Международный опыт корпоративного регулирования: Закон Сарбейнса-Оксли

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
148-155
64
4
Поделиться
Рустамова, Д. (2014). Международный опыт корпоративного регулирования: Закон Сарбейнса-Оксли. Экономика и инновационные технологии, (5), 148–155. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8194
Д Рустамова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Недавний финансовый кризис ещё раз подтвердил неэффективность существующего корпоративного регулирования. Сарбанес-Оксли акт принятый Конгрессом США в 2002 году (и как известный SOX), был ответом на массивное корпоративное хищение произошедшие в начале 2000г. Результаты изучения подтверждают позитивный эффект принятия SOX и необходимость дальнейшего совершенствования корпоративного регулирования.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Д.Рустамова, тадқиқотчи, ТДИУ

КОМПАНИЯЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ХАЛҚАРО

ТАЖРИБАСИ: САРБАНЕС-ОКСЛИ АКТИ

The recent financial crisis one more time revealed inefficiencies in corporate

regulation. The Sarbanes-Oxley Act of 2002, commonly referred to as SOX, is a
federal law enacted by US Congress in response to massive corporate and
accounting fraud in the early 2000s. The study shows of positive impacts of the
implementation SOX and further need to improve corporate regulation.

Недавний финансовый кризис ещё раз подтвердил неэффективность

существующего

корпоративного

регулирования.

Сарбанес-Оксли

акт

принятый Конгрессом США в 2002 году (и как известный SOX), был ответом
на массивное корпоративное хищение произошедшие в начале 2000г.
Результаты изучения подтверждают позитивный эффект принятия SOX и
необходимость

дальнейшего

совершенствования

корпоративного

регулирования.

Калит сўзлар:

Сарбанес-Оксли, корпоратив бошқарув, тартибга солиш.


Ҳуқуқий ва тартибга солувчи институтлар иқтисодий ўсиш учун

мустаҳкам асосни таъминлашлари лозим. Самарали ҳуқуқий тизим низоларни
ҳал этишнинг ишончли воситаси ва шунинг учун ҳам корпоратив
бошқарувнинг энг муҳим элементларидан бири ҳисобланади. Хусусан, АҚШда
қимматбаҳо қоғозлар бозорини тартибга солиш 1934 йилда Қимматбаҳо
қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияни (SEC) ташкил қилиш вақтидан
бошлаб ривожланиб келган, унинг назорати остида Нью-Йорк (NYSE) ва
бошқа фонд биржалари тартибга солиш функцияларини амалга оширадилар.
Бундай функцияларнинг бир қисмини Молиявий ҳисоблар бўйича кенгаш
(FASB) бажарган. Тартибга солувчи қонунлар ва меъёрлар жамламаси
корпоратив муомала тушунчасида бозорнинг ролини қўллаб-қувватлайди ва
тўлдиради. Уларга риоя қилиш хусусий шартномалар сингари суд тизими
билан кафолатланади.

Молиявий

тартибга

солишнинг

фундаментал

элементи

бу

истъемолчиларни носоғлом ва ғирром амалиётлардан ҳимоялашдир. Юз берган
сўнги инқироз истъемолчиларни ҳимояси-хавфсизлик-молиявий институтлар
барқарорлиги ўртасидаги боғлиқликни аниқ кўрсатиб берди ҳамда компаниялар
фаолиятини тартибга солишда ҳануз қатор камчиликлар борлигини яна бир бор
намоён этди[1]. Бу каби муаммолар билан 2000 йилларда тўқнашган АҚШ
маъмурияти, компанияларни молиявий ҳисоботларини тартибга солиш бўйича
айрим ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширган эди. Ушбу ислоҳотлардан энг
машҳури ва бугунги кунгача ўз долзарблигини юқотмагани бу - Сарбанес-
Оксли актидир.

Сарбанес-Оксли акти (ингилизчада Sarbanes-Oxley Act (SOX)) 2002 йилда

АҚШ Конгресси томонидан қабул қилинган бўлиб, инвесторларни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

фирибгарликка асосланган бухгалтерия ҳисоботларидан ҳимоя қилишга
қаратилган (ушбу акт, яна “Очиқ акциядорлик компанияларда бухгалтерия
ҳисоблари ислоҳоти ва инвесторлар ҳимояси акти” деган ном билан ҳам
машҳур)

1

[1]. Мазкур акт АҚШ федерал қонуни ҳисобланиб, унга АҚШ

ҳудудидаги барча очиқ акциядорлик (public) компаниялар бўсунишлари
шарт[2].

2000 йил бошларида Enron, Tyco International, Adelphia, Peregrine Systems

ва WorldCom каби корпорацияларда молиявий ҳисоботларини эълон
қилинишидаги фирибгарликлар натижасида инвесторлар бир-неча миллиард
доллар зарар кўрганлар ва ушбу корхоналар банкрот бўлганди. Шунингдек,
бундай нохуш ҳолат, АҚШ қимматли қоғозлар биржасига бўлган ишончни
пасайтириб юборган эди. Шундан сўнг, инвесторлар ишончини қозониш учун
жавоб тариқасида, Сарбанес-Оксли акти қабул қилинган ва у тартибга солиш
стандартларини ислоҳ этишни назарда тутади.

Мазкур қонунчилик акти 11 бобдан иборат бўлиб, у ўзида Директорлар

кенгашининг қўшимча масуълиятини, жиноий жавобгарлик даражасини,
Қимматли қоғозлар ва биржа Комиссияси томонидан ушбу қонунни амалда
татбиқ этиш кабиларни акс эттиради. Шунингдек, унда аудиторнинг
мустақиллиги, корпоратив бошқарув, ички назоратни баҳолаш ва молиявий
ҳисоботларни эълон қилиш кабилар ҳам ўз аксини топган.

Сарбанес-Оксли акти томонидан киритилган муҳим иккита ўзгаришлар

бу қуйидагилардир:

эълон қилинадиган молиявий ҳисоботларни тўғрилигини юқори

менежмент томонидан тасдиқлаш мажбурияти;

менежмент ва аудиторлар томонидан ички назорат ҳамда ҳисоботларни

эълон қилиш усулларини ўрнатилиши ва шунга мос равишда назорат этилиши.
Талаб этилган ички назоратни таъминлаш қимматга тушишидан, очиқ
акциядорлик компанияларда ушбу талабни бажариш умумий харажатларни
ошишига олиб келади[3].

Сарбанес-Оксли актининг қабул қилиниши билан, листинг қилинган

компанияларни акциядорлар учун шаффофлигини анча ошди. Айрим
менежерлар операцион фаолиятни, молиявий ва фаолият натижаларини
ўлчашни манипуляция қилиши кўпчиликка аён. Менежерлар ўз акциядорлари,
ёки давлат органлари билан даврий мулоқатга киришганларида, ўз
компаниясидаги ҳолатни ноаниқ тарзда ифодалаб берадилар. Сарбанес-Оксли
акти эса, ушбу даврий ҳисоботларни тўғрилиги ва масъуллигини таъминлаб
беришга қаратилган. Ушбу қонунчилик актининг қабул қилиниши билан,
менежерлар

ташқи

аудиторлар

назорати

остида,

ички

назоратни

таъминлашлари ва тўғри молиявий ҳисоботларни тақдим этишга мажбур
бўлдилар. Ушбу мажбуриятларни бажармаслик фуқаролик ва жиноий
жавобгарликка тортилишга сабаб бўлиши мумкин. Бундай мажбурий
ўзгаришлар очиқ акциядорлик компанияларда жараёнларни яхшироқ ташкил
этиш натижаларини берди.

1

Ушбу акт унинг ҳомийлари сенатор Пол Сарбанес ва депутат Майкл Оксли номи билан аталади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

АҚШда корпоратив бошқарув нисбатан самарадорлиги кучли бозорлар

ва кучли ҳуқуқий тизим таъсири билан изоҳланади, улар бир-бирларини
тўлдирадилар ва бозор шароитлари ўзгарган тақдирда, ўз ролини ўзгартира
оладилар. Ўрганишлар шуни кўрсатадики, АҚШ ҳукумати ва конгресси юз
берган манипуляциялардан келиб чиқаётган хавфни ўз вақтида сеза билдилар,
унинг мазмунини тўғри баҳоладилар ва қонунчиликка ўзгартишлар
киритдилар”[4].

Буларнинг ҳаммаси АҚШ президентини 2002 йилнинг март ойида

корпоратив бошқарувни ислоҳ қилишга ундади. Натижада 2002 йил июнида
корпоратив қаллоблик билан кураш бўйича ҳуқуқий органларнинг (Адлия
вазирлиги ва бошқа идоралар) вакилларидан иборат Махсус гуруҳ тузилди ва
Сарбейнс-Оксли (Sarbanes-Oxley act) қонуни қабул қилинди.

2002-2003 йилларда SEC томонидан ишлаб чиқилган меърий- ҳужжатлар

билан мустаҳкамланадиган бу қонун, судлар ва федерал агентликларга
инвесторлар томонидан қабул қилинган бошқариш қарорларини сифатини
кузатиш имконини бериш учун мўлжалланган қўшимча маблағлар
ажратилишини назарда тутади. Ушбу қонунга кўра SEC назорати остида янги
ташкилот – очиқ компанияларда молиявий ҳисоб устидан назорат бўйича
Кенгаш (Public company accounting oversight board - PCAOB) тузилди. Унинг
вазифаларига

аудиторлик

текшируви

ва

фирмаларнинг

молиявий

ҳисоботларини сертификациялаш стандартларини ишлаб чиқиш ҳамда қўллаш
ишлари киради. Қонунда назарда тутилган ислоҳотларни SEC ва АҚШнинг
бошқа федерал идоралари тўла ҳажмда амалга оширадилар.

Корпоратив бошқарувни ислоҳ қилиш бўйича инвесторларнинг ишончи

масаласи билан боғлиқ ва “корпоратив масъулиятни яхшилаш ва америка
акциядорларини ҳимоя қилиш бўйича ўнта банддан иборат режа” кўринишида
шакллантирилган таклифларнинг асосида учта ҳал қилувчи тамойил ётади:

ахборотнинг аниқлиги ва очиқлиги, менежмент масъулияти ҳамда
аудиторларнинг мустақиллиги

. Бу таклифларга авваломбор NYSE и Nasdaq

каби хусусий сектор жавоб берди, улар 2002 ва 2003 йиллардаёқ янги
қонунчиликка ҳамда SEC томонидан тартибга солиш бўйича ўз ташаббуслари
билан чиқишди (1-жадвал).












background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

АҚШда корпоратив бошқарувни турли ташаббусларига мувофиқ ислоҳ қилиш тадбирлари

Тамойиллар

АҚШ президенти режаси

Сарбейнс-Оксли қонуни

Нью-Йорк фонд биржасининг

ташаббуслари

Ахборотнинг

аниқлиги ва

очиқлиги

1. Ҳар бир инвестор фирманинг молиявий

натижаларини, унинг ҳолати ва хавфини
баҳолаш учун зарур бўлган ахборотга ҳар
йил чорагилик кириш ҳуқуқига эга бўлиши
лозим.

Компанияларнинг

ҳисоботларида

ҳужжатлар

бухгалтерлик ҳисобининг умумқабул қилинган
тамойилларига (GAAP) мувофиқ бўлиши лозим.
Балансдан ташқи бозор трансакциялари ҳам очилиши
лозим.

Рўйхатга олинган компаниялар

томонидан

ишбилармонлик

муомаласи

ва

этикаси

кодексларини

ва

корпоратив

бошқарув тамойилларини эълон
қилиш,

фирманинг

амал

қилаётган корхона сифатидаги
аудиторлик классификациясини
зудлик билан эълон қилиш ва
бошқа тўғрисидаги таклифлар.

2. Ҳар бир инвестор муҳим ахборотга

тезкор кириш ҳуқуқига эга бўлиши лозим.

Тақдим этишнинг охирги муҳлатлари қисқаради.

Менежмент-

нинг

масъулияти.

3. Олий ижроия раҳбарлар (олий ижроия

директори,

бош

молиячи)

компания

тўғрисидаги очиқ ахборотнинг, жумладан
молиявий

ҳисобот

ҳужжатларининг

аниқлиги, тўғрилиги ва ўз вақтидалиги учун
шахсан кафил бўлишлари лозим.

Олий ижроия директорлари ва молия бўйича

вице-президентлар

ҳисобот

ҳужжатларининг

аниқлиги ва тўғрилигини тасдиқлашлари шарт.
Онгли равишда қоида бузган шахслар 20 йилга
қамоққа олиниши лозим.

Мустақил

директорлар

томонидан кенгаш таркибига
таклиф қилинган номзодларни ва
энг

юқори

раҳбарларни

мукофотлаш

миқдорини

маъқуллаш

тўғрисидаги,

акциядорлар томонидан акциялар
билан

мукофотлашнинг

ҳар

қандай дастурларини маъқуллаш
тўғрисидаги,

кенгашларни

кўпроқ мустақил директорлардан
шакллантириш

тўғрисидаги

(назорат

пакетлари

мавжуд

бўлмаган тақдирда), мустақил
директорларнинг

махсус

йиғилишларини ўтказиб туриш
тўғрисидаги,

барча

компанияларнинг

энг

юқори

раҳбарлари

томонидан

Нью-

Йорк

фонд

биржаси

стандартларининг бузилишлари
йўқлигини

ҳар

йиллик

4. Олий ижроия директор ва бош молиявий

органлар ва бошқа олий мансабдор шахслар
молиявий ҳисобот ҳужжатларини бузиб
кўрсатишдан фойда чиқариш имкониятидан
махрум бўлишлари лозим.

Даромадлар бўйича ҳисоботларни қайта кўриб

чиқишда,

раҳбарлар

бонусларга,

мукофот

тўловларига ва акцияларнинг олдинги йилда
сотилишидан тушган фойдага бўлган ҳуқуқларидан
жудо бўладилар.

5. Ўзининг

мансаб лавозимини очиқ

суиистеъмол қилган олий ижроия директори
ва бош молия органлари ёки бошқа
мансабдор шахслар ҳар қандай корпоратив
раҳбар лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан
маҳрум бўлмоқлари лозим.

SEC маълум шахсларга раҳбарлар ва директорлар

лавозимларини эгаллашни ман этиш ҳуқуқига эга.

6. Корпоратив

йўлбошчилар

компания

акциялари шахсий мақсадлар учун сотиб
олинганлиги ёки сотилганлиги ҳақида зудлик
билан оммага маълум қилишлари лозим.

Менежерлар ва йирик акциядорлар битишувлар

тўғрисида

иккинчи

ишкунининг

охиридан

кечиктирмай хабар беришлари лозим.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

тасдиқланиши

тўғрисидаги

таклифлар.

Аудитория-

ларнинг

мустақиллиги

7.

Инвесторлар

компаниялар

аудиторларининг мустақиллиги ва ҳалоллиги
борасида тўлиқ ишончга эга бўлишлари
лозим.

Аудит қўмитаси бухгалтерлик фирмаларини

ёллайди ва уларнинг ишини кузатиб боради.
Компаниялар

компанияда

молия

бўйича

мутахассислар борлиги ҳақида маълум қилишлари
шарт. Аудиторлар ҳисоб юритишнинг барча
услублари тўғрисида аудит қўмитасини хабардор
қиладилар.

Аудит

қўмиталарининг

аудиторларни тайинлаш ёки озод
қилиш бўйича масъулияти, аудит
қўмиталари

аъзоларининг

мустақиллигига ва “молиявий
саводхонлигига”

қўйиладиган

талабларни

ошириш,

қўмиталарда ҳисоб юритиш ва
маблағларни бошқариш бўйича
мутахассисларнинг

бўлиши

шартлиги ва бошқ. тўғрисидаги
таклифлар.

8. Мустақил

тартибга

солиш

органи

бухгалтерлик

ҳисобининг

профессионал

функциялари бажарилишининг юқори этик
стандартларини таъминлаши лозим.

Очиқ компанияларда молиявий ҳисоб устидан

назорат бўйича кенгаш очиқ компаниялар томонидан
хизматларга

ҳақ

тўлаш

ҳисобидан

молиялаштирилади. Унинг бешта аъзосини Федерал
захира тизими раиси ва Молия вазири билан
келишув бўйича SEC тайинлайди. Баъзи ҳолларда
SEC бухгалтерлик фирмаларидан ва уларнинг
мижозларидан ахборот талаб қилиб олиши мумкин.

9. Молиявий ҳисоб стандартларини ишлаб

чиқувчилар инвесторларнинг эҳтиёжларига
жавоб беришлари лозим. Молиявий ҳисоб
устидан назорат бўйича кенгаш омамвий
комплексларда

аудит

стандартларига

GAAPни қайта номлаш бўйича фирмаларга
қўйиладиган талабни киритади.

10. Фирмаларни ҳисобга олиш тизимлари

мажбурий стандартлар бўйича эмас, балки
энг яхши амалиёт билан таққослашда
баҳоланишлари лозим.

Аудиторларнинг

қўмитага

аудит

бўйича

ҳисоботи

компания

амалиётини,

уларнинг

назаридаги энг яхши мисоллар билан таққослашни
ўз ичига олиши лозим.

Манба: Муаллиф томонидан тузилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Илмий

изланишларнинг

кўрсатишича,

инвесторларни

корпорацияларнинг фаолиятлари ва молиявий натижалари тўғрисида ўз
вақтидаги ҳамда аниқ ахборот билан таъминлаш ислоҳотнинг асосий
йўналишидир. Сарбейнс-Оксли қонуни корпорациялар томонидан ахборот, шу
жумладан, акциялар билан боғлиқ келишувларга, ички назорат тизимларининг
ҳолатига, аудит бўйича қўмиталарнинг сифатли таркибига дахлдор ахборот
тақдим этилишининг таркиби ва муддатларига қўйиладиган янги талабларни
ўз ичига олади. Молиявий таҳлилчилар ва аудиторлар ҳам инвесторларга ўз
мустақиллигининг ва мумкин бўлган манфаатлар ихтилофларининг даражаси
ҳақида фикр юргизиш имкониятини берувчи маълум ахборотни беришлари
шарт. Қонун ахборот тақдим этиш меъёрларининг бузилиши ва қаллоблик
учун белгиланган санкцияларни жуда жиддий қилиб қўяди (жарималардан
ташқари, қамоққа олиш муддати тўрт баробар узайтирилди). Менежерлар ва
аудиторлар томонидан корпорацияларнинг молиявий ҳиобот ҳужжатларига
қўйиладиган талабларга риоя этилишини таъминловчи янги меъёрлар ва
институтлар шакллантирилди.

Менежментнинг масъулиятини ошириш нафақат ҳисоботнинг сифати ва

тўлиқлигини таъминлашга, балки инвесторларнинг манфаатларига риоя
қилишга бўлган қизиқишни кучайтиришга ҳам ундайди. Сарбейнс-Оксли
қонунига мувофиқ масъулиятга риоя қилмаслик учун қўшимча санкциялар ва
ички бошқариш тизимларига қўйиладиган талаблар киритилади. Хусусан,
фирманинг олий ижроия раҳбари ва бош молиявий директор қимматбаҳо
қоғозлар билан бўладиган операцияларни тартибга солиш талабаларига
мувофиқ мунтазам тақдим этиб бориладиган молиявий ҳисоботларнинг
аниқлиги ва тўлиқлигини шахсан тасдиқлашлари шарт. Қалбакилиги олдиндан
аён бўлган ҳисобот ҳужжатларини тасдиқлаш қаттиқ жиноят деб баҳоланади
ва бир миллион долларгача, атайлаб қилинган қалбакилаштириш эса, беш
миллион долларгача миқдорда жаримага тортилади. Уларни содир қилган
мансабдор шахслар компаниядан олинган барча қўшимча мукофотлардан
махрум этилиши мумкин. Аудит қўмиталарига ташқи аудитларни тайинлаш ва
уларга ҳақ тўлаш учун жавобгарлик юклатилади. Юридик хизматлар
раҳбарлари ўзларига маълум бўлган барча қоида бузиш ҳоллари тўғрисида
ахборот беришлари шарт.

Аудиторларнинг мустақиллиги тамойили Сарбейнс-Оксли қонунида

фаолиятнинг профессионал стандартларига риоя қилиш рағбатларини
кучайтириш ва уларнинг бузилиши учун белгиланган санкцияларни
қатъийлаштириш йўли билан амалга оширилади. Янги органни – PCAOBни
ташкил қилиш аудиторлар мустақиллигини таъминлаш ва АҚШ биржаларида
рўйхатга

олинган

корпорацияларга

кўрсатиладиган

аудиторлик

хизматларининг сифатини яхшилашга, аудиторлик фирмалари томонидан ўз
функцияларини белгиланган тартибда ва ҳалол бажарилиши учун рағбатларни
кучайтиришга қаратилган. Қонунга мувофиқ, бундай фирмаларнинг ҳар бири
Кенгашда рўйхатга олиниши ва ўз фаолияти тўғрисида унга даврий
ҳисоботлар тақдим этиб туриши шарт. Кенгаш суистеъмол қилиш ҳолатлари
бўйича тергов ўтказиш ҳуқуқига эга, фирмалар эса, унинг талабига кўра 7


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

йиллик давр учун ҳисобот ҳужжатларини тақдим этишлари шарт. Кенгаш
айрим аудиторлар ва фирмаларга жарималар солиши, уларни вақтинча, ёки
доимий аудиторлик хизматлари кўрсатиш билан шуғулланиш ҳуқуқидан
маҳрум этиши мумкин. Бундан ташқари, қонун аудиторларни мустақил
директорлардан ташкил топган қўмиталар томонидан тайинлаш тартибини
белгилайди, аудитор ва мижоз ўртасида мумкин бўлган тил бириктириш
ҳолатларининг олдини олиш мақсадидаги бошқа меъёрларни белгилайди.

Хорижий таҳлилчилар шуни ҳам эътироф этадиларки, корпоратив

бошқарувнинг АҚШда киришилган ислоҳоти ўзининг миқёси билан SEC
вақтларидан бери мисли кўрилмагандир. Шу билан бир вақтда, корпоратив
бошқарувдаги ўзгаришлар бу тизимнинг АҚШда бутун XX аср давомидаги
эволюцияси йўналишидан тубдан четга чиқишни англатмайди. Бу тизимнинг
асосий негизи ўзгаришсиз қолади.

Шу билан бирга қуйидаги хулоса тамойили муҳим кўринади:

яқин

вақтларгача корпоратив бошқарув соҳасидаги муносабатларни тартибга
солиш кўпроқ эмитент компаниялар томонидан этик меъёрларга ва
ишбилармонлик муомаласи одатларига ихтиёрий риоя қилишдан иборат
бўлган. Бироқ, эндиликда нафақат корпоратив бошқарувнинг назарий
асосларини, балки уни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга бўлган
ёндошувни ҳам қайта баҳолаш бошланди. Кўп мамлакатларда тавсиявий
тамойиллар ва кодекслар ўрнини мажбурий қонунчилик меъёрлари
олмоқда,

ташкилотлар

фаолиятининг

турли

йўналишларини

регламентлашда

давлатнинг

ва

ўзини

ўзи

тартибга

солувчи

ташкилотларнинг роли кучаймоқда

[5].

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, корпоратив бошқарув борасида АҚШда

юз бераётган ўзгаришлар бу соҳадаги умумжаҳон тенденцияларнинг бир
қисмини ўзида ифодалайди, улар глобаллашув жараёни билан рағбатланади ва
бир вақтнинг ўзида, энг яхши хусусиятларини сақлаб қолган ҳолда, бошқа
мамлакатлардаги мавжуд моделларни ижобий хусусиятларини қабул қилишга
ундайди. Халқаро рақобат корпоратив бошқарувни такомиллаштириш
заруриятини кучайтиради. Кўп ҳолларда, кўрсатилган тенденциялар
коорпоратив бошқарув миллий моделларининг америка моделига яқинлашуви
билан тавсифланади. Шу билан бир вақтда, АҚШ ўз қонунчилигига бошқа
мамлакатларда қўлланиладиган баъзи меъёрларни киритмоқда.

Молиявий бошқарувни қаттиқроқ тартибга солиш бўйича юзага келган

талабни қондириш мақсадида Сарбанес-Оксли актига ўхшаш тартибга солиш
қонунчилик

актлари

Канадада(2002й),

Германияда(2002й),

Жанубий

Африкада(2002й), Францияда(2003й), Австралия(2004й), Ҳиндистонда (2005й),
Японияда (2006й), Италияда (2006й) ҳамда Исроил, Туркияда амалга оширилди.

Ушбу амалга оширилган ислоҳотлар бўйича қизғин баҳслар Америкада

молиявий-иқтисодий инқироз бошлангунга қадар давом этди. Оппонентларнинг
фикрига кўра, ушбу қонунчлик акти АҚШ молиявий бозорларида мураккаб
тартибга солиш муҳитини тақдим этганлигидан, АҚШнинг халқаро
рақобатдошлигига, молия хизматлари таклиф этувчи хорижий компаниялар
билан солиштирганда, нисбатан салбий таъсир ўтказган. Тарафдорларнинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

фикрича эса, ушбу қонунчилик акти, аксинча, фонд менежерлари ва
инвесторларни компаниялар молиявий ҳисоботларига бўлган ишончини
таъминлашда муҳим ўринга эга бўлган.

Республикамизда ҳам, қимматли қоғозлар бозорининг ривожланиши

ҳамда акциядорлик компаниялар фаолиятини тартибга солишда хорижий
тажрибани, хусусан, Сарбанес-Оксли акти бандларини ўрганиш ва фойдаланиш
муҳим аҳамият касб этади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Definition of 'Sarbanes-Oxley Act Of 2002 – SOX. www.investopedia.com
2. Ben S. Bernanke. Financial Regulation and Supervision after the Crisis: The

Role of the Federal Reserve. At the Federal Reserve Bank of Boston 54th Economic
Conference, Chatham, Massachusetts. October 23, 2009.

http://www.federalreserve.gov/newsevents/speech/bernanke20091023a.htm
3. Marv Dumon. How The Sarbanes-Oxley Era Affected IPOs. 2009

4. Утциг З. Корпоративное управление, капитализация компаний и

опционы на акции - уроки Enron, Worldcom и Ко // Бизнес и банки. 2002. № 47.

5. Лоренц Т., Шютте С. Реформа немецкой системы корпоративного

управления // Банки: мировой опыт. 2004. № 3.

Библиографические ссылки

Definition of'Sarbanes-Oxley Act Of 2002 - SOX. www.invcstopcdia.com

Ben S. Bernanke. Financial Regulation and Supervision after the Crisis: The Role of the Federal Reserve. At the Federal Reserve Bank of Boston 54th Economic Conference, Chatham, Massachusetts. October 23, 2009.

http://www.fcdcralrcscrvc.gov/ncwscvcnts/spccch/bcmankc2OO9IO23a.htm

Marv Dumon. How The Sarbanes-Oxley Era Affected IPOs. 2009

Утциг 3. Корпоративное управление, капитализация компаний и опционы на акции - уроки Enron, WorldCom и Ко // Бизнес и банки. 2002. № 47.

Лоренц Т., Шютте С. Реформа немецкой системы корпоративного управления // Банки: мировой опыт. 2004. № 3.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов