Биржа савдолари ва саноат ярмаркаси кичик бизнес субъектлари учун янги имкониятлар манбаидир

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
172-182
29
4
Поделиться
Юнусов, М. (2011). Биржа савдолари ва саноат ярмаркаси кичик бизнес субъектлари учун янги имкониятлар манбаидир. Экономика и инновационные технологии, (1), 172–182. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7682
М Юнусов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

директор школы

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Биржа савдоси олдиндан маълум бўлсада, Ватанимиз улкан Иттифоқнинг бир бўлаги бўлган даврларда таъқиқланган фаолият турига айланиб қолган эди. Улгуржи савдонинг ўзига хос хусусиятга эга биржалар бозор муносабатларига асосланган иқтисодий шароитда бозор инфратузилмасининг муҳим қисми сифатида мавжуддир.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

1

М.П.Юнусов,

катта ўқитувчи

БИРЖА САВДОЛАРИ ВА САНОАТ ЯРМАРКАСИ КИЧИК БИЗНЕС

СУБЪЕКТЛАРИ УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР МАНБАИДИР

Биржа савдоси олдиндан маълум бўлсада, Ватанимиз улкан Иттифоқнинг

бир бўлаги бўлган даврларда таъқиқланган фаолият турига айланиб қолган эди.
Улгуржи савдонинг ўзига хос хусусиятга эга биржалар бозор муносабатларига
асосланган иқтисодий шароитда бозор инфратузилмасининг муҳим қисми
сифатида мавжуддир.

Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида ургуржи савдони ташкил

этишга хизмат қилган биржалар мамлакатимизда бозор муносабатларини қарор
топишида жуда муҳим механизм вазифасини бажарди. Замонавий бозор
иқтисодиѐти шароитида барча хўжалик субъектлари самарали фаолият
юритишлари учун бир хил, барча учун баробар шароит яратилиши талаб
этилади, чунки хўжалик фаолият юритувчи турли бозор қатнашчилари учун
ҳалол рақобат шароити лозим.

Мамлакатимизда олиб борилган изчил ислоҳотлар натижасида бозор

иқтисодиѐтининг барча инфратузилмалари қатори биржа савдоси ҳам йўқдан
бор қилинди ва ўз фаолиятини муваффаққиятли давом эттирмоқда.

Эркин рақобатчилик шароитида хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти

учун барча зарур моддий ресурсларга бўлган талабларини қондириш
имконияти бир хил бўлишини тақозо этади. Бундай имкониятни уларга бошқа
омиллар қатори биржалар беради, шунинг учун бозор иқтисодиѐти шароитида
хўжалик юритувчи субъектлар биржа фаолиятидан доим манфаатдор
бўладилар. Ушбу заруратни англаш учун биржа савдосини бошқа улгуржи
савдо турларидан фарқини, унинг хусусиятларини билиш даркор.

XX аср бошларида ташкил этилган Марказий Осиѐдаги товар

биржаларига қуйидаги вазифалар юклатилган эди:

- давлат, кооператив ташкилотлари ва хусусий шахслар ўрталарида йирик

партиядаги товарларнинг режадан ташқари олди-сотди битимларини ташкил
этиш;

- аҳолини зарур товарлар билан таъминлашни яхшилаш мақсадида савдо

операцияларига хусусий капитални максимал жалб этиш;

- минтақа ва мамлакат миқѐсида биржалараро товар айланмаларни ташкил

қилиш;

- товар ресурсларини оқилона тақсимлаш, уларни тезкорлик билан зарур

жойга етказиб бериш ҳисобига баҳоларни пасайтириш, талаб ва таклиф
мутаносиблигига эришиш;

- қишлоқ хўжалиги товарлари, майда ҳунармандчилик товарлари бозорини

ташкил этиш, шунингдек савдонинг хусусий секторини эгаллаш;

- бозорни ўрганиш ва уни тартибга солиш.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

2

1 - расм. Марказий Осиѐдаги товар биржаларига юклатилган
вазифалар.


Иқтисодиѐтнинг ҳозирги глобаллашув жараѐнида товар биржаларининг

аҳамияти каттадир. Биржанинг зарурати жозибаси, бозор қатнашчилари, товар
ишлаб чиқарувчилар учун нарх котировкалар ҳақидаги маълумотлари
ҳисобланади, нарх котировкаси ҳўжалик субъектини ўз фаолиятини
режалаштириш учун энг керакли кўрсаткичдир.

Фараз қилайлик, ўзгарувчан бозор шароитида товар ишлаб чиқарувчи,

айниқса, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятларини
режалаштиришда сотиб олишлари зарур бўлган материал, хомашѐ ва бошқа
харажатлари билан боғлиқ кўрсаткичларини аниқлашда биржадаги нарх
котировкалардан фойдаланиши табиий бир ҳол, унинг аҳамияти беқиѐсдир,
яъни соддароқ қилиб айтганда, биржадаги нарх ҳақидаги маълумот товар
ишлаб чиқарувчилар учун сувдек зурурдир. Ана шунинг учун ҳам биржа
савдоларидаги нарх котировка маълумотлари барча бозор қатнашчилари учун
жуда муҳим, баъзида ягона маълумот манбадир.

Бозорни ўрганиш ва уни тартибга солиш

Қ

ишло

қ ҳ

ўжалик товарлари, майда

ҳ

унармандчилик товарлари бозорини ташкил

этиш, шунингдек савдониинг хусусий секторини эгаллаш

Товар ресурсларни о

қ

илона та

қ

симлашг, уларни тезкорлик билан зарур жойларга

етказиб бериш

ҳ

исобига ба

ҳ

оларни пасайтириш, талаб ва таклиф мутаносиблигига

эришиш

Минта

қ

а ва мамалакат ми

қ

ёсида биржалараро товар айланмасини ташкил этиш

А

ҳ

олини зарур тов

қ

ар билан таъминлашни яхшилаш ма

қ

садида савдо

опреацияларига хусусий капитални максимал жалб этиш

Давлат, кооператив ташкилотлари ва хусусий шахс ўрталаридаги улгуржи олди

сотди шартномаларини ташкил этиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

3

Жаҳоннинг тараққий этган мамалакатларида биржаларнинг фаолияти

асосан турли хилдаги қимматли қоғозлар, валюта, стратегик маҳсулот
ҳисобланмиш нефть, олтин, кумуш, платина ва бошқа юқори ликвидликка эга
товарларда мужассамлашгандир.

Товар биржалари эса асосан турли товарлар бозорларида конъюнктурани

ўрганиш ва бозор сиғимини аниқлаш бўйича турли-туман тадқиқот ишларини
доимий равишда олиб борадилар ва тадқиқот натижаларини маҳсулот сифатида
талабгор - буюртмачиларга етказиб берадилар.

Хўжалик

юритувчи

субъектларнинг

биржа

фаолиятидан

фойдаланишларининг асосий сабаблари сифатида биржанинг барча ҳўжалик
субъектлари учун яратилган имкониятлари ҳисобланади. Илмий техника
тараққиѐти – хусусан, ахборот технологияларнинг кенг қўлланилиши биржа
имкониятларини янада кенгайтирди;

Президент Ислом Каримовнинг 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-

иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим
устувор йўналишларга бағишланган

“Барча режа ва дастурларимиз

Ватанимиз тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини
оширишга хизмат қилади”

номли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг

мажлисидаги

маърузаларида

таъкидлаганларидек,

“Мамлакатимизда 2011 йилнинг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
йили”, деб эълон қилиниши барчамизнинг зиммамизга қандай улкан
масъулият юклаши, бу борада тайѐрланаѐтган умумдавлат Дастурини
ҳаѐтга татбиқ этиш биздан қанча куч ва маблағларни сафарбар этишни
талаб қилиши ҳақида бугун гапириб ўтиришнинг, ўйлайманки, зарурати
бўлмаса керак.

Биз ҳаммамиз, мана шу залда ўтирганлар, кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорлик иқтисодиѐтнинг тез ўзгариб турадиган бозор талабларига
жавоб

беришини

таъминлайдиган

замонавий

тузилмаларини

шакллантиришда, янги иш ўринларини ташкил қилишда ва аҳоли
даромадларини оширишда қанчалик ўта муҳим роль ўйнашини албатта
чуқур англаймиз”

1

.

Мамлакатимиз ривожланишининг устувор йўналиши сифатида кичик

бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг кредитлар, хом - ашѐ ресурслари,
шунингдек давлат харидлари тизимидан фойдаланиш имкониятларини
кенгайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилган.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 7 февралида “

Давлат харидлари

тизимини оптималлаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб
қилишни кенгайтириш ҳақида”

ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг

1474 - сонли қарори да Давлат харидларини Ўзбекистон Республика товар
хомашѐ биржаси савдолари орқали жойлаштириш вазифаси қўйилганлиги

1

Каримов И.А. Барча режа ва дастурлармиз Ватанимиз тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз

фаровонлигини оширишга хизмат қилади. //Халқ сўзи 16-сон, 22.01.2011 йил.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

4

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ривожланишига қандай
аҳамият берилаѐтганидан далолат бериб турибди.

Қўйилган вазифаларни бажаришда бюджет маблағларини ва товарлар,

ишлар

ва

хизматларнинг

давлат

харидларини

амалга

оширишга

йўналтирилувчи бошқа манбаларни самарали сарфлаш бутун дунѐда
давлатнинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Зеро давлатниниг
иқтисодий, сиѐсий ва ижтимоий ривожланиш даражаси ва динамикаси, унинг
мудофаа қобилияти, бутун жамиятнинг ривожланиш даражаси айни шу
вазифанинг самарали ҳал қилинишига боғлиқдир

2

.

Қарорга мувофиқ республикада давлат харидларининг янги механизми

ишлаб чиқилди ва 1 апрелдан кучга кирди, амалий чоралар мажмуини амалга
оширишни назарда тутувчи тадбирларнинг муфассал режаси тасдиқланди.

Ўзбекистон республикаси товар хомашѐ биржасида давлат харидлари

бўйича электрон ким ошди савдосини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
тўғрисидаги Низом лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, унинг асосий
тамойиллари қуйидагилардан иборат:

- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларга давлат харидларини бажариш

учун ўзаро баробар, тенглиги;

- бошқа бозор субъектларига нисбатан имтиѐзли имкониятлар яратиш

билан бир қаторда, савдо натижаларининг очиқлиги ва ошкоралиги,

- аккредитациядан ўтган барча савдо иштирокчиларининг тенглиги,

ғолибларни савдо якунлангандан кейингина эълон қилиниши ва ҳ.қ.

Давлат харидлари юзасидаги биржа савдоларидаги ғайриқонуний

ҳаракатларнинг арбитражи ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар
манфатларини инобатга олиб ҳал қилиниши барча қонун ҳужжатларда ўз
аксини топган.

Санаб ўтилган имкониятлар билан бир қаторда кичик бизнес ва хусусий

тадбикорлик субъектлари ишлаб чиқарган товарлар, ишлар ва хизматларини
бозорга олиб чиқиш масалалари ҳам ҳозирги куннинг ўта муҳим вазифалари
қаторидан ўрин олганлиги барчамизга маълум. Ушбу мақсадда Ўзбекистон
Республикаси товар хомашѐ биржа негизида биржанинг шуъба корхонаси
шаклида кичик бизнес субъектлари маҳсулотларини илгари суриш (бозорларга
олиб чиқиш) бўйича ихтисослашган марказ тузиш ҳақида қарор қабул
қилинди. Бу марказнинг асосий вазифаси:

- давлат харидлари юзасидан кичик бизнес вакиллари учун зарур ҳужжат

намуналарини Молия вазирлиги Ғазначилиги билан биргаликда тайѐрлаш;

- давлат харидлари

бўйича

биржа

савдолари

механизмини

такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

- давлат харидлари натижалари бўйича оммавий ахборот воситалари ва

интернет сайтлари учун маълумотлар таъминоти;

2

“Кичик бизнес давлат аҳамиятига молик вазифалани ҳал қилади” номли мақола (Газета “UzEx хабарлари”

2011 йил 15 март № 11(192).)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

5

- давлат харидлари бўйича савдо майдонлари фаолияти жараѐнларини

мувофиқлаштириш;

- далат харидлари жараѐнининг доимий мониторингини олиб бориш;
- давлат

харидлари

бўйича

биржа

савдолари

механизмини

такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш кабилар юклатилган;

Давлат харидлари бўйича жорий этилган электрон тизим Ўзбекистон

Республикаси товар хомашѐ биржасида 2011 йилнинг апрель ойидан ишга
тушган бўлиб, ўтган 3 ой мобайнида ижобий натижаларга эришилди десак,
муболаға бўлмайди. Фикримизнинг далили сифатида қуйидагиларни ҳавола
этамиз:


1-расм. Ихтисослашган марказ вазифалари.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

6

1 - жадвал

Ўзбекистон Республика товар хомашѐ биржаси электрон савдо тизимида

2001 йил апрель-июнь ойларидаги Давлат харидлари ҳажмларининг

динамикаси

2011 йил ойлари

Ўлчов бирлиги

Кўрсаткичлари

1

Апрель

Миллион сўм

2750,0

2

Май

Мимллион сўм

28792,0

3

Июнь

Миллонон сўм

20580,0

Жами

Миллион сўм

51922,0


Манба: ЎзТХБ маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайѐрланган)

Ўтган давр мобайнида жами - 51,9 миллиард сўмлик давлат харидлари

бўйича битимлар имзоланган, яъни ҳар ойда - 17 миллиард сўмлик давлат
харидлари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан
бажариш учун жойлаштирилди.

Ўтган 3 ой мобайнида - 128805 та битим имзоланган бўлиб, улар - 328,6

муқобил таклифлар асосида амалга оширилди. Бу давлат харидлари бўйича
рақобат шартли коэффициентининг 2,5 га тенг эканлигини кўрсатиб турибди,
яъни тизимда рақобат даражаси юқори бўлиб, етказиб бериладиган товарлар
сифати учун соғлом рақобатчилик кураши учун муҳит яратилгандир.

Давлат харидлари бўйича реализация қилинган товарлар таркиби

қуйидагича кўринишга эга:

2 - жадвал

Давлат харидлари бўйича реализация қилинган товарлар таркиби

Битимлар предмети

Ҳиссаси (фоизда)

1

2

3

1.

Озиқ-овқатлар маҳсулотлари

30

2. Компьютер жиҳозлари ва бошқа информацион

технологиялар

8

3. Мебель ва офис жиҳозлари

4

4. Кийим, пойафзал ва ўрин - кўрпа буюмлар

3

5. Қоғоз ва бошқа босмахона маҳсулотлари

3

6.

Компьютер, ҳисоблаш ва аудио, видеотехника
жиҳозларини жорий таъмирлаш ва фойдаланиш
харажатлари

2


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

7

2 - жадвал давоми

1

2

3


7.


Ўқув қуроллари (ўқув адабиѐтлардан ташқари)

0,1


8.


Бошқа товарлар (хизматлар)

50


Жами

100

Манба: ЎзТХБ маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайѐрланган.


Манба: ЎзТХБ маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайѐрланган.

Давлат харидлари электрон тизими жорий этилган 2011 йилнинг ўтган 3

ойи мобайнида 4,4 миллиард сўмлик давлат бюджети маблағлари тежаб
қолинди

3

.

Хулоса қиладиган бўлсак, бирламчи материаллар давлат харидлар пуҳта

ўйланган электрон тизим ѐрдамида самарали амалга оширилишига шубҳа йўқ,
лекин биржа савдоларининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар учун

3

Новый механизм госзакупок: промежуточные итоги. Народное слово, 9 июль 2011г. № 134(5271).

30%

8%

4%

3%

3%

2%

0%

50%

Озиқ – овқатлар маҳсулотлари

Компьтер жиҳозлари ва бошқа информацион технологиялар

Мебель ва офис жиҳозлари

Кийим, пойафзал ва ўрин –кўрпа бўюмлар

Қоғоз ва бошқа полиграфия маҳсулотлари

Компьютер, ҳисоблаш ва аудивидеотехника жиҳозларини жорий таъмирлаш ва фойдаланиш харажатлари

Ўқув қуроллари (Ўқув адабиѐтлардан ташқари)

Бошқа товарлар (хизматлар)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

8

яратадиган имкониятлари юқорида санаб ўтилганлар билан чекланиб қолмайди.
Чунки, кўпгина кичик бизнес корхонлари ходимлари ва хусусий тадбиркорлар
билан олиб борилган норасмий суҳбатларда, республикамизда кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорлиги жуда паст
даражадалигидан шикоят қиладилар. Корхоналарнинг қайси тармоққа
мансублигидан қатъи назар ўзаро ҳамкорлик алоқалари уларнинг
рақобатбардошлигини мустаҳкамлайди, ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари
турини кенгайтириб, мамлакатимизда қабул қилинган маҳаллийлаштириш
дастури вазифаларини ҳал этишга хизмат қилади.

Мисол тариқасида қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи

корхоналарнинг ҳамкорлик даражалари пастлиги мамалакатимиз иқти-
содиѐтида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг роли ва
аҳамиятини янада ошириш имкониятлари йўлида сезиларли тўсиқ бўлиб
қолмоқда. Чунки, мамлакатимиз иқтисодиѐтида қишлоқ ҳўжалиги маҳсулот-
ларини етиштириш салмоқли ўрин тутиши барчага маълум бўлиб, кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари фаолиятлари ҳам шу соҳа билан
бевосита боғлиқ. Яъни далаларида етиштириладиган маҳсулотларни қайта
ишловчи корхонлар учун зурур бўлган асбоб - ускана ва технологик жиҳоз-
ларнинг такомиллашганлиги даражаси қанча юқори бўлса, яратаѐтган маҳсу-
лотларининг сифати ҳам шунча юқори бўлиши хаммага равшан, демак,
корхоналарда ишлатиладиган асбоб - ускана ва технологик жиҳозларнинг
такомиллашганлик даражаси ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар сифатини
белгиловчи бош омил бўлиши муқаррар. Қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини
қайта ишловчи корхоналарда замонавий, технологик мукаммал жиҳозлар
ўрнатилиши уларнинг сифатли, ўзгарувчан бозор талабларига жавоб бера
оладиган товарлар ишлаб чиқариш бўйича имкониятларини оширади. Бунинг
учун эса, корхоналар бир тармоқ ичидагина эмас, балки бошқа тармоқ
корхоналари билан ҳам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишлари лозим бўлади.

Республикамизда тармоқ ичида ва тармоқлараро самарали ҳамкорлик

алоқаларини ўрнатиш учун барча шароитлар мавжуд, жумладан 2007 йил
12 ноябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг (ПФ

3937

сон

) “Ички тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперациясини янада

кучайтириш чора - тадбирлари тўғрисида”

ги Фармони шундай алоқаларни

амалга оширишни кўзда тутади.
Мустақиллик йиллари мобайнида нефть - газ, машинасозлик, электр
техникаси, кимѐ, металлургия саноатида ўнлаб янги йирик саноат корхонлари
барпо этилди. Иқтисодиѐтнинг янги тармоқ

ривожланган инфратузилмага эга

бўлган автомобиль саноати яратилдики, унда ишлаб чиқаришни маҳаллий-
лаштириш даражаси бугунги кунда 60 фоиздан кўпроқни ташкил этди, бунда
сўзсиз турли тармоқ корхонларининг ўзаро ҳамкорлик алоқалари ижобий
ҳисса қўшганлар.

Мамлакатимиз корхонларининг ўзаро ҳамкорлик алоқалари масалалари

хукуматимиз ва Президентимизнинг диққат марказларида бўлиб келган,
жумладан,

“Ватанимиз саноати томонидан енгил, юк автомобиллари ҳамда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

9

йўловчи автобуслари, полиэтилен, сиқилган ва суюлтирилган газ,
кальцийлаштирилган сода, электр техника ва кабел – ўтказгич маҳсулот-
лари, эластик темир йўл шпаллари, машинасозлик ҳамда бошқа саноат
тармоқлари учун эҳтиѐт қисмлар ва бутловчи буюмлар каби янги юқори
технологик маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.
Шу билан бирга, вужудга келтирлган саноат салоҳиятидан ҳали етар-
лича самарали ва тўлиқ даражада фойдаланилмаяпти. Ишлаб чиқариш
қувватлари, юқори малакали ишчи кучи, қулай иқлим шароитлари мав-
жуд бўлган ҳолда, тайѐр саноат маҳсулотларининг кўпгина турлари,
хомашѐ ва материаллар, етарли даражадаги манфаатдорликнинг йўқлиги
сабабли кўпгина хориждан қўшимча транспорт харажатлари ва валюта
сарфлаб олиб келинади, ваҳоланки уларни маҳаллий корхоналарда
мувафаққиятли ишлаб чиқариш мумкин бўлур эди”

4

.

Хусусан, юқори технологик имкониятларга эга қишлоқ ҳўжалиги
машинасозлиги, рангли металлургия, пахта тозалаш ва тўқимачилик саноати
ички тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперацияси имкониятларидан етарлича
фойдаланилмаѐтганлиги, саноатда илм сиғими юқори технологик жиҳозлар
ўрнатилган корхоналарининг Маҳаллийлаштириш Давлат дастуридаги
иштироклари қониқарли даражада эмаслигига Президентимизнинг юқорида
кўрсатилган Фармонининг кириш қисмида бевосита кўрсатилган ва саноат
корхоналарининг коопериацион алоқаларига кичик бизнес корхоналари суст
жалб этилганлигига ҳам ишора қилинган.
Фикримизча, республикамизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
корхоналари фаолияти мувафаққиятининг гарови бўлмиш саноат ишлаб чиқа-
ришини мақбуллаштириш, ички тармоқ ва тармоқлараро кооперацияни мустаҳ-
камлаш ҳамда ривожлантиришда хўжалик юритувчи субъектларга ѐрдам бериш,
маҳаллийлаштириш жараѐнларини кенгайтириш учун қўшимча шарт-шароитлар
яратиш, ишлаб чиқариш самарадорилиги, аҳолининг иш билан бандлиги ва
саноат маҳсулоти ҳажмларини оширишда мавжуд захиралардан самарали
фойдаланиш лозим.

Республика саноатининг тез ривожланиб бораѐтган тармоқлари учун

зарур бўлган экспорт салоҳиятини кенгайтириш, савдо ва тўлов балансини
мақбуллаштириш имконини берадиган бутловчи буюмлар, эҳтиѐт қисмлар,
сарфланадиган материаллар ва қайта ишланган хомашѐ захиралари ишлаб
чиқарадиган юртимиз корхоналарини ҳар томонлама қўллаб - қувватлаш,
валюта маблағларини, биринчи навбатда, илғор технологиялар ва машина -
усканаларни импорт қилишга йўналтириш узоқ муддатли истиқболни кўзлаб
саноатни янада ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифаси деб
ҳисобланиши лозим.
Ички тармоқ ва тармоқлараро корхоналарнинг ҳамкорлик алоқаларини
янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари қуйидагилар;

4

Ўзбекистон Республикаси Президентининг (ПФ –3937–сон ) Фармони “Ички тармоқ ва тармоқлараро саноат

коперациясини янада кучайтириш чора – тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси меъѐрий
хужжатлари тўплдами №47, 2007 йил.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

10

-

саноат корхоналарининг ички тармоқ ва тармоқлараро кооперацияси

доирасида узоқ муддатли хўжалик алоқаларини шакллантириш ҳамда кенгай-
тириш учун зарур қонунчилик базаси ва бозор инфратузилмасини яратиш;

-

ускуналар, бутловчи буюмлар, хомашѐ ва материаллар ишлаб чиқаришни

маҳаллийлаштиришни амалга ошираѐтган корхоналарнинг зарур хомашѐ ва
кредит захираларидан эркин фойдаланишини таъминлаш;

-

маҳаллий хомашѐ негизида тайѐр маҳсулот, бутловчи буюм ва мате-

риаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш борасида ҳар йили қабул қили-
надиган Дастурларнинг саноат кооперациясини ривожлантиришдаги роли ва
аҳамиятини ошириш, шунингдек дастурларга киритилган маҳаллийлаштириш
ва лойиҳаларнинг ўз вақтида бажарилиши учун ижрочиларнинг жавобгар-
лигини кучайтириш;

-

янги технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни йирик ва кичик

корхоналарда жорий этиш имконини берадиган инновация лойиҳаларини
қўллаб - қувватлаш ва амалга ошириш учун венчур жамғармаларини,
шунингдек инфратузилма объектларини ташкил этиш;

-

мамлакатимиз корхоналарининг эҳтиѐжлари учун, шунингдек экспортга

етказиб бериш учун ускуналар, бутловчи буюмлар, қайта ишланган хомашѐ ва
материаллар ишлаб чиқаришни таъминлаѐтган корхоналарга маҳаллийлаш-
тириш дастури доирасида солиқ ҳамда божхона соҳасида имтиѐз ва преферен-
циялар бериш ва ҳ.к.
Санаб ўтилган барча тадбирларни амалга оширишнинг энг самарали йўли
республикамиз саноат, қишлоқ ҳўжалиги фаолияти йўналишидан қатъи назар
кичик ва хусусий тадбиркорлик корхонлари иштирокидаги кооперацион биржа
ташкил этиш ва уни мунтазам иш олиб боришини тақозо этади.

Республикамиз корхоналарининг ҳамкорлик алоқаларини ҳар томонлама

ривожлантириш, республикада ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот тўғрисида кенг
хабардор қилиш, шерикларни излаб топиш ҳамда ўзи ишлаб чиқарган
маҳсулотни етказиб бериш тўғрисида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида
хўжалик шартномалари тузишда амалий ѐрдам кўрсатиш кооперацион
биржанинг асосий вазифаси бўлиши лозим.

Кооперацион биржа самарадорлигини таъминлаш учун бу ишга

республика Савдо саноат палатаси ҳамда йирик Молия институтлари банкларни
жалб этиш мақсадга мувофиқ.

2010 йилда республикамизда ўтказилган саноат ярмаркаси ва кооперация

биржасида дунѐнинг 51 та мамлакатидан 750 иштирокчи қатнашганлиги, саноат
ярмаркаси ва кооперация биржасида 2,7 миллиард АҚШ доллари миқдорида
ташқи савдо шартномалари имзоланганлиги фикримизнинг нақадар
тўғрилигидан далолат беради.

Юқорида санаб ўтилган барча имтиѐз ва имкониятлар сўзсиз биржа

савдоларининг жозибадорлигини сақлабгина қолмай, балки уни саноат
ярмаркаси билан қўшиб олиб борилганда катта имкониятлар манбаига
айлантиради ва биржа савдоларининг келажакда ҳам ўзининг иқтисодий
аҳамиятини йўқотмаганлиги, аксинча ортиб боришини тасдиқламоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

11


Мамлакатимизда олиб борилаѐтган иқтисодий ислоҳотлар натижасида

яратилган биржа ва ярмарка савдоларининг имкониятлари кучли рақобатчилик
шароитида фаолият олиб бораѐтган барча хўжалик субъектлари, айниқса,
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг биржа ва ярмарка
савдоларида қатнашишларини кенгайтириш заруратини исботлаб берди.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов