Минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва рақобатбардошлигини оширишнинг асосий йўналишлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
65-70
29
6
Поделиться
Якубов, И., & Очилов K. (2012). Минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва рақобатбардошлигини оширишнинг асосий йўналишлари. Экономика и инновационные технологии, (2), 65–70. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7900
И Якубов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н, доцент

K Очилов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва босқичма-босқич рақобатбардошлигини ошириш стратегияси минтақа ракобатбардошлигини шакллантиришнинг мақсад ва вазифаларини аниқлаш; асосий устувор йўналишлар ва мақсадли кўрсаткичларни асослаш хамда нисбий рақобат афзалликлари ва захиралар салоҳиятидан оқилона фойдаланишга асосланади

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

1

И.О. Якубов,

иқтисод фанлари номзоди, доцент,

К.Т. Очилов,

катта ўқитувчи, ТДИУ

МИНТАҚАЛАРНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ АСОСИЙ

ЙЎНАЛИШЛАРИ

Минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва босқичма-босқич
рақобатбардошлигини ошириш стратегияси минтақа ракобатбардошлигини
шакллантиришнинг мақсад ва вазифаларини аниқлаш; асосий устувор
йўналишлар ва мақсадли кўрсаткичларни асослаш хамда нисбий рақобат
афзалликлари ва захиралар салоҳиятидан оқилона фойдаланишга асосланади
Иқтисодиѐтни ривожлантириш ва рақобатбардошликни оширишнинг узоқ
муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг асосий
йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:
- умуммиллий

манфаатлар ва мамлакат миқѐсида иқтисодиѐтни

модернизациялашнинг устувор йўналишларини ҳисобга олиш;
- ягона иқтисодий ҳудудни ташкил этиш ва минтақалараро иқтисодий
интеграцияни ривожлантириш;
- ижтимоий-иқтисодий ривожланишни тартибга солишда давлат, минтақа
ва тармоқлар мафаатларининг мос келиши;
- ҳар бир худуднинг табиий - иқтисодий салоҳиятининг ўзига хос
хусусиятлари, уларнинг рақобат афзалликларини кластерлаштириш усули
имкониятлари орқали ҳисобга олиш;
- ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш

стратегиясини

амалга

оширишнинг қонуний - ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий механизмларини
шакллантириш,

турли

минтақавий

даражаларда

рақобатбардошликни

кучайтириш.
Қуйида

минтақалар

иқтисодиѐтини

ривожлантириш

ва

рақобатбардошлигини ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга
оширишнинг принципиал тизими келтирилган (1-жадвал).

1-жадвал

Минтақларни ижтимой-иқтисодий ривожлантириш ва

рақобатбардошлигини оширишнинг узоқ муддатли стратегиясини

ишлаб чиқишнинг принципиал тизими

1

.

I босқич

Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
стратегияси

Турли ҳудудий

даражаларда

стратегияни

амалга

ошириш

механизмлари

II босқич Ўзбекистонни ҳудудий ривожлантириш стратегияси

III босқич

Минтақаларни ижтимоии-иқтисодий ривожлантириш
ва рақобатбардошлигини ошириш стратегияси

IV босқич

Вилоятнинг туман ва шаҳарларини ижтимоий-
иқтисодий ривожлантириш стратегияси

1

Муаллифлар томониидан ишлаб чиқилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

2

Стратегияни ишлаб чиқиш борасида таклиф этилаѐтган ҳар бир
босқичнинг ўз мақсад ва вазифалари, амалга ошириш механизмлари ва
дастаклари, аниқ, ишлаб чиқувчилари ва уни амалга ошириш лозим.
Ўзбекистонни

ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш

стратегияси

бошқарув ва тартибга солишнинг турли даражаларида минтақаларни
ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда асос бўлиб хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш

стратегиясининг асосий йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган.
Бу ўринда муҳтарам Президентимизнинг яна бир таъкидлаб ўтган
сўзларини эътироф этиш жуда муҳим: “Узоқ муддатли истиқболга
мўлжалланган, мамлакатимизнинг салоҳияти, қудрати ва иқтисодиѐтимизнинг
рақобатбардошлигини оширишда ҳал қилувчи ахамият касб этувчи навбатдаги
муҳим устувор йўналиш - асосий етакчи сохаларни модернизация қилиш,
техник

ва

технологик

янгилаш,

транспорт

ва

инфратузилма

коммуникацияларини ривожлантиришга қаратилган стратегик
аҳамиятга молик лойихаларни амалга ошириш учун фаол инвестиция сиѐсатини
олиб боришдан иборат”

2

.

Амалга оширилаѐтган ислоҳотларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонни
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш узоқ муддатли стратегиясининг устувор
йўналишлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
-иқтисодий ривожлантиришнинг юқори ва барқарор суръатларининг
самарадорлиги ҳамда макроиқтисодий мувозанатни таъминлаш;
-маҳаллий хомашѐни қайта ишлаш ва дунѐ бозорларида рақобатбардош
маҳсулотлар ишлаб чиқариш негизида индустриал тармоқларни жадал
ривожлантириш асосида иқтисодиѐтда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга
ошириш, уни диверсификация қилиш, хизматлар соҳасини жадал
ривожлантириш;
-янги, замонавий, юқори технологияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва
мавжудларини қайта техник қуроллантириш ҳамда модернизация қилишни
таъминлашга йўналтирилган фаол инвестиция сиѐсатини олиб бориш, эркин
иқтисодий зоналар ва технопаркларни шакллантириш;
-бозорларни истеъмол товар ва хизматлар билан тўлдириш, ахоли
даромадлари ва турмуш фаровонлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлиги
муаммосини ҳал этишнинг асосий омили сифатида кичик ва хусусий бизнесни
жадал ривожлантиришни таъминлаш;
-ишлаб чиқариш инфратузилмаларини, хусусан, мамлакат ва минтақалар
иқтисодиѐтини барқарор ривожлантиришнинг асосий омили сифатида ягона
транспорт коммуникациялар тизимини шакллантириш, логистика марказларини
ташкил этиш;
-аҳоли даромадлари ва фаровонлигини барқарор оширишнинг кенг
кўламли ижтимоий дастурларини амалга ошириш.
Ўзбекистон иқтисодиѐтини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари

2

Каримов И.А Асосий вазифамиз Ватанимиз тараққиѐти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. Т.:

Ўзбекистон, 2010.- 65 б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

3

бевосита ишлаб чиқилган ва амалга оширилаѐтган ўрта муддатли даврларга
мўлжалланган

иқтисодиѐтнинг

алоҳида

сектор

ва

тармоқларини

ривожлантириш ва модернизация қилиш мақсадли давлат дастурларидан келиб
чикади. 2010 йилга келиб, уларнинг сони 20 дан ортиқроқни ташкил этди.
Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган асосий мақсадли дастурлар 2 - жадвалда
келтирилган.

2- жадвал

Мамлакат ва минтақаларни ривожлантириш стратегиясини белгилаб

берувчи асосий мақсадли давлат дастурлари

3

Дастурнинг номи

Амалга

ошириш

муддатлари

Ижтимоий-иқтисодий

ривожланишига

таъсири

1.

Иссиқлик билан таъминлаш тизимини
модернизациялаш ва ривожлантириш

2009-2015

йиллар

Бевосита

2.

Темир йўл тармоғини
модернизациялаш ва ривожлантириш

2009-2013

йиллар

Бевосита

3.

Ўзбекистон Республикасида ташқи
муҳитни химоя қилиш тадбирлари

2008-2012

йиллар

Бевосита

4.

Қашкадарѐ ва Сурхондарѐ вилоятида
қурилиш материаллари саноатини
янада ривожлантириш чоралари

2008-2012

йиллар

Бевосита

5.

Сурхондарѐ вилоятини комплекс
ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш

2008-2012

йиллар

Бевосита

6.

Ишлаб чиқариш қувватларини
модернизациялаш асосида сифатли
спорт анжомлари, инвентарлари ва
асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришни
кенгайтириш

2008-2012

йиллар

Бевосита

7.

Иқтисодиѐтнинг реал сектор
корхоналари фаолияти ва экспорт
салоҳиятини оширишни қўллаб-
қувватлаш чора-тадбирлари

2008-2012

йиллар

Бевосита

8.

Ишлаб чиқаришни модернизациялаш,
техник ва технологик қайта
таъмирлашга қаратилган мухим
инвестицион лойиҳаларни амалга
ошириш чора- тадбирлари

2009-2014

йиллар

Бевосита

9.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив
ҳолатини яхшилаш

2008-2012

йиллар

Билвосита

3

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси

қарорлари асосида тайѐрланган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

4

2-жадвал давоми

1

2

3

4

10.

Болалар мусиқа ва санъат мактаблари
фаолиятини яхшилаш ва моддий
техника базасини мустаҳкамлаш
тўғрисида

2009-2014

йиллар

Бевосита

11.

Ўзбекистон миллий автомагистралини
реконструкция қилиш ва
ривожлантириш чора-тадбирлари

2009-2014

йиллар

Бевосита

12.

Ўзбекистон миллий автомагистрали
йўл ѐқасида инфратузилма ва сервисни
ривожлантириш чора-тадбирлари

2008-2014

йиллар

Бевосита

13.

Йирик тармоқарни (кўмир, нефть-газ,
ѐғ-мой, фармацевтика, тўқимачилик,
машинасозлик) модернизациялаш,
техника ва технологик қайта
таъмирлаш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар

2009-2014

йиллар

Билвосита

14.

Озиқ-овқат товарлари ишлаб
чиқаришни кенгайтириш ва ички
бозорни тўлдиришга қаратилган
қўшимча чоралар

2009-2012

йиллар

Бевосита

15.

Ноозиқ-овқат товарларини маҳаллий
корхоналар томонидан ишлаб
чиқаришни кенгайтиришни қўллаб-
қувватлашга қаратилган қўшимча
чоралар

2009-2012

йиллар

Билвосита

Мақсадли дастурларни тизимлаштириш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш
натижалари иқтисодиѐт ва унинг алоҳида секторларини ривожлантиришнинг
бир қатор мақсадли кўрсаткичларини аниқлаш имконини берди.
Мақсадли дастурлардан келиб чиққан ҳолда иқтисодиѐтни ўрта
муддатларда ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари қуйидагилардан
иборат:
-ялпи ички махсулотнинг ўсиши - йилига ўртача 7-8%;
-ЯИМда саноатнинг улушини 30%гача ошириш;
-ЯИМда хизматлар соҳасининг улушини 55%га етказиш;
-ҳар йили бир миллионга яқин янги иш жойларини ташкил қилиш;
-ЯИМда кичик бизнеснинг улушини 60% га етказиш.
Истиқболда Ўзбекистон иқтисодиѐтини ривожлантиришнинг мақсадли
кўрсаткичлари мамлакат минтақаларининг ривожланиш стратегиясини ишлаб
чиқишда асос бўлиб хизмат қилади. Минтақаларни мажмуали ижтимоий-
иқтисодий ривожлантиришнинг ягона стратегиясининг асосий тамойиллари,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

5

муаллиф фикрича, қуйидагилардан иборат бўлиши мақсадга мувофиқ:
-мамлакатнинг барча минтақаларида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва
ягона иқтисодий сиѐсатни амалга оширишда давлат манфаатларининг
устуворлиги;
- республикада барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда минтақалар
ўрнининг ошиб бориши;
- ишлаб чиқаришни жойлаштиришнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга
олувчи тармоқлар ва ҳудудий ривожланиш тамойилларининг мослигини
таъминлаш;
- минтақалар иктисодиѐти таркибини шакллантиришда маҳаллий шарт-
шароитларни ҳисобга олган ҳолда алоҳида сектор ва тармоқларни
ривожлантиришда ўзаро боғлиқликни амалга ошириш;
- минтақалар иқтисодиѐтини тартибга солишда турли механизмлардан кенг
фойдаланиш, стратегик муҳим ва ривожлантириш даражаси паст бўлган
худудларни давлат томонидан ривожланишини рағбатлантириш;
- мамлакатнинг

барча

минтақаларини

бирлаштирувчи,

ягона

коммуникация ва транспорт тизимларини шакллантириш;
- маҳаллий

ўзини-ўзи

бошқариш

органлари,

вазирликлар

ва

ҳокимиятларнинг минтақаларни ривожлантиришдаги роли ва жавобгарлигини
босқичма-босқич ошириш;
- ижтимоий кафолатларни таъминлаш, яшаш жойидан катъи назар, аҳоли
учун тенг шарт-шароитлар ва турмуш даражасини таъминлаш, худудий
бандлик ва даромадларнинг ўсишини таъминлаш.
Авваламбор, етарли даражада ривожланмаган минтақалар иқтисодиѐтини
жадал ривожлантириш ҳисобига минтақалараро ижтимоий-иқтисодий
ривожланишдаги фарқни босқичма-босқич қисқартиришни таъминлаш
ривожлантириш

стратегиясининг

асосий

мақсадларидан

биридир.

Масалан, 2010-2020 йилларда мамлакат минтақаларида аҳоли жон бошига ялпи
ҳудудий махсулот ишлаб чиқаришдаги фарқ даражасини 4,4 мартадан 2,5
мартагача, саноатда 22,0 дан 10,0 гача, қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб
чиқаришда 2,3 мартадан 2,0 мартагача, маҳсулотлар экспортида 20,0 мартадан
12,0 мартагача, хизмат кўрсатишда 10,0 дан 5,0 мартагача, пул даромадлари
бўйича 6,0 мартадан 3,0 мартагача камайтириш назарда тутилган.
Юқорида баѐн этилган принципиал йўналишларни хисобга олган ҳолда
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва рақобатбардошлигини ошириш
стратегиясини ишлаб чиқиш мумкин. Ушбу стратегиянинг устувор
йўналишлари ва асосини куйидагилар ташкил этади:
-Ўзбекистонни

ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик

йўналишлари;
- минтақаларни ривожлантиришнинг ягона мажмуали стратегияси;
-амалга оширилган чуқур таҳлил ва мавжуд ижтимоий-иқтисодий вазият,
муаммо ва номутаносибликларни аниқлаш, ишлаб чиқариш салоҳиятини
миқдор ва сифат жиҳатдан баҳолаш, минтақанинг бой табиий-иқтисодий
захираларидан фойдаланиш самарадорлигини белгилаш, нисбий рақобат
афзалликларидан хўжалик юритишда кенг фойдаланиш зарурлиги. Кўриб
чиқилган қулай омиллар ва ноқулай шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

6

барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва рақобатбардошлигини
ошириш стратегиясида бир қатор долзарб масалаларни ҳал этиш.
Табиий-иқтисодий салоҳиятининг рақобат афзалликларидан самарали
фойдаланиш асосида аҳоли турмуш даражасини ошириш ушбу стратегиянинг
бош мақсади хисобланади.
Мамлакат иқтисодиѐтини ривожлантириш стратегияси ва худудий
манфаатлар нуқтаи назаридан вилоят рақобатбардошлигини оширишнинг
асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
-истеъмол

товарлари

ишлаб

чиқаришдаги

мавжуд

рақобат

афзалликларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш (енгил ва озиқ-овқат
саноати, ѐқилғи-энергетика мажмуаси ва бошкалар);
-минерал хомашѐ базани ҳисобга олган ҳолда бир қатор янги саноат
тармоқларини ташкил этиш (металлургия, цемент саноати ва бошқалар);
-бой

табиий-иқтисодий захиралар, авваламбор қишлок хўжалиги

хомашѐларидан, маҳаллий қурилиш материалларидан, ўсиб бораѐтган
демографик салоҳият ва меҳнат бозоридан самарали фойдаланиш
(маҳаллийлашган ва меҳнат кучини кўп талаб қилувчи ишлаб чиқаришни
ташкил этиш);
-кўшни минтақалар, шу жумладан хорижий мамлакатлар билан иқтисодий
ҳамкорлик салоҳиятидан, шунингдек, маҳсулот ва хизматлар (транспорт,
туристик, рекреацион ва бошкалар) экспортини сезиларли даражада ошириш
учун вилоятнинг қулай транзит имкониятларидан фойдаланишни кенгайтириш;
-минтакавий истеъмол бозорини шакллантириш ва ривожлантириш
ҳисобига аҳоли учун ижтимоий кафолатларни таъминлаш, аҳоли
фаровонлигини босқичма-босқич ошириш учун шарт-шароитлар яратиш (аҳоли
даромадларининг жадал ўсиши, ижтимоий инфратузилма ва хизмат кўрсатиш
соҳаси объектларини ривожлантириш ва бошқалар);
-атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона
фойдаланиш (ер, сув, минерал-хомашѐ захиралари ва бошқалар);
-вилоятнинг инвестиция жозибадорлигини ошириш, маҳаллий ва хорижий
инвесторлар учун рағбатлантиришнинг самарали механизм ва шаклларини
жорий этиш (минтакавий кластер тизимларини ривожлантириш, эркин
иқтисодий зоналарни шакллантириш ва бошқалар).




inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов