“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil
25
6/2021
(№
00056)
ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ
МАСАЛАЛАРИ
Файзиева Нилуфар Шухрат қизи
ТДИУ таянч докторанти
Аннотация.
Иқтисодий муносабатларда хусусий сектордаги хўжалик юритувчи
субъектлар билан биргаликда давлат мулки шаклидаги корхоналар ҳам иштирок этади. Бу
каби корхоналарнинг фаолиятини молиялаштириш эса ўзига хос хусусиятларга эга. Мазкур
мақолада
давлат
корхоналарининг
моҳияти,
Республикамизда
уларни
молиялаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда молиялаштиришнинг ҳозирги
ҳолатини янада такомиллаштириш билан боғлиқ жиҳатлар ёритилган.
Калит сўзлар:
Давлат, корхона, давлат корхонаси, давлат мулки иштирокидаги
корхона, молия, молиялаштириш, диведент, солиқ, солиқ имтиёзи, давлат мулкини
бошқариш, монополия, табиий монополия, фонд, молиялаштириш шакллари.
Аннотация.
Наряду с субъектами хозяйствования в частном секторе в
экономических отношениях участвуют и государственные предприятия. Финансирование
деятельности таких предприятий имеет свои особенности. В статье освещается
сущность государственных предприятий, особенности их финансирования в республике, а
также текущее состояние финансирования.
Ключевые слова:
Государство, предприятие, государственное
предприятие,
финансы,
финансирование,
дивиденды,
налог,
налоговые
лыготь,
управление
государственным имуществом, монополия, естественная монополия, фонд, формы
финансирования.
А
bstract.
Along with business entities in the private sector, state-owned enterprises also
participate in economic relations. Financing the activities of such enterprises has its own
characteristics. This article highlights the essence of state-owned enterprises, the peculiarities of
their financing in the Republic, as well as the current state of financing
Key words:
State, enterprise, state enterprise, finance, financing, dividends, tax, tax benefits,
state property management, monopoly, natural monopoly, fund, forms of financing.
Кириш
(Introduction)
Аслида иқтисодий муносабатларда бошқа иқтисодий субъектлар сингари давлат
мулки шаклидаги корхоналар ҳам иқтисодиётда муҳим роль ўйнайди. Иқтисодиётни
давлат томонидан бошқаришга оид назарияларга кўра, давлатнинг иқтисодиётга
аралашув сақланиб қолади, аммо унинг улуши жуда кам доирада бўлиш керак, бироқ,
мулкчилик шакллари бўйича иқтисодий фаолият юритишда давлат мулкидаги
корхоналарнинг мавжудлиги ҳам иқтисодий ҳам ижтимоий зарурат сифатида юзага
чиқади. Демак, бозор муносабатлари шароитида ҳам
давлат тадбиркор сифатида
юзага чиқади. Бундан ташқари давлат жамият миқёсида табиий монополиялар
тармоқлари ва иқтисодиётда
йирик тармоқларга давлат активларини жойлаштиради,
Ўзбекистонда "Табиий
монополиялар
тўғрисида"ги
қонунга
кўра
[1]
табиий
монополияларга
нефть,
нефть
маҳсулотлари
ва
газни
қувур
орқали
транспортировка
қилиш;
электр
ва
иссиқлик
энергиясини
ишлаб
чиқариш
ҳамда
транспортировка
қилиш;
темир
йўллар
инфратузилмасидан
фойдаланиш
ҳисобга
олинган
ҳолда
темир
йўлларда
ташиш;
умумий
эркин
фойдаланиладиган
почта
алоқаси
хизматлари;
сув
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil
26
6/2021
(№
00056)
қувурлари
ва
канализация
хизмати;
аэронавигациялар,
портлар
ва
аэропортлар
хизматлари
ва
шу
кабилар
кириб,
ушбу
тармоқда
давлат
молиявий
активлари
асосий
роль
ўйнайди,
демак,
ушбу
тармоқ
ва
уларнинг
молиявий
фаолияти
давлатнинг
молиявий
бошқарув
фаолияти
орқали
амалга
тартибга
солиб
борилади,
бу
фаолият
билан
шуғулланувчи
корхоналар
эса
табиийки
давлат
мулки
шаклида
бўлади,
улар
эса
давлат
корхоналари
мақомига
эга
бўлади.
Ўзбекистондаги амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ
[2]
Давлат корхонаси
бу давлат мулкидаги, ўзига тезкорлик билан бошқариш учун берилган мулк негизида
ташкил этилган давлат унитар корхонаси шаклидаги тижорат ташкилотидир, у ўзига
биркитилган мулкдан қонунда белгиланган доирада, ўз
фаолияти мақсадларига,
мулкдорнинг (ёки унинг топшириғига кўра у ваколат берган давлат органи —
муассиснинг) топшириқларига ҳамда эгалик қилиш ҳуқуқидаги мулкнинг мақсадига
мувофиқ мулкдан фойдаланишни ва уни тасарруф этишни амалга оширади. Ўз
навбатида
,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг томонидан
ваколат берилган давлат органлари
ҳисобланидики, ҳуқуқий
-
иқтисодий жиҳатдан
Давлат корхонаси алоҳида мол
-
мулкка, мустақил балансга, банк ҳисоб рақамларига,
шу жумладан валюта ҳисоб рақамларига, рамзи, штамплари ва бланкаларига,
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўзининг фирма номи
давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади. Давлат корхонасининг фирма номида
«давлат корхонаси» сўзлари бўлиши
,
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз
номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ва амалга ошириши,
мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши, таьсисчи
розилиги билан
қонун ҳужжатларига мувофиқ тижорат ташкилотлари, шунингдек уларда юридик
шахсларнинг қатнашишига йўл қўйиладиган нотижорат ташкилотлар қатнашчиси
(аъзоси) бўлиши мумкин. Аммо, давлат корхонаси давлатнинг бошқа корхонаси
таьсисчиси
бўлишга ҳақли эмас
[2].
Давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи
субъектлар
эса, ўз навбатида
устав фондида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд
бўлган хўжалик юритувчи субъектлар, давлат унитар корхоналари ва хўжалик
фаолиятини амалга ошириш ваколатлари берилган давлат муассасалари
ҳисобланади.
Қайд
этилганлардан кўринадики, давлат корхоналари бошқа хўжалик юритувчи
субъектлар сингари, ўз ташкилий
-
ҳуқуқий шакли жиҳатдан умумий тартибга эга
бўлсада, аммо, уларнинг фаолиятини молиялаштириш ўзига хос тартибга эга бўлади,
унинг
молиявий
манбалари,
молиявий
ресурсларининг
ҳаракатланиши,
маҳсулотларни
таннархини аниқлаш, фойда нормаларини белгилаш, давлатнинг
молиявий
активлари
сифатидаги
қуйилмалардан
олинган
даромадлар,
диведентларни тақсимлаш ҳамда тасарруф этиш жиҳатдан анча фарқ қилади. Ўз
навбатида бу каби жараёнлар эса илмий тадқиқотлар учун алоҳида
тадқиқот объекти
сифатида юзага чиқади.
Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили (Literature review)
Таъкидлаш ўринлики, давлат мулки шаклидаги корхоналарнинг иқтисодий
фаолияти, уларни молиялаштириш механизмлари билан боғлиқ масалалар бир қатор
илмий тадқиқотчилар
томонидан илмий изланишлар олиб борилган
[3, 4, 5, 6, 7, 8, 9].
Хусусан, М.
Романовский
давлат шаклидаги корхоналарни молиялаштиришнинг
асосий манбалари сифатида давлатнинг турли даражадаги фондлари ва уларнинг ўз
манбаларини кўрсатган бўлса
[3],
Поляк Г.Б., Паскачева
А.Б., Астафьев М.Плар эса,
бюджет ташкилотлари ва давлат мулки шаклидаги
корхоналарни молиялаштиришда
давлатнинг муҳим аҳамият касб этишлигини ва уларни молиялаштиришнинг ўзига хос
фарқли жиҳатларини ёритган
[4
], профессор В.Ковалев эса, хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятини молиялаштиришда давлат корхоналарининг роли ва ўз
навбатида давлат корхоналари ва хўжалик юритувчи субъектлардаги турли хил
марказлашмаган пул фондларини шакллантириш хусусиятларига эътибор қаратган
[5],
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil
27
6/2021
(№
00056)
маҳаллий олимларимиздан Т.Маликов ва О.Олимжоновлар эса, хўжалик юритувчи
субъектларни молиялаштириш механизмларини кенг таҳлил қилган ҳолда давлат
корхоналарини молиялаштиришнинг манбаларини кўрсатиб берган
[6].
Юқорида илмий таҳлил этилган кўпгина илмий ва ўқув адабиётларни таҳлили
шуни кўрсатмоқдаки, уларда молиялаштириш масалалари ва муаммоларида асосан
хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда бюджет ташкилотларини молиялаштиришга
кенгроқ урғу берилган. Бюджет ташкилотлари мазмунан давлат шаклидаги ташкилот
ва муассасалар бўлсада, уларни молиялаштириш тартиби ва механизми давлат
корхоналари ва давлат улуши мавжуд бўлган корхоналарни молиялаштириш
тартибидан анча фарқ қилади. Давлат мулки шаклидаги корхоналарни
молиялаштиришнинг
муҳим хусусияти шундан иборатки, бу жараёнда аралаш
шаклидаги молиялаштириш амал қилиши ҳам мумкин, айниқса, бу моҳиятан хўжалик
юритувчи бўлсада, унда давлат улуши мавжуд бўлса, бунда аралаш шаклидаги
молиялаш тартиби юзага келади. Молиялаштиришнинг шакли ва услубига
қараб
корхоналарнинг ташкилий
-
ҳуқуқий
жиҳатларини ҳам аниқлаш имконияти туғилади.
Тадқиқот методологияси (Research Methodology)
Тадқиқот методологиясида аввало назарий мушоҳада ҳамда мантиқий ёндошув
асосида корхоналарни молиялаштиришдаги ёндошувларни илмий
-
назарий таҳлил
қилинди. Унга асосланган ҳолда илмий адабиётлар илмий таҳлил қилинди, муаммога
оид илмий тадқиқотчилар ва мутахассисларнинг илмий
-
назарий қарашлари
полимикал ўрганилди, бунда
умумлаштириш ва
гуруҳлаштириш
методга асосланди.
Расмий ва амалий материалларга асосланган ҳолда синтез ва таҳлил усулларга
асосланиб илмий хулосалар олинди, дедукцион ёки индукцион
ёндоушвга асосан
давлат корхоналарини молиялаштириш жараёнини қуйидан юқорига
ва аксинча
тартибда тадқиқ этиш имкони туғилди.
Мантиқий ва таққослама
,
абстракт
-
мантиқий
фикрлаш
ҳамда
статистик
усулларни қўллаш орқали комплекс таҳилларга асосланиб
илмий
-
амалий таклифларни
шакллантирилди.
Таҳлил ва натижалар (Analysis аnd results)
Ҳақиқатдан ҳам, молиявий механизмнинг энг мураккаб ва асосий
элементларини
молиялаштириш
шакллари
ва
усуллари
ташкил
қилади.
Молиялаштириш шакллари ва усуллари ўз навбатида молиявий механизмнинг тўлиқ
ифодасини акс эттиради. Чунки, молиявий механизмнинг бошқа элементлари асосан
молиялаштириш жараёнига қаратилган бўлади ва шунга хизмат қилади.
Молиялаштириш шакллари ва усуллари эса молиявий ресурсларнинг давлат пул
фондлари, хўжалик юритувчи субъектлар ҳам уй хўжаликларида тақсимланиши
ҳолатини кўрсатиб беради
ва уларнинг турли даражадаги ҳаракатини ифодалайди.
1-
расм. Молиялаштириш шакллари.
Манба:
муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
Молиялаштиришнинг ички маблағлари шакли одатда ўз
-
ўзини молиялаштириш
ҳам деб аталади. Ички маблағлар ҳисобига молиялаштириш номидан кўринадики,
Молиялаштириш шакллари
Ички
маблағлар
ҳисобига
Ташқи
маблағлар
ҳисобига
Комбиналашга
н маблағлар
ҳисобига
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil
28
6/2021
(№
00056)
молиялаштиришда зарур бўладиган молиявий маблағлар ички имкониятларга
асосланади ва у давлат, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда уй хўжаликлари
доирасида ҳам амал қилади. Ўз
-
ўзини молиялаштириш молиявий барқарорликни
тавсифловчи кўрсаткич сифатида ҳам юзага чиқади, аммо, бундай молиялаштириш
ҳамма вақт ҳам самарали бўлмаслиги мумкин. Агар, молиялаштириш субъектлари
ўзларининг молиявий сиёсатида
(уставида, қонунларида ва ш.к.)
ушбу
молиялаштириш шаклини қатъий белгилаб қўйса, у ҳолда молиявий танглик
вақтларида ташқи маблағларни жалб қилишда муаммо келиб чиқади. Шу боисдан ҳам
ушбу молиялаштириш шакли асосан молиявий барқарорликни таъминлайдиган барча
омиллар ҳисобга олинган шароитларда самара бериши мумкин.
Ташқи маблағлар ҳисобига молиялаштириш шакли асосан бюджетдан маблағ
олиш, бошқа марказлаштирилган пул фондларидан маблағ олиш, таъсисчилар
(муассислар)нинг
ажратмалари
(бадаллари)
ҳисобига
молиялаштиришни
тавсифлайди. Бу асосан давлат нотижорат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат
ташкилотлари фаолиятини молиялаштиришда қўлланилади. Бозор муносабатлари
шароитида молиялаштиришнинг энг самарали шаклларидан бири сифатида
аралаш(комбинатлашган) шаклда молиялаштириш катта аҳамиятга эга бўлади. Бунда
молиялаштириш субъектлари ҳам ички имкониятларни ҳам ташқи имкониятлар
ҳисобига фаолиятини молиялаштиришга имкони бўлади. Бу айниқса бюджетдан
маблағ олувчиларнинг ҳам тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишига(қонун
доирасида) имконият беради, тадбиркорлик субъектлари эса ўз акцияларини фонд
бозорларида сотиши орқали қўшимча маблағларни жалб қилиши, зарур ҳолларда эса
кредит маблағлари ҳисобига
молиялаштириш имкониятига эга бўлади. Шу жиҳатдан
олганда аралаш шаклда молиялаштириш бозор муносабатлари шароитида иқтисодиёт
субъектлари фаолиятини молиялаштиришнинг самарали ва қулай шакли сифатида
катта аҳамиятга эга бўлиб боради.
Молиялаштириш усуллари ўз навбатида нотижорат ташкилотлари ва хўжалик
юритувчи субъектлар кесимида ўзаро фарқланади. Хўжалик юритувчи субъектларида
молиялаштиришнинг усулларига ўз маблағлари ҳисобига молиялаштириш, кредитлаш
асосида молиялаштириш, капитал бозори орқали маблағларни жалб қилиш орқали
молиялаштириш ҳамда биргаликда молиялаштириш усуллари киради.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки
1
,
Бугунги кунда республикамизда 2 692 та
давлат иштирокидаги тижорат ташкилотлари, шундан 1 133 та давлат унитар
корхонаси, 1 124 та
масъулияти чекланган жамияти ва 241 та акциядорлик жамияти
иқтисодиётнинг турли соҳаларида фаолият кўрсатади. Республикадаги мавжуд
599 та
акциядорлик жамиятларидан 42 фоизида давлат улуши бўлиб, жами акцияларнинг 84
фоизи давлатга тегишли, аҳолининг атиги 2 фоизидан ортиғи акцияларга эгалик
қилади. Қайд
этиш жоизки, бугунги кунда давлат корхоналарини молиялаштиришда
долзарб масалалардан бири бу давлат улушлари бўйича дивидендларни ва давлат
унитар корхоналарининг соф фойдасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига
ажратмаларни ажратиш масаласидир.
Таҳлилларга кўра, 2019 йил давомида 2
917 та (237 та АЖ, 983 та МЧЖ ва 1697 та
ДУК) давлат иштирокидаги корхоналардан 1 036 таси давлат улушига 2,6 трлн.сўм
1
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги
2021
—
2025 йилларда давлат иштирокидаги
корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш СТРАТЕГИЯСИ
.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil
29
6/2021
(№
00056)
дивидендлар ҳисобланган бўлиб, шундан 1
006 та корхоналар томонидан 2,3 трлн.сўм
дивидендлар бюджетга ўтказилган.
1-
жадвал
Ўзбекистон Республикасида йирик солиқ тўловчи корхоналар томонидан тўланган
диведент тўлаш ҳолати
2
№
Корхона коми
Ташкилий
ҳуқуқий
шакли
Давлат
улуши (%)
соф
фойда/зарар
(2019)
тўланган
дивиденд
Жами
ЖАМИ
81
81
10 550 062
2 725 225
1
"Олмалиқ кон
-
мeталлургия
комбинати" АЖ
АЖ
97,6
2 381 282,9
423 000,0
2
"Навоий кон
-
мeталлургия
комбинати" ДУК
ДУК
100,0
2 295 047,5
1 520 000,0
3
"Ўзбекистон Республикаси
ташки иқтисодий фаолият
миллий банки" ДУК
АЖ
41,5
832 406,7
64 967,0
4
"Фарғона нефтни қайта
ишлаш заводи" МЧЖ
МЧЖ
100,0
457 193,4
101 517,8
5
"Ўзбекнефтгаз" АЖ
АЖ
99,9
456 706,3
335 828,6
6
"Ўзавтосаноат" АЖ
АЖ
100,0
431 201,8
917,1
7
"Ўзбeкистон мeталлургия
комбинати" АЖ
АЖ
81,6
352 569,5
0,0
8
"Ўзбeкистон саноат
-
қурилиш банк акциядорлик
тижорат банки" АЖ
АЖ
12,6
704 500,0
13 500,0
9
"Қизилқумцeмeнт" АЖ
АЖ
86,9
274 491,2
113 446,4
10
"Ҳудудий электр
тармоқлари" АЖ
АЖ
100,0
233 634,4
18 127,9
Қолган
1881 та корхоналардан 266 таси зарар кўрганлиги, 863 таси молиявий
ҳисоботларини шаклантирилмаганлиги, 128 таси тугатилаётганлиги, 78 таси устав
капиталидаги давлат улуши 50 фоиздан кам бўлганлиги сабабли ҳамда 546 таси 1,5
трлн.сўм соф фойда олган бўлсада, дивидендлар ҳисобламаган.
2021 йил 1 апрель
ҳолатига давлат иштирокидаги корхоналар сони 2 624 тани
ташқил этиб
(
1 355 та
хўжалик жамиятлари ва 1 269 та давлат унитар корхоналари),
шундан 497 таси
фаолиятсиз, тугатиш жараёнида, 109 таси кийматини
бўлиб тўлаш шарти билан
сотилган, 173 таси
молиявий ҳисоботларни тақдим этмаган, 147 таси
фойда ва зарар
ҳам кўрмаган, 163 тасида
давлат улуши 50 фоиздан кам миқдорни ташқил этади.
Шунингдек, 299 таси 6 107,5 млрд, сум
миқдорида зарар кўрган, қолган 1 232 та
давлат
унитар корхоналари ва давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ хўжалик жамиятлар солиқ
органларига тақдим этилган ҳисоботларига кура 2020 йил якуни бўйича 9 877,6 млрд,
сум миқдорида соф фойда олган.
Бироқ, таъкидлаш керакки, шу кунгача давлат улушига дивидендлар тўғри
ҳисобланиши ва ўз вақтида бюджетга ўтказилишини назорат қилиш тизимини
2
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
маълумотлари.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil
30
6/2021
(№
00056)
белгиловчи алоҳида тартиб
мавжуд эмас, шу боисдан ҳам бизнинг фикримизча, бу
борадаги янги тизимни жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Хулоса ва таклифлар (Conclusion/Re
commendations)
Шу билан биргаликда давлат корхоналари ва давлат улуши мавжуд
корхоналарни молиялаштиришда бир қатор муаммолар мавжуд, уларнинг айримлари
ҳамда уларни ечимлари билан боғлиқ айрим таклифларни қуйидагилардан иборат
:
Биринчидан
,
давлат иштирокидаги корхоналар тушуми ва активларининг ялпи
ички маҳсулотга нисбати тегишинча 32 фоиз ва 120 фоизни ташкил этмоқда, буни
кескин қисақартириш лозим бўлади.
Иккинчидан
,
давлат иштирокидаги корхоналарга имтиёз ва преференциялар
берилишида давлат иштирокидаги корхоналар хусусий корхоналарга нисбатан устун
мавқега эга бўлиб қолмоқда.Бу турдаги корхоналарга имтиёзлар бериш тартибини
қайта қуриб чиқиш лозим.
Учинчидан
,
корхоналарнинг, яъни улардаги улушларнинг давлат мулкида
бўлиши ёки сақланишининг мезонларини (асосларини) белгиланмаган,
буни аниқ
белгилаб қўйиш керак.
Тўртинчидан
,
давлат иштирокидаги корхоналарга нисбатан тижорат ва
нотижорат мақсадларни белгилаш, уларнинг инвестиция лойиҳаларига давлат
кафиллигини бериш тизими уларни молиялаштиришда устуворликни таъминлаб
келмоқда, шу боисдан бу тизимдан босқичма
-
босқич воз кечиб, давлат иштирокидаги
корхоналар фаолиятини тўлиқ бозор механизмларига ўтказишни тезлаштириш
зарур.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Ўзбекистон Республикасининг "Табиий монополиялар тўғрисидаги"ги Қонун.
2.
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги
“Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва
давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги 215
-
сон қарори билан
тасдиқланган Давлат корхоналари тўғрисида
НИЗОМ”
.
3.
Финансы. Под редакцией проф. М.В.Романовского. Учебник. 5
-
е. издание. М.:
Юрайт. 2016,
-
554 с.
4.
Поляк Г.Б., Паскачева А.Б., Астафьев М.П. Бюджет и бюджетная система:
Учебник для вузов. М.: Юрайт, 2010. –
С. 111
.
5.
В.В.Ковалев. Курс финансового менеджмент. Учебник. М.; Переспектива.
2014.-
480 с.
6.
T.Malikov, O.Olimjonov. Moliya. Darslik.
Т
.: Iqtisodiyot-Moliya. 2019.-969 b.
7.
Н.И.Яшина,
М.Ю.Гинзбург,
Л.А.Чеснекова,
Е.А.Иванова.
Налоги
и
налогообложение практикум. Учебное пособие. М.: ИНФРА
-
М. 2019.
-
118 с.
8.
И.Я.Лукасевич. Финансовый менеджмент. Учебное пособие. М.; Эксмо. 2016.
-
552
с.
9.
Л.С.Тарасевич, П.И.Гребеников, А.И.Леусский. Теория корпоративных
финансов. Учебник. М.: Высшее оброзавание. 2015.
-
237 с.