Использование возможностей кластеров в развитии региональных туристических зон

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
358-365
4
2
Поделиться
Хасанов, Н. (2021). Использование возможностей кластеров в развитии региональных туристических зон. Экономика и инновационные технологии, (5), 358–365. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/12171
Нодир Хасанов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

образовательный консультант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В научной статье рассматриваются вопросы организации региональных туристических зон нашей Республики, а также анализируется потенциал данных зон для определения направлений их развития. Более того, на основе анализа возможностей кластеров в развитии региональных туристических зон определены направления развития данной сферы, и даны предложения и рекомендации по разработке качественных услуг для туристов.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

370

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҲУДУДИЙ ТУРИСТИК ЗОНАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА

КЛАСТЕРЛАР ИМКОНИЯТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

Хасанов Нодир Эркинович

ТДИУ таълим-тарбия маслаҳатчиси

E-mail:

nodirbek-6555@mail.ru

Аннотация

.

Илмий мақолада Республикамизда ҳудудий туристик зоналарни

ташкил қилиш ва уларнинг имкониятларини таҳлил қилиш асосида ривожлантириш
йўналишларини белгилаш йўллари ўрганилган. Шу билан биргаликда ҳудудий туристик
зоналарни ривожлантиришда кластерлар имкониятларини таҳлил қилиш асосида
ривожланиш йўналишлари белгилаб олинган ва туристларга сифатли хизмат турларини
ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар баён этилган.

Калит сўзлар:

туризм,

инфратузилма, кластер, рекреация, SWОT таҳлил,

жозибадорлик, ресурслар, давлат

-

хусусий шериклик

.

Аннотация

.

В научной статье рассматриваются вопросы организации

региональных туристических зон нашей Республики, а также анализируется потенциал
данных зон для определения направлений их развития. Более того, на основе анализа
возможностей кластеров в развитии региональных туристических зон определены
направления развития данной сферы, и даны предложения и рекомендации по разработке
качественных услуг для туристов.

Ключевые слова:

туризм, инфраструктура, кластер, отдых

, SWOT-

анализ,

привлекательность, ресурсы, государственно

-

частное партнерство.

Abstract.

The article examines the organization of regional tourist zones of our Republic, and

also analyzes the potential of these zones to determine the directions of their development.
Moreover, on the basis of an analysis of the possibilities of clusters in the improvement of regional
tourist zones, the directions of development of this area are determined, and proposals and
recommendations are given for the development of high-quality services for tourists.

Key words:

tourism, infrastructure, cluster, recreation, SWOT analysis, attractiveness,

resources, public-private partnership.

Кириш

Президентимиз томонидан 2019 йил 5 январь куни “Ўзбекистон Республикасида

туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПФ

-

5611 сонли фармон қабул қилинди

1

.

Бу фармонга асосан қуйидаги йўналишлар:

-

туризм инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда мақбул ва қулай туризм

муҳитини яратиш;

-

туризм бозорининг турли сигментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва

хизматларини диверсификация қилиш;

-

туризм тармоғи учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини

ошириш тизимини такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилган бўлиб, амалга

оширилиши керак бўлган вазифалар белгилаб берилди.

Ҳозирги пайтда туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва ривожланиш

йўналишларини ишлаб чиқишда асосий эътибор нималарга қаратилишини ўрганиш
масаласи долзарб бўлиб қолмоқда. Тадқиқотнинг

асосий мақсадларидан бири туризм

1

www. Lex.uz.

ҚҲММБ:

06/18/5611/2430-

сон

. 06.01.2019

й

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

371

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

инфратузилмасини такомиллаштиришда кластернинг имкониятларидан самарали
фойдаланиш бўлиб, бу соҳада кластерли ёндашувлар бошқа тармоқларга қараганда
нисбатан кам ўрганилган. Анъанага кўра, кластерли ёндашув саноат ишлаб чиқаришига
нисбатан

ишлатилган. АҚШнинг электроника ва автомобилсозлик саноати, Германия

кимё саноати, Италия пойабзал саноати, Швециянинг ўрмончилик ва ёғочни қайта
ишлаш саноати ва бошқа шу каби саноат ҳудудлари нисбатан яхши ўрганилган.

Кластерлар туризм инфратузилмасини

ва марказларини шакллантириш, улар

ташриф буюрувчиларни жалб қилиш, уларнинг рақобатдошлигини оширишда ҳал
қилувчи аҳамиятга эгалиги истботланган. Шу нуқтаи

-

назардан олиб қараганда, бу

соҳада тадқиқотлар олиб бориш долзарб ҳисобланади.

Қоидага биноан, қатъий ресурс чекланган шароитда фаолият юритадиган бир

нечта ҳудудларнинг салоҳиятини бирлаштириш, сезиларли даражада ундан
фойдаланиш самарадорлигини оширади ва аъло даражадаги миқдорий жиҳатдан
самарага эришиш имконини беради.

Аҳолига рақобатбардош турмаҳсулотни яратиш ва тақдим этишга асосланган

туристик

-

рекреацион кластерларни ташкил этиш ҳудуднинг иқтисодий ўсишининг

янги сифатига эришишига ёрдам беради. Экспортбоп ҳом

-

ашёни ошириш моделидан,

инновацияларга йўналтирилган иқтисодий ўсиш моделига ўтишни амалга оширувчи
туристик кластерларни яратишнинг ўзига хос жозибадорлиги саноат ривожланиши
мавжуд бўлмаган, лекин етарлича табиий ресурсларга бой бўлган ҳудудлар учун
хосдир.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Қишлоқларимизда

туризмни ривожлантириш ва инфратузилмани шаклланти

-

риш, модернизация қилишга бағишланган кўплаб илмий ишлар мавжуд бўлиб, уларда
қишлоқ туризмини ривожлантириш жараёнлари турлича талқин қилинган ва
таърифланган, лекин уларнинг барчасида асосий эътибор хизматлар истеъмолчига
йўналтирилганлиги катта аҳамиятга эга. Мазкур хулосаларга асосланиш мақсадга
мувофиқ

деб ҳисоблаб, бу борада айрим муаллифларнинг фикри ва мулоҳазаларини

таҳлил қилиб, уларнинг натижаларини умумлаштириб,

қишлоқларда туризм

инфрату

-

зилмасини такомиллаштириш тўғрисидаги мулоҳазаларимизни қисқача баён қиламиз.

А.Ю.

Александрованинг

“География туризма” деб номланган дарслигида

қишлоқ туризмини экологик туризмнинг бир тармоғига қўшишни илгари суради

.[2]

В.В.

Храбовченконинг

“Экологический туризм” деб номланган ўқув қўлланмасида экологик

туризм билан бирга қишлоқ туризмини ташкил қилиш борасида тўхталган

.[3]

А.Б.

Косолаповнинг

“Теория и практика экологического туризма” деб номланган ўқув

қўлланмасида экологик ва қишлоқ туризмини ташкил қилишнинг назарий масаласи
устида тадқиқотлар олиб борган

[4].

Шу сингари мамлакатимиз олимларидан А.Н. Норчаевнинг олиб борган

изланишларида

замонавий

туризм

инфратузилмасини

шакллантириш

ва

ривожлантириш борасида бир қатор тавсиялар ишлаб чиқилган бўлиб, унда асосан
туризмга инновацион технологияларни кенг жорий қилиш борасида тадқиқотлар олиб
борилган

[5]

. Яна бир тадқиқотчи З.И. Усманованинг олиб борган изланишларининг

асосий йўналишлари

Ўзбекистонда туристик

-

рекреацион хизматларни ривожланти

-

ришга қаратилган бўлиб, унда Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида
рекрацион ва соғломлаштириш туризми талаб даражасида ривожланмаганлини
муассасаларнинг сони камлиги билан изоҳлаган

[6].

Бу вилоятлардаги туристик

ресурслардан

рекрацион ва соғломлаштириш туризмида самарали фойдаланиш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

372

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

йўллари ва шу орқали туристик кластерларни ташкил қилиш борасида тўхталиб
ўтилмаган.

Д.З.

Норқулова ўзининг илмий тадқиқоталри натижасида Ўзбекистонда социал

туризм хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий

-

иқтисодий механизмини

такомиллаштириш борасида бир қатор тавсияларни ишлаб чиққан бўлиб, асосий
йўналиш сифатида ижтимоий ҳимояни кўрсатиб ўтган.

[7

] Бунда туристларга хизмат

кўрсатувчи

кластерлар ва уларнинг ўртасидаги ўзаро боғлиқлик, яҳлит тузилмани

яратиш борасида тўхталиб ўтилмаган.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги вақтда

туризм инфратузилмасини ташкил қилувчи

тармоқларни ривожлантириш, шаклантириш ва соҳага инновацияларни жорий қилиш
борасида кўплаб муаллифлар ўртасида ягона тушунча мавжуд эмас. Фикримизча бу
борада ҳали олиб борилиши керак бўлган тадқиқотларнинг кўлами кенг бўлиб, туризм
инфратузилмасини шакллантиришда кластерларнинг имкониятларини ҳисобга олган
ҳолда тармоқларнинг

бир

-

бирига мутонасиб ривожланишини таъминлашимизда

атрофлича белгиланган халқаро тажрибаларини ҳам ҳисобга олишимиз лозим.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотда

республикамиз

ҳудудларида

туризм

инфратузилмаси

ривожланишини белгилашда яқин йилларда кутилаётган ўзгаришларни ҳисобга олиш
ва шу орқали туризмда кластерларни жорий қилиш методологияси қўлланилиб, бу
борада мутахассислар фикрини ўрганган ҳолда, кузатиш, қиёслаш, эмперик тадқиқот,
қиёсий таҳлил ҳамда эксперт баҳолаш каби усуллари орқали туризм
инфратузилмасининг таркибий қисмлари ривожланиши йўналишларини белгилаб
бериш усули таклиф этилгандир. Шунингдек, ҳудудларда туристик кластерлани
ривожлантириш

йўналишларининг устивор вазифаларига оид хулосалар қилинган ва

кластерларни ташкил қилишнинг истиқболли

йўналишларига оид аниқ тавсиялар

ишлаб чиқилган.

Таҳлил ва натижалар

Туризм соҳаси 2020 йилгача жаҳон иқтисодиётида энг тез суръатлар билан

ривожланиб бораётган ва энг даромадли бизнес тури бўлиб, жаҳон ялпи ички
маҳсулотининг (ЯИМ) 10,4 %, ҳар 1/10 иш ўрни, жаҳон экспортининг 7 %, хизматлар
экспортининг 30 % тўғри келган. Дунё бўйича 2019 йилда 1,462 млн.дан ортиқ
туристлар халқаро саёҳатларга чиққан бўлиб, уларга кўрсатилган хизматлардан 1,480
млрд. АҚШ доллари миқдорида даромад олинган. Кутилмаганда юзага келган

COVID-

19

пандемияси оқибатида 2020 йилда туристлар сони 364,3 млн. кишини (олдинги

йилга нисбатан 74 %га камайган),

кўрсатилган хизматлар 371,0 млрд. АҚШ долларини

(ўтган йилга нисбатан 75 %га камайган) ташкил этган. Бундан кўриниб турибдики,
туризм бугунги кунда жаҳон иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари каби чуқур инқирозни
бошидан кечирмоқда.

Жаҳон туризмидаги каби республикамизда ҳам сўнгги йилларда туристлар

ташрифи ва туризм хизматлари экспорти барқарор ўсиш тенденциясига эга бўлиб
бормоқда эди. Мамлакатимизга ташриф буюрган туристлар сони 2010 йил 870,9 минг,

201

7 йил 2,690 минг, 2018 йил 5,346 минг, 2019 йил 6,748 мингтани ташкил қилган

бўлиб, 2017 йилга нисбатан 2019 йилда қариб 2,5 баробар ортганлигини, 2019 йилда
2018 йилга нисбатан туристлар ташрифи 26,8 %га ошганлигини кузатиш мумкин. 2020
йилда пандемия туфайли республикамизга 1,504 минг турист ташриф буюрди.

Шу сингари туризм хизматлари экспортининг 2010 йилги кўрсаткичи 121,4 млн.

бўлган бўлса, бу кўрсаткич 2017 йил 546,9 млн., 2018 йил 1,041 млн., 2019 йилда 1,313
млн., 2020 йилда 261 млн.

АҚШ долларини ташкил этган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

373

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Бу каби юзага келган муаммоларни бартараф этиш учун соҳани ривожлантириш,

хусусан, инвестициoн фaoлиятни рaғбaтлaнтирган ҳолда хaвфсиз туризм хизмaтлaри
кўрсaтишни ижтимoий қўллaб

-

қуввaтлaш, эркин туристик ҳудудларнинг ташкилий

-

иқтисодий механизмини такомиллаштириш асосида самарали ривожлантириш,
туризм индустриясини ривoжлaнтиришнинг стратегик мoдeлини ишлaб чиқиш,
давлат

-

хусусий шериклик шароитида минтақалараро ва жаҳон миқёсидаги

лойиҳаларни янада ривожлантириш каби устувор йўналишларда илмий изланишлар
олиб борилиши тақозо этилади.

Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, макроиқтисодий

барқарорликни таъминлаш, шунингдек, энг муҳим устувор вазифаларидан бири
бўлган ҳудудларнинг мутаносиб ривожланишини таъминлаш, уларнинг ишлаб
чиқариш ресурсларидан оқилона фойдаланиш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Иқтисодий

ислоҳотларни амалга оширишнинг

дастлабки йиллариданоқ

иқтисодиётнинг устувор соҳаларини барқарор ривожлантиришга катта эътибор бериб
келинган ва ҳозирги даврда ҳам барқарор ривожланиш йўналишлари муҳим
масалалардан бири бўлиб келмоқда.

Бугунги кунгa кeлиб, тeз вa қисқa муддaтдa кaттa сaмaрa бeрaётгaн туризм жаҳон

хўжaлиги eтaкчи тармоқлaридaн биригa aйлaниб бoрaётгaн бўлсaдa, унинг
иннoвaциoн

-

инвестициявий ривoжлaниши aсoсидa сoҳaдa дунё вa ички туризм

хизматлaри бoзoридa рaқoбaтбaрдoшликни тaъминлaшгa эришиш зaрур. Aйнaн
шунинг учун ҳaм бутун дунё миқёсида ўзининг самарадорлигини исботлаган
лойиҳалардан бири бўлган эркин туристик ҳудудларни ривожлантириш орқали
мамлакатимизда туризмнинг иқтисодиётдаги улушини янада ошириш борасида
тaдқиқoтлaр oлиб бoришгa зaрурaт туғилмoқдa.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ҳамда таҳлилларимизга асосланган

ҳолда,

республикамизнинг тоғли (Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари)

ҳудудларида туристик кластерларни ривожлантириш учун инфратузилманинг
имкониятлари етарли.

Шу сингари ташкиллаштириш таклиф этилаётган туристик кластернинг

фаолиятини ва келажагини белгилашда бир қатор маркетинг тадқиқотларини амалга
оширишга тўғри келади. Бу борада бозорни ўрганишда фойдаланиладиган SWОT
таҳлилидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

1-

жадвал

Кластер фаолиятини ташкил қилишнинг SWОT таҳлили

2

Кучли томонлар

Кучсиз томонлар

-

замонавий услубда хизмат кўрсатиш;

-

малакали

бошқарув

ва

хизмат

кўрсатиш

ходимлари;

-

янги ғояларнинг мавжудлиги ва уларни доимий

қўллаб туриш;

-

туристик фирмаларнинг меҳмон

-

хоналар ва

хизмат кўрсатиш корхоналари билан алоқалари;

-

минтақадаги бозорнинг машҳур пешқадами;

-

кўрсатиладиган

хизматларга

турист

-

ларнинг

ижобий фикри;

-

Ўзбекистонинг марказий қисмида жойлашганлиги.

-

шу кунгача талаб доирасида ишлаб чиқилмаган

стратегия;

-

янги рақобатчиларнинг пайдо бўлиши;

-

хизматлар кўрсатиш самарадорлиги пастлиги;

-

инновацион технологияларнинг етиш

-

маслиги;

-

туристик хизматларнинг сифатли даражада

эмаслиги;

-

туристик хизматларга талабнинг пастлиги.

2

Туристик бозордаги маълумотлар асосида муаллифнинг олиб борган тадқиқоти.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

374

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Имкониятлар

Ҳавфлар

-

бозорнинг каттароқ улушини эгаллаш;

-

чет

-

эл инвестицияларининг киритилиши;

-

янги хизматлар турларини кўпайтириш;

-

янги хизмат турларига талабни ошириш;

-

янги бозорларга чиқиш;

-

рекламани кучайтириш;

-

туристларни жалб қилувчи дастурлар

-

ни ишлаб

чиқиш;

-

нарх

-

наво сиёсатини ўзгартириш.

-

хизматларни

сотиш

ҳажмининг

пасайиб

кетиши;

-

кучли рақобатчиларнинг пайдо бўлиши;

-

туристларнинг талаб ва дидларининг ўзгариши;

-

малакали

кадр

ва

мутахассисларнин

етишмаслиги.

Юқоридаги натижалар асосида бизга энг содда тўрткатакли “Хизмат

-

бозор”

матрица кластернинг бозор стратегиясининг рўёбга чиқадиган 4та варианти ҳақида
аниқ тасаввур беради (2

-

жадвал). Матрицанинг горизонтал

қисмида

хизматларнинг

2та тури

:

анъанавий ва янги хизматлар жойлашган бўлиб;

вертикал

қисмида эса

бозорнинг 2 тури:

ўзлаштирилган ва янги бозор турлари ажратилган.

Уларнинг комбинацияси 4та стратегик майдонни ҳосил қилади. Ҳар бир майдон

стратегиянинг амалга ошадиган вариантларидан бирини ифодалайди.

2-

жадвал

Тўрт катакли “Хизмат

-

бозор” матрицаси

3

Хизмат

Бозор

Анъанавий хизматлар

Янги хизмат

Ўлаштирилган бозорлар

1.Бозорнинг чуқурроқ

ўзлаштирилиши.

3.Янги

хизмат турини ишлаб

чиқиш.

Янги бозорлар

2.Бозор чегараларининг

кенгайиши

4.Диверсификация.


1

–майдон.

Кластер мавжуд хизмат турлари билан мавжуд бозорларда ишлайди.

Бу стратегиянинг унчалик ишончли бўлмаган вариантларидан ҳисобланади. Бу ерда
даромаднинг узоқ муддатли оқимига ишониш мумкин эмас (рақобатчилар,
хизматларининг пасайиши).

2

–майдон.

Мавжуд хизмат турларини сақлаб қолган ҳолда бозорни кенгайтириш

ёки экстенсив (сифатга эътибор бермай, фақат миқдорни оширишга қаратилган)
стратегия. Бундай стратегия хизматларни ва кластернинг ўзини реклама қилишга
кетган катта харажатлар билан боғлиқ бўлади. Ушбу холат рекламага кетган сарфни
қоплаш ва хизмат турларини бозорга олиб чиқиш кафолатланганда, талаб цикли ва
маҳсулот яшаш циклининг бошланғич босқичларида мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

3

–майдон.

Янги хизмат турларини олдин маълум бўлган бозорларда сотиш

стратегияси. Баъзан уни инновацион стратегия ҳам деб аталади.

4

–майдон.

Янги хизмат турларини янги бозорларда сотиш

-

диверсификация

стратегияси. Бу узоқ муддатли истиқбол учун самарали стратегия ҳисобланади, лекин
янги хизмат турларини ишлаб чиқишга, рекламага ва янги бозорларга хизматларни
олиб чиқиш учун катта харажат талаб қилинади.


3

Ф.Котлер. Дж. Боуэн. Дж. Мейкензиларнинг назарияси асосида тузилди.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

375

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

4-

жадвал

Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг туристик

-

рекреацион

салоҳиятининг SWОТ

-

таҳлили

4

Ички

Ташқи












Ижобий

Кучли тарафлари

Имкониятлар

-

кластер ҳудудининг ҳаммабоплиги;

-

туристларнинг хавфсиз етиб келиши;

-

экологик тоза табиат;

-

ноёб флора ва фауналарнинг

мавжудлиги;

-

беқиёс маданий

-

тарихий ресурслар,

тиббий

-

соғломлаштириш ресурслари;

-

беқиёс туристик

-

рекреацион ресурслар:

дарё, кўллар, ғорлар ва ўрмонлар;

-

қулай табиий ва иқлимий шароитлар;

-

миллий ва табиий ёдгорликлар;

-

Жиззах, Ғаллаорол, Даштобод

шаҳарларидаги замонавий темир йўл ва
автобус вокзаллари мавжудлиги;

-

республиканинг

қулай автотранспорт

йўллари тугунида жойлашганлиги.

-

Жиззах минтақасини дам олиш учун

жозибали жой сифатида жойлаштириш;

-

жойлаштириш воситалари биноларини

қуриш (меҳмон

-

хона, мотел, кемпинг ва

ҳ.к.);

-

туристик

-

рекреацион инфра

-

тузилмани

шакллантириш;

-

транспорт, муҳандислик, ижтимоий,

ахборот ва теле

-

коммуникация

инфратузилма

-

сини шакллантириш;

-

миллий ошхона, маиший хизмат ва

техник хизматларни яратиш;

-

йўл ва йўл четидаги инфра

-

тузилмалар

(йўлларни қуриш ва реконструкция
қилиш, йўл четидаги кафе) ривожланиши;

-

салоҳиятли инвесторларнинг

мавжудлиги;

-

малакали мутахассисларни ва туризм

бўйича ўқитувчиларни тайёрлаш.







Салбий

Кучсиз тарафлари

Таҳдидлар

-

транспорт, муҳандислик, ижти

-

моий,

ахборот ва телеком

-

муникация

инфратузилмаси

-

нинг

ривожланмаганлиги;

-

кадрларнинг тажрибасизлиги,

шунингдек бозор иқтисодиёти
шароитида тажрибанинг етиш

-

маслиги

туфайли хизмат кўрсатишнинг
сифатсизлиги;

-

турхизматлар нархининг доимий

ошиши, хизматларни тақдим этиш
сифатининг нархга жавоб бермаслиги.

-

иқтисодий салоҳиятнинг юқори

даражада эмаслиги

туризм

ривожланишига инвестиция киритиш
имконини бермайди;

-

туристик кластерни шакллан

-

тириш

учун давлат ва туристик фирмалар
биргаликдаги ҳаракатининг
мувофиқлашти

-

рилмаганлиги;

-

ҳудуднинг имиджи ва бренди

-

нинг

йўқлиги.

-

республикамизни хорижий ва маҳаллий

омавий ахборот воситалари томонидан
яратилган туризм учун қулайликларнинг
нотўғри талқин қилиниши ва тасвирлаш;

-

республикамизнинг бир неча ўн йиллар

давомида сиёсий ва иқтисодий инқирозни

бошидан кечираётган Афғонистон билан
қўшни давлат бўлиши;

-

туристларнинг янада ривожланган

инфратузилма

-

вий ҳудудларга чиқиб

кетиши;

-

хизмат кўрсатиш сифтининг беқарорлиги.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, минтақалардаги мавжуд вазиятни таҳлил

қилиш

(4-

жадвал) асосида республикада туризмни ривожлантириш имкониятлари

тўғрисида қуйидаги хулосалар бериш мумкин:

4

Муаллиф томонидан олинган натижалар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

376

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

-

соғломлаштириш туризмини ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат

қиладиган санаторий

-

курорт муассасаларининг ривожланган тизими мавжудлиги;

-

тоғ ва

қишки туризм, соғломлаштириш туризми, спа

-

хизматлар, маданий, сув ва

саргузаштли туризмни ривожлантириш учун салмоқли салоҳиятнинг мавжудлиги;

-

тоғ

-

чанғи спортини янада ривожлантириш имкониятларини белгилай

-

диган

замонавий туризм инфратузилма элементларининг мавжудлиги;

-

кўплаб бошқа ҳудудларга қараганда етарли даражада ривожланган турар жой

тизимининг мавжудлиги (асосан миллий уй меҳмонхоналари);

-

республикамиз аҳолисининг ўз юртида дам олишга бўлган қизиқиши ортиб

бормоқда, аммо кўплаб курорт ҳудудларида туристик инфратузилмалар ва
инфратузилмалар етишмаслиги натижасида бу кўрсаткич чекланган миқдорда
қолмоқда.

Кластер тузилмасига унинг барча иштирокчилари учун умумий бўлган

мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ва кластернинг тизим интеграторлари сифатида
фаолият юритувчи етакчи компанияларнинг киритилиши инновацияларнинг самарали
кластерлараро трансферини, кенг миқёсли инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш
ҳисобига янги бозорларни ўзлаштириш ҳамда диверсификацияланган туристик
маҳсулотни яратишни таъминлайди.

Хулоса ва таклифлар

Хулоса қилиб оладиган бўлсак, кластерлар инновацион тизимлар бўлиб, улар

минтақаларнинг самарали иқтисодий ривожланиши учун негиз бўлиши мумкин.
Кластерли ёндашув маълумотларни бирлаштиришнинг янги шаклларини яратиш учун
жуда катта салоҳиятга эга асос ҳисобланиб, инновацион илмий

-

техник йўналишлари

пайдо бўлиши ва уларнинг тижорий таклифларини рағбатлантиради, таълим, фан ва
бизнес соҳасини билвосита қўллаб

-

қувватлайди.

Туристик

кластерларни,

айниқса

кичик

бизнес

ва

тадбиркорлик

тузилмаларининг бирлашуви асосида ташкил этилган кластерларни яратиш ва улар
фаолиятини олиб бориш шартлари инновацион технологиялар асосида истиқболли
лойиҳаларни инвестициялаш шартлари бўлиши ҳам мумкин. Бу ерда, “инновацияли”
тушунчасини,

биринчидан

инновацион

фаолиятнинг

ривожланиши

ва

самарадорлигига ҳисса қўшгадиган янгилик сифатида, туризм соҳасида кластерлашни
ташкил этиш, тарқатиш ва фойдаланишдан иборат ривожланаётган комплекс
жараёнларини ўзида намоён этувчи махсус иқтисодий ёндашув, иккинчидан эса,
мажмуавий кластернинг ўз

-

ўзидан пайдо бўлиши, бу –

минтақанинг иқтисодий тизими

доирасидаги янгилик бўлиб, ижтимоий амалиётда сезиларли ўзгаришларга олиб
келади.

Умуман олганда, туристик бизнес учун кластер ўз рақобатбардошлигини

таъминлаш учун, яъни беш

-

ўн йил ва ундан кўпроқ даврда корхоналарни

ривожлантриш бўйича узоқ муддатли стратегияни яратиш учун ҳақиқиқий
имкониятдир. Бу ерда муваффаққиятга эришишнинг асосий омиллари бизнес
раҳбарларининг фаол позицияси ва минтақадаги турли ташкилий гуруҳларнинг
манфаатлари орасидаги ижобий ҳамкорликдир. Шундай экан, кластернинг
муваффақият калити бўлиб тараққий этган рақобат, самарали бошқарувга
йўналтирилганлик ва минтақа маъмурияти томонидан кўрсатиладиган кўмак
ҳисобланади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

377

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Фойдаланилган адабиётлар


1.

“Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид

қўшимча

чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Фармони. 2019 йил 05 январь, ПФ

-

5611 сон.

2.

А.Ю. Александрова. География туризма. Москва, Кно Рус, 2010, 590 с.

3.

В.В. Храбовченко. Экологический туризм. Учеб. Пособ. Финансы и статистика,

Москва, 2004.

-

172 с.

4.

А.Б.

Косолапов. Теория и практика экологического туризма, Учеб. Пособ.

Москва, КНОРУС, 2005.

-

240 с.

5.

А.Н.

Норчаев. Замонавий туризм инфратузилмасининг шаклланиш ва

ривожланиш тенденциялари. Иқтисодиёт фанлари доктори (Doctor of Science)
диссертацияси автореферати. Тошкент 2021 й. 24

-

32 б.

6.

З.И.

Усманова.

Ўзбекистонда

туристик

-

рекрацион

хизматларни

ривожлантириш хусусиятлари ва тенденциялари. Иқтисодиёт фанлари фалсафа
доктори (PhD) диссертацияси автореферати. Самарқанд 2018 й.

-17-

19 б.

7.

Д.З.

Норқулова. Ўзбекистонда социал туризм хизматларини ривожланти

-

ришнинг ташкилий

-

иқтисодий механизмини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. Самарқанд 2018 й.

-21-

23 б.

9. www. stat.uz.
10. www. uzbektourism.uz

Библиографические ссылки

"Узбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид к,ушимча чора-тадбирлар тутрисида"ги Узбекистон Республикаси Президентининг Фармони. 2019 йил 05 январь, ПФ-5611 сон.

А.Ю. Александрова. География туризма. Москва, Кно Рус, 2010, 590 с.

В.В. Храбовченко. Экологический туризм. Учеб. Пособ. Финансы и статистика, Москва, 2004.-172 с.

А.Б. Косолапов. Теория и практика экологического туризма, Учеб. Пособ. Москва, КНОРУС, 2005.- 240 с.

А.Н. Норчаев. Замонавий туризм инфратузилмасининг шаклланиш ва ривожланиш тенденциялари. Иктисодиёт фанлари доктори (Doctor of Science) диссертацияси автореферати. Тошкент 2021 й. 24-32 б.

3.И. Усманова. Узбекистонда туристик-рекрацион хизматларни ривожлантириш хусусиятлари ва тенденциялари. Иктисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. Самарканд 2018 й. -17-19 б.

Д.З. Норкулова. Узбекистонда социал туризм хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-ицтисодий механизмини такомиллаштириш. Иктисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. Самарканд 2018 й. -21-23 б.

www. stat.uz.

www. uzbektourism.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов