“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил
2
Н.Қ. Йўлдошев,
иқтисод фанлари доктори, профессор,
М.П. Юнусов,
катта ўқитувчи, ТДИУ
КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК КОРХОНАЛАРИДА
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2011 йилнинг
асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришнинг
устувор
йўналишларига
бағишланган
Вазирлар
Маҳкамасининг мажлисидаги «2012 йил Ватанимиз тараққиѐтини янги
босқичга кўтарадиган йил бўлади» номли маърузасида, - Мамлакатимиз
иқтисодиѐтида рақобатдошликка эришиш ва дунѐ бозорларига чиқиш, биринчи
навбатда иқтисодиѐтни изчил ислоҳ этиш, таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва
диверсификация қилишни чуқурлаштириш, юқори технологияларга асосланган
янги корхона ва ишлаб чиқариш тармоқларининг жадал ривожланишини
таъминлаш, фаолият кўрсатаѐтган қувватларни модернизация қилиш ва техник
янгилаш жараѐнларини тезлаштириш вазифасига устуворлик берилиши, бу
борада,
биринчи навбатда
, маҳаллий хомашё ва материаллар асосида
саноат кооперацияси ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш тизимини
янада ривожлантиришга оид ишларни давом эттиришга алоҳида эътибор
қаратиш лозимлиги таъкидланди
.
Истеъмол бозоридаги конъюнктура анъаналарига эътибор берадиган
бўлсак, тайѐр маҳсулотларга бўлган талаб юқорилигича қолмоқда. Демак, тайѐр
маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар маркетинг хизмати ходимлари ва
менежерларининг биринчи галдаги вазифалари бозор конъюнктурасига тезкор
жавоб чораларини ишлаб чиқиш, яъни корхоналар, цехлардаги мавжуд техника
ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиб, истеъмолчиларнинг рақобат-
бардош тайѐр маҳсулотларга бўлган талабларини тўлароқ қондиришдан иборат
бўлмоғи даркор.
Шунинг учун ҳам мақоламизда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб
чиқаришнинг муҳим шарти бўлмиш самарадорлик ва меҳнат унумдорлиги
ҳақида баҳоли қудрат ўз фикрларимизни баѐн этишга журъат этдик.
Ҳозирда халқ истеъмол молларига бўлган эҳтиѐжни қондириш учун
ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш билан бир қаторда маҳсулот сифатини,
унинг техник даражасини оширишни яхшилаш, пухталигини ошириш асосий
вазифадир.
Бунинг
учун
корхоналарни
бошқариш
тузилмасини
такомиллаштириш, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва ривожлантириш, иш
3
вақти, ишчи кучи ва ишлаб чиқаришнинг барча ресурсларидан оқилона
фойдаланиш лозимдир.
Иқтисодиѐтда ишлаб чиқариш самарадорлиги ва уни ошириш масаласи
доимо долзарб муаммо бўлиб келган. Айниқса, кучли рақобатчилик шароитида
бу масала янада кескинлашади. Чунки ишлаб чиқариш самарадорлигини
оширмасдан туриб, рақобат курашидан омон чиқиш амру маҳол.
Шунингдек, рақабатчилик муҳити корхоналарда ишлаб чиқариш
жараѐнларини ташкил этиш даражасига алоҳида талаб қўяди.
Ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги ижтимоий ишлаб
чиқаришнинг барча соҳаларини қамраб олган ҳолда кишиларнинг меҳнати
натижаларини ўзида акс эттиради ва сарф-даромад кўринишида шаклланиб,
ишлаб чиқаришни кенгайтириш, меҳнаткашларнинг моддий фаровонлигини
ошириш ва жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий юксалиши йўлида мустаҳкам
асос бўлиб хизмат қилади.
Самарадорликнинг иқтисодий мазмуни сифатида ҳар доим ишлаб
чиқаришнинг пировард натижаси билан унга авансланган ресурслар, маблағлар
ѐки қилинган харажатлар ўртасидаги нисбат тушунилади.
Бозор иқтисодиѐти шароитида ишлаб чиқаришнинг асосий мақсади фойда
олишга қаратилганлиги сабабли ҳар бир иқтисодий субъект кўпроқ фойда
олишга интилади. Шунинг учун ҳам ишлаб чиқариш самарадорлиги олинган
фойданинг
(Ф)
ишлаб чиқаришга сарфланган ресурс харажатлари
(ИҲ)
нисбати
билан аниқланади, яъни:
Место для формулы.
Ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб чиқариш самарадорлигига кўплаб
омиллар таъсир кўрсатиб, улар чизмада кўрсатилганидек уч гуруҳга
ажратилади:
1.
Ташкилий – иқтисодий омиллар.
2.
Ижтимоий – иқтисодий омиллар.
3.
Бозор муҳити омиллари.
Бозор муҳити омиллари корхоналар учун янги омиллар бўлиб, улар бозор
муносабатлари асосида пайдо бўлган. Бозор муҳити омиллари республикамизда
иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг ҳозирги босқичи ва келажак
тараққиѐти жараѐнида асосий омиллар қаторидан жой олган.
Қуйида келтирилган расмда самарадорликка таъсир этувчи омил
тасвирланган:
100
*
/
ИХ
Ф
Р
4
1-расм. Самарадорликка таъсир этувчи омиллар.
Ушбу омиллар гуруҳи моҳиятини қуйидагича ифодалаш мумкин.
Бозор муҳити омиллари – бу маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар
хоҳиш ва истакларидан ташқарида объектив равишда мавжуд бўлган фаол
кучлар бўлиб, маҳсулотларга нисбатан шаклланадиган бозордаги талаб ва
таклифлар ўз таъсирини ўтказади, шунингдек, корхонанинг молиявий
натижалари шаклланиши жараѐнига ўзининг ижобий ва салбий таъсирини
ўтказади.
Ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигига
таъсир этувчи омиллар
Ташкилий - иқтисодий
омиллар
Ишлаб чиқаришни ташкил
этиш ва ассортимент
турини кўпайтириш
ээт
Ижтимоий - иқтисодий
омиллар
Корхонанинг мол-
мулкка эгалик қилиши
Мулкни шакли ва
иқтисодий эркинликлари
Моддий манфаатдорлик
механизмини жорий
этиш
Бозор муҳити
омиллари
Бозордаги
рақобатчилар
Тикувчилик
маҳсулотларини
ишлаб чиқариш
ва сотиш
жараѐнидаги
воситачилар
Илғор технологияни
ишлаб чиқаришга жорий
этиш
Моддий ресурслар билан
таъминланганлик
даражаси
Ишлаб чиқаришни
ихтисослаштириш
Хўжалик юритиш шакли
ва ички хўжалик
муносабатларини йўлга
қўйиш
Ишлаб чиқаришни
молиявий ресурслар билан
таъминланганлиги
Ходимларни ижтимоий
ҳимоялаш
Корхонанинг
бозордаги
мижозлари
Ҳукумат
томонидан қабул
қилинган
қарорлар
Аҳолининг
даромадлари ва
миллий
анъаналари
5
Ушбу омиллар гуруҳи таркибига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- бозордаги рақобатчилар;
- тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш жараѐнида иштирок
этувчи воситалар;
- тикувчилик корхоналарининг бозордаги мижозлари;
- ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорлар, қонунлар;
- аҳолининг даромадлари даражаси ва миллий анъаналари ва ҳ.к.
Корхоналарда самарадорлигини оширишда меҳнат унумдорлигининг
аҳамияти бениҳоя каттадир.
Маҳсулот ҳажмини муттасил ошириш ва шу асосда халқимизнинг
турмуш фаровонлигини яхшилашда муҳим омил – меҳнат унумдорлигини
бетўхтов оширишдир.
Меҳнат унумдорлиги - бу меҳнат харажатларининг самарадорлиги бўлиб,
у вақт бирлигида ишчилар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлиги,
ишлаб чиқаришга кетган иш вақти миқдори ва маҳсулот миқдорида
ифодаланади, яъни меҳнат унумдорлиги маълум вақтда ишчилар томонидан
ишлаб чиқарилган маҳсулот сонидир.
Меҳнат унумдорлигини ўстириш учун унга сарфланган жонли
меҳнатнинг қийматини камайтириш лозим, яъни ишлаб чиқаришда
қатнашаѐтган ишчилардан оқилона фойдаланиш зарур бўлади. Бу ўз навбатида
маҳсулот таннархининг камайишига ва фойданинг эса ўсишига олиб келади.
Шундай қилиб, меҳнат унумдорлигини ошириш манбалари хилма-хил бўлиб,
улар миллионлаб ишчиларнинг фаолияти билан бойиб боради. Уларни икки
йўналиш бўйича гуруҳлаш мумкин.
Улардан бири – бу ишлаб чиқариш таркибини жадал ўзлаштириш, янги
технологияни
жорий
этиш,
бошқаришни
такомиллаштириш
ва
ихтисослаштиришни ривожлантириш ва бошқариш.
Меҳнат унумдорлигининг оширишнинг энг муҳим омилларидан ишлаб
чиқаришни ташкил этиш, ишлаб чиқаришнинг ҳажми ва тизимини ўзгариши,
тармоқ омиллари, ишловчиларнинг билим савияси, малакаси ва бошқалар ҳам
катта таъсир кўрсатади.
Меҳнат унумдорлигини ошириш захираларининг бир неча таснифлари
мавжуд бўлиб, улар иккита катта гуруҳларга бўлинади:
- жонли меҳнатдан (меҳнат ресурсларидан) фойдаланишни яхшилаш
захиралари;
- асосий ва айланма фондлардан янада самаралироқ фойдаланиш
захиралари.
Биринчи гуруҳга, меҳнатни, меҳнат шароитларини ташкил этиш,
ишловчиларнинг иш қобилиятларини ошириш, кадрлар таркиби ва уларни жой-
6
Меҳнат унумдорлигини оширувчи захиралар
Ёрдамчи, хизмат кўрсатувчи
хўжаликлар
Асосий ишлаб чиқариш
Бошқариш
Меҳнат сиғимини пасайтирувчи захиралар
Иш вақти фонди захиралари
Ишлаб чиқариш жараѐнидаги босқичлар, даврлар,
операциялар ва уларнинг элементлари бўйича
Ишчилар тоифаси бўйича
Тажриба цехи
Тайѐрлов цехи
Бичиш цехи
Тикув цехи
Асосий ишчилар
Ёрдамчи ишчилар
Фойдаланиш вақтига қараб
Иш вақтини йўқотишлар кўрсаткичи бўйича
Жорий
Истиқболли
Смена ичида йўқотишлар
Кунлик йўқотишлар
Таълим манбалари бўйича
Таълим олиш сабабларига кўра
Маҳсулотнинг
конструкцияси
Ишлаб чиқариш
жараѐни, ишлаб
чиқариш қуроли
Меҳнатни
ташкил этиш
Малака
Ишчиларга боғлиқ
бўлган
Ишлаб чиқариш
бошқарувига
боғлиқ бўлган
2-расм. Меҳнат унумдорлигини оширувчи захиралари.
7
жойига қўйиш, шунингдек, ходимларнинг меҳнат натижаларидан юқори
моддий ва маънавий манфаатдорликларини оширишни таъминлаш билан
боғлиқ масалалар киритилади. Иккинчи гуруҳ асосий ишлаб чиқариш фондлари
қувватидан
тўлиқ
фойдаланиш
захираларини,
шунингдек,
хомашѐ,
материаллар, бутловчи буюмлар ва айланма маблағлардан янада тежамкор
фойдаланишни ўзига олади.
Ички
ишлаб
чиқариш
захиралари,
шунингдек,
маҳсулотнинг
сермеҳнатлилик даражасини пасайтириш захираларига ва жами иш вақтидан
яхшироқ фойдаланиш захираларига бўлинади. Жами иш вақти фондидан
фойдаланишни яхшилашга иш вақтининг бекор сарф бўлишини тугатиш ва
кадрлар таркибини яхшилаш билан, яъни ишловчиларнинг умумий сонидан
асосий ишчилар салмоғини ошириш билан эришилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
корхоналарида самарадорлик ва меҳнат унумдорлиги, улар ишлаб чиқараѐтган
маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш учун, ишлаб чиқарилаѐтган
маҳсулот ҳажмини кўпайтириш, ишлаб чиқаришга янги, замонавий техника ва
технологияни татбиқ этиш, корхонани ишчи кучи, малакали мутахассислар
билан таъминлаш, уларни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш орқали
меҳнат унумдорлигини ошириш, кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш,
мавжуд табиий, моддий ресурсларидан оқилона, тежаб-тергаб фойдаланиш
чораларини татбиқ этиш кучли рақобатчилик шароитида муваффақият
гаровидир.