Коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон туризмига таъсири

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
282-295
1
0
Поделиться
Муминов, Х. (2020). Коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон туризмига таъсири. Экономика и инновационные технологии, (6), 282–295. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11858
Холмурод Муминов, Бухарский государственный университет

независимый исследователь, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақола Ўзбекистон ҳудудида коронавирус пандемиясининг ҳолати, пандемияси шароитида иқтисодий ўсишни моделлаш ва прогнозлаш масалаларига бағишланган. Вақтли қаторлар ҳамда омилли моделлар асосида коронавирус пандемияси кўламининг ўзгариши ва унинг иқтисодиётга таъсири ўрганилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

275

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН

ТУРИЗМИГА ТАЪСИРИ

Мўминов Холмурод Исроилович

Бухоро давлат университети мустақил тадқиқотчиси, и.ф.н.

E-mail:

xmin@mail.ru

Аннотация.

Мақола

Ўзбекистон ҳудудида коронавирус пандемиясининг ҳолати,

пандемияси шароитида иқтисодий ўсишни моделлаш ва прогнозлаш масалаларига
бағишланган. Вақтли қаторлар ҳамда омилли моделлар асосида коронавирус пандемияси
кўламининг ўзгариши ва унинг иқтисодиётга таъсири ўрганилган.

Калит

сўзлар:

иқтисодий ўсиш, коронавирус пандемияси, модел, корреляция,

регрессион таҳлил, вақтли қаторлар, регрессион таҳлил, савдо ҳажми, хизматлар ҳажми.

Кириш

Жорий йил инсоният олдида коронавирус инфекцияси

тарқалишини бартараф

қилиш, инсонларнинг турли ҳаракатланишига ҳамда корхоналарнинг фаолиятига
чеклов чораларини қўллашни юзага келтирган пандемия шароитида ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишни барқарор сақлаб туриш масаласи кўндаланг бўлиб турибди.

Ўзбекистонга касалликнинг кириб келиш хавфи юзага келган илк даврлардан

бошлаб, мамлакат ҳукумати томонидан аҳолини касалликдан ҳимоялаш ва камбағал
қатламни ижтимоий ҳимоялашга қаратилган тадбирлари пандемия таъсирининг
камайиши ҳамда аҳоли иқтисодий камбағаллашувини олдини олишга шароит яратди.

Пандемия Ўзбекистон иқтисодиёти кўплаб тармоқлари,

айниқса,

хизмат

кўрсатиш ва бу тармоқнинг таркибидаги туризм соҳаси ривожланишида катта тўсиқ
қўйди. Туризмнинг ижобий таъсирларини ҳисобга олиб, мамлакатимизда туризмнинг
янада тараққий қилишига

,

соҳанинг миллий иқтисодиётда эгаллаган даражасини

оширишга ҳукумат томонидан катта эътибор берилмоқда. Ўзбекистон Республикасида
туризм соҳасида қонунчилик базасининг такомиллаштирилиши, айниқса, 2019 йилда
“Туризм тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирининг қабул қилиниши натижасида

,

транспорт, меҳмонхона, дам олиш ва спорт

-

соғломлаштириш, кўнгил очар масканлар,

тарихий

обидалар

ва

маданий

меърос

объектлари

инфратузилмасини

ривожлантириш, хорижий давлатлар билан алоқаларни ривожлантириш, виза олиш
тартибини

соддалаштириш,

кадрлар

тайёрлаш,

сайёҳлик

инфратузилмаси

объектларини барпо этиш ишлари

жадал бормоқда

[1].

Туризм соҳасидаги ислоҳотлар

нақадар самарали бўлмасин, коронавирус пандемиясининг салбий таъсири туризм
соҳаси тараққиётига юқори даражада ўз ифодасини кўрсатди.

Президент

Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси

ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини
юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПФ

-5969-

сонли

фармонида коронавирус инфекцияси тарқалиши натижасида турли салбий
омилларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсир қилаётганлиги, бу эса

,

ўз навбатида

,

ушбу ҳолатнинг салбий таъсирларини юмшатиш бўйича самарали олдини олувчи
чоралар кўришни талаб қилишини, бунда туризм, транспорт, фармацевтика ва
тўқимачилик саноати каби республика иқтисодиётининг жадал ривожланаётган


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

276

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тармоқларини қўллаб

-

қувватлаш ва уларнинг барқарорлигини таъминлашга алоҳида

эътибор қаратиш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган

[2].

Президентнинг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли,

иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб

-

қувватлашга доир

қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПФ

-5978-

сонли

,

2020 йил 28 майдаги

“Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини
қўллаб

-

қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги

ПФ

-

6002-

сонли фармонларида пандемия шароитида иқтисодий барқарорликни сақлаш,

тадбиркорликни

қўллаб

-

қувватлаш ҳамда оғир шароитда ўзбек халқини ижтимоий

ҳимоя қилишга катта имконият яратди

[3,4].

Туризм соҳасини ривожланиш тенденцияларини моделлаштириш, соҳа

ривожига таъсир қилувчи омиллар ва шарт

-

шароитларнинг таъсир даражасини таҳлил

қилиш ҳамда соҳанинг яқин келажакда ривожланишини прогнозлаш долзарб масала
бўлиб, ишда пандемия даражаси, пандемия ҳолатида мамлакатда иқтисодий ўсиш ва
туризмни

ривожлантириш

масалалари,

иқтисодий

ўсиш

ҳамда

туризм

ривожланишининг модели ва бу асосидаги прогнози ишлаб чиқилган.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Иқтисодий

жараёнларни, хусусан, иқтисодий ўсиш ҳамда туризм соҳасида

талабни моделлаш ва прогнозлашнинг назарий ва амалий жиҳатлари кўплаб

хорижлик

ҳамда

ватанимиз иқтисодчи олимлари томонидан ўрганилган бўлиб, бу жараён

ҳозирги вақтда ҳам долзарб масала сифатида тадқиқ қилинмоқда

.

Аллен Л. Вебстер вақтли қаторларни текислашда сирғанчиқ ўртача қаторлар

ҳосил қилиш, экспоненциал текислаш ва тўғри чизиқли тренд тенгламаларининг
қўлланилиши, вақтли қаторлар асосида прогнозлашда тўғри чизиқли регрессия тренд
тенгламаларидан фойдаланиш зарурлигини кўрсатади

.

Бизнинг фикримизча, вақтли

қаторлардаги қаторлардаги қавариқ нуқталарни сирғанчиқ қаторларга келтириш
фақат узоқ давр, асрий тенденцияларга хос амалга оширилиши зарур.

[5].

Эквадор Республикаси иқтисодчи олимлари Амаикуэма Ж. ва Амаикуэма Л.

туризмнинг мамлакат иқтисодиётида тутган ўрни тўғрисида фикрларини билдириб,

2000-

2016 йиллар оралиғида ташриф буюрувчи хорижий туристлар миқдорининг

таҳлили

ARIMA

модел Филипп

-

Перрон (

PP

) ва Диккэй

-

Фуллер (

DF

) тестлари асосида

амалга оширилган. Таҳлиллар хорижий туристлар

ташрифи ойлар бўйича турлича

кўрсаткичга эга эканлиги ва туризмдан даромад нархлар ўсишига, туристларнинг ўз
мамлакатлари ва Эквадордаги нархлар, валюта курси омилларига боғлиқлигини
кўрсатган. Олимлар кўрсатган иқтисодий омиллар бўйича фикрларига қўшилган ҳолда,
туризмдаги талаб, яъни хорижий туристлар сони мамлакатдаги ижтимоий, иқтисодий,
сиёсий ва табиий омилларга ҳам боғлиқ деб ҳисоблаймиз

[6].

Т.Чорн

ва Ч.Чаибунсри

2000-

2017 йиллар оралиғида Комбоджага ташриф

буюрадиган туристлар моделини вақтли қаторлар асосида ишлаб чиққанлар.
Эътиборга молик жиҳати шундаки, прогнозлаш логарифмик тўғри чизиқ тенгламаси
асосида амалга оширилиб,

LM

тест ёрдамида, вақтли қаторнинг мода, медиана,

максимум ва минимум, гомоскедеклик ҳолати таҳлил қилинган [

7].

Таиланд олимлари Чаибунсри Ч. ва Чаитип П. Ҳиндистонга ташриф буюраётган

хорижий туристларнинг саёҳат муддати (давомийлиги, кун ҳисобида) регрессион
модел сифатида таҳлил қилинган бўлиб, ўзгарувчи омиллар сифатида ҳудуддаги


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

277

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

социал

-

демографик,

саёҳат

имкониятлари,

ижтимоий,

иқтисодий,

табиий

ривожланиш омиллари белгилаб олинган [

8].

Б. Петревска

ўз тадқиқотида Македонияга сўнгги ўн саккиз

йил давомида

ташриф буюрган хорижий туристлар тенденциясининг моделини вақтли қаторлар
асосида ишлаб чиқиб, моделдаги стандарт хатоликни кузатувлар сонига боғлиқ ҳолда,
яъни кузатувлар сони тескари қийматининг квадрат илдиз натижаси кўринишида
ҳисоблаб кўрсатган

[9].

Киселова И.А., Трамова А.М. тадқиқотларида туризмга талаб ҳудудга ташриф

буюрувчи туристлар ёки улар томонидан қилинадиган харажатлар ёрдамида
шаклланишини кўрсатиб, ташриф буюрувчи туристлар миқдори натижа сифатида
ўрганилиб, омиллар сифатида аҳоли жон бошига даромад, туризмдаги нархлар,
транспорт харажати, валюта айирбошлаш курсининг таъсири кўп омилли модел
сифатида ўрганилган ҳамда Кабардин

-

Болқон республикасида туристлар ташрифи

прогнози ишлаб чиқилган. Юқорида кўрсатилган иқтисодий омиллар билан
биргаликда, туризмдаги талаб, яъни хорижий туристлар сони мамлакатдаги ижтимоий,
иқтисодий, сиёсий ва табиий омилларга ҳам боғлиқ деб ҳисоблаймиз

[10].

Мамаева З.М. вақтли қаторларда тренд мавжудлигини аниқлашда Фостер

-

Стьюарт усулининг қўлланилиши, вақтли қаторлар асосида ишлаб чиқилган модель
сифатини, регрессия тенгламаси ва параметрларининг статистик мазмунини, тренд
моделларининг сифатини аниқлаш йўллари батафсил кўрсатилган бўлиб, модель ва
прогноз ишлаб чиққан ҳолатда Стьюдент

t-

меъзони, Фишер

F-

меъзони, Дарбон

-

Уотсон

d-

меъзони кўрсатилган жадвалдаги назарий кўрсаткичлардан фойдаланиш бўйича

қоидаларини баён қилган

[11].

Морозов М.А. ва Морозова Н.С. туристик манзил ривожининг моделини туризм

самарадорлик кўрсаткичларини ошириш имконияти таъминланадиган тизимни
таклиф қилиб, тизимда туризм соҳаси самарадорлик кўрсаткичлари ижобий томонга
ўзгариш сабабларини изоҳлаб беришган. Олимлар кўрсатган ушбу тизим туристик
манзил хусусиятидан келиб чиқиб, турлича тузилишга эга бўлишини инобатга олиб,
турли туристик манзилларда турлича тизимни ишлаб чиқиш талаби қўйилади

[12].

Ҳодиев

Б., Шодиев

Т., Беркинов Б

.

мураккаб ижтимоий ҳодисалар

кўрсаткичларининг ўзгариш тенденцияларини фақат тренднинг у ёки бу тенгламаси,
чизиғи билан ифодаланиши, амалиётда кўпинча вақт қаторлари трендларининг тўғри
чизиқли, параболик, гиперболик, экспоненциал, логарифмик ва логистик турларидан
фойдаланишни кўрсатиб ўтганлар. Шунингдек, бу моделларнинг тавсифини баён
қилиб, тренд мавжудлигини ҳисоблаш усуллари ҳақида фикр билдирганлар. Олимлар
фикрларидан келиб чиқиб, мамлакат иқтисодий ўсиш ва туристик ўзгаришларга модел
ва прогноз ишлаб чиқдик ҳамда моделни баҳолаш усулларидан фойдаландик

[13].

Ҳиндистонлик

Амит Кунду

1961-

2014 йилларда иқтисодий ўсиш ва ҳукумат

харажатлари ўртасидаги боғлиқлик мавжудлигини вақтли қаторлар асосида ўрганади
ҳамда узоқ муддатли боғланиш мавжудлигини исботлайди.

VAR

модели билан

ўтказилган тадқиқот харажатлар иқтисодий ўсишни таъминламаслигини кўрсатади.
Қисқа муддатдаги иқтисодий ўсишларга ҳукумат харажатлари умуман таъсир
қилмайди. Биз иқтисодий ўсиш омили сифатида давлат харажатларининг ўзгаришини
олмадик, чунки ҳозирги пандемия шароитида давлат харажатлари иқтисодий ўсиш
билан боғланиш даражаси паст даражада бўлиши мумкин

[14].


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

278

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ҳиндистонлик олимлар Аруна Кумар Даш, Авирал Кумар Тивари, Прадип Кумар

Синг

иқтисодий ўсишнинг вақтли қаторлар асосида ўрганар экан, 1973

-

2013 йилларда

мамлакат иқтисодий ўсишига таъсир қилувчи омиллар, тармоқлардаги иқтисодий
жараёнларни

таҳлил қилганлар. Олимлар

ARDL

моделидан фойдаланган ҳолда,

мамлакатда туризмнинг ривожланиши қисқа ва узоқ муддатда туризм иқтисодий
ўсишга юқори таъсир қилишини кўрсатишган. Мамлакатда туризм ривожланишига
имконият яратиш иқтисодий ўсишнинг прогрессив бўлишининг асосий шарти
ҳисобланади

.

Бизнинг фикримизча,

туризм ривожланган мамлакатларда иқтисодий

ўсиш бу соҳа иқтисодий ҳолатига боғлиқ бўлади, афсуски, пандемия шароитида туризм
ЯИМ таркибида паст улушни эгаллайди ва иқтисодий ўсишга юқори таъсир

кўрсатмайди

[15].

Тадқиқот методологияси

Мақолада статистик гуруҳлаш, эконометрик моделлаш, индукция ва дедукция,

мантиқий таҳлил усулларидан фойдаланилган бўлиб, назарий ва методологик асоси
иқтисодий ўсиш ва туризм соҳасининг ривожланишига оид республикада ишлаб
чиқилган умумий стратегия, мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг

короновирус пандемияси авж олишини олдини олиш, пандемия шароитида иқтисодий
ўсиш ва туризмнинг ривожлантириш, тадбиркорларни қўллаб

-

қувватлаш, аҳолини

ижтимоий ҳимоя қилишга доир қабул қилган фармонлари

ҳамда

тадқиқот мавзусига

оид илмий

-

методологик адабиётлар

бўлиб ҳисобланади.

Ахборот

базаси сифатида Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитасининг

маълумотларидан

фойдаланилди.

Мамлакатда коронавирус пандемиясининг ҳолати ва авж олиш жараёни вақтли

қаторлар ҳамда омилли таҳлил асосида ўрганилди. Мамлакатда иқтисодий ўсиш ва

туристлар ташрифининг модели ҳамда короновирус пандемиясидан сўнг прогнозлаш
масалалари

Micrisoft Excel

2013 дастури асосида ишлаб чиқилган.

Таҳлил ва натижалар

Жорий 2020 йилда

коронавирус пандемияси жаҳон иқтисодиётига ўзининг

салбий таъсирларини кўрсатиши

,

мамлакатимиз миқёсида иқтисодий ўсиш ва

аҳоли

даромадларининг пасайиши, турмуш даражасининг салбий томонга ўзгариши каби
ҳолатлари яққол кўзга ташланди. Бундай ҳолатда коронавирус эпидемиясини ўрганиш,
унинг даражасини таҳлил қилиш муҳим бўлиб, 2020 йилнинг 15 мартидан 30
октябригача бўлган муддат мамлакатимизда коронавирус пандемияси авж олиш
даражасини таҳлил қилиш муҳим деб ҳисобладик.

Бу даврда

коронавирус касаллиги

аниқланган беморлар сони 66

705 нафарни ташкил қилиб, ушбу ўтган 230 кун

давомида бир сутка давомида ўртача касалланаётганлар сони 267 кишини ташкил
қилмоқда. Шунингдек, ушбу муддатда касалланганлар сонини

Microsoft Excel

дастури

асосида тренд тенгламасини ишлаб чиқиб, касалланиш ҳолати детерминация
коэффциенти

R

2

=0,83

бўлган ҳолатда,

қуйидаги моделга мослиги аниқланди:

𝐾

𝑡

= 129,25 − 79,58𝑡 + 13,52𝑡

2

− 0,43𝑡

3

(1);

Бу ерда:

𝐾

𝑡

модел асосида ўн кун оралиғида касалланган беморлар сони, киши

ҳисобида;

𝑡

вақт оралиғи, ўн кун бир бирлик сифатида қабул қилинади.

Диаграмма тайёрлашда кўрсаткич даври қулай кўринишга келиши учун, 230

кунли маълумотлар ўрнига 10 кунлик даврнинг йиғиғинди миқдорлари кўринишидаги


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

279

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

23 маълумотдан фойдаланилди

(1-

расм).

1-

расм. 2020 йилнинг 15 мартидан 30 октябригача бўлган муддатда коронавирус

касаллигига чалинган беморлар сонининг

динамикаси, киши ҳисобида.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумоти асосида тайёрланди.

1-

расм маълумотлари касалликка чалинган беморлар сони тўлқин шаклида

ўзгариш хусусиятига эга эканлигини кўрсатиб, 2020 йилнинг 15 мартидан 30
ноябригача бўлган даврда касалланиш кўрсаткичи

ўзгаришини

учта

тўлқин ҳосил

бўлган даврларга ажратиш мумкин:

1.

2020 йилнинг 15 мартидан 03 майигача бўлган муддат, энг юқори кўрсаткич

04-

13.2020 йил 10 кун оралиғида 771 бемор

;

2.

2020 йилнинг 04 апрелидан 10 сентябригача бўлган муддат, энг юқори

кўрсаткич 02

-10

.08.2020 йил 10 кун оралиғида 7200 бемор;

3.

2020 йилнинг 11 августидан 30 октябригача бўлган муддат, энг юқори

кўрсаткич 11

-

20.2020 йил 10 кун оралиғида 5961 бемор.

Мамлакатимизда аҳолининг

коронавирус касаллигига чалиниш ҳолати

1-

формулада кўрсатилган моделга мос боришини инобатга олиб, кейинги ўн
кунликларда фуқароларимизнинг касалланиш ҳолати

камайиб боришини прогноз

қилиш мумкин.

Ҳудудлар

бўйича коронавирусга чалинган беморлар сони турлича бўлиб, бу

фарқланишнинг сабабларини аниқлаш бўйича ҳудудларнинг

ижтимоий

-

иқтисодий

кўрсаткичлари ўрганилди

(1-

жадвал).

1-

жадвал маълумотлари Тошкент шаҳрида коронавирус касаллигига чалинган

беморлар сони жуда кўп бўлиб, бошқа ҳудудлардаги ушбу кўрсаткичдан кескин фарқ
қилиб, Тошкент шаҳридаги коронавирусга чалинган беморлар сони ҳудудлар бўйича
энг кам беморлар (590 киши) мавжуд Фарғона вилояти

кўрсаткичидан

66,

0 баробарга

кўп, бундай юқори фарқланиш оқибатида, ҳудудлар

бўйича коронавирусга чалинган

беморлар кўрсаткичлари орасидаги квадратик тафовут (σ) 9981,0 га тенг бўлмоқда.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

280

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

жадвал

Мамлакат ҳудудлари бўйича коронавирус билан касалланганлар сони ва

ҳудудларнинг ижтимоий

-

иқтисодий кўрсаткичлари

Ҳудудлар

Ко

р

о

на

виру

сга

ча

ли

нган

лар

,

3

0

.1

0

.2

0

20

йи

л ҳ

о

ла

тида,

киш

и

Аҳ

о

ли

з

ичл

иг

и

, 0

1

.0

1

.2

0

20

ҳо

ла

тида,

киш

и/

кв.км

Аҳ

о

ли

ж

о

н б

о

ши

га

кў

р

са

тил

ган

хи

зма

тлар

ҳ

аж

ми

, 2

0

19

й

ил

я

н

вар

ь

-

д

ек

абр

ь ҳ

о

лат

ида

,

минг с

ўм

Ялпи

ҳ

уд

уд

и

й

маҳ

су

ло

т

,2

0

19

й

ил

янв

ар

ь

-

д

ек

абр

ь ҳ

о

ла

тида

,

млр

д

с

ўм

Аҳ

о

ли

ж

о

н б

о

ши

га

ялп

и

ҳу

д

уд

и

й

маҳ

су

ло

т,

2

01

9 й

ил

я

нв

ар

ь

-

д

ек

абр

ь

ҳо

лат

ида,

мин

г

сў

м

Аҳ

о

ли

ж

о

н б

о

ши

га

д

ар

о

м

ад

,

2

01

9

йи

л

янв

ар

ь

-

д

ек

абр

ь ҳ

о

ла

тида

,

м

инг

сў

м

Аҳ

о

ли

ж

о

н б

о

ши

га

кў

р

са

тил

ган

хи

зма

тлар

ҳ

аж

ми,

20

19

й

ил

я

н

вар

ь

-

д

ек

абр

ь ҳ

о

лат

ида

,

минг с

ўм

Аҳ

о

ли

ж

о

н б

о

ши

га

кў

р

са

тил

ган

чакана савд

о

, 2

01

9 й

ил

я

н

вар

ь

-

д

ек

абр

ь ҳ

о

лат

ида

,

мин

г

сў

м

Қорақалпоғистон

Республикаси

752

11,4

3010,4 18735,7 9944,1 3390,5 3010,4

3028,4

Андижон вилояти

1892

727,4

3165,3 32897,2 10621,6 4108,7 3165,3

4101,7

Бухоро вилояти

1310

47,7

4406,3 26695,0 13980,1 5641,3 4406,3

5399,2

Жиззах вилояти

597

65,2

3148,8 15211,9 11126,3 3906,4 3148,8

4302,9

Қашқадарё вилояти

1400

114,7

2710,7 36470,1 11233,3 3768,3 2710,7

3277,0

Навоий вилояти

619

9,0

5115,9 36685,2 37119,5 7431,4 5115,9

6856,2

Наманган вилояти

2400

379,8

2785,0 23239,0 8353,6 3454,4 2785,0

3581,1

Самарқанд вилояти

2333

230,8

3331,5 37593,9 9793,9 3982,1 3331,5

3615,7

Сирдарё вилояти

1113

196,8

3253,6 10477,7 12500,3 4022,5 3253,6

3427,5

Сурхондарё вилояти

932

130,8

2685,8 22349,3 8597,2 3959,7 2685,8

4253,0

Фарғона вилояти

590

551,8

3142,9 32943,3 8861,5 3506,7 3142,9

3697,0

Хоразм вилояти

700

306,0

3113,5 19136,5 10337,4 4563,3 3113,5

3735,9

Тошкент вилояти

13105

192,3

4988,8 50117,8 17164,2 4904,6 4988,8

5965,3

Тошкент шаҳри

38962 8572,3 25881,1 74527,6 29331,2 9041,0 25881,1 15046,0

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси

Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

Коронавирус касаллигининг мамлакатимиз ҳудудлари бўйича турлича

миқдорда бўлиши сабабларини батафсил ўрганиш мақсадида, ҳудудларнинг 1

-

жадвалда келтирилган 2019 йилга оид ижтимоий

-

иқтисодий кўрсаткичлари танлаб

олинди ҳамда 2020 йил ҳудудлар бўйича коронавируснинг тарқалиш даражаси таъсир
қилувчи омил сифатида икки ҳодисанинг боғланиш даражаси ўрганилди (2

-

жадвал).

Жадвал маълумотларидан кўриш мумкинки, касалланганлар сонига таъсир

қилувчи омиллар сифатида тиббиёт тизимига оид кўрсаткичлар эмас, балки географик
ва иқтисодий, ижтимоий омиллар танлаб олинишининг асосий сабаби, тиббиёт тизими
омиллари ва шарт

-

шароитлари касалликнинг

олдини олишга қараганда, даволаш

жараёнига юқори таъсир кўрсатади.

Коронавирус

касаллигига чалинган беморлар сонига аҳоли зичлиги, аҳоли жон

бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми

ва аҳоли жон бошига кўрсатилган чакана савдо

ҳажми каби омиллар таъсири юқори кўринмоқда.

Ялпи ҳудудий маҳсулот, аҳоли жон

бошига ялпи ҳудудий маҳсулот, аҳоли жон бошига даромад каби омилларнинг натижа
деб белгиланган коронавирус касаллигига чалинган беморлар сонига таъсири
нисбатан пастроқ.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

281

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2-

жадвал

Коронавирусга чалинган беморлар сони ҳамда ушбу ҳолатга сабабчи омиллар

боғланиши жадвали

Кор

онавир

ус

га

чалин

га

н

б

ем

ор

лар

с

они

,

30

.10

.20

20

йил

ҳолат

ид

а,

м

ин

г

киши

Аҳоли

зичлиг

и

, 0

1.0

1.2

02

0

йил

ҳолат

ида,

киши/кв.к

м

Аҳоли

жо

н

б

ош

иг

а

кўрсат

илг

ан

х

из

м

ат

лар

ҳаж

м

и

,

20

19

йил ян

вар

ь

-

де

каб

р

ь

ҳолат

ид

а

,

м

ин

г

сўм

Я

лпи ички

м

аҳс

улот

,20

19

йил

ян

вар

ь

-

де

кабр

ь

ҳолат

и

да

, м

л

р

д

сўм

Аҳоли

жо

н

б

ош

иг

а

ялпи

ҳу

дудий м

аҳс

улот

,

20

19

йил ян

вар

ь

-

де

каб

р

ь

ҳолат

ид

а,

м

ин

г

сўм

Аҳоли

жо

н

б

ош

иг

а

да

р

ом

ад,

20

1

9

йил

ян

вар

ь

-

де

кабр

ь

ҳолат

и

да

,

м

ин

г

сўм

Аҳоли

жо

н

б

ош

иг

а

кўрсат

илг

ан

чакан

а

савд

о,

20

19

йил ян

вар

ь

-

де

каб

р

ь

ҳолат

ид

а

,

м

ин

г

сўм

Коронавирусга чалинган

беморлар сони

,

30.10.2020 йил ҳолатида,

минг киши

1,00

Аҳоли зичлиги

, 01.01.2020

йил

ҳолатида, киши/кв.км

0,95 1,00

Аҳоли жон бошига кўрсатилган
хизматлар ҳажми, 2019 йил январь

-

декабрь ҳолатида, минг сўм

0,96 0,98 1,00

Ялпи ҳудудий

маҳсулот

,2019 йил

январь

-

декабрь ҳолатида, млрд сўм

0,85 0,77 0,80 1,00

Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий
маҳсулот, 2019 йил январь

-

декабрь

ҳолатида, минг сўм

0,51 0,48 0,60 0,58 1,00

Аҳоли жон бошига даромад, 2019 йил
январь

-

декабрь ҳолатида

,

минг сўм

0,74 0,73 0,83 0,72 0,90 1,00

Аҳоли жон бошига кўрсатилган чакана
савдо

ҳажми

,

2019 йил январь

-

декабрь

ҳолатида

,

минг сўм

0,93 0,92 0,97 0,82 0,73 0,92 1,00

Манба: 1

-

жадвал маълумотлари асосида тадқиқотчи

томонидан

Microsoft Excel

дастурида

тайёрланди.

Корреляция коэффциенти юқори бўлган аҳоли зичлиги

(0,95),

аҳоли жон бошига

кўрсатилган хизматлар ҳажми

(0,96)

ва аҳоли жон бошига кўрсатилган чакана савдо

ҳажми

(0,93)

омилларига боғлиқ регрессия тенгламаси ишлаб чиқиб, эластиклик

коэффциентини ҳисобладик (3

-

жадвал).

3-

жадвал маълумотларидан кўриш мумкинки, омиллар бўйича тузилган

юқори аниқлик ва аҳамиятга эга бўлиб, омил ва натижа боғлиқлигини
ифодаловчи корреляция коэффциенти 0,93

-

0,96 оралиқда, детерминация

коэффциенти 0,87

-

0,93 катталикда, Фишер меъзони жадвал кўрсаткичларидан


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

282

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

юқори қийматликда бўлмоқда.

3-

жадвал

Коронавирус касаллигига чалинган беморлар сонига юқори боғлиқликдаги

омиллар асосида тузилган бир омилли тўғри чизиқли регрессия тенгламалари

ва

эластиклик коэффциентлари

Омиллар

R

Регрессия

тенгламалари

R

2

Фишер (

F)

меъзони

Эластиклик

коффциенти

Аҳоли зичлиги

, 01.01.2020

йил

ҳолатида, киши/кв.км

0,95

y

x1

=1156,9+4,4x

1

0,89

103,8

0,76

Аҳоли жон бошига кўрсатилган
хизматлар ҳажми, 2019 йил
январь

-

декабрь ҳолатида, минг

сўм

0,96

y

x2

=-3569,4+1,6x

2

0,93

153,3

1,75

Аҳоли жон бошига кўрсатилган
чакана савдо

ҳажми, минг сўм

0,93

y

x3

=-10947,4+3,1x

3

0,87

80,2

3,30

Манба: 1

-

жадвал маълумотлари асосида тадқиқотчи томонидан

Microsoft Excel

дастурида

тайёрланди.

Аҳоли зичлиги асосида тузилган регрессия тенгламаси асосида ҳисобланган

эластиклик коэффциенти 0,76 катталикда бўлиши, ҳудудлар бўйича аҳоли зичлиги 1
кв.кмга 0,76 бирликка ўзгариши коронавирус касаллигига чалинадиган бир кишининг
кўпайиши ёки камайишини вужудга келтиради. Ҳудудлар бўйича жон бошига
хизматлар ҳажмининг 1,75 минг сўмга ўзгариши ушбу касаллик бўйича бирта бемор
кўпайиши ёки камайишига олиб келиши мумкин. Худди шунингдек, ҳудудларда жон
бошига 3,30 минг сўм чакана савдо миқдори ўзгариши ушбу касалликка чалинадиган
бирта бемор кўпайиши ёки камайишига олиб келади.

Мамлакатимизда короновирус пандемияси ҳолатини ўрганиб, бундай шароитда

мамлакатимизда иқтисодий ўсиш ҳамда туризмнинг ҳозирги ва келгусидаги
ривожланишини ўрганишни амалга оширамиз. Сўнгги йилларда мамлакатимиз
ЯИМнинг миқдори ва ўсиш суръатлари ижобий кўрсаткичларда ошиб боришига жорий
йилда содир бўлган коронавирус пандемияси ўзининг салбий таъсирини ўтказди (2

-

расм).

2-

расм.

2010-

2020 йилларда ЯИМ миқдори ва ЯИМ ўсиш суръатларининг ўзгариши.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

283

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Маълумотлардан кўриш мумкинки, 2010

-

2019 йиллар оралиғида ЯИМ миқдори

жорий баҳоларда жадал ўсиб борган, айниқса, 2017

-

2019 йилларда мамлакатда

инфляция даражасининг ошиши ҳисобига номинал ЯИМ миқдори катта ҳажмда ошиб
борди. Сўнгги йилларда инфляция даражасининг ўртача 14,0

-

15,0 фоиз ҳамда ЯИМ

дефляторининг 20,0

-

25,0 фоиз бўлиши ЯИМ ўсиш суръатларини ўртача 105,0 фоиз

бўлишига таъсир қилди.

Сўнгги йилларда жорий баҳолардаги ЯИМ миқдорининг ўзгариши модели

кейинги йилларда бу кўрсаткичнинг янада юқори миқдорларда ўсишини кўрсатади (4

-

жадвал).

4-

жадвал

Жорий баҳолардаги ЯИМ ўзгариш моделлари

Модел кўриниши

Регрессия тенгламалари

R

2

Экспоненциал

𝑌𝑎𝐼𝑀

𝑡

= 62542𝑒

0,2047𝑡

0,9947

2-

даражали

𝑌𝑎𝐼𝑀

𝑡

= 5262,2𝑡

2

− 13360𝑡 + 99552

0,9865

3-

даражали

𝑌𝑎𝐼𝑀

𝑡

= 823,35𝑡

3

− 8323𝑡

2

+ 49297𝑡 + 28908

0,9981

Манба: 2

-

расм маълумотлари асосида тадқиқотчи томонидан

Microsoft Excel

дастурида

тайёрланди.

Ишлаб чиқилган уччала моделларда детерминация коэффциенти 1,0 га жуда

яқинлиги, моделлар аниқликда эканлигини кўрсатиб, парабола шаклидаги эгри
чизиқли кўринишга эга бўлиши

эса жорий баҳолардаги ЯИМ келгуси йилларда ҳам

жадал ўсиб бориш хусусиятига эга ҳамда моделлар асосидаги прогноз маълумотлари
2020 йилда ЯИМ ўсиш суръати камида 105,5

-

106,0 фоиз, жорий баҳолардаги ЯИМ

миқдори 625,0 трлн сўмни ташкил қилишини кўрсатади. Афсуски, короновирус
пандемияси мамлакатимиз иқтисодий ўсишига жиддий салбий таъсир кўрсатиб,
иқтисодий ўсиш

суръатининг 5,0 фоизлар ҳамда жорий баҳолардаги ЯИМ

миқдорининг 100,0 трлн сўмлар атрофида камайишига сабаб бўлмоқда.

Жорий йилнинг ҳали якунига етмаганлигини инобатга олган ҳолда, 2020 йил

январь

-

сентябрь ойларидаги жорий баҳолардаги ЯИМ миқдори ва ўсиш

суръатларини

ўтган йиллардаги мос даврлардаги ушбу кўрсаткичлар билан таққослаб ўрганилди (3

-

расм).

3-

расм маълумотлар сўнгги беш йил оралиғида январь

-

сентябрь ойларидаги

ЯИМ ўсиш суръати 2016 йилда энг юқори (6,6 фоиз) даражада ва 2017 йилда паст (104,0
фоиз) бўлган. Сўнгги икки йилда ЯИМ ўсиш суръати ўртача 5,8 фоизни ташкил қилган
бўлиб, 2020 йил январь

-

сентябрь ойларида коронавирус пандемияси таъсирида

кўрсаткич ҳар йилги кўрсаткичдан 5,5 фоизга камайиб, 100,4 фоизни ташкил қилди.

Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раисликларида 2020 йилнинг октябрь ойида

9

ойлик натижалар ва йил якунигача бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокамаси
бўйича

видеоселектор

йиғилишида

коронавирус

пандемияси

оқибатлари

иқтисодиётнинг барча тармоқларига салбий таъсир қилгани эътироф этилди. Баъзи
тармоқларда, хусусан, иқтисодиётда юқори қўшилган қийматни таъминловчи қайта
ишлаш саноатида 9 ойда қарийб 3 фоиз

,

электр техникаси ишлаб чиқариш 25 фоиз,

тўқимачилик маҳсулотлари 12 фоиз, металл рудалари қазиш 7 фоиз ва қурилиш
материаллари 6 фоизга ўсганлиги таъкидланди. Автомобиллар 1,5 баравар, электр
техникаси

маҳсулотлари 1,3 баробар, тўқимачилик товарлари 16 фоиз, мис сим

15

фоиз кўп экспорт қилиниши натижасида, ялпи ички маҳсулотнинг қўшимча ўсиш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

284

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

суръати 0,4 фоиз ижобий даражада сақлаб қолинди ва бюджет даромади 1,9 триллион
сўм ортиғи билан бажарилишига эришилган.

3-

расм. 2016

-

2019 йиллар январь

-

сентябрь ойларида жорий баҳолардаги ЯИМ ва

ўсиш суръатлари

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси

маълумотлари.

Саноатнинг айрим тармоқ ва ҳудудларда ишлаб чиқаришда қолоқликка йўл

қўйилгани оқибатида

,

тармоқ маҳсулотлари бўйича умумий кўрсаткич 2,7

фоизга

камайган.

Йиғилишда ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали экспорт ҳажмини

ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Коронавирус пандемияси нафақат ЯИМ миқдори ва унинг ўсиш суръатларига,

шунингдек, ЯИМ таркибида иқтисодиёт тармоқларининг улуши ўзгаришига ҳам таъсир
кўрсатди

(5-

жадвал).

5-

жадвал

Ялпи ички маҳсулот таркибида тармоқлар улушининг ўзгариши

Йил

ЯИМ, жорий

нархларда,

млн сўм

ЯҚҚ

ЯҚҚ таркибида тармоқлар улуши, %

Соф

солиқлар

,

%

Саноат

Қишлоқ

хўжалиги

Қурилиш

Хизматлар

2019

511 838,1

90,9

30,0

28,1

6,4

35,5

9,1

2020

январь

-

сентябрь

408 296,6

92,3

28,5

27,0

8,0

36,2

7,7

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

5-

жадвал маълумотлари ҳукуматимизнинг яратган имкониятлари натижасида,

жорий йил ЯИМ таркибида соф солиқлар улуши ўтган йилги кўрсаткичдан 1,4 фоизга
камайган. Ялпи қўшилган қиймат (ЯҚҚ) таркибида пандемия салбий таъсирида саноат
(1,5 фоиз), қишлоқ хўжалиги (1,1 фоиз) маҳсулотлари улуши камайиб, аҳолига


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

285

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

яратилаётган қулайликлар, қурилаётган бинолар ва кўрсатилаётган хизматлар
ҳисобидан қурилиш (1,6 фоиз) ва хизматлар (0,7 фоиз) тармоқлари маҳсулотлари
ошди.

Мамлакатимизда короновирус пандемияси таъсирида хизматларнинг баъзи

турлари, айниқса, туризм соҳасида салбий ўзгаришлар вужудга келди

(4-

расм).

2005-

2019 йиллар оралиғида мамлакатимизга ташриф буюрган туристлар сонининг

вақтга

боғлиқ ўзгариш тенденцияси

детерминация коэффциенти (R²) 0,9683 га тенг бўлган

ҳолда,

қўйидагича ифодалаш мумкин:

T

t

= - 470,85+ 897,35t - 164,8t

2

+9,1173t

3

(2);

Бу ерда:

T

t

-

модел асосида ҳисобланган туристлар миқдори, минг киши.

t-

вақт бирлиги, бир йил бир бирликка тенг деб олинган.

Маълумотлардан кўриш мумкинки, таҳлил қилинган муддатда ташриф буюрган

туристлар сони ошиб борган, айниқса, сўнгги уч

-

тўрт йилда бу кўрсаткичнинг ўсиш

суръати жуда юқори бўлган. Ташриф буюрган туристлар сони ўзгариш тендецияси
тадқиқ

қилинган даврда парабола кўринишини олиши келгуси даврлар учун прогноз

маълумотлари юқори миқдорларда бўлишини англатади. Бундай ҳолат расмда
тасвирланган ташриф буюрган туристлар сони ўзгаришини ифодаловчи модел ва ушбу
модел асосидаги

2020

прогноз йўналишини

ўзида акс эттирган тренд эгри чизиғида ўз

ифодасини топган.

2-

формула кўрсатилган модел асосидаги прогноз маълумотлари

2020 йилда мамлакатимизга ташриф буюриши мумкин бўлган хорижий сайёҳлар
сонининг 8 млн киши

бўлиши мумкин эди.

4-

расм.

Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган хорижий сайёҳлар сони

ва хорижий сайёҳлар сони ўзгаришининг тренд чизиғи

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари ва

Ўзбекистон

Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотлари.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

286

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Модел асосида ҳисобланган 2020 йилда мамлакатимизга ташриф буюриши

кутиладиган туристлар сони коронавирус пандемияси таъсирида кескин камайиб, 2020
йилнинг январь

-

сентябрь ойларида атиги 1,4 млн кишини ташкил қилди ва бу миқдор

прогноз маълумотидан 6,0

-

6,5 млн кишига камдир. Пандемия даврининг давом этиши

жорий йил бўйича жами ташриф буюриши мумкин бўлган туристлар сони 2,0 млн
атрофида ва прогноз маълумотидан 6,0 млн кишига кам бўлиши мумкин.

Жорий йилнинг январь

-

сентябрь ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда

келган чет эл

фуқаролари сони 1,4 млн кишини ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган

йилнинг шу

даврига нисбатан 72,6 фоизга камайган. Ушбу давр мобайнида туристик

мақсадларда чет элга кетган Ўзбекистон фуқаролари сони эса 1,6 млн кишини ташкил
этди (ўтган йилнинг шу

даврига нисбатан кўрсаткич 73,5% га

камайган).

Ўзбекистонга келган чет ел

фуқароларининг асосий сафар мақсадлари

қариндошларни йўқлаш (88,5 фоиз) сайёҳлик (8,6 фоиз), даволаниш (1,0 фоиз), хизмат
юзасидан

(0,9 фоиз), тижорат (0,7 фоиз),

ўқиш (0,3 фоиз) бўлиб ҳисобланади. Жорий

йилнинг январь

-

декабрь ойларида туристларнинг аксарият қисми 31

-

55 ёшдагилар

ҳамда 19

-

30 ёшдаги туристлар бўлиб, 18 ёшгача бўлганлар ҳамда 56 ёшдан катталар

кам улушни ташкил қилишади.

Хулоса

Коронавирус эпидемиясини ўрганиш, унинг даражасини таҳлил қилиш 2020

йилнинг 15 мартидан 30 октябригача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикасида

ушбу касаллик билан 66

705 нафар ёки ушбу даврда ҳар куни ўртача 267 киши

кассалликка чалинган. Ўрганилган давр корнавирусга чалинган беморлар сони
ўзгаришининг вақтга оид модели асосидаги прогноз маълумотлари яқин келажакда
касалликка чалиниш кўрсаткичи минимум миқдорларга тушиб қолишини кўрсатади.
Мамлакатдаги яна бир ижобий жиҳат шундаки, касалланган беморларга эътибор
бериш, сифатли тиббий хизматни кўрсатиш, қисқа муддатда даволаш имкониятининг
яратилганлиги натижасида, касалланган беморларнинг 96,0 фоизи соғайди.

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида коронавирусга чалинган беморлар сони

турлича бўлишининг

асосий сабаби беморлар сони ўзгаришига таъсир қилувчи асосий

омиллар бўлмиш аҳоли зичлиги ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар

ҳамда аҳоли жон бошига

миқдорининг турлича бўлишидир. Беморлар сони

ўзгаришига таъсир қилувчи омиллар асосида ишлаб чиқилган моделлар аҳоли
зичлигининг беморлар сонининг 1 нафарга ошиши 1 кв.км.га 0,67 кишига,

аҳоли жон

бошига тўғри келадиган хизматларнинг 1,75 минг сўмга

ҳамда аҳоли жон бошига 3,3

минг сўм кўпайиши сабаб бўлмоқда.

Коронавирус пандемияси Ўзбекистон Республикаси иқтисодий ўсиш,

иқтисодиётнинг аҳоли билан бевосита товар айирбошлаш тармоқлари ҳисобланган
хизмат кўрсатишнинг баъзи соҳалари ривожланишига салбий таъсир ўтказиб,
мамлакат аҳолиси даромадларининг пасайиши,

турмуш даражасининг салбий томонга

ўзгариши каби ҳолатлари яққол кўзга ташланди. Пандемия салбий таъсирида 2020 йил
январь

-

сентябрь ойларида ўтган йилга нисбатан мамлакат ЯИМ таркибида тармоқлар

улуши ўзгариб, жорий йил ЯИМ таркибида соф солиқлар улуши ўтган йилги
кўрсаткичдан 1,4 фоизга камайди, саноат (1,5 фоиз), қишлоқ хўжалиги (1,1 фоиз)
маҳсулотлари улуши камайиб, аҳолига яратилаётган қулайликлар, қурилаётган
бинолар ва кўрсатилаётган хизматлар ҳисобидан қурилиш (1,6 фоиз) ва хизматлар (0,7


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

287

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

фоиз) тармоқлари маҳсулотлари ошди.

2010-

2019 йиллар орлиғида Ўзбекистон Республикаси ЯИМ миқдорининг вақт

асосида ўзгариши моделига кўра, 2020 йил жорий баҳоларда ЯИМ прогноз маълумоти
625,0 трлн сўм ва ЯИМ ўсиш суръати 106,0 фоиз бўлиши кутилган эди. Пандемия 2020

йил Ўзбекистон Республикаси ЯИМ миқдорининг 100,0 трлн сўмга ва иқтисодий ўсиш
5,0 фоизга камайишига олиб келди.

2005-

2019 йиллар Ўзбекистон Республикасига ташриф буюраётган туристлар

сонининг вақт асосидаги моделга кўра, 2020 йилда мамлакатимизга ташриф

буюриши

кутиладиган туристлар сони

прогноз маълумоти 8,0 млн киши бўлиши кутилаётган

вақтда пандемия 2020 йилнинг январь

-

сентябрь ойларида атиги 1,4 млн кишини

ташкил қилди ва бу миқдор прогноз маълумотидан 6,0

-

6,5 млн кишига камдир.

Пандемия даврининг давом этиши жорий йил бўйича жами ташриф буюриши мумкин
бўлган туристлар сони 2,0 млн атрофида ва прогноз маълумотидан 6,0 млн кишига кам
бўлиши мумкин.

2020 йил вужудга келган пандемия Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ўсиш

ва туризм фаолиятига салбий таъсир қилганлигини инобатга олиб, кейинги даврлар
учун пандемия таъсирини юмшатиш чора

-

тадбирларини ишлаб чиқиш зарур. Қисқа

муддат коронавирус билан касалланиш эҳтимоли камроқ бўлган тармоқлар, қишлоқ
хўжалиги, саноат тармоқларининг жадал ривожланишига катта эътибор қаратиш керак
бўлади.

Келгусида иш ўринларини автоматлаштириш, хизмат кўрсатиш ва ишлаб

чиқаришдаги иш ўринларига роботларни қўллашга аҳамият бериш мақсадга мувофиқ.

Карантин қоидаларига

амал қилган ҳолда, хизмат кўрсатиш тармоқларини аста

-

секинлик

билан

жонлантириш,

пандемия

шароитида

ички

туризмни

ривожлантиришга, аҳолининг мамлакат ҳудудлари бўйича туристик фаолиятни амалга
оширишларига катта имконият яратиб бориш зарур.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикасининг “Туризм тўғрисида”ги қонуни, Қонун

ҳужжатлари

маълумотлари миллий базаси, 19.07.2019 й., 03/19/549/3446

-

сон,

https://lex.uz/ru/docs/4428097

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 19

мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт
тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПФ

-5969-

сонли фармони

,

https://lex.uz/docs/4770761

3.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 3

апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва
тадбиркорлик субъектларини қўллаб

-

қувватлашга доир қўшимча чора

-

тадбирлар

тўғрисида”ги ПФ

-5978-

сонли фармони

,

https://lex.uz/docs/4780475

4.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 28

майдаги “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм
соҳасини қўллаб

-

қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора

-

тадбирлар

тўғрисида”ги

ПФ

-6002-

сон фармони. Қонун

ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,

29.05.2020 й., 06/20/6002/0679

-

сон

,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

288

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

https://lex.uz/ru/docs/4831118

5.

Allen L.Webster. Applied Statistics for Business and Economics.USA, Bredley

University. 1995. -1047 p.

6.

Amaiquema J.R.

and Amaiquema L.I. “Forecasting International demand for

Ecuador”

International Journal of Research, 2017. Vol. 5. (Iss. 8) p. 11-17.

7.

Chhorn T. and Chaiboonsri Ch

. “Modeling and Forecasting Tourist Arrivals to

Cambodja: An Application of ARIMA-

GARCH Approach” Journal of Management, Economics,

and In

dustrial Organization” 2018. р.

1-19.

8.

Chukiat Chaiboonsri, Prasert Chaitip

“The Modeling International Tourism

Demand for Length of Stay in India: Social Development, Economics Development”, Journal

of Knowledge Management, Economics and Information Technology, Vol. II, Issue 2, April
2012. p. 1-8.

9.

Petrevska Birjana. “Forecastin

g international tourism demand: The evidence of

Macedonia” UTMS Journal of Economics 3(1) 2012. p. 45

-55.

10.

Киселева И.А., Трамова А.М. «Моделирование прогнозирования спроса на

рынке туристических услуг», Ж. «Науковедение», №6 2013, 1

-

7 стр.

11.

Мамаева З.М. Введение в эконометрику.

Учебное пособие,

Нижний

Новгород

.:

Нижегородский госуниверситет, 2010. –

72

стр

.

12.

Морозов М.А., Морозова Н.С. «Моделирование и прогнозирование

развития туристских дестинаций» Научный журнал «Сервис плюс» Том 8 №3 2014 стр.

32-36.

13.

Ҳодиев Б. Шодиев Т, Беркинов Б. Эконометрика. Ўқув қўлланма, Т.:

Иқтисодиёт, 2018.

-

175 б.

14.

Dr. Amit Kundu “Economic Growth & Government Expenditure in

Pakistan -

A Time Series Analysis”, Indian Journal of Economics, 389, Vol. XVIII October 2017.

15.

Aruna Kumar Dash, Aviral Kumar Tiwari

,

Pradeep Kumar Singh “Tourism and

Economic Growth in India: An Empirical Analysis” Indian Journal of Economics, 392, Vol. XIX

2018.

16.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

маълумотлари,

https://www.minzdrav.uz/uz/

17.

Ўзбекистон Республикаси

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

маълумотлари

https://uzbektourism.uz/uz/research

18.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари

www.stat.uz

,

https://stat.uz/uz/press-sluzhba/novosti-gks/9983-o-zbekiston-

respublikasiga-turistik-maqsadlarda-kelgan-va-ketgan-2020-yil-yanvar-iyun-shaxslar-2

19.

https://www.gazeta.uz/ru/coronavirus-stat

Библиографические ссылки

'Узбекистон Республикасининг “Туризм тутрисида"ги крнуни, Цонун ^ужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.07.2019 й., 03/19/549/3446-сон, https://lex.uz/ru/docs/4428097

Узбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инцироз ^олатларининг ик,тисодиёт тармокдарига салбий таъсирини юмшатиш буйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тугрисида"ги ПФ-5969-сонли фармони, https://lex.uz/docs/4770761

Узбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида а^оли, ицтисодиёт тармоклари ва тадбиркорлик субъектларини к.уллаб-цувватлашга дойр цушимча чора-тадбирлар тутрисида"ги ПФ-5978-сонли фармони, https://lex.uz/docs/4780475

Узбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 28 майдаги "Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм со^асини цуллаб-кувватлашга дойр кечиктириб булмайдиган чора-тадбирлар тутрисида"ги ПФ-6002-сон фармони. Цонун хужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 06/20/6002/0679-сон,https://lex.uz/ru/docs/4831118

Allen L.Webster. Applied Statistics for Business and Economics.USA, Bredley University. 1995. -1047 p.

Amaiquema J.R. and Amaiquema L.l. "Forecasting International demand for Ecuador" International Journal of Research, 2017. Vol. 5. (Iss. 8) p. 11-17.

Chhorn T. and Chaiboonsri Ch. "Modeling and Forecasting Tourist Arrivals to Cambodja: An Application of ARIMA-GARCH Approach" Journal of Management, Economics, and Industrial Organization" 2018. p.1-19.

Chukiat Chaiboonsri, Prasert Chaitip "The Modeling International Tourism Demand for Length of Stay in India: Social Development, Economics Development", Journal of Knowledge Management, Economics and Information Technology, Vol. II, Issue 2, April 2012. p. 1-8.

Petrevska Birjana. "Forecasting international tourism demand: The evidence of Macedonia" UTMS Journal of Economics 3(1) 2012. p. 45-55.

Киселева И.А., Трамова A.M. «Моделирование прогнозирования спроса на рынке туристических услуг», Ж. «Науковедение», N26 2013,1-7 стр.

Мамаева З.М. Введение в эконометрику. Учебное пособие, Нижний Новгород.: Нижегородский госуниверситет, 2010.-72 стр.

Морозов М.А., Морозова Н.С. «Моделирование и прогнозирование развития туристских дестинаций» Научный журнал «Сервис плюс» Том 8 №3 2014 стр. 32-36.

Ходиев Б. Шодиев Т, Беркинов Б. Эконометрика. Уцув цулланма, Т.: Ик,тисодиёт, 2018. -175 б.

Dr. Amit Kundu "Economic Growth & Government Expenditure in Pakistan - A Time Series Analysis", Indian Journal of Economics, 389, Vol. XVIII October 2017.

Aruna Kumar Dash, Aviral Kumar Tiwari' Pradeep Kumar Singh "Tourism and Economic Growth in India: An Empirical Analysis" Indian Journal of Economics, 392, Vol. XIX 2018.

Узбекистон Республикаси Соглицни са^лаш вазирлиги маълумотлари, https://www.minzdrav.uz/uz/

Узбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат кумитаси маълумотлари https://uzbektourism.uz/uz/research

Узбекистон Республикаси Давлат Статистика цумитаси маълумотлари www.stat.uz,https://stat.uz/uz/press-sluzhba/novosti-gks/9983-o-zbekiston-respublikasiga-turistik-maqsadlarda-kelgan-va-ketgan-2020-yil-yanvar-iyun-shaxslar-2

https://www.gazeta.uz/ru/coronavirus-stat

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов