Развитие жилищного строительства в сельской местности и улучшение финансирования

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
264-170
26
6
Поделиться
Хужамкулов, Д., & Шернаев A. (2015). Развитие жилищного строительства в сельской местности и улучшение финансирования. Экономика и инновационные технологии, (5), 264–170. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8494
Д Хужамкулов, Ташкентский Финансовый Институт

к.э.н., доцент

A Шернаев, Ташкентский Финансовый Институт

к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье раскрыты необходимость организации и практическое состояние жилищного строительства с целью повышения качества жизни населения в сельских местах Республики Узбекистан, а также исследованы приоритетные направления развития жилищного строительства в сельских местах и усовершенствования его финансирования.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Д.Ю. Хўжамқулов, и.ф.н., доц.,

А.А. Шернаев, и.ф.н., доц., ТМИ

ҚИШЛОҚ ҲУДУДЛАРИДА УЙ-ЖОЙЛАР ҚУРИЛИШИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВА МОЛИЯЛАШТИРИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

В статье раскрыты необходимость организации и практическое

состояние жилищного строительства с целью повышения качества жизни
населения в сельских местах Республики Узбекистан, а также исследованы
приоритетные направления развития жилищного строительства в сельских
местах и усовершенствования его финансирования.

In article reveal need to organizations and practical condition housing

construction for the reason increasing quality life’s of the population in rural places
of the Republic Uzbekistan, as well as explored priority directions of the development
housing construction in rural places and improvements of his(its) financing.

Калитли сўзлар:

давлат, иқтисодиёт, қишлоқ аҳолиси, уй-жой

қурилиши, аҳоли фаровонлиги, инфратузилма, намунавий лойиҳа, инвестиция,
солиқ, тижорат банклари, имтиёзли кредитлар, молиялаштириш.


Ҳар қандай давлатнинг иқтисодий-ижтимоий ва маданий тараққиёти,

интеллектуал, инновацион салоҳияти унинг аҳолиси сони, саломатлиги ва
турмуш даражасининг ўсиб боришига бевосита боғлиқдир. Шу сабабдан ҳам
давлат томонидан олиб бориладиган ижтимоий сиёсат жамият манфаатларини
ҳимоя қилиш, унинг фаровонлиги ва истиқболи учун хизмат қилади.

Ҳар бир давлат аҳолиси шаҳар ва қишлоқ аҳолисидан иборат бўлиб,

бугунги кунда мамлакатимиз аҳолиси сони 31,5 млн. кишини ташкил этган
ҳолда унинг 49 фоизи қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилмоқда [1]. Ваҳоланки,
мустақилликнинг илк даврида қишлоқ ҳудудларида яшовчилар сони жами
аҳоли (20,2 млн. киши)нинг 60 фоиздан ортиғини ташкил этар эди. Ўтган
йиллар давомида мамлакат аҳолиси сони, жумладан, қишлоқ аҳолиси сони ўсиб
боришига қарамай, давлат томонидан олиб борилган изчил сиёсат натижасида
шаҳарда яшовчилар сони сезиларли равишда ўсиб борди.

Ўтказилган сўровларга кўра, айни пайтда мамлакатимиз аҳолисининг 50

фоизга яқини ўзини ўрта тоифага мансуб деб билади. Ҳолбуки, 2000 йилда
атиги 24 фоиз аҳоли ўзини шу тоифага мансуб деб билар эди [2]. Бу, албатта,
ижобий қаралса-да, бироқ, қишлоқ ва шаҳар ижтимоий инфратузилмаси
ўртасидаги тафовут сабаб қишлоқ аҳолисининг шаҳарларга кўчиб келишига
таъсир қилувчи асосий омилга айланмаслиги лозим. Шу сабабдан, қишлоқ
ҳудудларида ҳам аҳолининг қулай ижтимоий инфратузилма шароитида яшаши
учун барча зарурий муҳитни яратиш давлат олдида турган асосий вазифалардан
ҳисобланади.

Шунга мувофиқ, давлатимиз томонидан ушбу соҳада олиб борган

ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида “Қишлоқ тараққиёти ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

фаровонлиги йили” Давлат дастури тўғрисида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1046-сонли Қарори қабул қилинди.
Ушбу дастурда: қишлоқда уй-жой ва ижтимоий соҳа объектларини қуришни
лойиҳалаштириш, қишлоқ аҳоли пунктларини меъморий режалаштиришни
ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда қишлоқ жойларда
ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш асосида
қишлоқда турмуш сифатини ошириш унинг асосий йўналишлари [3] сифатида
белгилаб олинди. Бунинг натижасида 2009 йилдан то бугунга қадар қишлоқ
ҳудудларида намунавий уй-жойлар қурилишини бажаришга доир ўндан ортиқ
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди ва амалга ошириб келинмоқда.

Ўзбекистонда юқорида қайд этилган аксарият индекс ва кўрсаткичлар

бўйича катта ўзгариш ва ютуқларга эришилди. Бу ҳақда сўз юритганда, шуни
айтиш жоизки, айни пайтда оилаларнинг 97 фоизи ўз уйига эга [2]. Бироқ,
бугунги кунда мамлакатимизда ҳар йили 300 мингга яқин ёш оилалар вужудга
келмоқда [4]. Шу сабабдан қишлоқ ҳудудларида фуқароларга намунавий уй-
жойлар қурилишини ривожлантириш долзарб масала ҳисобланади.

Қишлоқ ҳудудларида фуқароларга намунавий уй-жойлар қурилишини

ривожлантиришнинг аҳамияти шундаки, улар ўз турар жойларида турли
йўналишдаги оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик, касаначилик
фаолиятини, жумладан, аёллар учун кичик корхоналар, касб-ҳунар коллежлари
битирувчилари томонидан янги кичик тадбиркорлик фаолиятларини ташкил
этиш имкониятлари ҳам вужудга келади. Бу, айниқса, қишлоқ аҳолисининг
тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш орқали улар фаровонлигини
ошириш ҳамда қишлоққа саноатни олиб киришга қаратилган давлат
сиёсатининг самарали ижросида муҳим ўрин тутмоқда. Хусусан, мамлакат,
жумладан, қишлоқ аҳли тадбиркорлик фаолиятининг давлат томонидан
рағбатлантирилиши мазкур сиёсатнинг муҳим қисми ҳисобланади.

“2012 йили – Мустаҳкам оила йили” давлат Дастури мазмунига мувофиқ

қишлоқ жойлардаги маҳаллалар ҳудудида маиший хизмат кўрсатиш билан
шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар (сартарошлар, тикувчилар,
пойафзал, маиший техникани таъмирлаш бўйича уста ва бошқалар) қатъий
белгиланган солиқ тўлашдан 3 йил муддатга, қишлоқ жойларда якка тартибда
уй-жой қурилиши асосида барпо этилаётган массивларда ташкил қилинаётган
корхоналар хизматларини кўрсатадиган микрофирмалар, кичик корхоналар ва
якка тартибдаги тадбиркорлар тегишли равишда ягона солиқ тўлови ҳамда
қатъий белгиланган солиқ тўловини тўлашдан 5 йил муддатга озод этилди.
Оилавий бизнесни юритишга кенг йўл очиб бериш мақсадида оилавий
корхоналар ўзи ишлаб чиқарган халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий
санъати буюмларини сотишдан олинган тушум бўйича ягона солиқ тўловини
тўлашдан 2014 йил 1 январгача озод қилинди [5].

Аҳоли сони кўпайиб бораётганига қарамасдан,

одамларни уй-жой билан

таъминлашда жон бошига тўғри келадиган уй-жой майдонини 12,4 квадрат
метрдан 15,4 квадрат метрга оширишга эришилди. Уй-жой фондининг деярли
барчаси хусусий мулк сифатида аҳоли тасарруфида эканини айтиш лозим.
Ваҳоланки, кўплаб ривожланган давлатларда оилаларнинг ярмидан кўпи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

ижарага олинган хонадон ва уйларда яшайди.

Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида якка тартибда уй-

жойлар қуриш бўйича мақсадли давлат дастурининг амалга оширилиши
алоҳида эътиборга лойиқдир. Ушбу дастур доирасида 2014 йилда 11 мингта
янги турар жойлар барпо этилди [6] (1-жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистонда Давлат дастури асосида қишлоқ ҳудудларида намунавий

лойиҳалар асосида қурилган уй-жойлар

Кўрсаткичлар

2009

йил

2010

йил

2011

йил

2012

йил

2013

йил

2014

йил

1

2

3

4

5

6

7

Уй-жой

қуриладиган

қишлоқ

туманлари сони, та

42

159

157

159

159

159

Қишлоқ

жойларда

намунавий

лойиҳалар асосида қурилган уй-жой
массивлари сони, та

42

225

355

272

353

388

Қишлоқ

жойларда

намунавий

лойиҳалар асосида қурилган уй-
жойлар сони, та

847

6800

7400

8510

10000 11000

Ўтган йилга нисбатан ўсиши,
фоизда

х

8

марта

8,8

15,0

17,5

10,0

Мамлакатда жами ишга туширилган
турар уй-жойлари майдони, минг кв.
м.

7613,3 8838,1 9203,3 10367,7 10744,4 11320

Ўтган йилга нисбатан ўсиши,
фоизда

5,2

16,1

3,9

12,7

3,6

5,4

Қишлоқ

жойларда

намунавий

лойиҳалар асосида якка тартибда
қурилган уй-жойлар майдони, минг
кв. м.

100,6 809,7

1100

1200

1500

1500

Ўтган йилга нисбатан ўсиши,
фоизда

х

8

марта

35,9

9,1

25,0

0,0

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида тузилган

Жадвал маълумотлари 2009-2014 йилларда мамлакат бўйича қурилган уй-

жойларнинг умумий майдони ўсиш тенденциясига эга бўлганлигини ва унинг
2014 йилдаги ҳажми 2009 йилдагига нисбатан қарийб 1,5 баробар зиёд
бўлганлигини кўрсатади. Бу даврда қишлоқ ҳудудларида намунавий лойиҳалар
асосида жами 6210, 3 минг кв. м.лик 58066,8 та уй-жойлар қурилиб, унинг 2014
йилдаги майдони 2009 йилдагига нисбатан 14,9 мартадан ортиқни ташкил
этган.

Ўтган 2009-2014 йиллар давомида Давлат дастури асосида қишлоқ

ҳудудларида

якка

тартибда

қурилган

уй-жойларга

йўналтирилган

маблағларнинг умумий ҳажми 5675,6 млрд. сўмни ташкил этди (2-жадвал).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

2-жадвал

Ўзбекистонда Давлат дастури асосида қишлоқ ҳудудларида намунавий

лойиҳалар асосида қурилган уй-жойларни молиялаштириш

Кўрсаткичлар

2009

йил

2010

йил

2011

йил

2012

йил

2013

йил

2014

йил

1

2

3

4

5

6

7

Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар
асосида

қурилган

уй-жойларга

йўналтирилган маблағлар, млрд. сўм

50,7

428,9 576,5

906

1400 2313,5

Ўтган йилга нисбатан ўсиши, фоизда

х

8,5

марта

34,4

57,2

54,5

65,3

Шу жумладан:

- имтиёзли кредитлар ҳисобидан, млрд.
сўм

31,4

254,5

365

535,4 795,9 1266,5

Ўтган йилга нисбатан ўсиши, фоизда

х

8,1

марта

43,4

46,7

48,7

59,1

- аҳоли маблағлари ҳисобидан, млрд.
сўм

19,3

174,4 211,5 370,6 604,1 1047

Ўтган йилга нисбатан ўсиши, фоизда

х

9 марта 21,3 75,2

63

73,3

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида тузилган

Мазкур намунавий лойиҳага эга уй-жойлар қурилишида тижорат

банклари (“Қишлоқ қурилиш банк” билан бир қаторда, “Ипотекабанк” ҳамда
Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки)нинг имтиёзли кредитлари ҳамда
аҳоли маблағларидан фойдаланилган. Хусусан, таҳлил этилаётган давр
мобайнида 2426,9 млрд. сўмлик аҳоли маблағлари ва 3248,7 млрд. сўм
миқдорида тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ушбу мақсадларга
йўналтирилган. Айниқса, аҳоли маблағлари бўйича нисбатан юқори ўсиш
ҳолатига эгалиги қишлоқ аҳолисининг қулай шартлар асосида янги, замонавий
ва доимий турар жойга эга бўлишга бўлган интилишларини ифодалайди.

Қишлоқ жойларда хусусий уй-жойларни қуриш бўйича кенг кўламли

Дастурни амалга оширишда тижорат банкларининг ўз кредит маблағларидан
ташқари “... Осиё тараққиёт банки фаол иштирок этмоқда.

Мазкур банк

қишлоқда якка тартибдаги уй-жойлар қурилишига 500 миллион доллар
миқдорида ... инвестиция киритишни режалаштирмоқда” [7].

Умуман олганда, қишлоқ туманларида доимий рўйхатда турувчи

фуқароларга намунавий лойиҳалар асосида уй-жой сотиб олиш учун тижорат
банклари томонидан имтиёзли кредитлар қулай шартлар асосида берилиши
билан аҳамиятлидир ва улар қуйидагича:

- мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган; кредитга лаёқатли қишлоқ

фуқароларига;

- намунавий лойиҳа бўйича уй-жой қийматининг 25 фоиздан кам

бўлмаган миқдорда бошланғич бадалини тўплаганларидан сўнг;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

- энг кам иш ҳақининг 1000 баробаригача (шунингдек, уй-жой смета

қийматининг 75 фоизигача);

- имтиёзли фоиз ставкаси билан;
- асосий қарзни қайтариш бўйича бир йил муддатга имтиёзли давр билан;
- 15 йил муддатгача кредит ажратилади [8].
Мазкур имтиёзли кредитлар 7 фоизли ставка бўйича берилмоқда. Бу эса

тижорат банкларининг ипотека кредитлари ставкасидан қарийб икки баробар
паст бўлиб, моҳият эътибори билан қишлоқда яшаётган оилаларга катта имтиёз
ва имконият яратиб беришга қаратилгандир [7].

Қишлоқ ҳудудларида якка тартибдаги уй-жойлар қурилишини ташкил

этиш ва ривожлантириш, нафақат, қишлоқ аҳолиси ҳаётида, балки,
мамлакатимиз иқтисодий-ижтимоий ҳаётида ҳам янги ўзгаришлар юз беришига
сабаб бўлди, жумладан:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-

1083-сонли Қарори билан “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки
ташкил этилди;

- “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси ташкил этилиб, у

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ жойларда уй-жой
қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
2009 йил 3 августдаги ПҚ-1167-сонли қарорига мувофиқ қишлоқ жойларда уй-
жой қурилишини ташкил этиш бўйича ягона буюртмачи ташкилот ҳисобланади
ва республика ҳудудларида унинг филиаллари фаолият кўрсатади;

- қишлоқ аҳоли пунктларини архитектура жиҳатидан режалаштиришни

ташкил этиш ва қишлоқ қурилишини лойиҳалаштириш тизимини тубдан
яхшилаш, шу асосда қишлоқ қиёфасини қатъиян ўзгартириш мақсадида
“Қишлоққурилишлойиҳа” МЧЖ лойиҳа институти ташкил этилди;

- уй-жойларни қуриш, капитал таъмирлаш, реконструкция қилишга

ихтисослашган хусусий таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари ташкил этилди ва
улар 5 йил муддатга барча турдаги солиқлардан озод этилди. Корхоналар
муассисларининг капиталлашув ва инвестиция киритишга йўналтириладиган
дивидендлари ҳам ана шу муддатга солиққа тортилмайдиган бўлди;

- қишлоқ ҳудудларида намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар

қурилиши учун зарур бўлган қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи янги
корхоналар ташкил этилди;

- пудрат ташкилотлари, қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи ва

бошқа корхоналарга техник ва бошқа сервис хизматларини кўрсатувчи
ташкилотлар ташкил этилди;

- қишлоқ ҳудудларида намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар

қурилишини амалга ошириш билан боғлиқ қўшимча ўн минглаб янги иш
ўринлари ташкил этилди.

Ўтган қисқа вақт ичида республикамиз қишлоқ ҳудудларида намунавий

лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилиши ривожланиши ва пировардида ўн
минглаб оилалар замонавий ва шинам турар жойларга эга бўлганлиги, бир сўз
билан айтганда, “қишлоқларимизни обод қилиш, қишлоқ аҳолисининг турар
жой шароитларини яхшилаш бўйича бизнинг бундай тажрибамиз халқаро


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

ҳамжамиятда катта қизиқиш уйғотмоқда” [9].

Бироқ, биз келгусида ҳам қишлоқ аҳолиси фаровонлигини янада ошириш

йўлидаги изчил ислоҳотларни давом эттириш, хусусан, қишлоқ ҳудудларида
якка тартибдаги уй-жойлар қурилишини ривожлантириш учун қуйидаги
тадбирларни амалга ошириш зарур, деб ҳисоблаймиз:

- қишлоқ ҳудудларида аҳолининг ўсиши, миграцияси ва янги

оилаларнинг ташкил топишини ўзида мужассам этган қишлоқ аҳолиси
демографик

ўзгаришларининг

2015-2025

йилларга

мўлжалланган

прогнозларини ишлаб чиқиш лозим;

- қишлоқ аҳолисининг амалда уй-жойларга бўлган талаби ва унинг 2015-

2025 йилларга оид прогнозлари асосида қурилиши лозим бўлган янги уй-
жойлар сони ва майдонини аниқлаш зарур;

- “қишлоқларимиз аҳолиси, нафақат, қулай уй-жойларда, айни вақтда

барча зарур муҳандислик ва транспорт коммуникацияларига, ижтимоий ва
бозор инфратузилмаси объектларига – тиббиёт, спорт, банк, маиший хизмат
кўрсатиш, савдо ва маданият муассасаларига эга бўлган обод посёлкаларда
яшаши лозим” [9];

- қишлоқ аҳолиси учун намунавий лойиҳалар асосида уй-жой

қурилишини имтиёзли кредитлашда республикамизнинг бошқа тижорат
банкларини ҳам кенг жалб этиш мақсадга мувофиқ;

- қишлоқ ҳудудларида уй-жойлар қурилиши ва аҳоли турмуш сифатини

оширишга хизмат қилувчи инфратузилма фаолияти учун зарур бўлган малакали
мутахассисларни қишлоқ аҳлининг ўзидан тайёрлаш ҳамда уларнинг ишга жалб
этилишини таъминлаш зарур;

- намунавий лойиҳалардан ташқари якка тартибда қуриладиган уй-

жойлар учун бериладиган банк кредитларини тижорат банкларининг Имтиёзли
кредит бериш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан таъминлаш ҳамда у
бўйича фоиз ставкасини Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкаси
даражасида белгилаш лозим.

- мамлакатимизнинг барча ҳудудларида уй-жойлар қурилишини ташкил

этиш ва уни молиялаштиришда халқаро молиявий институтларнинг ҳам фаол
иштирокини таъминлаш мақсадга мувофиқдир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза

қилиш вазирлигининг 2015 йил 1 январь ҳолатига бўлган маълумотлари.

2.

Каримов И.А. Бош мақсадимиз – кенг ислоҳотлар ва модернизация

йўлини қатъият билан давом эттириш. – Т.: Ўзбекистон, 2013. – 33-б.

3.

Қобилов Ш.Р. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик. – Т.: Ўзбекистон

Республикаси ИИВ Академияси, 2013. – 547-б.

4.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

5.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий-ижтимоий тараққиётининг

мустақиллик йилларидаги (1990 – 2010 йиллар) асосий тенденция ва
кўрсаткичлари ҳамда 2011 – 2015 йилларга мўлжалланган прогнозлари.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Статистик тўплам. – Т.: Ўзбекистон, 2011. – 48 ва 135-136-б.

6.

Каримов А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни

амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом
эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб
бериш – устувор вазифамиздир. // Ўзбекистон овози, 2015 йил 17 январь, №7-8.
– 2-б.

7.

Каримов И.А. 2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга

кўтарадиган йил бўлади. – Т.: Ўзбекистон, 2012. – 29-б.

8.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2012

йилнинг асосий якунлари ва 2013 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “Бош мақсадимиз – кенг
кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш”
мавзусидаги маърузасини ўрганиш бўйича ўқув қўлланма. – Т.: Ўқитувчи, 2013.
– 137-138-б.

9.

Каримов И.А. 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш,

барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар
стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади. – Т.: Ўзбекистон, 2014. – 19
ва 32-б.

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Мехнат ва ахолини ижтимоий мухофаза килиш вазирлигининг 2015 йил 1 январь холатига булган маълумотлари.

Каримов И.А. Бош максадимиз - кенг ислохотлар ва модернизация йулини катьият билан давом эттириш. - Т.: Узбекистан, 2013. - ЗЗ-б.

Кобилов Ш.Р. Иктисодиёт назарияси. Дарслик. - Т.: Узбекистан Республикаси ИИВ Академияси, 2013. - 547-6.

Узбекистан Республикаси Давлат статистика кумитаси маълумотлари.

Узбекистан Республикаси иктисодий-ижтимоий тараккиётининг мустакиллик йилларидаги (1990 - 2010 йиллар) асосий тенденция ва курсаткичлари хамда 2011 - 2015 йилларга мулжалланган прогнозлари.

Статистик туплам. - Т.: Узбскистон, 2011. - 48 ва 135-136-6.

Каримов А. 2015 йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бсриш - устувор вазифамиздир. // Узбскистон овози, 2015 йил 17 январь, №7-8. - 2-6.

Каримов И.А. 2012 йил Ватанимиз тараккиётини янги боскичга кутарадиган йил булади. - Т.: Узбекистан, 2012. - 29-6.

Узбекистан Республикаси Президента Ислом Каримовнинг 2012 йилнинг асосий якунлари ва 2013 йилда Узбекистонни ижтимоий-иктисодий ривожлантаришнинг устувор йуналишларига багишлангап Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги “Бош максадимиз - кенг куламли ислохотлар ва модернизация йулини катъият билан давом эттириш” мавзусидаги маърузасини урганиш буйича укув кулланма. -Т.: Укитувчи, 2013. -137-138-6.

Каримов И.А. 2014 йил юкори усиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, узини оклаган ислохотлар стратегиясини изчил давом эттириш Йили булади. - Т.: Узбекистан, 2014.-19 ва 32-6.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов