Анализ возникновения задолженности по налогам и обязательным платежам

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
285-297
2
0
Поделиться
Гиёсов, А. (2019). Анализ возникновения задолженности по налогам и обязательным платежам. Экономика и инновационные технологии, (2), 285–297. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10783
Азизбек Гиёсов, Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан

Глава Международной организации по миграции

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматривается задолженность перед бюджетом отраслей экономики и меры, принятые для их снижения. Также проанализирована зависимость увеличения налоговой нагрузки в нашей стране от поступления налогов и других обязательных платежей, и на основе передового зарубежного опыта разработаны научные рекомендации и практические рекомендации. Разработанные предложения и рекомендации послужат устойчивому экономическому росту республики за счет совершенствования налогового администрирования.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

1

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

СОЛИҚЛАР ВА МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАР БЎЙИЧА ҚАРЗДОРЛИКЛАРНИ

КЕЛИБ ЧИҚИШИ ТАҲЛИЛИ

Ғиёсов Азизбек Аъзамович,

ДСҚ МОМ бўлим бошлиғи

E-mail:

azizbek.giyosov@soliq.uz

Аннотация:

Мазкур мақолада иқтисодиёт тармоқларининг бюджет олдидаги

қарздорликларини қисқартириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар кўриб
чиқилган. Шунингдек, республикамиздаги солиқ қарзи ортишининг солиқлар ва бошқа
мажбурий тўловлар тушумига боғлиқлиги таҳлил этилиб, хориж тажрибасига таянган
ҳолда илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқилган таклиф ва
тавсиялар

солиқ

қарздорлиги

маъмуриятчилигини

такомиллаштириш

орқали

республикамизнинг барқарор иқтисодий ўсиши учун хизмат қилади.

Таянч сўзлар:

тўлов, инкассо топшириқномаси,

солиқ қарзи, қарздорлик, солиқ

мажбурияти, солиққа оид ҳуқуқбузарлик.

Аннотация:

В данной статье рассматривается задолженность перед бюджетом

отраслей экономики и меры, принятые для их снижения. Также проанализирована
зависимость увеличения налоговой нагрузки в нашей стране от поступления налогов и
других обязательных платежей, и на основе передового зарубежного опыта
разработаны научные рекомендации и практические рекомендации. Разработанные
предложения и рекомендации послужат устойчивому экономическому росту республики
за счет совершенствования налогового администрирования.

Ключевые слова:

оплата, взыскание, налоговая задолженность, задолженность,

налоговое обязательство, налоговое правонарушение.

Abstract

:

This article discusses the debt to the budget sectors of the economy and the

measures taken to reduce them. The dependence of the increase in the tax burden in our country
on the receipt of taxes and other obligatory payments was also analyzed, and on the basis of
advanced foreign experience, scientific recommendations and practical recommendations were
developed. The developed proposals and recommendations will serve the sustainable economic
growth of the republic by improving tax administration.

Keywords:

payment, collection, tax debt, debt, tax liability, tax offense.

Кириш

Ўзбекистон

Республикасини

ривожлантиришнинг

2017—2021

йилларга

мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясидаги иқтисодиётни ривожлантириш ва
либераллаштириш номли учинчи устувор йўналишида ҳам айнан солиқ юкини
камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш сиёсатини давом эттириш,
солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва тегишли рағбатлантирувчи
чораларни кенгайтириш белгилаб берилди [1].

Бунинг учун солиқларнинг функцияларидан молиявий унсур сифатида самарали

фойдаланиш зарур.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг фикрлари диққатга

сазовордир: “...солиқлар иқтисодий сиёсатни амалга оширишда энг муҳим
бошқарувчи омил бўлиб қолади. Давлат бюджетининг даромад қисми энг муҳим
умумдавлат, халқ хўжалиги вазифаларини ҳал этиш учун зарур бўлган миқдорда
шаклланишнинг таъминлаши лозим ва рағбатлантириш вазифасини тўла даражада
бажариши керак”[2].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

2

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев бу борада: “Барчамиз

сўзсиз тушунамиз, иқтисодий ислоҳотлар ва ижтимоий ўзгаришларни муваффақиятли
амалга ошириш энг аввало иқтисодий ва молиявий органларнинг фаолияти
самарадорлигига боғлиқдир. Улар яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган,
мамлакатимиз иқтисодий қудратини мустаҳкамлашга доир стратегик вазифаларни
нафақат ишлаб чиқиши, балки амалга оширишни таъминлаши зарур” дея ўринли
таъкидлаган [3].

Бугунги кунда корхоналарнинг солиқ қарзларининг сурункали равишда

ундирилмасдан қолаётганлиги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича
бюджет тушумларига ўзининг таъсирини кўрсатмоқда.

Замон

талабларидан

келиб

чиқадиган

бўлсак,

солиқ

қарзларни

қисқартиришнинг энг замонавий усули бу солиқларнинг йиғувчанлик даражасини
оширишга бориб тақалади. Давлат бюджети даромадларини шакллантиришда
ҳисобланган солиқларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши муҳим аҳамият касб
этади. Шунинг учун солиқларнинг ўрнатилган муддатда ўз вақтида келиб тушишини
таъминлаш вазифаси муҳим ҳисобланади.

Солиқ тўловчилар томонидан солиқлар ва мажбурий тўловларни ўз муддатида

ва тўлиқ ҳажмда тўламасликлари натижасида қарздорлик юзага келади. Солиқлар ва
бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни камайтириш ва ушбу
қарздорликларни юзага келишини олдини олиш учун давлат солиқ хизмати
идоралари ҳамда банк муассасаси ходимларидан етарли даражада оқилона иш
ташкил этилиши, бу борадаги механизмларни илғор хориж тажрибасига таянган
ҳолда такомиллаштириб бориш зарурати талаб этилади.

Корхоналарнинг иқтисодий салоҳиятини янада такомиллаштириш, уларга

келажакда маъқул келадиган ҳамда бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий
тўловлар бўйича тушумларни кўпайтириш имконини берадиган механизмни яратиш,
корхоналарнинг инвестицион жозибадорлиги ва молиявий барқарорлигини
таъминлаш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тушумларни оширишда
унга бевосита таъсир этувчи дебитор ва кредитор қарзлари ҳисобига ҳосил бўлган
солиқ қарзини қисқартириш йўлларини асослантирилган таклифларни топиш ва улар
фаолиятини ривожлантириш бўйича амалий маслаҳатлар ва аниқ ечимлар ишлаб
чиқиш ҳозирги куннинг долзарб муаммоларидан бири саналади.

Солиқ тўловчилар томонидан солиқлар ва мажбурий тўловларни ўз муддатида

ва тўлиқ ҳажмда тўламасликлари натижасида қарздорлик юзага келади. Солиқ ва
бошқа қарздорлик миқдорларининг ошиб кетиши давлат бюджетига ҳамда хўжалик
юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига салбий таъсир этади. Демак, солиқлар ва
бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни камайтириш ва ушбу
қарздорликларни юзага келишини олдини олиш учун давлат солиқ хизмати
идоралари ходимларидан етарли даражада оқилона иш ташкил этилиши, бу
борадаги механизмларни илғор хориж тажрибасига таянган ҳолда такомиллаштириб
бориш зарурати талаб этилади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида солиқ тизими шаклланди, Ўзбекистон

Республикасида

солиқ

соҳасидаги

қонунчилик

ва

меъёрий

ҳужжатлар

тизимлаштирилиб, Солиқ кодекси қабул қилинди, солиқларни бошқаришнинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

3

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

замонавий методлари ва механизмлари жорий этилди, солиқ органлари ва солиқ
назоратининг яхлит тизими яратилди.

Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида солиқ тизими ва солиқ

қонунчилигидаги ўзгаришлар ва янгиликларни тўлароқ етказиб бериш талабларидан
келиб чиққан ҳолда амалдаги солиқ тизимини таҳлил қилиб, уни янада
соддалаштириш, солиққа тортишнинг самарали тартибларини амалиётга татбиқ этиш
давлат солиқ хизмати органларининг солиқ тўловчи жисмоний ва юридик шахслар
олдидаги муҳим вазифалари жумласига киради.

Мазкур мавзуни ўрганиш жараёнида адабиётларни излаш ишлари амалга

оширилиб, уларни таҳлил қилганимизда мавзу бўйича илмий тадқиқотчилар ва
олимлар томонидан бир неча таклиф мулоҳазалар, мунозаралар бўлганлиги
кузатилди.

Мисол учун, солиқларни ундирилишининг назарий асослари А.Трошин

томонидан ўрганилган. Тадбиркорлик субъектларига солиқ юкини аниқлашнинг
турли усулларининг фарқлари солиқ юкини ҳисоблашда солиқлар сони, шунингдек,
солиқларнинг миқдори акс эттирилган. Бир методикани излашда асосий ғоя солиқ
юкини кўрсатувчи индикаторни миллий иқтисодиётнинг турли соҳаларида солиқ
солиш даражасини таққослаш имконини берадиган универсал кўрсаткични ишлаб
чиқишдан иборатлиги, бунда классик иқтисодчиларнинг назарий фикрлари таҳлил
этилиб, солиқларнинг классификацияси, солиқларнинг халқ хўжалигига таъсири,
солиқ юкини камайтиришни эконометрик усуллар билан регрессион таҳлиллар
асосида кўрсатиб берган [4].

Аронов, Кашинлар ўзининг тадқиқотида эса, солиқлар ва бошқа мажбурий

тўловларнинг хориж ва Россия Федерациясида ундириш механизмини ўрганган ҳолда
солиқ тўлашдан бош тортган солиқ тўловчилар билан ишлаш сиёсати, уларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятлари, келгусида ҳар бир солиқ тўловчи ўз хоҳиши билан солиқ тўлаш
мажбурияти бўйича амалий тавсияларни ишлаб чиқишган ҳамда ушбу тавсияларни
солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш соҳасида қўллаб уни исботлашган ва
бир қатор амалий чораларни амалга оширишган [5].

Аронов ва Кашинларнинг мулоҳазаларидан фарқли равишда Жалонкина ўзининг

Россия федерациясида хўжалик юритувчи субъектларнинг дебитор ва кредитор
қарзларини

қисқартириш

орқали

солиқ

қарзини

ундириш

механизмини

модернизация қилиш бўйича олиб борган тадқиқотида улардан фарқли равишда
солиқларни ундиришда кўп имтиёзлар бериш, уларни назорат қилишни камайтириш,
ёки солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни бўлиб бўлиб тўлаш, ёки солиқ
тўловларини кечиктириш, пеня ҳисоблашни тўхтатиш каби енгилликлар бериш
хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий фаолиятини амалга оширишига
таъсири йўқлигини (ёки камлигини) бир нечта солиқ турлари миқёсида исботлашга
ҳаракат қилган [6].

Аммо, Жалонкинанинг фикрларидан бутунлай бошқача таклиф билан Тошматов

“Корхоналарни ривожлантиришда солиқларнинг роли тўғрисида”ги китобида
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини
рағбатлантириш ҳамда уларнинг дебитор ва кредитор қарзларини қисқартириш ва
уларни фаоллигини ошириш орқали ундириш механизмларини такомиллаштириш
бўйича илмий тавсиялар берган [7].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

4

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Бланк томонидан олиб борилган тадқиқотларида юқоридаги каби енгилликлар

бўлмас экан корхоналарнинг ўзаро ҳисоб китоблари ва солиқларнинг муддатида
ундирилиши, янги корхоналарнинг ташкил этилиши ва уларнинг ундирилишидаги
муаммоларнинг ечими йўқолиб борилиши ҳамда мазкур ҳолатларда солиқлар ва
бошқа мажбурий тўловларнинг муддатида тўланмаслигини ва солиқ қарзларининг
ҳосил бўлишига қуйидаги омиллар таъсирида вужудга келишини назарий жиҳатдан
асослашган:

- солиқ ставкаларининг юқорилиги натижасида молиявий муносабатда бўлган

хўжалик субъектлари томонидан тўлов интизомига риоя қилмаслик ва бунинг
оқибатида:

1) Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорликларнинг ошиб кетиши;
2) Молиявий-хўжалик фаолиятини режалаштириш ва бу фаолиятни нотўғри

бошқариш;

3) Хўжалик субъектлари маҳсулотларига (бажарилган ишлар ва кўрсатилган

хизматлар) истеъмол талабининг кескин ўзгариши;

4) Хўжалик субъектлари маҳсулотларининг (бажарилган ишлар ва кўрсатилган

хизматлар) сифати буюртмачининг ёки бозор талабига жавоб бермаслигини
аниқлаган [8].

Смитни фикрига кўра, солиқларни тўлаш учун шахс ўша тўловни қаердан олишга

эга бўлиши керак. Даромадларга эгагина тўлаши ва барча даромадлар 3 манбадан
пайдо бўлиши мумкин. Булар ер, капитал ва меҳнатдан, қолган барча даромад
турлари иккиламчи ва охир оқибат юқорида номи келтирилган 3 турдан шаклланади
[9].

Тангриқулов ва Хомма [10], Тошматов ва Норқўзиев [11]лар томонидан солиқлар

ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорликни камайтириш, солиқ қарзи ва уни
ундириш, солиқ тўловчилар билан ишлаш бўйича қилинган илмий ишида Япония
халқаро ҳамкорлик агентлиги (Japan International Corporation Agency) томонидан
таъсис этилган “Ўзбекистонда солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш” лойиҳаси
доирасида ишчи гуруҳ билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига
асосан амалда бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзларнинг
юзага келиши ва ундирилиш амалиёти, солиқ тўловчилар билан ишлашдаги
жараёнлар ҳамда бу борада Япониянинг илғор тажрибаси илмий ёритилган ва
амалий таклифлар берилган.

Смитнинг қуйидаги фикри ҳам солиқларнинг бюджетга ўз вақтида тушумини

таъминлашнинг моҳиятини очиб беришга хизмат қилади: “ҳар қандай солиқ шундай
ўйланиши ва ишлаб чиқилиши лозимки, унинг халқлар ҳамёнидан ундирилиши
давлат хазинасига бориб тушиши лозим бўлган даражасига нисбатан, албатта, камроқ
бўлиши керак”. Бунинг мазмуни шундан иборатки, амалиётда у ёки бу солиқни
жорий этиш ва уни ундириш натижасида бюджетга бориб тушган маблағлардан
амалдаги маблағларнинг ҳажми анча катта бўлган суммани ташкил этиши мумкин
[12].

Солиқ қарзи моҳиятини иқтисодчи олимлар томонидан берилган таърифга

тўхталадиган бўлсак, солиқ қарзи – солиқ қонунчилигида белгиланган муддатларда
ва тўлиқ тўланмаган солиқ ва мажбурий тўловлар суммаларидир [13].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

5

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Андреева томонидан солиқ тўловчилар томонидан солиқ интизомига риоя

қилинмаслик сабаблари тадқиқ қилинган, солиққа оид билимларни оширишга оид
усуллари таҳлил қилиниб, солиқ тўловчиларга давлат ҳамкори сифатида хизматни
такомиллаштириш усуллари таклиф қилинган [14].

Кузнецовнинг фикрига кўра [15], солиқ тўловчи давлатнинг ҳамкори, буни

солиқ органлари ходимлари томонидан тушуниб етмасдан, ҳуқуқий муносабатлар
иштирокчиларининг солиқ саводхонлиги ва маданиятини ошириб бўлмаcлиги,
Калачева [16] томонидан солиққа оид ҳуқуқбузарликка қарши курашиш орқали
аҳолининг солиқ маданиятини ошириш юзасидан тадқиқот олиб бориб, солиқ
маданиятини оширишга тўсиқ бўлаётган омиллар ва асосий муаммолар тадқиқ
этилган.

Тадқиқот методологияси

Мақолада илмий мушоҳада, абстракт-мантиқий фикрлаш, қиёсий таҳлил,

маълумотларни гуруҳлаш, илмий мушоҳада, тасвирий статистик таққослаш индукция
ва дедукция баҳолаш усулларидан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Солиқлар ва мажбурий тўловларнинг ўз муддатида ва тўлиқ ҳажмда тушиши

давлат миқёсида амалга оширилаётган барча чора-тадбирларнинг, яъни бюджет ва
мақсадли жамғармаларнинг харажат қисмини ўз вақтида молиялаштиришга хизмат
қилади. Ўз навбатида, ушбу маблағларнинг муддатида ва тўлиқ ҳажмда тегишли
бюджет ва мақсадли жамғармаларга келиб тушмаслиги, давлатнинг маълум давр
учун белгиланган харажатларини амалга оширишига тўсқинлик қилиши мумкин.

Ҳозирги замонавий солиқ маъмурчилиги нафақат солиқ қарздорлигини

мажбурий ундириш механизмларини такомиллаштириши зарур, балки, мазкур солиқ
қарздорлигини замонавий ахборот телекоммуникация технологиялари орқали юзага
келишини олдини олиш, солиқ тўловчилар томонидан ихтиёрий тўлаш бўйича
ҳуқуқий саводхонлигини оширишга йўналтирилган тарғибот ва тушунтириш ишларига
эътиборини кучайтириш самаралироқ ҳисобланади.

Шу билан бирга, солиқларни бюджетга келиб тушиши минимал харажатлар эга

бўлиши кераклигини классик ва замонавий иқтисодчи олимлар томонидан илмий
асослаб берилган.

Демак солиқларни мажбурий ундириш жараёнига сарфлашдан кўра, уларни

пайдо бўлишига йўл қўймаслик тадбирларига сафарбар этиш афзалдир. Чунки солиқ
қарздорлиги ҳам давлат учун ҳам солиқ тўловчи учун негатив оқибатларни келтириб
чиқаради. Масалан, қарздорлик сабабли давлат бюджетига етарли миқдорда
маблағлар келиб тушмайди. Бу эса ўз навбатида давлат харажатларининг
молиялаштириш ҳажми, яъни ижтимоий тўловлар қисқаришига ва ўз вақтида амалга
оширилмасдан қолишига, шунингдек ушбу қарздорликни мажбурий ундиришга
қўшимча маблағлар сарфланишига олиб келади.

Солиқ ва бошқа мажбурий тўлов қарздорликларининг мамлакат ялпи ички

маҳсулотига нисбатан таҳлил қилинганда кўрсаткичларни йилдан-йилга пасайишини
кузатиш мумкин. Жумладан, 2018 йилда

(1,5%)

2014 йилга

(4,4%)

нисбатан 2,9

баробарга камайганлигини 1-диаграммада кўриш мумкин.

Шунингдек, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тушумга нисбатан

таққосланганда, бу борада ҳам кўрсаткичларни йилдан-йилга камайганлигини, бироқ


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

6

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

2016-2017 йилларда

(15,8%)

ўзгаришсиз бўлиб, 2018 йилда

(9,4%)

2017 йилга

нисбатан

(15,8%)

1,6 баробарга камайганлиги кузатилди.

1-диаграмма. Солиқ қарздолигининг ЯИМ ва солиқ тушумларига ниcбати

(фоизда)

[17]

Солиқ тўловчилар ўзларига юклатилган “солиқлар ва бошқа мажбурий

тўловларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ миқдорда тўлаш” мажбуриятларини тегишли
равишда белгиланган муддатда ва тўлиқ амалга оширишлари шарт. Лекин солиқлар
ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича бажарилмаган мажбуриятлари бўлган
солиқ тўловчи томонидан Солиқ кодексида белгиланган тўлаш муддатида
кечиктирмай, уларни хизмат кўрсатаётган банкка тўлаш учун (ҳисобварағида пул
маблағлари

мавжуд

ёки

мавжуд

эмаслигидан

қатъий

назар)

тўлов

топшириқномасини тақдим этмаслик ҳолатлари ҳам учрайди.

Қарздорликларни тўламасликнинг асосий сабабларини мазкур расм орқали

кўриб чиқар эканмиз, бу сабабларнинг даврийлиги жиҳатидан ҳам баҳо бериш тўғри
бўлади. Чунки, солиқ тўловчи ўз мажбуриятини билмаслиги, солиқ тўловчи ҳисоб
рақамида маблағнинг етарли бўлмагани, солиқ тўловчи узоқроқ сафардан бўлиши,
солиқ тўловчи соғлигининг ёмонлашуви доимий эмас, балки вақти-вақти билан ушбу
сабабларни содир бўлиши ҳисобига солиқ қарздорлиги юзага келади.

Албатта бошқа сабабларнинг айримларида ҳам бу сабабларнинг мунтазам деб

бўлмайди,

бу

борада

дебитор

ва

кредиторлар

ўзаро

алоқаларидаги

мажбуриятларини тўлақонли ва ўз вақтида бажармаслиги мисол қилишимиз мумкин.

Шу билан бирга, солиқ қарзини юзага келишига қуйидаги сабабларни ҳам

келтириш мумкин:

солиқ маданиятининг пастлиги ёки мажбуриятни тўлиқ билмаслик;

корхонада ҳисобнинг сифатсизлиги ёки унинг масъул шахсларини етарли
билим ва кўникмага эга эмаслиги;

микро даражадаги солиқ юкининг оғирлиги ёки қасддан солиқ тўламаслик;

корхонанинг дебитор ва кредитор қарздорликлари бўйича тўлов муддатини
ўтиши ҳамда ҳисоб рақамда маблағнинг етарли эмаслиги;

солиқ маъмурчилиги ҳамда солиқ қонунчилигидаги камчиликлар;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

7

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

бошқа форс-мажор ҳолатлар ҳамда солиқ тўловчи (масъул шахс) нинг ҳаёти
билан боғлиқ ўзгаришлар (касаллик, ўлим ва ҳк).

Таъкидлаш жоизки, солиқ қарздорликларининг пайдо бўлишининг энг асосий

сабабларидан бири бу солиқ тўловчиларнинг молиявий аҳволи тенглашишидир.
Корхоналарнинг молиявий ҳолати ёмонлашувига эса юқори солиққа тортиш
даражаси (солиқ юки) ҳам бевосита, ҳам билвосита таъсир қилади.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджет олдидаги солиқ қарздорлиги

турлари умидсиз қарз суммаларига ва жорий солиқ қарзларига бўлинади. Умидсиз
қарз - суд қарорига биноан мажбуриятларнинг тугатилиши, қарздорнинг банкротлиги,
тугатилиши ёки вафот этиши оқибатида ёхуд даъво қилиш муддати ўтиши оқибатида
узиш мумкин бўлмаган қарз тушунилади. Жорий солиқ қарзлари - асосан хўжалик
юритувчи субъектларининг келгуси давр учун тўланиши лозим бўлган солиқлари
бўйича бўнак тўловлари ҳисобланиши ёки тўловларни қисқа муддатларга кечикиши
натижасида вужудга келади.

Солиқ қарзи суммаларини пайдо бўлиши ҳолатларини олдини олиш бўйича

қуйидаги мезонларни келтириш мумкин:

1. Хўжалик субъектлари томонидан белгиланган муддатларда бюджет ва

бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармаларига тўловларни амалга
оширмасдан маблағларини бошқа мақсадларга йўналтириш;

2. Асосий омиллардан бири ўзаро дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларни

таъсири;

3. Йирик солиқ тўловчилар томонидан банклардаги ҳисобрақамлари Картотека-

2 да бўлганлиги муносабати билан, қошида шўъба корхоналари очиб асосий
оборотини улар орқали амалга ошириш;

4. Асосий

ҳисобрақамидан

ташқари

бошқа

банкларда

иккиламчи

ҳисобрақамлари очиб оборотини амалга ошириш;

5. Банклар иштирокисиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш.
Солиқ қарзини мажбурий ундиришнинг қўшимча чора-тадбирлари сифатида

қуйидагиларни келтириш мумкин:

- солиқ органлари томонидан киритилган даъво аризаси суд томонидан ўз

вақтида кўриб чиқилмаган, рад этилган, қисман қаноатлантирилган ёки
қаноатлантирилмаган ҳолларда белгиланган тартибда юқори инстанция судларига
апелляция ва кассация шикоятлари киритади;

- суд қарорларини ижро қилиш бўлимлари томонидан ижросиз қайтарилган

ижро ҳужжатлари солиқ органлари томонидан уларнинг асослилиги ўрганилиб,
етарли асосга эга бўлмаган ҳолатлар бўйича қайта ижро учун юборади ва бу ҳақда
тегишли суд органига тақдимнома юборади;

- Солиқ кодексининг 66-моддасига асосан умидсиз солиқ қарзини ҳисобдан

чиқариш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳамда Ўзбекистон
Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонуни (янги таҳрири) талаблари
асосида таҳлилларни амалга оширади;

- қонунда белгиланган муддатларда ижро қилинмаган суд ижро ҳужжатлари

бўйича Адлия ва прокуратура органларига тақдимномалар киритади.

Солиқ ва мажбурий тўловларни тўлаш бўйича белгиланган муддатларнинг

тиғизлиги, айрим солиқ турлари бўйича бўнак ва жорий тўловларнинг мавжудлиги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

8

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

корхона айланма маблағларининг бюджетга тез-тез олиб қўйилишига, корхона
молиявий фаолиятига сезиларли халақит беришига, корхонанинг пеня тўлашига,
унинг бюджет ва бошқа корхоналар олдида кредиторлик қарзи юзага келишига ва
охир оқибат корхона молиявий хўжалик фаолиятининг издан чиқиб, боқимандалар
юзага келишига сабаб бўлади.

Ўз навбатида, юқори ставкали солиқлар

-

айниқса 20 фоизли ҚҚС ва 25 фоизли

ягона ижтимоий тўлов боқимандалар юзага келишининг асосий сабабларидан
ҳисобланади, чунки бундай солиқлар юки корхонанинг етарли айланма маблағлар
билан фаолият юритишига имкон бермайди.

Молиявий санкциялар эса улар зиммасига қўшимча юк бўлиб, оборот

маблағларининг янада камайишига ва натижада боқиманда қарзларнинг пайдо
бўлиши ва кўпайишига сабаб бўлмоқда.

1-жадвал

Вазирлик ва идораларнинг солиқ қарздорлигини йиллар кесимида жами

қарздорликдаги улуши [17]

(фоизда)

Вазирлик ва уюшмалар номи

01.01

.

2013

01.01

.

2014

01.01

.

2015

01.01

.

2016

01.01

.

2017

01.01

.

2018

01.01

.

2019

“Ўзбекнефтегаз” АЖ

56,1

41,3

32,

39,7

42,2

44,1

29,7

“Ўзбекэнерго” АЖ

9,6

9,5

9,4

8,0

6,6

0,5

0,5

“Ўзкимёсаноат” АК

1,0

1,6

2,6

3,3

3,7

1,6

0,2

“Ўзпахтасаноат” АЖ

12,3

14,6

17,2

7,0

8,6

5,2

10,3

“Ўздонмаҳсулот” АК

4,5

4,7

5,0

4,5

4,1

6,5

3,3

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

1,1

1,2

1,3

1,5

0,6

0,5

0,8

“Ўзагромашсервис” уюшмаси

2,3

2,0

1,7

1,6

0,8

0,3

0,4

“Ўзавтойўл” АЖ

3,7

0,7

0,1

0,4

0,6

0,3

0,7

Фермер хўжаликлари

11,4

13,4

15,8

16,2

14,2

12,1

17,9

Бошқалар

8,1

10,9

14,9

17,8

18,7

29,0

36,2

Республика бўйича жами

100,0 100,0 100,0 100,0 100,0 100,0 100,0

Солиқ қарздорлиги салмоғини тармоқлар кесимида таҳлил қилинганда, айрим

соҳаларда қарздорликни улуши йиллар давомида камайган бўлса, бошқа
тармоқларни солиқ қарздорлиги миқдори ортганлигини 1-жадвалда кўришимиз
мумкин.

Шу билан бирга, мазкур соҳаларда йиллар давомида солиқ қарздорлиги

миқдори ўзгариш тенденциясини ўтган йилларга нисбатан фарқини ўрганадиган
бўлсак, Ўзбекнефтегаз, Ўзкимёсаноат ва Ўздонмаҳсулот соҳаларида солиқ
қарздорлиги миқдори камайиб борган бўлса, Ўзпахтасаноат, Ўзбекэнерго,
Ўзагромашсервис, фермер хўжаликлари ва бошқаларда 2017 йил 1 январда ўтган
даврга нисбатан солиқ қарздорликлари камайган, лекин 2019 йил 1 январь ҳолатига
нисбатан ортганлигини кузатиш мумкин.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда кузатилган солиқ қарзларини солиқ

тушумларига нисбатан камайиш тенденциясига қарамасдан (2016 йилда – 13 фоиз,
2017 йилда – 10 фоиз, 2018 йилда – 7 фоиз)

,

солиқ қарзларини кўпайтиришга олиб

келадиган омиллар бартараф этилмай келинмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

9

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Бундан ташқари, солиқ қарзларини ҳисобдан чиқариш тартиб-қоидалари

маълум бир даражада солиқ тўловчиларга солиқларни тўлашдан бош тортиш турли
схемаларини қўллаш имконини беради, улар солиқ мажбуриятларини бажариш
муддатини узайтиришни ва солиқ қарзини кўпайтиришни рағбатлантиради. Бу
амалиёт охир-оқибат рақобатнинг заифлашига ва солиқ қонунчилигини катъий
амалга оширишнинг афзалликларини йўқотилишига олиб келади.

2-жадвал

Вазирлик ва идораларнинг солиқ қарздорликларини ўтган йилларга нисбатан

ўзгариш тенденцияси [17]

(фоизда)

Вазирлик ва уюшмалар номи

Фарқ
2014-

2013

Фарқ
2015-

2014

Фарқ
2016-

2015

Фарқ
2017-

2016

Фарқ
2018-

2017

“Ўзбекнефтегаз” АЖ

73,3

149,6

134,4

49,8

27,1

“Ўзбекэнерго” АЖ

107,8

94,3

98,9

4,4

84,5

“Ўзкимёсаноат” АК

171,8

142,8

133,2

27,3

10,5

“Ўзпахтасаноат” АЖ

129,2

44,8

147,9

38,7

165,0

“Ўздонмаҳсулот” АК

114,3

101,3

109,9

100,5

42,8

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

118,2

126,5

48,0

58,3

123,7

“Ўзагромашсервис” уюшмаси

91,9

106,4

57,7

22,9

111,9

“Ўзавтойўл” АЖ

19,7

342,3

181,9

32,8

200,3

Фермер хўжаликлари

128,8

113,4

105,4

54,3

123,6

Бошқалар

148,3

132,5

126,3

98,7

104,5

Республика бўйича жами

109,1

110,6

120,3

63,9

83,5

Республика бўйича солиқ қарздорлиги ўтган йилларга нисбатан ортиб

борганлиги, жумладан 2014 йилда - 9,1 фоизга, 2015 йилда - 10,6 фоизга, 2016 йилда -
20,3 фоизга, 2017 йилда давлат солиқ органлари томонидан 56,4 фоизга
камайтирилиб, 2018 йилда ўтган 2017 йилга нисбатан 19,6 фоизга ортганлиги
кузатилди.

Хусусан, солиқ қарздорлиги “Ўзбекнефтегаз” АЖ, “Ўзкимёсаноат” АК,

“Ўздонмаҳсулот” АК, ўтган йилларга нисбатан камайган бўлса, “Ўзбекэнерго” АЖ,
“Ўзпахтасаноат” АЖ, “Ўзагромашсервис” уюшмаси, “Ўзавтойўл” АЖ ва фермер
хўжаликларида 2018 йил 1 январь ҳолатига камайган бўлиб, кўрсаткичлар 2019 йил 1
январь ҳолатига кескин равишда ортганлигини кузатишимиз мумкин.

Солиқ маъмурчилиги самарадорлигини ошириш ва солиқ қарзларини

камайтириш масалалари Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати
органларининг устувор вазифаси саналади, чунки қарздорликнинг камайтириш
ўзгармас солиқ юки даражасида бюджет даромадларини тўлдириш учун захиравий
манба ҳисобланади.

Молия соҳасидаги илм-фанда солиқ қарзларини бошқариш масалалари

дастлабки босқичда бўлиб, уларни ҳал этиш борасида махсус амалий ва методологик
ишланмалар етарли эмас. Шунингдек, бюджетни режалаштириш методологиясида
солиқ қарзларини ундириш кўринишидаги солиқ даромадлари ва тушумлари
ҳисобини юритиш масалалари акс эттирилмаган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

10

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Солиқ тўловчининг “Шахсий кабинет” хизматини такомиллаштириш, бу нафақат

Давлат солиқ қўмитасининг ахборотига кириш жойи эмас, балки солиқ тўловчилар ва
солиқ органлари ўртасида инсон омилисиз, шу жумладан, рўйхатдан ўтиш,
тўловларни мувофиқлаштириш, ҳужжатларни талаб қилиш, солиқларни тўлаш,
ҳисобга олиш ва қайтариш бўйича хизматларни амалга оширишига имконият
яратади.

Бу борадаги илғор хориж тажрибасини ўрганар эканмиз, Японияда солиқ

тўловчи қонун билан белгиланган муддатдан кечикиб солиқ тўловини амалга
оширганда дастлабки кечиктирилган икки ой учун 4,5 % йиллик миқдорда (фоиз
ставкалари банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб ҳар йили
ўзгартирилади), иккинчи ойдан ошган қисмига 14,6 % йиллик фоиз миқдорида
молиявий чоралар кўрилади (1-расм).

1-расм. Японияда солиқ қарздорлигини мажбурий ундириш механизми [18]

Солиқ қарзини мажбурий ундиришнинг Япония тажрибасини 1-расм орқали

кўриб чиқар эканмиз, энг аҳамияти жиҳати шундаки, солиқ хизмати органларига
мулкни кўздан кечириш, зарур ҳолларда мулкни жойини аниқлаш бўйича кузатув
ўтказиш, мулкни йўқламадан ўтказиш, хатлов, сотувга қўйиш ва тақсимот каби
ваколатларни берилиши ўз самарасини бериб келмоқда.

Таъкидлаш жойизки, Японияда солиқ тўловчиларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш,

маслаҳатлар бериш, ахборот ва хабардор қилишга йўналтирилган бутун бир давлат
дастури мавжуд бўлиб, солиқларни ихтиёрий тўлаш маданиятини оширишда муносиб
ҳисса қўшиб келмоқда.

Шунингдек, Федерал солиқларни тўлашнинг энг яхши усулларидан АҚШ солиқ

бошқармаси томонидан таклиф қилинган электрон тўловларнинг ҳар хил
вариантларидир. Электрон тўлов бу солиқларни тўлашнинг қулай ва хавфсиз
усулидир. Бундай тўловларни онлайн режимида телефон ёки уяли мобил телефон
орқали амалга оширилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

11

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

АҚШда солиқ қарздорлигини мажбурий ундириш механизмининг самарали

жиҳати шундаки, корхона ва ташкилотларнинг солиқ қарзлари охир оқибат, уларнинг
директор, бошқарув ва бошқа раҳбарияти таркиби иш ҳақига тақиқ қўйилишидадир.

2-расм. АҚШда солиқ қарздорлигини мажбурий ундириш механизми [19]

Хулоса

ва

таклифлар

Мавзуга доир амалга оширилган тадқиқотлар ва илғор хориж тажрибасига

таянган ҳолда қуйидаги хулосалар шакллантирилиб, амалий тавсиялар ва илмий
таклифлар ишлаб чиқилди.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан асосий ҳисобрақамга қўйилган

инкассо топшириқномаси бир ой муддатда тўлиқ бажарилмаган тақдирда, хўжалик
юритувчи субъектнинг барча ҳисобрақамларига қаратилишини белгилаб қўйиш
тартибини жорий этиш орқали солиқ тўлашдан қочишни олди олинади.

Агар солиқ тўловчи хўжалик юритувчи субъектлар ўзи тақдим этган ҳисоботларга

кўра солиқ қарзи келиб чиққан бўлса, солиқ қарзини тўлаш учун солиқ тўловчига
огоҳлантириш талабномаси жўнатиш, солиқ қарзини ундириш учун иқтисодий судга
ариза ёки даъво ариза киритилиши шарт бўлмаслиги лозим. Чунки солиқ тўловчи
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган қарздорлигини ўзи билиш керак,
ҳисоботни ўзи тақдим этган ва бунинг натижасида солиқ қарзининг вужудга келиши
низоли эмас.

Бунинг учун давлат солиқ хизматининг мансабдор вакили томонидан қабул

қилинган қарор солиқ қарзини қарздорнинг мол-мулкидан ундириш, яъни унинг
товар-моддий бойликларини хатлаш учун асос бўлиши лозим. Фақат ўртада низолар
юзага келгандагина суд орқали ҳал қилиниши керак бўлади.

Иқтисодий судга даъво ариза билан чиқилганда, суд одатда фақатгина

ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш тўғрисида қарор чиқариш билан
чекланади (фақат шу учун давлат божи ҳисобланади).

Иқтисодий судга берилганда суд қарори нафақат солиқ тўловчининг мол-

мулкидан ундириш, балки унинг кейинги молия-хўжалик фаолиятини тиклаш, ишлаб
чиқаришни сақлаб қолиш ва хўжалик юритувчи субъектни шу аҳволга олиб келган
айбдор шахсларга нисбатан таъсирчан чоралар қўллаши мақсадга мувофиқ бўлар
эди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

12

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Солиқ қарзларини ундириш жараёнини соддалаштириш мақсадида, корхонани

ортиқча харажатлардан сақлаш ва янги қарздорликлар пайдо бўлмаслиги учун
қарздорни низоли бўлмаган солиқ қарзини ундириш бўйича судда иши кўрилганида
давлат божидан озод этиш таклиф этилади.

Солиқ қарздорлигининг вужудга келишини олдини олиш, юзага келган солиқ

қарздорлигининг хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолиятига салбий
таъсирини камайтириш мақсадида солиқ кредити, инвестицион солиқ кредити
имтиёзларини бериш тартибини ва шартларини қўллаш ҳар иккала тарафга ижобий
натижа беради.

Мамлакат бюджетининг асосий даромад манбаи солиқлардан ташкил топишини

инобатга олиб, солиқ низоларини ҳал этиш ва солиқ қарздорлигини ундириш
тартибини такомиллаштириш лозим. Бунда солиқ низоларини кўрувчи солиқ
судларини ташкил қилишда эҳтиёж сезилмоқда.

Солиқ тўловчи қарзини ўзи тан олган бўлса, огоҳлантириш олганидан кейин ҳам

қарзини бир ой ичида ҳам тўлаб бермаса, унинг мол-мулки ҳисобидан ундириш ва
ушбу ундирув давлат солиқ хизмати органларининг қарори асосида Мажбурий ижро
бюроси томонидан амалга оширилиши сезиларли самара беради деб ҳисоблаймиз.

Бундан ташқари, солиқ қарздорлиги маъмурчилигини такомиллаштириш

юзасидан қуйидаги таклифларни жорий қилиниши ва амалда татбиқ этилиши тавсия
қилинади:

биринчи навбатда солиқ маданияти даражасини оширишга йўналтирилган

солиққа оид қонун ҳужжатларининг нормаларини такомиллаштириш;

давлат солиқ хизмати органлари томонидан ташқи маълумот ва солиқ тўловчи

декларациялари (ҳисоботлари), шу жумладан чакана савдо тармоғида ҳисобга
олинадиган аванс тўловларни жўнатиш билан онлайн режимда ишлайдиган тўлов
терминаллари маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқиладиган солиқ ва бошқа
мажбурий тўловлар рўйхатини босқичма-босқич кенгайтириш ва солиқ тўловчининг
“Шахсий кабинет” орқали дастлабки солиқ тўловлари тўғрисидаги хабарномаларни
юбориш;

бюджетга

солиқларни

ўз

вақтида

ундиришда

қўшимча

кафолатлар

(кафолатлар, гаровлар, банк кафолати ва бошқалар)

ўрнатиш йўли билан солиқ

мажбуриятларини бажариш амалиётини такомиллаштириш мақсадга мувофиқ
бўлади.

Хулоса ўрнида мазкур таклифлар юзасидан солиққа оид тегишли меъёрий

ҳуқуқий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиши, мавжудларига эса ўзгартириш ва
қўшимчалар киритилган ҳолда амалиётга жорий қилиниши солиқ тўловчиларнинг
солиққа

доир

ҳуқуқий

саводхонлигини

оширишда,

тўлов

маданиятини

мустаҳкамлашда ва солиқ маъмурчилигининг самарадорлигини кучайтириш орқали
солиқ қарздорлигини пайдо бўлмаслигида сезиларли натижаларга эришилади.

Фойдаланилган

адабиётлар

1. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги
ПФ-4947-сонли Фармони.

2. Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. – Т.: “Ўзбекистон”, 1998. 358-б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

13

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

3. Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий

жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак, -
Т.:”Ўзбекистон», 2017 й – 104 б.

4. Трошин А. (2000) Сравнительный анализ методик определения налоговой

нагрузки на предприятия// Финансы.-М., 2000. №5.-С44-45.

5. Аронов А ва Кашин В (2007) Налоги и налогообложение М.: Магистр.
6. Жалонкина И, (2012) “Модернизация механизмов взыскания налоговой

задолженности в Российской федерации”.автореферат диссертации на и соискание
ученой степени кандидата экономических наук с.14.

7. Тошматов Ш.А. (2008) Корхоналарни ривожлантиришда солиқларнинг роли –

Т.: Фан ва технология.

8. Бланк И.А. (2004) “Финансовый менежмент”, Киев-Ника-Центр 195-бет.
9. Майбурд Е.М. Введение в историю экономической мысли. – М.: Дело,

Витапресс. 1996. – 544 б.

10. Тангриқулов А, Хомма.А (2010) Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан

қарздорликни камайтириш; Т.: Янги аср авлоди.

11. Тошматов Ш, Норқўзиев.И (2010) Солиқ қарзи ва уни ундириш; Т.: Янги аср

авлоди.

12. Смит А (1935) Исследование о природе и причинах богатства народов. - М.:

Соцэкгиз, Т.2. - С.343.

13. Тангирқулов А. ва бошқалар. (2010) Солиқ ва мажбурий тўловлардан

қарздорликни камайтириш. Ўқув қўлланма. – Т.: “Янги аср авлоди” нашриёти. – 6-б.

14. Андреева В.А. Повышение налоговой грамотности и культуры участников

налоговых правоотношений. Экономика Интерактивная наука | 4 (14) 2017. стр.136-
140.

15. Кузнецов А.Л. Налоговая политика и налоговые органы: реальное

состояние, проблемы, перспективы (региональный аспект) 2016. [Электронный
ресурс]. – Режим доступа: http://vasilievaa.narod.ru/zhurnal/

16. Калачева О.С. Повышение налоговой культуры населения как способ

борьбы с налоговыми правонарушениями в России. Бизнес. Образование. Право.
Вестник волгоградского института бизнеса, №4 (37). 2016. стр. 35-41

17. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари асосида

муаллифнинг қиёсий таҳлиллари.

18. Вылкова Е.С. Передовой опыт налогового администрирования в различных

странах. Финансовая, налоговая и денежно-кредитная политика. СПб. 2014. № 5 (97).
С. 13–22. ISSN 1993-3541.

19. Курбанова П.М. Совершенствование механизма администрирования

налоговой

задолженности.

Дисс.

на

соиск.

уч.

степ.к.э.н.

Дагестанский

государственный университет

.

Махачкала. 2015. стр. 161

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикасининг 2017 йил 7 февралдаги "Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси тутрисида"ги ПФ-4947-сонли Фармони.

Каримов И.А. Узбекистон буюк келажак сари. - Т.: "Узбекистон", 1998. 358-6.

Мирзиёев Ш.М. Танцидий тах/1ил, цатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - >^ар бир рах,бар фаолиятининг кундалик коидаси булиши керак, -Т./'Узбекистон», 2017 й - 104 б.

Трошин А. (2000) Сравнительный анализ методик определения налоговой нагрузки на предприятия// Финансы.-М., 2000. №5.-С44-45.

Аронов А ва Кашин В (2007) Налоги и налогообложение М.: Магистр.

Жалонкина И, (2012) "Модернизация механизмов взыскания налоговой задолженности в Российской федерации".автореферат диссертации на и соискание ученой степени кандидата экономических наук с.14.

Тошматов Ш.А. (2008) Корхоналарни ривожлантиришда соликдарнинг роли -Т.: Фан ва технология.

Бланк И.А. (2004) "Финансовый менежмент", Киев-Ника-Центр 195-бет.

Майбурд Е.М. Введение в историю экономической мысли. - М.: Дело, Витапресс. 1996. - 544 б.

Тангрицулов А, Хомма.А (2010) Солицлар ва бошк,а мажбурий туловлардан кдрздорликни камайтириш; Т.: Янги аср авлоди.

Тошматов Ш, Норк,узиев.И (2010) Солик, царзи ва уни ундириш; Т.: Янги аср авлоди.

Смит А (1935) Исследование о природе и причинах богатства народов. - М.: Соцэкгиз, Т.2. - С.343.

Тангирцулов А. ва бошцалар. (2010) Солик, ва мажбурий туловлардан кдрздорликни камайтириш. Уцув кулланма. -Т.: "Янги аср авлоди" нашриёти. -6-6.

Андреева В.А. Повышение налоговой грамотности и культуры участников налоговых правоотношений. Экономика Интерактивная наука | 4 (14) 2017. стр.136-140.

Кузнецов А.Л. Налоговая политика и налоговые органы: реальное состояние, проблемы, перспективы (региональный аспект) 2016. [Электронный ресурс]. - Режим доступа: http://vasilievaa.narod.ru/zhurnal/

Калачева О.С. Повышение налоговой культуры населения как способ борьбы с налоговыми правонарушениями в России. Бизнес. Образование. Право. Вестник волгоградского института бизнеса, №4 (37). 2016. стр. 35-41

Узбекистон Республикаси Давлат солик цумитаси маълумотлари асосида муаллифнинг циёсий таклиллари.

Вылкова Е.С. Передовой опыт налогового администрирования в различных странах. Финансовая, налоговая и денежно-кредитная политика. СПб. 2014. № 5 (97). С. 13-22. ISSN 1993-3541.

Курбанова П.М. Совершенствование механизма администрирования налоговой задолженности. Дисс. на соиск. уч. степ.к.э.н. Дагестанский государственный университет. Махачкала. 2015. стр. 161

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов