Ўзбекистон республикасида инновацион фаолиятни ривожлантириш истиқболлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
282-290
29
4
Поделиться
Джаббарова, Н. (2012). Ўзбекистон республикасида инновацион фаолиятни ривожлантириш истиқболлари . Экономика и инновационные технологии, (2), 282–290. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7955
Н Джаббарова, Ташкентский Государственный Технический Университет

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, тадбиркорлик ва рақобатни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитасининг асосий ва устувор вазифаларидан бири - хусусий сектор, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш ва таъминлашдан иборат. Инновацион ривожланиш давлатларга жаҳон иқтисодиѐти етакчилигига чиқиш, халқаро бозорларда рақобатчилик курашида бардош бериш ва ғолиб бўлиш имконини беради.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

1

Н.И. Джаббарова,

тадқиқотчи,

ТДТУ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, тадбиркорлик ва

рақобатни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитасининг асосий ва устувор
вазифаларидан бири - хусусий сектор, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни
жадал ривожлантириш ва таъминлашдан иборат. Инновацион ривожланиш
давлатларга жаҳон иқтисодиѐти етакчилигига чиқиш, халқаро бозорларда
рақобатчилик курашида бардош бериш ва ғолиб бўлиш имконини беради.
Мамлакат иқтисодиѐтининг ривожланишида сифат ўзгаришларини таъминлаш
учун нафақат мавжуд технологияларга суяниш, балки инновацион фаолиятни
самарали қўллаб-қувватлаш тизимини яратишга ҳам аҳамият қаратиш лозим.
Агар, биринчиси ривожланган мамлакатлар даражасига яқинлашиш имконини
берса, фақат фаол инновацион фаолиятгина ушбу муваффақиятнинг узоқ
муддатини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиѐти барқарор ўсиши ва аҳолисининг

турмуш фаровонлиги ҳал қилувчи даражада мавжуд ресурслардан самарали
фойдаланиш асосида тўпланган ақлий ва технологик салоҳиятни динамик
равишда ўзлаштиришига боғлиқдир. Чунки кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик (КБХТ) иқтисодиѐт реал секторининг шиддатли ривожланаѐтган
элементлари бўлиб бормоқда, маълум лойиҳаларни татбиқ этиш ва янгиликларни
олиб чиқиш билан боғлиқ бўлган етакчи роли инновацион тадбиркорлик,
инноватор-субъектларга кўп даражада дахлдордир.

Ўзбекистон Республикасининг жаҳон иқтисодий ҳамжамиятига аъзо бўлиши

шароитида

мамлакат

учун

муҳим

вазифа

миллий

иқтисодиѐтнинг

рақобатбардошлилигини кучайтириш бўлиб, бу кўпинча КБХТ соҳасида
инновацион фаолиятнинг ўсиш даражаси ва ҳажми билан белгиланади.

Реал инновациялар техника ва технология билан боғлиқ, деган кенг тарқалган

фикр мавжуд. Аммо инновация ташқи илмий-техника ишлари, натижасидан уни
татбиқ этиш натижасида эҳтиѐж, тўлов эҳтиѐжи, қиймати унинг юзага келиши
билан фарқланади.

Айнан тўлов эҳтиѐжи каби талабнинг мавжудлиги, Ўзбекистонда

тадбиркорликни ривожлантиришнинг кўпгина масалалари ечимига ойдинлик
киритади.

Тадбиркорлик хўжалик юритиш услуби бўлиб, кўп асрлик ривожланиш

эвазига ривожланган давлатлар иқтисодиѐтида устувор мавқега эга бўлди.
Тадбиркор ишлаб чиқариш кўрсаткичлари омилларининг шундай бирлашуви ва
қўшилувини таъминлаш учун ўзининг имкониятларидан фойдаланади, у мақсадга
эришишда юқори фойда олишни таъминлаб беради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

2

Ишлаб чиқариш жараѐнини такомиллаштиришга интилиш инновациялар

билан чамбарчас боғлиқдир. Шунинг учун тадбиркорлик, ресурсларга фойдали
маблағ сарфлаш, бозорга маҳсулотларни киритиш, янги маҳсулотлар яратмай
туриб, амалга ошириш мумкин эмас.

Мустақилликни қўлга киритганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси

демократик янгиланиш йўлига ўтди. Ижтимоий турмушнинг барча жабҳаларида
бўлгани каби Ўзбекистонда демократия ривожланишининг муҳим йўналишлари,
мазмуни, стратегик принциплари ва эркинлаштириш вазифалари Ўзбекистон
Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг 1999 йил 14 апрелда бўлиб ўтган (14 сессияси) “Ўзбекистон ХХI аср
бўсағасида” номли маърузасида бевосита баѐн этилган фикрлар, кўрсатмаларга
И.А. Каримов томонидан эркинлаштиришнинг чуқур назарий асослари, унинг
амалда татбиқ этилиши чоралари, янги вазифаларнинг қўйилиши Олий
Мажлиснинг 1-сессия Иккинчи чақириғи (2000 йил, январь)да давом эттирилди ва
аниқлаб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов ўзининг Ўзбекистон

Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2005 йил 28 январда
бўлиб ўтган қўшма йиғилишидаги маърузасида мамлакат иқтисодиѐтини чуқур
модернизация қилиш масаласини шакллантириб берди ва “Аввалги асосий
вазифа - иқтисодиѐтни кейинги либераллаштирилиши ва бозор ислоҳотларини
чуқурлаштириш”, - деб таърифлади

1

. Шунингдек, Президент иқтисодиѐтни

модернизация қилишнинг заруратини энг асосий сабаблари қаторида минтақавий
ва жаҳон бозоридаги ўзгаришлар, эҳтиѐжнинг кучайиши ва рақобатнинг ўсишини
кўрсатиб, объектив шароитларда аҳолининг турмуш тарзига муносиб
шароитларни яратишни асослаб берди. Шунга кўра, ЎзР Президенти И. Каримов
иқтисодий ислоҳотлар ва мамлакат ижтимоий ҳаѐтини энг устувор
модернизациялаш масалалар таъкидлаб келмоқда. Демократия ва турли “очиқ
жамият моделлари”ни экспорт қилиш мумкин бўлмаганидек, ташқаридан импорт
қилиш ѐки давлат қурилишининг универсал лойиҳасини мажбуран қабул
қилдириш мумкин эмас.

Демократик давлат ривожи асосларини яратиш ва фуқаролик жамиятини

шакллантириш жамиятнинг асосий соҳаси бўлган иқтисодиѐтнинг янгиланмаган,
ижтимоий муносабатларни эркинлаштиришсиз (иқтисодий, сиѐсий, маънавий)
идрок этиб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикасида бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг шахсий модели
(“Ўзбек модели”)ни татбиқ этиш, шунингдек, модернизация назарияси ва
амалиѐти олдига янги вазифаларни қўяди, бунда давлат энг асосий ислоҳотчи
бўлиб,

ўзига

ижтимоий-сиѐсий

ва

иқтисодий

модернизация

саноатлаштиришнинг татбиқи давомида, унинг учун зарур бўлган тадбиркорлик
маданиятини ташкил этишда шахсий мулкни, хусусийлаштиришда истеъмолни
назорат қилиш, ҳатто бутун бир ижтимоий синф – ўрта синф мулкдорларини
шакллантиришдаги ташаббусни ўз қўлига олади.

1

Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация

ва ислоҳ этишдир. – Т.: Ўзбекистон, 2005. 76 б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

3

Бутун дунѐда кечаѐтган глобаллашув жараѐнлари Ўзбекистон Республикаси

ва унинг иқтисодиѐтини ҳам четлаб ўтмайди. Ҳар қандай объектив жараѐн
сифатида глобаллашув ҳам барча миллат ва давлатларни ўз орбитаси томон жалб
қилиб, барча миллат иқтисодиѐтларини ягона иқтисодий тизимга бирлаштириб, ўз
фаолият

сарҳадларини

кенгайтириб

боради.

Жаҳон

иқтисодиѐтининг

трансформациялаштириш ва меҳнатни халқаро тақсимлаш шароитида, ташқи
бозорда

рақобатбардошлиликни

таъминлаш

учун

айрим

давлатлар

консолидациялашга, мунтазам ўз иқтисодиѐтини ривожлантириш, мавжуд
манбалардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга мажбур бўлмоқдалар.

Бу маънода Ўзбекистон Республикаси истисно эмас. Республиканинг

ривожланаѐтган ва кенгайиб бораѐтган ички ва ташқи бозори жаҳон
иқтисодиѐтига фаол интеграциялашувдан бошқа чораси йўқ. Ўзбекистоннинг
ҳозирги ижтимоий-иқтисодий вазияти ва жаҳон иқтисодиѐтининг ривожланиш
йўналишларини эътиборга олган ҳолда, шуни таъкидлаш мумкинки, унинг
келгуси ривожланиши ва иқтисодиѐтининг келажаги мамлакатнинг глобал
иқтисодий тизимга интеграциялашуви билан узвий боғлиқдир. Чунки бугунги
кунда Ўзбекистон худди бошқа давлатлар каби иқтисодий ўсишнинг мураккаб
масалаларини якка ҳолда, яъни қолган дунѐ билан маҳсулот айирбошлаш
жараѐнларида меҳнатни халқаро тақсимлашда кенг иштирокисиз самарали ҳал
қила олмайди. Унга ѐш суверен давлат сифатида халқаро институт ва
ташкилотларда фаол иштирок этиш билан бирга глобал иқтисодий тизимга чуқур
интеграциялашиш лозим бўлади.

Жаҳон иқтисодий инқирози ушбу интеграциянинг қанчалик чуқурлигини, шу

вақтнинг ўзида ривожланиш циклик шароитида юзага келаѐтган даврий
пасайишлардан иқтисодиѐтни ҳимоялашнинг миллий превентив чораларини
амалга ошириш зарурлигини кўрсатди. “Ўзбекистонда қабул қилинган
модернизация ва ислоҳ қилиш модели келгусида миллий манфаатларни амалга
оширишни” ўз олдига мақсад қилиб қўяр экан, “янгисини яратмай туриб,
эскисидан воз кечма” деган нақлга амал қилган ҳолда ислоҳотларни босқичма-
босқич амалга оширилишини назарда тутади.

Ўзбекистон нафақат кўп соҳали саноат ва табиий бойликлардан иборат

рақобатбардош усутворликларга, балки мавжуд илмий-техник салоҳият ва
малакали кадрларга эга бўлган йирик илмий базага эгадир.

Бугунги кунда республикада 220 дан зиѐд илмий тадқиқот муассасалари,

олий таълим муассасалари, тажриба-конструкторлик ташкилотлари, илмий ишлаб
чиқариш корхоналари, кичик инновацион марказлар фаолият юритмоқдалар.

Ўзбекистоннинг илмий-техник ва инновацион сиѐсати мамлакат иқтисодиѐти

ривожланишига фан ва техника улушининг кенгайтирилишига, моддий ишлаб
чиқаришда илғор таркибий ва технологик тубдан ўзгаришни таъминлаш,
иқтисодий эркинлик, миллий идрокни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг маънавий ва
ҳар томонлама ривожланишига кўмаклашиш, фан ва таълим саноатининг ўзаро
алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиѐтини тубдан ўзгартиришдаги муҳим

стратегик вазифалар қаторида илмий-техника салоҳиятидан самарали


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

4

фойдаланиш, кўпайтириш ва сақлаб туришни ҳам кўриб чиқиш лозим, чунки
давлатнинг ХХI асрдаги иқтисодий ўсиши фан-техник тараққиѐти ва
иқтисодиѐтнинг барча соҳаларида, асосан, саноатда ишлаб чиқаришнинг
интеллектуаллашуви билан таъминланади.

Ўзбекистонда давлат фан-техника сиѐсатини амалга оширишда, селектив

ривожланиш

стратегияларини

бирлаштирган

ва

илғор

фан-техника

ишланмаларини ўзлаштириш йўли - мақсадли йўл деб тан олинган.

Биринчи – мавжуд фан-техника салоҳияти ва унинг давлат фан-техника

сиѐсатига қаратилган фаолиятининг уйғунлашувига асосланган иқтисодиѐтнинг
базавий соҳаларини ривожлантириш учун.

Иккинчи – жаҳон даражасидан анча орқада қолаѐтган республикадаги кам

ривожланган, лекин давлатнинг ҳаѐтий фаолияти учун жуда зарур фан-техника
йўналишлари.

Ўзбекистон Республикасининг янги ижтимоий-иқтисодий шароитдаги фан-

техника сиѐсатининг моҳияти илмий ва технологик ишланмаларга максимал
даражада кўмаклашиш бўлиб, республиканинг товарга, маҳсулот ишлаб
чиқаришга ва хизмат кўрсатишга ҳамда жаҳон бозорида рақобатбардош
маҳсулотга бўлган ички эҳтиѐжини тезкор қондириш мақсадида иқтисодиѐт
соҳаларининг кардинал янгиланишига кўмаклашишдир.

Фан-техника ривожланишининг устувор йўналишлари иқтисодий ва

ижтимоий соҳанинг, шунингдек, мамлакат иқтисодиѐтини тузилмавий қайтадан
тузишнинг ривожланиш стратегияси билан боғлиқ ҳолда белгиланади.

Республикада

мамлакатнинг

ижтимоий-иқтисодий

ривожланиши

вазифаларини, шунингдек, замонавий фан ютуқларини ҳисобга олган ҳолда фан
ва технология ривожланишининг еттита устувор йўналиши ишлаб чиқилган.

Биринчидан,

демократик давлат ривожланишининг ижтимоий ва иқтисодий,

ҳуқуқий асосларини тадқиқ қилиш, фуқаролик жамиятини шакллантириш,
Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни такомиллаштириш ва чуқурлаштириш.

Иккинчидан

,

жамиятнинг маънавий-маърифий ва тарихий-маданий

муаммолари ва жараѐнларини ўрганиш, тарихий, миллий ва умуминсоний
қадриятлар асосида ѐш авлодни тарбиялаш.

Учинчидан,

қазилма бойликларни топиш, минерал хомашѐ ва иккиламчи

хомашѐни чуқур қайта ишлашда илғор технологияларни яратиш ҳамда
изланишнинг юқори самарали услубларини ишлаб чиқиш.

Тўртинчидан

,

ер, сув ва биологик соҳалардан оқилона фойдаланиш ва

уларни тўлдириб бориш тизимини такомиллаштириш зарурлиги, биотехнология
соҳасида генетик манбалар ва илмий кашфиѐтлардан оқилона фойдаланиш
борасида қишлоқ хўжалиги ва чорва турларини яратишда юқори самарали
агротехнологиялар яратиш таъкидланган эди.

Бешинчи устуворлик

– тиббиѐт соҳасида илғор технология, замонавий

услуб ва воситаларни ишлаб чиқиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш
тизимини такомиллаштириш ва экологик хавфсизликни таъминлаш.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

5

Олтинчи устуворлик

- энергия ва хомашѐ билан таъминловчи янги авлод

машиналари, асбоб-ускуна ва материаллар, техник воситалар ва ахборот
технологияларнинг илмга йўғрилган технологияларини ишлаб чиқиш.

Еттинчи устуворлик

– ахборотлаштириш муаммоларини тадқиқ қилиш,

ахборот узатиш технологияларини ишлаб чиқиш, ахборотни ҳимоя қилиш ва
қайта ишлаш, бошқарув ва лойиҳалаштиришнинг интеллектуал тизимини яратиш.

Мамлакат илм-фани ривожланишидаги ушбу йўналишларнинг барча

замонавий умуммиллий мақсадлар ва устуворликларига Ўзбекистоннинг илмий
анъаналари ва тарихий-маданий малакасининг жаҳон йўналишларини ҳисобга
олган ҳолда асосланади.

Давлатнинг фан ва техника сиѐсати доирасида, республиканинг ижтимоий-

иқтисодий ва ривожланиши устуворликларидан келиб чиқиб, саноат соҳалари,
бошқарувнинг минтақавий ташкилотларида шаклланган муаммо ва вазифалар
асосида, илмий ва технологик ишланмаларга давлат буюртмаси шаклида
расмийлаштирилиб илмий-техникавий дастурлар ишлаб чиқилмоқда ва улар
илмий тадқиқотлар, конструктор-технологик ишланмаларни молиялаштириш
учун хизмат қилмоқда.

Ўзбекистонда илмий-техникавий ва инновацион фаолиятни амалга ошириш

механизми дастурли-мақсадли тамойилга асосланган бўлиб, “фундаментал
тадқиқот

+

амалий

тадқиқот

+

инновацион

ишланмалар”

занжири

бўйича

ўзлаштиришнинг юқори даражасини таъминламоқда. Ушбу механизмни амалга
оширишда у ѐки бу муаммони ҳал қилишга қаратилган танловлар хизмат
қилмоқда.

Шундай қилиб, фан ва техника ривожланиши устувор йўналишларга

мувофиқ, табиат ва жамият ривожланишининг қонуниятлари ҳақидаги янги
билимларни қамраб олишга қаратилган, амалий ишланмаларга назарий база
яратиш учун беш йилгача муддатга фундаментал тадқиқотларнинг фан-техника
дастурлари шаклланади. Биринчи галда қўлга киритилган натижалардан
келгусида фойдаланиш нуқтаи назаридан, билим даражаси ва илмий салоҳият
даражасини

юксалтирувчи,

стратегик

аҳамиятга

эга

бўлган

ишлар

молиялаштирилади.

Амалий тадқиқотларнинг фан-техника дастурлари уч йилга қадар

фундаментал тадқиқотлар натижаларига асосланади, у ѐки бу соҳадаги
юксалишни амалга оширишга кўмаклашувчи техника ва технологиянинг янги
турларини яратишга йўналтирилади. Бу дастурлар кейинчалик иқтисодиѐт
соҳаларида ўзлаштирилиши учун таклифларнинг инновацион пакетини ўзига хос
тўлдириш манбаи бўлиб хизмат қилади.

Икки йиллик муддатдан ортмаган инновацион фан-техника иш

дастурларининг вазифаси, ишлаб чиқаришнинг рақобатбардошлилик ва
технологик даражасини юксалтириш, инновацион маҳсулотнинг ички ва ташқи
бозорга чиқарилишини таъминлаш, иқтисодиѐтнинг экспортга йўналтирилган
таркибини шакллантиришдан иборатдир. Инновацион ишларнинг дастурларини
шакллантиришда фундаментал ва илмий-амалий-техникавий дастурлар доирасида
бажарилган лойиҳаларга устуворлик берилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

6

Барча кўринишдаги фан-техника тараққиѐти Ўзбекистон иқтисодиѐтининг

шаклланиши ва ривожланишида муҳим йўналишлардан бирини ўзида
ифодалайди. Жадал фан-техника тараққиѐтининг муҳимлиги айнан шу соҳада
республиканинг умумий ва ижтимоий-иқтисодий ўсиш даражаси билан ҳам
кучайтирилади, жамиятнинг янги тизими шаклланиши, жаҳон ҳамжамияти билан
ўзаро алоқалар характерининг асосий муҳим муаммоларнинг ечими учун
бирламчи ҳаракатлар яратилади.

Бугунги кунда Ўзбекистон интеллектуал салоҳиятдан самарали фойдаланиш

ва кенгайтирилишига асосланган ривожланишнинг инновацион турига ўтишнинг
замонавий модели учун, илмий-технологик, ташкилий ва ижтимоий-иқтисодий
соҳада мунтазам янгиланиш ва такомиллашувининг ҳар қандай зарур нусха,
вазият ва шарт-шароитларига эгадир.

Келгусида мамлакатнинг иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва

ижтимоий ривожланиши, муаммолар ечимини таъминлаш бўйича давлат фан-
техника ва инновацион сиѐсатини амалга ошириш ишлари ўзаги республиканинг
ташқи бозорда рақобатбардош ва импорт ўрнини босувчи ҳамда республиканинг
экспорт имкониятларини кенгайтирувчи маҳсулотлар, хизмат ва товарларга
бўлган ички эҳтиѐжини таъминлаш мақсадида саноат соҳаларида самарали
ўзгаришларга кўмаклашувчи илмий-технологик ишланмаларга максимал
ѐндашувдир.

Республиканинг бозор муносабатларига ўтиши бўйича иқтисодий

ислоҳотларни амалга ошириш шароитларида фан-техника фаолиятини
тартиблашда муносиб тамойилларни ишлаб чиқиш зарурати муқаррар бўлади.
Бундай тамойиллардан жаҳон тажрибасида машҳур бўлган, пировард илмий-
технологик натижаларга йўналтирилган, истиқболли амалий ва ишланма
тадқиқотлар танлови, интеллектуал маҳсулот рақобатини рағбатлантириш, давлат
маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва фан-техника, иқтисодий-ҳуқуқий
механизмларнинг самарали фаолиятига иштирокчиларнинг жавобгарлигини
белгиловчи, илмий ва инновацион фаолият ривожланишини давлат томонидан
қўллаб-қувватлаш принципи маълум. Бунда давлат алоҳида илмий ташкилот ва
босқичли таркибларни эмас, балки аниқ дастур ва лойиҳани молиявий маблағлар
ҳамда моддий техник ресурслар ашѐлари билан қўллаб-қувватлашни амалга
оширади.

Ўзбекистон

Республикаси

ижтимоий - иқтисодий

ривожланишининг

устуворлигига мувофиқ инновацион ишлар дастури доирасидаги тадбирлар
асосан беш асосий йўналиш бўйича амалга оширилмоқда.

Маҳсулот ва хизматлар, технологияларнинг алоҳида турлари бўйича

республиканинг импортга эҳтиѐжи камайиши муаммосининг жуда муҳимлиги,
Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш, ишлаб чиқаришга саноат
технологияларини татбиқ этишни ҳисобга олган ҳолда, бажарилаѐтган
инновацион лойиҳаларнинг умумий сонидан 28 фоизи республикамиз
иқтисодиѐтининг

илмий-техник

ва

ижтимоий-иқтисодий

соҳалари

ривожланишидаги муҳим муаммоларни ҳал этишга қаратилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

7

Барча агросаноат комплексининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар

Ўзбекистон Республикасининг умумий ислоҳотлаштириш умумий тизимидаги
муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Тизим яратувчи сиѐсатнинг ўзида битмас-
туганмас имкониятларга эга бўлган, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан
саноатни эса қишлоқ хўжалиги хомашѐси билан таъминлайдиган қишлоқ
хўжалиги аввалгидек етакчи вазифани эгаллайди. Аҳолининг кўпсонли қисми
қишлоқ хўжалигида банд. Бунга кўра, модернизациялаш қишлоқ хўжалик
меҳнатини индустрлаш даражасини ошириш, бутун қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқариши ҳамда у билан боғлиқ соҳаларнинг самарадорлигини ошириш
иқтисодий масалаларни ҳал этиш билан бирга, улкан ижтимоий аҳамиятга эгадир.
Айнан шундан келиб чиққан ҳолда, инновацион лойиҳаларнинг 26 % агросаноат
комплекси билан бирга унинг қайта ишлаш соҳаси ривожланишининг биринчи
навбатдаги илмий-техник муаммоларини ҳал этишга қаратилган.

Соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришнинг устуворлигини назарда

тутган ҳолда, янги юқори самарали дори препаратларини ишлаб чиқиш ва ишлаб
чиқаришни ўзлаштириш, касалликларни даволаш ва ташхис қўйиш технологияси
ҳамда воситаларининг замонавий услубларини татбиқ этишда, Ўзбекистон
Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, Давлат дастурининг
асосий низомига асосланиб фармакология ва соғлиқни сақлаш соҳаси
ривожланиши масалаларига катта аҳамият қаратилмоқда. Лойиҳаларнинг умумий
сонидан (19 %) 11 % и давлатимизнинг соғлиқни сақлаш ва фармакология
соҳасини ривожлантиришнинг бирламчи муаммоларини ҳал этишга қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг илк кунлариданоқ миллий-

маданий маънавиятни тиклаш, кўп асрлик маданий-тарихий меросга эга бўлган
халқ қадриятларининг муҳим тизимини яратиш ва жаҳон халқлари тарихида ўз
ўрни ва ролини аниқлаш масаласи кўтарилди.

Таълимни ривожлантириш, маданият, иқтисодий-ҳуқуқий ва маданий-

маърифий даражани юксалтириш масалаларига ҳар доим жуда катта ва жиддий
аҳамият қаратиб келинмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг
маданий ва маърифий, таълим даражасини ошириш масаласини ҳал этишга
қаратилган инновацион лойиҳаларнинг 16 % амалга оширилганлиги қатъий далил
асосида далолат бериб турибди.

Давлат инновация сиѐсати инновация фаолиятини ривожлантириш ва

рағбатлантиришга йўналтирилган ижтимоий-иқтисодий сиѐсатнинг таркибий
қисми ҳисобланади, иқтисодиѐтда илмий ишланмалар, тажриба лойиҳа ишлари ѐки
бошқа фан-техника ютуқлари татбиқ этилаѐтган инновация фаолияти деганда янги
ѐки такомиллаштирилган технологик жараѐн тушунилади. У маҳаллий
маҳсулотнинг рақобатбардошлигини ошириш, барқарор иқтисодий ўсиш,
аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, мамлакатнинг мудофаа, технологик ва
экологик хавфсизлигини таъминлаш учун инновация фаолияти устуворлигининг
тан олиниши учун шакллантирилади ва амалга оширилади.

Бу жараѐн эса қуйидагилардан иборат:
– маҳаллий маҳсулотнинг рақобатбардошлигини таъминловчи инновация

фаолияти учун иқтисодий, ҳуқуқий ва ташкилий шарт-шароитларни яратиш, фан-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

8

техника

натижаларидан

самарали

фойдаланиш,

ижтимоий-иқтисодий

ривожланиш масалаларини ҳал қилиш:

– фан-техника салоҳиятини ривожлантириш, оқилона жойлаштириш ва

самарали фойдаланиш, унинг тузилмасини шакллантириш;

– фан ва техниканинг мамлакат иқтисодиѐтини ривожлантириш, муҳим

ижтимоий вазифаларни тадқиқ этиш, моддий ишлаб чиқариш соҳасида илғор
тузилмавий ўзгаришларни таъминлашдаги ҳиссасини ҳамда унинг самарадорлик
ва рақобатбардошлик хусусиятини ошириш;

– мамлакат мудофааси, шахс ва жамият ҳамда давлат хавфсизлигини ҳимоя

қилиш ҳисобланади.

Унинг қўйилган мақсадларга эришиш учун давлат инновация сиѐсатининг

қуйидаги вазифаларини ҳал қилиш зарур:

– давлат инновация сиѐсатининг устувор вазифаларини белгилаш ва татбиқ

этиш,

– илғор тузилмавий ўзгаришларни иқтисодиѐтда таъминлаш;
– инновация фаолияти инфратузилмасини яратиш ва ривожлантириш;
– маҳаллий инновация маҳсулотининг халқаро бозордаги мавқеини ушлаб

туриш ва ташқи иқтисодий инновация фаолиятини ривожлантириш бўйича чора-
тадбирларни амалга ошириш;

– инновация фаолиятини ривожлантиришда илм-фан, таълим, ишлаб

чиқариш ва молия-кредит соҳаларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

– иқтисодиѐтни халқ хўжалиги ва унинг тузилмавий баланси стратегияси,

мароми (темп) ва пропорциясини белгилаб берувчи бош йўналишларда
ривожлантиришни барқарорлаштириш учун фан-техника салоҳиятидан самарали
фойдаланишни таъминлаш.

Давлат органларининг инновация соҳасидаги асосий функцияларига

қуйидагиларни киритиш мумкин:

– давлат инновация сиѐсатининг шаклланиши;
– давлат инновация жараѐнларининг асосан инноваторларнинг муаллифлик

ҳуқуқлари ва интеллектуал мулкни ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий базасини яратиш;

инновацияларни

ва

бу

соҳадаги

рақобатни

рағбатлантириш,

инновационликни таваккал суғурталаш, эскириб қолган маҳсулотни чиқарганлиги
учун давлат санкцияларини киритиш;

– инновация соҳасидаги инфратузилмани шакллантиришда иштирок этиш;
– инновацияларнинг ижтимоий ва экологик йўналишларини таъминлаган

ҳолда илм-фан, техника ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор
йўналишларини белгилаш;

– устувор илмий тадқиқотлар ва инновацияларга ресурслар ажратиш;
– давлат тасарруфидаги ташкилотларда инновация жараѐнларини

институционал таъминлаш;

– инновация ва илм-фан билан шуғулланувчи шахсларнинг ижтимоий

мавқеини ошириш;

– инновация соҳаси учун кадрлар тайѐрлаш;
– ҳудудларда инновация жараѐнини йўлга қўйиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

9

– инновация жараѐнларининг халқаро аспект (жабҳа)ларини йўлга қўйиш;
– миллий инновацион тадбиркорлик манфаатларини ҳимоя қилиш.
Давлат инновация сиѐсатининг асосий тамойиллари:
– маҳаллий илмий салоҳиятга таяниш;
– илмий ижод эркинлиги, илмий соҳани изчил демократлаштириш, илмий

сиѐсатни шакллантириш ва татбиқ этишда ошкоралик;

– фундаментал илмий тадқиқотларни ривожлантиришни рағбатлантириш;
– етакчи маҳаллий илмий мактабларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш;
– илм-фан ва техника соҳасида соғлом рақобат ҳамда тадбиркорлик учун

шарт-шароит яратиш, инновация фаолиятини рағбатлантириш ва қўллаб-
қувватлаш;

– давлат мудофаа қобилияти ҳамда миллий хавфсизлигини таъминлаш

мақсадида илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни ташкил этиш учун шарт-шароит
яратиш;

– илм-фан ва таълим интеграцияси, барча даражадаги юқори малакали илмий

кадрлар тайѐрлашнинг яхлит тизимини ривожлантириш;

– тадқиқотчиларни, ташкилотлар ва давлатнинг интеллектуал мулки

ҳуқуқларини химоя қилиш;

– очиқ ахборотни тўсиқсиз олиш ва эркин ахборот алмашинуви ҳуқуқини

таъминлаш;

– мулкчиликнинг турли шаклдаги илмий тадқиқот ва тажриба лойиҳалаш

ташкилотларини ривожлантириш, кичик инновацион тадбиркорликни қўллаб-
қувватлаш;

– илм-фан ютуқларидан кенг фойдаланиш учун иқтисодий шарт-

шароитларни шакллантириш, мамлакат иқтисодиѐти учун асосий ҳисобланган
фан-техника ютуқларини тарғиб қилишга кўмаклашиш;

– илмий иш нуфузини ошириш, олим ва мутахассисларнинг яшаши ҳамда

ишлаши учун яхши шароитлар яратиш;

– илм-фаннинг замонавий ютуқлари, уларнинг аҳамиятини тарғиб қилиш.
Инновация сиѐсатининг асослари мамлакатдаги реал ижтимоий-иқтисодий,

ва сиѐсий вазиятга мос қонунчилик далолатномалари тўпламини қабул қилишдан
бошланади, унда бошқарув суъбектлари ва объектлари, унинг ҳуқуқлари,
мажбуриятлари ва масъуллиги белгилаб қўйилади.

Инновация фаолиятининг давлат томонидан бошқарилишининг ташкилий

механизми барча бевосита ва билвосита манфаатдор томонлар фикрларининг
ҳисобга олиниши ва бир вақтнинг ўзида инновацияларни рағбатлантириш бўйича
келишилган ҳолда чора-тадбирлар қабул қилиш учун шарт-шароитлар яратишни
таъминлаши керак. Инновация сиѐсатининг субъектлари давлат ҳокимияти
(марказий ва маҳаллий), давлат корхоналари ва ташкилотлар, мустақил хўжалик
юритувчи тузилмалар, ижтимоий ташкилотлар, илмий ходимлар ва
инноваторларнинг ўзлари ҳисобланадилар.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов