Преимущества межевания при количественном учете земель

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
55-62
22
4
Поделиться
Бабажанов , А., Султонов, Н., Хожиев, К., & Шаропов, Р. (2021). Преимущества межевания при количественном учете земель. Экономика и инновационные технологии, (6), 55–62. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/12179
Аллаберган Бабажанов , Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства

доцент кафедры землепользования

Нуриддин Султонов, Законодательная палата Олий Мажлиса Республики Узбекистан

заместитель

Кучкор Хожиев, Государственный научно-проектный институт Уздаверлойиха

заведующая отделом Методология, независимый исследователь

Рамзиддин Шаропов, Государственный научно-проектный институт Уздаверлойиха

базовый докторант (PhD) ведущий специалист отдела методологии

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье на основе методов аналитического анализа и монографического исследования показаны недостатки количественного учета земель, являющего одной из основных составляющих государственного земельного кадастра и ежегодного районного баланса (отчета), а также разработаны практические предложения и рекомендации по устранению недостатков повышении качества ведения земельного баланса (отчета), приняв за основу результаты инвентаризации земельных
ресурсов, проводимые в админстративных районах (городах) республики.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

55

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ЕРЛАРНИНГ МИҚДОРИЙ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШДА УЛАРНИ

ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИШНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

Бабажанов Аллаберган Рўзимович

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари

институти “Ердан фойдаланиш” кафедраси доценти

a.babajanov@tiiame.uz

Султонов Нуриддин Абдухамидович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси депутати

n_sultonov@inbox.ru

Ҳожиев Қўчқор Мамадиёрович

“Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти мустақил изланувчи

“Методология” бўлими бошлиғи

qochqor.xojiyev@bk.ru

Шаропов Рамзиддин Нажмиддинович

“Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти таянч докторант (PhD)

“Методология” бўлими етакчи мутахассиси

ramziddin.sharopov@mail.ru

Аннотация

.

Мақолада аналитик таҳлил

ва монографик тадқиқот усулларига

суянган ҳолда давлат ер кадастрининг асосий таркибий қисмларидан бири ҳисобланган
ерларнинг миқдорий ҳисобини

юритиш ва унинг ҳар йилги натижаси бўлган туман ер

баланси (ҳисоботи)ни тузишда йўл қўйилаётган хато

-

камчиликлар кўрсатиб берилган,

шунингдек, уларни бартараф этган ҳолда тузилаётган ер баланси (ҳисоботи

)

нинг

сифатини ошириш, ерларнинг

ҳисобини тўлиқ ва тўғри юритишда, унинг шаффофлигини

таъминлашда республика туман

(шаҳар)ларида ўтказилаётган ер ресурслари хатлови

натижаларини асос сифатида қабул қилиниши бўйича амалий таклиф ва

тавсиялар

берилган.

Калит сўзлар:

ортофотоплан,

ерлар дешифровкаси,

электрон рақамли харита,

координаталар тизими

,

маъмурий

-

ҳудудий бирлик,

шаҳарча, қишлоқ, овул

,

ер баланси

(ҳисоботи)

,

ер ресурслари

хатлови

,

ер фонди тоифалари, ер

турлари, экин ерлар,

томорқа ерлар.

Аннотация

.

В статье на основе методов аналитического анализа и

монографического исследования показаны недостатки количественного учета земель,
являющего одной из основных составляющих государственного земельного кадастра и
ежегодного районного баланса (отчета), а также разработаны практические
предложения и рекомендации по устранению недостатков повышении

качества ведения

земельного баланса (отчета), приняв за основу результаты инвентаризации земельных
ресурсов, проводимые

в

админстративных

районах (городах) республики.

Ключевые слова:

ортофотоплан, дешифровка земель, электронно

-

цифровая

карта,

система координат, административно

-

территориальная единица, посёлок,

кишлак, аул, земельный баланс (отчет), инвентаризация земельных ресурсов, категории
земельного фонда, типы земель, пашня, приусадебный участок

.

Abstract.

Based on the methods of analytical analysis and monographic research, the


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

56

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

article shows the drawbacks of quantitative accounting of land, which is one of the main
components of the state land cadastre and the annual regional balance sheet (report), and also
developed practical proposals and recommendations for eliminating shortcomings in improving the
quality of land balance (of the report), taking as a basis the results of the inventory of land
resources carried out in the administrative districts (cities) of the republic.

Key words:

orthophotomap, decoding of lands, digital-digital map, coordinate system,

administrative-territorial unit, settlement, village, aul, land balance (report), inventory of land
resources, categories of land resources, land types, arable land, household plot.

Кириш

Аҳолининг

йилдан

-

йилга

ўсиб

бораётганлиги

уларни

озиқ

-

овқат

маҳсулотларига, шунингдек, ижтимоий турмуш даражасини доимий равишда ошириб
боришга бўлган талабини кучайтиради.

Айниқса жаҳонда, шу жумладан

республикамизда ҳукм сураётган коронавирус пандемияси даврида аҳолининг озиқ

-

овқат маҳсулотларига бўлган талабини

янада кучайиши

ўз навбатида, ер

майдонларидан

,

жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона ва

самарали фойдаланишни ташкил этиш

ва уларни муҳофаза қилиш, хусусан,

ерларнинг аниқ миқдорий ҳисобини

шакллантириш

заруриятини туғдиради.

Ерларнинг аниқ ҳисоби барча соҳаларда ер билан

узвий боғлиқ, хусусан

улардан

фойдаланиш билан

боғлиқ режаларнинг,

ерларни баҳолашнинг,

шунингдек

,

давлат

ер кадастри ва бошқа давлат кадастрларининг ҳамда ер солиғининг тўғри
шаклланишини таъминлайди.

Шу

нуқтаи

назардан,

Ўзбекистон

Республикаси

маъмурий

-

ҳудудий

бирликларининг чегараларига бутунжаҳон

координаталар

тизимидан фойдаланган

ҳолда қайта аниқлик киритиш

орқали мавжуд ер

майдонларининг аниқ ҳисоб

-

китобини йўлга қўйиш ҳамда ердан фойдаланувчилар (барча ҳуқуқлар бўйича)
томонидан фойдаланилаётган ер майдонларини хатловдан ўтказиш орқали

ер

фондининг барча тоифалари

[1]

тўғрисидаги ҳаққоний

маълумотларга эга бўлиш

уларнинг миқдорий ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштиришда муҳим амалий
аҳамият касб этади.

Дарҳақиқат, мамлакат ер фондининг миқдорий ҳисобини

юритиш бўйича бугунги ҳолатни ўрганиш, таҳлил қилиш, баҳолаш ҳамда бу тизимни
такомиллаштириш бўйича аниқ асосланган таклиф

ва тавсиялар ишлаб чиқиш

амалиёт учун

жуда зарурдир.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Маълумки, ер майдонларидан фойдаланишни оқилона ва самарали ташкил

этиш, биринчи галда, унинг миқдорий ҳисобини тўғри ва шаффоф юритилиши билан
узвий боғлиқдир. Шундай экан, ерларнинг миқдорий ҳисобини ва, умуман, ер
ҳисобини юритиш билан боғлиқ қатор хорижий ва юртимиз олимлари ҳамда
амалиётчилари шуғулланиб келишган. Ер майдонларидан фойдаланишни ташкил
этиш ва ер кадастри муаммолари билан хорижий олимлардан И.В.Дегтярев

[2],

С.А.Ткачук

[3]

, С.Н.Волков

[4]

ва бошқалар шуғулланишган. Ушбу йўналишда

мамлакатимизда ҳам қатор олимлар, жумладан, С.А.Авезбаев

[5]

, А.С.Алтиев

[6],

Қ.Р.Рахмонов, А.Р.Бабажановлар

[7]

ҳам

қатор илмий тадқиқотлар олиб боришган ва

маълум илмий натижаларга эришган. Аммо бозор иқтисодиёти шароитига мос ҳолда
ерларнинг миқдорий ҳисобини юритиш шаффофлигини ҳамда аниқлигини
таъминлашга йўналтириладиган махсус илмий тадқиқот ишлари ҳозирга қадар
етарли даражада олиб борилмаган

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

57

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, шу давргача ер фондининг ҳар бир тоифаси

мақсадидан ва ушбу тоифадаги ерлардан фойдаланишнинг хусусиятларидан келиб
чиққан ҳолда, шунингдек, ер участкасининг фойдаланувчилари, ижарачилари, мерос
қилиб қолдириладиган умрбод эгалик

қилувчилари, мулкдорлари кесимида туман

(шаҳар)ларнинг маъмурий чегарасидаги шаҳарча, қишлоқ ва овуллар ҳудуди бўйича
ерларнинг миқдорий ҳисобини юритиш услубиятини такомиллаштириш бўйича
илмий изланишлар етарлича олиб борилмаган.

Тадқиқот методологияси

Республикамизнинг

мавжуд

44 млн. 892,4 минг гектар умумий ер майдонлари

доирасида

[8]

ерларнинг миқдорий ҳисобини тўғри, тўлиқ

ва шаффоф ҳолда юритиш

берилган ерлардан мақсадига кўра оқилона

ва самарали фойдаланишда ҳамда

уларни муҳофаза қилишда муҳим

аҳамият касб этганлиги

сабабли ҳам бугунги кунда

бу

муаммони

кун

тартибининг

асосий

масалаларидан

бири

сифатида

кўтарилаётганлиги бежиз эмас, негаки, туман (шаҳар)лар чегараларининг бутунжаҳон
координаталар тизимига

(WGS-84) [9]

боғланмаганлиги ҳудудларда

чегаралар билан

боғлиқ ер муносабатларини тартибга солиш борасида, жумладан ер участкаларини
ажратиш масалаларида, ер билан боғлиқ соҳаларни режалаштиришда, қишлоқ
хўжалиги экинларини жойлаштиришда, қишлоқ хўжалиги ерларини баҳолашда,
шунингдек, туман (шаҳар)ларда юритилаётган ер баланси (ҳисоботи)нинг умумий
натижаларида қатор хато ва камчиликларни келтириб чиқармоқда

.

Айниқса,

Республика бўйича маъмурий

-

ҳудудий бирликларнинг қуйи туркумини ташкил этувчи

шаҳарча, қишлоқ ва овуллар ҳудуди

бўйича

[10]

амалда ерларнинг миқдорий ҳисоби

юритилмаётганлиги

мазкур

бирликлар

бўйича

маълумотлар

базаси

шакллантирилишида сунъий тўсиқларни

вужудга келтирмоқда

.

Шу билан бирга амалдаги туман

(шаҳар)

ер баланси (ҳисоботи)да суғориш

тармоқларидан ёки сув манбаларидан узилиб қолган ерлар ҳанузгача суғориладиган
ерлар ҳисобида юритиб келинаётганлиги, пичанзорлар билан яйлов ерлар ҳамда
деҳқон хўжаликлари ва томорқа хўжаликлари ер майдонларини умумлашган ҳолда
қайд қилинганлиги

[11]

ҳам

уларнинг ҳисобини юритилишида тегишли аниқлик

киритишни

талаб этади

,

шунингдек, хусусийлаштирилган ер участкалари, хусусан

хусусийлашган боғ ва токзорларни

ер баланси (ҳисоботи)да

алоҳида тарзда

акс

этмаслиги, бу турдаги ердан фойдаланувчиларнинг

ер ҳисоби шакллантирилмасдан

қолаётганлигини кўрсатади

.

Бундан ташқари

,

юридик ва жисмоний шахсларнинг

ҳуқуқ ўрнатувчи ҳужжатларида кўрсатилган майдон билан амалда фойдаланаётгани
ўртасида фарқларни бартараф этишнинг ҳуқуқий ечими

ҳанузгача очиқ

қолинаётганлиги, ўзгаришлар асосан туман (шаҳар)лар ташкил этилгандаги дастлабки
ер баланси (ҳисоботи) устида амалга оширилиб келинаётганлиги, шунингдек, ер
майдонларида ўтказилган хатлов натижаларига кўра аниқланган

ўзгаришлар ўз

муддатларида

ер

балансига

(ҳисоботига)

олишнинг

ҳуқуқий

асоси

шакллантирилмаганлиги

уларнинг миқдорий ҳисобини

тўғри ва тўлиқ юритишга

салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ерларнинг миқдорий ҳисобида ҳаққонийликни ва шаффофликни таъминлаш

зарурияти уни юритиш билан боғлиқ

амалдаги тартибга тегишли ўзгартириш

ва

қўшимчалар киритиш лозимлигини кўрсатмоқда. Шундай экан, изланиш ва
тадқиқотларда тизимли таҳлил, илмий мушоҳада ва монографик усуллардан кенг
фойдаланилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

58

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Таҳлил ва натижалар

Мамлакатнинг

маъмурий

-

ҳудудий бирликлари кесимида

ер фондининг

тоифалари

ва турлари бўйича уларнинг миқдорий ҳисобини

,

жумладан, туман

(шаҳар)ларнинг маъмурий чегарасидаги шаҳарча

,

қишлоқ

ва овуллар

ҳудуди

бўйича

мавжуд ерларнинг миқдор жиҳатдан аниқ ҳисобини юритиб боришда

[12]

соҳа

мутахассисларига катта вазифалар юклатилганлигига қарамасдан,

жойларда олиб

борилган таҳлиллар шуни кўрсатадики, бугунги кунда маъмурий

-

ҳудудий бирликлар

бўйича ерларнинг аниқ ҳисобини юритишга доир

муайян

тизим яратилмаганлиги

ерларнинг миқдорий ҳисобини

тўлиқ ва тўғри юритиш

билан боғлиқ бўлган

норматив

-

ҳуқуқий

масалаларни батафсилроқ кўриб чиқилиши

керак бўлган

жиҳатлардир.

Маълумки, ер ҳисобининг натижалари ҳар бир маъмурий туман (шаҳар)

кесимида ишлаб чиқиладиган ер баланси (ҳисоботи)да ёритилади. Ерларнинг
ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги
Кадастр

агентлигининг

(собиқ Давергеодезкадастр қўмитаси)

туман (шаҳар)

бўлинмаларига юклатилган бўлиб, унинг ҳар йилги якуний натижаси сифатидаги
туман (шаҳар) ер баланси (ҳисоботи) ҳар йили 1 январь ҳолатига тузилади

[12]

ҳамда

туман (шаҳар)нинг

маъмурий

чегараси доирасида

ер фондининг тоифалари ва ер

турлари бўйича ердан фойдаланувчилар (барча ҳуқуқлар бўйича) кесимида юритиб
борилади. Бундай ер балансини

(

ҳисоботини

)

тузишда ҳар бир ердан

фойдаланувчиларнинг

ер майдонлари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилади

ва

йил давомида уларда вужудга келган

тегишли ўзгаришлар ҳисобга олиб борилади.

Ер баланси (ҳисоботи)да ерларнинг миқдори ердан фойдаланувчи юридик ва
жисмоний шахслар бўйича уларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари давлат
рўйхатидан ўтказилганлиги ёки ўтказилмаганлигидан қатъий назар ҳисобга олиниши
назарда тутилади

[13].

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 апрелдаги

299-

сонли қарори билан тасдиқланган “Маъмурий

-

ҳудудий бирликлар чегараларини

белгилаш тартиби тўғрисида”ги ҳамда

“Ер ресурсларини хатловдан ўтказиш тартиби

тўғрисида”ги Низомлар асосида туман

ва

шаҳарларнинг

маъмурий чегараларини

белгилаш орқали уларнинг умумий майдонига қайта аниқлик киритиш мақсадида

2018-

2020 йиллар давомида

“Ўздаверлойиҳа” давлат илмий

-

лойиҳалаш

институти

томонидан тегишли туман (шаҳар)ларнинг маъмурий чегараларини белгилаш ишлари
бутунжаҳон

координаталар тизимига

боғлаб амалга оширилганда уларнинг умумий

ер майдонларида

ер балансига

(ҳисоботига) нисбатан фарқлар мавжудлиги намоён

бўлди

.

Жумладан

,

умумий ер майдони

амалдаги ер балансига (ҳисоботига) нисбатан

:

Қумқўрғон

туманида 21203 гектар, Қоракўл

туманида 15532 гектар, Денов

туманида 8562 гектар, Қизилтепа туманида 5468 гектар, Кармана туманида

4517

гектар, Зарбдор туманида 4156 гектар, Мирзобод туманида 3706 гектар, Қизириқ
туманида 2965 гектар, Бухоро туманида 2524 гектар, Қонликўл туманида 2213 гектар,
Мирзачўл туманида 2147 гектар, Зафаробод туманида 1936 гектар, Қуйичирчиқ
туманида 1428 гектар, Олот туманида 1404 гектар, Андижон туманида 1256 гектар,
Тўрақўрғон туманида 964 гектар, Самарқанд туманида 777 гектар, Пскент туманида

672

гектар, Уйчи туманида 635 гектар, Чиноз туманида 628 гектар, Сўх туманида 599

гектар, Муборак туманида 585 гектар, Қўшработ туманида 570 гектар, Норин
туманида 443 гектар, Вобкент туманида 431 гектар, Нишон туманида 429 гектар,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

59

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Қўшкўпир туманида 418 гектар, Оққўрғон туманида 400 гектар, Нарпай туманида 299
гектар, Ғузор туманида 286 гектарга кўп эканлиги

,

шунингдек, Фориш туманида 28183 гектар, Мўйноқ туманида 13820 гектар,

Жондор туманида 12313 гектар, Шўрчи туманида 8218 гектар, Шеробод туманида
7259 гектар, Бўзатов туманида 6800 гектар, Оқолтин туманида 5189 гектар, Нурота
туманида 5060 гектар, Ховос туманида 4436 гектар, Чимбой туманида 3676 гектар,
Янгиобод туманида 3441 гектар,

Хозарасп туманида 3126 гектар,

Данғара туманида

2655 гектар, Қибрай туманида 231

7

гектар, Миришкор туманида 2038 гектар,

Каттақўрғон туманида 203

7

гектар, Ўртачирчиқ туманида 1718 гектар, Юқоричирчиқ

туманида 1431 гектар,

Балиқчи туманида 1095 гектар,

Хўжаобод туманида 1042

гектар, Қораулбозор туманида 902 гектар, Жарқўрғон туманида 803 гектар, Шароф
Рашидов туманида 787 гектар, Фурқат туманида 511 гектар, Зангиота туманида 346
гектар, Тошкент туманида 197 гектар, Пахтачи туманида 135 гектар, Хива туманида
122 гектарга

кам эканлиги аниқланган.

Бундан ташқари, тегишли масштабларга келтирилган ортофотопланлардан

фойдаланган ҳолда ерларни дешифровка қилиш орқали белгиланган тартибда
электрон рақамли қишлоқ хўжалиги хариталари яратилиб, туман (шаҳар)ларнинг
мавжуд ер майдонлари хатловдан ўтказилганда ер фонди тоифалари

ва ер турларида

ҳам ер баланси

(ҳисобот)ларига нисбатан фарқлар мавжудлиги аниқланган.

Хусусан, туман

(шаҳар)ларда ўтказилган хатлов натижаларига кўра амалда

фойдаланилаётган мавжуд ер майдонлариниг миқдорлари

таҳлил қилинганда,

суғориладиган экин ерларида барпо этилган кўп йиллик дарахтзорлар, шунингдек,
ҳар хил қурилишларга ҳамда аҳоли томорқаларига ажратилган ер

майдонлари

ҳар

томонлама асосланмаганлиги ёки мутахассисларнинг масъулиятсизлиги оқибатида

,

рўй берган ўзгаришлар ўз муддатларида туман (шаҳар)нинг ер баланси

(ҳисоботи)га

киритилмаганлиги сабабли

ҳам ер турларида фарқлар вужудга келган.

Кейинги йилларда соҳага замонавий, инновацион (учувчисиз учиш

қурилмалари, космик суратлардан фойдаланиш, махсус дастурлар ва ҳаказо.)
технологияларнинг кириб келиши ер ҳисобини юритиш жараёнини анчагина
осонлаштиришга

ва натижаларини яхшилашга имкон берди. Шу

билан бирга

,

республикада ер ислоҳотларининг

чуқурлашуви, ердан фойдаланувчи субъектлар

ҳуқуқларининг турли

-

туманлиги, ердан фойдаланишга янги шаклларнинг кириб

келаётганлиги ер ҳисобида аниқлик ва ҳаққонийликни таъминлаш, уни юритиш
тизимига зарурий ўзгартиришлар киритиш заруриятини туғдирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 21 июль ва

15

октябрь кунлари кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишларда

ерларни ҳисобга

олиш ишлари етарли даражада ташкил этилмаганлиги, шу билан бирга, ҳудудларда
ерларнинг ҳисобини ҳамда давлат ер кадастрини юритишда қатор муаммо ва
камчиликлар мавжудлиги

таъкидлаб ўтилган ва

Кадастр агентлигининг асосий

вазифалари этиб ерларнинг аниқ ҳисобини

шакллантириш ва уларни Миллий

геоахборот

тизимида

юритишни

таъминлаш

белгиланган.

Жумладан,

ер

ресурсларини бошқариш соҳасининг

раҳбар ва ходимлари зиммасига

ер ва мол

-

мулкнинг ҳисобини тўлиқ ва тўғри юритишни йўлга қўйиш, бу йўналишда
бажариладиган ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда соҳани рақамлаштириш
бўйича тегишли топшириқлар юклатилган

.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил

7 сентябрдаги


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

60

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

“Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш
чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ

-6061-

сон ҳамда 2021 йил 8 июндаги “Ер

муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни
ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги ПФ

-6243-

сон Фармонларида

ерларнинг аниқ ҳисобини юритишни

ташкил этиш ва таъминлаш борасида тегишли ваколатли органларга бир қатор
вазифалар белгилаб берилган

.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ҳамда ерларнинг миқдорий ҳисобини

юритишнинг мавжуд ҳолатини тадқиқ қилиш асосида қайд қилиш зарурки, ер
ҳисобини юритишнинг амалдаги тизимини қайта кўриб чиқиш, чуқур таҳлил қилиш,
ер ҳисобини тўлиқ,

тўғри

ва шаффоф ҳолда

юритишнинг, биринчи галда туман

(шаҳар)ларнинг

маъмурий

чегаралари

бўйича

умумий

майдонларидаги

ўзгаришларни ҳамда уларнинг маъмурий чегарасидаги шаҳарча, қишлоқ ва овуллар
ҳудуди бўйича

ўтказилган хатлов натижаларини ер баланси (ҳисоботи)га олишнинг

мақбул усулларини ишлаб чиқишни

тақоза этади.

Ерларнинг миқдорий ҳисобини юритиш бўйича мавжуд ҳужжатларни таҳлил

қилиш ҳамда соҳадаги амалий тажрибалардан келиб чиққан ҳолда ерларнинг
миқдорий ҳисобини тўлиқ

ва тўғри юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан

қуйидаги таклиф

ва тавсиялар

киритиш зарур деб ҳисоблаймиз

:

1.

Туман (шаҳар)ларнинг маъмурий чегараларини белгилаш ишларини

белгиланган тартибда бутунжаҳон

координаталар тизимига

(WGS-84)

боғлаб амалга

ошириш

ишларини тўлиқ якунлаш ва ер майдонлари

бўйича аниқланган

кўрсатгичларни туман (шаҳар)ларнинг ер балансига (ҳисоботига) қабул қилинишини

таъминловчи норматив

-

ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиш ҳамда

уни

амалиётга жорий

этиш бўйича зарурий чоралар белгилаш

.

2.

Туман

(шаҳар)ларнинг маъмурий ҳудудини шаҳарча, қишлоқ ва

овулларга

белгиланган тартибда бўлинишини таъминлаш

бўйича ташкилий чораларни амалга

ошириш

ҳамда шаҳарча, қишлоқ ва овулларнинг тасдиқланган чегаралари бўйича

уларнинг аниқ ҳудудларини

шакллантириш

.

3.

Туман (шаҳар)лар бўйича ер ресурсларининг

хатловини

якунлаш ва хатлов

якунларини

ер фондининг тоифалари, кичик тоифалари, ер турлари

ҳамда

шаҳарча,

қишлоқ ва овуллар бўйича

ер балансига (ҳисоботига)

қабул қилинишининг мақбул

услубини

қўллаш орқали ер

баланси (ҳисоботи

)

ни

ҳамда

туман (шаҳар) ер кадастри

дафтарини

фақат

Миллий геоахборот тизимида юритилишини ташкил этиш

.

Бунда:

-

ерларнинг миқдорий ҳисобини юритиш бўйича амалда қабул

қилинган ер

баланси

(ҳисоботи) шаклларини

такомиллаштириш орқали уларнинг

мақбул

шаклларини, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг мулк сифатида
хусусийлаштирилган ер участкаларининг ҳисобини юритиш бўйича тегишли ҳисобот
шаклларини ишлаб чиқиш;

-

ерлардан фойдаланишнинг хусусиятлари ҳамда асосий йўналишларидан

келиб чиққан ҳолда ер тоифаларини ер турларига бўлиш механизмини
шакллантириш,

шунингдек, ер турларининг номланишини қайта кўриб чиқиб,

уларнинг ҳар бирини ягона кўринишда қабул қилиш;

-

ер фонди тоифаларини мақбуллаштириш чораларини белгилаш,

жумладан,

“захира ерлар”

тоифаси ерларини фойдаланиш мақсадига кўра ер фондининг бошқа

тоифаларига ўтказиш орқали ушбу тоифани белгиланган тартибда бекор қилиш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

61

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

чораларини белгилаш

;

-

сув таъминотидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган

ерларни суғориладиган, шартли суғориладиган ва лалмикор ерларга ажратиш

,

шунингдек, интенсив усулда

деҳқончилик

қилинаётган майдонларни алоҳида ҳисобга

олиш

чораларини кўриш

;

-

қишлоқ жойларда фуқароларга шахсий томорқа хўжаликларини кенгайтириш

учун ҳамда

деҳқон хўжаликларига даладан ажратилган томорқа ерларини қишлоқ

хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасига киритган ҳолда уларнинг

ер ҳисобини ҳар

бири учун алоҳида юритишни ташкил этиш

;

-

иссиқхоналарни барпо этилган ер тури таркибида, шу билан бирга барпо

этилган иссиқхоналарни қурилишига

қараб капитал ва енгил типдаги иссиқхоналарга

бўлиб кўрсатиш;

-

қишлоқ

хўжалиги ерларида

барпо этилган сунъий ўрмонларни (теракзор

плантацияларини

)

,

шунингдек,

юридик

ва

жисмоний

шахсларнинг

хусусийлаштирилган боғзор ва токзорларини қишлоқ

хўжалигига мўлжалланган

ерлар тоифасининг кўп йиллик дарахтзорлар турига

киритган ҳолда ҳисобини

юритиш

;

-

пичанзорларни яйлов ерлардан ажратган ҳолда уларнинг ҳисобини алоҳида

юритишни ташкил этиш;

-

мелиоратив қурилиш босқичидаги ерларнинг асосини экин ерлар ташкил

этишини инобатга олиб

,

уларни қишлоқ

хўжалиги ерлари сифатида ҳисобга

олиш;

-

боғдорчилик ва узумчилик ширкатларининг ерларини алоҳида ер тури

сифатида юритилишини бекор қилиш орқали боғдорчилик ва узумчилик
ширкатларини ҳамда уларнинг аъзоларини

мустақил ердан фойдаланувчилар

сифатида

ҳисобини

юритиш

;

-

ўрмон фонди ерларининг ер турларига бўлинишини

амалга оширишнинг

ерлардан фойдаланиш мақсадига кўра мақбул услубини

қўллаш;

-

қишлоқ

хўжалигида

фойдаланмайдиган

бошқа

ерларни

уларнинг

фойдаланмаслик сабабларидан келиб чиққан ҳолда турларга бўлиш орқали

аниқ

ҳисобини юритишни жорий этиш

;

-

қайтадан

фойдаланишга киритилган ва ер ости сув захираларидан

фойдаланган ҳолда ўзлаштирилган ерларни белгиланган тартибда қабул

қилинганидан сўнг ҳисобга олишни ташкил этиш;

-

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқ ўрнатувчи ҳужжатларида кўрсатилган

майдон билан амалда фойдаланилаётган

майдон

ўртасидаги

фарқларни бартараф

этишга қаратилган

ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш

;

-

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ижарага берилишини доимий

фойдаланиш ҳуқуқи орқали амалга оширилишининг ҳуқуқий асосларини ишлаб
чиқиш ва уни

жорий этишга қаратилган чора

-

тадбирлар белгилаш

;

-

ўтказилган хатлов якунлари

асосида ердан фойдаланувчиларнинг (барча

ҳуқуқлар бўйича) ер

фонди тоифалари, кичик тоифалари, ер турлари

ва уларнинг

контурлари бўйича, шунингдек, шаҳарча, қишлоқ ва овуллар ҳудудлари кесимида

ер

балансига (ҳисоботига) қабул қилинишининг ҳуқуқий асосларини яратиш.

Хулоса

ва

таклифлар

Ерларнинг миқдорий ҳисобини

юритиш бўйича бугунги кундаги мавжуд

норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатлар ва ер баланси (ҳисобот)ларини ўрганиш, таҳлил қилиш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

62

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида хулоса қилиш мумкинки,

юқорида ишлаб

чиқилган

таклиф ва тавсияларни ерларнинг миқдорий ҳисобини юритиш амалиётига

жорий этиш бу йўналишда бажарилаётган ишлар сифатини тубдан оширишга

,

ерларнинг миқдорий ҳисобини тўлиқ ва тўғри юритишни йўлга қўйишга, ер
майдонларидан, жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона ва
самарали фойдаланишни ташкил этишга

ва

уларни муҳофаза қилишга, шунингдек,

ерларнинг миқдорий ҳисобини

юритиш тизимини такомиллаштириб боришга,

рақамли ер кадастрини яратиш ва юритишга ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади

,

шу

билан бирга

,

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги

Қонуни талаблари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 22 июндаги “

Давлат

кадастрларини юритиш соҳасини тартибга солувчи айрим норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида

”ги 389

-

сонли қарори билан тасдиқланган “

Давлат

ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг

ижросини

таъминлашга

ҳамда

ер

-

мулк, солиқ, ер участкаларини хусусийлаштириш билан боғлиқ

муносабатларни тартибга солишга хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси.

2.

Дегтярев

И.В.

Земельное право и земельный кадастр: Учебник для сред. с.

-

х.

учеб. заведений

-

Москва:

Юрид. лит., 1975.

-

327 с.

3.

Ткачук С.А. Управление земельными ресурсами (Вопросы общей теории):

Учеб.пос. Целиноград, 1986.

-

92 с.

4.

Волков

С.Н.

Основы землеустройства: Учебники и учебные пособия для

студентов высших учебных заведений.

-

Москва 2015

г.

- 327

с.

5.

Авезбоев С.А. Ер тузишни лойиҳалашнинг автоматлашган тизимлари.

-

Т.:

“ТИМИ”, 2008.

-

136 б

.

6.

Алтиев

А.С.

Ер ресурсларидан фойдаланиш тизимини тартибга солиш

муаммолари.

-

Т.: «Фан» нашриёти Тошкент –

2018 й.

7.

Рахмонов Қ

.

, Бобожонов

А.Р. Давлат кадастрлари.

-

Т., 2007.

-

154 б.

8.

Ўзбекистон Республикаси ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги Миллий

ҳисобот.

-

Тошкент: Давергеодезкадастр қўмитаси, 2020.

-

102 б.

9.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги

“Маъмурий

-

ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан

ўтказиш ҳамда яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш
тартибини янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 299

-

сонли

қарори

.

10.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.

T.:

Ўзбекистон

, 2018

й

.

11.

Ўзбекистон Республикасининг ер фонди.

-

Тошкент: Давергеодезкадастр,

2020. -

88 б.

12.

Ўзбекистон Республикасининг давлат ер кадастри тўғрисидаги қонуни.

13.

Рахимов В.Р

.

, Бабажанов А.Р

.

Давлат кадастри асослари. Тошкент, ТТУ 2012.

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикасининг Ер кодекси.

Дегтярев И.В. Земельное право и земельный кадастр: Учебник для сред. с.-х. учеб, заведений - Москва: Юрид. лит., 1975. - 327 с.

Ткачук С.А. Управление земельными ресурсами (Вопросы общей теории): Учеб.пос. Целиноград, 1986. - 92 с.

Волков С.Н. Основы землеустройства: Учебники и учебные пособия для студентов высших учебных заведений. - Москва 2015 г. - 327 с.

Авезбоев С.А. Ер тузишни лойи^алашнинг автоматлашган тизимлари. - Т.: "ТИМИ", 2008.-136 6.

Алтиев А.С. Ер ресурсларидан фойдаланиш тизимини тартибга солиш муаммолари. - Т.: «Фан» нашриёти Тошкент - 2018 й.

Рахмонов К-/ Бобожонов А.Р. Давлат кадастрлари. - Т., 2007. -154 б.

Узбекистан Республикаси ер ресурсларининг х,олати тугрисидаги Миллий ^исобот. - Тошкент: Давергеодезкадастр цумитаси, 2020. - 102 б.

'Узбекистан Республикаси Вазирлар Ма^камасининг 2018 йил 23 апрелдаги "Маъмурий-х,удудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан утказиш ^амда яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадк,ик,отларни утказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида"ги 299-сонли кдрори.

Узбекистан Республикасининг Конституцияси. Т.: Узбекистан, 2018 й.

Узбекистан Республикасининг ер фонди. - Тошкент: Давергеодезкадастр, 2020. - 88 б.

Узбекистан Республикасининг давлат ер кадастри тугрисидаги крнуни.

Рахимов В.Р., Бабажанов А.Р. Давлат кадастри асослари. Тошкент, ТТУ 2012.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов