Давлат бюджетининг миллий иқтисодиётдаги аҳамияти ва ўзига хосликлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
21-30
12
4
Поделиться
Самандарова, Г. (2021). Давлат бюджетининг миллий иқтисодиётдаги аҳамияти ва ўзига хосликлари. Экономика и инновационные технологии, (3), 21–30. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11863
Гулмира Самандарова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада давлат бюджетининг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти, уни миллий иқтисодиётда тутган ўрни ва роли борасида илмий тадқиқотлар олиб борилган. Давлат бюджетининг макроиқтисодий сиёсатдаги ўрни юзасидан хорижий ва маҳаллий олимларнинг илмий хулосалари тизимлаштирилган. Уларга нисбатан муаллифлик ёндашувлари ишлаб чиқилган. Олиб борилган тадқиқотлар асосида илмий хулосалар шакллантирилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

21

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТДАГИ

АҲАМИЯТИ ВА ЎЗИГА ХОСЛИКЛАРИ

Самандарова Гулмира Музаффар қизи

Тошкент давлат иқтисодиёт университети таянч докторанти

E-mail:

gulmira_muzaffarovna@mail.ru

Аннотация

:

Мақолада давлат бюджетининг ижтимоий

-

иқтисодий аҳамияти, уни

миллий иқтисодиётда тутган ўрни ва роли борасида илмий тадқиқотлар олиб борилган.
Давлат бюджетининг макроиқтисодий сиёсатдаги ўрни юзасидан хорижий ва маҳаллий
олимларнинг илмий хулосалари тизимлаштирилган. Уларга нисбатан

муаллифлик

ёндашувлари ишлаб чиқилган. Олиб борилган тадқиқотлар асосида илмий хулосалар
шакллантирилган.

Калит сўзлар:

давлат бюджети, бюджет очиқлиги, бюджет

-

солиқ сиёсати, бюджет

харажатлари, бюджет даромадлари, ташаббускорлик бюджети.

Кириш

Жамият пайдо бўлибдики, унда аъзоларнинг турмуш фаровонлиги кун

тартибидаги доимий масала бўлиб келган. Кўплаб ҳолатларда аҳоли фаровонлиги
давлат бюджети билан чамбарчас боғлиқ ҳолда таҳлил этилганлигини кўриш мумкин.
Бунда давлат томонидан аҳоли қўлидаги

даромаднинг маълум қисмини кам

даромадли бошқа аҳоли қатламига қайта тақсимлаш амалга оширилади. Бу эса, ўз
навбатида бюджет

-

солиқ сиёсатининг илк кўринишларини ўзида акс эттириб беради.

Бюджет сиёсатининг турмуш тарзини барқарорлигини таъминлашдаги аҳамияти

кўп

жиҳатдан

молиявий

қарорларнинг

вертикал

ва

горизонтал

тарзда

тақсимланганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий таълимотлар тарихида кўплаб
адабиётларда бюджет сиёсатига доир кўплаб қарорларнинг марказлашган ҳолда
амалга оширилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд. Бу эса, ўз навбатида,
бюджетнинг аҳоли турмуш даражасига таъсирнинг ижобий ёки салбий бўлишига шарт

-

шароит яратган. Кўпгина адабиётларда марказий ҳокимият томонидан молиявий
қарорларни қабул қилиниши салмоғи кўп бўлиши уларнинг сифатига салбий таъсир
этиши қайд этиб ўтилади.

Бизнингча, аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашда бюджет ишларига оид

қарорларни қабул қилишда аҳоли иштирокининг кенгроқ таъминланиши муҳим
аҳамият касб этади. Шу боисдан, бюджетнинг ижтимоий ҳаётдаги ролини
мустаҳкамлаш учун молиявий қарорларни горизонтал шаклдан вертикал шаклга
ўтказиш муҳим аҳамият касб этади. Бу эса ўз навбатида бюджетни янада очиқ бўлиши
ва фуқаролар ташаббусини қўллаб

-

қувватлашни тақозо этади.

Шу боисдан, солиқ сиёсати аҳолининг турмуш фаровонлигига доим сезиларли

таъсир ўтказиб келган. Масалан, Қўқон, Хива ва Бухоро хонликлари даврида ҳам ушбу
масаланинг намунасини кўриш мумкин. Жумладан, солиқ ва бошқа тўловларнинг
кескин ортиб кетиши аҳоли турмуш шароитлари бирмунча пасайишига олиб келган.
Бунга асосий сабаблардан бири сифатида молиявий бошқарувнинг ҳаддан зиёд
марказлашуви ва яккаҳокимликнинг кучайиб кетиши ортидан вужудга келган деган
хулосалар қайд этиб ўтилади

[1].


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

22

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

А.Темур давлатида эса, бюджет ишлари дастлаб хазинабон томонидан амалга

оширилган бўлса, кейинчалик вазирликлар кесимида бюджет маблағларини
назоратини амалга ошириш белгилаб берилган. Шу билан бирга, давлат молиявий
амалдорининг молиявий камомадларга йўл қўйишига нисбатан молиявий санкциялар
ҳам кўзда тутилганлиги бюджет сиёсатидаги тартибнинг мавжудлигини ўзида акс
эттиради

[2].

Юқоридаги илмий далиллардан ҳам кўриниб турибдики, молиявий

қарорларнинг марказлашуви турмуш даражасига салбий таъсир этиши ёки аксинча
ижобий таъсир этиши мумкин экан. Ўз навбатида бюджет

-

солиқ сиёсатида

номарказлашув сиёсатининг амалга оширилиши ва бунда аҳоли иштирокининг фаол
бўлиши муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаш лозим.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Давлат бюджети макроиқтисодий сиёсат нуқтаи назаридан муҳим вазифани

бажаради. Макроиқтисодиётни ташкил этувчи монетар ва фискал сиёсат ўзаро
фарқланади. Умуман олганда, макроиқтисодий сиёсатнинг йирик бўғини сифатида
фискал сиёсат аҳолининг истеъмолига тўғридан

-

тўғри таъсир кўрсатиши мумкин.

Бунда фискал (бюджет

-

солиқ) сиёсат

ялпи талабнинг шаклланишида муҳим рол ўйнаб,

ЯИМнинг ўзгариш

тенденциясига таъсир кўрсатади. Бу эса бюджет сиёсатининг

аҳамиятини кўрсатиб беради.

Хорижлик кўплаб олим ва мутахассисларнинг илмий хулосаларида бюджет

сиёсатининг самарали олиб борилиши макроиқтисодий барқарорликнинг муҳим
элементи сифатида қаралади. Бунда бюджет сиёсатининг номарказлашуви
институционал жиҳатдан ваколатли органлар фаолиятини оптималлаштириш орқали
амалга оширилади. Бунда молиявий қарорларни қабул қилиш бюджет маблағларини
тақсимловчилар ўртасида ваколатларни тартибга солиш ва уларнинг молиявий
мустақиллигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни ўзида акс эттиради.

Е.Морозова ўзининг илмий тадқиқотларида бюджетнинг тузилиши ва унда

молиявий қарорларнинг қабул қилиниши иерархияси тўғрисида ёндашувларни баён
қилади

[3]

. Бюджет сиёсатига доир

қарорларни қабул қилинишида номарказлаштириш

амалиёти қуйидаги учта йўналишда натижаларга эришишни талаб этишини таъкидлаб
ўтади. Жумладан, иқтисодий самарадорлик, ижтимоий адолат ва макроиқтисодий
барқарорлик кабиларни келтиради. Ўз навбатида, бюджетнинг

номарказлашувининг

учбурчак дилеммасини жадвалда келтирилган ҳолат билан ифодалаб беради.

Бюджет сиёсатини оптималлаштириш орқали ҳаёт даражасини мустаҳкамлаш

олтин нуқтани топиш каби мураккаблик касб этади. Бизнингча, иқтисодий
самарадорлик категорияси

сарф этилган бюджет маблағларининг иқтисодий қайтими

нуқтаи назаридан қараш мумкин. Бунда аҳолини ичимлик сувини таъминлаш, йўл
инфратузилмасини

мустаҳкамлаш

ва

бошқа

ижтимоий

инфратузилмани

такомиллаштириш юзасидан молиялаштирилган тадбирларни мисол сифатида
келтириш мумкин.

Бошқача айтганда, бюджет

харажатлари ҳисобидан қанча

узунликдаги йўлни асфальт қилинганини иқтисодий жиҳатдан баҳолаш мумкин.
Натижада, маблағларнинг рентабеллик даражасини аниқлашга имкон туғилади. Лекин
давлат бюджети маблағларидан фойдаланиш учун солиқларни марказлаштириш

талаб этилади. Бу эса, марказий бошқарув органларининг қарор қилиш ваколатларини
кучайишига олиб келиши мумкин. Шу боисдан, бюджет сиёсатида тўлиқ давлат


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

23

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

бюджети маблағларидан

фойдаланишни ҳам назарда тутиш бошқа жиҳатдан

мураккабликни келтириб чиқаради.

жадвал

Бюджет номарказлашуви “учбурчак дилеммаси”

Мақсад

Натижа

Горизонтал нотенгликни камайтириш

орқали макроиқтисодий барқарорликни
таъминлаш

Горизонтал нотенгликни камайтириш

орқали ижтимоий адолатни ошириш

Икки

мақсадга

ҳам

солиқлар

марказлашувини

кучайтириш

орқали

эришиш мумкин. Бироқ солиқларнинг
марказлашуви

автоном

ҳудудларнинг

даромадларини камайишига олиб келади ва
маблағларни

жойлаштириш

самарадорлигини

таъминлашга

имкон

бермайди.

Маҳаллий

бюджетлар

даромад

мустақиллигини

таъминлаш

(маблағларни

жойлаштириш

самарадорлигини таъминлаш учун)

Бюджет

тизими

вертикал

нобарқарорлигини камайтириш орқали
макроиқтисодий

барқарорликка

эришиш

Даромад мустақиллиги бюджет тизимида

горизонтал

нобарқарорликни

келтириб

чиқаради

Ижтимоий адолатсизликни кучайиши билан

макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш
имконсиз

Маҳаллий бюджетларнинг даромад

мустақиллигини мустаҳкамлаш

Ижтимоий адолатни кучайтириш

Макроиқтисодий барқарорлик камайиши

юзага келади

Бюджет

сиёсатида

ижтимоий

адолат

тамойилининг

таъминланиши

макроиқтисодий даражада даромадларнинг тенг тақсимланишига эришиш билан
белгиланади, деб айтиш мумкин. Бунда давлат ўзининг нафақат бюджет сиёсати
балки, солиқ сиёсати воситаларидан ҳам кенг фойдаланади. Мамлакат миқёсида
давлат солиқ сиёсатидан оптимал фойдаланиши орқали кўп даромадлилар кам
даромадлилар учун бюджет хизматларини етказиб берилишини молиялаштиришда
мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бунда солиқлар воситасида бюджет даромадлари
шакллантирилади ва унинг асосида давлат зиммасидаги ижтимоий хизматлар аҳолига
етказиб берилади. Булар сирасига мактаб таълимини, бирламчи тиббий хизматларни
ва мудофаа каби масалаларни келтириш жоиз бўлади.

Макроиқтисодий барқарорлик нуқтаи назаридан бюджет

-

солиқ сиёсати муҳим

аҳамиятга эга ҳисобланади. Бунда ялпи талаб

ва ялпи таклиф модели асосида

макроиқтисодий барқарорликни тартибга солиш мумкин бўлади. Бу эса, аҳолининг
турмуш фаровонлигига тўғридан

-

тўғри таъсир қилади. Ўз навбатида, давлат

харажатларни ошириш орқали аҳоли истеъмолини ошириб ЯИМ ҳажмини
кўпайтиришга эришса, аксинча харажатларни қисқартириш орқали ялпи талаб
ҳажмини камайтириши мумкин.

Бизнингча, юқорида қайд этиб ўтилган иқтисодий самарадорлик, ижтимоий

адолат ва макроиқтисодий барқарорлик каби категорияларни бюджет сиёсати нуқтаи
назаридан ўрганилиши ва унинг ҳаёт фаровонлигини таъминлашдаги ролини тадқиқ
этиш муҳим ҳисобланади. Шу боисдан, келтирилган ҳар бир категорияга нисбатан
олимларнинг фикрларини тизимлаштириш ва уларга нисбатан мустақил муаллифлик


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

24

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ёндашувини ишлаб чиқиш муҳим ҳисобланади. Шу боисдан, биз тадқиқотларимиз
давомида мазкур категорияларга нисбатан илмий ёндашувларни тизимлаштиришга
харакат қиламиз.

Дастлаб ўзбекистонлик олимларнинг илмий ишларида ишлаб чиқилган илмий

хулосаларни тадқиқ этамиз. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик
палатаси депутати К.Эрназаров бюджет маблағларининг иқтисодий самарадорлиги
тўғрисида фикрларини баён этади

[4]

. Бу борада, натижага йўналтирилган

бюджетлаштириш амалиётидан фойдаланишнинг афзалликлари ва уни жорий этиш
юзасидан ўзининг илмий хулосаларини асослаб беради. Шунингдек, бюджет
сиёсатини ишлаб чиқишда кўрсаткичли натижа мезонлар тизимини ишлаб чиқишни
таклиф этади. Бу билан эса

,

сарф этилган бюджет харажатларини баҳолашга нисбатан

ёндашувни шакллантиришни таклиф этади.

Доц. И.Алимов давлат бюджети харажатларининг самарадорлиги тўғрисида

фикр юритиб

,

бюджет тузилмаси ушбу давлатнинг сиёсий

-

маъмурий усқуртмасига

боғлиқ эканлигини таъкидлаб ўтади. Бюджетни умумий тарзда даромадлар ва
харажатлар кўлами билан бошқаришни таклиф этади

[5].

PhD. А.Шеров бюджет сиёсатини амалга ошириш юзасидан концептуал

тадқиқотларни амалга оширади. Унинг фикрича, бюджет сиёсатини амалга ошириш

сиёсатида номарказлашув сиёсатини босқичма

-

босқич амалга жорий этиш юзасидан

фикрларни баён этади. Жумладан, “бюджетнинг иқтисодиёт харажатлари ҳисобидан
бюджет харажатларини ошиб кетишини олдини олиш учун иқтисодиётда давлат
улушини камайтириш, давлат бюджети ҳисобидан марказлашган инвестицияларнинг
молиялаштирилишини босқичма

-

босқич камайтириб бориш. Бунда давлат

-

хусусий

шериклик амалиётига устуворлик бериш” деган илмий хулосани асослаб беради

[6].

Давлат бюджети харажатлари монандлиги кўрсаткичини жорий этиш

ва шу

асосда бюджет маблағларини бошқариш самарадорлигини оширишга бўлган ёндашув
Н.Примова томонидан таклиф этилади. Тадқиқотчи томонидан таклиф этилган метод
бюджет харажатларини амалга оширишга бўлган устуворлик катта ёки кичик эканлиги
билан изоҳланади. Шунингдек, “монандлик кўрсаткичлари ҳудудий иқтисодий ўсиш
кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланиш учун хизмат қилиши мумкин. Бунинг
учун жами маҳаллий бюджет харажатлари таркибида ҳар бир харажат йўналишининг
улуши аниқланади. Натижада, маҳаллий бюджет бўйича консолидациялашган
бюджетни тузиш параметрларини таҳлил этишга имконият вужудга келади” деган
илмий хулосани асослаб беради

[7].

Юқорида келтирилган илмий хулосаларда бюджет харажатларининг

самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқишга нисбатан ёндашувлар баён этилган.
Унда натижа мезонлари, инфратузилма, давлат улушини камайтириш ва харажатлар
монандлиги каби жиҳатларга эътибор қаратилган.

Бизнингча, иқтисодий самарадорликни баҳолашда қайд этилган ҳар бир мезон

ўзининг хусусиятига эга бўлиб, уларни ажратган ҳолда юқори натижаларга эришиш
мураккаблик касб этади. Шунингдек, юқоридаги ўрганишлардан келиб чиқиб бюджет
харажатлари иқтисодий самарадорлигини таъминлашни қуйидаги тартибда бўлишини
тавсия этиш мумкин, деб ҳисоблаймиз (расмга қаранг).


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

25

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Расм. Бюджет харажатларининг иқтисодий самарадорлигини таъминлаш

босқичлари

Изоҳ: Тадқиқотлар асосида диссертант томонидан ишлаб чиқилган

Натижа ва илмий

-

назарий таҳлиллар

Бизнингча,

харажатларнинг

иқтисодий

самарадорлигини

таъминлаш

босқичларини мавжуд бўлиши натижавийликнинг вужудга келишига шарт

-

шароит

яратади, деб ўйлаймиз. Мазкур босқичларнинг амалга оширилиши бюджет сиёсатида
иқтисодий самарадорликни тизимли равишда ҳаракатга келишини таъминлайди.
Бунда бюджет сиёсатининг нормаказлашуви марказий ваколатларнинг маҳаллий
даражада амалда бўлишини назарда тутишини ўзида акс эттиради.

Ҳозирги

кунда жаҳон амалиётида бюджет сиёсати номарказлашуви икки

йўналишда ўз аксини топмоқда. Улар: ваколатларни юқоридан қуйига қайтадан
тақсимланиши ва бюджет устуворликларини ишлаб чиқишда аҳоли иштирокини
вужудга келтириш. Бу ўз навбатида, харажатлар монандлиги, яъни харажатларнинг
устувор йўналишларини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар билан узвий боғланиб
кетади. Айни даврда ташаббусли бюджет категориясининг шаклланиши айнан аҳоли
томонидан билдирилган фикр

-

мулоҳазалар билан жорий этилиши авж олмоқда.

Ўзбекистон амалиётида бюджет харажатларининг иқтисодий самарадорлиги

бюджет тузилиши билан боғлиқ ҳолатларни такомиллаштириш зарур ҳисобланади.
Бунда давлат бюджети дефицитининг марказий бюджетдагина амал қилиши
маҳаллий бюджет органларига даромад ва харажатларни тўлиқ бошқаришга имкон
бермайди. Шу боисдан, маҳаллий ҳудудларга молиявий ваколатлар тақдим этилганда
ушбу жиҳатга ҳам эътибор бериш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Шу билан бирга, республика миқёсида бюджет харажатларига нисбатан натижа

мезонларини ишлаб чиқиш ва уни маҳаллий ҳудудларда бир хил даражада
таъминланиши муҳим ҳисобланади. Акс ҳолда бюджет сиёсатининг номарказлашуви
тўлақонли равишда фаолият олиб бориши учун етарли шарт

-

шароит юзага келмайди.

Шу боисдан, биз томонимиздан таклиф этилган босқичларни тизимли равишда амалга
оширилиши харажатлар иқтисодий самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади,
деб ўйлаймиз.

Умуман олганда, харажатларнинг натижавийлиги аҳоли турмуш даражасининг

энг асосий мезони бўлиб қолади. Шу нуқтаи назардан харажатлар натижавийлигига

Бюджетнинг

тузилиши

Бюджет

сиёсатининг

номарказла

шуви

Харажатлар

устуворлиги

ни аниқлаш

Бюджет

дефицити

даражаси

Харажатлар

-

натижавийлиги


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

26

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

эътибор қаратмасдан туриб, бюджет харажатларининг ижтимоий самарадорлигини
аниқлаш ва баҳолаш мумкин эмас. Бизнингча, ҳаёт фаровонлигини таъминлашда
харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганлиги иқтисодий самарадорликнинг туб
моҳиятида ўзининг аксини топади.

Шу ўринда, давлат бюджети харажатларининг иқтисодий самарадорлигини

ижтимоий адолат билан уйғун тарзда амалга оширилиши вужудга келади.
Тадқиқотимизни давом эттирган ҳолда бюджет харажатларининг ижтимоий адолат
жиҳатидан молиялаштирилиши самарадорликнинг тадрижийлигини таъминлашга
хизмат қилади.

Проф. Д.Рахмонов бюджет сиёсатини ишлаб чиқишда ижтимоий соҳа

харажатларини амалга оширишнинг долзарб жиҳатлари ва устувор йўналишлари
борасида ўзининг илмий хулосаларини асослаб беради

[8

]. Ижтимоий соҳани

молиялаштиришда бюджет харажатларининг тутган муҳим роли ва уни инсон
капиталини шакллантиришда муҳим аҳамияти борасида фундаментал ва амалий
тадқиқотларни амалга оширган. Унинг бу борадаги тадқиқотлари бюджет сиёсатини
ишлаб чиқишдаги ўзининг устувор аҳамияти билан ажралиб туради. Етакчи олимнинг
фикрича, инсон капиталини ривожлантириш –

ижтимоий соҳани молиялаштиришга

нисбатан замонавий ёндашув бўлиб, ижтимоий соҳани молиялаштиришнинг
иқтисодий ўсишдаги аҳамияти, унга таъсир этиши алоҳида аҳамият касб этади.
Натижада, ижтимоий адолат нуқтаи назаридан инсон капиталини шакллантиришга
нисбатан муаллифлик таърифини ишлаб чиққан. Жумладан, “инсон капиталини
ривожлантиришни молиялаштириш –

бу таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларига

инвестициялар киритиш, натижада, иқтисодий ўсиш учун инновацияларнинг
шаклланишига ташаббуснинг вужудга келишида

акс этади”.

Профессор

Д.Рахмоновнинг

илмий

хулосаларида

инсон

капиталини

ривожлантиришга нисбатан концептуал жиҳатлари асосланган бўлиб, ижтимоий
йўналтирилган бюджет харажатларининг аҳамияти тўғрисида ўзининг илмий
хулосаларини асослаб берган.

Доц. Г.Қосимова ўзининг илмий фаолияти давомида ижтимоий соҳани

молиялаштиришнинг турли жиҳатлари тўғрисида тадқиқотлар олаб борган. Кўп йиллик
изланишлари

натижасида

ижтимоий

соҳани

молиялаштиришда

бюджет

маблағларининг аҳамияти борасида асослантирилган илмий ёндашувларни
шакллантириб берган. Бу борада таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя
харажатларининг тақсимланиши ва улардан фойдаланишда ижтимоий адолатнинг
таъминланишига нисбатан хулосаларни асослаган

[9].

Доц. М.Ташходжаев ҳам бюджетнинг ижтимоий харажатлари борасида

мустақил ёндашувларини ишлаб чиққан. Хусусан, бюджетнинг олий таълим соҳасини
молиялаштиришдаги аҳамияти тўғрисида изланишлар олиб борган. Жумладан,
“Ўзбекистонда ҳам ҳар бир йўналиш ва унинг қайси олийгоҳда тайёрланишидан келиб
чиқиб, таълим тўловларини шакллантирилишига имкон берилиши маълум даражада
молиявий мустақилликни оширади. Ўз ўрнида, бу ҳолат бюджет маблағларига бўлган
талабнинг камайишига ҳамда қамраб олиш даражасининг ошишига имконият беради.
Зотан мамлакатда бюджет маблағларига эҳтиёж юқори ва қамраб олиш даражаси
кичиклигича қолмоқда” деган хулосага келган

[10].


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

27

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

PhD Д.Мирходжа ижтимоий адолат юзасидан бюджет харажатларини мактаб

таълими тизимида фойдаланишни оптималлаштириш юзасидан илмий таклифларни
ишлаб чиқади. Бу борада, хусусий мактабларда ижтимоий кам таъминланган оила
фарзандларининг

таълим

олишини

таъминлашга

қаратилган

ваучерли

молиялаштириш методини ишлаб чиқади ва тавсия этади. Ўзбекистонда ваучерли
молиялаштиришни

жорий

этиш

мактаб

ўқувчиларининг

презиумпциясини

шакллантириши ва қуйидаги афзалликларни юзага чиқаришини алоҳида қайд этиб
ўтади:

Биринчидан, ваучер тизимини қўллаш орқали кам даромадли аҳоли қатлами

фарзандлари хусусий мактабларда ўқиш имконига эга бўлади. Яъни, давлат томонидан
ўқувчига ажратилган бюджет маблағи ваучерда акс эттирилади ва ўқувчи истаса, ушбу
маблағни хусусий мактабга ўтказиш орқали таълимни

ушбу секторда давом эттириши

мумкин.

Иккинчидан, аҳоли сонининг сезиларли ошиши жараёнида ўқувчиларнинг

барчасини қамраб олишда мактаблар учун қўшимча бинолар ва бошқа
инфратузилмани бюджет ҳисобидан молиялаштириш юкини пасайтиради. Сабаби,
ўқувчи ўқиш учун харажатларни давлатдан ваучер олиш орқали қоплаб, хусусий
секторда ўқиши мумкин. Бу билан, давлатнинг ижтимоий ҳимоя институти ҳам тўлиқ
ишлашига шароит яратилади.

Учинчидан, ҳудудларда ўқувчиларнинг сонига нисбатан, яъни доимий яшовчи

оилаларни инобатга олган ҳолда жон бошига молиялаштирилади. Бу эса, оилаларнинг
бошқа ҳудудларга кўчиб ўтиши натижасида бюджет маблағларини бир ҳудуддан
иккинчи ҳудудга олиб ўтишга имкон бермайди. Шу нуқтаи назардан, ваучер тизимини
жорий этиш бюджет маблағларини ўзи билан бирга бошқа ҳудуддаги умумтаълим
муассасасига олиб ўтишга имкон яратади. Натижада, мактабларни молиялаштиришда
бюджет маблағлари манзиллилиги муассасага эмас, ўқувчига

қаратилиши юзага

келади. Бу билан эса, мактаблар ўртасида рақобат муҳитини яратиш мумкин.

Тўртинчидан, давлат мактабларида “стулларнинг етишмаслиги” муаммосига

барҳам берилади

[11].

Тадқиқотчи М.Шарапова халқ таълимини молиялатиришнинг ўзига хосликлари

тўғрисида фикрларини билдириб ўтади. Ижтимоий адолатни таъминлашда молиявий
назорат элементларидан фойдаланишни таъкидлаб ўтади. Бунда харажатларни
таъминлашнинг шаффофлик омилига эътибор қаратиш ва молиявий назорат вакиллик
органларининг фаолиятига шарт

-

шароит яратиш борасида илмий хулосалар

шакллантиришга харакат қилган

[12].

PhD А.Абдуллаев мактабгача таълим муассасаларини молиялаштиришда давлат

бюджети маблағларидан фойдаланишни такомиллаштиришга қаратилган илмий
изланишлар олиб боради. Мактабгача таълим муассасаларини молиялаштиришда
қуйидаги омилларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлаб ўтади.
Жумладан, мактабгача таълим муассасасида давлат зиммасидаги хизматларнинг аниқ
ҳажмини белгилаш, умумий ва индивидуал аҳамиятга эга бўлган мактабгача таълим
хизматларини гуруҳлаштириш, давлат таълим хизматларига йўналтирилган бюджет
маблағларининг тежамкорлиги ва самарадорлиги кўрсаткичлари мавжуд бўлиши,
манзилли аҳамиятга эга бўлган муассаса хизматлари ҳажмини белгиланиши, оралиқ ва


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

28

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

якуний натижа мезонларини инобатга олиниши ва мактабгача таълим муассасаларида
молиявий менежментнинг мустақиллигини таъминланиши кабилардир

[13].

Юқорида келтирилган илмий тадқиқотларнинг аннотацияларида ижтимоий

соҳа, жумладан таълим

соҳасини молиялаштиришда бюджет харажатларининг тутган

роли ва ўрни тўғрисида фикрлар баён этилган. Уларда асосий эътибор ижтимоий
хизматлар билан аҳолини қамраб олишда бюджет маблағларидан самарали
фойдаланиш истиқболлари борасида фикрлар баён этилган.

Айниқса Д.Мирходжанинг ваучерли молиялаштириш борасидаги илмий

тавсиялари ижтимоий адолатни таъминлашдаги аҳамияти сезиларли деб ўйлаймиз.
Сабаби, ижтимоий кам таъминланган оила фарзандларини хусусий мактабларда ҳам
ўқитиш имкониятини таъминлаш борасида ваучер тизимини жорий этиши етарли
асосларга эга деб ҳисоблаймиз. Шунингдек, доц. М.Ташходжаев таълим кредитини
олий таълимни молиялаштиришдаги аҳамиятини янада кучайтириш ва унда давлат
бюджети маблағларидан фойдаланишнинг оптимал ечимларига қаратилган
таклифлари ҳам ижтимоий адолатни таъминлашдаги заруратни асослаб беради.

Хулоса ва таклифлар

Тадқиқотлар асосида қуйидаги муаллифлик ёндашувларини ишлаб чиқишга

муваффақ бўлдик:

Ижтимоий йўналтирилган бюджет харажатларини таъминлашда ваколатли

органлар ролидан кўра, аҳоли иштирокини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга экан.

Давлат томонидан ижтимоий хизматларнинг минимал пакети ҳажми ва

рўйхатини аниқ белгилаш ва уни ҳудудлар кесимида табақалаштириш ижтимоий
адолатга эришишга хизмат қилади.

Таълим билан қамраб олишда давлат маблағларидан хусусий секторда ҳам

фойдаланиш имкониятини яратиш

керак экан

.

Таълим

ва

соғлиқни

сақлаш

тизимида

бюджет

харажатларининг

манзиллилигини таъминлаш орқали инсон капиталини ривожлантиришга эришиш
долзарб ҳисобланар экан.

Ижтимоий ҳимояни амалга оширишда электрон платформани жорий этиш ва

унинг шаффофлигини таъминлашга эришиш

зарур ҳисобланар экан

.

Бюджет харажатларининг макроиқтисодий сиёсатдаги аҳамияти алоҳида ўринга

эга. Бюджет маблағларининг иқтисодиётни харакатга келтирувчи кучлардан бири
десак муболаға бўлмайди. У биринчи навбатда иқтисодиётда маблағларни тақсимлаш
ва қайта тақсимлашни амалга оширади, иккинчидан ЯИМ ҳажмини жорий даврда
ўзгариш тенденциясига таъсир кўрсатиши мумкинлиги билан алоҳида аҳамият касб
этади. Бу эса бюджетнинг макроиқтисодий ролини ўрганишга бўлган заруратни
кўрсатиб беради.

Мамлакатда макроиқтисодий сиёсатнинг ажралмас бўлаги сифатида фискал

сиёсат тадқиқ этилади. Мазкур сиёсатнинг иқтисодий ўсишга нисбатан сезиларли
таъсири сабаб иқтисодчи олимлар уни ўрганишни доимо назарда тутадилар. Бунинг
асосий сабабларидан бири аҳолининг турмуш фаровонлигини таъминлаш натижа
омили сифатида қаралишидир. Айниқса, аҳолининг кам таъминланган қатламини
ижтимоий жиҳатдан қўллаб

-

қувватлашда бюджетнинг ижтимоий ҳимоя харажатлари

сезиларли рол ўйнайди. Бу эса, бюджетнинг макроиқтисодий аҳамияти долазрблигини
ўзида акс эттириб беради.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

29

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Бизнингча, аҳолининг турмуш даражасини оширишга хизмат қидувчи омил

сифатида фискал сиёсати алоҳида рол ўйнамоқда. Бунда аҳолининг даромадларини
барқарорлаштириш ва ижтимоий ҳимояни таъминлаш билан боғлиқ харажатлар
шулар жумласига киради. Давлат бюджети аҳолини бирламчи тиббий хизматлар
билан қамраб олиш, таянч таълим билан таъминлаш ва кам даромадли қатламни
молиявий қўллаб

-

қувватлаш каби масалаларни ечишда ҳал этувчи ролга эга

ҳисобланади.

Давлат бюджетининг макроиқтисодиётдаги роли борасида келтирилган қисқача

тадқиқотларнинг хулосаларида аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашдаги роли
таъкидлаб ўтилди. Умуман олганда, бюджет сиёсати аҳоли турмуш фаровонлигини
таъминлашда ҳал этувчи аҳамиятга эга эканлиги кўплаб олимлар ва тадқиқотчилар
томонидан қайд этилди.

Умуман олганда, давлат бюджети харажатларининг амалга оширилиши ва

бюджет сиёсатининг миллий иқтисодиётни барқарорлаштиришдаги ролини назарий
асосларига қаратилган қуйидаги илмий хулосаларни шакллантиришга харакат қилдик:

бюджетнинг иқтисодий самарадорлигини таъминлашда –

бюджет

сиёсати молиявий қарорларини қабул қилишни номарказлаштириш ва ваколатларни
вертикал тақсимлашга эришиш;

бюджет дефицитининг марказлашувини тугатиш учун ҳудудларнинг

молиявий қарорларни қабул қилиш юзасидан ваколатларини кенгайтириш;

бюджет

тузилмасини

шакллантиришда

аҳоли

фаровонлигини

таъминлашга қаратилган инфратузилмани шакллантиришга эришиш;

бюджет харажатларининг ижтимоий йўналтирилганлигини таъминлашга

қаратилган натижа мезонларини шакллантириш ва ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш;

бюджет сиёсатининг макроиқтисодий сиёсатдаги ўрнини мустаҳкамлаш

учун ЯИМ нисбатан таъсир чораларини назарий ва ҳуқуқий жиҳатдан асосларини
яратиш;

бюджет харажатлари йўналишларини аниқлашда аҳоли иштирокини

оширишга қаратилган шаффофлик ва ташаббуслик механизмини ишлаб чиқиш ва
жорий этиш.

Хулоса қилиб айтганда, давлат бюджети ва бюджет сиёсати миллий

иқтисодиётнинг барқарор ривожланишида сезиларли аҳамиятга эга бўлмоқда.
Иқтисодий ўсиш

ва аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашда ҳал этувчи аҳамиятга

эга эканлиги бюджет маблағларини натижага йўналтирилган ҳолатда сарф этилишини
тақозо этмоқда. Бошқа жиҳатдан эса, бюджет харажатлари йўналишларини ишлаб
чиқишда аҳоли мурожаатлари ва ташаббуслари асосида амалга оширилиши назарий
ва амалий аҳамият касб этмоқда.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Обломуродов Н., Толипов Ф. Ўзбекистонда солиқлар тарихи. –

Т.:

Iqtisod-

Moliya. 2009.

180 б.

2.

Толаметова З.А., Қулматов А.А. Амир Темур давлатининг иқтисодий

ривожланиши ва савдо алоқалари//Иқтисод ва молия, 2012.

-

№5. –

Б.10

-19.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

30

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

3.

Морозова Е.А. Модели бюджетного федерализма в развитых странах и

особенности их применения в Российской Федерации: автореферат ... д.э.н. –

М.:

Московского государственного университета имени М.В. Ломоносова. 2009. –

49 с.

4.

Эрназаров К.Ю. Бюджетдан молиялаштириш усуллари ва уларнинг ўзига хс

хусусиятлари//“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul

-

avgust, 2020 yil

5.

Алимов И. Бюджет тизими: ўзига хос хусусиятлар// Бизнес

-

Эксперт журнали.

Т., 2017.

-

№7. –

Б. 7

-10.

6.

Шеров А.У. Ўзбекистонда бюджет сиёсати: амалий ва стратегик

йўналишлари//“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 1, февраль,
2019 йил.

7.

Примова Н.И. Маҳаллий бюджетларнинг молиявий стратегиялари

шаклланиши ва уларнинг гуруҳланиши// “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy
elektron jurnali. № 4, iyul

-avgust, 2020 yil

8.

Рахмонов Д.А. Ўзбекистонда ижтимоий соҳани молиялаштиришнинг

методологик асосларини такомиллаштириш: и.ф.д. ... автореферати. –

Т.: ТДИУ, 2018.

Б. 72.

9.

Қосимова

Г.А. Ижтимоий

-

маданий соҳаларни ривожлантиришда бюджет

сиёсати. –

Тошкент:

10.

Ташходжаев М.М. Ўзбекистонда таълим тизимини молиялаштиришнинг

ривожланиш тенденциялари// “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron
jurnali. № 4, iyul

-avgust, 2020 yil.

11.

Мирходжа Д.А. Ўзбекистонда мактаб таълимини молиялаштиришни

такомиллаштириш: и.ф.б.ф.д. ... автореферати. –

Т.: ТДИУ, 2021. –

58 б.

12.

Шарапова М.А. Халқ таълими тизимини бюджетдан молиялаштириш

амалиёти// “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 3, июнь, 2020 йил

13.

Абдуллаев А.Ф. Ўзбекистонда мактабгача таълим муассасаларини

молиялаштиришни такомиллаштириш: и.ф.б.ф.д. ... автореферати. –

Т.: ТМИ, 2020. –

60

б.

Библиографические ссылки

Обломуродов Н., Толипов Ф. Узбекистонда соли^лар тарихи. - Т.: Iqtisod-Moliya. 2009. - 180 б.

Толаметова З.А., Кулматов А.А. Амир Темур давлатининг ицтисодий ривожланиши ва савдо алсщалари//Ик,тисод ва молия, 2012. - №5. - Б.10-19.

Морозова Е.А. Модели бюджетного федерализма в развитых странах и особенности их применения в Российской Федерации: автореферат ... д.э.н. - М.: Московского государственного университета имени М.В. Ломоносова. 2009. - 49 с.

Эрназаров К.Ю. Бюджетдан молиялаштириш усуллари ва уларнинг узига хс хусусиятлари/Z''lqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar" ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

Алимов И. Бюджет тизими: узига хос хусусиятлар// Бизнес-Эксперт журнали. -Т., 2017. - №7.-Б. 7-10.

Шеров А.У. Узбекистонда бюджет сиёсати: амалий ва стратегик йуналишлари//"Халк,аро молия ва х,исоб" илмий электрон журнали. № 1, февраль, 2019 йил.

Примова Н.И. Ма^аллий бюджетларнинг молиявий стратегиялари шаклланиши ва уларнинг гурухданиши// "Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar" ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

Рахмонов Д.А. Узбекистонда ижтимоий со^ани молиялаштиришнинг методологик асосларини такомиллаштириш: и.ф.д. ... автореферати. -Т.: ТДИУ, 2018. -Б. 72.

Косимова Г.А. Ижтимоий-маданий со^аларни ривожлантиришда бюджет сиёсати. - Тошкент:

Ташходжаев М.М. Узбекистонда таълим тизимини молиялаштиришнинг ривожланиш тенденциялари// "Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar" ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil.

Мирходжа Д.А. Узбекистонда мактаб таълимини молиялаштиришни такомиллаштириш: и.ф.б.ф.д. ... автореферати. - Т.: ТДИУ, 2021. - 58 б.

Шарапова М.А. Халк, таълими тизимини бюджетдан молиялаштириш амалиёти// "Халцаро молия ва х,исоб" илмий электрон журнали. № 3, июнь, 2020 йил

Абдуллаев А.Ф. Узбекистонда мактабгача таълим муассасаларини молиялаштиришни такомиллаштириш: и.ф.б.ф.д.... автореферати. -Т.: ТМИ, 2020. - 60 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов