Приоритетные направления опережающего развития сельского хозяйства за счет глубоких структурных преобразований и модернизации

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
221-234
22
8
Поделиться
Салимов, Б., & Юсупов , М. (2017). Приоритетные направления опережающего развития сельского хозяйства за счет глубоких структурных преобразований и модернизации. Экономика и инновационные технологии, (2), 221–234. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9239
Бахтиёр Салимов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

 к.э.д., профессор

Мухиддин Юсупов , Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматривается вопросы модернизации, проведения глубоких структурных преобразований и ускоренного развития сельского хозяйства в рамках реализации стратегии действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан на период 2017-2021 годы.

Похожие статьи


background image


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

1

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ЧУҚУР ТАРКИБИЙ ЎЗГАРИШЛАР ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ ОРҚАЛИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

Салимов Бахтиёр Таджиевич, и.ф.д., проф.,

Юсупов Муҳиддин Соатович,

катта илмий ходим-изланувчи, ТДИУ

Аннотация:

В статье рассматривается вопросы модернизации,

проведения глубоких структурных преобразований и ускоренного развития
сельского хозяйства в рамках реализации стратегии действий по пяти
приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан на период
2017-2021 годы.

Abstract:

The article deals with the issues of modernization, carrying out deep

structural transformations and accelerated development of agriculture within the
framework of the implementation of the strategy for the five priority development
directions of the Republic of Uzbekistan for the period 2017-2021.

Калит сўзлар:

модернизация, чуқур таркибий ўзгаришлар, ҳаракат

стратегияси, устувор йўналишлар, кўп тармоқли фермер хўжаликлари,
уруғчилик-селекция, наслчилик, илғор агротехнологиялар, суғориш усуллари.

Қишлоқ хўжалиги аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига, қайта ишлаш

саноатини эса хомашёга бўлган талабини қондириш билан бирга,
республикамиз

экспорт

салоҳиятини

мустаҳкамлашнинг

истиқболли

манбаларидан бири саналади. Истиқболли ривожланиш стратегиясида “қишлоқ
хўжалигини ислоҳ қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари,
ҳеч шубҳасиз, биз учун энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолади. Энг
аввало, агросаноат комплекси ва унинг локомотиви, яъни ҳаракатга келтирувчи
кучи бўлган кўп тармоқли фермер хўжаликларини изчил ривожлантиришга
катта эътибор қаратилади [1, 6 б.]

.

Мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш бўйича муҳим

ишлар амалга оширилди. Ишлаб чиқаришга илғор техника ва технологияларни
жорий этиш ишлари йилдан-йилга жадаллашиб, чекланган ер ва сув
ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги юксалиб борди. Амалга оширилган
туб иқтисодий ислоҳотлар ва таркибий ўзгаришлар натижасида ўтган 2000-2015
йиллар оралиғида қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг ўртача йиллик ўсиш
суръатлари ошиб бориш динамикасига эга бўлди. Хусусан, бу кўрсаткич ўтган
йилларга нисбатан ҳисоблаганда 2000-2016 йилларда ўртача 6 %дан юқори
бўлди ва 2016 йилда 6,8 %га тенг бўлди. Кейинги йилларда мамлакат ялпи ички
маҳсулотида қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти салмоғининг камайиб бориш
тенденцияси кузатилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика
қўмитаси маълумотларига кўра 2000 йилда ялпи ички маҳсулот таркибида
қишлоқ хўжалигининг салмоғи 30,1 % га тенг бўлган бўлса, 2016 йилда бу
кўрсаткич 16,8 % гача пасайган (1-расм). Бу ҳолат мамлакатимизда саноатнинг
индустриал тармоқлари ҳамда хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш


background image


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

2

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

борасида амалга оширилаётган чуқур таркибий ўзгаришлар натижалари билан
изоҳланади.

103,1

106

108,9

106,7

104,5

106,9

107,2

107

106,6

30,1

30,1

26,8

25,1

19,7

18

17,6

17,4

16,8

0

20

40

60

80

100

120

2000 й. 2002 й. 2004 й. 2006 й. 2008 й. 2010 й. 2012 й. 2014 й. 2016 й.

Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг йиллик ўсиш суръатлари, %да

Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалигининг улуши, %да

1-расм. Республикада қишлоқ хўжалиги ривожланишининг асосий

макроиқтисодий кўрсаткичлари, (% да)

Эришилаётган ижобий ютуқлар билан бир қаторда, тармоқда ўз ечимини

кутаётган муаммолар ҳам мавжуд. Мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев
мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий
якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим
устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган
мажлисидаги маърузасида бу борадаги қуйидаги муаммоларга эътиборини
қаратди [2, 20 б.]:

- фермер

хўжаликлари ер майдонларини оптималлаштириш ва

фермерликка муносиб номзодлар танлаш билан боғлиқ камчиликлар;

- айрим фермер хўжаликларида етарлича айланма маблағлар, зарур

техника ва бошқа моддий-техник ресурслари мавжуд эмаслиги қишлоқ
хўжалиги экинлари ҳосилдорлигига, шартнома мажбуриятлари бажарилишига
ва фермер хўжаликларининг рентабеллигига салбий таъсир кўрсатаётгани;

- айрим жойларда ишлаб чиқаришни ташкил этишдаги масъулиятсизлик

пахта ва ғалла ҳосилига таъсир кўрсатаётгани.

Улардан келиб чиқиб, Президентимиз томонидан 2017 йилда қуйидаги

стратегик муҳим вазифаларни амалга ошириш вазифаси белгиланди:

биринчидан, экин майдонлари таркибини оптималлаштириш, илғор

агротехнологияларни жорий этиш эвазига ҳосилдорликни ошириш, мева-
сабзавотлар ва узум етиштиришни кўпайтириш;

иккинчидан, кейинги 10 йил мобайнида кузатилган минерал ўғитлар,

ёқилғи-мойлаш материаллари ва уруғлик нархлари ўсиши билан пахта
хомашёси ва ғалланинг харид нархлари ўсиши ўртасидаги кескин фарқни
эътиборга олган ҳолда фермер хўжаликларининг молиявий-иқтисодий
аҳволини мустаҳкамлаш.

Учинчидан,

ўтган йилларда Молия вазирлиги ва унинг ҳузуридаги

Жамғарма томонидан шакллантирилган

,

давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ


background image


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

3

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

хўжалиги

маҳсулотлари

етиштириш

агротехника

тадбирларини

молиялаштиришда ижобий натижа бермаётган тизимга барҳам бериш [2, 21 б.].

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-

4947-сонли фармони билан тасдиқданган “

2017-2021 йилларда Ўзбекистон

Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегияси”да

қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва

жадал ривожлантириш бўйича айнан шу вазифаларнинг ечимини топиш ва
амалга оширишга асосий эътибор қаратилган (2-расм).

2-расм.

Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган қишлоқ хўжалигини

модернизация қилиш ва жадал

ривожлантиришнинг устувор йўналишлари

Қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш орқали

ишлаб чиқаришни изчил ривожлантириш, мамлакатимиз озиқ-овқат
хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини
сезиларли даражада ошириш истиқболда амалга оширилиши кўзда тутилган энг
муҳим вазифалардан саналади.

Биринчи навбатда 2016-2020 йиллар оралиғида пахта хомашёси

етиштириладиган майдонларни 170,5 минг ва суғориладиган ғалла
майдонларини 50,0 минг гектарга қисқартириш ҳисобига картошка майдонини
36,0 минг, сабзавотлар майдонини 91,0 минг, интенсив боғлар майдонини 18,0

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ВА ЖАДАЛ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

Таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш
орқали қишлоқ хўжалигини изчил ривож-
лантириш,

мамлакатимиз

озиқ-овқат

хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш ва
экспорт салоҳиятини юксалтириш

Пахта ва бошоқли дон экин майдонларини

қисқартириш эвазига картошка, сабзавот,

полиз, озуқа ва мойли экинлар, янги

интенсив боғлар ва узумзорлар майдони-

ни кенгайтириш ва оптималлаштириш

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
ишлаб чиқариш, қайта ишлаш,
тайёрлаш, сотиш, қурилиш ишлари
ва

хизматлар

кўрсатиш

билан

шуғулланувчи кўп тармоқли фермер
хўжаликларини ривожлантириш

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
чуқур қайта ишлаш асосида озиқ-
овқат ва қадоқлаш маҳсулотларини
ишлаб чиқарадиган замонавий қайта
ишлаш корхоналарини қуриш, мав-
жудларини реконструкция ва модер-
низация қилиш

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив
ҳолатини яхшилаш, мелиорация ва ирри-
гация

объектларини

ривожлантириш,

тармоққа интенсив, сув ва ресурсларни
тежайдиган замонавий агротехнология-
ларни жорий этиш, унумдорлиги юқори
техникалардан фойдаланиш

Қишлоқ хўжалиги экинларининг касаллик

ва зараркунандаларга чидамли, маҳаллий

ер-иқлим ва экологик шароитларга мос

янги селекция навларини ва юқори

маҳсулдорликка эга ҳайвонот зотларини

яратиш ҳамда жорий этиш бўйича илмий-

тадқиқот ишларини кенгайтириш

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
сақлаш, ташиш, сотиш, агрокимё,
молиявий ва бошқа замонавий бозор
хизматлари кўрсатиш инфратузилма-
ларини ривожлантириш

Глобаль иқлим ўзгаришлари ва Орол

денгизи қуришининг қишлоқ хўжа-

лиги ривожланиши ҳамда аҳолининг

ҳаёт фаолиятига салбий таъсирини

юмшатиш бўйича тизимли чора-

тадбирлар кўриш


background image


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

4

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

минг, озуқа экинларини 50,3 минг, мойли экинларни 14,0 минг ва
узумзорларни 11,2 минг гектарга кенгайтириш билан боғлиқ экин
майдонларини янада оптималлаштириш ишлари амалга оширилади. Шу билан
бир қаторда экинларга ишлов беришнинг илғор агротехнологияларини, юқори
унумдорликка эга техника ва машиналарни ҳамда суғоришнинг замонавий
усулларни қўллаш натижасида экинлар ҳосилдорлигини бошоқли донларда 54,9
дан 66,4 ц/га (+ 11,5), картошкада 218,9 дан 230,5 ц/га (+ 11,6), сабзавотларда
277,1 дан 294,0 ц/га (+ 16,9), меваларда 123,9 дан 140,4 ц/га (+ 16,5),
токзорларда 126,7 дан 137,1 ц/га (+ 10,4) ошириш кўзда тутилмоқда (1-жадвал).

1-жадвал

Республикада 2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалиги экин майдонларини

кенгайтириш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш прогноз

кўрсаткичлари

Қишлоқ хўжалиги

экинлари

2015 й.

(амал-

да)

2016

йил

2017

йил

2018

йил

2019

йил

2020

йил

2020 й. 2015 й.га

нисб. ўзгариш

+, –

%да

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Майдони,

минг гектар

Пахта

1 285,5

1 255,0

1 221,0

1 187,0

1 151,0

1 115,0

– 170,5

86,7

Бошоқли дон

1 329,5

1 329,5

1 319,5

1 304,5

1 289,5

1 279,5

– 50,0

96,2

Картошка

80,3

85,3

92,5

100,5

108,8

116,3

+ 36,0

144,8

Сабзавотлар

192,0

204,6

222,7

243,0

264,0

283,0

+ 91,0

147,4

Мевазор боғлар

261,9

264,4

268,0

272,0

276,1

279,9

+ 18,0

106,9

Озуқа экинлари

309,1

316,1

326,1

337,3

348,9

359,4

+ 50,3

116,3

Мойли экинлар

14,3

16,2

19,0

22,1

25,4

28,3

+ 14,0

197,9

Токзорлар

144,0

145,5

147,8

150,3

152,9

155,2

+ 11,2

107,8

Ҳосилдорлик,

ц/га

Пахта

26,1

26,2

26,3

26,5

26,7

26,9

+ 0,8

103,1

Бошоқли дон

54,9

60,9

62,5

63,6

65,1

66,4

+ 11,5

120,9

Картошка

218,9

224,3

226,0

227,5

229,0

230,5

+ 11,6

105,3

Сабзавотлар

277,1

286,1

288,5

290,0

292,0

294,0

+ 16,9

106,1

Мевазор боғлар

123,9

126,4

129,4

132,9

136,6

140,4

+ 16,5

113,3

Озуқа экинлари

225,0

228,0

231,0

234,0

237,0

240,0

+ 15,0

106,7

Мойли экинлар

17,0

18,0

19,0

20,0

21,0

22,0

+ 5,0

129,4

Токзорлар

126,7

127,9

129,9

132,1

134,6

137,1

+ 10,4

108,2

Маҳсулот ишлаб чиқарш,

минг тонна

Пахта хомашёси

3 350

3 287

3 217

3 147

3 074

3 000

– 350,0

89,5

Бошоқли дон

7 305

8 100

8 250

8 300

8 400

8 500

+ 1 195,0

116,3

Картошка*

2 670

2 833

3 010

3 206

3411

3 601

+ 931,0

134,9

Сабзавотлар*

9 923

10 458

11 031

11 651

12 314

12 925

+ 3 002,2

130,2

Мевалар

2 731

2 874

2 982

3 109

3 244

3 380

+ 648,6

123,8

Озуқа экинлари*

18 725

18 976

19 303

19 662

20 039

20 396

+ 1 670,6

108,9

Мойли экинлар*

98

110

125

132

145

160

+ 62,0

163,3

Узум

1 556

1 601

1 651

1 707

1 769

1 830

+ 273,9

117,6

* қайта экиш ва лалми ерларни ҳисобга олган ҳолда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сонли “2016-

2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги қарори асосида тузилган.


background image


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

5

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Экин майдонлари таркибини оптималлаштириш ва ҳосилдорликни

ошириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар натижасида 2016-2020
йиллар давомида бошоқли дон етиштириш ҳажми 1 195,0 минг, картошка 931,0
минг, сабзавотлар 3 002,2 минг, мевалар 648,6 минг ва узум 273,9 минг тоннага
кўпаяди.

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор

йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида биргина 2017 йилнинг ўзида пахта
экин майдонларини 49 минг гектарга ва ғалла майдонларини 10 минг гектарга
қисқартириш ҳисобига қисқартирилган экин майдонларининг 8,1 минг
гектарига картошка, 27,2 минг гектарига сабзавот, 5,9 минг гектарига интенсив
боғ, 2,9 минг гектарига токзор, - 10,9 минг гектарига озуқа экинлари ва 4 минг
гектарига мойли экинларни жойлаштириш кўзда тутилган. Бу тадбирлар
натижасида паст рентабелли экин майдонларида пахта ва ғалла етиштиришдан
кўриладиган зарарни 80 млрд. сўмга қисқартириш, қўшимча 1 млн. тоннага
яқин мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ҳудудларда 48,5 мингдан
ортиқ янги иш ўринларини ташкил қилиш натижасида ушбу экин
майдонларида банд бўлган аҳоли сонини 75,6 мингга етказиш, мева-сабзавот
маҳсулотлари экспорти ҳажмини 2 баробар ошириш имкони яратилади.

Замонавий агротехнологиялар асосида юқори ҳосилдор, эртапишар ҳамда

ширин таъмга эга пакана ва ярим пакана дарахтларни экиш орқали интенсив
боғ ва узумчиликни ривожлантириш, дунё бозорларида харидоргир экспортбоп
мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш энг муҳим
вазифалардан ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг

маълумотларига кўра 2011-2016 йиллар давомида боғдорчиликда янги
агротехнологиялар асосида 31 308 гектар юқори ҳосил берадиган пакана ва
ярим пакана интенсив мевали боғлар яратилган (2-расм).

2 464

2 776

3 272

5 580

9 816

8 400

31 308

0

10 000

20 000

30 000

40 000

2011 й.

2012 й.

2013 й.

2014 й.

2015 й.

2016 й.

Жами

Интенсив боғлар, га

3-расм. Республикамизда 2011-2016 йилларда пакана ва ярим пакана

интенсив

мевали боғлар барпо этиш кўрсаткичлари

Ҳаракатлар стратегияси бўйича бу йўналишда фермер хўжаликлари

маблағлари, тижорат банклари кредитлари ҳисобига жами 532 346,0 млн. сўм
маблағ сарфлаш эвазига қуйидаги тадбирларни амалга ошириш белгиланган:

˗

13000 гектар янги интенсив боғ ва 7300 минг гектар токзорлар ташкил

қилиш, 15400 гектар боғ ва 9000 гектар токзорларни реконструкция қилиш;

˗

мевали боғлар ҳосилдорлигини камида 3-4 мартага ошириш;


background image


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

6

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

˗

мавжуд паст рентабелли боғ ва токзорларни босқичма-босқич, йилига

10 фоиздан ёки 26400 минг боғ ва 14100 минг токзорларни интенсив усулга
ўтказиш эвазига 2020 йилга бориб уларнинг салмоғини 30 фоизга ошириш;

˗

янги ташкил этилаётган ва мавжуд интенсив боғ ва токзорларга йилига

5,7 минг гектардан томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш;

˗

республика шароитига мос пакана ва ярим пакана дарахт кўчатлари ва

пайвантаклари етиштириш ҳажмини камида 7000 мингтага ошириш;

˗

дунё бозорларида талаб юқори бўлган экспортбоп интенсив боғ

мевалари кўчатлари навларини синаш ва уларни республикада экишга тавсия
этиладиган қишлоқ хўжалиги экинлари Давлат реестрига киритиш ва бошқалар.

Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини оширишда уруғчилик-

селекция ва нав танлашнинг аҳамияти катта. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ
ва сув хўжалиги вазирлигининг маълумотларига қараганда мустақиллик
йилларида мамлакатимиз олимлари томонидан мевали, резавор мевали,
ёнғоқсимон, субтропик, цитрус ўсимликлар ҳамда узумнинг янги навларини
яратиш, маҳаллий ва интродукция қилинган навларни ўрганиш, парваришлаш
технологияларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш бўйича
кенг миқёсда тадқиқотлар олиб борилди. Натижада Марказий Осиёда биринчи
бўлиб селекцион йўл билан уруғли, данакли, резавор, ёнғоқ мевали экинлар
селекцияси йўлга қўйилиб, янги навлар яратишга асос солинди. Кўп йиллик
илмий тадқиқотлар туфайли 170 дан ортиқ мева-узум навлари яратилиб,
уларнинг саксонга яқини Давлат реестрига киритилди [3, 1 б.]. Ҳозирги кунда
мева, сабзавот, картошка ва полиз навларининг 709 тури Давлат реестрига
киритилган бўлиб, уларнинг 189 тасини маҳаллий навлар ва 520 тасини чет эл
навлари ташкил этади (2-жадвал).

2-жадвал

Ўзбекистон Республикаси Давлат реестрига киритилган мева, сабзавот,

полиз ва картошка навлари

Кўрсаткич

Жами

шу жумладан:

махаллий навлар

чет эл навлари

Экин навлари тури

709

189

520

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

Ҳаракатлар стратегияси бўйича 2017-2021 йилларда бу йўналишда:
- республика тупроқ-иқлим шароитига мос, қурғоқчиликка, шўрликка,

иссиқликка ва касалликларга чидамли қишлоқ хўжалиги экинлари навлари ва
ҳайвонот турларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш;

- геннокаут биотехнологиялари асосида истеъмолчилар соғлиғига салбий

таъсирчанлигини исботлаган ҳолда, ҳар хил тупроқ-иқлим зоналарига мос
эртапишар ва юқори ҳосилли қишлоқ хўжалиги экин навларини яратиш
вазифалари белгиланган.

Чорвачилик тармоғини модернизациялаш ва жадал ривожлантириш бутун

аграр тармоқни ривожлантириш стратегиясининг муҳим қисмидир. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сонли “2016-
2020 йиллар даврида қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва


background image


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

7

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида 2016-2020 йилларда
йирик шохли қорамоллар бош сонини 3 165 минг бошга, қўй ва эчкилар бош
сонини 4 281 минг бошга ва паррандалар бош сонини 31 200 минг бошга
ошириш вазифалари белгиланган. Бунинг натижасида шу йиллар оралиғида
гўшт ишлаб чиқариш ҳажми (тирик вазнда) 519,0 минг, сут 4 177,0 минг, балиқ
90,0 минг, асал 13,7 минг тоннага ва тухум 4 100,0 млн. Донага ошади (3-
жадвал).

3-жадвал

Республикада 2016-2020 йилларда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб

чиқариш ҳажмини оширишнинг прогноз кўрсаткичлари

Кўрсаткичлар

2015 й.

(ҳақи-

қатда)

Прогноз кўрсаткичлар

2020 й. 2015 й.га

нисб. Ўзгариш

2016 й. 2017 й. 2018 й. 2019 й. 2020 й.

+ , –

%да

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Чорва моллари бош сони,

минг бош

Йирик шохли
қорамолар

11 635 12 150 12 720 13 350 14 050 14 800

+ 3 165

127,2

Қўй ва эчкилар

18 906 19 600 20 380 21 240 22 170 23 187

+ 4 281

122,6

Парранда

60 800 64 600 69 500 75 500 83 000 92 000 + 31 200 151,3

Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш,

минг тонна

Гўшт (тирик вазнда) 1 981

2 060

2 150

2 260

2 375

2 500

+ 519

126,2

Сут

8 823

9 478

10 242 11 075 11 957 13 000

+ 4 177

147,3

Тухум, млн. дона

3 500

6 200

6 900

7 700

8 600

9 600

+ 4 100

274,3

Балиқ

60

75

90

110

130

150

+ 90

250,0

Асал

9,3

11,0

13,0

15,5

19,0

23,0

+ 13,7

247,3

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-

2460-сонли “2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарорига иловалар асосида тузилган.

Кейинги чорвачилик тараққий этган мамлакатлардан зотдор молларни

олиб келиб, урчитишни ташкил этишга жиддий эътибор берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг
маълумотларига қараганда, 2008-2016 йиллар мобайнида Украина, Белоруссия,
Польша, Австрия, Германия, Голландия ва бошқа Европа мамлакатларидан
65346 бош маҳсулдорлиги юқори наслли моллар келтирилган (4-расм).

6501

6656

977

5412

4888

8392

10713

13070

8737

0

2500

5000

7500

10000

12500

15000

2008 й. 2009 й. 2010 й. 2011 й. 2012 й. 2013 й. 2014 й. 2015 й. 2016 й.

4-расм. Республикамизга хорижий мамлакатлардан келтирилган наслли

қорамоллар бош сони


background image


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

8

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Чорва молларини турли касалликлардан асраш, наслини яхшилаш ва

маҳсулдорлигини ошириш мақсадида республикада 2016 йилда 2616 та
зооветеринария пунктлари томонидан зооветеринария хизматлари кўрсатилган
ва 2465 минг бош сигир ва урғочи таналар сунъий уруғлантирилган,
қорамолчилик йўналишида наслчилик тоифасидаги хўжаликлар сони 610 тага
етказилган, улар томонидан 7677 бош наслли моллар тайёрланиб, аҳоли ва
чорвачилик фермер хўжаликларига аукционлар орқали сотилган. 2016-2020
йилларда янгидан 1533 наслчилик хўжаликларини ташкил этиш
режалаштирилган (5-расм).

132

214

291

393

503

1 533

0

500

1 000

1 500

2 000

2016 й.

2017 й.

2018 й.

2019 й.

2020 й.

Жами

5-расм. Республикада 2016-2020 йилларда қорамолчилик йўналишидаги

наслчилик хўжаликларини ташкил этишнинг прогноз кўрсаткичлари

Ҳаракат стратегияси бўйича 2017-2021 йилларда чорвачиликни янада

ривожлантириш йўналишида қуйидаги вазифаларни амалга ошириш
белгиланган:

˗

чорвачилик ва ветеринария бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни

такомиллаштириш;

˗

наслчилик базасини ривожлантириш, наслчилик хўжаликлари негизида

замонавий селекция-генетик марказлар ташкил қилиш ҳамда уларнинг техник
ва технологик жиҳозланиш даражасини ошириш, наслчиликда илмий тадқиқот
ишларини кенгайтириш;

˗

чорвачиликнинг

озуқа

базасини

яратиш,

озуқа

экинлари

етиштириладиган майдонларни кенгайтириш, озуқа ишлаб чиқаришни
кўпайтириш, уларнинг уруғчилигини ташкил қилиш, чорвачиликни сифатли
озуқалар, биоқўшимчалар, витаминлар, макро-микро элементлар ва бошқа
озуқа бирликлари билан таъминлаш;

˗

ветеринария

хизматларини

яхшилаш

ва

эпизотик

ҳолатнинг

барқарорлигини таъминлаш, ветеринария лабораторияларини моддий-техник
жиҳозлашга давлат бюджетидан 21 400,0 млн. сўм сарфлаш;

˗

ветеринария меъёрлари ва қоидаларини такомиллаштириш ҳамда

ветеринария препаратларини ва озуқа қўшимчаларини сертификатлашни бир
хил қоидаларга келтириш;

˗

замонавий ишлаб чиқариш технологияларини жорий қилиш орқали

йирик паррандачилик корхоналарининг тўлиқ ишлаб чиқариш қувватлари
билан ишлашини таъминлаш, уларни модернизация қилиш ва техник қайта
жиҳозлаш;

˗

чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш даражасини ошириш, янги

турдаги тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш тизимини рағбатлантириш;


background image


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

9

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

˗

соҳани юқори малакали кадрлар, айниқса, зоотехник ва ветеринарлар

билан таъминлаш, шунингдек, малакали чет эл мутахассисларини жалб қилиш.

Натижада 2020 йилга бориб 2016 йилга нисбатан, парранда бош сонини

42,4%, гўшт ишлаб чиқаришни 21,4% ва тухумни 39%га ўстириш кутилмоқда.

Ҳаракат стратегиясида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш

ҳажмларини ошириш, ички бозорда уларга бўлган нархлар ошишини олдини
олиш мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар белгилаб берилган:

˗

2017 йилда сабзавотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 105,7, картошкани

106,3, полизни 106,1, мевани 106,0, узумни 105,7, гўштни 105,6, сутни 108,1,
тухумни 111,3, балиқни 120,0 ва асални 118,2 %га ошириш;

˗

394 гектар майдонга 503 та иссиқхона хўжаликлари ва 6885 та аҳоли

шахсий томорқаларидаги 176 гектар майдонда иссиқхоналар қуриш;

˗

аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликларида муқобил электроэнергия

манбаларидан фойдаланадиган енгил конструкцияли иссиқхоналар, кичик
паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик хўжаликларини тузиш, бошқа
юқори самарали ва юқори даромадли маҳсулотларни ишлаб чиқаришда амалий
ёрдам кўрсатиш;

˗

шахсий томорқалардан самарали ва оқилона фойдаланиш, юқори ҳосил

ва даромад олиш бўйича замонавий технология ва тажрибаларни тарғибот
қилиш ҳамда тарқатиш;

˗

ҳўл мева ва қайта ишланган маҳсулотларни сақлаш ва экспортга

жўнатиш мақсадида умумий ҳажми 132,2 минг тонналик 184 та музлаткичли
омборларни ташкил қилиш ва 1,4 минг тонналик 4 та музлаткичли омборларни
модернизация қилиш, музлаткичли омборларнинг умумий ҳажмини 632 минг
тоннага етказиш ва 1000 та янги иш ўринларини яратиш;

˗

алмашлаб экиш тартибини қўллаган ҳолда, узоқ муддатга қишлоқ

хўжалиги экинларини жойлаштиришни режалаштиришга ўтиш асосида тупроқ
унумдорлиги ва экинлар ҳосилдорлигини ошириш, ишлаб чиқариш
харажатлари ва таннархни камайтириш.

Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш истиқболда

қишлоқ хўжалигини барқарор ва самарали ривожлантиришнинг муҳим
омилларидан биридир. Улар нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
етиштириш, балки уларни чуқур қайта ишлаш, аҳолига турли ишлар ва
хизматлар кўрсатиш билан ҳам шуғулланиши мақсадга мувофиқ. Бу уларнинг
молиявий

барқарорлиги

ҳамда

тўловга

қобиллигини мустаҳкамлаб,

рақобатбардошлигини оширишга ёрдам беради. Республикамизда кўп тармоқли
фермер

хўжаликларини

ривожлантириш

бўйича

дастурлар

амалга

оширилмоқда. Жумладан, 2017 йилда қабул қилинган дастур кўрсаткичлари 5-
жадвалда келтирилган

.

Келтирилган жадвал маълумотларидан маълумки, 2017 йилда жами

23 846 фермер хўжалигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш,
турли хизматлар кўрсатиш, интенсив боғлар ва токзорлар яратиш, чорвачилик
тармоқларини ривожлантириш бўйича умумий қиймати 1762203 млн. сўм

бўлган 25 506 та лойиҳа амалга оширилади.


background image


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

10

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

5-жадвал

Республикада 2017 йил учун тасдиқланган дастур бўйича кўп тармоқли

фермер хўжаликларида ташкил этиладиган фаолият турлари

Кўп тармоқли

фермер

хўжаликларида

ташкил этилаётган

фаолият турлари

Жами

фермер

хўжа-

лик-

лари

сони

Лойиҳалар

қуввати

Жами

талаб

этила-

диган

маблағ,

млн. сўм

Шундан

молиялаштириш

манбалари

Янги

ишчи

ўрин

-лар

сони

Ўл-
чов

бирл.

миқ-
дори

Ўз маб-

лағи,

млн. сўм

Банк

кредити,

млн. сўм

1

2

3

4

5

6

7

8

9

1. Мева-сабзавотларни

қайта ишлаш

268

тон. 38074

79594

29118,0 50476,0

2744

2. Гўштни қайта ишлаш

178

тон.

14357

44726

18383,0 26343,0

1175

3. Сутни қайта ишлаш

240

тон.

30995 52304,2 23921,2 28383,0

1889

4. Музлаткичли

омборхоналар

400

тон.

134285 154460

66826,0 87633,5

2112

5. Иссиқхоналар

644

га

732

134315

56279

78036

4206

6. Сервис хизматлари

8500

дона 10394 331377,8 220157 111220,8 29843

7. Қурилиш ишлари

185

-

-

32805

16282

16523

1323

8. Тегирмон ва шолини

тозалаш

301

-

-

17726

11072

6654

923

9. Нон ва нон маҳсулот-

лари, қандолатчилик

275

-

-

23820,5 13228,5

10592

1374

10. Интенсив боғ яратиш

1761

га

6675

161848

119034

42813

13178

11. Токзор яратиш

2253

га

6416

36143

26331

9813

11247

12. Кўчатчилик

132

га

12

9366

9366

-

528

13. Қорамолчилик

2792

бош 77697 385223

202984

182239

10717

14. Қўйчилик

1189

бош 230312 92439

69833

22607

3551

15. Эчкичилик

634

бош 127308 40755

30049

10706

1923

16. Паррандачилик

1699

бош

4848

65721

37885

27836

5270

17. Балиқчилик

1007

га

2973

52311

30210

22101

3424

18. Асаларичилик

1094

оила 41926

31409

19347

12063

2533

19. Қуёнчилик

294

бош 168465 15859

9256

6603

780

ЖАМИ

23846

лойиҳа

сони

25526 1762203 1009561 752642

98740

Манба: Ўзбекистон Фермерлари кенгаши маълумотлари асосида тузилган.

Ҳаракат

стратегиясида

кўп

тармоқли

фермер

хўжаликларини

ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг иқтисодий
самарадорлиги ва молиявий барқарорлигини таъминлаш учун қуйидагиларни
амалга ошириш кўзда тутилмоқда:

˗

кўп тармоқли фермер хўжаликларини давлат томонидан, ш.ж., имтиёзли

кредитлаш билан қўллаб-қувватлаш;

˗

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва

сотишда фермер хўжаликлари кооперациясини ривожлантириш, қишлоқ
жойларда маҳсулот ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича кичик корхона ва
уларнинг бўлимларини ташкил этиш;

˗

қишлоқ хўжалигини молиялаштириш ҳамда ҳисоб-китоблар тизимини

такомиллаштириш.


background image


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

11

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Республикамизда мавжуд суғориладиган экин майдонларининг 50 %га

яқинини у ёки бу даражада шўрланган ерлар ташкил этади. Кейинги йилларда
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича йирик давлат
дастурлари амалга оширилмоқда. Жумладан, 2008-2016 йиллар давомида
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини амалга
оширишга давлат бюджетидан жами 2011,37 млрд. сўмлик маблағлар
ажратилди (6-расм).

90,3

130,8

150,2

178,7

201,21

230,11

261,35

341,2

427,5

0

100

200

300

400

500

2008 й. 2009 й. 2010 й. 2011 й. 2012 й. 2013 й. 2014 й. 2015 й. 2016 й.

6-расм. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш
тадбирларига 2008-2016 йилларда давлат бюджетидан ажратилган

маблағлар, млрд. сўмда

Натижада 2015 йилда 2007 йилга нисбатан шўрланмаган ерлар 7,6 %га,

кучсиз шўрланган ерлар 0,1 %га ошиб, ўртача шўрланган ерлар 15,3 %га ва
кучли шўрланган ерлар 32,7 %га қисқарди (6-жадвал).

6-жадвал

Республика бўйича 2007-2015 йилларда суғориладиган ерлар шўрланиш

даражасининг ўзгариши

Ер турлари

Ўлчов

бир-

лиги

2007 йил

2015 йил

2015 й. 2001 й.га

нис. ўзгариш, (+, –)

майдони % да майдони % да майдонида % да

1

2

3

4

5

6

7

8

Шўрланмаган

минг га 2 127,2 49,7 2 289,6 53,4

+ 162,4

+ 3,7

Кучсиз шўрланган

минг га 2154,7 50,3 2 000,0 46,6

– 154,7

– 3,7

Ўртача шўрланган

минг га 1325,1 30,9 1 324,6 30,9

– 0,5

-

Кучли шўрланган

минг га

672,9

15,7

569,9

13,3

103,0

2,4

Жами

минг га

156,7

3,7

105,5

2,4

51,2

1,3

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

маълумотлари асосида тузилган.

Ҳаракат стратегиясида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини

янада яхшилаш, ирригация ва мелиорация объектларини ривожлантириш,
уларнинг хавфсиз ва барқарор ишлашини таъминлаш, сув ресурсларидан
оқилона ва тежамли фойдаланишга эришиш учун қуйидагиларни амалга
ошириш кўзда тутилган:

˗

734,9 км магистрал, туманлараро, хўжаликлараро коллекторларни, 348,3

км ёпиқ-ётиқ дренаж тизимларини, 6 дона мелиоратив насос станцияларини, 79
дона мелиоратив тик қудуқларни, 131 дона мелиоратив объектлардаги
гидротехник иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш;


background image


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

12

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

˗

14537,2 км очиқ коллекторларни, 1330,5 км ёпиқ-ётиқ дренаж

тармоқларини, 15 дона мелиоратив насос станцияларини, 791 дона мелиоратив
тик қудуқларни, 2277 дона мелиоратив объектлардаги гидротехник
иншоотларини таъмирлаш ва тиклаш;

˗

500 км каналларни, 74 км суғориш лоток тизимини, 106 дона

гидротехник иншоотларни, 10 км босимли сув қувурларини, сиғими 625 млн.
метр кубга тенг бўлган сув омборларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда
0,5 км қирғоқбўйи минтақасини ҳимоялаш;

˗

142 дона мелиоратив техника ва жиҳозларни сув хўжалигида

ихтисослашган пудрат ташкилотларига лизинг орқали етказиш;

˗

“2013-2017 йиллар давомида суғориладиган ерларнинг мелиоратив

ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Давлат дастури”
доирасида амалга оширилган ишларнинг самарадорлигини танқидий ўрганиш
асосида “2018-2022 йилларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини
яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Давлат дастури”
лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бу ишларга жами 905 000,0 млн. сўм, ш.ж. 457 273,0 млн. сўм давлат

бюджети маблағларини сарфлаш белгиланган. Натижада 270,5 минг гектар
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини барқарор сақлаш, 276,2 минг
гектар суғориладиган ерларни сув билан кафолатли таъминлашга эришилади.

Кейинги йилларда республикамизнинг бир қатор ҳудудларида экинларни

суғоришнинг янги технологиялари синовдан ўтмоқда ва қўллашга тавсия
этилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “2013-2017 йиллар даврида
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан
оқилона фойдаланиш Давлат дастури”га мувофиқ 2013-2017 йилларда жами
104 600 гектар майдонда суғоришнинг замонавий усулларини жорий этиш
кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги
вазирлигининг маълумотларига қараганда республикамизда 2011-2015
йилларда жами 47356,0 гектарда томчилатиб суғориш, 19214,0 гектарда эгатга
полиэтилен плёнка тўшаб суғориш, 18418,0

гектарда кўчма эгилувчан

қувурлар орқали суғориш технологиялари жорий этилган (7-расм).

3789

5194

7557

12455

18361

6724

435

824

839

959611330

6079

544

710

551

0

2500

5000

7500

10000

12500

15000

17500

20000

2011 й.

2012 й.

2013 й.

2014 й.

2015 й.

Томчилатиб суғориш технологияси

Кўчма эгилувчан қувурлар орқали суғориш технологияси

Эгатларга плёнка тўшаб суғориш технологияси

7-расм. Республикада 2011-2015 йилларда суғоришнинг замонавий

усуллари жорий этилган экин майдонлари,

гектарда


background image


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

13

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Ҳаракатлар стратегияси бўйича суғоришнинг илғор технологияларини

жорий этиш ишлари тизимли равишда давом эттирилади ва бу глобаль сув
танқислиги шароитида экинларни сув билан таъминлашга замин яратади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш асосида ярим

тайёр ва тайёр озиқ-овқат ҳамда қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш
бўйича энг замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган
янги қайта ишлаш корхоналарини қуриш, мавжудларини реконструкция ва
модернизация қилиш республикамизни ривожлантиришнинг Ҳаракатлар
стратегиясида белгилаб берилган устувор йўналишларидан бири саналади.
Кeлгуси “5 йилдa биз мeвa-сaбзaвoт мaҳсулoтлaрини қaйтa ишлaш ҳaжмини 1,8
бaрoбaр oшириб, бугунги 17 фoиздaн 30 фoизгa кўпaйтиришни вaзифa қилиб
қўймoқдaмиз”

[3, 10 б.].

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 мартдаги “2016-

2020 йилларда мева сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларининг хомашё базасини
янада ривожлантириш, уларни қайта ишлашни чуқурлаштириш, озиқ-овқат
товарлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги

ПҚ-2505-сонли

қарорига

асосан

қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича янги корхоналар қуриш,
амалдагиларни реконструкция ва модернизация қилиш бўйича умумий қиймати
595 886,3 минг АҚШ доллари эквивалентига тенг жами 180 та инвестиция
лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган (7-жадвал).

7-жадвал

2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта

ишлаш бўйича янги корхоналар қуриш, амалдагиларини реконструкция

ва модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг қиймати

Ташаббусчи ва

лойиҳаларнинг номи

Лойиҳалар

умумий

қиймати

ш. ж. молиялаштириш манбалари бўйича:

ўз маблағлари

банк

кредитлари

хорижий

инвестиция

ва кредитлар

1

2

3

4

5

Жами (180 лойиҳа)

595 886,3

242 916,7

189 461,6

163 508,0

ш.ж.

Янги қурилиш (141 лойиҳа)

463 267,3

169 714,7

144 324,6

149 228,0

Реконструкция ва модерни-
зация (39 лойиҳа)

132 619,0

73 202,0

45 137,0

14 280,0

Манба: “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК маълумотлари асосида тузилган.

Мазкур қарорга мувофиқ, 2016-2020 йилларда мева-сабзавотларни қайта

ишлаш бўйича қуввати 99 100 тоннага тенг 138 та, гўшт маҳсулотларини қайта
ишлаш бўйича қуввати 16 500 тоннага тенг 46 та, сут маҳсулотларини қайта
ишлаш бўйича қуввати 34 850 тоннага тенг 79 та ва бошқа озиқ-овқат
маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича қуввати 26 840 тоннага тенг 153 та янги
корхоналарни ишга тушириш кўзда тутилган.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича тизимли

тадбирларни амалга оширилиши натижасида 2020 йилга келиб 2016 йилга


background image


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

14

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

нисбатан мева-сабзавот консервалари ҳажмини 79,4 %, мева шарбатларини 80,5
%, қуруқ меваларни 73,1 %, гўшт ва гўшт маҳсулотларини 59,5 %, колбаса
маҳсулотларини 68,8 %, сут ва сут маҳсулотларини 56,6 %, сариёғни 51,4 %,
ўсимлик ёғини 57,2 %, шакарни 24,0 %га, пишлоқни 2,5, балиқ маҳсулотларини
3,4 ва музлатилган балиқни 2,8 мартага ошириш имконини беради.

Ҳаракат стратегиясида 2017 йилда

қишлоқ хўжалигини ривожлантириш

учун халқаро молия институтларининг умумий қиймати 337,8 млн. АҚШ
долларига тенг маблағларни қуйидаги йўналишлар бўйича ўзлаштириш кўзда
тутилган:

˗

“Осиё тараққиёт банки”нинг 150,0 млн. АҚШ доллари маблағини

“Қишлоқ хўжалигини ишлаб чиқаришини модернизация қилиш” лойиҳасига;

˗

“Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки”нинг 150,0 млн. АҚШ долл.

маблағини “Чорвачилик секторини ривожлантириш” лойиҳасига;

˗

“Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси”нинг 23,8 млн.

АҚШ доллари маблағини “Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида сут
маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва қайта ишлашни
ривожлантириш” лойиҳасига ва бошқалар.

Хулоса қилиб айтганда, қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш ва

модернизациялаш бўйича

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини

ривожлантиришнинг

бешта

устувор

йўналиши

бўйича

Ҳаракатлар

стратегияси”да белгиланган чора-тадбирлар аграр тармоқни барқарор
суръатлар билан ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини
мустаҳкамлаш, экспорт салоҳиятини юксалтириш ҳамда халқимиз турмуш
сифати ва моддий фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини

мард

ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз.

Ўзбекистон

Республикасининг Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига
бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи.
www.press-service.uz.

2. Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий

жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак.
Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий
якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим
устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган
мажлисидаги мавзусидаги маърузаси. www.press-service.uz.

3. Мирзиёев Ш.М. Дeмoкрaтик ислoҳoтлaрни изчил дaвoм эттириш,

xaлқимиз учун тинч вa oсoйиштa, мунoсиб ҳaёт дaрaжaсини ярaтиш - бaрқaрoр
тaрaққиёт кaфoлaтидир. Тaдбиркoрлaр вa ишбилaрмoнлaр ҳaрaкaти -
Ўзбeкистoн Либeрaл-дeмoкрaтик пaртиясининг VIII съeздидaги мaърузaси.
www.uzlidep.uz.

4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг

расмий веб-сайти www.agro.uz. маълумотлари.

Библиографические ссылки

Мирзиеев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократии Узбекистан давлатини мард ва олижаноб халкимиз билан бирга курамиз. Узбскистон Республикасининг Президента лавозимига киришиш тантанали маросимига багишланган Олий Мажлис палаталарининг кушма мажлисидаги нутки. www.press-service.uz.

Мирзиеев Ш.М. Танкидий тахлил, катьий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - хар бир рахбар фаолиятининг кундалик коидаси булиши керак. Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуиалишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги мавзусидаги маърузаси. www.press-service.uz.

Мирзиеев Ш.М. Демократах ислохотларни изчил давом эттириш, халкимиз учун тинч ва осойишта, муносиб хаёт даражасини яратиш - баркарор тараккиёт кафолатидир. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати Узбекистан Либерал-демократик партиясининг VIII съездидаги маърузаси. www.uzlidep.uz.

Узбекистан Республикаси Кишлок ва сув хужалиги вазирлигининг расмий веб-сайти www.agro.uz. маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов