Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида даромад ўзгаришининг озиқ-овқат товарлари истеъмолига таъсири ва унинг барқарорлигини таъминлаш

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
278-281
56
3
Поделиться
Мамаев, Б. (2011). Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида даромад ўзгаришининг озиқ-овқат товарлари истеъмолига таъсири ва унинг барқарорлигини таъминлаш. Экономика и инновационные технологии, (2), 278–281. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7797
Б Мамаев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

2008-2009 йиллардаги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози мамлакатимизда иқтисодий тизим издан чиқишига олиб келмаган бўлсада, уй хўжаликларининг истеъмолида ўзгариш юз бериши қайд этилди. Бу ўзгаришлар қисқа муддат мобайнида истеъмолнинг қанчалик даражада даромад ўзгаришига боғлиқ эканлигини кўрсатиб берди. Истеъмол ўзгаришини бозор сегментлари бўйича кўрадиган бўлсак, кўчмас мулк, уй-жой ва автомобилларнинг нархи пасайди. Озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ўсиши секинлашди.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

Б.Н. Мамаев,

катта ўқитувчиси,

ТДИУ

ЖАҲОН МОЛИЯВИЙ-ИҚТИСОДИЙ ИНҚИРОЗИ ШАРОИТИДА

ДАРОМАД ЎЗГАРИШИНИНГ ОЗИҚ-ОВҚАТ ТОВАРЛАРИ

ИСТЕЪМОЛИГА ТАЪСИРИ ВА УНИНГ БАРҚАРОРЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ

2008-2009

йиллардаги

жаҳон

молиявий-иқтисодий

инқирози

мамлакатимизда иқтисодий тизим издан чиқишига олиб келмаган бўлсада, уй
хўжаликларининг истеъмолида ўзгариш юз бериши қайд этилди. Бу ўзгаришлар
қисқа муддат мобайнида истеъмолнинг қанчалик даражада даромад ўзгаришига
боғлиқ эканлигини кўрсатиб берди. Истеъмол ўзгаришини бозор сегментлари
бўйича кўрадиган бўлсак, кўчмас мулк, уй-жой ва автомобилларнинг нархи
пасайди. Озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ўсиши секинлашди.

Нақд пул муомаласининг пайдо бўлиши, четдан келадиган ишчи

мигрантларнинг пул жўнатмалари қисқариши, айрим саноат тармоқларида иш
ҳақининг камайиб кетиши уй хўжаликлари истеъмолининг сезиларли даражада
ўзгаришига олиб келди. Бундай вазиятда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб
чиқарувчи корхоналар учун энг муҳим вазифа бўлиб кутилган даромад
ўзгариши (иш ҳақи ва бошқа тўловларнинг ўсиши) ва кутилмаган даромад
ўзгариши (иш ҳақининг камайиши, ишсизликнинг кўпайиши, четдан келадиган
пул ўтказмаларнинг қисқариши, тадбиркорлик даромадининг камайиши ҳамда
озиқ-овқат маҳсулотларига нархларнинг ўзгариши) истеъмолга нисбатан бир-
бирига қанчалик даражада фарқ қиладиган таъсирга эга бўлди деган саволга
жавоб топиш бўлиб ҳисобланади.

Даромад камайишининг истеъмолга таъсирини баҳолашда “қисқа

муддатли ѐки вақтинчалик даромад фалажи” ҳамда “узоқ муддатли ѐки давом
этувчи даромад фалажи” деган номлар билан ҳам аташ ва уларнинг давомийлик
даражаси ва келиб чиқиш табиатига кўра таъсирини ўрганиш мумкин. Бу
таъсирни ўрганиш инқироз таъсиридан келиб чиққан ҳолда келажакда
истеъмолчилар хатти-ҳаракатини тушуниб етиш учун муҳим ҳисобланади. Бу
ўз навбатида, уй хўжаликлари ихтиѐридаги ресурсларини баҳолаш имконини
берибгина қолмасдан, молиявий-иқтисодий инқироз шароитида аҳолини
ижтимоий ҳимоя қилиш, пул-кредит ва солиқ сиѐсатини такомиллаштириш,
меҳнат бозорида ислоҳотларни ўтказиш ҳамда мамлакат миқѐсида даромад
сиѐсатини барқарорлаштириш учун макроиқтисодий модель ишлаб чиқишга
туртки беради.

Иқтисодий адабиѐтларда уй хўжаликлари истеъмолининг даромад

ўзгаришига таъсири чуқур ўрганилган. Лекин тадқиқотлар асосан ривожланган
давлатлар мисолида ўтказилган ва асосий эътибор банк кредитининг фоиз
устамасини ўзгаришига қаратилган. Чунки банк кредити даромад
камайишининг ўрнини босувчи манба сифатида қабул қилинмоқда.

Ғарб давлатларида банк кредитининг уй хўжаликлари истеъмоли учун


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

аҳамияти катта. Биз учун банк кредитининг аҳамияти эмас, қисқа муддатли
даромад ўзгариши муҳим аҳамиятга эга бўлганлиги туфайли уй хўжаликлари
даромад манбасининг ўзгаришидан келиб чиққан ҳолда истеъмолга таъсирини
ўрганишга асосий эътиборни қаратамиз. Ушбу ҳолатни эътиборга олган ҳолда
асосий эътиборни жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида олдиндан
кутилмайдиган даромад ўзгаришига уй хўжаликларининг таъсирчанлиги ва
истеъмолга чегаравий мойиллигини қисқа муддатли даромад фалажини
эътиборга олган ҳолда баҳолашга қаратамиз. Ушбу ҳолатни амалда кўриб
чиқиш

учун

тадқиқотчилар

назарий

жиҳатдан

иккита

вазиятни

моделлаштирганлар.

Биринчи вазият “истеъмолнинг олдиндан башорат қилинган даромад

ўзгаришига муносабати”, иккинчи вазият эса “истеъмолнинг олдиндан башорат
қилинмаган даромад ўзгаришига муносабати” деб аталади. Биз қуйида ушбу
иккита вазиятнинг мазмун-моҳиятини назарий жиҳатдан кўриб чиқамиз ва
улардан Ўзбекистон Республикаси шароитига мос келадиганини танлаб олган
ҳолда янги истеъмол моделини яратамиз ва уй хўжаликлари озиқ-овқат
маҳсулотлари истеъмолини барқарорлаштириш имкониятларини кўриб
чиқамиз.

Расм.

Уй хўжаликларининг истеъмолга муносабати

Биз ушбу ҳолатларни эътиборга олган ҳолда мамлакатимиз шароити учун

мос келадиган истеъмол тенгламасининг янги вариантини таклиф қиламиз. Биз
таклиф қилаѐтган моделда асосий ғоя уй хўжаликлари истеъмолига таъсир
қилувчи омилларни ўрганиш ва уларга миқдорий баҳо берган ҳолда
истеъмолни барқарорлаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
Бунинг учун 8та кўрсаткични ўз ичига олган қуйидаги моделни таклиф этамиз:

1

1

Муаллиф ишланмаси

Салбий

Ижобий

Вақтинчалик

даромад фалажи

Давом этувчи

даромад фалажи

Истеъмолни

кутилган ўсиши

Истеъмолни

кутилган

камайиши

Катта

Кичик

Кутилган даромад ўзгариши

Кутилмаган даромад ўзгариши

Уй хўжаликларининг истеъмолга муносабати


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

Бу ерда: (кўрсаткичлар фоиз шаклида ифодаланган)

-

HC: уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари;

-

EG: иктисодий ўсиш суръати;

-

FP : озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати;

-

R: қисқа муддатли кредитларнинг ўртача йиллик фоиз устамаси;

-

ICP: истеъмол товарлари нарх индекси;

-

LW: уй хўжаликларининг иш ҳақи шаклидаги даромади.

-

EI: уй хўжаликларининг тадбиркорлик ва бошқа шаклдаги даромади;

-

ST: уй хўжаликларининг ижтимоий тўловлар шаклидаги даромади;

-

PG: доимий аҳоли сонининг ўсиш суръати.

Модель чизиқли регрессия шаклида бўлиб, унда иқтисодий ўсиш суръати,

озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш суръати, қисқа муддатли
кредитларнинг йиллик ўртача фоиз устамаси, истеъмол товарлари нарх
индекси, уй хўжаликларининг иш ҳақи, тадбиркорлик ва бошқа турдаги
даромадлар, ижтимоий тўловлар ҳамда истеъмол харажатлари каби 8 та
кўрсаткич иштирок этади. Уй хўжаликлари даромади кўрсаткичини иш ҳақи,
тадбиркорлик ҳамда бошқа турдаги даромадлар плюс ижтимоий тўловлардан
иборат деб оламиз. Уй хўжаликлари харажатларини эса фақатгина истеъмол
харажатлари сифатида оламиз.

Моделда иштирок этаѐтган иқтисодий ўсиш суръати, озиқ-овқат

маҳсулотларини ишлаб чиқариш суръати, қисқа муддатли кредитлар фоиз
устамаси каби кўрсаткичлар уй хўжаликлари учун билвосита даромад яратувчи
омиллар ҳисобланади. Истеъмол товарлари нарх индекси яратиладиган даромад
ва истеъмолга билвосита таъсир этувчи омил сифатида моделда иштирок этади.
Уй хўжаликлари даромади эса иш ҳақи, тадбиркорлик ва бошқа турдаги меҳнат
фаолияти натижасида олинган даромад ҳамда ижтимоий тўловлар йиғиндиси
сифатида фоиз шаклида алоҳида олинган кўрсаткичлар сифатида иштирок
этади. Моделнинг асосий ғояси истеъмол барқарорлигини таъминлашдан
иборат бўлади. Бунинг учун даромад ҳосил қилувчи кўрсаткичлар, даромад
кўрсаткичларининг ўзини ва истеъмолга таъсир қилувчи кўрсаткичларни кўп
омилли корреляцион таҳлил усули асосида баҳолаймиз (1-жадвал).

1-жадвал

Уй хўжаликлари истеъмолининг ўзгариши ва қисқа муддатли прогнози



Йиллар

Натижа

2003

4.378696

2004

4.341204

2005

4.283586

2006

4.298645

2007

4.297854

2008

4.313480

2009

4.273884


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

1-жадвал давоми

Прогноз

йил

EG

FP

1-R

1-ICP

1+LW

1+EI

1+ST

PG

HC

2011

2.4550

2.8661

-1.9778

-2.4132

0.3285

0.3994

0.165

0.6462

4.2489

2012

2.5474

2.976

-2.0363

-2.3333

0.3405

0.3955

0.17

0.7189

4.2362

2013

2.6399

3.0859

-2.0948

-2.2534

0.3526

0.3915

0.175

0.7916

4.2236

Коэф

в0

в1

в2

в3

в4

в5

в6

в7

в8

5.0106

0.0835

0.0566

0.1949

-0.0817

0

-1.987

0

-0.2274

Манба: муаллиф ҳисоб-китоблари асосида тузилган

.

Аввал кўрсаткичлар натурал логарифмга қўйилиб, уларнинг қиймати

коэффициент шаклида топиб олинди. Бу қийматлар моделда регрессия
коэффициентларини аниқлаб беради. Регрессия коэффициентларини формулага
қўйиб, йиллар бўйича ҳисобланса, кўрсаткичлар истеъмол нисбатан
барқарорлигини кўрсатмоқда. Ҳисоб-китоб натижалари жадвалда келтирилган.
Жадвал натижаларига кўра, уй хўжаликлари истеъмолига 2008-2009 йиллардаги
жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози бироз кечикиб таъсир қилган.
Коэффициентлар қийматидан келиб чиқиб хулоса қилсак, иш ҳақи ва ижтимоий
тўловлар кўрсаткичлари уй хўжаликлари даромадини шакллантириш ва
истеъмолини ўстиришда жиддий таъсирга эга эмас.

Шунинг учун бу кўрсаткичларнинг қиймати нолга тенг ҳолатда чиқмоқда.

Иқтисодий ўсиш суръати, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиш
суръати, қисқа муддатли кредитларнинг ўртача фоиз устамаси пасайиши истеъ-
молга ижобий таъсир қилган ҳолда, тадбиркорлик ва бошқа турдаги даромад-
ларнинг камайиш тенденциясига эгалиги, доимий аҳоли сонининг ўсиши, ис-
теъмол нархлари индексининг ортиши эса уй хўжаликлари истеъмоли ўсишига
озроқ миқдорда салбий таъсир кўрсатган. Модель кўрсаткичлари қиймат-
ларидан келиб чиқиб прогноз ишлаб чиқилганда қуйидаги натижа олинди.

Иқтисодий ўсиш кўрсаткичи қийматида яққол барқарор ўсиш кўзга

ташланди. Озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва қисқа муддатли кредитларнинг ўртача
йиллик фоиз устамасининг пасайиши келажакда истеъмол учун жиддий
аҳамиятга эга омил сифатида қолди. Ушбу кўрсаткичлар қийматида ўсиш кўзга
ташланди. Бу мамлакатдаги макроиқтисодий барқарорлик вазиятининг
аҳамиятини кўрсатиб турибди. Лекин уй хўжаликлари даромади ўсишида
охирги йиллар каби иш ҳақи, ижтимоий тўловларнинг аҳамияти ўсиб бориши
тенденциясини сақлаб қолса ва тадбиркорлик шаклидаги даромаддан тезроқ
ўсиб борса истеъмол ўсишида кескин ўзгариш кутилмайди.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистонда жаҳон молиявий-

иқтисодий инқирози шароитида уй хўжаликлари истеъмоли нисбатан барқарор
ҳолатда қолган ва кескин қисқариш юз бермаган. Бу асосан мамлакат
иқтисодиѐтидаги макроиқтисодий барқарорлик сақланиб қолгани билан боғлиқ.
Иш ҳақи ва ижтимоий тўловларнинг ҳиссаси бироз ортган, лекин уларнинг
истеъмол барқарорлиги учун аҳамияти жуда ҳам катта эмас. Келажакда, уй
хўжаликларининг тадбиркорлик ва бошқа турдаги меҳнат фаолиятидан
келадиган даромадини ошириш эвазига истеъмолни кескин оширишга кўпроқ
эътибор қаратиш керак.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов