Ўзбекистонда тадбиркор кадрлар тайёрлаш тизими ва уни ислоҳ қилиш хусусиятлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
272-277
4
1
Поделиться
Бакиева, И. (2011). Ўзбекистонда тадбиркор кадрлар тайёрлаш тизими ва уни ислоҳ қилиш хусусиятлари. Экономика и инновационные технологии, (2), 272–277. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7795
И Бакиева, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Олиб борилаѐтган иқтисодий ислоҳотларнинг муҳим вазифаси - ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш, уни ҳал этишнинг асосий йўли эса, ишловчининг меҳнат натижаларига бўлган қизиқишини оширишдир.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

И.А. Бакиева,

иқтисод фанлари номзоди,

ТДИУ

ЎЗБЕКИСТОНДА ТАДБИРКОР КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ

ТИЗИМИ ВА УНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Олиб борилаѐтган иқтисодий ислоҳотларнинг муҳим вазифаси - ишлаб

чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш, уни ҳал этишнинг асосий
йўли эса, ишловчининг меҳнат натижаларига бўлган қизиқишини оширишдир.

Бозор муносабатлари меҳнат бозорида тадбиркорлик фаолиятини

юритиш, ўз иш ўрнида турли муаммоларни ҳал этиш қобилиятига эга бўлган
ходимларга бўлган талабнинг ортишига олиб келди.

Ижтимоий, ишлаб чиқариш ва бошқарув муносабатларининг тубдан

ўзгариши, мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган иқтисодий
тузилмаларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши ишбилармонлик таълими
кўринишидаги, иқтисодиѐт ва аҳоли эҳтиѐжларини, кадрларнинг касбий
ихчамлигини таъминловчи қўшимча таълим ўқув муассасалари тизимини барпо
этишни талаб этади.

Ишбилармонлик таълими тадбиркорларни тайѐрлашнинг муҳим

шаклларидан бири ҳисобланиб, у инсон фаолиятининг турли босқичларида
нафақат давлат таълим муассасаларида, балки тадбиркор кадрларни
тайѐрловчи, бозор иқтисодиѐтининг вужудга келишини, ишбилармонлик
фаоллиги ривожланишини таъминловчи ва ўз имкониятларини амалга
оширишга қодир бўлган кадрларни шакллантиришга йўналтирилган нодавлат
таълим муассасалари тармоғида ҳам амалга ошириладиган таълим
жараѐнларининг йиғиндиси ҳисобланади.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши ва

кенгайишининг асосий шартларидан бири малакали тадбиркор кадрларни
тайѐрлаш ҳисобланади. Бозор муносабатлари чуқурлашуви, истеъмолчилар
талабларига мос келувчи товар ва хизматларни ишлаб чиқариш доираси
кенгайиши, аҳолининг иш билан бандлиги ошиши хусусий корхоналар
раҳбарларининг айнан билимларига, қобилиятларига боғлиқ. Замонавий
иқтисодиѐт эса ўз ишини яхши биладиган, ақл-заковатли тадбиркорлар билан
шаклланади.

Ишбилармонлик таълимига эҳтиѐж бозор муносабатларига кириш, давлат

тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш ва мулкчиликнинг турли шакллари
пайдо бўлиши муносабати билан пайдо бўлди. Хусусий мулк илгари олинган
умумтаълим ва касб-ҳунар билимларига қўшимча равишда билим олиш талаб
этилган тадбиркорлар синфининг шаклланишига олиб келди.

Ушбу ғояни амалга ошириш учун аҳолини бизнесга ўқитиш зарур.

Умумий таълим ва касб-ҳунарга тайѐрлаш мамлакатда инсон сармоясини
сақлаб қолиш ва оширишни таъминловчи асосий тизимдир. Таълим тизимлари
томонидан билимлар бериш тезлиги ва самарадорлиги инсон сармоясининг
ривожланиш суръатларини белгилаб беради. Инсон сармоясини шакллантириш
мулкдорлар синфининг ўсиш суръатларига таъсир кўрсатади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

Ўқитишнинг ягона тизими, иқтисодиѐтнинг нодавлат сектори учун

кадрлар тайѐрлаш умумтаълим ва касб-ҳунар мактабларидан бошланиб ўрта
махсус касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида, шунингдек, олий ўқув
юртидан кейинги касб-ҳунар таълими (дипломдан кейинги таълим) тизимида
ниҳоясига етказилиши керак.

Бундай тизимни тузиш турли (ҳудудий, муниципал) даражадаги давлат

органлари, ижтимоий ташкилотлар, оммавий ахборот воситаларининг
келишилган ҳолда ҳаракат қилишларини талаб этади. Бу ҳаракатлар давлат
қонунчилик ҳужжатларини қабул қилишсиз, махсус воситаларни ажратишсиз,
барча манфаатдор ташкилотларнинг ўзаро оператив ҳаракатларисиз амалга
ошмайди. Ўрта махсусдан тортиб, то олий ва муқобил бизнес таълим
тизимигача бўлган барча таълим бўғинларининг бирлашган ҳаракатлари билан
ижобий натижага эришиш мумкин. Бу фикрга қўпчилик қўшилади, бироқ
давлат ва жамият ушбу дастакни охиригача ишлата олмади.

Ишбилармонлик таълимининг роли ва ўрнини чуқур англаб етиш учун биз

унинг асосий функциясини, нодавлат ўқитиш сектори таълим тизимининг
мазмунини белгилаб олишимиз зарур, чунки бугунги кунда иқтисодиѐт
нодавлат секторининг барча таркибий тузилмалари учун малакали кадрларни
тайѐрлаш, ўқитиш ва тарбиялаш асосан унинг зиммасига юклатилган. Бундан
ташқари, жамоат ишлаб чиқаришида банд бўлганларнинг умумтаълим ва
махсус касб-ҳунар даражасини узлуксиз равишда ошириш жамиятнинг ва бозор
иқтисодиѐтининг эҳтиѐжига айланиб бормоқда. Шу сабабли таълим
тизимининг, шу жумладан, ишбилармонлик таълимининг мазмуни узлуксиз
ривожланиш босқичида турибди.

Давлат томонидан катта ҳажмдаги ресурслар ажратилишига қарамай

бизнес-таълим ҳамда бизнес соҳаси учун кадрлар тайѐрлашнинг янги
вазифалари молиялаштириш манбаларини янада кенгайтиришни талаб этади.
Жаҳон бозорларида рақобатбардош маҳсулотнинг таннархи таркибида таълим
харажатларининг улуши камида 10 фоизни ташкил қилади. Мамлакатимиз
тадбиркорлик тузилмаларининг аксарияти ўз ходимларининг малакасини
ошириш учун жуда кам миқдорда, корхоналар умумий харажатларининг 2-3
фоиз чегарасида маблағ ажратади, бу маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари
даражасининг юқорилиги, бизнеснинг ишлаб чиқаришни ва инновацион
фаолиятни кенгайтиришга бўлган қизиқишини пасайтирувчи қатор солиқ
юкларининг мавжудлиги билан боғлиқ.

Иқтисодиѐтнинг хусусий сектори учун ўқув муассасаларини ташкил

этишни ҳаѐтнинг ўзи, бозор муносабатларига ўтиш, айниқса, қишлоқ
жойларида аҳолининг иш билан бандлигини ошириш зарурати тақозо этди.
Олинган билимлар тадбиркорлик фаолиятида амалга оширилади.

Давлат ва хусусий тузилмалар учун қўшимча таълим (ишбилармонлик

таълими)

соҳасидаги

давлат

концепциясининг

талаблари

қуйидаги

тамойиллардан келиб чиқиши лозим:

- умуминсоний қадриятлар ва шахснинг эркин ривожланиш устуворлиги:

халқпарварлик, меҳнатсеварлик, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурматни
тарбиялаш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

- таълимнинг ҳамма учун бараварлиги, таълим тизимининг тадбиркорлар

тайѐрлашни ривожлантириш даражасига ва хусусиятларига мослашувчанлиги:

- ишбилармонлик таълимининг эркинлиги ва плюрализми;
- таълим тизимининг узлуксизлиги ва изчиллиги;
- жаҳон ишбилармонлик таълими тизимига киришда фан ва техника

ютуқлари ва миллий анъаналарни сақлаб қолган ҳолда умумий, ўрта махсус,
олий таълим ва олий ўқув юртидан кейинги таълимни интеграциялаш;

- фан-техника

ва

технологияни

ривожлантириш

йўналишларини

аниқлашда, шунингдек, кадрларни тайѐрлаш, тадбиркорлик тузилмалари
ходимларини қайта тайѐрлаш ва малакасини оширишда ошкоралик.

Ишбилармонлик таълими концепциясида таълимнинг узлуксизлигини

таъминлаш, тарихий ва миллий анъаналарни ҳисобга олган ҳолда талабларнинг
асослари шакллантирилиши лозим. Меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат
ҳокимияти органлари ва турли даражадаги таълимни бошқариш органлари,
шунингдек, давлат ва нодавлат таълим тизимлари ўртасида таълим соҳасидаги
ваколатларнинг чегараланишини таъминлаши керак. Фуқароларнинг исталган
турдаги, шу жумладан, дипломдан кейинги таълимни олиш борасидаги
конституциявий ҳуқуқлари ҳимояланиши зарур.

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг кадрлар тайѐрлашнинг

ушбу шакли соҳасидаги ҳуқуқлари, мажбуриятлари, ваколатлари ва
жавобгарлигини, шунингдек, уларнинг ўзаро муносабатлари ҳуқуқий жиҳатдан
тартибга солинишини белгилаган ҳолда Ўзбекистон ҳудудида ишбилармонлик
таълими тизими эркин фаолият юритиши учун ҳуқуқий кафолатларни яратиш
лозим.

Ўсиб борувчи бизнес якка тадбиркордан маркетинг, менежмент, молия,

бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги чуқур билимларни; муросага келишни
билишни; музокаралар олиб бориш ва жамоада ишлаш қобилиятини талаб
қилади. Бизнес ва тадбиркорлик соҳаси учун мутахассисларни тайѐрлашда
турли фанлар мажмуини қамраб олиш зарур (1-жадвал).

1-жадвал

Кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси учун зарур фанлар мажмуи

Тадбиркорликнинг

ҳуқуқий асослари

Бизнес соҳасидаги фаолият, яъни корхонани ташкил этиш,
қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини белгилаб берувчи
қонунлар ва меъѐрий ҳужжатлар

Бизнес соҳасида

менежмент

- менежментнинг концептуал модели;
- амалий менежмент;
- молиявий менежмент;
- тангликка қарши бошқариш

Тижорат

ташкилотида

стратегик

менежмент

- стратегик таҳлил;
- корпоратив стратегияни ишлаб чиқиш;
- корпоратив стратегияни амалга ошириш;
- стратегик менежмент самарадорлиги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

1-жадвал давоми

Муваффақиятли
бизнес технологияси

- тадбиркорлик фаолиятининг руҳий муаммолари;
- касбий муваффақият, омилкорлик, руҳий ташаббус;
- музокара юритиш;

- тадбиркорлар одоби ва ахлоқи

Бизнесда ахборот
технологиялари

- шахсий компьютерлар билан ишлаш асослари;
- амалий дастурлар

Маркетинг

- бизнес юритиш соҳасини танлаш;
- талабни шакллантириш;
- товарларни бозорга чиқариш;
- товарнинг ҳаѐт цикли;
- нарх-наво стратегияси;
- реклама фаолияти

Тадбиркорлик
логистикаси

- тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишга нисбатан

логистик ѐндашув;

- тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишга нисбатан

тизимли ѐндашув асосида логистик ѐндашув;

- бизнесда логистик тизимларнинг ташкилий-молиявий

таъминоти;

- ички логистика (микрологистика);
- ташқи логистика (макрологистика);
- чет элда логистик ѐндашувларнинг ривожланиши;
- моддий, товар ва молиявий оқимлардан фойдаланиш;
- самарадорлигини баҳолаш

Ходимларни
бошқариш асослари

- кадрларни танлаш ва тижорат корхоналарини кадрлар

билан таъминлаш услубиѐти;

- низоли вазиятларни бошқариш;
- ходимларга руҳий (психологик) ташхис қўйишнинг

замонавий услубиѐтлари

*Жадвал муаллиф томонидан тузилган.

Тадбиркорларни тайѐрлаш қуйидагиларни бериши лозим:

1.

Билимлар:
а) бизнес имконияти;
б) бизнес-режалар (уларни тузиш усуллари);
в) мижозлар (уларга хизмат кўрсатишни билиш);
г) ишлаб чиқариш жараѐнлари;
д) етказиб берувчилар (музокаралар юритишни билиш);
е) бизнесни бошқариш;
ж) бозор;
з) рақобатчилар;
и) тадбиркорлик соҳасининг ҳуқуқий асослари;
к) кўмаклашиш ва молиялаш манбалари (Ўзбекистонда: аҳоли

жамғармалари, кичик кредит линиялари).

2. Бошқарув кўникмалари:

а) маркетинг (шу жумладан, сотиш);
б) молиявий бошқарув;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

в) ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш;
г) режалаштириш;
д) раҳбарлик (шу жумладан, коучинг: ходимларни бошқаришнинг

замонавий хили).

3. Қуйидагиларни ўз ичига олувчи шахсий тадбиркорлик хусусиятлари:

а) ташаббусни ўзига олиш қобилияти (етакчилик);
б) имкониятлар доирасида ҳаракат қилиш;
в) ахборотни якка тартибда қидириб топиш;
г) малака;
д) шартномаларни бажариш қобилияти;
е) муаммоларни ҳал этиш;
ж) мунтазам режалаштириш;
и) таваккал қилиш қобилияти.
Иқтисодий ислоҳотларнинг чуқурлашуви, инвестицион сиѐсат ва

иқтисодиѐтдаги фаол таркибий ўзгаришлар, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликнинг ривожланиши, бозор тузилмалари тармоғи ва аҳолининг ўз-
ўзини иш билан банд қилишнинг кенгайиши ўқув муассасаларининг
ноанъанавий шакллари ривожланишига асос бўлди.

Таъкидлаш лозимки, қўшимча таълим кичик тизимида тадбиркор

кадрларни тайѐрлаш давлат стандартлари мавжуд эмаслиги, шунингдек
кадрларни тайѐрлаш ушбу тури фаолият кўрсатишининг аниқ механизми
мавжуд эмаслиги туфайли кадрларни ўқитиш, улар малакасини ошириш,
уларни бозор иқтисодиѐти учун қайта тайѐрлашга бўлган ўзгарувчан
эҳтиѐжларга тезкор мослаша олмайди. Бозор муносабатлари унитар, бир
тарздаги давлат таълимидан танлов бўйича таълим олиш тизимига ўтишни
талаб этди. Бу республикада таълим соҳасини ислоҳ қилишнинг асосий
йўналишига айланди.

Ушбу холатда “Ким бўлмоқ” деган савол “Ким керак” деган савол билан

боғланиши керак, яъни ишчи кучини тайѐрлаш иқтисодиѐт талаблари ва
эҳтиѐжларига мос келиши керак. Бунда қуйидагилар муҳим аҳамиятга эга:

- иқтисодиѐт эҳтиѐжларига мос ҳолда ѐшларни илмий-ташкилий касбга

йўналтириш;

- билимларни янги техника ва технологиялар талабларига доимий равишда

мос келишини таъминлаш.

Шу билан бирга қуйидагилар ҳам аҳамиятга эга:
- кадрларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш каби ишчи кучларини

тайѐрлаш жараѐнларини ривожлантириш ва такомиллаштириш;

- кадрларнинг касбий ва малакавий кўтарилиш тизимини яратиш;
- кадрлар тайѐрлашнинг энг самарали шаклларини танлаш.

Бизнингча, бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш шароитида Ўзбекистон

иқтисодиѐтини тадбиркор кадрларга бўлган эҳтиѐжларини таъминлаш учун
уларни тайѐрлашнинг янада самарали дастурини ишлаб чиқиш зарур. Мазкур
дастур касбий ишбилармонлик маълумотига эга бўлишни истовчилар сони
ўсишининг истиқболли тенденцияларини ҳисобга олиши ва кенг ихтисосли
тадбиркорларни

тайѐрлашнинг

турли

шаклларидан

фойдаланишнинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

кенгайишини кўзда тутиши керак. Бундан ташқари, унда 2010 йилдан кейин
Ўзбекистонда кадрлар тайѐрлашга қандай янги омиллар таъсир кўрсатиши
мумкинлигини назарда тутиш даркор.

Фикримизча, қуйидаги омиллар давлат секторида ҳам, хусусий секторда

ҳам кенг соҳадаги мутахассисларга бўлган талабга таъсир кўрсатади:

- меҳнат қилиш соҳасини ривожлантириш;
- доимий равишда ортиб борувчи эҳтиѐжларни қондириш зарурати;
- меҳнат унумдорлигини ошириш эҳтиѐжи;
- технологик ва саноат ўзгаришлари;
- бевосита фирмаларда кадрларни тайѐрлаш ва қайта тайѐрлаш зарурати;
- жаҳон амалиѐтида янги турдаги касбларни жорий этиш.
Шу муносабат билан ишбилармонлик таълими:
- ноу-хауни ўқитиш масалаларида ҳар томонлама таълимга айланади;
- содир бўлаѐтган ўзгаришларга тезда мослашиш имконини берувчи

масъулиятли бўлади;

- мотивациялашган, бу ҳар бир таълим олувчида ўқишни давом эттириш

истагини ривожлантиришга кўмаклашади;

- интеграциялашган, яъни назарий ва амалий ўқишни оқилона

уйғунлаштиради.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов