Пути улучшения санаторно-курортного обслуживания в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
219-228
33
6
Поделиться
Норкулова, Д. (2016). Пути улучшения санаторно-курортного обслуживания в Узбекистане. Экономика и инновационные технологии, (5), 219–228. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8944
Д Норкулова, Самаркандский Институт Экономики и Сервиса

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье приведены практические рекомендации по повышению качества услугпредоставляемых санаториями и домами отдыха, по стандартизации всех услуг и доведения до мирового уровня оздоровительный туризм в Узбекистане.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Д.З. Норкулова,

мустақил изланувчи, СамИСИ

ЎЗБЕКИСТОНДА САНАТОР-КУРОРТ ХИЗМАТЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

В данной статье приведены практические рекомендации по повышению

качества услугпредоставляемых санаториями и домами отдыха, по
стандартизации всех услуг и доведения до мирового уровня оздоровительный
туризм в Узбекистане.

This article shows the practical recommendations on quality improvement of

services provided by sanatoria and health resorts for standardization of all services
and bring to the world-class wellness tourism in Uzbekistan.

Калит сўзлар

:

санаторий, дам олиш уйлари, овқатланиш хизматлари,

жойлашув хизматлари, қўшимча хизматлар


Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А. Каримов

«Ҳозирги босқичда демократик ислоҳатларни чуқурлаштиришнинг муҳим
вазифалари» асарида «…Қанчалик қийин бўлмасин, давлат ва жамият
пенсионерлар, серфарзанд оилалар, талабалар ҳамда аҳолининг кучли
ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган бошқа табақалари хусусида ғамхўрлик
қилишни бир дақиқа бўлса ҳам унутгани йўқ …» [1] деб таъкидлаган.

Аҳолининг ижтимоий муҳофазага бўлган эҳтиёжларини социал туризм

хизматларини таклиф қилиш орқали қондириш мумкин. Социал туризм
хизматлари деганда аҳолининг айрим қатламларига (болалар, ёшлар,
пенсионерлар, жисмоний имконияти маълум даражада чекланган инсонлар ва
бошқалар) давлат ва нодавлат жамғармалари, турли ташкилотларнинг
ижтимоий мақсадларда ажратган маблағлари ҳисобига истеъмол қилган
соғломлаштириш ва рекреация хизматлари тушунилади. Ўзбекистонда ушбу
хизматлар туризм соҳаси сифатида эмас, балки ижтимоий ҳимоя соҳаси
доирасида амалга оширилади. Ваҳоланки, бутун дунёда бу туризм соҳасининг
ажралмас бир қисмидир.

Мустақил Ўзбекистонда туризмнинг ривожланиш тенденцияларини бир

неча босқичларга ажратиш мумкин бўлади:

- биринчи босқич – 1992 – 1995 йилларни қамраб олувчи давр бўлиб,

туристик объектларни хусусийлаштириш, кичик хусусий меҳмонхоналарни
қуриш айни ўша даврдан бошланган. Тошкентда ўтказиладиган халқаро
туристик ярмарка ўз ишини бошлаган ва турли тармоқлар тасарруфидаги
корхоналар асосидаги ягона туризм тармоғини ташкиллаштириш даври
ҳисобланади.

- иккинчи босқич – 1995 – 2000 йиллар. Қабул қилинган ҳужжатлар

асосан туризм инфратузилмасини ривожлантириш, нодавлат тижорат
бирлашмаларини тузишга қаратилган. Шу босқичда 2005 йилгача туризмни
ривожлантириш дастури қабул қилинган. Меҳмонхона тизимига йирик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

инвестицияларни жалб қилиш, кичик ва ўрта бизнесга имтиёзлар бериш
жараёни авж олди.

- учинчи босқич – 2001 йилдан то ҳозирги кунгача. «Ўзбектуризм»

Миллий Компанияси тизимига кирувчи корхоналарни давлат тасарруфидан
чиқариш, компанияни эса қайта ташкил этиш жараёни бормоқда. Туристик
расмиятчиликни енгиллаштиришга қаратилган тармоқлараро келишувлар
ўрнатилмоқда. 2010 йилгача туризмни ривожлантириш давлат дастури ишлаб
чиқилган ва амалга оширилган. Ҳозирги кунда хизмат соҳасини янада
ривожлантиришни 2012-2016 йилларга мўлжалланган Давлат дастури ишлаб
чиқилган.

Кўриниб турганидек, туризмни ривожлантиришнинг барча даврларда

курорт масканлари ҳисобланган, дунёда жойлашув воситаси сифатида
кўриладиган санаторий ва дам олиш уйлари фаолиятини туризм нуқтаи
назаридан такомиллаштириш бўйича ишлар амалга оширилмаган.

БМТнинг 1975 йил 9 декабрида ўтказилган Бош Ассамблеясида қабул

қилинган Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги декларациянинг 9-моддасида
«Ногиронлар барча ижтимоий, ижодий ёки рекреацион тадбирларда иштирок
этиш ҳуқуқларига эгадирлар» деб таъкидланган [7].

Ҳозирги кунда жисмоний имконияти чекланган аҳоли қатламлари учун

махсус туристик саёҳатларни таклиф қилиш тобора кўпайиб бормоқда. Бундай
турларда таклиф этиладиган жойлашув ва овқатланиш хизматларидан ташқари,
махсус малакага эга бўлган инструктор ҳамроҳлигида парашютдан сакраш, сув
остига шўнғиш, елканли қайиқларни бошқариш каби имкониятларни берувчи
хизмат турлари киритилади. Бундай хизматлар жисмоний имкониятлари
чекланган одамларнинг ўзларини «ҳамма қатори» эканлигини ҳис
қилишларига, уларнинг жамиятнинг малакали-касбий, ижтимоий ва маданий
ҳаётига интеграциясига йўл очиб беради. Европада «Туризм ҳамма учун»
концепциясининг олға сурилиши, бу доирада дастлаб Буюк Британияда
кейинчалик Европа Иттифоқи доирасида бу туризм турига катта эътибор
қаратила бошланди. Канада ва АҚШда бу ҳаракат 20-асрнинг 70-йилларида
оммалаша бориб, ҳозирги кунда бу соҳада катта ишлар қилинган. Франциянинг
тоғли ҳудудларида жисмоний имконияти чекланган одамларга тоғ туризмида
иштирок этиш учун кўпгина ишлар амалга оширилган. Жисмоний имконияти
чекланган одамларнинг тоғ ҳудудларида бемалол соғлом одамлар билан
биргаликда саёҳат қилишлари учун махсус юқори ўтиш имкониятига эга
ўриндиқлар (3-4 ғилдираги, дискли тормоз ва амортизатори мавжуд «тоғли»
ногиронлик аравачаси, кенг йўлакларда ва ўрмон ҳудудларида мустақил
бошқарилиш имкониятига эга) [8] ва Жоелетт (Joelette – Жоэль Клодель
ихтироси бўлиб, бир ғилдиракли, олд ва орқа қисмларида дастаклари бор
ўриндиқ) [9] ўриндиқларидан фойдаланиш йўлга қўйилган. Бундан ташқари
жисмоний имконияти чекланган одамлар учун спорт ва туризм соҳасида
фаолият олиб борувчи инструкторнинг малакасини ифодаловчи CQH махсус
сертификати жорий қилинган. Бундай турлар (аралаш турлар) соғлом ва
жисмоний имконияти чекланган одамлар орасида ўзаро ишонч ва эътиборни,
ўзига ва жамиятга бўлган ишончни мустаҳкамлашга имкон беради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Ўзбекистонда аҳолининг катта қисми, яъни жисмоний имкониятлари

чекланган инсонлар, нафақахўрлар, давлат ва нодавлат ташкилотлари ишчи
ходимлари санаторийлар ва дам олиш уйлари орқали социал туризм
хизматларининг истеъмолчиларига айланишади. Ушбу хизматлар Касаба
Уюшмалари Федерацияси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш
вазирлиги ҳамда турли вазирликлар ва идоралар тасарруфидаги санаторийлар
ва дам олиш уйлари орқали имтиёзли йўлланмаларни тақсимлаш йўли билан
истеъмолчиларга етказилади.

Жисмоний имкониятлари маълум даражада чекланган инсонларнинг

туристик хизматларни истеъмол қилишларида кўпгина ўзига хос томонлари
мавжуд, яъни ҳаракатдаги, мулоқотдаги ва овқатланишдаги чекловлар,
ҳамроҳлик қилувчи инсонларга муҳтожлик. Ушбу ўзига хосликларни инобатга
олиб туризм соҳасида фаолият кўрсатувчи ташкилотлар жисмоний
имкониятлари маълум даражада чекланган инсонлар учун турли кўринишдаги
туристик саёҳатларни таклиф қилишмоқда. Замонавий илмий техник тараққиёт
жараёни эса ушбу таклифлар турини йилдан-йилга кўпайтириб бормоқда.
Жисмоний имкониятлари маълум даражада чекланган инсонларни туристик
хизматлар мажмуи истеъмолчиси сифатида юзаки кўриб чиқилмоқда.
Ваҳоланки, ушбу аҳоли қатламлари санаторий ва дам олиш уйларининг асосий
истеъмолчилари ҳисобланади.

Ўзбекистон аҳолисининг 8.7%и меҳнатга лаёқатли ёшдан катталарни

ташкил этади, яъни аёллар 55 ёшдан ва эркаклар 60 ёшдан катталар. Қишлоқ
аҳолисининг 7.5%и (шаҳарда 9.8%) меҳнатга лаёқатли ёшдан катталарни
ташкил этади. Аммо уларнинг ўзаро нисбатини қарайдиган бўлсак 42.6% ва
57.4%ларни ташкил этади. Социал туризм хизматларининг потенциал
истеъмолчиларига пенсионерлар ва нафақахўрларни киритиш мақсадга
мувофиқ, чунки ушбу гуруҳ вакиллари Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза
қилиш Вазирлиги тизимидаги имтиёзли йўлланмаларга эга бўлиш имкониятига
эга. Ўзбекистонда пенсионерлар жами аҳолининг 10%ини ташкил этиб,
уларнинг энг катта улушини ёши бўйича пенсионерлар ташкил этади (1-расм).

1-расм. Ўзбекистонда истиқомад қилувчи пенсионерларнинг турлари

бўйича тақсимоти

68%

13%

8%

3%

8%

Ёши буйича

Ногиронлиги буйича

Бокувчисини йўкотганлиги
сабабли

Узоқ йиллар меҳнат
қилганлиги учун

Ижтимоий нафақа


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Ўзбекистонда санатор-курорт ва дам олиш масканларининг фаолият

юритиш тизими Россия Федерациясининг ушбу тизимига ўҳшаш бўлганлиги,
уларни бир-бири билан солиштириш мақсадга мувофиқдир. Ушбу солиштирув
таҳлили бир ўринга тўғри келадиган дам олувчилар сони, умумий дам олиш
масканларида ҳар бир гуруҳ ва уларда дам олган инсонлар улушини ҳисоблаш
орқали амалга оширилади. Таҳлил натижасида қуйидаги хулосаларга келиш
мумкин:

-

санатор-курорт ва дам олиш масканларига бериладиган йўлланмалар 14

кунни, гуруҳлар қабул қилиш оралиғи 2-3 кунни ташкил этишини ҳисобга
олганда битта ўрин 1 йил давомида ўртача ҳисобда 21 кишига хизмат
кўрсатиши мумкин. Даволовчи санаторийлар ва пансионатлар, дам олиш
уйлари, базалари ва кемпингларда бу кўрсаткичлар 13-15 кишини ташкил
этади, бу эса ушбу масканларнинг 3 ой давомида бўш бўлишини англатади.
Болалар санаторийлари эса Россияда 12 киши, Ўзбекистонда эса 6 кишига
хизмат кўрсатиб келмоқда, яъни Россияда болалар санаторийлари 6 ой,
Ўзбекистонда эса 3 ой давомида хизмат кўрсатишади. Бунинг асосий сабаби
сифатида Россия ҳудудида йил давомида хизмат кўрсатувчи болалар
санаторийлари улуши Ўзбекистондаги бу санаторийларига нисбатан кўплигида.
Демак Ўзбекистон ҳудудида болалар санаторийлари ва санатор типдаги ёзги
оромгоҳлар фаолиятини кенгайтириш, яъни уларнинг сонини ошириш ва
айримларининг йил давомида ишлашларини таъминлаш мақсадга мувофиқдир;

-

даволовчи санаторийлар ва санаторий-профилакторийлар улушлари

Ўзбекистонда Россияга нисбатан катта бўлса ҳам уларда даволанганлар улуши
пастдир. Болалар санаторийлари, дам олиш базалари ва кемпингларнинг улуш
жиҳатдан Россия ҳудудидаги кўрсаткич нисбатан юқори бўлса ҳам уларда дам
олганларнинг улуши Ўзбекистонда нисбатан кўпдир. Шуни таъкидлаш керакки,
дам олиш уйларининг ва улар хизмат кўрсатган инсонлар улушлари
Ўзбекистонда Россияга нисбатан икки баробар кўпдир. Демак Ўзбекистон
аҳолиси дам олиш уйларига боришни рағбатлантириш, реклама-тарғибот
ишларини

кенгайтириш,

дам

олиш

уйлари

инфратузилмасини

такомиллаштириш ички туризмни янада ривожлантиришга сабаб бўлиши
мумкин.

Ўзбекистонда Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши Курортлар

бошқармаси тасарруфидаги санатория-курорт масканлари йўлланмалар
қийматининг 25-30%ини даволаниш муолажалари, 25-30%ини овқатланиш
хизматлари, қолган 70-75%ини жойлашув хизматлари учун харажатлар ташкил
этади. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда турли Вазирлик ва тармоқлар
тасарруфидаги 300дан ортиқ санаторий ва дам олиш ташкилотлари фаолият
кўрсатиб келмоқда ҳамда улар бир вақтда 35.7 минг кишини, бир йилда эса 280
минг кишига яқин аҳолига хизмат кўрсатилиши мумкин.






background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

2-расм. 2011-2014 йилларда Касаба уюшмалари тизимидаги

санаторийларда ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан

соғломлаштирилган ходимлар сони


Шу сабабли санаторий ва дам олиш уйларида ушбу қатлам

вакилларининг истиқомат қилишларида қуйидагиларга аҳамият қаратиш
мақсадга мувофиқ:

-

молиялаштириш манбаси: жисмоний имкониятлари маълум даражада

чекланган инсонлар доимий равишда дори ва соғломлаштирувчи воситаларни

1294

1321

368

1212

1692

1667

1068

1435

632

348

3378

1940

1855

783

1264

1092

420

1091

1704

1861

1453

1030

767

385

3824

1983

1591

673

1488

1214

473

1130

1540

1701

1615

1474

1228

407

4165

2154

2047

828

1495

1200

490

1154

1700

1790

1650

1490

1240

457

4210

2204

2103

885

Андижон

Бухоро

Жиззах

Қорақалпоғистон

Қашқадарё

Навоий

Наманган

Самарқанд

Сурхондарё

Сирдарё

Тошкент ш.

Тошкент вил.

Фарғона

Хоразм

2014 й

2013 й

2012 й

2011 й


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

истеъмол қилишлари, аммо ижтимоий ёрдамдан ташқари молиявий даромадга
деярли эга эмас. Шу билан бирга жисмоний имкониятлари маълум даражада
чекланган инсонлар кўп ҳолларда ҳамроҳ (ёрдамчи) билан саёҳат
қилганликлари учун молиявий харажатлар икки баробар кўпайиши мумкин, бу
эса санаторий ва дам олиш уйларида рекреацион хизматлардан фойдаланиш
имкониятларини икки баробар камайитириши мумкин;

-

ёшига қараб: жисмоний имкониятлари маълум даражада чекланган

инсонлар турли ёш гуруҳларига мансуб бўлиб, барчаси ҳам санаторий ва дам
олиш уйлари хизматларидан фойдаланишга ошиқишмайди, чунки ушбу аҳоли
гуруҳининг ёши кичиклар гуруҳи кўнгилочар воситаларнинг кўплигини талаб
этади. Шу сабабли жисмоний имкониятлари маълум даражада чекланган
инсонларнинг барчасига санаторий ва дам олиш уйларига йўлланмалар таклиф
қилинганда ёш жиҳатларини инобатга олган ҳолда хизмат кўрсатишлари талаб
этилади. Жисмоний имкониятлари маълум даражада чекланган болаларнинг
махсус оромгоҳларда дам олиши, ёшларнинг ёшларбоп саёҳатларга чиқиши,
ёши катталарнинг автобус, темир йўл ёки денгиз круизларида иштирок этиши
махсус хизматларни талаб этади;

-

туристик саёҳатларни амалга ошириш мақсадига қараб: барча туристик

саёҳатлар турли хил туристик мақсадларда амалга оширилади, жисмоний
имкониятлари маълум даражада чекланган инсонлар ҳам ҳудди бошқа
инсонлар каби диний, маданий, рекреация, даволаниш, билим олиш каби
мақсадларда саёҳат қилиши мумкин. Жисмоний имкониятлари маълум
даражада чекланган инсонларнинг катта қисми даволаниш ва соғломлаштириш
мақсадларида санатор-курорт масканларида, руҳий тинчланиш мақсадларида
дам олиш уйларида дам оладилар, аммо ривожланган мамлакатларда бу тоифа
инсонларнинг соғлом инсонлар қаторида билим олиш, саёҳат қилиш, маданий
тадбирларда иштирок этиш, спорт билан шуғулланиш мақсадларида туристик
саёҳатларга чиқиши кузатилмоқда;

-

саёҳат қилиш жойига қараб: жисмоний имкониятлари маълум даражада

чекланган инсонлар санатор-курорт масканларида соғломлаштириш билан
биргаликда шифобахш даво воситалари билан машҳур зиёрат масканларига ёки
тарихий-маданий масканларга саёҳат қилишга интилишади.

Умуман олганда санаторий - табиий иқлим, минерал сувлар, даволовчи

лой, шифобахш ўсимликлар ҳамда физиотерапевтик воситаларни қўллаган
ҳолда санатор-соғломлаштириш ва рекреацион хизматлар мажмуасини таклиф
этиш билан биргаликда жойлашув воситаси сифатида фойдаланувчи корхона
ҳисобланади.Дам олиш уйлари эса - инсоннинг жисмоний куч ва соғлиғини
тиклаш ва ривожлантиришга кўмаклашувчи, туристларнинг маънавий ва бошқа
эҳтиёжларини қондиришга мўлжалланган қулай табиий ҳудудда, инфратузилма
ва туристик объектларга эга корхоналардир. Санаторийлар ва дам олиш уйлари
томонидан кўрсатиладиган санатор-даволовчи хизматларга турли касалликлар-
нинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда даволовчи муолажаларни
кўрсатиш хизматлари киритилса, рекреацион хизматларга дам олиш,
жойлаштириш, овқатланиш ва кўнгилочиш хизматлар мажмуи киритилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Санаторий ва дам олиш уйлари томонидан таклиф этиладиган хизматлар

сифатини ошириш мақсадида уларни меъёрлаштириш ва сифатини баҳолаш
ишларини амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Ушбу жараённи амалга
ошириш учун санаторий ва дам олиш уйларига тегишли давлат даражасидаги
стандартни ишлаб чиқиш лозим. Ушбу стандартни ишлаб чиқишда бир нечта
ўзига хосликларни ҳисобга олиш зарур: санаторийлар бир вақтда ҳам даволаш,
ҳам жойлаштириш, ҳам овқатлантириш, ҳам кўнгилочиш хизматларни
кўрсатувчи ташкилотдир. Шу сабабли стандартлартириш жараёнида ушбу
хизматларнинг тўлиқ қамрови акс эттирилиши шарт. Меҳмонхоналар ва
касалхоналардан фарқли равишда санаторийлар ва дам олиш уйлари ушбу
муассасаларнинг мажмуасини ташкил этади, демак стандартда ушбу ўзига
хослик намоён бўлиши мақсадга мувофиқ.

Санаторий ва дам олиш уйлари асосан табиат қуйнида, турар жойлардан

узоқроқда, асосий транспорт трассаларидан, вокзал ва аэропортлардан
узоқроқда жойлашганлиги сабабли, мижозларнинг уларгача етиб бориши бироз
вақт ва куч сарфини талаб этади. Шу сабабли санаторий ва дам олиш уйлари
керакли йўл белгилари мавжуд бўлган қулай транспорт йўлларига, яхши
жойлашган ва ёритилган ҳудудга, корхоналарнинг номи ва тоифаси аниқ
кўрсатилган пештахта ёзувига эга бўлиши керак.Санаторий ва дам олиш уйлари
қулай экологик шароитларда жойлашиши, жойлашиш вақтида меҳмонларнинг
ҳаёти ва соғлиғига ҳамда уларнинг мулки хавфсизлиги таъминланиши, ҳам
одатий, ҳам фавқулотда вазиятларда меҳмонларнинг бемалол ҳаракатланишини
таъминлайдиган ахборотли кўрсаткичлар, авария ҳолатидаги ҳаракатланиш
йўлаклари яхши жиҳозланган бўлиши, ёнғинга қарши ҳимоя тизимлари, ёнғин
хавфсизлиги қоидаларида кўрсатилган ҳимоя қилиш ва огоҳлантириш
воситалари билан жиҳозланиш, хоналар тозалиги, сантехник ускуналар
ишлаши, ахлатларни чиқариш ва ҳашаротлардан самарали ҳимоя қилиш
соҳасида санитар-эпидемиологик назорат органлари томонидан белгиланган
санитар-гигиеник меъёр ва қоидаларга риоя қилиши керак.

Рекреацион хизматлар таклиф қилувчи субъектлар сифатида санаторий ва

дам олиш уйларида туристлар дам олиши ва соғломлаштириши учун қулай
шароит яратувчи экологик ва иқлимий хусусиятларга эга бўлган ландшафт ва
жиҳозланган ҳудудга эга бўлиши, санаторий ва дам олиш уйларининг ҳудуди
кўкаламлаштирилган, чегараланган ва қоронғу вақтда ёритилган бўлиши,
ҳудуднинг функционал вазифалардан келиб чиққан ҳолда бир неча қисмларга
ажратиш мақсадга мувофиқ (жойлашув, овқатланиш, соғломлаштириш,
жисмоний тарбия билан шуғулланиш, қабул қилиш, дам олиш
ҳудудлари).Ҳудудни қисмларга бўлиш табиий бутасимон ўсимликлар ёки
бошқа усуллар билан амалга оширилиши мумкин.

Санаторий ва дам олиш уйлариниг фаолият доираси бўлмаган корхоналар

уларнинг ҳудудларида бўлиши ман этилиши дам олувчиларнинг тўлиқ
даволаниш ва соғломлаштиришга эътиборларини қаратишга имконият
яратади.Санаторий ва дам олиш уйларида қулай экологик шароитлар мавжуд
ҳудудларда жойлашиши керак. Санаторий ва дам олиш уйларида хизмат
кўрсатиш атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатмаслигини, шовқин даражаси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

белгиланган меъёрдан ошмаслигини, уларнинг чегарасида биноларда мавжуд
хожатхоналардан ташқари қўшимча ҳожатхоналарни ташкил этилишини, яшаш
бинолари билан орасида камида 25 метр, қўл ювиш учун жиҳозларнинг мавжуд
бўлишини таъминлаш шарт. Ошхона яқинида бир нечта ҳожатхона жойлашиши
мақсадга мувофиқ. Санаторий ва дам олиш уйлари қурилишида жисмоний
имкониятлари чекланган инсонларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш
хусусиятлари инобатга олиниши шарт (пандуслар, турли баландликдаги
ушлагичлар, аравачаларнинг ҳажмига мос эшиклар, махсус кроватлар, лифтлар,
махсус душ ва ҳожатхоналар).

Санаторий ва дам олиш уйларида ертўлалар мижозлар яшаши ва

жисмоний тарбия ва соғломлаштириш хизматлари кўрсатишга руҳсат
берилмайди.Ертўлаларда енгил автомобиллар учун тўхташ жойини
жойлаштириш мумкин, агар яшаш қаватлари билан орасида хизмат кўрсатиш
хоналари жойлаштирилган бўлса. Мижозларнинг 12-21 кун давомида
санаторий ёки дам олиш уйларида бўлишлари сабабли баъзи бир маиший
хизматларни таклиф этиш ўзига хос хусусиятларга эга: кир ювиш хизматининг
бепул ташкил этилганлиги ёки ички кийимларни ювишлари ва қуритишлари
учун шарт-шароитларнинг мавжуд бўлиши, ҳар бир қаватда кир ювиш,
қуритиш ва дазмоллашга мослаштириб жиҳозланган алоҳида хоналар ташкил
этилиши, мижозлар томонидан ички кийимларни ювишлари ва қуритишлари
учун ҳар бир хонада қуритиш мосламасининг мавжуд бўлиши талаб этилади.

Санаторий ва дам олиш уйлари мижозлари заҳарланмаслиги мақсадида

хоналарни безашда ишлатиладиган безакларнинг хомашёси Ўзбекистон
Републикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рухсат берилган
материаллардан фойдаланиш керак.Хоналарда мавжуд мебеллар силлиқ сиртли,
жароҳат етказмайдиган, ўткир бурчакларсиз бўлиши, дизенфекция ва тозалаш
воситаларига таъсирчан бўлиши керак.Хоналар деворлари, эшик ва деразалари
ҳам юзи силлиқ бўлиши, енгил тозаланиши керак.Санитария-гигиена
хоналарининг (ҳожатхона, душ, ваннахона), кирхоналар деворлари сувга ва
дезинфекция воситасига турғун материаллар билан қопланиш керак.

Санаторий ва дам олиш уйлари томонидан тақдим этиладиган

жойлаштириш хизматларининг бошқа жойлашув воситалари хизматларига
ўҳшаш ўзига хосликларига қуйидагиларни киритиш мумкин:жойлашув
хоналаридаги ҳожатхона ва душхоналардаги барча буюмлар ўткир бурчакларга
эга бўлмаслиги керак, хоналарда неча киши истиқомат қилишига қараб
белгиланган меъёрга асосан кроватлар сони, хона майдони, сочиқлар ва бошқа
гигиена анжомлари миқдори белгиланади.

Санаторий ва дам олиш уйларида соғломлаштириш, овқатланиш,

даволаш-профилактика, парҳез, болалар овқатланиши ва бошқа қўшимча
хизматлар кўрсатилади. Овқатланиш хизматларини кўрсатишда санаторий ва
дам олиш уйларининг ихтисослашувига мос равишда парҳезли овқатланишни
ташкил этиш, мижозларнинг врачлар розилиги остида таомномаларига
ўзгартириш киритиш, ҳаракатланишда муаммоси мавжуд мижозларнинг
хоналарига овқатларни етказиб беришга эътибор қаратиш керак.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

Санаторий ва дам олиш уйларида соғломлаштириш хизматлари даволаш

хизматлари билан бир қаторда жисмоний тарбия машғулотларни ҳам ўзида
мужассамлайди. Тиббий хизматлар ҳар бир муолажа учун белгиланган
тартибда тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади. Жисмоний тарбия
машғулотлари эса спорт майдончаларида, бассейнларда, тренажёр залларда
амалга оширилади.

Санаторий ва дам олиш уйларига тегишли ҳудудда

жамоат жойларида, барча жойлашув воситаларининг барча хоналарида,
хоналарни йиғиштириш вақтида, ҳожатхона, ювиниш хонаси, ошхоналарни
йиғиштириш вақтида, кирларни ювганда, дазмоллаганда, сақлаганда,
йиғиштириш инвентарини сақлаш ва ишлатишда, ахлатларни йиғиштириш,
ҳашаротлардан сақлашда, ичимлик суви ва хўжалик фаолияти учун сувнинг
сифатида, яшаш хоналарида, жамоат ва иш хоналарда ёруғлик ва
микроклиматни сақлашда санитар-гигиеник ва эпидемияга қарши қоида ва
меъёрлар амал қилиши керак.

Санаторий ва дам олиш уйларининг хизмат кўрсатиш ҳодимлари

эгаллаган лавозимига мос равишда белгиланган талабларга жавоб бериши
керак. Яъни, соғломлаштириш, жойлаштириш хоналарни йиғиштириш,
овқатлантириш, жисмоний тарбия билан шуғуллантириш хизматларини
кўрсатувчи ходимлар тегишли йўналишларда таълим олганликлари ёки махсус
тайёрлов курсларини ўтаганликлари бўлиши шарт.Барча ходимлар фавқулотда
вазиятларда ҳаракатланиш тартиби билан таништирилиши ва тайёр бўлиши
керак.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, санаторий ва дам олиш уйлари

томонидан кўрсатилаётган хизматларни стандартлаштириш ва меъёрлаштириш
орқали кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш, улар томонидан
кўрсатилаётган

хизматларни

баҳолаш

орқали

тоифаларга

ажратиш,

кўрсатиладиган хизматларни халқаро даражага етказиш орқали халқаро
туризмни ривожлантиришга олиб келади. Шундан келиб чиқиб, қуйидагиларни
таклиф қилиш мумкин:

-

санатор-курорт муассасалари томонидан кўрсатиладиган хизматларни

туристик хизматлар сифатида қабул қилиниши, уларни халқаро туризмда кенг
қўлланиладиган туристик курортлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар
даражасига етказиш Ўзбекистонда халқаро соғломлаштириш, тиббиёт ва
даволаниш туризмининг ривожланишига олиб келади. Шу сабабли, санатор-
курорт

хизматлари

тўғрисидаги

тушунчаларни

туризм

соҳасида

қўлланиладиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда акс эттириш лозимдир;

-

санаторийлар ва дам олиш уйларида кўрсатиладиган хизматларни

меҳмонхоналарда кўрсатиладиган туристик хизматлар сифат даражасига
етказиш мақсадида стандартлар ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш
мақсадга мувофиқдир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Ҳозирги босқичда демократик ислоҳотларни

чуқурлаштиришнинг муҳим вазифалари. Т.: – Ўзбекистон- 96.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

2.

Туристик-экскурсион хизмат кўрсатиш соҳасида стандартлаштириш.

“Асосий қоидалар”. ГОСТ 28681.0-90

3.

Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш

тўғрисида”ги қонуни. 26.04.96 й.

4.

Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тўғрисида”ги

Қонуни. 28.12.93 й.

5.

ГОСТ. Туристик-экскурсион

хизмат

кўрсатиш.

Туристлар

ва

экскурсантлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича талаблар.

6.

ГОСТ. Туристик-экскурсион

хизмат

кўрсатиш.

Меҳмонхоналар

таснифи.

7.

www.bits-int.org/en/index.php

,

http://www.unhchr.ch/html/menu3/b/72.htm

8.

http://ftt.free.fr

9.

www.hce.asso.fr

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Хозирги боскичда демократии ислохотларни чукурлаштиришнинг мухим вазифалари. Т.: - Узбекистон- 96.

Туристик-экскурсион хизмат курсатиш сохасида стандартлаштириш. “Асосий коидалар”. ГОСТ 28681.0-90

Узбекистон Рсспубликасининг “Истеъмолчилар хукукини химоя килиш тугрисида”ги конуни. 26.04.96 й.

Узбекистон Рсспубликасининг “Стандартлаштириш тугрисида’Ти Конуни. 28.12.93 й.

ГОСТ. Туристик-экскурсион хизмат курсатиш. Туристлар ва

экскурсантлар хавфеизлигини таъминлаш буйича талаблар.

ГОСТ. Туристик-экскурсион хизмат курсатиш. Мехмонхоналар

таснифи.

www.bits-int.org/en/index.php, http://www.unhchr.ch/html/menu3/b/72.htrn

http://ftt.free.fr

www.hce.asso.fr

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов