
усулларига нисбатан ишлатиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Бу борада шуни айтиш мумкинки, хорижий давлатларда муомаласи

таъқиқланган ёки чекланган ашёларни

божхона чегараси орқали ноқонуний ўтказиш

контрабанда

жинояти сифатида тан олинган бўлса, товар ва бошқа қимматликларни

ўтказиш билан боғлиқ жиноят

Иқтисодий Контрабанда

(РФда қисман) ҳисобланади.

Ўзбекистонда эса товар ва бошқа қимматликларни божхона чегараси орқали

ноқонуний ўтказиш билан боғлиқ жиноят

Иқтисодий Контрабанда

эмас, балки

божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш деб таснифланади.

Шунингдек, 1971 йилда социалистик мамлакатлар божхона бошқармалари

раҳбарларининг XIII конференциясида имзоланган халқаро баённомага кўра,

Контрабанда

юкларнинг (товарлар, бойликлар ва бошқа нарсалар) давлат чегараси

орқали ноқонуний ҳаракат қилиши ёки божхона ва валюта қоидаларига қарши
қаратилган

бошқа ҳаракатлар бўлиб, улар учун тегишли

мамлакатнинг ҳуқуқий

нормаларига мувофиқ санкциялар назарда тутилади” деб белгиланган

[12].

Юқоридагилардан келиб чиқиб, муаммонинг ечими сифатида халқаро ва

миллий қонунчилик талаблари асосида хорижий валюталар контрабандаси
тушунчасига таъриф ишлаб чиқилди.

Юқоридаги изоҳлардан

келиб чиқиб,

хорижий валюталар контрабандасига

қуйидагича таъриф бериш мақсадга мувофиқ

:

Хорижий валюталар контрабандаси

бу хорижий давлатда қонуний тўлов воситаси ҳисобланган валюта маблағларининг
давлат чегараси орқали қонунчиликда ўрнатилган тартибни бузган ҳолда олиб ўтиш
бўлиб, улар учун тегишли мамлакатнинг ҳуқуқий нормаларига мувофиқ санкциялар
назарда тутилади”

1

.

Хулоса ва таклифлар

Хулоса қилиб айтганда, халқаро қонунчилик талабларига асосан, Ўзбекистон

Республикасида “хорижий валюталар контрабандаси” тушунчасига таъриф бериш

зарурати мавжуд.

1

Муаллифлик ишланмаси

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

19

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

“Хорижий валюталар контрабандаси” тушунчасини таърифлаш ва уни илмий

муомалага киритишдан қуйидаги бир қатор мақсадлар мавжуд:

-

биринчидан, мазкур йўналишда хизмат қилаётган мутахассислар томонидан

ушбу тушунчанинг мазмунини тушуниш, назарий билим сифатида ўрганиш;

-

иккинчидан, ҳуқуқий ва хизмат ҳужжатларида валюталар контрабандаси

билан боғлиқ юзага келган вазиятни ёритишда мазкур тушунчадан фойдаланиш;

-

учинчидан, валюталар контрабандаси билан боғлиқ жиноятларни суриштирув

ва тергов қилиш жараёнида гумонланувчиларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо
беришда фойдаланиш кабилардан иборат.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, хорижий валюталар контрабандаси

тушунчасини ҳуқуқий ҳужжатларда расмий тушунча сифатида киритиш

мақсадга

мувофиқ ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Талан В.М. “Виды контрабанды”, научная статья, 2013 г.

2.

Кравцов Р.В. “Контрабанда в международном праве”, 2006 г.

3.

Абдурахмонов Д.Ш. “Ўзбекистон Республикасида капитал ҳаракатини

тартибга солишнинг жиноий ҳуқуқий жиҳатлари”, маг. дисс. Т.: СТИБОМ, 2003 йил.

4.

Салихов Э.Т. “Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги қонунбузарликларга

қарши кураш чораларининг методологик жиҳатлари” маг. дисс., 2003 йил.

5.

Ниязов Ш.Ш. “Ўзбекистонда ташқи иқтисодий фаолиятни нотариф усулда

тартибга солишнинг муаммо ва истиқболлари” маг. дисс., 2018 йил.

6.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Тошкент ш.,

2006 йил, 439 бет., 1

-

том.

7.

Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги ЎРҚ

№ 573. 22.10.2019 йил.

8.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси. 22.09.1994 йил.

9.

Найроби Конвенцияси. 09.06.1977 йил.

10.

Қозоғистон

Республикаси Жиноят кодекси. 14.07.2014 йил.

11.

Қирғизистон

Республикаси Жиноят кодекси. 24.01.2017 йил.

12.

Социалистик мамлакатлар божхона бошқармалари раҳбарларининг XIII

конференцияси баёни. 1971 йил

Библиографические ссылки

Талан В.М. "Виды контрабанды", научная статья, 2013 г.

Кравцов Р.В. "Контрабанда в международном праве", 2006 г.

Абдурахмонов Д.Ш. "Узбекистон Республикасида капитал хдракатини тартибга солишнинг жиноий х,ук,ук,ий жихдтлари", маг. дисс. Т.: СТИВОМ, 2003 йил.

Салихов Э.Т. "Ташки ицтисодий фаолият сокасидаги цонунбузарликларга к,арши кураш чораларининг методологик жи^атлари" маг. дисс., 2003 йил.

Ниязов Ш.Ш. "Узбекистонда ташк,и ицтисодий фаолиятни нотариф усулда тартибга солишнинг муаммо ва истицболлари" маг. дисс., 2018 йил.

Узбек тилининг изошли лутати. Тошкент ш., 2006 йил, 439 бет., 1-том.

Узбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тутрисида»ги УРК, № 573. 22.10.2019 йил.

Узбекистон Республикаси Жиноят кодекси. 22.09.1994 йил.

Найроби Конвенцияси. 09.06.1977 йил.

Крзотистон Республикаси Жиноят кодекси. 14.07.2014 йил.

Киртизистон Республикаси Жиноят кодекси. 24.01.2017 йил.

Социалистик мамлакатлар божхона бошкдрмалари ракбарларининг XIII конференцияси баёни. 1971 йил

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов