Особенности определения и исчисления базы налога на добавленную стоимость

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
345-353
8
5
Поделиться
Ташмурадова, Б. (2021). Особенности определения и исчисления базы налога на добавленную стоимость. Экономика и инновационные технологии, (3), 345–353. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11912
Бувсара Ташмурадова, Ташкентский Финансовый Институт

профессор кафедры корпоративных финансов и ценных бумаг

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Налоговые реформы в нашей стране также связаны с совершенствованием налога на добавленную стоимость которая имеет существенное значение в налоговой системе республики Узбекистан. В статье анализированы особенности расчёта, некоторые сложности и проблемы расчёта налогооблагаемой базы налога на добавленную стоимость, обращено внимание на совершенствование формирования налоговой базы. Кроме того сформулированы выводы и разработаны рекомендации на основе результатов применения основных изменений и дополнений по определению и расчета налогооблагаемой базы налога на добавленную стоимость в новой редакции Налогового кодекса Республики Узбекистан

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

339

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ БАЗАСИНИ АНИҚЛАШ ВА

ҲИСОБЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Ташмурадова Бувсара Эгамовна

Тошкент молия институти“Корпоратив молия ва қимматли

қоғозлар” кафедраси профессори

E-mail:

proftoshmurodova@mail.ru

Аннотация:

Мамлакатимизда олиб борилаётган солиқ ислоҳотлари солиқ

тизимида муҳим аҳамиятга эга бўлган қўшилган қиймат солиғини такомиллаштириш
билан ҳам боғлиқдир. Мақолада қўшилган қиймат солиғи базасини ҳисоблашнинг ўзига хос
хусусиятлари, уни аниқлашдаги айрим мураккабликлар

ва муаммолар таҳлил этилган,

солиқ базасининг

шакллантиришни такомиллаштириш

масалаларига эътибор

қаратилган.

Бундан ташқари янги таҳрирдаги Солиқ кодексида қўшилган қиймат солиғи

базасини аниқлаш ва ҳисоблаш

юзасидан киритилган ўзгаришлар ва қўшимчаларни

қўллаш натижаларга асосланиб тегишли хулосалар шакллантирилган ва тавсиялар
ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар

:

қўшиган

қиймат, қўшилган қиймат солиғи базаси, солиқ объекти

,

солиқ агентлари, солиқни ҳисоблаш, молиявий лизинг, соф фойда, дивиденд ва фоизлар.

Аннотация:

Налоговые реформы в нашей стране также связаны с

совершенствованием налога на добавленную стоимость которая имеет существенное
значение в налоговой системе республики Узбекистан. В статье анализированы
особенности расчёта, некоторые сложности и проблемы расчёта налогооблагаемой
базы налога на добавленную стоимость, обращено внимание на совершенствование
формирования налоговой базы.

Кроме того сформулированы выводы и разработаны

рекомендации на основе

результатов применения основных изменений и дополнений по

определению и расчета налогооблагаемой базы налога на добавленную стоимость в
новой редакции Налогового кодекса Республики Узбекистан

Ключевые слова:

добавленная стоимость,

налогоблагаемая база налога на

добавленную стоимость

,

объект налога, налоговые агенты,

расчет налога, финансовый

лизинг, чистая прибыль, проценты и дивиденды.

Annotation:

The ongoing tax reforms in our country are also associated with the

improvement of value-added tax, which is important in the tax system. The article analyzes the
specifics of the calculation of the value-added tax base, some of the complexities and problems in
its identification, and focuses on improving the formation of the tax base. In addition, the new
version of the Tax Code contains the main conclusions on the definition of value added tax, as well
as changes and additions to the tax base.

Key words:

value added, value-added tax base, tax object, tax agents, tax calculation,

financial leasing, net profit, dividends and interest.

Кириш

Солиқ концепцияси асосида киритилган янгиликлар

солиқ тизимини маълум

даражада такомиллаштирганига қарамай амалиётда уларни қўллаш борасида
муаммолар, ноаниқликлар, шунингдек, солиқ органлари мутухассислари ва
тадбиркорлар

томонидан

айрим

қонунчилик

қоидаларига

қарама

-

қарши

муносабатлар ҳам юзага келмоқда.

Баъзи

ҳолларда эса солиқ тизимининг айрим


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

340

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тамойилларининг бузилиши ҳолатлари ҳам кузатилади. Солиқ тўловчилар ва
иқтисодчи мутахассислар томонидан

кўп мунозараларга

сабаб бўлаётган

қўшилган

қиймат солиғи ҳам шулар жумласидандир. Бу солиқнинг қўлланилиши билан боғлиқ
мураккабликлар ва ечимлари юзасидан олдинги мақоламизда айтиб ўтган эдик.
Шунингдек,

бу солиқ базасини ҳисоблашда ҳам ўрганиш ва бартараф этиш лозим

бўлган муаммолар мавжуд бўлиб, бу борада илмий тадқиқотлар олиб бориш
долзарблигича

қолмоқда.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Қўшилган

қиймат солиғи ишлаб чиқарувчиларга эмас балки истеъмолга солиқ

сифатида дастлаб, 1954 йил Францияда иқтисодчи М.Лоре томонидан таклиф

этилди

ва кўп мамлакатларга тарқалди [9].

ҚҚС

Ўзбекистонда 1992 йилдан солиқ тизимининг бюджет даромадларини

таъминловчи энг муҳим қисмига айланди. Унинг солиқ тизимида муваффақиятли
амал қилишида Ўзбекистонлик амалиётчи мутахассислар Ш.Гатаулин, Э.Гадоев

,

И.Завалишиналарнинг бу солиқни ундириш механизмини такомиллаштириш билан
боғлиқ қатор илмий тадқиқотлари мавжуд [7,8,9].

Қўшилган

қиймат солиғи қўлланилишининг ўзига хос хусусиятлари, ҳисоблаш

ва ундириш механизмлари Ш.Тошматов, М.Комилов, Қ.Яҳёевлар томонидан ҳам
атрофлича ўрганилган [10,11].

Шуни таъкидлаш керакки, республикамизда

ўзига хос шаклланган иқтисодий

ҳолатни, яъни миллий даромад, ишлаб чиқариш, йирик корхоналар сони ва активи
давлат корхоналарига тегишли бўлган шароитда, мулкчиликнинг бошқа

шакллари

яхши ривожланмаган шароитда бу солиқнинг ва йирик давлат корхоналарига
нисбатан қўлланиши унинг фискаллик аҳамияти ижтимоий

соҳаларга камроқ таъсир

этган ҳолда жорий этиш имконини берди.

Хорижий иқтисодчи олимлардан Jingxian Zou,

Guangjun Shen, Y

axian Gongлар

Хитойда 2007 йилда ҚҚС бўйича амалга оширилган ислоҳотларнинг корхоналар
инвестиция фаолиятига, замонавий технологиялар жалб қилиш орқали иқтисодий
самарадорлик

ўсишига,

шунингдек

“даромад

самарадорлиги”,

“бозор

самарадорлиги” ва “мажбуриятларни қоплаш самарадорлиги”га таъсирини тадқиқ
қилган [5].

Mohammad Alizadeh,

Masoume Motallabiлар эса қўшилган қиймат солиғи ва

давлат харажатлари ўртасидаги боғлиқликни тадқиқ қилиб, ижтимоий фаровонликни
таъминлаш учун давлат харажатларини қисқартириш, натижада эса ҚҚС ставкасини
ҳам пасайтиришни илгари суради [6].

Сўнгги даврда республикамизда иқтисодий шарт

-

шароитлар ўзгариши ва бозор

механизмларининг ривожланиши, ташқи савдо операцияларининг кўпайиши, хусусий
капиталнинг ривожланишига имкон берилиши, чет

эл корхоналари фаолиятининг

фаоллашуви, хорижий капиталлар оқими кўпайиши, халқаро молия институтлари
билан алоқалар кучайиши, акциядорлик жамиятлари фаолияти, қимматли қоғозлар
бозори фаолияти, капитал бозори фаолияти қонунчилигининг такомиллашуви бу

солиқни янада мувофиқлаштириш ва такомиллаштиришни акс этттирувчи солиқ
тизимини ишлаб чиқишни тақозо қилди. Шу туфайли янги таҳрирдаги Солиқ
кодексини ишлаб чиқишда бу солиқни ундириш механизмида янгиликлар яратиш
мақсадида тадқиқотлар олиб борилди.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

341

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Тадқиқот методологияси

Ушбу мақолада хорижий ва мамлакатимиз иқтисодчи олимларининг солиқ

тизими, қўшилган қиймат солиғи, солиқ базаси, солиқларни ҳисоблаш
методологиясига бағишланган илмий асарлари ўрганилган. Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитаси

маълумотларининг таҳлилида статистик маълумотларни

гуруҳлаш, солиштирма таҳлил, танлама кузатув усулларидан фойдаланилди. Тадқиқот
методологияси сифатида адабиётлар қиёсий таҳлили, мантиқий ва таркибий таҳлил
қилиш, гуруҳлаштириш ва қиёсий таққослаш, иқтисодий

-

статистик таҳлил ва

солиштирма таҳлил, танлама кузатув усулларидан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Солиқ базаси нимани англатади. Солиқ қонунчилигида

ҚҚС базаси сифатида

маҳсулот (хизмат) ларнинг сотиш нархи назарда тутилади.

Яъни,

Солиқ кодексига

асосан

,

“солиқ базаси акциз солиғини (акциз тўланадиган товарлар, хизматлар учун)

ҳисобга олиб, унга солиқни киритмаган ҳолда, битим тарафлари томонидан
қўлланилган нархида сотиладиган

товарларнинг (хизматларнинг) қиймати сифатида

аниқланади”. (СК

248-

модда.

)

Аммо хақиқатда, реал ҳолатда

солиқ базаси ўз номи билан қўшилган

қийматдир. Қўлланиладиган ҳисоблаш методикасига кўра сотиб олинган маҳсулотга
тўланган ҚҚСнинг ҳисобга олиниши корхона томонидан тўланадиган ҚҚС аслида ўзи

қўшилган қийматга нисбатан тўланишини англатади.

Аммо

молиявий ҳисоботларда

қўшилган қиймат кўрсаткичи аниқланмайди

ва алоҳида кўрсатилмайди.

Шунинг учун

қўшилган қийматга солиққа тортиш назаридан фақат сотиб олинган ва сотилган
маҳсулот нархи ўртасидаги фарқ сифатида қаралади. Бунда шунга эътибор бериш
лозимки, барча сотиб олинган маҳсулотлар эмас фақат қўшилган

қиймат солиғи

тўланиб олинганлари ҳисобга олинади. Шу туфайли қўшилган қиймат таркибига
аслида нималар киритилишини билиш муҳим. Иқтисодий назария нуқтаи назаридан

қўшилган қийматга фойда ва иш хақи киритилади. Аммо амалда унинг таркиби анча
кенг ҳисобланади

(1-

жадвал)

.

1-

жадвал

Қўшилган

қиймат солиғи базаси сифатида қўшилган қиймат таркиби

1

Сотишдан ялпи тушум

М

о

д

д

и

й

хар

аж

ат

лар

Қўшилган қиймат

Ам

о

р

ти

зац

ия

ажр

ат

маси

Иш ҳақи

харажатлари

Фойда

Молиявий харажатлар

Акци

злар

ҚҚС

Иж

тим

о

и

й

со

ли

қ

Иш ҳ

ақ

и

Фо

йдад

ан

со

л

иқлар

Со

ф

фо

йда

Дивиден

т ва

ф

о

и

злар

Р

ес

ур

с

ва

му

л

к с

о

л

иқлар

Со

ф

т

уш

умд

ан

аж

р

ат

мал

ар

Б

о

шқ

а с

о

ли

қлар

Кред

ит

у

чу

н ф

о

из

лар

Тў

ланг

ан

жар

има в

а пе

н

ялар

Да

р

о

мад

с

о

ли

ғи

Со

ф

и

ш ҳ

ақ

и

1

Муаллиф томонидан тузилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

342

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

жадвалдан кўриб турганимиздек, ҚҚС базаси сифатида қўшилган қиймат

таркиби анча кенгдир.

Бундан ташқари, моддий харажатлари ҚҚС тўловчилардан

сотиб олинган бўлса, уни ҳисобга олиш мумкин. Акс ҳолда моддий харажатлар ҳам
солиқ

базасига киради. Бу ҳолатлар солиқнинг фискаллик аҳамиятини янада

оширади. Аммо,

нарх навонинг кўтарилиши

ва солиқнинг асосий ҳақиқий тўловчиси

истеъмолчилар ҳисобланиши

эвазига кўпгина

ижтимоий

муаммоларни келтириб

чиқариши мумкин

.

Умуман амалиётда

ҚҚС

тўловчилари бир неча туркумларга бўлиниши мумкин,

яъни:

-

стандарт

тартибда

,

умумий ставкада солиқ тўловчилар;

-

пасайтирилган ставкада солиқ тўловчилар;

-

ноль

даражали ствкада солиқ тўловчилар;

-

имтиёзли оборотга эга бўлган солиқ тўловчилар;

-

ўз ихтиёри билан

солиқ

тўловчи кичик корхоналар.

Республикамизда соддалашган тартибда солиқ тўлаш умуман ўзини оқламади,

тўғрироғи ишламади. Гўёки имтиёз сифатида тақдим этилган пасайтирилган
ставкалардан деярли барча солиқ тўловчилар воз кечдилар ва умумий (20%) ставкага

ўтилди. Сабаби ставкалар ўртасидаги фарқ бюджетдан қопланмади. Шу сабабли 2020
йилдан пасайтирилган ставкалар бекор қилинди, тўловчиларнинг қарийб 18 мартага
кўпайганлиги, юқори ставка нарх навонинг кескин ошишига сабаб бўлганлиги умумий
солиқ ставкасиниг

15

% га тушишига имкон берди Барча қўшилган қиймат солиғи

жорий этилган мамлакатларда пасайтирилган ставкалар мавжуд бўлиб, улар

муваффақиятли қўлланилиб келинмоқда. Республикамизда бу механизмнинг нотўғри
ташки этилганлиги сабабли ишламади, белгиланган мақсад

амалга ошмади.

2-

жадвалда кўрсатилган манфий шаклдаги ҚҚС солиғи бу асосан экспорт

қилувчи корхоналарда юзага келади. Ноль

даражали ставкани қўлловчилар учун

хомашёга тўланган солиқ бюджетда қайтарилиши ҳисобига юз берган. Шуни
таъкидлаш керакки, айрим ҳолларда 2020 йилга қадар солиқ базаси таннархдан
келиб чиқиб аниқланган бўлса эндиликда, бозор қийматига нисбатан аниқланади,
яъни:

-

товарларни (хизматларни) бошқаларига айирбошлаб сотишда

;

-

товарларни (хизматларни) бепул беришда (кўрсатишда);

-

юридик

шахснинг мол

-

мулкидан шахсий мақсадларда фойдаланишда.

Бундан ташқари, агар битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор

қийматидан

паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш

киритишга ҳақли деб белгиланган. Аммо бунда солиқ

тўловчи бундай қарор

юзасидан битимнинг нархи бозор нархларига мувофиқлигини ва солиқ тўлашдан
бўйин товлашга қаратилмаганлигининг асосларини тақдим этиш йўли билан
низолашишга имконият берилади. Лекин, солиқ тўловчилар ҳуқуқий билимлари
масаласининг ривожланмаганлигини ҳисобга олсак, бу масала солиқ тўловчилар
фойдасига ҳал қилинмайди ёки коррупция ривожланишига имкон бериши мумкин.
Шунингдек, солиқ тўловчининг ўз эҳтиёжлари учун ўзи ишлаб чиқарган товарлардан
фойдаланилганда ёки ўз кучи билан хизматлар кўрсатилганда, солиқ базаси ушбу
товарларнинг (хизматларнинг) бундай солиқ тўловчи томонидан ўтган 90 кун
давомида сотилган айнан шундай (улар мавжуд бўлмаганда шунга ўхшаш)


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

343

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

товарларнинг (хизматларнинг) ўртача ўлчанган нархидан келиб чиққан ҳолда
ҳисоблаб

чиқарилган қиймати сифатида, бундай сотиш

мавжуд бўлмаганда эса солиқ

қўшилмаган

бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Юқоридаги холатлардаги битимларда бозор қийматининг белгиланиши

албатта солиқдан қочишга имкон бермаслик мақсадида амалга оширилганлигини
тушуниш мумкин, аммо

муддатли битимлар бўйича товарлар (хизматлар) сотилганда

солиқ базасини аниқлаш масаласида бундай деб бўлмайди. Буни қуйироқда таҳлил
қиламиз.

Товарларни республика ҳудудига импорт қилишда ҳам ҚҚС базасини

аниқлашда солиқ тўловчи

томонидан кўрсатилган қиймат эмас балки “аниқланадиган

божхона қиймати” ҳисобга олинади. Шунингдек, солиқ тўловчилар тоифаси
“Ўзбекистон

Республикасида

оборотларни

амалга

оширадиган

Ўзбекистон

Республикасининг

норезидентлари

бўлган

юридик

шахсларнинг

доимий

муассасалари” билан тўлдирилди.

Норезидент юридик шахслар доимий

муассасаларининг солиқ тўловчилар қаторига киритилиши ҚҚС занжирининг
узлуксизлигини таъминлаш, шунингдек улар томонидан Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида кўрсатиладиган товарлар (хизматлар) қийматини камайтириш имконини
бериш мақсадида киритилди.

Хусусан, қурилиш ишларини амалга оширадиган доимий муассасалар

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар ва хизматларни қўшилган қиймат
солиғи билан харид қиладилар. Натижада, ҚҚСнинг “кириш”

суммаси лойиҳанинг

қийматини ошишига олиб келади, чунки лойиҳанинг таннархини оширади ва ҳисобга
олинмайди.

Умуман охирги икки йилда қўшилган қиймат солиғи борасидаги ислоҳотлар

натижасида солиқ тўловчилар сони ва солиқ тушумлари борасида кескин юқори ўсиш
кузатилди.

Солиқ базасини аниқлашда тўловларнинг моддий шаклда шунингдек,

қимматли қоғозлар билан тўланиши

ҳам эътиборга олинади.

Солиқ Кодексининг 34

-

бобида қўшилган қиймат солиғи базасини аниқлаш

тартиби баён этилган. Унда қуйидаги соҳаларда солиқ базасини аниқлаш
хусусиятлари келтирилган:

-

молиявий ижара (лизинг) шартномалари бўйича операциялар амалга

оширилганда солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари;

-

воситачилик (топшириқ), транспорт экспедицияси шартномалари бўйича

операциялар амалга оширилганда солиқ базаси;

-

корхона мол

-

мулк мажмуаси сифатида сотилганда солиқ базасини аниқлаш;

-

транспортда ташишни амалга оширишда солиқ базасини аниқлаш;

-

муддатли битимлар бўйича товарлар (хизматлар) сотилганда солиқ базасини

аниқлаш;

-

товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда солиқ базасини

аниқлаш тартиби;

-

товарлар (хизматлар) чет

эллик шахслар томонидан

сотилганда солиқ

агентлари томонидан солиқ базасини аниқлаш;

-

давлат мол

-

мулки билан операциялар амалга оширилганда солиқ агентлари

томонидан солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

344

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2-

жадвал

Республикамизда 2019 йил 8 ой

давомида ҳисобланган қўшилган

қиймат

солиғининг туркумлари

(млрд сўмда)

2

Ҳудуд номи

2019 йил 8 ой давомида ҳисобланган қўшилган қиймат солиғининг

туркумлари

2019

йил 8 ой

давомида жами

ҳисобланган

қўшилган

қиймат солиғи

Стандарт тартибда ҚҚС тўловчилар

Соддалашти

рилган

тартибдаги ҚҚС

тўловчилар

Импорт

ҳисобидан

Манфий

Мусбат

Нол

Корхо

-

на

сони

Суммаси

Корхо

-

на

сони

Суммаси

Корхо

-

на сони

Корхо

-

на сони

Суммаси

Корхо

-

на сони

Суммаси

Корхо

-

на

сони

Суммаси

Андижон

вилояти

328

-152,47 1 288

391,1

555

378

14,4

14

3,6

1 680

409,1

Бухоро

вилояти

378

-69,64

1 613 1 151,5

709

248

10,6

5

1,4

1 866

1 163,5

Жиззах

вилояти

131

-67,81

789

307,1

250

222

9,3

4

0,0

1 015

316,5

Қашқадарё

вилояти

233

-90,27

1 619

712,8

303

301

13,5

6

12,3

1 926

738,5

Навоий

вилояти

123

-68,06

1 424

485,3

309

186

6,8

2

0,6

1 612

492,6

Наманган

вилояти

290

-116,21 1 191

389,7

450

414

14,6

2

0,0

1 607

404,3

Самарқанд

вилояти

660

-167,83 1 927

383,9

722

389

19,1

5

0,0

2 321

403,1

Сурхондарё

вилояти

193

-84,82

1 180

394,5

333

347

13,0

2

0,3

1 529

407,8

Сирдарё

вилояти

98

-25,88

577

258,7

257

171

6,1

4

2,9

752

267,6

Тошкент

шаҳри

2 828 -1 324,46 6 494 3 946,2 2 167 2 252

117,8

276

217,7

9 022

4 281,7

Тошкент

вилояти

632

-243,28 2 044 1 226,2

628

548

21,1

18

4,4

2 610

1 251,7

Фарғона

вилояти

464

-310,18 1 757

735,0

1 674

620

21,8

6

7,6

2 383

764,4

Хоразм

вилояти

218

-41,68

1 193

332,5

295

361

12,6

0

0,0

1 554

345,1

Қорақалпо

ғистон Рес

.

93

-23,15

1 346

782,7

271

298

11,1

2

0,0

1 646

793,8

ЖАМИ

6 669

-2 785,74

24 442

11 497,1

8 923

6 735

291,7

346

250,8

31 523

12 039,7

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки қўшилган қиймат солиғидан солиқ базасини

аниқлаш хусусиятлари қонунчиликда бир мунча мураккаб баён этилган ва уларни
махсус билимлар ва амалий кўникмаларсиз англаш анча қийинчилик туғдиради. Шу

туфайли уларга изоҳ бериш муҳимдир.

Молиявий ижара (лизинг) шартномалари бўйича операциялар амалга

оширилганда солиқ базасини аниқлаш солиқ кодексида бир мунча мураккаб баён

2

https://soliq.uz/-

Ўзбекистон

Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг веб сайти маълумотлари асосида муаллиф

томонидан тайёрланди.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

345

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

этилган.

“Мол

-

мулк молиявий ижарага (лизингга) берилган тақдирда, ижарага

берувчининг (лизингга берувчининг) солиқ базаси барча даврий ижара (лизинг)
тўловлари суммаси (шу жумладан, қайтариб сотиб олиш суммаси, агар шартномада
шундай сумма назарда тутилган бўлса) сифатида, ижарага берувчининг (лизингга
берувчининг) фоиз ҳисобидаги даромади чегириб ташланган ва солиқ ҳисобга
олинмаган ҳолда аниқланади” (СК 249

-

модда)

.

Бошқача қилиб айтганда, молиявий

лизинг операцияларидан кўрилган фоиз шаклидаги даромад солиққа тортилмайди.

3-

жадвал

Молиявий лизинг операцияларида ҚҚС базасини аниқлаш тартиби

3

Кўрсаткичлар

1-

вариант

2-

вариант

1.

Лизингга берувчи сотиб олган нарх

100000

100000

2.

ҚҚС

суммаси

15000

15000

3.

Лизингга берувчининг сотиш

нархи

100000

120000

4.

Барча даврий ижара (лизинг) тўловлари суммаси

120000

124000

5.

Шу жумладан, лизингга берувчининг фоиз ҳисобидаги
даромади (20 %)

20000

24000

6.

ҚҚС

базаси

100000

120000

7.

ҚҚС

суммаси

15000

18000

8.

Лизингга берувчининг ҳисобга оладиган ҚҚС суммаси

15000

15000

9.

Бюджетга тўланадиган ҚҚС суммаси

-

3000

Молиявий лизинг операцияларида фақат лизингга берувчи сотиб олган нархига

нисбатан сотиш нархини

юқорироқ қилиб белгилагандагина бюджетга қўшимча тўлов

юзага келади. Солиқдан озод қилинадиган асбоб ускуналар сотилганда сотиб олиш ва
сотиш нархидаги фарқ солиққа тортилади, худди 2

-

вариантдаги каби амалга

оширилади.

Муддатли битимлар бўйича товарлар (хизматлар) сотилганда солиқ базаси

ушбу товарларнинг (хизматларнинг) бевосита шартномада кўрсатилган, лекин
сотилган санадаги бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган қийматдан
паст бўлмаган қиймати сифатида аниқланади

(СК

253-

модда

).

Уюшган бозорда

муомалада бўлган ва асос актив етказиб берилишини назарда тутувчи опцион
контрактларнинг асос активи сотилган тақдирда, солиқ базаси ушбу асос активни
сотиш

амалга оширилиши керак бўлган ва ҳосила молиявий воситани биржа

тасдиқлаган таснифлаш шартларига мувофиқ белгиланган қиймат сифатида, лекин
сотиш

санасидаги бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилганидан

паст бўлмаган қийматда аниқланади.

Воситачилик (топшириқ)

шартномалари бўйича операциялар амалга

оширилганда солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари устида
тўхталадиган бўлсак

.

Солиқ кодексининг 250

-

моддасига кўра

“Комитентнинг (ишонч

билдирувчининг) топшириғига кўра комитентга (ишонч билдирувчига) тегишли бўлган
товарлар сотилган тақдирда, воситачилик (топшириқ) шартномасининг шартларига
мувофиқ бўлган шартлар асосида воситачи (ишончли вакил) томонидан учинчи шахс

3

Шартли мисоллар ёрдамида муаллиф томонидан тайёрланди.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

346

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

билан тузилган битим бўйича комитент (ишонч билдирувчи) бундай учинчи шахсга
хизматлар кўрсатганда солиқ базаси

қуйидагича аниқланади:

1) воситачининг (ишончли вакилнинг) солиқ базаси –

унинг солиқни ўз ичига

оладиган воситачилик ҳақи миқдорида;

2) комитентнинг (ишонч билдирувчининг) солиқ базаси –

комитентнинг (ишонч

билдирувчининг) топшириғига кўра воситачи (ишончли вакил) томонидан сотилган
товарларнинг қиймати, шунингдек солиқни киритмаган ҳолда воситачи (ишончли
вакил) томонидан учинчи шахс билан тузилган битим бўйича комитент (ишонч
билдирувчи) бундай учинчи шахсга кўрсатган хизматларнинг

қиймати миқдорида.

(СК

250-

модда).

Айтайлик, комитент 500 млн. сўмлик товар воситачига берди. Воситачи ҳақи 10

фоиз. Воситачи солиқ базаси 50 млн

.

сўм, солиқ суммаси 6,521 млн

.

сўм (50*15/115).

Бунда воситачининг хақи комитент томонидан кўрсатиладиган хизмат қиймат

таркибига

киритилади, аммо солиқ базасини аниқлашда уни чиқариш кераклиги

ҳақида

қонунчиликда

кўрсатиб

ўтилмаган.

Мисолимиздаги

500

млн.сўм

қонунчиликка

кўра комитент солиқ базаси деб айтилган, аммо унинг

50 млн

.

сўми

воситачи солиқ базаси.

5

0 млн

.

сўм воситачига

тўланганда ҳисоб варақ фактурада

қўшилган

қиймат солиғи алоҳида кўрсатилмаганлиги сабабли комитентда уни

ҳисобга

олиш имкони бўлмайди, натижада бир сумма икки марта солиқ базасига

кириб қолади.

Бундан ташқари, воситачининг солиқ тўлови унинг ўзи томонидан ёки комитент

томонидан

бюджетга тўланиши масаласига ойдинлик киритилмаган. Амалиётда

муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлади.

Хулоса ва таклифлар

Қўшилган қиймат солиғи базасининг шаклланишида ўзига хос хусусиятлари,

уларни қонунчилик асосида ва

амалиётдаги ҳолатлар билан солиштирган ҳолда

айрим хулосаларни чиқариш мумкин.

Аввало шуни таъкидлаб ўтиш керакки,

қўшилган қиймат солиғи базасини

аниқлаш борасида

солиқ қонунчилигида очиқ бўлган саволлар мавжуд

ва

амалиетда

юзага келаетган кўп вазиятларни ўз ичига олмайди. Натижада, солиқ органларига
жуда кўп саволлар билан мурожаат қилинмоқда, бу саволларга ҳар доим ҳам
тегишли жавоблар олинмаётганлиги ёки қониқарли жавоб олинмаётганлигини
амалиётда кузатилмоқда.

Амалиётда солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпциясининг ишламаётганлигини

ҳам кузатишимиз мумкин. “Лозим даражада эҳтиёткорлик” қоидасининг солиқ
қонунчилигига киритилиши натижасида эса айнан қўшилган қиймат солиғи бўйича
виждонли солиқ тўловчиларнинг бир кунлик фирмаларга тўлаган қўшилган қиймат
солиғининг тан олинмаслигига олиб келмоқда.Тадбиркорлик фаолиятига салбий
таъсир этувчи катта муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Қонунчилик

талабига кўра муддатли битимлар, шу жумладан, опционларда

хам кўриб ўтганимиздек, қўшилган

қиймат солиғи базаси сифатида бозор

қийматидан

келиб чиқиши белгиланган. Бу анча мунозарали масала бўлиб, бу опцион

шартномаси мантиқига зиддир. Ҳамда бунда агар бозор нархи ошиб кетадиган бўлса
опционни сотувчи ёки сотиб олувчининг даромадига салбий таъсир

этиши мумкин.

Аслида опцион мақсади ҳам бозор нархлари ўзгарувчанлигидан ҳимояланишдир.

Қўшилган

қиймат солиғи базасини белгилашдаги яна мунозарали томони

шундаки, акциз солиғи, божхона тўловларининг, ижтимоий солиқнинг, кредитлар
учун фоизнинг солиқ базасига киритилишидир. Бу

кузатаетанимиздек, истеъмол


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

347

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

товарлари ва хизматлари нархларнинг

ошишига, аҳоли реал даромадларининг

камайишига ва пировард натижада кам даромадли аҳоли қатлами ижтимоий
аҳволининг ёмонлашувига олиб келмоқда.

Янги таҳрирдаги солиқ кодексини таҳлил қилар эканмиз, бир жиҳатга алоҳида

урғу берилганлигини кузатамиз яъни,

солиқ органлари битимлардаги нархларнинг

бозор нархига тўғри келмайди деб ҳисобласа, солиқ базасини белгилашдабозор
нархи эътиборга олинади. Бу ҳолат асосан божхона ҳудудида кузатилган бўлса,
эндиликда мамлакат ичидаги барча битимларда шу ҳолат амалга оширилиши
белгиланган.

Сўнгги вақтларда солиқ маслаҳатчилиги институти ривожланиб бормоқда.

Бунга албатта уларга бўлган талабнинг ортиши сабаб бўлмоқда. Талаб эса кўпроқ
даражада қўшилган қиймат солиғи тўловчиларининг 18 баравар ортиши, ва
солиқбасасини

ҳисоблашдаги

мураккабликлар

ва

солиқ

қонунчилигидаги

ноаниқликлар, турлича талқин қилишлар, “солиқ тўловчиларнинг хақлиги
презумпцияси” тўғрисидаги солиққа тортиш тамойилларининг бузилиши ҳам сабаб
бўлмоқда.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (янги таҳрири). 2020 йил

2.

2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисидаги қонуни.

Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 21 ноябрда қабул қилинган Сенат томонидан
2019 йил 30 ноябрда маъқулланган.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 майдаги “Имтиёзлар ва

преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

ПҚ

-3756-

сонли

қарори

.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 июлдаги “Солиқ

маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ

-

4389-

сон қарори

5.

Jingxian Zou, Guangjun Shen, Yaxian Gong. The effect of value-added tax on leverage:

Evidence from China’s

value-added tax reform. // China Economic Review. Volume 54, April 2019.

Pages 135-146

6.

Mohammad Alizadeh, Masoume Motallabi. Studying the Effect of Value Added Tax on

the Size of Current Government and Construction Government. // Procedia Economics and
Finance. V
olume 36, 2016. Pages 336-344.

7.

Гатаулин Ш.К. ва бошқалар Солиқлар ва солиққа тортиш. Дарслик. Т.: «Иқтисодиёт

ва ҳуқуқ дунёси», 1996. –

304 б.

8.

Гадоев Э.Ф. и др. Косвенные налоги. Учебно

-

практическое пособие. –

Т. “Норма”,

2011.

220 с.

9.

Завалишина И. Солиқлар: назария ва амалиёт. Т: 2005, “Иқтисодиёт ва ҳуқуқ

дунёси”, 2005. –

539 б.

10.

Тошматов Ш., Комилов М. Қўшилган қиймат солиғи.

-

Т.: “Иқтисодиёт ва ҳуқуқ

дунёси”. 2004. –

160 б.

11.

Ташмурадова

Б.

Қўшилган қиймат солиғини механизмидаги асосий янгиликлар,

қўллаш

хусусиятлари ва айрим муаммолар. Халқаро молия ва ҳисоб”

электрон журнали

ТМИ

2020 йил

4 сон

12.

Яҳёев Қ. Солиққа тортиш назарияси ва амалиёти. –

Т.: 2003. –

247 б.

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Солик. кодекси (янги такрири). 2020 йил

2020 йил учун Узбекистан Республикасининг давлат бюджети тутрисидаги конуни. Конунчилик палатаси томонидан 2019 йил 21 ноябрда цабул цилинган Сенат томонидан 2019 йил 30 ноябрда маъцулланган.

Узбекистан Республикаси Президентининг 2018 йил 31 майдаги "Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида"ги ПК-3756-сонли царори.

Узбекистан Республикаси Президентининг 2019 йил 10 июлдаги "Солнц, маъмуриятчилигини такомиллаштириш буйича куши мча чора- тадбирлар тугрисида"ги ПК-4389- сон царори

Jingxian Zou, Guangjun Shen, Yaxian Gong. The effect of value-added tax on leverage: Evidence from China's value-added tax reform. // China Economic Review. Volume 54, April 2019. - Pages 135-146

Mohammad Alizadeh, Masoume Motallabi. Studying the Effect of Value Added Tax on the Size of Current Government and Construction Government. // Procedia Economics and Finance. Volume 36, 2016. Pages 336-344.

Гатаулин 111.К. ва бошцалар Соли^лар ва солицца тортиш. Дарслик. Т.: «Ицтисодиёт ва хуцуц дунёси», 1996. - 304 б.

Гадоев Э.Ф. и др. Косвенные налоги. Учебно-практическое пособие. - Т. "Норма", 2011.-220 с.

Завалишина И. Солицлар: назария ва амалиёт. Т: 2005, "Ицтисодиёт ва КУКУК дунёси", 2005. - 539 б.

Тошматов Ш., Комилов М. К,ушилган циймат солиги. -Т.: "Ицтисодиёт ва хуцук, дунёси". 2004. - 160 б.

Ташмурадова Б. Кушилган циймат солитини механизмидаги асосий янгиликлар, Куллаш хусусиятлари ва айрим муаммолар. Халцаро молия ва кисоб" электрон журнали ТМИ 2020 йил 4 сон

Ях,ёев К- Солицца тортиш назарияси ва амалиёти. - Т.: 2003. - 247 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов