Совершенствование деятельности детско-юношеских лагерей, оказывающих услуги социального туризма в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
21-27
20
2
Поделиться
Норкулова, Д. (2016). Совершенствование деятельности детско-юношеских лагерей, оказывающих услуги социального туризма в Узбекистане. Экономика и инновационные технологии, (4), 21–27. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8836
Д Норкулова, Самаркандский институт экономики и сервиса

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье приведены практические рекомендации по повышении качества и обеспечения соответствия международным стандартам услуг детских и молодёжных лагерей, как основной части услуг социального туризма, а также увеличения уровня международного туризма в республике.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Д.З. Норкулова,

мустақил изланувчи, СамИСИ

ЎЗБЕКИСТОНДА СОЦИАЛ ТУРИЗМ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТУВЧИ

БОЛАЛАР ВА ЁШЛАР ОРОМГОҲЛАР ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

В данной статье приведены практические рекомендации по повышении

качества и обеспечения соответствия международным стандартам услуг
детских и молодёжных лагерей, как основной части услуг социального
туризма, а также увеличения уровня международного туризма в республике.

This article provides practical advices on improvement of quality and

compliance with international standards of services for children and youth camps, as
an essential part of social tourism services, as well as increasing the level of
international tourism in the country.

Калит сўзлар:

болалар ва ёшлар оромгоҳлари, овқатланиш хизматлари,

жойлашув хизматлари, қўшимча хизматлар

Ҳозирги даврда туризм мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга катта

таъсир кўрсатадиган, бюджет даромадларига катта хисса қўшадиган соҳалардан
бири ҳисобланади. Бу соҳанинг ривожланиши мамлакатнинг жаҳон
иқтисодиётига интеграциясига, ички иқтисодий тузилмаларнинг такомиллаши-
шига, туризм билан боғлиқ равишда фаолият олиб борувчи соҳаларнинг
ривожланишига ижобий таъсир қилади. Аммо саёҳат қилиш, доимий яшаш
жойидан ўзга жойда дам олиш, янги ҳудудларни қуриш ёки шифобахш
ҳудудларда саломатлигини тиклаш учун молиявий маблағлар талаб этилади. Бу
маблағлар керакли манзилга етиб бориш, тунаш ва жойлашиш, овқатланиш ва
шу каби турли хизматлардан фойдаланганлиги учун тўловларга сарфланади.
Саёҳатнинг яқин ёки узоқлиги ушбу маблағлар сарфланишининг кўп ёки
камлигини белгилайди. Демак саёҳат қилиш имкониятига фақат молиявий
таъминланган аҳолигина эга бўлади. У ҳолда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли
қатламлари бу ҳуқуқдан фойдалана олмайдими? Дам олиш ёки
соғломлаштириш учун улар маблағни қаердан ва кимдан олишлари керак? Бу
муаммони ҳал қилишда ҳам мамлакатда олиб бориладиган ижтимоий ҳимоя
сиёсати ёрдам беради.

Собиқ Иттифоқ даврида тенг даромад, тенг ҳуқуқлилик тамойили

ҳукумронлик сурган вақтда ишчи хизматчилар, нафақахўр ва ногиронлар,
болалар ва ўсмирларнинг дам олиш ва саломатлигини тиклашлари учун
инфратузилмалар яратилган бўлиб, бу фаолият турли иқтисодий тармоқлар
таркибидаги соғломлаштириш масканлари, болалар оромгоҳлари орқали амалга
оширилган. Собиқ Иттифоқ парчаланганидан сўнг бу тизим бироз издан чиқди
десак муболаға бўлмас. Чунки иқтисодиёт тармоқларига тегишли бўлган дам
олиш масканлари ва болалар оромгоҳлари турли мамлакат ҳудудларида қолиб
кетишди, марказлашган тизим парчалангандан сўнг улар ўз фаолиятларини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

вақтинчалик тўхтатишди ёки тўлиқ хўжалик тизимига ўтишди. Ижтимоий
ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларининг саёҳат қилиш, дам олиш ва
саломатликларини тиклашга бўлган ҳуқуқларини таъминлашга Меҳнат ва
аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси, Касаба уюшмалари
бошқармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Халқ таълими бошқармалари
зиммасида қолдирилди.

Кам

таъминланган

фуқароларга

социал

туризм хизматларини

ташкиллаштириш бўйича фаолият ўзининг тарихий асослари билан XIX асрга
бориб тақалади. Бу даврда Европа мамлакатларида ёзги лагерлар (1875 йил) ва
оилавий пансионатлар (1890 йил) ташкил этила бошланди. Ўша даврда
туристлар контингенти асосан нафақахўрлар, ногиронлар, ўсмирлар, кўп
фарзандли оилалар ҳисобидан шаклланган ҳамда ассоциацияли ҳаракат
шаклини олган, шу билан биргаликда социал туризм манфаатларига мос келган:
ўзларининг тўловга қобилиятининг пастлиги замирида дам олишни
ташкиллаштириш муаммосини ҳал қилиши мумкин бўлган истеъмолчилар
ҳамда бу фаолият мавсумий ўзгаришлар натижасидаги талабнинг ўзгаришини
текислашга, жойлаштириш, транспорт, овқатланиш объектлари қувватининг
тўлиқ ишлатилишини таъминлашга ҳаракат қилувчи туристик хизматларни
етказувчилар

.

Туризмга, хусусан ички туризмни ривожлантиришга эътиборнинг

кучайишини қабул қилинган турли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда кўриш
мумкин. Ўзбекистоннинг барча вилоятларида туризм инфратузилмасини
ривожлантириш, сайёҳларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш,
соҳада малакали кадрларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, ички ва халқаро
туризмни янада ривожлантириш мақсадида вилоят ҳокимлари, шаҳар ва туман
ҳокимликлари, Вилоят ҳокимлиги Халқ таълими бошқармаси ва Ўрта махсус
касб-хунар таълими бошқармаси, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлимлари,
Оқсоқоллар кенгаши ва «Маҳалла» хайрия жамғармаси вилоят бўлимлари,
Касаба уюшмалари вилоят кенгашлари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати
вилоят кенгашлари, «Ўзбектуризм» миллий компанияси вилоят минтақавий
бўлими билан биргаликда Ўзбекистон фуқароларининг, айниқса ёшларнинг
маданий-маърифий

савиясини

ошириш

ва

ички

туризмни

янада

ривожлантириш мақсадида Республика бўйлаб саёҳатларни ташкил этиши
бўйича амалий ишларни ташкил этиб бормоқдалар. Ушбу тадбирларга турли
манбалар маблағлари ҳисобига турли аҳоли қатламлари учун Тошкент, Бухоро,
Хива, Самарқанд, Шаҳрисабз шаҳарлари ва Фарғона водийсига саёҳат қилиш
учун махсус турларни ташкил этиш, ички туризмни янада ривожлантириш
мақсадида мамлакат аҳолиси учун комплекс тарзда тарихий обидалар, маданий-
маиший объектлар, ўқув муассасалари ва театрларга экскурсиялар ташкил
қилиш кабилар киритилган.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда социал туризм хизматлари болалар ва

ёшлар оромгоҳлари, санаторийлар ва дам олиш уйлари томонидан ижтимоий
ҳимоя тизими орқали имтиёзли йўлланмалар эгаларига кўрсатиладиган
хизматлар ҳисобланади. Ушбу хизматларни Касаба Уюшмалари Федерацияси,
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, “Камолот” ёшлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

ижтимоий ҳаракати ва бошқа ташкилотлар балансида турган болалар ва ёшлар
оромгоҳлари, санаторийлар ва дам олиш уйлари орқали истеъмолчиларга
етказилади.

Ўзбекистонда болалар ёзги дам олишни ташкил этишнинг ўзига хос

томонларини ажратиш имконини берди. Ҳозирги кунда болалар туризми
Ўзбекистон Касаба уюшмаси томонидан ташкил этилади. Ўзбекистон Касаба
уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсати томонидан 1996 йил 15 мартда 6-22
сонли қарори билан тасдиқланган «Болаларни соғломлаштириш оромгоҳи
тўғрисидаги Низом»да болалар ёзги оромгоҳларини ташкил этиш бўйича
мезонлар алоҳида эътироф этилган: болалар соғломлаштириш оромгоҳлари 7
ёшдан 14 ёшгача бўлган ўқувчиларга мўлжалланган;болалар оромгоҳлари
корхона, ташкилот, ўқув юрти балансида бўлиб, касаба уюшмалари улардан
бепул фойдаланади; таътил вақтига қараб болалар соғломлаштириш
оромгоҳларига: ёзги таътилда 18-21 кун, кузда 7-8 кун, қишда 8-10 кун, баҳорда
10-12 кунга йўлланмалар берилиши мумкин; давлат бюджети ва турли нодавлат
жамғармалари, корхоналар ва ота-оналар ҳисобидан молиялаштирилади.
Молиялаштириш манбаларига қуйидагиларни киритиш мумкин: ижтимоий
суғурта маблағлари (ягона ижтимоий йиғимнинг 0,1 % (1-илова) [1]), касаба
уюшмалари маблағлари (1 %лик бадаллар ҳисобидан), хўжалик маблағлари
(давлат корхоналаридан ташқари) ва ота-оналар маблағлари. Давлат бюджети
ҳисобидан оромгоҳ ташкил қилинаётганда маблағ билан таъминлаш манбалари
қуйидагича шаклланади: 75 %гача – ижтимоий суғурта, 20 %гача - касаба
уюшмалари, 5 %гача ота-оналар бадаллари ҳисобидан. Бошқа манбалар
ҳисобидан оромгоҳ ташкил қилинса, маблағ билан қуйидагича таъминланади:
50 %гача – ижтимоий суғурта, 20 %гача - касаба уюшмалари, 25%гача хўжалик
субъектларидан ва 5 %гача ота-оналар бадалларидан [2]. Аммо, хўжалик
субъектлари балансида турган болалар ёзги оромгоҳларига йўлланмаларнинг
намунавий калькуляциясига биноан йўлланмаларнинг тўлиқ қийматининг
35,5%ини ижтимоий суғурта маблағларидан, 17%ини касаба уюшмалари
маблағларидан, 25 %и хўжалик ташкилотлари маблағлари ва 22,5 %ини ота-
оналар маблағлари ҳисобидан қопланади. Йўлланмаларнинг 77-78 %ини
овқатланишга, 20-22 %ини ходимлар иш ҳақларига, 1 %и маданий тадбирларга
ҳамда фақат санатория типидаги оромгоҳларда 1 %и соғломлаштириш
муолажаларига сарфланади.

Социал туризм соҳасининг халқаро тажрибасида хизмат кўрсатувчи

объектлар қуйидаги хусусиятларга эга:

-

Францияда амал қилувчи таътил чеклари тизими барча турдаги социал

туризм объектларини ўзида мужассамлайди, яъни ушбу тизимни назорат
қилувчи ташкилот истеъмолчилар ва хизмат кўрсатувчиларнинг ягона бозорини
ташкил этишга хизмат қилади;

-

бир турдаги социал туризм хизматларини кўрсатувчи объектлар

хизматлар сифатини ва рақобатбардошлигини ошириш мақсадида уюшмалар
ёки ассоциацияларга бирлашмоқда (Халқаро социал туризм бюроси, Болалар
оромгоҳлари халқаро ассоциацияси, Ёшлар ва талабалар туризми ассоциацияси
ва ҳоказо);


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

-

кўрсатиладиган хизматлар сифатини ва рақобатбардошлигини ошириш

мақсадида ташкил этилган бирлашмалар доирасида фаолият кўрсатиш ва
хизматлар сифатини белгиловчи стандартлар, лицензиялаш тартиби белгилаб
олинади;

-

ташкил этилган бирлашмалар социал туризм хизматлари истеъмолини

халқаро туризм даражасида олиб боришга асосий восита ҳисобланади;

-

халқаро миқёсда фаолият кўрсатувчи айрим ассоциацияларга аъзо

бўлиш, кўрсатиладиган хизматларнинг сифатини белгилаб олиш билан ажралиб
туради ҳамда юқори даражаси реклама-тарғибот воситаси сифатида
қўлланилиши мақсадга мувофиқ.

Ўзбекистонда социал туризм хизматларини кўрсатувчи объектлар,

жумладан болалар ва ёшлар оромгоҳлари юқорида эътироф этилган
ташкилотларга аъзо эмас. Асосий муаммо шундаки, ассоциацияларга аъзо
бўлиш учун уларнинг белгиланган стандартларга мос келиш талаб этилади.
Аммо олиб борилган тадқиқотлар қуйидагиларни аниқлашга ёрдам берди:

-

болалар оромгоҳлари кўрсатадиган хизматлар умумий меъёрларга

солинмаган. Оромгоҳларнинг фаолиятида фақат овқатланиш хизматлари,
тиббий хизматлар ва шу каби алоҳида фаолият турларига стандартлар ишлаб
чиқилган ва амалиётда қўлланилиб келинмоқда. Аммо болалар оромгоҳлари
кўрсатувчи хизматларнинг умумий мажмуасига стандартлар ишлаб
чиқилмаган.Шу сабабли оромгоҳларда кўрсатиладиган хизматлар маълум
меъёрларга бирлашмаган, шу билан бирга оромгоҳ балансида турувчи
ташкилотлар унда кўрсатиладиган хизматларга талабни алоҳида белгилаб
олиши мумкин;

-

Ўзбекистонда “Камолот” ЁИҲ таркибида ёшлар оромгоҳлари фаолият

кўрсатмоқда. Улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар мажмуининг
стандарти мавжуд эмас. Шу билан биргаликда, ушбу оромгоҳларда “Камолот”
ЁИҲ томонидан танланган ёшлар гуруҳларига хизмат кўрсатилиши
режалаштирилган бўлиб, потенциал истеъмолчилар сонини камайтириб боради.

Болалар ва ёшлар туризмини Ўзбекистонда ривожлантириш ва халқаро

туризм даражасига кўратиш мақсадида болалар ва ёшлар оромгоҳлари
хизматлари учун стандартлар ишлаб чиқиш долзарб ҳисобланади ҳамда уларни
ишлаб чиқиш вақтида кўрсатиладиган хизматлар сифатига баҳо бериш ва бу
жараённи меъёрлаштириш орқали таснифлаш амалга оширилиши шарт.
Таснифлаш маълум бир ажратиб олиш белгиси билан белгиланади. Белгилар
сони хизмат кўрсатиш даражасининг ортиши билан боғлиқ бўлади.
Оромгоҳларининг юқори тоифаси 3та белги бўлиб, паст даражаси 1та белгини
ифодалайди. Оромгоҳлари таснифи маълум бир тоифага мансублигини
белгиловчи минимал даражадаги талабларни ўзида акс эттиради.Барча
тоифадаги оромгоҳлар керакли йўл белгилари мавжуд бўлган қулай транспорт
йўлларига яхши жойлашган ва ёритилган ҳудудга, корхоналарнинг номи ва
тоифаси аниқ кўрсатилган пештахта ёзувига эга бўлиши керак.

Оромгоҳларда болалар ва ёшлар дам олишларини инобатга олган ҳолда,

улар қулай экологик шароитларда жойлашиши, жойлашиш вақтида
меҳмонларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳамда уларнинг мулки хавфсизлиги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

таъминланиши, ҳам одатий, ҳам фавқулотда вазиятларда меҳмонларнинг
бемалол ҳаракатланишини таъминлайдиган ахборотли кўрсаткичлар, авария
ҳолатидаги ҳаракатланиш йўлаклари яхши жиҳозланган бўлиши, ёнғинга
қарши ҳимоя тизимлари, ёнғин хавфсизлиги қоидаларида кўрсатилган ҳимоя
қилиш ва огоҳлантириш воситалари билан жиҳозланиш керак.

Оромгоҳда

хоналар

тозалиги,

сантехник

ускуналар

ишлаши,

чиқиндиларни чиқариш ва ҳашаротлардан самарали ҳимоя қилиш соҳасида
санитар-эпидемиологик назорат органлари томонидан белгиланган санитар-
гигиеник меъёр ва қоидаларга риоя қилиши керак.Барча электрик, газ, сув ва
оқова ускуналари “Меҳмонхоналар ва уларнинг ускуналарини техник
эксплуатация қилиш қоидалари”га мувофиқ ўрнатилиши ва ишлатилиши керак.
Оромгоҳлар қуйидаги муҳандислик тизимлари ва ускуналари билан
жиҳозланиши шарт. Совуқ ва иссиқ сув таъминоти (кун давомида); сув
таъминотида узилишлар бўладиган ҳудудларда бир кунга етадиган минимал
даражадаги сув заҳираси учун идиш бўлиши керак; канализация (оқова сув
чиқиш йўллари); хоналарда 18.5 С дан паст бўлмаган ҳароратни таъминловчи
иситиш воситаси; ҳавонинг меъёрий айланишини таъминлайдиган ва хоналарга
бегона ҳидларнинг киришини олдини олувчи вентиляция (табиий, сунъий);
радио ва телекўрсатувлар таъминоти; телефон алоқаси (ҳам ички, ҳам ташқи);
хоналарда ёритиш воситалари: табиий ва нотабиий; йўлакларда – кун давомида
табиий ва нотабиий ёритиш.

Оромгоҳларда ногиронларни қабул қилиш ва жойлаштириш, овқатланиш

вақтида қулай шарт-шароитлар яратишни инобатга олиш керак. Қизлар хонаси
билан ўғил болалар хонаси алоҳида бўлиши, шу билан бирга турли қаватларда
ёки корпусларда бўлиши керак.

Ҳар бир хона қуйидагилар билан жиҳозланиши шарт: ортопедик матрасли

кроватлар, шаҳсий буюмлар турувчи жавонлар бўлиши; оина; кийимларни
илиш ва тахлаб қуйиш мумкин бўлган шкафларнинг бўлиши; хонада
жойлашадиган болалар сонига нисбатан тенг келувчи стул ва стол бўлиши;
ювиш мумкин бўлган гиламлар бўлиши; деразада пашшаларга қарши
тўсиқнинг бўлиши шарт. Барча жиҳозлар болаларга лат етказмайдиган, ўткир
бурчакларсиз бўлиши керак.

Болалар хоналари қуйидагилар билан жиҳозланиши тавсия этилади: ҳар

бир кроват ёнида ёритқич бўлиши; устки кийимлар учун шкаф бўлиши; оёқ
кийимлар учун шкаф бўлиши; икки ярусли кроватлар бўлиши; ёйиладиган
кийим қуритгич бўлиши; деразада жалюзи бўлиши; эшикда гуруҳнинг номи
ёзилган пештахта илиниши; ҳаво тозалагич ва ҳаво намлантиргичнинг бўлиши;
қизиқарли расмлар тушурилган чойшаблар ва суратлар бўлиши.

Оромгоҳларда болалар дам олишларини инобатга олиб, уларга

назоратчилар тайинланиши табиий ҳолатдир. Бу барча оромгоҳларда
қўлланилаётган тажриба ҳисобланади. Аммо болаларни назорат қилувчи
тарбиячилар ва назоратчилар ўзларига ажратилган алоҳида хонада
жойлашадилар. Назоратни кучайтириш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида
кичик гуруҳларни бир неча хонали хоналарга жойлаштириш ҳамда битта


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

хонада етакчининг жойлашиши мақсадга мувофиқ. Яъни етакчиларнинг
максимал даражада тарбияланувчиларга яқинлаштириш мақсадга мувофиқ.

Болалар ва ёшлар оромгоҳларда 12-21 кун бўлишларини инобатга олиб,

санитария-гигиена талабларига ҳам алоҳида эътибор қаратиш мақсадга
мувофиқдир. Дам олувчилар жойлашадиган хоналар ичида ҳожатхона ва душ
хоналар бўлиши, ёки корпусда бир неча хоналарга умумий ҳожатхона, албатта
қизлар ва ўғил болаларга алоҳида ташкил этиш керак. Душхоналар совуқ ва
иссиқ сув билан таъминланган ҳамда улардаги барча буюмлар ўткир
бурчакларга эга бўлмаслиги керак. Ҳожатхона ва душхоналар, ойна, совун учун
идиш, қўлларни қуритиш учун мослама, сочиқ илиш учун мослама, фен, ҳаво
тозалагич, турли воситалар учун турли ҳажмдаги токчалар, душхоналарда
кийимларни илиш учун шкафлар, турли ёшдаги болалар учун турли ҳажмдаги
ювиниш ускуналари билан жиҳозланиши керак. Етакчилар ва хизмат кўриниш
ходимлари учун алоҳида ҳожатхона бўлиши, оромгоҳ чегарасида қўшимча
ҳожатхоналарни ташкил этиш, яшаш бинолари билан орасида камида 25 метр,
қўл ювиш учун жиҳозларнинг мавжуд бўлиши, ҳожатхона ва душхоналар ҳар
куни йиғиштирилиши шарт.

Барча жойлашув воситалари сингари оромгоҳларда ҳам кир ювиш,

дазмоллаш

ва

бошқа

хизматлардан

фойдаланиш

мумкин,

аммо

фойдаланувчилар ёш болалар бўлганлигини бунда айрим чекловларни
белгилашга зарурат туғдиради. Болалар етакчилар қарамоғи остида
фойдаланиши мумкин бўлган кир ювиш ускуналари, дазмоллаш жойлари,
телевизор, компьютер, чангютгич, видеопроекторлар ва бошқа электрон
ускуналар ишлатилиши, шунингдек дазмол ва фенлар деворларга маҳкамланган
дастакга боғланган бўлиши шарт.

Болалар ва ёшлар серҳаракат бўлганлиги сабабли оромгоҳлар ҳудудида

турли спорт майдонлари бўлиши ва уларнинг замон талабларига мос равишда
жиҳозланиши талаб этилади. Спорт майдончалари билан бир қаторда туристик
саёҳатлар ташкил этиш, гулхан атрофида суҳбатларни уюштириш учун ҳам
майдончаларнинг мавжудлиги мақсадга мувофиқдир. Оромгоҳлар асосан ёзда
фаолият кўрсатаётганлиги сабабли сув билан машғулотларни бассейнда
ўтказиши мақсадга мувофиқ, шу сабабли оромгоҳ ҳудудида турли ҳажмдаги
бассейнлар бўлиши керак.

Болалар ва ёшларнинг оромгоҳларда эркин ҳаракатланиши ва

хавфсизликнинг

юқори

даражада

бўлишини

таъминлаш

мақсадида

қуйидагиларни ташкил этиш мақсадга мувофиқ: оромгоҳ ҳудудининг схематик
тасвири кириш қисмида жойлаштирилиши; об-ҳаво, сана ва вақтни кўрсатувчи
электрон табло оммавий ҳаракатланиш жойларга илиниши; видеокамералар
(хавфсизлик ва назорат) ва қўриқлаш хизмати объектлари ҳудуднинг барча
қисмларини назорат остида ушлаши шарт.

Болалар ва ёшларнинг оромгоҳда вақт ўтказиш дастурининг мажбурий

элементларига қуйидагилар киритилади: экологик фикрлашни шакллантириш
бўйича тадбирлар; дискотекалар; турли машғулотларни қамраб олувчи
тўгараклар; барча ёшдагиларни ва турли қизиқишлардаги болаларни жалб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

қилувчи оммавий тадбирлар; олимпия тартибидаги спорт мусобақалари;
туристик саёҳатлар ва ҳоказо.

Болаларнинг ижтимоий келиб чиқиши ва табақалашув бўйича

гуруҳланишга йўл қуймаслик мақсадида оромгоҳнинг умумий шаклдаги
кийимларни жорий қилиш, оромгоҳ белгиси туширилган буюмларнинг
ишлатилиши ҳамда оромгоҳ белгиси туширилган тарқатма материаллар мавжуд
бўлиши халқаро тажрибада қўлланилиб келинмоқда. Ушбу тажрибани
мамлакатимиз оромгоҳларида қўллаш оромгоҳлар нуфузини орттириш билан
баробарида реклама-тарғибот воситаси сифатида қўлланилиши ҳам мумкин.

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, болалар ва ёшлар оромгоҳлари

кўрсатаётган хизматларни меъёрлаш, уларнинг ушбу меъёр асосида турли
тоифаларга ажратиш, истеъмолчиларга сифатли хизматларни таклиф қилиш
қилиш учун стандартларни ишлаб чиқиш болалар ва ёшлар туризми кўламини
оширишга хизмат қилади. Буларни амалга ошириш учун эса қуйидагиларни
таклиф қилиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:

-

болалар ва ёшлар оромгоҳлари фаолиятини тартибга солиш,

кўрсатиладиган хизматлар сифатини таъминлаш, истеъмолчиларга ахборот
бериш тизимини такомиллаштириш мақсадида оромгоҳларни тоифаларга
ажратиш керак бўлади;

-

оромгоҳларда болалар ва ёшларга кўрсатилидиган хизматлар

тартиблаштириши, халқаро талабларга жавоб бериши, сифат назоратини амалга
ошириш фаолиятини такомиллаштириш мақсадида давлат стандартларини
ишлаб чиқариш лозим;

-

болалар ва ёшлар оромгоҳларида халқаро туризмни ривожлантириш

мақсадида стандартлар ва улар асосида бажарилаётган ишларни кенг тарғиб
қилиш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрь “2012

йилга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий макроиқтисодий
кўрсаткичлар ва парамертлар башорати тўғрисида”ги ПҚ-1675-сонли қарори

2.

Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши

Раёсатининг 2000 йил 17 февралдаги қарори билан тасдиқланган «Болаларни
кундузги дам олиш ва соғломлаштириш оромгоҳи бўйича низом»

3.

Туристик-экскурсион хизмат кўрсатиш соҳасида стандартлаштириш.

“Асосий қоидалар”. ГОСТ 28681.0-90

4.

Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш

тўғрисида”ги қонуни. 26.04.96 й.

5.

Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тўғрисида”ги

қонуни. 28.12.93 й.

6.

ГОСТ. Туристик-экскурсион хизмат кўрсатиш. Туристлар ва

экскурсантлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича талаблар.

7.

ГОСТ. Туристик-экскурсион хизмат кўрсатиш. Меҳмонхоналар

таснифи.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрь “2012 йилга Узбекистон Республикаси Давлат бюджстининг асосий макроиктисодий курсаткичлар ва парамертлар башорати тугрисида’Ти ПК-1675-сонли карори

Узбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федсрацияси Кенгаши Раёсатининг 2000 йил 17 февралдаги карори билан тасдикданган «Болаларни кундузги дам олиш ва согломлаштириш оромгохи буйича низом»

Туристик-экскурсион хизмат курсатиш сохасида стандартлаштириш. “Асосий коидалар”. ГОСТ 28681.0-90

Узбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар хукукини химоя килиш тугрисида’Ти конуни. 26.04.96 й.

Узбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тугрисида’Ти конуни. 28.12.93 й.

ГОСТ. Туристик-экскурсион хизмат курсатиш. Туристлар ва

экскурсантлар хавфеизлигини таъминлаш буйича талаблар.

ГОСТ. Туристик-экскурсион хизмат курсатиш. Мехмонхоналар таснифи.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов