Инновацион тадбиркорликнинг асосий тамойиллари ва уни ташкил этиш усуллари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
97-107
40
7
Поделиться
Джаббарова, Н. (2012). Инновацион тадбиркорликнинг асосий тамойиллари ва уни ташкил этиш усуллари. Экономика и инновационные технологии, (1), 97–107. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7856
Н Джаббарова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Тадбиркорликни – капитални йўналтиришнинг янги соҳаларини излаш, мавжуд маҳсулотлар ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва янгиларини яратиш, шахсий устуворликни ривожлантириш, даромад олиш учун турли имкониятлардан самарали фойдаланиш деб таърифлаш мумкин. Шу билан бирга тадбиркорлик бозор учун янги маҳсулот ишлаб чиқариш, фаолият соҳасининг ўзгартирилиши ѐки янгиси корхона ѐки тармоқ барпо этилишида мажбурий фойдаланиш деб тавсифланади.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

1

Н.И. Джаббарова,

тадқиқотчи,

ТДТУ

ИННОВАЦИОН ТАДБИРКОРЛИКНИНГ АСОСИЙ

ТАМОЙИЛЛАРИ ВА УНИ ТАШКИЛ ЭТИШ УСУЛЛАРИ

Тадбиркорликни – капитални йўналтиришнинг янги соҳаларини излаш,

мавжуд маҳсулотлар ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва янгиларини яратиш,
шахсий

устуворликни

ривожлантириш,

даромад

олиш

учун

турли

имкониятлардан самарали фойдаланиш деб таърифлаш мумкин. Шу билан бирга
тадбиркорлик бозор учун янги маҳсулот ишлаб чиқариш, фаолият соҳасининг
ўзгартирилиши ѐки янгиси корхона ѐки тармоқ барпо этилишида мажбурий
фойдаланиш деб тавсифланади.

Тадбиркорлик моҳиятини идрок этишда тадбиркорларнинг ўзаро боғлиқ тўрт

фаолиятини алоҳида кўрсатган америкалик иқтисодчилар Р.Мак Коннелл ва
С.Ю. Брюларнинг қуйидаги нуқтаи назарлари алоҳида аҳамият касб этади:

– тадбиркор ер, маблағ ва меҳнат ресурсларини маҳсулот ишлаб чиқариш

ҳамда хизмат жараѐнига бирлаштириш ташаббусини ўз зиммасига олади;

– тадбиркор бизнесни олиб бориш жараѐнида асосий қарорларни ишлаб

чиқиш ва қабул қилишни, яъни бизнесни ривожлантириш йўналишлари, корхона
фаолияти йўналишини белгиловчи операцияларни ўз зиммасига олади;

– тадбиркор янги маҳсулот (хизмат)ларни ишлаб чиқаришга интилувчи, янги

ишлаб чиқариш технологияларини ишлаб чиқарувчи ѐки бизнесни ташкил
қилишни ва ривожланишнинг янги шаклларини олиб кирувчи ташаббускор
шахсдир;

– тадбиркор тадбиркорлик фаолиятида юзага келадиган хавфни ўз зиммасига

олади, зеро, тадбиркор учун даромад олиш кафолатланмаган, сарф этилган вақт,
ҳаракат ва қобилиятлардан даромад олиш баробарида зарар кўриш ҳам мумкин.
Бундай ҳолларда тадбиркор нафақат ўзининг ўз вақти, меҳнати ва ишбилармонлик
обрўси билан, балки сарф этилган маблағ билан ҳам таваккал қилади.

Шундай қилиб, ижодкорлик тадбиркорлик вазифаларидан бири бўлиб,

тадбиркорлик фаолиятида доим мавжуд бўлиши шартдир.

Дарҳақиқат, янги ғояларни излаш ва уларни татбиқ этиш тадбиркорликнинг

энг муҳим ва шу билан бирга энг мураккаб вазифасидир, чунки, бу ҳолда
тадбиркордан нафақат ижодий фикрлаш ва янги ечимларни топиш, балки
истиқболли фикрлаш, келажакдаги жамиятнинг эҳтиѐжларини кўра олиш
хусусиятини ҳам талаб этади. Инновация – тадбиркорликнинг алоҳида қуроли,
тадбиркор она фикрлаш инновацион кўринишидир.

Шуни

таъкидлаш

лозимки,

ҳар

қандай

инновацион

фаолият

тадбиркорликдир, зеро, у янги ғояларни излаш (ва уларни баҳолашга янги
маҳсулотдан тортиб то таркибга қадар); зарур ресурсларни излаш; корхонани
яратиш ва бошқариш; моддий даромад олиш ва унинг натижасидан шахсан
қониқишга асосланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

2

Аммо ҳар қандай тадбиркорлик ҳам инновацион бўла олмайди, фақатгина

яратилиш натижасида тадбиркорлик даромадини, инновацион маҳсулотнинг
диффузиясини ишлатишга имконият берувчиларнигина инновация дейиш
мумкин. Инновацион фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар инновацион
тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади.

Шунга кўра тадбиркорликнинг икки модели ажратиб кўрсатилади. Биринчи

модель – тадбиркорлик ташкилоти тасарруфида мавжуд ресурслардан максимал
қайтариш ҳисоби билан фаолиятни ташкил этишга қаратилган классик
тадбиркорлик (анъанавий, сермаҳсул, эскириб қолган).

Тадбиркорликнинг айнан классик моделида ишлаб чиқаришнинг ўсиш

концепцияси шакллантирилади, унинг татбиқ этилиши давлат томонидан қўллаб-
қувватлашни, тадбиркорлик фирмаси учун ташқи субсидиялаштириш омиллари
ҳисобига ўтказиладиган тадбирлар учун вақт талаб этади. Бундан ташқари, фирма
фаолияти самарадорлигини ошириш учун унинг ички захиралари ҳам
фойдаланилади.

Иккинчи модель – корхона ривожланишининг янги йўлларини назарда

тутувчи, инновациялар ѐки ўсиш концепцияси ҳақида гапиришга имкон берувчи
инновацион тадбиркорликдир. Инновацион тадбиркорлик бутунлай инновацияга
асосланган, шунинг учун бундай фаолият натижаси янги маҳсулот ѐки асосан
янги тавсифлар ва хусусиятларга эга бўлган янги маҳсулот ѐки янги
технологиялар бўлиши мумкин.

Одатда, ҳар қандай шаклдаги тадбиркорлик фаолияти ўз ичига кичик

инновацион фурсатни олади, масалан, ишлаб чиқаришни бошқариш учун
ташкилотдан сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг янги
усулларини жорий қилиш ѐки янги технологиядан фойдаланиш. Бозорга
анъанавий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ѐки олиб чиқиш, шунингдек, ишлаб
чиқаришни ташкил этиш, ишлаб чиқаришнинг техник элементлари ѐки ишлаб
чиқаришдан товар сифати тавсифи ўзгариши билан боғлиқ қандайдир янги
элементлари ѐки усулларини қўллаш билан ҳам амалга оширилиши мумкин.

Инновацион тадбиркорликнинг ривожланиш зарурати қуйидаги омиллар

билан шартланади:

– иқтисодий фаолиятнинг барча соҳаларида инновацияларни қўллашга

кўмаклашувчи ишлаб чиқаришнинг интенсив омили ролини ошириш;

– ишлаб чиқиш самарадорлигини кўтаришда фаннинг муҳим роли ва янги

техникани жорий этиш;

– яратиш муддатларини сезиларли қисқартириш зарурати, янги техникани

ўзлаштириш, ишлаб чиқаришнинг техник даражасини кўтариш, ихтирочи ва
рационализаторлар ижодини оммавий ривожлантириш зарурати;

натижаларнинг

ноаниқлиги,

тадқиқотларнинг

кўпвариантлилиги,

таваккалчиликнинг мавжудлиги ва салбий натижаларга эришиш мумкинлиги
билан ифодаланувчи илмий-техникавий ишлаб чиқариш жараѐнининг ўзига
хослиги;

– сарф-харажат ортиши ва янги маҳсулотни ўзлаштиришда корхоналарнинг

иқтисодий кўрсаткичлари пасайишида; техника ва технологиянинг шиддатли


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

3

маънавий эскиришида; янги техника ва технологияни тезкор татбиқ этишнинг
объектив зарурати билан ва ҳ.к.

Инновацион тадбиркорликнинг ривожланиши истеъмолчилар томонидан

инновацияларга, миллий иқтисодиѐтнинг илмий-техник салоҳияти ривожланиши,
таваккал инновацион фаолиятни молиялаштирувчи венчур фирма ва инвесторлар
фаолиятига боғлиқ.

1-жадвалда инновацион тадбиркорликнинг ривожланишига таъсир этувчи

омиллар келтирилган.

1-жадвал

Инновацион тадбиркорликни ривожлантиришга

кўмаклашувчи омиллар

Омиллар гуруҳи

Омиллар

Иқтисодий, технологик

Молиявий, моддий-техника воситалари захираси, илғор
технологиялар; зарур хўжалик ва илмий-техник инфратузилма,
инновацион фаолиятни молиялаштирувчи давлат дастури;
инновацион

фаолият

учун

моддий

рағбатлантириш;

инновацияларни татбиқ этиш ва кўпайтиришнинг мақсадга
мувофиқлигини экспериментал текшируви, тадбиркорлик
таваккалчилигини камайтириш учун янгиликнинг рақобатбар-
дошлигини текшириш

Сиёсий, ҳуқуқий

Инновацион фаолиятни рағбатлантирувчи қонунчилик чоралари,
инновацион

фаолиятнинг

давлат

томонидан

қўллаб-

қувватланиши

Бошқарув-ташкилот

Ташкилий

таркибларнинг

эгилувчанлиги,

бошқарувнинг

демократик услуби, ахборотнинг горизонтал йўналиши, устувор-
лиги

ўз-ўзини

режалаштириш,

тузатишлар

киритиш,

номарказлаштириш, автономия, муаммоли, мақсадли гурухларни
шакллантириш, реинжиниринг

Ижтимоий-психологик

ва маданий

Маънавий рағбатлантириш, жамоатчиликда тан олиниш, ўз-
ўзини намоѐн этиш имкониятини таъминлаш, ижодий меҳнат
эркинлиги. Меҳнат жамоасида меъѐрий руҳий муҳит







Инновацион тадбиркорлик – ғоя ва ихтиролардан амалий фойдаланиш орқали

янги товар ва технологиялар яратиш жараѐни ҳисобланади. Одатда, тадбиркорлик
фаолияти замирида янги эҳтиѐжларни қондиришга имкон берувчи, янги бозорни
барпо этиш, маҳсулот ѐки хизматлар соҳасига янгилик киритишдир.
Инновациялар – тадбиркорликнинг махсус қуроли бўлиб, бунда инновациялар ўз
ҳолича эмас, балки янгиликларни йўналтирилган ташкилий излаш, уларга
тадбиркорлик таркибларининг мунтазам қаратилганлигидир. Тадбиркорлар
фикрлашнинг инновацион турини фарқлайди, инновацион фаолият эса ўзида
тадбиркорликнинг алоҳида қуролини акс эттиради.

Шундай қилиб, тадбиркор-новаторнинг вазифаси – ихтироларни татбиқ этиш

билан бирга ишлаб чиқаришни ислоҳ қилишдир, янада кенгроқ маънода янги
технологик имкониятларни қўллаш орқали янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш
ѐки тайѐр маҳсулот бозори очилиши ѐки янги манбанинг очилиши эвазига эски
маҳсулотларни янги услубда ишлаб чиқаришдан иборат.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

4

Инновацион тадбиркорлик – янгилик яратишнинг алоҳида ижодкорлик

жараѐнидир, хўжалик жараѐни, унинг замирида мунтазам янги имкониятларни
излаш, инновацияларга йўналтирилганлик ѐтади. Бу мавжуд лойиҳани
такомиллаштириш ѐки янгисини амалга оширишдаги таваккалчиликни,
шунингдек, бу жараѐнда юзага келадиган молиявий, маънавий ва ижтимоий
жавобгарликни тадбиркор ўз зиммасига олишга тайѐрлиги билан боғлиқ.
Инновацион тадбиркорлик жараѐнида ўз хусусиятларига кўра инновациялар
орқали янгилик киритиш амалий фойдаланиш орқали (маҳсулот ва хизматлар,
олий маҳсулотлар) ва технологиялар воситасида ишлаб чиқарилади.

Инновация ѐки янгилик киритиш янги жараѐн, янги воситани маҳсулот

жараѐнини (техник, иқтисодий, ташкилий, маданий ва б.) яратиш ва фойдаланиш.
Фаолият воситалари маҳсулот ва услубларини такомиллаштирувчи радикал
янгилик ва янгиликларни ажратади.

Инновацион тадбиркорликнинг айнан уч асосий тури мавжуд бўлиб,

қуйидагиларга қаратилган:

– маҳсулотларнинг инновациялари;
– технология инновациялари;
– ижтимоий инновациялар.
Инновацион тадбиркорликнинг биринчи тури мос равишда корхонанинг

сотиш салоҳиятини янгилаш, мўлжалланган жараѐни, ўз навбатида, олинадиган
фойда ҳажмини кўпайтириш, бозордаги улушининг кенгайтирилиши, мижозларни
ушлаб туриш, мустақил ҳолатни мустаҳкамлаш, нуфузини ошириш, янги иш
жойларини яратишга қаратилган.

Технологик инновациялар – энергия, ишлаб чиқариш салоҳиятини янгилаш

жараѐни бўлиб, тежаш ва меҳнат унумдорлигини оширишга ва энергия хомашѐси
ва бошқа ресурсларни оширишга қаратилган, бу корхона фойда ҳажмини
оширишга имкон беради. Техника хавфсизлигини такомиллаштириш, атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказиш, фирма ички ахборот
тизимларидан самарали фойдаланиш имкониятини беради.

Ижтимоий инновациялар корхонанинг ижтимоий муҳитини режали яхшилаш

жараѐнидир. Бу турдаги инновацияни татбиқ этиш бозорда ишчи кучи
имкониятларини янада кенгайтиради, ташкилот персоналини қўйилган мақсад
сари сафарбар этади, корхонанинг ижтимоий мажбуриятларга нисбатан ишончини
мустаҳкамлайди.

Инновацион жараѐнни ташкил этиш усули асосида корхонада инновацион

тадбиркорликнинг уч моделини алоҳида кўрсатиш мумкин:

1) ички ташкилотчилик асосида инновацион тадбиркорлик, бунда инновация

фирма ичида унинг махсус бўлинмалари томонидан инновацион лойиҳа бўйича
уларнинг режалаштириш ва назорат асосида ўзаро ҳаракатида яратилади.

2) шартномалар ѐрдамида ташқи ташкилот асосида инновацион

тадбиркорлик, бунда ва/ѐки ўзлаштиришга буюртма, инновация тарафдор
ташкилотлар ўртасида жойлаштирилади.

3) венчурлар ѐрдамида ташқи ташкилот асосида инновацион тадбиркорлик,

бунда фирма инновацион лойиҳанинг татбиқи учун қўшимча томонларнинг
маблағларини жалб этувчи шуъба венчурлик фирмаларини таъсис этади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

5

Кўп

ҳолларда

инновацион

тадбиркорликнинг

иккинчи

модели

фойдаланилади, яъни корхона янгиликларни ишлаб чиқишга буюртма бермайди,
балки уларни ўз кучи билан ўзлаштиради.

Инновацион тадбиркорликнинг барча турлари асосида маҳсулот (товар,

хизмат)ларнинг янги турларини тайѐрлаш, буюмлар яратиш, бойликларни
яхшиликларга яратиш ва ўзлаштириш ѐтади. Бундай тадбиркорликнинг асосий ва
муҳим қисми келгусида истеъмолчи ва харидорларга етказиб бериладиган илмий-
техник маҳсулот, товар, иш, ахборот, интеллектуал бойлик яратиш ва ишлаб
чиқаришдир. Инновацион тадбиркорликнинг намунавий схемаси 1-расмда
келтирилган.

Тадбиркорга янги турдаги маҳсулот (товар, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва

ўзлаштириш учун илмий-техник маҳсулот яратиш жараѐнида ишлатиладиган,
материалларни қайта ишлаш учун энергия ва бошқа кўринишдаги айланма
маблағ керак бўлади. Бундан ташқари, илмий-техник маҳсулот ишлаб чиқаришда
фойдаланиши мумкин бўлган жамловчи маҳсулотларга, яримфабрикатларга, яъни
тайѐр таркибий қисмларга эҳтиѐж юзага келиши мумкин. Зарур материаллар,
хомашѐ ва жамловчи маҳсулотларни (М) корхона материал сони ва унинг
баҳосидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг қийматини тўлаб, айланма маблағ
эгаларидан сотиб олади.

Илмий-техник маҳсулот (товар, хизмат)лар ишлаб чиқариш учун корхонага,

шунингдек, иншоот кўринишида асосий воситалар, бино, махсус асбоб-ускуна,
асбоб ва бошқалар зарур. Ташкилот уларни сотиб олиши ѐки асосий восита
эгаларидан маълум вақтга ижарага олиши мумкин. Инновацион фаолиятга зарур
бўлган нарсалар учун мулкдорларга пул миқдорини тўлаши лозим, пул миқдори
асосий воситаларнинг тури, сони ва баҳосига боғлиқ. Асосий воситаларнинг
ижарасида тўлов унинг ишлатилиш муддатига боғлиқ бўлади.
















1-расм. Инновацион тадбиркорликнинг намунавий схемаси

Илмий-техника ходимлар-иш кучи эгаси

Айланма

маблағлар

Илмий-техника

маҳсулотларининг

ҳаридори (иш, хизмат)

Асосий маблағлар

Инновацион

тадбиркорлик

Д

р

РС

Т

Д

т

ОС

Д

о

Д

м

М

Қўшни

(бетараф)

корхоналарнинг

хизматлари

Кредит

Ахборотлар

У

Д

у

К

Д

к

Д

и

И


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

6

Инновацион тадбиркорликни амалга ошириш учун ташкилот маълум пул

ресурсларини (ДБ) сарфлаган ҳолда, шунингдек, илмий-техник кадрларни, ишлаб
чиқариш ходими, яъни ишчи кучини (РС-И) жалб қилиши зарур.

Агар корхона ўзининг пул маблағларига эга бўлмаса ѐки инновацион

фаолиятни амалга ошириш учун улар етарли миқдорда бўлмаса, бунда маблағ
кейинги тўлов ва фоизли кредит (Дк) асосида корхона томонидан коммерция
банкларидан олиниши мумкин.

Бундан ташқари, пулли асосда ўз вақтида зарур ахборот (Ди) олмай туриб

инновацион тадбиркорлик бўлиши мумкин эмас.

Корхона инновацион фаолиятни татбиқ қилишда зарур бўлган айрим иш ва

хизматларни бажариш учун буюртмаларни пулли асосда талабгор ташкилотларда
жойлаштириши мумкин (Ду).

Инновацион тадбиркорликни амалга ошириш учун зарур пул маблағларига

эҳтиѐж мос равишда қуйидаги формула орқали баҳоланади:

Д= Дм+До+Др+Ди+Дк+Ду

Бунда:

Дм

– материаллар, хомашѐ, энергия, ярим тайѐр маҳсулотлар сотиб

олиш учун зарурий пул маблағлари;

До

– асосий фонд, меҳнат воситалари, бинолардан фойдаланиш билан боғлиқ

харажатлар;

Др

– ѐлланган ишчиларга иш ҳақи учун зарур пул маблағлари;

Ди

– қўшимча ахборот олиш учун зарур пул маблағлари;

Дк

– кредит маблағлардан фойдаланилганлик учун тўланадиган пул

маблағлари;

Ду

– тарафдор ташкилот ва шахсларнинг хизматлари тўлови.

Инновацион тадбиркорликнинг натижаси сифатида тайѐр товар (маҳсулот)

юзага келади. Уни корхона, инновацион маҳсулот истеъмолчиси корхона ва
инновацион фаолиятни амалга оширишдаги сарф-харажатлар ва даромадини ўз
ичига олган нархда (Д+П) сотади.

Шундай қилиб, инновацион тадбиркорлик хўжалик юритишнинг алоҳида

ижодкорлик жараѐни бўлиб, унинг асосида янги имкониятларни мунтазам излаш,
инновацияга йўналтирилганлик, турли-туман манбалардан доимий масалаларни
ҳал этиш учун ресурслар излашни уддалаш ва улардан фойдаланиш демакдир. У
тадбиркорнинг мавжуд лойиҳани яхшилаш ѐки янгисини татбиқ этиш билан
боғлиқ барча таваккалчиликни ўз зиммасига кўнгилли равишда олишга тайѐрлиги,
моддий даромад олиб келадиган жараѐн учун молиявий, маънавий ва ижтимоий
жавобгарликни ўзига олиши ва бундан ўзи ҳам қониқиш ҳосил қилиши билан
тавсифланади. Инновацион тадбиркорлик – тадбиркорлик фаолияти барча
жабҳаларининг асосидир.

Инновацион тадбиркорлик – бир пайтнинг ўзида ҳам иқтисодий ҳолат, ҳам

жараѐндир. Иқтисодий ҳолат сифатида тадбиркорлик истеъмолчиларга маълум
тавсифларни (иш хизмат), зарур натижани олиш бўйича ишлаб чиқариш ва
сотиш, ишлаб чиқариш муносабатларининг шакли сифатида намоѐн бўлади.
Иқтисодий ҳолат сифатида товар (иш, хизмат) сотиш жараѐнида истеъмолчилар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

7

билан, маҳсулот етказиб берувчилар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар,
ѐлланган ишчилар ва ниҳоят, давлат ва бошқа бошқарув ташкилотлари билан
ўзаро муомалада юзага келадиган муносабатларнинг барча тизимини ўзида акс
эттиради.

Тадбиркорлик жараѐн сифатида ҳаракатларнинг – тадбиркорлик ғоясини

излаш (туғилиши)дан бошлаб, ташкилотнинг истеъмолчилар учун зарур маҳсулот
ишлаб чиқаришга имкон берадиган аниқ лойиҳасига айланишига қадар мураккаб
занжирни ўзида акс эттиради. Ушбу жараѐн фойданинг маълум ҳажмини қўлга
киритиш билан ниҳояланади. Шунга кўра тадбиркорлик жараѐн сифатида тўрт
асосий босқични ўз ичига олади:

– янги ғоялар излаш ва уларни баҳолаш;
– батафсил бизнес-режа тузиш;
– зарур ресурсларни излаш;
– яратилган корхонани бошқариш.
Инновацион тадбиркорлик тадбиркорликнинг алоҳида тури бўлганлиги

сабабли, унинг учун бу тўрт босқични янада бўлакларга бўлиш лозим (2-расм).








Инновацион ғоялар генерацияси

Илғор ғояларни баҳолаш ва саралаш

Бизнес-режалар ишлаб чиқиш

Бизнес-режаларни баҳолаш

Зарур ресурсларни излаш

Инновацион ташкилотни рўйхатдан ўтказиш

Экспериментал намунани яратиш ва татбиқ этиш

Яратилган интеллектуал маҳсулотни ҳимоя қилиш

Сотувни таҳлил қилиш ва унга кўра тузатишлар киритиш

Янги маҳсулотни оммавий ишлаб чиқариш

Инновацион фаолиятдан даромад олиш

2-расм.

Инновацион тадбиркорлик босқичлари


Шуни таъкидлаш лозимки, санаб ўтилган босқичлар доим ҳам кетма-кетликда

амалга оширилмайди, айрим босқичлар кўпинча параллел равишда амалга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

8

оширилади ва бу инновацион фаолият жараѐнини тезлаштиради. Дарҳақиқат,
бизнес-режани ишлаб чиқиш билан бирга ғоялар танланади ва баҳоланади, шу
вақтнинг ўзида яратилаѐтган инновацион ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилиши
ва патент олиш учун талабнома берилиши мумкин. Инновацион тадбиркорлик учун
янги ғояларни излаш ва яратилаѐтган интеллектуал маҳсулотни ҳимоя қилиш каби
босқичлари айнан муҳим аҳамият касб этади.

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳар доим қандайдир аниқ

ғояларга асосланади. Фаоллик ва журъатга асосланган тадбиркорлик ғояси,
шахсан тадбиркорнинг инновацион ташаббуси ҳар бир қисмигача пухта ўйланган
бўлиб, нафақат ишлаб чиқариш жараѐнини бутунлай қамраб олади, балки унинг
бир ѐки бир неча алоҳида қисмларини ҳам қамраб олиши мумкин. Тадбиркорлик
ғоясининг айнан фрагментар шаклига диққатимизни қаратиб, ғояни татбиқ этиш
мумкин бўлган тадбиркор фаолиятидаги асосий йўналишларини ажратиб
кўрсатиб ўтамиз:

– ишлаб чиқариш бошқариш тизимининг ўзгартирилиши;
– янги техника ѐки технологияни қўллаш;
– товар ишлаб чиқаришда янги, янада тежамкор ѐки мустаҳкам материалдан

фойдаланиш;

– маҳсулот ўрами, дизайнини яхшилаш;
– корхонанинг реклама кампаниясини ташкил этиш схемасининг янгиланиши

ва ҳ.к.

Лекин тадбиркорлик фирмасининг инновацион фаолият характери нафақат

ишлаб чиқариш омилларига нисбатан, ишлаб чиқариш жараѐни ўзини ташкил
этиш ѐки маҳсулотнинг ўзида намоѐн бўлмай, балки ишлаб чиқариш жараѐнида
иштирок этаѐтган одамлар фаолиятини ташкил этишга нисбатан ҳам намоѐн
бўлиши мумкин. Бу ҳолларда тадбиркорлик ғояси қуйидаги ҳаракатларда
асосланиши мумкин:

– “малакаси етарли бўлмаган ишчиларни бўшатиш” мақсадида ишлаб

чиқариш жараѐнида иштирок этувчиларни қисман ѐки бутунлай алмаштириш;

– ушбу мақсадларга жалб этиш шартлари ва манфаатлари ҳисобига

ишлайдиган жамоада “ўзига хос руҳият”ни яратиш;

– ҳар бир ишчи томонидан ўз иш вақтидан унумли фойдаланиш чораларини

қабул қилиш ва ҳ.к.

Шундай қилиб, инновацион ғояни ноѐб маҳсулот, товар, хизмат ѐки уларнинг

яхшиланган вариантлари ѐки модификацияларини, шунингдек, янги нусхаларини
ишлаб чиқариш каби реал мавжуд имконият деб белгилашимиз мумкин.
Тадбиркор ўзи учун, шунингдек, унга қандайдир маълум инновацион ғояни
топишга кўмак берувчи ахборот манбаларини алоҳида ажратиши муҳим. Бундай
манбалар бозор ва бозор эҳтиѐжлари ҳақидаги аниқ билимлар, янги технология,
материаллар, ишлаб чиқариш услубларининг пайдо бўлиши, таъминотдаги
маълум маҳсулотга эҳтиѐжнинг таркибий ѐки географик узилишлари бўлиши,
инновацион ғояларнинг аниқ манбалари сифатида намоѐн бўлиши мумкин:

– истеъмолчилар, яъни истеъмол талабини ўрганиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

9

– маҳсулот, хизматнинг такомиллаштирилган ѐки ноѐб вариантларини

яратишга имкон берувчи, янги материал, товар хусусиятлари ѐки ихтирочилик
билан машғул бўлган олимлар;

– рақобатчилар, айрим ҳолларда истеъмол талабини ўрганишга қаратилган

уларнинг фаолияти, тадбиркорни ўзининг шахсий инновацион ғоясини
шакллантиришга туртки бўлиши;

– савдо агентлари, дилерлар ва бошқа воситалар;
– инновацион фаолиятнинг маълум элементлари бўйича тадбиркорнинг

маслаҳатчилари;

– бевосита ташкилотнинг ишчилари.
Айрим фирмаларда инновацион ғоялар манбаи сифатида айнан корхона

ходимларидан фаол фойдаланадилар, бунинг учун янги товарларни ишлаб
чиқариш бўйича рағбатлантиришнинг алоҳида усулларини қўллайдилар.

Инновацион ғоялар манбаларини кўрсатишда етти манба намоѐн этилди:
1) кутилмаган ҳодиса (ташкилот ѐки тармоқ учун – кутилмаган муваффақият,

кутилмаган муваффақиятсизлик, кутилмаган ташқи ҳодиса);

2) ноконгруэнтлик – реаллик ўртасида номувофиқлик, ҳақиқатда қандай

бўлса, у ҳақидаги тасаввуримиз ( шундай, қандай бўлиши керак бўлгандай);

3) жараѐн эҳтиѐжларига асосланган янгиликлар киритиш (жараѐн

эҳтиѐжларида унинг камчиликлари ва “салбий жойлари” назарда тутилиб, улар
бартараф этилиши мумкин ва шарт;

4) бозор ѐки соҳа таркибидаги кескин ўзгаришлар;
5) демографик ўзгаришлар;
6) қабул қилиш, кайфият ва қимматли кўрсатмаларда ўзгаришлар;
7) янги билимлар (илмий каби ноилмий ҳам).
Биринчи тўрт манба корхона ичида бўлиб, саноат тармоқлари ѐки хизмат

кўрсатиш соҳаси тасарруфида бўлганлиги сабабли ички манбаларга киради,
шунинг учун шу корхона ѐки тармоқда ишловчи одамлар учун фойдаланиш
имкониятига эга. Янгилик киритишнинг қолган уч манбаи ташқи ҳисобланади,
чунки корхона ѐки тармоқ ташқарисида жойлашган мазкур корхона ҳаракати
натижасида юзага келган. Аммо ушбу етти инновацион ғоя орасидаги чегара
муқим эмас ва ўзаро алмашиниши мумкин, лекин бунда барча етти манба муҳим
ва самарасидир.

Шуни таъкидлаш керакки, соҳаларнинг биронтаси бошқаларига кўра

бирламчи жуда муҳим бўлмаса-да, улар олдиндан айтиб бериш ва таҳлил
қилишнинг аниқлиги пасайиб бориши тартиби бўйича жойлаштирилади.

Биронта соҳа уларга биринчи ажратиб кўрсатиладиган манба, муваффақиятли

инновация учун кутилмаган ютуқ каби катта имкониятни бермайди.

Кутилмаган ютуқ, инновациянинг имкониятини кўрсатибгина қолмай, балки

уни талаб этади, чунки кутилмаган ютуқ раҳбарият қарашларининг
чекланганлигини кўрсатади, иқтисодий реаллик билан уни уйғунлаштириш
зарурлигини кўрсатади. Ташқи муҳитдаги бошқа кутилмаган ҳодисаларга ҳам
эътибор қаратиш лозим, масалан, рақобатчиларнинг кутилмаган ютуғи ѐки
муваффақиятсизлиги. Бу манба айниқса йирик ва етук компаниялар учун


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

10

муҳимдир, чунки уларда умумий кўриниш яхши намоѐн бўлади ва улар учун
кўпроқ манбаларни жалб этиш имконияти муҳим аҳамият касб этади.

Навбатдаги манба – ноконгруэнтлик. Номўътадиллик яратувчи реалликда

намойиш этилган восита, унинг ѐрдами билан ҳатто кичик бир интилиш ҳам бутун
иқтисодий механизмни ҳаракатга келтириши мумкин. Бундай ноконгруэнтлик
янгилик киритишдан олдин туради. Аммо уни ажратиб кўрсатиш анча мушкул,
чунки у миқдорийдан кўра сифат тавсифига кўпроқ эга бўлади.

Янгилик киритишга имкон берувчи вазифа шундай: ташкилотдаги ҳар ким

заиф бўғин мавжудлигини билади, лекин ҳеч ким чора кўрмайди. Лекин, янгилик
киритилиши билан у маълум нарса каби қабул қилинади ва тезда меъѐрга
айланади. Бу манбани ишлатишдаги муҳим дақиқа, айтилаѐтган эҳтиѐжни
қондириш учун янги билимлар олиш заруратидир.

Компания ѐки соҳа учун янгилик киритишнинг энг сўнггиси бозор ѐки

тармоқ тараққийлик ўзгариши ҳисобланади. Ушбу таркиб кўп йиллар давомида
ўзгаришсиз қолиши ва муқим янгилик кўринишида бўлиши мумкин, ҳақиқатда у
“заиф” бўлади. Соҳа таркибидаги кутилаѐтган ўзгаришнинг тавсифли белгилари
тезкор ривожланиш ва технологияларнинг уйғунлашуви.

Инновацион ғояларнинг энг муҳим манбаларидан бири – демографик

ўзгаришлардир (аҳоли таркибидаги, жинс ва ѐш тизимидаги, иш билан бандлиги,
маълумот даражасидаги даромади). Ушбу ўзгаришларнинг муҳимлиги, уларни
ҳисобга олиш зарурати тан олинган, лекин, шу билан бирга, ушбу ўзгаришларни
кундалик иш амалиѐтида ҳисобга олиш муҳим эмас, деган қатъий фикр ҳам
мавжуд. Демографик ўзгаришларни олдиндан башорат қилиб бўлмаслик мумкин,
аммо уларни идрок этиш ва уларни қўллаш орасидаги муддат анча катта, бу эса
уларни назарда тутиш лозимлигини тақозо этади. Улар айнан кундалик иш
амалиѐтида ҳисобга олинмаганлиги билан инновацион тадбиркорлик учун
муҳимдир.

Инновационликнинг навбатдаги муҳим манбаи зеҳн ва қимматли

кўрсатмаларнинг ўзгаришидир. Агар қабул қилиш биринчи таъкидлашдан
иккинчисига қадар ўзгарса, янгилик киритиш учун реал имкониятдир. Кутилмаган
ютуқ ѐки муваффақиятсизлик, одатда, кайфият ўзгаришини билдиради. Бундай
ўзгариш юз берган ҳолларда, фактлар ўзгармайди, балки уларга муносабат
ўзгаради.

Янги билимларга асосланган янгиликлар ўзининг асосий тавсифлари билан

бошқа янгиликлардан фарқ қилади: вақтни қамраб олиш, муваффақиятсизликни
олдиндан башорат қилиш ва тадбиркорга бўлган талаб даражаси.

Янгилик ѐки ихтирони кашф этиш ва уни ишлаб чиқаришдан амалий

технология даражасигача ҳамда бозор томонидан ўзлаштирилишигача бўлган
вақтдаги тафовут тахминан 20 – 25 йилни ташкил этади. Бу узилиш янги
билимларга асосланган янгиликлар киритилишига оиддир. Бундай янгиликлар
киритилишининг алоҳида белгилари, шунингдек, бир неча янги ғояларнинг
бирлашуви бўлиб, бунда улардан айримлари илмий тадқиқот натижаси
бўлмаслиги ҳам мумкин. Ниҳоят, янги билимларга асосланган янгиликлар, бошқа
асосийлари билан биргаликда таваккалликнинг янада катта улишини олиб боради.
Инновацион ғоя манбаларини мунтазам назорат қилувчи тизимга янги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

11

билимларнинг интеграциялашуви ва инновацион бошқарувни тизимли қўллаш
янгилик киритиш жараѐнини янада муваффақиятли қилиши мумкин. Муҳим
ѐрқин ғояга асосланган янгилик киритиш янада инқилобийдир. Кўпгина
тармоқларда ўтказилаѐтган тадқиқотлар ўткир илмий ғояларни излаш ва уларни
қўллашга қаратилган бўлиши лозим. Инновацион ғоя туғилиши ва
ўзлаштирилишидан сўнг муҳим вазифаларни тақсимлаш, маълум ҳаракат
дастурини шакллантириш, ундан кейин аниқ режалаштириш ва бунинг учун зарур
бўлган маълумот йиғиш даври келади.

Инновацион ғоялар шакллантирилганидан сўнг тадбиркор келгусидаги

устувор ғояларни танлаб олади. Бунда у нафақат ушбу лойиҳанинг зарурлигини,
балки унинг амалга ошиши қанчалик аниқ эканлигини ҳам ҳисобга олиши керак,
чунки маблағ, зарур малака бўлмаса ѐки ҳал қилиб бўлмайдиган тўсиқлар юзага
келса, яхши инновацион ғоя ҳам амалга ошмаслиги мумкин. Шунинг учун
тадбиркорлик фирмаси бирон инновацияни татбиқ қилишидан олдин, биринчидан,
бирор маҳсулот бозорда яхши имконга эга ѐки эга эмаслигини аниқлаши лозим
(агар гап маҳсулот инновацияси ҳақида борса), иккинчидан, инновацион ғоя билан
боғлиқ сўнгги қарорни қабул қилишда, шунингдек, конструктор-тадқиқодчилик
ишлари билан боғлиқ ишларда қуйидагиларни назарда тутиши лозим:

– лойиҳадан тушган фойда уни ишлаб чиқаришдан кўра анча юқори бўлиши;
– лойиҳани сотишдан тушган даромад билан лойиҳага оид таваккалчилик

рухсат этилган чегара нисбатида бўлиши лозим.

Бундан ташқари, ҳатто илғор ғоя ҳам ўз-ўзидан ижодкор корхонага бозорда

автоматик равишда ютуққа кафолат бермайди. Кўзланган мақсадга эришиш ва
инновацион фаолиятдан монопол юқори фойдага эришиш учун тадбиркорлик
фирмаси айрим шартларга риоя қилиши ва аниқ талабларга жавоб бериши керак:

1. Салоҳиятли истеъмолчиларнинг янгиликка бўлган эҳтиѐжи ҳажмини,

мазкур эҳтиѐжни қондиришнинг маълум усулларида иқтисодий устуворликни
аниқлаб олиши лозим. Бундан ташқари, янгилик киритиш, ишлаб чиқариш ва
яратишда юзага келадиган манбалар чегарасини аниқлаш лозим, яъни
янгиликнинг иқтисодий салоҳиятининг ҳар томонлама башоратини тўғри ташкил
этиш лозим.

2. Инновацион ташкилотнинг муваффақиятли ривожланиши учун корхона

ходимларининг айрим талабларга мослиги асосий шарт ҳисобланади. Фирма
ташкилотчиларининг ѐши (ўртача 30 – 35 ѐш) ва уларнинг шахсий хусусиятлари
муҳим аҳамиятга эга бўлади: юқори жавобгарлиги.

3.

Моддий-молиявий

ресурсларнинг

чекланганлигида

ва

бозорга

мослашмаганликда инновацион корхоналарнинг муваффақиятида бошқарувни
ташкил қилиш сифати муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун айнан кичик
инновацион ташкилотлар янада самаралидир. Чунки ресурсларни кам ишлатиш
билан ҳам натижага эришиш мумкин бўлади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов