Иқтисодиётнинг бақарорлигини таъминлашда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишининг инновацион истиқболлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
319-324
18
5
Поделиться
Мустафакулов, Ш., & Толипова, Б. (2011). Иқтисодиётнинг бақарорлигини таъминлашда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишининг инновацион истиқболлари. Экономика и инновационные технологии, (2), 319–324. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7812
Ш Мустафакулов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н, доцент

Б Толипова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

аспирант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Бугунги кунда жамият янги боскич — ахборот технологиялари ва компьютерлашган тизимлар, юқори ишлаб чиқариш технологиялари ривожланган бир даврда, инновацион технологиялар, инновацион тизимлар ва инсон фаолиятини турли хил соҳаларини инновацион ташкил этишни ўз ичига олади.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

1

Ш.И. Мустафакулов,

иқтисод фанлари номзоди, доцент,

Б.Ф. Толипова,

магистрант, ТДИУ

ИҚТИСОДИЁТНИНГ БАҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК

РИВОЖЛАНИШИНИНГ ИННОВАЦИОН ИСТИҚБОЛЛАРИ

Бугунги кунда жамият янги боскич — ахборот технологиялари ва

компьютерлашган тизимлар, юқори ишлаб чиқариш технологиялари
ривожланган бир даврда, инновацион технологиялар, инновацион тизимлар ва
инсон фаолиятини турли хил соҳаларини инновацион ташкил этишни ўз ичига
олади. Бунинг пировард натижаси сифатида мамлакатда инновацион
иқтисодиѐтнинг яратилиши назарда тутилади. Махсус адабиѐтларнинг таҳлили,
хорижий олимларнинг тадқиқотлари кўрсатмоқдаки, XXI асрнинг биринчи
ярмида инновацион иқдисодиѐтнинг юзага келиши мамлакат иқтисодий ва
ижтимоий тараққиѐтини белгилаб берувчи асосий устуворлик касб этмоқда.

Мамлакатдаги иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда, инновацион

янгилашда нодавлат сектори – хусусий мулк эгалларини ўрни тобора салмоқли
бўлиб бораяпти; реал сектор тармоқларини модернизация қилиш жараѐнида
юзага келаѐтган муаммолар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектлари фаолиятини янада кенгрок қўллаб-қувватлаш, жумладан,
ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга
бўлган ҳиссасини таҳлил қилиш давр талабадир.

Ушбу йўналиш мамлакат ички бозорини товар ва хизматлар билан

таъминлаб қолмай, балки аҳоли бандлиги ва реал даромадларини оширишда,
иқтисодиѐтнинг турли тармоқларида ўзаро алоқаларни йўлга қўйишда катта
аҳамият касб этади, уларни модернизация қилиш ва тармоқ корхоналарида
инновацион янгиликларни жорий қилиш бўйича зарур шарт-шароитлар
яратишга ундайди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бозор конъюнктураси

ўзгаришларига тез мослаша олиши ва истеъмолчи талабини ўз маҳсулотларида
тез акс эттириши туфайли доимо тармоқда рақобатбардош маҳсулотлар
чиқаришига даъват этувчи куч сифатида хизмат қилган.

Маълумки, Ўзбекистан Республикаси Президенти И.А.Каримов 2011 йил

21 январда Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил мамлакатни ижтимоий-
иқтисодий ривожлантириш якунларига бағишланган мажлисида қуйидагиларни
алоҳида таъкидлаб ўтдилар: ―Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
соҳасининг мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашнинг ишончли
таянчи бўлган мулкдорлар синфи, яъни ўрта синфни шакллантиришдаги улкан
аҳамиятини ҳеч нарса билан қиѐслаб бўлмайди‖

1

. Биргина ўтган 2010 йил

1

Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга

хизмат қилади. ЎзР Президенти И.А.Каримовнинг 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

2

мобайнида амалга оширилган изчил чора-тадбирлар натижасида кичик бизнeс
субъектлари ялпи ички маҳсулoтдаги улуши 2009 йилда 50 фoиздан 2010 йилда
52,5 фоизга ошди.

Кундан-кунга кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички

маҳсулотдаги улуши ошиб бормоқда. 2011 йили республика бўйича мазкур
кўрсаткич 54 фоизга етказилиши кўзда тутилмокда. Бунда қилиниши лозим
бўлган қатор тадбирлар ичида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг
кредитлар, хомашѐ ресурслари, шунингдек, давлат харидлари тизимидан
фойдаланиш имкониятининг юзага келиши ушбу соҳанинг иқтисодиѐтни
модернизация қилиш жараѐнига сезиларли ҳисса қўшганлигидан далолат
беради.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг

инновацион ривожланишдаги мақсадга мувофиқ иштирокини таъминлаш учун
ушбу соҳада юзага келиши мумкин бўлган муаммо ва тусиқларни олдиндан
аниқлаш ва бартараф этиш белгиловчи аҳамиятга эга. Инновация соҳасидаги
маҳаллий ва хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш асносида бизнеснинг
инновацион фаолиятига ҳалал бериши мумкин бўлган қуйидаги муаммоларни
тахмин қилиш мумкин:

тадбиркорлик субъектларининг илмий тадқиқот муассасалари билан

ҳамкорлиги етарли даражада эмаслиги. Минтақаларда илмий тадқиқот
фаолиятининг кенг ривожланмагани;

минтақаларда инновацион инфратузилмани етарли даражада

ривожланмагани;

тадбиркорлик субъектларига ўз инновацияларини илгари суриш

бўйича тажриба ва кўникмалари етишмаслиги;

минтақаларнинг давлат илмий-техник дастурларидаги иштирокининг

сустлиги;

илмий сиғими катта бўлган лойҳаларга кичик бизнес субъектларининг

кам жалб этилиши;

кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятни давлат

томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича имкониятлар тўғрисида етарлича
ахборотга эга эмаслиги;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан

илгари сурилаѐтган инновацион лойиҳаларнинг инвестициялар киритиш ва
кредитлари билан таъминлаш учун зарур ҳажмда эмаслиги ва ҳ.к.

Иқтисодиѐт тармоқлари ривожланиши, инновацион янгиланишига ҳисса

қўшадиган йўл кичик бизнеснинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш учун
зарур ташкилий, ҳуқуқий, молиявий мезанизм ва шароитларни яратиб
беришдан иборатдир. Мазкур тадбир реал сектор тармоқларини кичик бизнес
ва хусусий тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда маҳсулотларини
хорижга янада кўпрок чиқаришга, уларни рақобатдош бўлиб яратилиши, бу эса,
ўз навбатида тармоқларни модернизация қилишда муҳим бир омил бўлиб

ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. "Халқ сўзи" газетаси, 2011 йил 22 январь.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

3

хизмат қилишига сабаб бўлади.

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2008 йил 15 июлда қабул қилинган

«Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни
рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори
ижросини таъминлаш бўйича мамлакатимизда бир қанча чора-тадбирлар амалга
оширилмоқда. Бу қарорга биноан анъанавий тарзда республикамизда ўтказилиб
келинаѐтган инновация ғоялари, технологиялари ва лойиҳалари ярмаркасини
яққол мисол сифатида келтиришмиз мумкин.

Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2008-2010 йиллар давомида

ўтказилган "Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар" республика
ярмаркаларида 1196 та шартнома ва келишув баѐнномалари тузилган бўлиб,
уларнинг умумий молиявий ҳажми 41,0 млрд. сўмни ташкил этган. Натижада
88,2 млрд. сўм ҳажмда янги маҳсулот ишлаб чиқарилди, 7,8 млн. доллар
миқдорида импорт ўрни қопланди, 11,1 млрд. сўм маблағ илмий ташкилотларга
йўналтирилди. Бу йилги ярмаркада эса 100 дан ортиқ илмий, илмий тадқиқот,
олий таълим ва тажриба-конструкторлик ташкилотининг 600 га яқин
технология ва ишланмалари намойиш этилди. Шунингдек, ишланмаларнинг
асосий қисми экспортга йўналтирилган, импорт ўрнини босадиган маҳсулот ва
технологиялар бўлиб, улар юқори самарали материаллар, машиналар,
препаратлар ва жаҳон андозаларига мос бўлган бошқа тегишли ҳажмдор
маҳсулотлар яратиш имконини беради.

2009 йил 29-30 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган II

Республика инновация ғоялари, технологиялари ва лойиҳалари ярмаркасида
17927,47 млн сўмлик 450 та ишланма иштирок этди.

Жадвал

2009 йил ярмарка учун тақдим этилган протокол

ва шартномалар ҳажми (млн. сўмда)

Кўрсаткичлар

Лойиҳалар

сони

Уларга

ажратилган

маблағ

1.

Саноат

208

9248.96

2.

Қишлоқ хўжалиги

172

3475.05

3.

Соғлиқни

сақлаш

ва

фармацевтика

37

4107.56

4.

Ахборот технологиялари

22

1066.8

5.

Фан ва таълим

11

39.1

2010 йил 1-3 март кунлари ўтказилган ярмаркада эса 10,6 млрд сўмлик

600 та (шулардан 500 таси янги, ўтган ярмаркаларда намойиш этилмаган)
ишланма иштирок этди. Қолаверса, 2010-2012 йилларга мўлжаллаб, жами 118
та лойиҳани қайта ишлаш учун давлатимиз томнидан 3,9 млрд. сўмдаги маблағ
ажратилди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

4

2009-2010 йилдаги инновацион ғоялар, технология ва лойиҳалар

республика миқѐсида ўтказилган ярмаркада иштирок этган инновациялар
сонини таҳлил этадиган бўлсак, саноат соҳасида яратилган инновациялар сони
32 та, яъни 1,2 баравар, қишлоқ хўжалиги соҳасида 28 та, яъни 1,2 баравар,
соғлиқни сақлаш ҳамда фармацевтика соҳасида 63 та, яъни 2,7 бараварга
ўсганлигини, ахборот технологияларида эса 18 та, яъни 1,8 бараварга, фан ва
таълим соҳасида 19 та, яъни 1,6 баравар ўсганлиги гувоҳи бўламиз.

Расм.

2009-2010 йилларда республика инновация ғоялари,

технология ва лойиҳалари ярмаркасида тақдим этилган

лойиҳалар таҳлили.

Ярмарка асосан саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва

фармацевтика, ахборот технологиялари, фан-таълим йўналишларида ташкил
этилди. Ушбу йўналишлар бўйича Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус
таълим, Соғлиқни сақлаш, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари ҳамда бошқа
идоралар тасарруфидаги 100 дан ортиқ илмий тадқиқот, олий таълим, тажриба-
конструкторлик ташкилотлари ўз маҳсулотлари, ихтиро ва ишланмалари билан
қатнашдилар. Бу йил илк маротаба инновацион ишланмаларда ―Кичик бизнес
ва тадбиркорлик‖ бўлими жорий этилиб, унга 50 дан ортиқ тадқиқот ишлари,
ихтиролар тақдим қилинди. Шунингдек, бу жараѐнга ѐш олимларни жалб этиш
тобора оммалашиб бормоқда. Анъанага мувофиқ, ―Инновация фаолиятини
ривожлантиришда кичик бизнес ва тадбиркорликни кенгайтиришнинг муҳим
омиллари‖ республика анжумани ҳамда ―Қайта тикланадиган энергия
манбаларидан самарали фойдаланишнинг замонавий илмий-техникавий
ечимлари‖ мавзусида халқаро анжуман ўтказилди.

Саноат

Қишлоқ

хўжалиги

Соғликни

сақлаш ва

фармацевтик

а

Ахборот

технологиял

ари

Фан ва

таълим

2009

208

172

37

22

11

2010

240

200

100

40

30

0

50

100

150

200

250

300

Соғлиқни

сақлаш ва

фармацев-

тика

Ахборот

технология-

лари

Фан ва

таълим

Қишлоқ

хўжалиги

Саноат


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

5

Шунингдек, ―Ўзэкспомарказ‖да 13-15 апрел кунлари бўлиб ўтган

Инновацион ғоялар, технология ва лойиҳалар IV республика ярмаркасида
мамлакатимиз олим ва мутахассислари томонидан яратилган истиқболли
ишланмаларни жорий қилиш тўғрисида умумий қиймати қарийб 10 миллиард
сўмлик 400га яқин шартнома ва англашув протоколлари имзоланди.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги глобаллашув ва жаҳон иқтисодий

муносабатларидаги рақобатлар шароитида аниқ бир ишлаб чиқаришни
таъминлаш, уни модернизация қилиш ва жаҳон стандартига жавоб берадиган
даражага кўтариш айнан олим ва мутахассисларнинг инновацион фаолиятига
боғлиқдир. Республикамизда инновацион фаолиятнинг ривожлантирилиши,
биринчидан, янги билмларнинг пайдо бўлишига олиб келса, иккинчидан, бу
инновацион

билимларни

амалиѐтга

татбиқ

этилиши

орқали

иқтисодиѐтимизнинг интенсив тарзда ривожланишига туртки бўлмоқда.

Шунинг учун, бугун ўзбек олимлари бирон-бир фанга асосланиб,

тадқиқот йўналишини танлашдан олдин биринчи ўринда маҳсулотнинг барча
имкониятлари, унинг амалиѐтга татбиқ этилиши, ишлаб чиқаришда таннархни
пасайтирган ҳолда рақобатдошлик даражаси, энергетик қуввати қай ҳолатда
бўлиши мумкинлиги устида изланиш олиб бормоқдалар.

Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик рақобат муҳити

ривожланишига ѐрдам беради ва шу билан иқтисодиѐтнинг монополлашув
даражасини камайтиради ҳамда мулкдорларни шакллантиришнинг асосий
йўналишларидан бири ҳисобланади. Соҳадаги ютуқларга қарамай, унда
камчиликлар ҳам учрайди, масалан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда
фан-техника ютуқлари, уларда инновацион лойиҳаларни яратиш ва амалиѐтга
татбиқ этиш муаммоларидир.

Миллий инновацион тизимни шакллантириш биринчи навбатда,

инновацияларни бошқариш учун менежер кадрлар тайѐрлаш, маҳаллий юқори
технологияли ишлаб чиқариш менежменти меъѐрларини халқаро меъѐрларга
етказишни, ахборот хизматлари ривожланган тармоғи, жумладан, инновацион
лойиҳалар бўйича маълумотлар тўплами ва ахборот тизимлари, риск капитали
бозорларидаги конъюнктура ҳақида ахборот, баъзи лойиҳаларга маблағ
киритишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида тавсияларни талаб қилади.

Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг илмий-техник

даражасини ошириш, қолаверса, уларнинг инновацион фаолиятини
ривожлантириш давлатнинг стратегик аҳамиятига эга вазифаларидан биридир.
Давлат кичик бизнес субъектлари томонидан тақдим этилаѐтган ҳамда
ҳукуматимиз аҳамиятига молик инновацион лойиҳаларни солиқлардан озод
этиши ва уларни кредитлар орқали ривожлантиришга эътибор қаратиши лозим.
Бу соҳада инновацион ва инвестицион сиѐсатнинг олиб борилиши танлов
асосида ўтказилиши мақсадга мувофиқдир.

Инновацион соҳада кичик тадбиркорликнинг манфаатларини таъминлаш

орқали давлат аҳамиятига молик муаммоларни қуйидаги асосий вазифалар
билан ҳал этиш мумкин:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

6

1.

Инновацион соҳада кичик тадбиркорлик ривожланишига кўмаклашиш

ва яна ишлаб чиқаришнинг илмий-техник даражасини ошириш.

2.

Инновацион фирманинг йирик ва кичик корхоналар билан

ҳамкорлигини ва кооперация алоқаларини қўллаш.

3.

Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида инновацион бизнес ва хусусий

тадбиркорликни рағбатлантириш.

4.

Ижтимоий муҳитни шакллантириш.

5.

Экологик аҳволни яхшилашда уларни қўллаб-қувватлаш.

6.

Инновацион монополиялар манфаати учун ресурсларни қайта

тақсимлашни ташкил этиш ва бу орқали иқтисодиѐтдаги номутаносибликни ва
мувозанатсизликнинг олдини олиш ва бошқалар.

Ҳозирги кунда минтақаларда кичик бизнес субъектларининг инновацион

фаолиятини

таъминлаш

ва

кучайтириш

минтақа

иқтисодиѐтини

ривожлантиришнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Мазкур
вазифанинг самарали ҳал этилиши маҳаллий корхоналарнинг иқтисодий
ривожланишини таъминлаш орқали минтақа иқтисодиѐтининг барқарор ўсиб
бориши ва рақобатдошлигини оширишга хизмат қилади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов