Повышение занятости молодежи: проблемы и возможности

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
93-102
29
5
Поделиться
Шакаров, З. (2021). Повышение занятости молодежи: проблемы и возможности. Экономика и инновационные технологии, (6), 93–102. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/12185
Зафар Шакаров, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье представлены результаты исследования занятости безработной молодежи в условиях глобализации. В нем отражены результаты исследований и анализа молодежной трудовой миграции, безработицы и занятости, а также рекомендации, разработанные для увеличения занятости молодежи.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

102

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ЁШЛАРНИНГ ИШ БИЛАН БАНДЛИК ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШ:

МУАММО ВА ИМКОНИЯТЛАР

Шакаров Зафар Гафффорович

мустақил изланувчи

E-mail:

zafarshakarov@mail.ru

Аннотация

.

Ушбу мақолада глобаллашув шароитида иш билан банд бўлмаган

ёшларни иш билан таъминлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар

натижалари

акс

эттирилган. Унда ёшлар меҳнат миграцияси, ишсизлиги ва бандлиги бўйича тадқиқот
натижалари, таҳлиллар ва улар натижасида ёшлар бандлигини ошириш бўйича ишлаб
чиқилган тавсиялар ўз ифодасини топган.

Калит сўзлар:

ёшлар бандлиги, меҳнат бозори, ишсизлик, ёшлар фаоллиги, COVID

-

19

.

Аннотация

.

В данной статье представлены результаты исследования занятости

безработной молодежи в условиях глобализации. В нем отражены результаты
исследований и анализа молодежной трудовой миграции, безработицы и занятости, а
также рекомендации, разработанные для увеличения занятости молодежи.

Ключевые слова:

занятость молодежи, рынок труда, безработица, активность

молодежи,

COVID-19.

Abstract.

This article presents the results of a study of the employment of unemployed youth

in the context of globalization. It reflects the results of research and analysis on youth labor
migration, unemployment and employment, as well as recommendations developed to increase
youth employment.

Keywords

:

youth employment, labor market, unemployment, youth activity, COVID-19.

Кириш

Бугунги кунда инсон салоҳиятининг рақобатбардошлигини ошириш кўп

жиҳатдан

ёшлар

меҳнатидан

фойдаланиш

соҳасида

қандай

стратегия

белгиланганлигига боғлиқ. Ёшлар кўп жиҳатдан жамиятдаги сиёсий, иқтисодий ва
ижтимоий жараёнларга таъсир кўрсатмоқдалар. Шу билан бирга, ёшлар меҳнат
бозорида иш топишда катта қийинчиликларга дуч келадиган энг заиф тоифалардан
бири ҳисобланади.

Дунё бўйлаб 1,2 миллиард ёшнинг 88 фоизга яқини ривожланаётган мамлакат

-

ларда яшайди. Глобал миқёсда ёшлар иш билан таъминланган қашшоқларнинг қарийб
24 фоизини ташкил қилади ва бу динамика Африкада айниқса сезиларли бўлиб, у ерда
ёшларнинг 70 фоиздан кўпроғи кунига 2 доллардан ёки ундан кам АҚШ доллари
миқдорида пул ишлашади.

Жаҳон миқёсидаги ёшлар сонининг ўсиши кутилаётган бўлса

-

да, ёшлар учун,

айниқса, ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисодий жиҳатдан турғун қишлоқ жой

-

ларида яшовчилар учун иш ва тадбиркорлик имкониятлари чекланганиб қолмоқда

[1].

Қишлоқ

ёшларининг аксарияти

норасмий иқтисодиётда оилавий ёрдамчи,

ёрдамчи фермер, касаначилик ёки паст

малакали ишчи сифатида ишлайди. Улар кам

иш ҳақи олишга, одатий ёки мавсумий ишларда ишлашга мойил бўлиб, кўпчилик
шаҳарларга кўчиб ўтишга мажбур қиладиган хавфли, кўпинча эксплуатация
қилинадиган меҳнат шароитларига дуч келишади. Ёшларни қишлоқ хўжалигига қайта


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

103

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

жалб қилиш, тирикчилик қилиш учун дуч келадиган кўплаб тўсиқларни бартараф
этишни талаб қилади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Такъидлаш жоизки, бугунги кунга қадар

хорижий ва мамлакатимиз

олимлари

томонидан мазкур йўналишда жуда кўп тадқиқотлар олиб борилган

.

Жумладан,

профессорлар Ш.Р.Холмўминов

ва К.З.Хомитов

ўзларининг тадқиқотларида ёшларни

иш билан таъминлашнинг муаллифлар томонидан ишлаб чиқилган самарали
ташкилий механизмларининг

таъсири аниқ социологик баҳоланган. Унинг асосида

ёшларни иш билан таъминлашнинг замонавий турлари ва воситаларини ривожлан

-

тириш,

янги иш ўринларини яратиш, ишсиз ёшларни касбга йўналтириш, тайёрлаш ва

қайта тайёрлашнинг муҳим ижтимоий

-

иқтисодий аҳамияти очиб берилган

[3].

М.Б.Турсунов томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни

ривожлантириш

орқали ёшларнинг

иш билан бандлигини оширишнинг устувор

йўналишлари,

ривожланган мамлакатлар тажрибаси, уни амалга ошириш усуллари ва

воситалари

назарий жиҳатдан ёритилган

[4].

Яна бир тадқиқотчи М.Мирзакаримова томонидан ишга жойлаштириш, ёшлар

бандлиги –

бу давлат аҳамиятига молик масала

эканлиги, чунки айнан ёшлар мамлакат

кадрлар салоҳиятини ташкил қилиши,

ёшлар бандлигини таъминлаш давлат

ижтимоий

-

иқтисодий сиёсатининг долзарб ва узоқ муддатли вазифаси эканлиги

алоҳида таъкидланган. Бугунги кунда инсон салоҳиятининг рақобатбардошлигини
ошириш кўп жиҳатдан ёшлар меҳнатидан фойдаланиш соҳасидаги миллий стратегияга
боғлиқ

эканлиги,

меҳнат бозоридаги ёшлар аҳволини баҳолаш зарурати ёшлар –

бу

мамлакат келажаги эканлиги ва бутун жамиятнинг истиқболдаги ривожланиши улар
фаолиятининг бошланғич шароитларига боғлиқлиги билан белгиланиши,

бугунги

ёшлар кўп жиҳатдан жамиятдаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий жараёнларга таъсир
кўрсата

олиши, шу билан бир қаторда, ёшлар ишга жойлашишда катта

қийинчиликларга учраётган ижтимоий ночор тоифалардан бири ҳисобланишига ало

-

ҳида эътибор қаратилган

[5].

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли

ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва
ҳуқуқ

-

тартиботни, давлатимиз чегаралари даҳлсизлигини, жамиятда қонун устувор

-

лигини, инсон ҳукук, ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағри

-

кенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, халкимизнинг муносиб
ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини руёбга чиқариш учун
зарур шарт

-

шароитлар яратди.

Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни янада

ривожлантириш, иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида қабул
қилинган “

2017-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг

бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегияси”нинг тўртинчи устувор
йўналишида “Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш” масалаларига
алоҳида урғу берилган

[2]

. Ушбу Ҳаракатлар Стратегиядан келиб чиқиб янги иш

ўринларини яратиш хамда аҳолининг, энг аввало, республика ёшлари бандлигини
таъминлаш, меҳнат бозори мутаносиблигини ва инфратузилмаси ривожланишини
таъминлаш, ишсизлик даражасини камайтириш, меҳнатга лаёқатли аҳолининг меҳнат
ва тадбиркорлик фаоллигини тўлиқ амалга ошириш учун шароитлар яратиш, ишчи кучи
сифатини яхшилаш, ишга муҳтож шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва
малакасини ошириш тизимини кенгайтириш масалаларини ҳал этиш кўзда тутилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

104

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Албатта, тўртинчи устувор йўналишда кўрсатилган ушбу масалаларни меҳнат бозори
механизмларини тартибга солиш орқали амалга оширилади.

Тадқиқот

методологияси

Илмий мақолани тайёрлаш жараёнида маълумотларни гуруҳлаш, анализ ва

тизимли таҳлил, таққослаш ҳамда эксперт баҳолаш усулларидан унумли
фойдаланилди. Бундан ташқари, монографик кузатув ва унинг натижалари таҳлили
ўрганилган.

Таҳлил ва натижалар

Маълумки, меҳнат бозори жамият иқтисодий ва ижтимоий

-

сиёсий ҳаётининг

муҳим

соҳасидир. Яратилаётган янги иш ўринлари ҳам, ишдан бўшаган ишчи

-

ходимлар ҳам меҳнат бозорининг қонунлари асосида мос равишда ишчи ёки иш
ўрнига эга бўлиши мумкин. Ватанимиз иқтисодчи олимларининг таърифларига кўра

,

меҳнат бозори ишчи кучини сотиш, сотиб олиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ
бўлган ижтимоий

-

иқтисодий муносабатлар мажмуасидир

[6].

Ҳозирги

кунда “Меҳнат бозори” тушунчаси умумқабул қилинган ва илмий

адабиётларда кенг қўлланилаётган тушунча бўлиб қолди. Бироқ бу ўрганилаётган
тушунча мазмунининг тўлиқ англаб етилганлигидан далолат бермайди. Бир гурух
тадқиқотчиларнинг фикрига кўра “меҳнат бозори –

бу меҳнат ресурсларининг бозор

иқтисодиётига мос келадиган ижтимоий

-

иқтисодий ҳаракати шакли” бўлиб

[7],

у ёки

бу ходимларнинг тоифаларининг хусусиятлардан уларнинг имкониятлари ва
чекловлардан уларни меҳнат қилишга ундовчи сабаблардан, меҳнат сарфлайдиган
жойларидан ишлаб чиқариш ва меҳнат жараёнидаги нормадан келиб чиқиб бир нечта
турларга ажратилади:

-

ёшларнинг меҳнат бозори;

-

ҳотин

-

қизларнинг меҳнат бозори;

-

кекса ёшидаги фуқароларнинг меҳнат бозори;

-

ногиронларнинг меҳнат бозори

[8].

Меҳнат бозори турлари ичида ёшлар меҳнат бозори алоҳида ўринга эга.

Ўзбекистон аҳолиси тарткибида ёшлар улуши кўплигини ҳисобга оладиган бўлсак,
уларнинг иш билан бандлиги ва уларни профессионал фаолиятга тайёрлаш ижтимоий
иқтисодий жиҳатдан алоҳида аҳамиятга эга. Умуман олганда ёшлар –

бу инсонларнинг

шундай авлоди бўлиб, улар ижтимоийлашув жараёнини ўтаётган, таълим, касбий,
маданий ва бошқа ижтимоий функцияларни эгаллаётган ҳамда анча етуклик даврида
бу кўникмаларни эгаллаб бўлган инсонлардир. И.

С.

Кон

томонидан бошқача ва анча

тўлиқроқ таъриф берилган бўлиб, унга кўра “ёшлар –

ёш тавсифлари, ижтимоий ҳолати

ҳамда ҳам униси, ҳам буниси билан белгиланадиган бошқа ижтимоий

-

иқтисодий

ҳусусиятлари йиғиндиси асосида ажратиладиган ижтимоий

-

демографик гуруҳдир”

[9].

Умумфалсафий нуқтаи назардан Артур Шопенгауэр (1788

-

1860) шундай деган:

«Ёшлик нуқтаи

-

назаридан ҳаёт –

бу чексиз узоқ келажакдир; қарилик нуқтаи

-

назаридан –

бу жуда қисқа ўтмишдир»

[10].

Ёшлик —

бу ҳали ҳеч нарса содир

этилмаган, ҳамма нарсани улгуриш ва бажариш мумкин бўлган вақтдир. Шу нуқтаи

-

назардан ёшлик –

бу беқарорлик, ўзгаришлар, танқидийлик ва доимий янгиликларга

интилиш давридир. Ёшларнинг қизиқишлари катта ёшдагиларникидан кўра анча фарқ
қилади: ёшлар одатда анъана ва урф

-

одатларга бўйсунишни хоҳламайди –

улар ўз

қадриятларини мустаҳкамлаш тарафдори бўлади.

Маълумки, ёшлар мамлакатимиздаги барча ижтимоий

-

сиёсий, ижтимоий

-

иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий

-

ахлоқий ўзгаришларга тезкорлик билан муносабат


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

105

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

билдирадиган қатлам ҳисобланади. Ёшлар фавқулодда муҳим функцияни бажари

-

шини, яъни ривожланишнинг олдинги босқичларида жамият томонидан ишлаб
чиқилган моддий ва маънавий қадриятларнинг субъекти –

вориси сифатида хизмат

қилишини ҳисобга олиш зарур.

Меҳнат бозорининг бутун тизимини ишга туширишда муҳим таъсир

кўрсатадиган жамият меҳнат ресурслари тараққиёти жараёнининг динамикаси ва
анъаналарини аниқлашда демографик омилларни ҳар томонлама ҳисобга олиш
жиддий аҳамият касб этади. Маълумки, ўтган йиллар давомида Ўзбекистонда алоҳида
демографик вазият хос бўлиб, аҳоли сонининг ўсиш

суръатлари бошқа МДҲ

давлатларига нисбатан анча юқори бўлиб келди.

Ўзбекистондаги минглаб одамларнинг фаровонлигига таъсир кўрсатган

COVID-19

пандемияси ва табиий офатлар натижасида бундай инқирозлар таъсирига номутаносиб
равишда юз тутган ёшлар учун ижтимоий ёрдам қамровини

кенгайтириш заруратини

кучайтирди.

Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб

-

қувватлаш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан биридир. Жойларда қийин

вазиятга тушиб қолган хотин

-

қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, иш билан

таъминланмаган аёлларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан якка тартибда ҳамда аниқ
мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш ва манзилли қўллаб

-

қувватлаш чоралари

изчил давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон

Республикасининг

Меҳнат

кодекси

ҳамда

Ўзбекистон

Республикасининг “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунида

белгиланган ишсизлар,

ёшлар, аёллар, меҳнат бозорида иш топишга қийналадиган шахсларга, ижтимоий
муҳофазага муҳтож аҳоли тоифаларини ишга жойлаштириш кафолатларини рўёбга
чиқаришга алоҳида эътибор қаратилган. Ҳудудларда

ташкил этилаётган янги иш

ўринлари асосан эгаллаган

мутахассисликларига мувофиқ таълим муассасаларининг

битирувчиларига, аёллар ва ногиронлиги бўлган аҳолининг ижтимоий қўллаб

-

қувватлашга муҳтож тоифаларини ишга жойлаштириш учун ажратилади.

Шунга қарамасдан

,

меҳнат бозорида

ёшлар фаоллигини

ошириш чора

-

тадбирлари

долзарб бўлмоқда (1

-

расм).

1-

расм

. 2020

йилда

меҳнат

бозорида

ёшлар

фаоллиги ҳолати

, %

Манба: Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотлари

асосида тузилган

.

17,0

61,3

21,7

Ишсизлар

Бандлар

Четга чиқиб кетганлар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

106

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Қиёсий

таҳлил асосида иш билан банд ёшлар тоифасидагилар орасида ишсизлар

сони сезиларли фарқ қилмагани ҳолда, меҳнат миграцияси туфайли чет мамлакатларга
ишлаш учун чиқиб кетганлар орасида ҳам ёшлар сони қарийб

850

минг нафарга

кўплиги кўринади.

Жаҳон банки томонидан ўтказилган қатор тадқиқотларда ёшларнинг меҳнат

бозорига интеграциялашувида ўта жиддий муаммолар аниқланган. Иқтисодчи
олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар ёшлар ўртасидаги ишсизлик
оқибатида уларнинг узоқ муддат давомида иш хақидан маҳрум бўлишлари асослаб
берилди. Чунончи, 22 ёшга кирган ёшлар ўртасида 3 ой ишсиз бўлиш уларнинг 28–

33

ёшга кирганларида қўшимча равишда яна 1,3 ой ишсиз бўлиб қолишларига олиб
келиши кўрсатилади. Айни пайтда 23 ёшгача бўлган йигитлар бир йил давомида ишсиз
бўлсалар, 10 йилдан кейин тенгдошларидан 23,0 фоиз, 20 йилдан кейин эса яна 16,0
фоиз кам даромад топишлари исботланган

[11].

Республикада ёшларни ижтимоий қувватлаш мақсадида уларнинг иш билан

бандлиги масалаларига ҳам катта этибор берилмоқда. Ёшлар орасида ишсизлик
даражаси юқори бўлишига қарамасдан, меҳнат бозорида иш излаб меҳнат
органларига мурожаат қилганларининг фақатгина 37 фоизини ёшлар ташкил қилган ва
жами кўрсатилган хизматларда уларнинг улуши 38 фоизни ташкил қилган (

1-

жадвал).

1-

жадвал

2020 йилда ҳудудий бандлик органлари томонидан ёшларга кўрсатилган хизматлар

ҳажми

Т/Р

Ҳудуд ва

вилоятлар номи

Жами

мурожаат

лар

шундан

ёшлар

Жами

мурожаат

қилганлар

га нисбатан

ёшлар

улуши

Жами

кўрсатил

ган

хизматлар

шундан

ёшлар

Жами

кўрсатил

ган

хизматлар

да ёшлар

улуши

Жами

823 832

302 206

37

1 179 979

451948

38

1

Қорақалпоғистон
Республикаси

73 723

26 706

36

106 112

39 465

37

2

Андижон

76 540

27 485

36

100 978

36 130

36

3

Бухоро

47 908

19 205

40

63 131

24 683

39

4

Жиззах

43 922

16 656

38

90 434

35 970

40

5

Қашқадарё

54 125

21 169

39

76 387

29 661

39

6

Навоий

27 091

11 529

43

43 532

18 140

42

7

Наманган

83 137

27 321

33

112 976

37 269

33

8

Самарқанд

66 344

26 074

39

86 584

33 287

38

9

Сурхондарё

58 149

25 977

45

86 938

37 354

43

10

Сирдарё

52 689

13 129

25

84 404

32 461

38

11

Тошкент

65 632

26 683

41

85 993

33 247

39

12

Фарғона

84 430

27 182

32

120 628

44 080

37

13

Хоразм

65 008

22 378

34

90 402

37 182

41

14

Тошкент ш.

25 134

10 712

43

31 480

13 019

41

Манба: Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотлари

асосида тузилган

.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан бир қаторда Маҳалла ва

оилани қўллаб

-

қувватлаш вазирлиги, Ёшлар Иттифоқи ва бошқа турли ташкилотлар

томонидан ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори касб

-

ҳунарларга тайёрлашни


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

107

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тизимли йўлга қўйиш, уларнинг муносиб иш топишига кўмаклашиш, бунинг учун
нафақат давлат таълим муассасалари, балки мингдан зиёд нодавлат касб

-

ҳунар

таълими марказларини ҳам жалб қилиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бу
борада мутлақо янги тизим жорий қилиниб, нодавлат касб

-

ҳунар таълими марказлари

орқали ёшларда касбий кўникмаларни шакллантирилиши

ҳам

йўлга қўйилди

.

1-

жадвалдан маъулмотларидан равшанки, 2020 йилда 52217 нафар фуқаро

касбга ўқитишга юборилган бўлса

,

улардан 55,4 фоизи ёшларни

ташкил қилган.

Республикада иш излаётганларни жамоат ишларига жалб этиш ҳам йўлга қўйилган
бўлиб, йил давомида жами 521732 нафар фуқаронинг бундай ишлар билан бандлиги
таъминланган. Улардан ёшларнинг улуши 33,6 фоизни

ташкил қилган.

Ҳақиқатан ҳам, ёшлар бандлиги ўта долзарб вазифа. Айниқса, бугунги мураккаб

пандемия шароитида уларнинг бандлигини таъминлаш, уларга қулай меҳнат шароити
яратиб бериш кечиктириб бўлмайдиган муҳим масаладир. Ёшлар мамлакатимиз
аҳолисининг катта қисмини ташкил этишини инобатга олсак, бу борадаги ижтимоий
масалаларни ҳал этиш, муаммоларга ечим топиш бўйича янги иш тизими жорий
этилиши нечоғлик аҳамияга эгалиги яққол намоён бўлади.

Шу жиҳатда давлатнинг

ижтимоий ҳимоя сиёсатида ёшларни касб

-

ҳунарга ўқитиш ва жамоат ишларига жалб

қилиш орқали иқтисодий фаоллигини ошириш кўзда тутилган (

2-

жадвал).

2-

жадвал

Меҳнат органлари томонидан ёшларни касбга ўқитиш ва жамоат ишларига жалб

этиш ҳолати (2020 йил)

Т/Р

Ҳудуд ва вилоятлар

номи

Касбга ўқитишга

юборилганлар

шундан:

Жамоат ишларига

жалб этилганлар

шундан:

Ёшлар

Ёшлар

Жами

52 217

28 909

521 732

175 449

1

Қорақалпоғистон
Республикаси

1 926

1 138

58 404

20 631

2

Андижон

5 509

3 277

30 968

8 265

3

Бухоро

2 228

1 904

24 312

7 300

4

Жиззах

4 001

1 698

43 591

15 427

5

Қашқадарё

4 019

2 269

35 601

12 774

6

Навоий

3 136

1 553

21 166

8 667

7

Наманган

3 439

1 191

47 899

14 171

8

Самарқанд

4 884

3 041

39 434

13 098

9

Сурхондарё

3 773

2 360

43 031

16 709

10

Сирдарё

4 135

2 508

37 126

11 344

11

Тошкент

3 731

2 162

36 991

11 366

12

Фарғона

5 564

2 815

48 332

15 856

13

Хоразм

3 322

1 916

47 702

17 695

14

Тошкент ш.

2 550

1 077

7 175

2 146

Манба: Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотлари

асосида тузилган

.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь

-

июнь ойларида

ишсизлик даражаси 13,2 фоизни ташкил этди. Бу даврда ёшлар ўртасида ишсизлик
даражаси 20,1 фоизни ташкил қилган. Демак кўриниб турганидек, ёшлар дарди билан
шуғулланиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, натижада оилаларга барқарор
даромад манбаи яратиш масаласини бир кун ҳам кечиктириш

мумкин эмаслигини


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

108

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҳисобга олган холда ёшларнинг ишга жойлаштириш масалаларига алоҳида эътибор
қаратилди (

3-

расм)

.

3-

расмда

келтирилган маълумотларга таяниб шуни таъкидлаш мумкинки,

республикада ёшларнинг жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий
фойдали меҳнат билан бандлигини таъминлаш дастурларини амалга оширилиши
натижасида 2020 йилда 147

989 нафар ёшлар ишга жойлаштирилди

.

2-

расм. 2020 йилда меҳнат органлари орқали ишга жойлаштирилган ёшлар сони

Манба: Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотлари

асосида тузилган

.

Ҳукуматнинг ушбу йўналишга эътибори катта, ислоҳотларда изчиллик бор. Шу

йилнинг ўзида ҳам айнан Президент бошчилигида бу масала бир неча

маротаба

муҳокама қилинди, катта

-

катта йиғилишларнинг кун тартибидан ўрин олди. Лекин

очиғини айтиш керак, қуйида муаммолар жуда кўп. Расмиятчилик, қоғозбозлик учун
қилинаётган ишлар бор. Режа ва дастурларда минг

-

минглаб иш ўрни яратиш вазифаси

киритилади, аммо уларни амалга оширишга келганда, кўзбўямачиликка йўл
қўйилмоқда. Демак, ҳудудларнинг имконияти, шароитига, ишлаб чиқариш
салоҳиятига қараб иш ўрни яратишни режалаштириш керак.

Ушбу тизимнинг намунавий шаклини ишлаб чиқиб, Қорақалпоғистон

Республикаси, Тошкент шаҳри ва ҳар бир вилоятнинг биттадан шаҳар ва туманида, яъни
28 та ҳудудда синовдан ўтказиш вазифаси қўйилди.

Сектор раҳбарлари ва мутасадди идоралар вакилларига ҳар бир маҳалладаги

ҳолатни ўрганиш, ёшлар билан бирма

-

бир мулоқот қилиб, эҳтиёжларини,

қизиқишларини аниқлаш ҳамда шу асосда манзилли чоралар кўриш вазифалари
белгиланди.

Ишсиз ёшларда мотивация уйғотиб, касбий кўникмалар шакллантириш,

психологик, ҳуқуқий, тиббий ва молиявий кўмак бериш муҳим ўрин эгалламоқда.

Масалан, оилавий психолог хизмати ва туман адлия бўлими орқали ҳуқуқий

маслаҳатларни бепул ташкил қилиш масалалари кўриб чиқилмоқда. Ёшлар, маҳалла ва
оила бўлимлари ишлаш механизмларини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланди.

Бундан ташқари, республикада ижтимоий ҳимояга муҳтож ёки иш топишга

қийналаётган фуқаролар учун субсидиялар ажратиш механизми йўлга қўйилган бўлиб,
2020 йилда аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш учун жами 47095 млн. сўм

0

2 000 4 000 6 000 8 000 10 000 12 000 14 000 16 000 18 000 20 000

Қорақалпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Бухоро вилояти

Жиззах вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Наманган вилояти

Самарқанд вилояти

Сурхондарё вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент вилояти

Фарғона вилояти

Хоразм вилояти

Тошкент шахри


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

109

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

миқдорида давлат бюджетидан қайтариб берилмайдиган маблағлар

,

яъни

субсидиялар ажратилди.

2019 йил 31 май санасида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат
жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида
низомни тасдиқлаш ҳақида”ги

буйруғининг

1-

иловасида келтирилишича

,

субсидиялар

иш берувчиларга ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган,
тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсларга ажратилади, жумладан:

-

иш берувчиларга –

аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмаси

бўйича ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва
уларнинг малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун –

ҳар бир

ходим учун 6 ой давомида ҳар

ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида

тўловни амалга ошириш;

-

аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик

қилишни хоҳловчи ишсиз шахсларга –

якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан

ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш,
тадбиркорликка ўқитиш ва кредит олишда суғурта полиси тўлови учун харажатларни
энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида тўлаш;

-

ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг

кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга –

ҳар бир ходим учун 12

ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш;

-

енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш

воситалари харид қилиш учун томорқа ер эгаларига –

“Томорқа хизмати” МЧЖ, аҳоли

бандлигига кўмаклашиш маркази ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч
томонлама шартномалар асосида энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваридан 10
бараваригача бўлган миқдорда тўлаш учун берилади.

Республикада фаол ижтимоий сиёсат олиб бориш мақсадида ўз аҳоли иш билан

бандлигини таъминлашга ажратилган 47095 млн сўм миқдоридаги субсидияларнинг
15180 млн сўми ёшлар иш билан бандлигини таъминлаш учун йўналитирилган

(3-

расм).

3-

расм. 2020 йилда ёшларни иш билан бандлигини таъминлаш учун ажратилган

субсидиялар ҳажми

Манба: Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотлари

асосида тузилган

.

1

500

1

903

926

781

713

744

2

993

899

1

543

738

335

957

1

089

59


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

110

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Худудлар кесимида кўрилганда бундай субсидиялар Андижон ва Наманган

вилоятларида энг кўп ажратилган. Тошкент шаҳрида ишсизлик даражасининг нисбатан
пастлиги, иш ўринларининг пойтахтда концентрациялашганлиги

ҳамда иш топишнинг

осонлиги туфайли субсидиялар кам ажратилганлиги кўринади.

Ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш ҳокимнинг инвестиция бўйича ўринбосари,

туман ва шаҳар бандлик бўлими, Тадбиркорларни қўллаб

-

қувватлаш маркази, Бош

вазир қабулхоналари ва банкларнинг энг муҳим вазифаси бўлиши кераклиги Президент
маърузаларида бир неча бор таъкидланди.

Маълумки, 2020 йил 8 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат

Мирзиёев раислигида жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда
бандлигини таъминлаш чора

-

тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган

видеоселектор йиғилишида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида моддий
ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар учун тузилган “Темир дафтар” тизими сингари, энди
ёшларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ёрдам бериш, билим ва касб ўрганишга
иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшларни қўллаб

-

қувватлаш мақсадида ҳар бир маҳалла,

туман, шаҳар ва вилоят кесимида “Ёшлар дафтари” ташкил қилиниши белгиланган.

“Дафтар”лар

билан

ишлашда

нодавлат

нотижорат

ташкилотлар

имкониятларидан самарали фойдаланиш лозимлиги қайд этилди. Улар билан
ҳамкорликни кенгайтириб, жазони ўтаб қайтганларнинг ижтимоий мослашуви, ёшларни
психологик қўллаб

-

қувватлаш, уларни чет тиллари ва касб

-

ҳунарга ўқитиш муҳимлиги

айтилган эди.

Хулоса ва таклифлар

Ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори касб

-

ҳунарларга тайёрлашни тизимли

йўлга қўйиш, уларнинг муносиб иш топишига кўмаклашиш орқали кўплаб ижтимоий ва
иқтисодий муаммолар ҳал бўлади. Бунинг учун нафақат давлат таълим муассасалари,
балки мингдан зиёд нодавлат касб

-

ҳунар таълими марказларини ҳам жалб қилиш зарур.

Ёшларнинг самарали иш билан бандлигини таъминлаш ва улар орасида ишсизлик

даражасини камайтириш механизми ижтимоий

-

иқтисодий механизмларнинг энг

асосийларидан ҳисобланади.

Унинг самарали фаолият олиб бориши қуйидаги

чора

-

тадбирларни бажаришни

талаб этади:

ҳудудий

ёшлар меҳнат бозоридаги ўзига хос, хусусий муаммоларни ечишда

маҳаллий бошқарув органлари ролини кучайтириш;

ёшлар ўртасида юқори ишсизлик даражаси кузатилган ҳудудларда давлат

бюджети ҳамда бюджетдан ташқари ижтимоий фондлар ҳисобидан ҳудудда ижтимоий
иқтисодий дастурларни амалга ошириш;

моноиқтисодий тузулмага эга аҳоли пунктлари, шаҳар ва саноати ривожланган

ҳудудларда ёшларнинг оммавий ишсизлигининг салбий асоратларини бартараф этиш;

ёш ходимларни оммавий ишдан бўшатилишларини олдини олиш, ёшлар учун

мавжуд иш ўринларини сақлаб қолиш ва янгиларини яратиш, янги прогрессив ишлаб
чиқариш тузилмалари учун ёш кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни истиқболли
режалаштириш;

иқтисодий жиҳатдан ночор корхоналар ёш ишчиларининг меҳнат ҳуқуқларини

таъминлаш, иш жойини йўқотган ёшларни самарали қўллаб

-

қувватлаш;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

111

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

малака ошириш ҳамда ижтимоий ҳимоялаш мақсадида керакли бўлган

инфратузилмага эга йирик “ёшлар қурилишлари”ни ташкил этиш

;

ёшлар ва аёллар учун барқарор янги иш ўринлари яратишни рағбатлантириш

шулар жумласидандир.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Youth

employment.

www.fao.org/rural-employment/work-areas/youth-

employment/en/

2.

2017 -

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта

устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси. Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатлари тўплами, 2017 й.

3.

Ш.Р.Холмўминов

ва

К.З.Хомитов

.

Қишлоқ

ёшларини

иш

билан

таъминлашнинг самарали ташкилий механизмлари таъсирини аниқ социологик
баҳолаш

// Иқтисод ва молия журнали.

2020 йил 1 сон

, 86-

95 бетлар.

4.

М.Б.Турсунов. Қишлоқ

ёшларининг иш билан бандлигини оширишда кичик

бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли

// Иқтисодиёт ва инновацион

технологиялар илмий электрон журнали. № 5, сентябрь

-

октябрь, 2016 йил

.

5.

М.Мирзакаримова. Таълим хизматлари бозори ва меҳнат бозорини

мувофиқлаштириш ёшлар бандлиги омили сифатида

//

Иқтисодиёт ва инновацион

технологиялар илмий электрон журнали. № 1, январь

-

февраль, 2017 йил

.

6.

Абдурахмонов К.Х. “Меҳнат иқтисодиёти” Т.; «ФАН»

, 2019.130-

132 б.

7.

Дятлов С. А. Рабочая сила в системе рыночных отношений. –

СПб.: СПбУЭФ,

2005.

С. 6

9.

8.

Абдураҳмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти. –Т.: “Mehnat”, 2004,

- 150-

б.

9.

Кон И.

С.

Социология молодёжи. В кн.: Краткий словарь по социологии М.,

1988

10.

Молодеж как особая социально

-

демографическая группа.

www.grandars.ru

11.

Внешняя молодежная миграция в странах Центральной Азии: анализ рисков

и минимизация негативных последствий. www.iom.kz

Библиографические ссылки

Youth employment. www.fao.org/rural-employment/work-areas/youth-employment/en/

2017 - 2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича харакатлар стратегияси. Узбекистон Республикаси крнун хужжатлари туплами, 2017 й.

Ш.Р.Холмуминов ва К.З.Хомитов. К,ишлоц, ёшларини иш билан таъминлашнинг самарали ташкилий механизмлари таъсирини аник, социологик ба^олаш // И^тисод ва молия журнали. 2020 йил 1 сон, 86-95 бетлар.

М.Б.Турсунов. К,ишлок, ёшларининг иш билан бандлигини оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли // Ик,тисодиёт ва инновацион технологиялар илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил.

М.Мирзакаримова. Таълим хизматлари бозори ва мех,нат бозорини мувофикдаштириш ёшлар бандлиги омили сифатида // Ицтисодиёт ва инновацион технологиялар илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил.

Абдурахмонов К.Х. "Мехнат иктисодиёти" Т.; «ФАН», 2019.130-132 б.

Дятлов С. А. Рабочая сила в системе рыночных отношений. - СПб.: СПбУЭФ, 2005. - С. 69.

Абдурах,монов К..Х. Мехнат и^тисодиёти. -Т.: "Mehnat", 2004, -150-6.

Кон И. С. Социология молодёжи. В кн.: Краткий словарь по социологии М., 1988

Молодеж как особая социально-демографическая группа, www.grandars.ru

Внешняя молодежная миграция в странах Центральной Азии: анализ рисков и минимизация негативных последствий, www.iom.kz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов