Педагог кадрлар салоҳияти ва малакасини ошириш йўлида амалга оширилган чора-тадбирлар

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
148-155
27
9
Поделиться
Мустафакулов, Ш., & Султонов T. (2012). Педагог кадрлар салоҳияти ва малакасини ошириш йўлида амалга оширилган чора-тадбирлар. Экономика и инновационные технологии, (2), 148–155. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7917
Ш Мустафакулов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мустақиллик йилларида «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури (1997) асосида узлуксиз таълим тизимининг қуйидаги энг муҳим йўналишлари ҳаѐтга татбиқ этилди: 1. Мактабгача таълим. 2. Умумий ўрта таълим. 3. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими. 4. Олий таълим. 5. Олий ўқув юртидан кейинги таълим. 6. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайѐрлаш.7. Мактабдан ташқари таълим.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

1

Педагоглар сони: 113 431 нафар

Олий маълумотли: 103 812 нафар

Ўрта махсус маълумотли: 9 619 нафар

Ш.И.Мустафакулов,

иқтисод фанлари номзоди, доцент

Т.Султонов, ТДИУ

ПЕДАГОГ КАДРЛАР САЛОҲИЯТИ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

ЙЎЛИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Мустақиллик йилларида «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва Кадрлар

тайѐрлаш миллий дастури (1997) асосида узлуксиз таълим тизимининг
қуйидаги энг муҳим йўналишлари ҳаѐтга татбиқ этилди:

1.

Мактабгача таълим.

2.

Умумий ўрта таълим.

3.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими.

4.

Олий таълим.

5.

Олий ўқув юртидан кейинги таълим.

6.

Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайѐрлаш.

7.

Мактабдан ташқари таълим.

Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури, мактаб таълмини ривожлантириш

Давлат умуммиллий дастури интеллектуал жиҳатдан юксак салоҳиятли авлодни
камол топтиришга хизмат қилмоқда.

Тизимда меҳнат қилаѐтган педагоглар сони ва уларнинг маълумоти бўйича

ушбу рақамларга эътибор беринг.








1. Мактабгача таълим йўналиши.

Бу халқ таълими тизимининг

дастлабки бўғини ҳисобланади. Унда 2 ойликдан 7 ѐшгача бўлган болалар
тарбияланишига эътибор берилади. Мактабгача таълим муассасаларининг
оммавий туридан ташқари соғломлаштириш, жисмоний ва руҳий
ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун мўлжалланган махсус турлари
ҳам барпо этилди.

Бугунги кунда республикамиз бўйича мактабгача таълим муассасалари

сони 6135 тани ташкил этиб, уларга 508235 нафар (20,4 фоиз) бола қамраб
олинган. Мактабгача таълим тизимида ноанъанавий мактабгача таълим
муассасалари тармоғи ҳам кенгайиб, қисқа муддатли гуруҳлар сони 1536 тани,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

2

Халқ таълими тизимидаги таълим

муассасалари

15 774

тани ташкил этади

саводхонлик марказлари 977 тани, якшанбалик мактаблари 1249 тани ташкил
этмоқда. Республикамизда 80 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси
фаолият юритиб, уларга 3281 нафар бола қамраб олинган.

Мактабгача ѐшдаги болаларни ижтимоий ҳимоялаш, уларга таълим-тарбия

бериш билан соғлиқларини тиклаш учун 194 та махсус турдаги мактабгача
таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда.

2. Умумий ўрта таълим.

«Таълим тўғрисида»ги (1997) Қонуннинг 12-

моддасига мувофиқ умумий ўрта таълим икки босқичдан иборат:

- бошланғич таълим (I-IV синфлар);
- умумий ўрта таълим (I-IХ синфлар).
Биргина халқ таълими тизимидаги таълим муассасалари 15774 тани

ташкил этади (1-диаграмма).

1-диаграмма

3. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими.

Ўрта махсус таълим

муассасаларининг кадрлар билан таъминлангани 1991 йилда: педагоглар ва
муҳандис-педагоглар умумий сони - 25540 нафар. Шундан фан доктори, фан
номзодлари - 186 нафар, олий маълумотли ўқитувчилар - 19767 нафар. Ўрта
махсус таълим йўналишлари бўйича мутахассисликлар умумий сони 156 та,
ҳунар-техника билим юртларига қамраб олинган ўқитувчилар умумий сони
17562 нафар эди.

2010 йилга келиб, республикадаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

муассасалари (академик лицей, касб-ҳунар коллежлари) сони 1536 тага етди.
Шундан замонавий типдаги 1413 та; мослаштирилгани 123 та, академик
лицейлар сони - 142 та, касб-ҳунар коллежлар сони - 1394 та.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

3

Умумтаълим мактаб ўқитувчиларининг маълумоти

тўғрисида ҳудудлар кесимида маълумот

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг кадрлар билан

таъминлангани; педагог ва муҳандис-педагоглар умумий сони 111881 нафар.
Шундан фан докторлари - 96 нафар, фан номзодлари - 1105 нафар, олий
маълумотли ўқитувчилар - 101545 нафар.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитилаѐтган

касбларнинг умумий сони - 251 та. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
муассасаларига қамраб олинган ўқувчиларнинг умумий сони - 1036104 нафар.

Умумтаълим мактаб педагог-ўқитувчиларининг маълумоти, салоҳият

даражаси қуйидагича (1-жадвал).

1-жадвал

4. Олий таълим

(ўрта махсус, касб-ҳунар таълими негизига асосланади).

Республикамизда олий таълим муассасаларининг 1991 ва 2010 йиллардаги
ҳолати (2-жадвал).

2010 йилга келиб, республикадаги олий таълим муассасалари (ОТМ

филиаллари) сони – 76 та. Шундан: университетлар – 19 та, институтлар – 36
та, академиялар – 2 та, консерватория – 1 та, рақс ва хореография олий мактаби
– 1 та, ОТМ филиаллари – 11 та, хорижий давлатлар олий таълим
муассасаларининг филиаллари – 6 та.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

4

Ўтган давр мобайнида Олий ўқув юртлари сони икки баробар ортди ва

бугунги кунда мамлакатимиздаги 59 та университет ва олий ўқув юртларида
230 мингдан зиѐд талаба таълим олмоқда (//Халқ сўзи, 2012 йил 18 февраль).

Олий таълимнинг 254 та бакалавриат йўналиши ва 719 та магистратура

мутахассисликлари бўйича Давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилди, улар
асосида намунавий ўқув режалари ва фан дастурлари яратилиб, ўқув жараѐнига
татбиқ этилди.

2-жадвал

1991 йилда

2010 йилга келиб

(ОТМ филиаллари ) сони - 53 та

Шундан:
университетлар - 6 та;
институтлар - 42 та

;

филиаллар - 5 та

(ОТМ филиаллари) сони - 76 та

Шундан: университетлар - 19 та;
институтлар - 36 та;
академиялар - 2 та;
консерватория – 1 та;
рақс ва хореография олий мактаби - 1 та;
ОТМлари филиаллари - 11 та;
Хорижий давлатлар олий таълим
муассасаларининг филиаллари - 6 та

2004-2009 йиллар давомида 1200 га яқин ўқув адабиѐт нашр этилди.
Ўқув адабиѐтларининг замонавий янги авлодига қўйиладиган талаблар

дунѐ тажрибаси асосида ишлаб чиқилди. Фанлар бўйича ўқув-методик
мажмуанинг замонавий модели яратилди. Профессор-ўқитувчилардан иборат
муаллифлар таркиби шакллантирилди. Улар томонидан 2550 та фан йўналиши
бўйича ўқув-услубий мажмуа яратиш бўйича самарали ишлар олиб
борилмоқда.

Ҳозирги кунда олий таълим муассасаларида 22332 та компьютер мавжуд

бўлиб, ҳар 100 нафар талабага 8,2 та (2004 йилда 4,2 та) компьютер тўғри
келишини таъминлашга эришилди. 9 та олий таълим муассасасидаги ахборот
технологиялари марказлари замонавий видеоконференция ускуналари билан
жиҳозланди.

Олий ва ўрта махсус таълим тизимидаги мавжуд 262 та кутубхона

негизида ахборот-ресурс марказлари (АРМ) ташкил этилди. Барча АРМлари
замонавий компьютер техникалари ва телекоммуникация воситалари билан
жиҳозланди. Олий таълим муассасаларида 1500 дан ортиқ электрон дарслик ва
ўқув қўлланма яратилди, кутубхона тизимини автоматлаштириш ва электрон
каталоглар яратиш бўйича лойиҳалар 44 та олий таълим муассасасида амалга
оширилди.

Аспирантура ва докторантурада таҳсил олаѐтган тадқиқотчилар сони 2004-

2009 йиллар давомида қарийб 1,6 баробарга ошди. 2009 йил кўрсаткичлари
бўйича (2004 йилга нисбатан) номзодлик ва докторлик диссертациялари
ҳимоялари сони 12,9 фоиз, ўз муддатида ҳимоя қилган аспирант ва
докторантлар сони 4,3 фоизга ошди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

5

Давлат илмий-техник дастурлари доирасида жами 5,8 миллиард сўмлик

415 та илмий лойиҳа амалга оширилмоқда, бу эса 2004 йилга нисбатан қарийб
3,5 баробар кўпдир. Хўжалик шартномалари асосида бажарилаѐтган илмий
ишлар ҳажми 2004-2009 йиллар давомида 3,3 баробарга ошган (2004 йилда
546,3 миллион сўм бўлган бўлса, 2009 йилда 21192 миллион сўмни ташкил
этган).

Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш.

Мустақиллик йилларида янги давлат барпо этишда миллий ва умумбашарий
қадриятлар руҳида тарбияланган, мамлакатни модернизация қилиш ва
замонавий демократик жамият қуриш йўлидаги мураккаб, кенг кўламли
вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган янги авлод кадрларини тайѐрлаш
масаласи муҳим принципиал ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Мустақил ва
янгича фикрлайдиган кадрларга эҳтиѐжни қондириш вазифаси мустақилликка
эришган биринчи кунларданоқ ўта муҳим ва ҳал қилувчи масалаларга айланган
эди. 1997 йилда ноѐб Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури қабул қилиниши ва
унинг амалга оширилиши муҳим тарихий аҳамиятга эга бўлди. 2009 йилдан
бошлаб 12 йиллик мажбурий таълим жорий этилди.

Мамлакатимиз олий ўқув юртлари ҳузурида ташкил этилган академик-

лицейлар ѐшларга ўзи танлаган мутахассислик бўйича олий маълумот олиш
учун янада чуқур билим эгаллаш, коллежлар эса махсус фанларни ўзлаштириш
билан бир қаторда, мустақил ҳаѐтга қадам қўяѐтган ҳар бир битирувчи йигит-
қизга ўз қобилиятини юзага чиқариш ва жамиятда муносиб ўрин топиш учун 2-
3 мутахассислик бўйича ўрта малакали касб эгаллаш имконини бермоқда.
Педагог кадрларни қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасида
халқаро ҳамкорликни йўлга қўйишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мисол учун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг 1200 нафарга
яқин педагог кадрлари 1999-2007 йиллар давомида Буюк Британия, Германия,
Япония, Дания, Австралия, Жанубий Корея каби мамлакатларда бевосита
малака ошириб қайтдилар. Япониянинг J/CA агентлиги лойиҳаси асосида 9 та
касб-ҳунар коллежида малака ошириш марказлари ташкил этилган. Педагог
кадрларни қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муассасаларининг
моддий-техника базасини янада яхшилаш, тингловчилар учун хар томонлама
қулай шароитлар яратиш ишлари ҳам изчил давом эттирилмоқда

1

.

Кадрларни қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш муассасалари 82 та

лаборатория хонаси, 16 та лингафон синфи, 988 та замонавий компьютер
ўрнатилган 75 та компьютер синфи, «Ўқитувчи 30 (60)» тизими билан
жиҳозланган 11 та синф, 17 та электрон доска билан таъминланди.

Ўзбекистон Республика Президентининг «Олий таълим муассасаларининг

моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар
тайѐрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори
(2011 йил 20 май) бу борада дастуриламал бўлди. Мамлакатимиздаги ѐш
истиқболли мутахассислар дунѐдаги етакчи илмий ва таълим марказларида

1

Матқурбонов Қ. Муаммолар қандай бартараф этилади. “Маърифат”, 2008 йил 20 декабрь.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

6

бевосита малака оширадилар. 2016 йилга қадар бу борада аниқ чора-тадбирлар
амалга оширмоқда. Хусусан, стажѐр-тадқиқотчи-изланувчиларнинг хорижда
малака ошириши 1,5 марта, магистр ҳамда ѐш ўқитувчилар учун эса 1,7 марта
кўпаяди. Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз олий таълим муассасалари
профессор-ўқитувчилари малакасини ошириш тизими ҳам ислоҳ этилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги илмий педагогик кадрлар билан

ишлаш бўлими бошлиғи Б.Ражабовнинг шарҳлашича, республикамизда
педагогик кадрлар малакасини ошириш бўйича 45 та муассаса мавжуд.
Эндиликда улар 5 та ҳудудий ҳамда 10 та тармоқ малака ошириш муассасасига
айлантирилади. 2012 йилдан бошлаб, Тошкент шаҳрининг ўзида малака
ошириш ва қайта тайѐрлашни ташкил этадиган илмий-методик бош марказ
ишга туширилмоқда. Ҳудудий малака ошириш муассасаларида бакалавриат ва
магистратуранинг барча йўналишларида ўтиладиган ижтимоий-гуманитар
фанлар, яъни ўқув режаларининг биринчи блок фанларидан ҳамда иккинчи
блок фанларидан дарс берадиган ўқитувчилар малака оширишга қаратилган.
тармоқ малака ошириш муассасалари умумкасбий ва мутахассислик
фанларидан дарс берадиган ўқитувчиларнинг малакасини ошириш учун
мўлжалланмоқда. Илмий методик марказ эса уларнинг ишини ташкил қилади
ва мувофиқлаштиради. Шунингдек, кадрлар тайѐрлаш масаласида хорижий
тажрибани ўрганиб, умумлаштириб, малака ошириш ва қайта тайѐрлаш
жараѐнларига татбиқ этиш билан шуғулланади. Ислоҳотлар жараѐнида педагог
кадрлар малакасини ошириш тизимига бир қанча янгиликлар жорий қилиниши
ҳам кутилмоқда. Жумладан, мамлакатимизда биринчи марта олий таълим
муассасаларидаги ўқув ѐрдамчи ходимлар малакасини ошириш тажрибаси
йўлга қўйилади. Дастур доирасида олий таълим муассасаларининг моддий-
техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган ишлар қаторида уларни янги
ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш ҳамда замонавий ўқув
лабораторияларини ташкил этиш кўзда тутилган. Демак, ўқув ѐрдамчи
ходимларнинг малакаси ҳам шунга яраша бўлиши керак. Педагог кадрларнинг
малакасини оширишда уларнинг: 1) компьютер технологиялари; 2) инглиз
тилини чуқур ўрганишга алоҳида урғу берилади. Янги турдаги малака ошириш
муассасалари ишини ташкил этиш бўйича таклифлар шакллантирилмоқда.

Дастурга мувофиқ 2011-2016 йилларда олий таълим муассасаларининг

моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича чора-
тадбирлар мажмуи ҳам тасдиқланди. Олий таълим муассасаларида ўқув-
лаборатория бинолари, спорт иншоотлари ва талабаларнинг тураржойларини
қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш шулар
жумласидандир. Бундан ташқари 14 та олий таълим муассасасида замонавий
илмий-тадқиқот лабораториялари ташкил этилиб, яна 296 та лаборатория қайта
жиҳозланади. Бу мақсадларга жами 277 миллиард сўмдан ортиқ маблағ
йўналтирилган.

Режага киритилган 15 та замонавий илмий тадқиқот лабораторияларидан

2 таси Ўзбекистон Миллий университетида фаолият кўрсатади. 7 таси ҳудудий
университетлар базасида очилади. Бундай лабораториялар энг сўнгги талаблар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

7

асосида тўлиқ жиҳозланибгина қолмай, фаннинг долзарб муаммолари билан
янада мукаммал шуғулланиш учун қулай шарт-шароит яратади. Масалан,
Қорақалпоқ давлат университетида Оролбўйи минтақаси биопотенцияли
бўйича экофизиологик тадқиқотлар, Қарши давлат университетида табиий
бирикмалар ва полимерларнинг спектроскопик тадқиқотлари, Урганч давлат
университетида ресурсларни тежовчи қишлоқ хўжалиги технологияларини,
Тошкент

кимѐ-технология

институтида

энергия

тежовчи

қурилиш

материалларини яратиш бўйича, Тошкент тиббиѐт академиясида эса тиббий-
генетик, молекуляр-ҳужайравий, фармакологик ҳамда биологик тадқиқотлар
олиб бориш имконини берувчи замонавий илмий тадқиқот лабораториялари
ташкил этилади.

Олий таълим соҳасида ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилди, бакалавр ва

магистр

тайѐрлашнинг

Европа

тизимига

ўтилди.

Бугунги

кунда

мамлакатимизнинг 76 олий ўқув юртида 850 йўналиш ва мутахассислик бўйича
300 мингдан ошиқ талабалар билим олмоқда.

Республикамиздаги мавжуд умумтаълим мактаблари орасидан замонавий

компьютер техникаси ва унинг қурилмалари билан жиҳозланган, тажрибали
информатика фани ўқитувчиларига эга бўлмоқ учун 2467 та таянч мактаблари
танлаб олиниб, 2011 йил давомида умумий ўрта таълим мактабларида фаолият
олиб бораѐтган барча фан ўқитувчиларининг ушбу йўналиш бўйича малака
ошириши белгиланган эди. Бу борада ишларнинг дастлабки босқичида 2500
нафарга яқин тренерлар тайѐрланган. 72 соатлик (2 ҳафталик) ўқув курсларига
республика бўйича 411 мингдан зиѐд (97,6 фоиз) ўқитувчилар жалб этилди.

Аммо, таълим муассасаларини замонавий компьютерлар билан жиҳозлаш

уларни ZiyoNET тармоғига улаш бўйича қилинаѐтган кенг қамровли ишларга
қарамасдан,

айрим

ҳудудларда

яратилган

имкониятлардан

тўғри

фойдаланмаслик ҳолатлари ҳам учрамоқда. Хусусан, фан ўқитувчиларининг
АКТдан фойдаланиш малакасини ошириш бўйича белгиланган ўқув режа
Жиззах вилоятида 87 фоиз, Қашқадарѐ вилоятида 91 фоиз, Сирдарѐ вилоятида
92 фоиз, Андижон вилоятида 95 фоиз, Тошкент шаҳрида 95 фоиз, Хоразм
вилоятида 96 фоизга бажарилган бўлса, республика бўйича энг паст
кўрсаткичлар Тошкент вилояти Оҳангарон тумани, Янгийўл тумани, Навоий
вилояти Учқудуқ тумани, Хоразм вилояти Хоққа тумани, Сирдарѐ вилояти
Сардоба тумани, Жиззах вилояти Ғаллаорол туманларида кузатилган.

2012 йилга келиб олий таълим муассасаларига киришда тест синовларида

абитуриентларнинг 7 та фан бўйича билим салоҳияти қуйидагича (3-жадвал).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

8

2012

йилда олий таълим муассасаларига киришда тест

синовларида абитуриентларнинг

7

та фан бўйича

(

она тили

,

тарих

,

математика

,

физика

,

кимё

,

биология

,

инглиз тили

)

ўртача самарадорлиги

3-жадвал

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов