Вопросы развития услуг взаимного страхования на национальном страховом рынке Узбекистана

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
34-42
12
3
Поделиться
Кулдошев, К. (2019). Вопросы развития услуг взаимного страхования на национальном страховом рынке Узбекистана. Экономика и инновационные технологии, (2), 34–42. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10758
Камариддин Кулдошев, Ташкентский Финансовый Институт

 докторант, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статъе проведен анализ страхового рынка Узбекистана на основе основных статистических показателей, определяющих степен развития страхового рынка, на основе сопоставления данных показателей с другими странами проведены выводы, согласно данных выводов даны предложения по решению проблем и развитию страхового рынка.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

1

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ СУҒУРТА БОЗОРИДА ЎЗАРО СУҒУРТА

ХИЗМАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Қўлдошев Қамариддин Мансурович

Тошкент молия институти докторанти, и.ф.н.

E-mail:

KuldashevKM@gmail.com

Аннотация:

Мақолада Ўзбекистон миллий суғурта бозорининг ҳозирги ҳолати,

бозорнинг ривожланганлик даражасини белгиловчи муҳим статистик кўрсаткичлар
асосида таҳлил қилинган, мазкур кўрсаткичлар бўйича хорижий мамлакатлар суғурта
бозорлари билан таққосланган ва шу асосда хулосалар қилиниб, бозорнинг ривожланиши
билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисида фикр юритилган.

Аннотация:

В данной статъе проведен анализ страхового рынка Узбекистана на

основе основных статистических показателей, определяющих степен развития
страхового рынка, на основе сопоставления данных показателей с другими странами
проведены выводы, согласно данных выводов даны предложения по решению проблем и
развитию страхового рынка.

Abstract:

This article analyzes the insurance market of Uzbekistan based on the main

statistical indicators that determine the degree of development of the insurance market, based on
a comparison of these indicators with other countries, draws conclusions; according to these
conclusions, suggestions are given to solve problems and develop the insurance market

Калит сўзлар:

таваккалчилик, табиий ҳодиса, стихияли ҳодиса, суғурта, суғурта

мукофоти, суғурта қопламаси, ўзаро суғурта.

Кириш

Бозор иқтисодиёти шароитида турли мулк шаклидаги хўжалик субъектлари ўз

фаолияти давомида турли кўринишдаги таваккалчиликларга йўл қўядилар. Бундай
таваккалчиликлар оқибатида юз берган табиий ва стихияли ҳодисалар натижасида
катта ҳажмдаги моддий йўқотишлар юзага келиши мумкин.

Дунё мамлакатлари бўйича ва алоҳида ҳудудлар доирасида олинган

информацион-статистик маълумотларга таҳлилий ёндошув асосида амалга
оширилган тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатмоқдаки, бугунги даврнинг
бирламчи вазифаларидан бири бўлиб – табиат ва жамиятнинг ўзаро уйғунлигини
таъминлашдан иборатдир.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда иқтисодий фан олдида иқтисодий

ривожланиш, шу билан бирга молиявий ривожланишни таъминлашда муқобил
ёндошувларни, усулларни ишлаб чиқиш зарурати пайдо бўлмоқда. Бу вазифани
амалга ошириш учун иқтисодий самарадорлик ҳамда ижтимоий ривожланиш нуқтаи-
назаридан мавжуд назарий-методологик принциплар тўғрисидаги тушунчаларни
қайта кўриб чиқиш зарур.

Шу муносабат билан, агар юқори даражадаги иқтисодий даромад олишни

кўзда тутувчи янги принцип ижтимоий ривожланишга йўналтирилган бўлса, биринчи
ўринда

назарий

асосдаги

иқтисодий

ривожланишнинг

баъзи

алоҳида

йўналишларидан воз кечиш ва уларни ривожлантиришнинг янгича усулларини ишлаб
чиқиш зарур. Қисқа қилиб айтганда, ижтимоий принципларга асосий устунликни
бериш керак.

Суғурта хизматлари иқтисодиётнинг барқарорлиги ҳамда аҳоли ижтимоий

ҳимоясининг муҳим омилларидан бири бўлиб, ривожланган мамлакатларда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

2

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

иқтисодиётни диверсификация қилиш ва иқтисодий ўсишнинг асосий омили
сифатида амал қилмоқда. Ушбу мамлакатларда суғуртанинг икки шакли: тижоратга
асосланган суғурта ва ўзаро суғурта шакллари бирдай амал қилиб, бир бутунликдаги
суғурта бозорини ташкил этган.

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида суғурта соҳасига алоҳида эътибор

қаратилиши, унинг ҳуқуқий таъминоти такомиллаштирилиши натижасида суғурта
хизматлари

бирмунча

ривожланишга

эришган

бўлсада,

иқтисодиётнинг

барқарорлигини таъминлаш ва уни инвестициявий маблағлар билан таъминлашнинг
асосий омилига айлангани йўқ. Тижорат суғуртасининг муқобили сифатидаги ўзаро
суғурта жамиятлари фаолияти эса бугунги кунга қадар мавжуд эмас. Бу эса
мамлакатда бир бутунликдаги, кўп сондаги потенциал суғурталанувчиларнинг
талабларини қондира оладиган суғурта бозорининг шаклланмаганлигидан
далолатдир.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Ўзаро суғурта борасидаги илмий изланишларда олимлар ушбу суғурта

фаолиятининг турли жиҳатларини ўрганганлар, масалан М.Л.Бурлакова ўз илмий
ишларини

Россияда

ўзаро

суғурталашни

ривожлантириш

муаммоларига

бағишлаган.[1]

Т.А.Меребашвили кема эгалари жавобгарлигини ўзаро суғурта ёрдамида

суғурталашнинг моддий ва процессуал масалаларини тадқиқ қилган.[2] Д.С.Лопаткин
ўзининг илмий фаолиятида туризм соҳасида ўзаро суғурталашни ривожлантириш
масалаларини ёритган.[3] В.А.Зеленчук тадбиркорлик фаолиятидаги бахтсиз
ҳодисалардан ўзаро суғурталашни ривожлантириш масалаларини таҳлил этган.[4]
И.В.Логвинова ўзининг докторлик диссертациясини ўзаро суғуртанинг назарий
жиҳатларини ёритишга, унинг ўзига хос хусусиятларини ва асосан ўзаро суғуртанинг
янги суғурта маҳсулотларини яратишдаги афзалликлари масалаларига бағишлаган.[5]

Мамлакатимиз олимлари томонидан суғурта фаолиятининг турли жиҳатлари

ўрганилган бўлсада, ўзаро суғуртага бағишланган илмий ишлар жуда кам бўлиб,
фақат Х.С.Умаров томонидан “Страховой рынок Узбекистана: основные проблемы и
тенденции развития” мавзусига бағишланган номзодлик диссертациясида ўзаро
суғуртанинг ўзига хос хусусиятлари ва афзалликлари, уни қишлоқ хўжалиги ва мулкий
суғуртада қўллаш масалалари тўғрисида фикр юритилган.

Тадқиқот методологияси

Мазкур мақолада Ўзбекистон миллий суғурта бозорининг ҳозирги ҳолатини

тадқиқ қилиш мақсадида, бозор билан боғлиқ сўнгги беш йиллик статистик
маълумотларни гуруҳлаш ва динамикасини таққослаш амалга оширилган. Суғурта
бозорининг ривожланганлик даражасини аниқлашда дунё олимлари томонидан кенг
қўлланиладиган кўрсаткичларни аниқлаш мақсадида жадваллар шакллантирилган ва
мазкур кўрсаткичларни чет мамлакатлар кўрсаткичлари билан таққосланган.
Олимларнинг ўзаро суғурта борасидаги тадқиқотларини ўрганган ҳолда ўзаро суғурта
шаклининг афзалликлари аниқланган.

Таҳлил ва натижалар

Кўплаб информацион ва статистик хусусиятга эга бўлган маълумотларни таҳлил

қилиш натижасида шу нарса маълум бўлдики, дунёда иқтисодий ва шу билан бирга
суғурта соҳасида ривожланиш йўналишларининг муқобил турлари амал қилмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

3

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Ўзбекистонда ривожланишнинг асосий тамойилларидан бири бўлган “Давлат

бош ислоҳотчи” тамойили асосида суғурта соҳасини, аниқроқ қилиб айтганда
тижоратга асосланган суғуртани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб
келинмоқда ва шу мақсадда ушбу соҳанинг ривожланишини кўзда тутувчи бир қатор
имтиёз ва преференциялар амал қилмоқда. Бу имтиёз ва преференцияларни МДҲ
давлатлари билан таққосланганда ҳам Ўзбекистонда кўпроқ имкониятлар яратилган.

Тижоратга асосланган суғурта фаолияти Ўзбекистонда асосан мустақиллик

йилларида шаклланди ва ривожланди, унинг ҳуқуқий асослари яратилди ва
такомиллаштирилди. 1993 йил 6 майда мамлакат тарихида биринчи марта “Суғурта
тўғрисида” қонун қабул қилинди. Ушбу қонун асосида алоҳида юридик шахс
мақомига эга бўлган турли мулк шаклидаги суғурта ташкилотлари ташкил этилди.
2002 йил 27 ноябрда Вазирлар маҳкамаси томонидан чиқарилган 413-сонли “Суғурта
бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарор суғурта
соҳасида туб бурилиш ясади. Ушбу қарорга асосан 2003 йилдан бошлаб суғурта
компаниялари лицензияланадиган бўлди ва лицензия беришнинг асосий талаби
сифатида устав капиталларининг энг кам миқдорлари белгиланди, суғурта фаолияти
классификатори ишлаб чиқилди.

1-жадвал

Ўзбекистон суғурта компаниялари учун белгиланган устав капиталлари минимал

миқдорларининг йиллар бўйича ўзгариш динамикаси

Минг АҚШ доллари миқдорида (2012 йилдан бошлаб минг Еврода, 2018 йилдан млн.сўмда)

Суғурта тармоқлари

2003

2008

2012

2014

2018

Умумий суғурта

150

750

1125

1500

7500

Ҳаёт суғуртаси

250

1000

1500

2000

10000

Мажбурий суғурта

500

1500

2250

3000

15000

Қайта суғурта (фаолият мазмуни фақат қайта

суғурталаш бўлса)

2000

4000

5000

6000

30000

Манба: MF.UZ сайти маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланган


Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, юқорида келтирилган Вазирлар

маҳкамасининг қарори асосида суғурта компаниялари учун устав капиталларининг
минимал миқдорлари белгиланиб, ушбу миқдорлар босқичма-босқич оширилиб,
ривожланган мамлакатлар суғурта ташкилотларининг устав капиталлари даражасига
тенглаштириш сари борилмоқда. Устав капиталлари ҳажмининг ортиши суғурта
компаниялари моливий барқарорлигини таъминлаш билан бир қаторда уларнинг
инвестицион салоҳиятининг ошишини таъминлайди.

Маълумки, давлатнинг биринчи ва энг муҳим функцияси фуқароларнинг

ижтимоий ҳимоясини таъминлаш бўлиб, ушбу ҳимояни амалга оширишда давлат
суғурта хизматларидан кенг фойдаланади. Шу мақсадда ижтимоий аҳамиятга эга
бўлган бир қанча рискларни давлат мажбурий суғуртани жорий этиш билан амалга
оширади. Ўзбекистонда худди шундай ижтимоий аҳамиятга эга бўлган рисклар
сифатида 2008 йилда “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини
мажбурий суғурталаш тўғрисида” ги қонун, 2009 йилда “Иш берувчининг фуқаролик
жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисида” ги қонун, 2015 йилда
“Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисида” ги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

4

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

қонунлар қабул қилиниб амалга киритилди. Бундан ташқари касбий жавобгарликлар
бўйича мажбурий суғурта турлари амал қилмоқда.

Юқоридаги қабул қилинган қонунларнинг амал қилиши натижасида суғурта

хизматлари оммавийлашди, кўрсатилаётган суғурта хизматларининг ҳажми
сезиларли даражада ошди ва шу билан бирга одамларда суғурта хизматлари
тўғрисида тушунчалар пайдо бўлди. Шуларнинг натижаси ўлароқ, мамлакатда суғурта
соҳаси нисбатан тез ривожланаётган соҳалардан бирига айланди.

Шундай

бўлсада,

ўтган

27

йил

давомида

суғурта

иқтисодиётни

диверсификация қилиш ва иқтисодий ўсишнинг асосий омилига айланмади.
Маълумотларга кўра суғурталаниши мумкин бўлган рискларнинг атиги 2 фоизи
суғурталанмоқда. Бунинг асосий сабаблари – хизматлар таклифи торлиги ва сифати
пастлиги, рақобатнинг ривожланмаганлиги, кўпгина суғурта турлари нархининг ва
ташкилий харажатларнинг юқорилиги, талаб ва таклифнинг мос келмаётганлиги
ҳамда

суғурта

бозори

инфратузилмаси

субъектлари

фаолиятининг

ривожланмаганлигидир.

Буларнинг

барчаси

миллий

суғурта

бозорининг

ривожланмай қолишига сабаб бўлмоқда.

2-жадвал

Ўзбекистон суғурта бозорида тўпланаётган суғурта мукофотларининг йиллар бўйича

ўсиш динамикаси (млрд.сўм)

Кўрсаткичнинг номи

2013

2014

2015

2016

2017

2013 йилга нисбатан

2017 йилдаўсиш, %

Ихтиёрий суғурта

235,5

300,7

329,0

485,0

694,1

294,7

Мажбурий суғурта

103,0

138,4

186,7

207,6

233,4

226,6

Жами

338,5

439,1

515,7

692,6

927,5

274,0

Манба: MF.UZ сайти маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланган

2-жадвал маълумотларидан кўриш мумкинки, миллий суғурта компаниялари

томонидан тўпланаётган суғурта мукофотлари ҳажми йил сайин ошиб борган ва ушбу
ўсиш 2017 йилда бошқа йилларга нисбатан сезиларли даражада бўлган. Ушбу ўсишни
суғурта турлари бўйича таркибан таҳлил қилганимизда, юқори ўсиш даражасига,
асосан жамғариб бориладиган ҳаёт суғуртаси ҳисобига эришилганлигини аниқладик.
Чунки сўнгги йилларда узоқ муддатли ҳаёт суғуртаси бўйича мавжуд имтиёз ҳисобига
ушбу суғурта тури билан шуғулланувчи учта суғурта компанияси ташкил этилди ва
улар томонидан тўпланган суғурта мукофотлари ҳисобига жами суғурта мукофотлари
ҳажми сезиларли даражада ошди.

3-жадвал

Ўзбекистон суғурта бозорида тўлаб берилаётган суғурта қопламалари ва уларнинг

суғурта мукофотларига нисбати (млрд.сўм)

Йиллар

Суғурта

мукофотлари

Тўланган суғурта

қопламалари

Суғурта мукофотига нисбатан

суғурта қопламалари улуши,

%

Ўсиш ёки

камайиш, %

2013

338,5

66.9

19.76

+3.00

2014

439,1

74.6

16.99

-2.77

2015

515,7

99,8

19.35

+2.36

2016

692,6

130,5

18,84

-0,51

2017

927,5

270,0

29,11

+10,27

Манба: MF.UZ сайти маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

5

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

3-жадвал маълумотларига эътибор қаратадиган бўлсак, суғурта компаниялари

томонидан тўлаб берилган қопламалар ҳажми 2017 йилда сезиларли даражада
ошганлигини кўриш мумкин. Бунга сабаб узоқ муддатли ҳаёт суғуртаси бўйича
Ўзбекистонда белгиланган солиқ имтиёзидан келиб чиққан ҳолда, жамғариб
бориладиган ҳаёт суғуртаси бирмунча кенгайди ва шуни ҳам таъкидлаш керак, ушбу
суғурта бўйича тузилаётган суғурта шартномалари белгиланган талаб бўйича бир
йилдан ортиқ бўлишидан келиб чиққан ҳолда улар асосан бир йилу бир ой муддатга
тузилмоқда. Ушбу суғурта турида йиғилган суғурта мукофотлари шартнома муддати
тугагандан кейин тўлиғича қайтарилиши туфайли 2017 йилда жами суғурта
қопламаларида ўсиш юз берган. Шундай бўлсада, тўлаб берилган қопламаларнинг
йиғилган суғурта мукофотига нисбати чет мамлакатлар билан таққосланганда жуда
паст. Мазкур ҳолат суғурталанувчиларда суғурта хизматларига бўлган ишончни
йўқотмоқда. Мамлакатда потенциал суғурталанувчилар ва шу билан бирга
суғурталанмай қолаётган кўп сондаги рисклар сони юқорилигича қолмоқда. Суғурта
соҳасининг мамлакат миқёсида қай даражада ривожланганлигини кўрсатувчи муҳим
кўрсаткич - ялпи ички маҳсулотда суғурта мукофотларининг ҳиссаси кўрсаткичи 2003
йилда 0,26 фоизни ташкил этган бўлса, 2017 йилга келиб ушбу кўрсаткич 0.37 фоизни
ташкил этганлиги ушбу ҳолатни яққол тасдиқлаб турибди. Ваҳоланки, бу кўрсаткич
ривожланган мамлакатларда 8-18 фоизни ташкил этмоқда.

4-жадвал

Ўзбекистон суғурта бозорида тўпланаётган суғурта мукофотларининг ЯИМдаги

ҳиссаси

Йиллар

ЯИМ

Суғурта

мукофотлари

ЯИМда суғурта

мукофотлари улуши

Ўсиш ёки
камайиш

2013

120861,5

338,5

0,28

+0,02

2014

145846,4

439,1

0,30

+0,02

2015

171808,3

515,7

0,30

-

2016

199325,1

692,6

0,35

+0,05

2017

249100,1

927,5

0,37

+0,02

Манба: Stat.UZ ва MF.UZ сайтлари маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланган

Бозорда тўпланаётган жами суғурта мукофотларининг 50 фоизга яқин қисми

акционерлик шаклидаги йирик суғурта компаниялари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Акционерлик жамияти шаклидаги суғурта компанияси ўз фаолиятини амалга ошириш
билан боғлиқ барча харажатларни қоплашдан ташқари, акционерларга дивидент ҳам
тўлаши керак. Бунинг учун янада кўпроқ фойда олиш зарур бўлади. Бу эса ўз-ўзидан,
суғурта хизматлари учун олинадиган ҳақ – суғурта мукофотини ошириш заруратини
келтириб чиқаради.

Киши бошига тўғри келадиган суғурта мукофотларида ўсиш юз бераётган

бўлсада (5-жадвал), дунё мамлакатларидаги ушбу кўрсаткич билан таққосланганда
катта фарқ мавжуд эканлигини кўриш мумкин (6-жадвал).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

6

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

5-жадвал

Ўзбекистонда тўпланаётган суғурта мукофотларининг аҳоли сонига нисбати

кўрсаткичлари

Йиллар

Аҳоли сони
(млн.киши)

Суғурта мукофотлари

(млрд.сўм)

(8000 сўмлик курс бўйича

минг АҚШ $)

Киши бошига тўғри келадиган
суғурта мукофоти (сўм) (8000
cўмликкурс бўйича АҚШ $)

Ўсиш ёки
камайиш

(сўм)

2013

29993,5

338,5(42250$)

11286 (1,4$)

2014

30492,8

439,1(54887$)

14400(1,8$)

+3114

2015

31022,5

515,7(64462$)

16623(2,1$)

+2223

2016

31575,3

692,6(86575$)

21935 (2,7$)

+5312

2017

32120,5

927,5(115937$)

28876 (3,6$)

+6941

Манба: Stat.UZ ва MF.UZ сайтлари маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланган

6- жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, киши бошига тўғри келаётган

суғурта мукофоти кўрсаткичи дунё бўйича Швецарияда энг юқори бўлиб, ушбу
кўрсаткични бизнинг мамлакатимиздаги мазкур кўрсаткич билан таққослайдиган
бўлсак кескин даражадаги фарқ мавжуд эканлигини ва ҳатто энг паст кўрсаткичга эга
бўлган Филиппин давлатидаги ушбу кўрсаткич ҳам бизнинг мамлакатимиздаги
мазкур кўрсаткичдан 13 баравар юқори эканлигини кўриш мумкин. 6-жадвал
маълумотлари бироз эскирган бўлсада, мамлакатимиз суғурта бозоридаги ҳолат
билан таққослаш имконини беради. Чунки суғурта хизматлари бозори ўзининг
маълум риожланиш даражасига чиқиб олгандан кейин мазкур жадвалдаги
кўрсаткичнинг йиллик ўзгариши сезиларли даражада бўлмайди. Ушбу жадвалда
келтирилган маълумотлар тизимли равишда ҳар йили янгиланган тарзда эълон
қилинмаслигига бир жиҳатдан мазур ҳолат сабаб бўлса, иккинчидан, бундай кўп
сондаги мамлакатлар суғурта бозорларидаги ҳолатни акс эттирувчи умумлашган
маълумотларни тўплаш катта меҳнат талаб қилиши туфайли бундай маълумотлар
ўртача ҳар беш йилда эълон қилиб борилади.

Дунё суғурта бозорининг ташкил этиш ва амал қилиш жараёнларида ўзаро

суғурталаш жамиятлари жуда катта роль ўйнайди. Дунёдаги энг йирик 10 та суғурта
ташкилотидан 6 таси ўзаро суғурталаш жамиятларидир.[6] Ушбу ўзаро суғурталаш
жамиятларининг энг йириклари сифатида Япониянинг Nippon life (2015 йил
натижалари бўйича 518,550 млрд. доллар миқдорида активларга эга) ва АҚШнинг
Kaiser Permanente (2015 йил натижалари бўйича 67,444 млрд. доллар миқдорида
суғурта мукофоти тўплаган) ўзаро суғурталаш жамиятларини келтириб ўтиш
мумкин.[7]

Россияда ўзаро суғурталаш жамиятлари 1864 йилдан ташкил бўла бошлаган ва

кенг оммани ҳамда корхона ва ташкилотларни, кема эгаларини ўз аъзолигига
бирлаштирган. Мазкур Ўзаро суғурталаш жамиятларининг ўзига хос жиҳатларидан
бири, бунда суғурта агентлари хизматидан фойдаланилмаган, бу вазифани аквизиция
бўлимининг штатдаги ходимлари амалга оширган ва Ўзаро суғурталаш жамиятининг
суғурта фонди маблағлари тўловларни қоплашга етмай қолган ҳолатда шу мақсадда
аъзолардан қўшимча бадаллар йиғилган.[8] Бугунги кунда Россияда суғурта
соҳасининг талаб даражасида ривожланиши учун тижоратга асосланган суғурта
ташкилотлари ҳамда нотижорат асосидаги ўзаро суғурталаш жамиятлари фаолиятини
параллел равишда ривожлантириш зарур.[9]


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

7

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

6-жадвал

Дунё мамлакатларида киши бошига тўғри келаётган суғурта мукофотлари

(2012 йил ҳолати (АҚШ дол.),

(

I-ҳаёт суғуртаси II-умумий суғурта

))

Мамлакат

Жами

I

II

Мамлакат

Жами

I

II

1

Швецария

7522

4121

3401

41

Словакия

480

224

256

2

Нидерландия

5985

1750

4235

42

Венесуела

474

17

457

3

Дания

5304

3718

1586

43

Бахрейн

450

102

347

4

Япония

5168

4143

1024

44

Намибия

415

285

129

5

Люксембург

5079

3067

2012

45

Бразилия

414

226

188

6

Финландия

4771

3860

910

46

Аргентина

375

76

299

7

Гонгконг

4544

4025

519

47

Хорватия

348

95

254

8

Норвегия

4488

2832

1656

48

Қувайт

337

63

274

9

Англия

4350

3257

1097

49

Венгрия

337

179

153

10

АҚШ

4047

1808

2239

50

Панама

314

70

243

11

Ирландия

4011

3068

944

51

Ливан

302

88

214

12

Австралия

3922

1988

1935

52

Уругвай

287

69

218

13

Швеция

3896

2866

1030

53

Таиланд

266

157

109

14

Тайван

3759

3107

653

54

Омон

264

44

220

15

Белгия

3575

2367

1208

55

Ямайка

254

94

160

16

Франция

3544

2239

1304

56

Мексика

206

93

113

17

Канада

3534

1493

2040

57

С. Арабис.

190

8

182

18

Сингапур

3362

2472

890

58

Коста-Рика

187

17

171

19

Германия

2804

1299

1505

59

Колумбия

187

58

129

20

Ж.Корея

2785

1573

1207

60

Россия

182

12

170

21

Австрия

2478

991

1488

61

Хитой

179

103

76

22

Италия

2222

1473

748

62

Туркия

146

23

123

23

Я.Зеландия

2349

375

1975

63

Болгария

140

21

119

24

Испания

1557

730

826

64

Эрон

108

9

100

25

Исроиль

1505

808

698

65

Руминия

107

22

86

26

БАА

1464

294

1170

66

Иордания

103

10

93

27

Португалия

1278

793

485

67

Перу

101

47

54

28

Словения

1248

339

908

68

Эквадор

100

17

83

29

Макао

1189

825

364

69

Сербия

96

17

79

30

Кипр

1179

509

669

70

Марокко

88

24

59

31

ЖАР

1081

882

199

71

Қозоғистон

87

22

65

32

Мальта

990

655

335

72

Тунис

76

15

65

33

Чехия

747

350

396

73

Домин. Рес.

73

11

62

34

Тринидад

705

267

438

74

Украина

68

60

62

35

Қатар

696

31

665

75

Индонезия

65

46

19

36

Чили

602

352

249

76

Ангола

57

3

54

37

Греция

520

219

301

77

Белоруссия

55

3

52

38

Малайзия

514

329

184

78

Ҳиндистон

53

43

11

39

Мавритания

499

337

162

79

Гватемала

41

8

32

40

Польша

494

252

242

80

Филиппин

36

23

13

Жамининг ўртачаси

656

373

283

Манба: Страховое дело//Москва, Анкил, 2015 й. 7-сон

Ўзаро суғурта юридик ва жисмоний шахсларнинг мулклари, ҳаёти, соғлиғи ва

бошқа мулкий манфаатларига етиши мумкин бўлган зарарларни, ихтиёрийлик
асосида аъзоларнинг маблағларини бирлаштирган ҳолда ўзаро ёрдамга асосланган
жамият тузиш орқали қоплаш демакдир.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

8

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Мамлакатимизда ўзаро суғуртанинг ҳуқуқий асоси фуқаролик кодексининг 960

моддаси асосида яратилган бўлиб, аммо амалда бундай жамиятлар фаолият
кўрсатаётгани йўқ.

Ўзаро

суғуртанинг

тижоратга

асосланган

суғуртадан

афзалликлари

қуйидагилардан иборат:

- ўзаро суғурталаш жамиятларида, суғурта ҳодисаларининнг юз беришига

қарши доимий назорат (огоҳлантириш тадбирлари) олиб бориш ва ҳодиса
оқибатларидаги зарарлар ҳажмини камайтириш имкониятининг мавжудлигидир;

- ўзаро суғурталаш жамиятлари фаолиятининг юқори даражадаги шаффофлиги,

жамият фаолиятига тегишли бўлган қарорлар қабул қилишдаги мослашувчанлик

,

яъни кўп ҳоллардааъзоларнинг бир-бирига таниш эканлиги ўзаро ишончни
таъминлайди;

- ўзаро суғурта жамияти ўз аъзоларига паст қийматдаги суғурта полисларини

таклиф этиш имкониятининг мавжудлиги, бунинг сабаби ўзаро суғурталаш жамияти
фойда олишни назарда тутмаганлиги, агентлар хизматидан фойдаланилмаслиги
ҳамда бошқа ташкилий ҳамда маъмурий харажатларнинг камлигидир;

- ўзаро суғурталаш жамияти аъзолари томонидан тўланган бадаллар ҳисобидан

ташкил этилган суғурта фонди, суғурта ҳодисаларининг кўпроқ содир бўлиши
натижасида етмай қолган ҳолатда, аъзолар томонидан қўшимча бадаллар тўланиши
жамият қоидаларида белгилаб қўйилади;

- оммавий хусусиятга эга бўлмаган, аммо мазкур ЎСЖ аъзоларига хос бўлган

таваккалчиликларни суғурталаш имкониятининг мавжудлиги;

- ЎСЖларнинг нотижорат хусусиятидан келиб чиқиб, қўлланиладиган солиқ

ставкаларининг минимал миқдорларини қўллаш имкониятининг мажудлиги;

- инвестицион

фаолиятдан

олинадиган

даромадда

барча

аъзолар

манфаатдорлигининг таъминланиши;

- нисбатан кичик ҳудудда ҳам барқарор фаолиятни амалга ошириш

имкониятининг мавжудлиги;

- ташкилий ва иш юритиш харажатларини минимал даражада сақлаш

имкониятининг мавжудлиги;

- янги суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқишда барча аъзоларнинг иштирок

этиши имкониятининг мавжудлиги, бу ўз ўрнида барча аъзолар учун мос келадиган
ва улар фаолияти билан боғлиқ таваккалчиликларни ўз ичига олган суғурта
маҳсулотини ишлаб чиқиш имконини беради;

- ЎСЖнинг барча аъзоларида мазкур жамиятни биргаликда бошқариш

ҳуқуқининг мажудлиги.

Хулоса ва таклифлар

Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, мамлакатда ўзаро суғурталаш

жамиятлари фаолиятини йўлга қўйган ҳолда суғурталанувчиларда суғуртага бўлган
ишончни ҳосил қилиш, арзон ва сифатли суғурта хизматларига эга бўлиш, суғурта
бозорида ўзаро рақобатни кучайтириш, суғурта хизматлари конценртацияси
даражасини пасайтириш, фаолият шаффофлигини таъминлаш, тизимли огоҳлантириш
тадбирларини йўлга қўйиш орқали суғурта ҳодисалари сонини камайтириш каби
кўплаб имкониятларга эришиш таъминланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

9

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Ўзбекистонда ўзаро суғурта жамиятлари фаолиятини йўлга қўйишда

давлатнинг ташаббускорлиги муҳим ҳисобланади. Давлатнинг ташаббускорлиги
ўзаро суғуртанинг мукаммал ҳуқуқий таъминотни яратиш, яъни ўзаро суғурта
фаолияти тўғрисида қонун қабул қилиш ва ташкил этиладиган жамиятлар учун турли
йўналишларда имтиёзлар тақдим этиш ва суғурта хизматлари сезиларли даражада
орқада қолаётган тармоқларда ўзаро суғуртани тизимли равишда жорий этишда
намоён бўлади.

Сўнгги йилларда тобора самарасиз бўлиб бораётган қишлоқ хўжалиги

суғуртасининг

самарадорлигини

ошириш,

мазкур

соҳадаги

потенциал

суғурталанувчиларни сифатли ва арзон суғурта хизматлари билан таъминлаш
мақсадида, чет мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, қишлоқ хўжалигида
ўзаро суғуртани кенг жорий қилишда давлат ташаббускор бўлиши муҳим
ҳисобланади.


Фойдаланилган адабиётлар

1. М.Л.Бурлакова “Развитие взаимного страхования в России”, диссертация на

соискание к.э.н., Иркутск 2005.

2. Т.А. Меребашвили “Материальные и процессуальные вопросы взаимного

страхования ответственности судовладельцев”, диссертация на соискание к.ю.н.,
Москва 2012.

3. Д.С. Лопаткин Развитие взаимного страхования в сфере туризма,

диссертация на соискание к.э.н., Москва 2014.

4. В.А. Зеленчук “Совершенствование взаимного страхования от несчастного

случая в предпринимательской деятельности”, диссертация на соискание к.э.н.,
Москва 2013.

5. И.В.Логвинова “Взаимное страхование как метод создания страховых

продуктов в Российской экономике”, Дис. на соискание д.э.н. Москва 2011

6. Ю.В.Пинкин “Справочник страховщика”. Ростов на-Дону Феникс 2007 стр.102
7.

www.icmif.org

сайти маълумоти

8. А.А.Гвозденко “Основы страхования” Москва, Финансы и статистика, 1999

223 с.

9. Д.С.Лопаткин Развитие взаимного страхования в сфере туризма Автореферат

диссертации на соискание ученой степени к.э.н. Москва 2014

Библиографические ссылки

М.Л.Бурлакова "Развитие взаимного страхования в России", диссертация на соискание к.э.н., Иркутск 2005.

Т.А. Меребашвили "Материальные и процессуальные вопросы взаимного страхования ответственности судовладельцев", диссертация на соискание к.ю.н., Москва 2012.

Д.С. Лопаткин Развитие взаимного страхования в сфере туризма, диссертация на соискание к.э.н., Москва 2014.

В.А. Зеленчук "Совершенствование взаимного страхования от несчастного случая в предпринимательской деятельности", диссертация на соискание к.э.н., Москва 2013.

И.В.Логвинова "Взаимное страхование как метод создания страховых продуктов в Российской экономике", Дис. на соискание д.э.н. Москва 2011

Ю.В.Пинкин "Справочник страховщика". Ростов на-Дону Феникс 2007 стр.102

www.icmif.org сайти маълумоти

А.А.Гвозденко "Основы страхования" Москва, Финансы и статистика, 1999 223 с.

Д.С.Лопаткин Развитие взаимного страхования в сфере туризма Автореферат диссертации на соискание ученой степени к.э.н. Москва 2014

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов