Анализ тенденций промышленного развития Узбекистана

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
47-53
26
8
Поделиться
Хомидов, С. (2013). Анализ тенденций промышленного развития Узбекистана. Экономика и инновационные технологии, (3), 47–53. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8086
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Усиление конкуренции в последние годы, в промышленных отраслях на мировых рынках, а также повышение спроса на товары с высокой степени инновационности усиляет необходимость интенсивного развития отраслей национальной промышленности. Основное внимание в исследование уделено анализу доли добавленной стоимости в промышленных отраслях. Прояснена оценка в доли добавленной стоимости валового промышленного производства по степени развитости промышленных отраслей и причины разности доли добавленной стоимости в отраслях.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

1

С.О. Хомидов

ЎЗБЕКИСТОНДА САНОАТНИНГ РИВОЖЛАНИШ

ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ ТАҲЛИЛИ

Усиление

конкуренции в последние годы, в промышленных отраслях на

мировых рынках, а также повышение спроса на товары с высокой степени
инновационности усиляет необходимость интенсивного развития отраслей
национальной промышленности. Основное внимание в исследование уделено
анализу доли добавленной стоимости в промышленных отраслях. Прояснена
оценка в доли добавленной стоимости валового промышленного производства
по степени развитости промышленных отраслей и причины разности доли
добавленной стоимости в отраслях.

Increased competition in recent years, in world industries, as well as increased

demand for products with high degree of innovation amplifies the need for intensive
development of national industry. Main attention is given in recent studies on the
analysis of the value added industries. It clarified the evaluation in the gross value
added of industrial production in the degree of development of the industry and of the
reasons for the difference between the value added industries.

Калит сўзлар

:

ялпи ички маҳсулот (ЯИМ), ялпи саноат маҳсулоти (ЯСМ),

саноатда яратилган қўшилган қиймат (СЯҚҚ), оралиқ истеъмол, моддий ва
номоддий харажатлар.

Кейинги йилларда мамлакатимизда олиб борилаѐтган иқтисодий

ислоҳотларнинг натижаси, айниқса, муҳим макроиқтисодий кўрсаткичлар ўсиш
суръатларининг аҳоли ўсиш суръатларидан юқорилиги билан тавсифланади.
Хусусан, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ва ялпи
саноат

маҳсулоти

каби

макроиқтисодий

кўрсаткичлар

шулар

жумласидандир[1].

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, айрим йилларда мамлакатимиз ялпи ички

маҳсулоти (ЯИМ) суръатларига нисбатан ялпи саноат маҳсулоти (ЯСМ)
суръатларининг юқорилиги ҳам кўзга ташланади. Иккинчи томондан, саноат
тармоғида яратилаѐтган қўшилган қиймат суръатларининг мамлакат ЯИМ
суръатидан паст бўлиши иқтисодиѐтнинг бошқа тармоқларида яратилаѐтган
қўшилган қиймат суръатларининг саноат ишлаб чиқаришдагига нисбатан
юқорилиги билан изоҳланади (1-расм). Саноатда ялпи қўшилган қийматни
ташкил этган саноат тармоқларининг улушини таҳлил қилиш асосида
тармоқларда самарадорлик даражасини янада тўлиқроқ ўрганиш зарурати
вужудга келади.

Мамлакатимиз ЯСМ ва саноат ишлаб чиқаришида яратилган ялпи

қўшилган қиймат таркибида тармоқлар улушининг солиштирма таҳлили шуни
кўрсатадики, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда амалга оширилган
таркибий ўзгаришлар, бевосита саноатда ялпи қўшилган қиймат таркибидаги
силжишларга олиб келган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

2

7,5

9,1

6,3

7,7

1,3

6,4

4,4

4,2

8,2

3,8

4,2

4,0

7,4

7,0

9,5

9,0

8,1

8,5

8,3

6,0

5,9

12,7

12,1

10,8

9,4

8,3

7,6

8,5

7,2

3,0

4,2

6,2

3,8

2,7

3,4

6,6

6,8

4,1

3,4

0

2

4

6

8

10

12

14

2000

2001

2002

2003

2004

2005

2006

2007

2008

2009

2010

2011

2012

ЯИМ

ЯСМ

СҚҚ

1-расм. Ялпи ички маҳсулот, ялпи саноат маҳсулоти ва саноатда

яратилган қўшилган қийматнинг қўшимча ўсиш суръатлари

(ўтган йилга нисбатан % ҳисобида)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

Жумладан, ѐқилғи саноатининг 2000 йилдаги ЯСМ ва саноатда яратилган

қўшилган қийматдаги улуши мос равишда 15,3 % ва 16,2 %ларни ифода этган
бўлса, 2012 йилга келиб, мазкур тармоқ кўрсаткичлари 17,5 % ва 21,4 %ларни
ташкил этди. Шунингдек, рангли металлургия саноатининг 2000 йилдаги ЯСМ
ва саноатда яратилган қўшилган қийматдаги (СЯҚҚ) улуши мос равишда
10,2 % ва 14,7 %ларни ташкил этган бўлса, 2012 йилга келиб, ушбу кўрсаткич
10,4 % ва 32,3 %ларни ташкил этди (1-жадвал) [2].

ЯСМ ва СЯҚҚ кўрсаткичлари ўртасидаги фарқнинг

“нолдан катта”

бўлиши, мазкур тармоқларда мамлакат саноатида яратилган ялпи қўшилган
қиймат ўртачасига нисбатан юқори қўшилган қиймат яратилганлигини,

“нолдан кичик”

кўрсаткич эса, тескари ҳолатни ифода этади.

Шунингдек, айрим тармоқларда ЯСМ ва саноатда яратилган ялпи

қўшилган қийматда тармоқлар улушининг динамик ўзгаришлари солиштирма
таҳлилига кўра, назарда тутилаѐтган йиллар давомида саноат ишлаб чиқаришда
мамлакат СЯҚҚнинг ўртача кўрсаткичларидан паст натижаларга эришилган.

Жумладан, 2000 йилда кимѐ ва нефть кимѐси саноати, машинасозлик ва
металлни қайта ишлаш ҳамда енгил саноат тармоқлари ишлаб чиқаришида
мамлакат СЯҚҚнинг ўртача кўрсаткичидан паст натижаларга эришилган бўлса,
2006 йилда дастлабки тармоқ сафига электр энергетикаси тармоғи ҳам
қўшилди.

Айтиш жоизки, мазкур жараѐндаги салбий ҳолат шундан иборатки, ЯСМ

ва СЯҚҚ таркибида тармоқлар улуши ўртасидаги фарқ айнан саноатдаги ялпи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

3

қўшилган қийматнинг ўртача улушидан паст, яъни манфий кўрсаткичга эга
тармоқлар кенгайган.

1-жадвал

Ялпи саноат маҳсулоти ва саноатда яратилган ялпи қўшилган

қийматда тармоқлар улуши

(% ҳисобида)

Саноат

тармоқлари

2000 й.

Ўзгариш

(%)

2006 й.

Ўзгариш

(%)

2012 й.

Ўзгариш

(%)

ЯСМ

улуши

СЯҚҚ

улуши

ЯСМ

улуши

СЯҚҚ

улуши

ЯСМ

улуши

СЯҚҚ

улуши

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

Электр

энергетикаси

8,5

9,1

0,6

10,0

9,3

-0,7

8,0

6,9

-1,1

Ёқилғи

15,3

16,2

0,9

17,0

19,9

2,9

17,5

21,4

3,9

Қора

металлургия

1,2

1,8

0,6

2,3

2,6

0,3

2,6

1,8

-0,8

Рангли

металлургия

10,2

14,7

4,5

18,5

26,2

7,7

10,4

32,3

21,9

Кимѐ ва нефть

кимѐси

5,7

4,7

-1,0

4,8

4,4

-0,4

5,5

3,1

-2,4

Машинасозлик

ва металлни

қайта ишлаш

9,8

8,8

-1,0

13,8

9,6

-4,2

16,1

8,4

-7,7

Ёғочни қайта

ишлаш ва

целлюлоза –

қоғоз

1,4

1,9

0,5

0,8

1,0

0,2

1,1

0,9

-0,2

Қурилиш

материаллари

5,4

5,6

0,2

4,2

4,6

0,4

5,3

5,1

-0,2

Енгил саноат

19,1

15,1

-4,0

14,6

9,4

-5,2

13,5

6,4

-7,1

Озиқ-овқат

саноати

13,2

13,3

0,1

8,9

9,3

0,4

13,9

10,5

-3,4

Бошқалар

10,2

8,8

-1,4

5,1

3,7

-1,4

6,1

3,2

-2,9

Тармоқлар

бўйича:

100

100

Х

100

100

Х

100

100

Х

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида муаллиф ҳисоб-китоблари.

2000 йилда кимѐ ва нефть кимѐси, машинасозлик ва металлни қайта

ишлаш ҳамда енгил саноат тармоқларида юқорида кўрсатилган фарқ мос
равишда манфий 1,0 % ва 4,0 % ли “нуқталар”ни ифода этган бўлса, 2006 йилда
улар мос равишда манфий 0,4 %, 4,2 % ҳамда 5,2 % ли “нуқталар”ни ташкил
этди.

2000-2012 йилларда кимѐ ва нефть кимѐси, машинасозлик ва металлни

қайта ишлаш ҳамда енгил саноат тармоқларининг юқоридаги кўрсаткичларини
доимий равишда “нолдан кичик” кўрсаткичларга эга бўлиши, мазкур
тармоқларни нисбатан самарадорлиги паст тармоқлар сирасига киритиш учун
асос бўла олади.

Таъкидлаш лозимки, тармоқларда қўшилган қиймат улушининг турлича

бўлиш сабаблари ҳар хил. Жумладан, жаҳон ва мамлакат ички бозорларида
саноат маҳсулотлари баҳосининг ўзгарувчанлиги ва унга бўлган талабнинг
беқарорлиги, ишлаб чиқаришнинг технологик ва техник қуролланиш жиҳатдан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

4

фарқ қилиши ва бошқа шу каби бир қатор омиллар саноат тармоқларида
турлича қўшилган қиймат яратилишига сабаб бўлади [3].

Ўз навбатида, саноат тармоғида ишлаб чиқарилган маҳсулот баҳоси, эркин

бозор шароитида шаклланади. Маҳсулот баҳоси ва уни ишлаб чиқариш учун
кетган харажатлар ўртасидаги фарқ, муайян вақт оралиғида турлича бўлади. Бу,
бир томондан, саноат маҳсулотларига талаб ва баҳонинг ўзгариши билан
боғлиқ бўлса, иккинчи томондан, турли тармоқлар технологик ва техник
қуролланиш даражасининг турличалигидадир.

Юқоридагилардан ташқари, қўшилган қиймат шаклланишида оралиқ

истеъмол жуда катта роль ўйнайди ва у ишлаб чиқаришга кетган хомашѐ,
электр энергияси, маҳсулотни етказиб бериш ва бошқа ѐрдамчи моддий
харажатларини ўзида ифода этади. Янада кенгроқ қарайдиган бўлсак, оралиқ
истеъмол қуйидаги элементлардан ташкил топади [4]:

моддий харажатлар;

номоддий хизмат учун тўловлар;

сафар ва меҳмонхона харажатлари;

оралиқ истеъмолнинг бошқа харажатлари.

Моддий харажатларга

товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун

сарфланадиган меҳнат буюмлари, яъни: хомашѐ ва материаллар, ярим тайѐр
маҳсулот ва деталлар, ѐқилғи ва энергиянинг барча турлари, маҳсулот ишлаб
чиқариш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ хизматлар, корхонанинг транспорт
хизматлари,

алоқа

ва

ҳисоблаш

марказлари

хизматлари,

ўраш

материалларининг қиймати, ходимлар учун зарурий ускуналар, иш
кийимларига харажатлар ва бошқалар киради.

Номоддий хизматлар учун тўловларга

эса, товар сифатини текшириш

учун тўловлар, илмий текшириш ва тажриба ишлари учун тўловлар, молиявий
воситачиларнинг хизматлари учун тўловлар, суғурта тўловлари, корхона учун
зарур мутахассислар тайѐрлаш ва ходимларни қайта тайѐрлаш учун ўқув
муассасаларига тўловлар, бино, иншоот, машина ва асбоб-ускуналар ижараси
учун тўловлар, реклама харажатлари, товар ишлаб чиқариш учун
рухсатномаларга тўловлар, ѐнғиндан сақлаш ва қоровуллик хизматлари учун
тўлов ва бошқалар киради.

Шунингдек,

сафар ва меҳмонхона харажатларига

йўл харажатлари,

меҳмонхона харажатлари, яъни овқатланиш ва маиший хизматлар ҳамда меҳнат
ҳақи киритилади.

Мамлакатимиз саноат тармоқлари бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга

кетган

ѐқилғи харажатлари

нинг таҳлилига кўра, электр энергетикаси,

қурилиш материаллари, кимѐ ва нефть кимѐси саноатида мазкур харажатнинг
улуши юқорилиги билан тавсифланади. Жумладан, электр энергетика
тармоғида ѐқилғи харажатлари 2000 йилда жами харажатларнинг 60,2 %ни,
2006 йилда 56,5 %ни ҳамда 2011 йилда 65,0 %ни ташкил этган [5].

Қурилиш материаллари саноатида мазкур кўрсаткич мос равишда 9,2 %,

13,1 % ҳамда 13,4 %ни ташкил этган бўлса, кимѐ ва нефть кимѐси саноатида эса
ушбу кўрсаткичлар мос равишда 3,3 %, 2,5 % ва 3,6 %ларни ташкил этди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

5

Шунингдек, саноат тармоқлари бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга кетган

энергия харажатларида кимѐ ва нефть кимѐси, қора металлургия ҳамда
қурилиш материаллари саноатининг салмоғи юқорилиги билан тавсифланади.
Жумладан, 2011 йилда мазкур кўрсаткич кимѐ ва нефт кимѐси саноатида жами
харажатларнинг 22,9 %ни, қора металлургияда 5,8 %ни ҳамда қурилиш
материаллари саноатида 9,5 %ни ташкил этган.

9,3

6,1

8,1

5,0

7,2

3,7

7,8

5,1

9,7

6,3

9,4

6,6

8,5

6,6

8,1

6,4

7,8

5,6

8,1

6,2

7,6

5,9

8,3

5,7

9,4

6,7

0

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

2000

2001

2002

2003

2004

2005

2006

2007

2008

2009

2010

2011

2012

Ёқилғи

Энергия

2-расм. Саноат тармоқлари бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга кетган

харажатларда ѐқилғи ва энергиянинг улуши

(% да)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

Демак, юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, саноат

ишлаб чиқариши ривожланишини фақат ялпи маҳсулот ҳажми ўсиши негизида
қуриш, мазкур тармоқнинг истиқбол йўналишини белгилашда бир томонлама
ѐндашишга олиб келади. Саноат ишлаб чиқаришининг истиқбол йўналишини
белгилашда саноат ялпи маҳсулотини эмас, балки ушбу тармоқларда
яратилиши мумкин бўлган қўшилган қиймат ҳажмини башоратлаш
методологик жиҳатдан мақсадга мувофиқ.

Шунингдек, саноат сиѐсатининг стратегик йўналишини белгилаш, айнан

қўшилган қиймат улуши юқори бўлган тармоқларга устуворлик беришни
тақозо этади. Шунинг учун саноатнинг ривожланишини баҳолашда
тармоқларни қўшилган қиймат улушлари бўйича гуруҳларга ажратиш мақсадга
мувофиқ ҳисобланади.

Ўтказилган таҳлиллар натижасига кўра, саноат тармоқларини ялпи ишлаб

чиқаришда қўшилган қийматнинг салмоғи бўйича 4 гуруҳга ажратдик.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

6

Жумладан,

биринчи гуруҳ

,

саноат тармоқлари ялпи ишлаб чиқаришда

қўшилган қийматнинг салмоғи 15 %дан 25 %гача бўлган тармоқларни ўз чегара
доирасига қамраб олган бўлса,

иккинчи гуруҳ

саноат тармоқлари ялпи ишлаб

чиқаришида қўшилган қийматнинг салмоғи 25 %дан 35 %гача бўлган
тармоқларни ўз ичига қамраб олади.

Шунингдек,

учинчи гуруҳ

да саноат тармоқлари ялпи ишлаб чиқаришда

қўшилган қийматнинг салмоғи 35 %дан 40 %гача бўлган тармоқлар ўрин
эгаллаган бўлса,

тўртинчи гуруҳ

га эса, ялпи ишлаб чиқаришда қўшилган

қийматнинг салмоғи 40 %дан юқори бўлган тармоқлар гуруҳи киритилган (2-
жадвал).

2-жадвал

Саноат ялпи ишлаб чиқаришида қўшилган қиймат салмоғи бўйича

саноат тармоқларининг гуруҳланиши

Саноат ялпи ишлаб

чиқаришида

қўшилган қиймат

салмоғи 15 % дан

25 %гача бўлган

тармоқлар

Саноат ялпи ишлаб

чиқаришида қўшилган

қиймат салмоғи

25 %дан

35 %гача бўлган

тармоқлар

Саноат ялпи ишлаб

чиқаришида

қўшилган қиймат

салмоғи 35 %дан

40 %гача бўлган

тармоқлар

Саноат ялпи ишлаб

чиқаришида

қўшилган қиймат

салмоғи 40 %дан

юқори бўлган

тармоқлар

Кимѐ ва нефть

кимѐси,

машинасозлик ва

металлни қайта

ишлаш, енгил саноат

Қора металлургия,

қурилиш материаллари

саноати, озиқ-овқат

саноати, электр

энергетикаси

Ёқилғи, ѐғочни қайта

ишлаш саноати

Рангли

металлургия

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида муаллиф томонидан тузилган.

Гуруҳлаш натижаларига кўра, саноат ялпи ишлаб чиқаришида қўшилган

қиймат салмоғи 15 %дан 25 %гача бўлган тармоқлар сони 2000 йилда 6 тани
ташкил этган бўлса, 2011 йилга келиб, мазкур кўрсаткич 3 тани ташкил этди.
Шунингдек, саноат ялпи ишлаб чиқаришида қўшилган қиймат салмоғи 25
%дан 35 %гача бўлган тармоқлар сони 2000 йилда 5 тани ташкил этган бўлса,
2011 йилга келиб, мазкур кўрсаткич 4 тани ташкил этди.

Бундан ташқари, саноат ялпи ишлаб чиқаришида қўшилган қиймат

салмоғи 35 %дан 40 % ача бўлган тармоқлар сони 2000 йилда 1 тани ташкил
этган бўлса, 2011 йилга келиб мазкур кўрсаткич эндиликда 2 тани ташкил этди.

Таъкидлаш лозимки, 2000 йилда саноат ялпи ишлаб чиқаришида қўшилган

қиймат салмоғи 40 %дан юқори бўлган тармоқлар мавжуд бўлмаган. 2011 йилга
келиб, ушбу кўрсаткич 1 та тармоқни ташкил этди.

Демак, гуруҳлаш натижаларига кўра, кейинги йилларда саноат ялпи ишлаб

чиқаришида қўшилган қиймат салмоғи ошиб бораѐтган тармоқлар сони
кенгаймоқда.

Хулоса ўрнида айтиш керакки, таҳлилий натижаларга кўра, енгил саноат

нисбатан паст қўшилган қиймат яратувчи тармоқлар сирасига кирмоқда.
Шунинг учун мамлакатимизда мазкур тармоқ ишлаб чиқаришини янада
ривожлантириш учун ушбу тармоққа инвестицияларни жалб этиш борасида
нисбий устунликлар бериш лозим.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

7

Саноат тармоқларида яратилаѐтган қўшилган қиймат ва оралиқ истеъмол

нисбатларида кейинги салмоқнинг катталиги мазкур тармоқларда маҳсулот
ишлаб чиқаришдаги материал сиғимини камайтиришни тақозо этади. Мазкур
масаланинг умумий ечими сифатида импорт қилинаѐтган хомашѐ
маҳсулотларининг мамлакатимизга кириб келиш харажатларини камайтириш,
бу борада ташқи савдони янада эркинлаштириш, маҳаллий ишлаб чиқаришни
ривожлантириш

мақсадида

мамлакатимиз

турли

минтақаларининг

хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда саноат кооперациясини кучайтириш
мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Саноат сиѐсатининг стратегик йўналишини белгилашда, биринчи навбатда

техник ва технологик жиҳатдан қолоқ ишлаб чиқаришларни бартараф этишга,
иккинчидан, миллий корхоналарни замонавий, сўнгги техник ва технологик
ютуқлардан фойдаланган ҳолда жиҳозлашга асосий эътибор қаратиш лозим. Бу,
бир томондан, тармоқларда яратилаѐтган қўшилган қиймат улушининг
яқинлашишини таъминласа, иккинчи томондан саноат маҳсулотларининг
экспорт салоҳиятини янада оширади.

Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати

1. Основные тенденции и показатели экономического и социального

развития Республики Узбекистан за годы независимости (1990 - 2010 гг.) и
прогноз на 2011 – 2015 гг. Стат. Сб. – Т. Узбекистан, 2011. - с. 70-71.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг расмий

сайти маълумотлари – www.stat.uz.

3. Киреев А.П. Международная экономика. В 2- х ч. - Ч.I. Международная

микроэкономика: движение товаров и факторов производства. Учебное пособие
для вузов. – М., 2006. - с. 285 - 290.

4. Набиев Ҳ. Саноат статистикаси. Ўқув қўлланма. – Т.: ТДИУ, 2004. 16 б.
5. Ўзбекистон Республикаси йиллик статистик тўплами. – Т, 2012. - 216 б.

Библиографические ссылки

Основные тенденции и показатели экономического и социального развития Республики Узбекистан за годы независимости (1990 - 2010 гг.) и прогноз на 2011 - 2015 гг. Стат. Сб. - Т. Узбекистан, 2011. - с. 70-71.

Узбекистон Республикаси Давлат статистика кумитасининг расмий сайти маълумотлари - www.stat.uz.

Киреев А.П. Международная экономика. В 2- х ч. - 4.1. Международная микроэкономика: движение товаров и факторов производства. Учебное пособие для вузов. - М., 2006. - с. 285 - 290.

Набиев . Саноат статистикаси. Укув кулланма. - Т.: ТДИУ, 2004. 16 б.

Узбекистон Республикаси йиллик статистик туплами. - Т, 2012. - 216 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов