Таълим сифатини юксалтиришда электрон таълим тармоғининг имкониятлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
45-48
37
6
Поделиться
Мустафакулов, Ш. (2012). Таълим сифатини юксалтиришда электрон таълим тармоғининг имкониятлари . Экономика и инновационные технологии, (2), 45–48. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7895
Ш Мустафакулов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н. доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ижтимоий-иқтисодий тараққиѐт тажрибаларидан маълумки, мамлакат иқтисодиѐти уни ривожланишининг объектив қонуниятлари, иқтисодий салоҳият ва имкониятлари, миллий қадрият ва хусусиятларини, маънавий бойликларини тўла ҳисобга олувчи, мукаммал иқтисодий сиѐсат ишлаб чиқилиб, изчил амалга оширилган шароитдагина барқарор ва мутаносиб ривожлана олади.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

1

Ш.И. Мустафакулов,

иқтисод фанлари номзоди, доцент,

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ЮКСАЛТИРИШДА «ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ»

ТАРМОҒИНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИ

Ижтимоий-иқтисодий тараққиѐт тажрибаларидан маълумки, мамлакат

иқтисодиѐти уни ривожланишининг объектив қонуниятлари, иқтисодий
салоҳият ва имкониятлари, миллий қадрият ва хусусиятларини, маънавий
бойликларини тўла ҳисобга олувчи, мукаммал иқтисодий сиѐсат ишлаб
чиқилиб, изчил амалга оширилган шароитдагина барқарор ва мутаносиб
ривожлана олади. Айнан мана шундай омилларни ўз мазмун-моҳиятига
сингдирган, бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти томонидан тўлиқ эътироф
этилаѐтган тараққиѐтнинг

“ўзбек модели”

мамлакатимизнинг жадал равнақ

топиши, халқимиз моддий ва маънавий ҳаѐтининг тез суръатлар билан юксалиб
бориши учун мустаҳкам негиз бўлиб хизмат қилмоқда. Амалга оширилаѐтган
ижтимоий-иқтисодий, суд-ҳуқуқ ва, қўйингки, барча соҳаларда, хусусан давлат
ва жамият қурилишини модернизациялаш босқичида таълим тизимининг ўрни
ва аҳамияти беқѐсдир.

Мустақиллик йилларида Юртбошимиз бошчилигида Кадрлар тайѐрлаш

миллий дастурининг ҳаѐтга татбиқ этилиши, мазкур дастурнинг мантиқий
давоми бўлган

“Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий

дастури” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим
муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори
малакали мутахассислар тайѐрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-
тадбирлари тўғрисида”

ги Қарори ижросини таъминлаш

доирасида амалга

оширилаѐтган ишларимиз замирида фарзандларимизни комил инсонлар қилиб
тарбиялаш орқали Юртимиз тараққиѐтининг мустаҳкам пойдеворини ўрнатиш,
унинг буюк келажагини бунѐд этишдек эзгу мақсад ѐтади.

Ана шу эзгу мақсадни изчиллик билан амалга ошириш давомида таълим

тизимида бир қанча ишлар амалга ошириб келинмоқда. Буларнинг ичида
электрон таълимнинг ривожи, унинг имкониятлари билан боғлиқ инновацион
ишланмаларни алоҳида таъкидлаш ўринли. Шиддат билан ривожланиб
бораѐтган ахборот асримизда талаба-ѐшларимизга билимларни қисқа фурсатда
масофавий етказишда электрон таълимнинг ўрни ва аҳамияти биқѐсдир.

Дунѐвий интилиш шуни кўрсатадики, келажакнинг қурилиши таълим

жараѐнининг моделларига боғлиқ. Бу моделлар ўз ичига турли воситалар,
услублар, технологиялар ва масофавий таълимни ўз ичига олади.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти томонидан жамиятни
ахборотлаштириш, ахборот-коммуникация технологияларини иқтисодий ва
ижтимоий муҳитга, хусусан, таълим тизимига кенг татбиқ этиш билан боғлиқ
долзарб масалаларни ҳал этишга катта эътибор қаратилмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

2

Кадрлар тайѐрлашнинг сифатини янада яхшилаш, таълим тўғрисидаги

қонунни тўла амалга ошириш учун таълимнинг турли шаклларидан
фойдаланиш зарур бўлиб келяпти.

Бу борада ҳукуматимиз томонидан кўп ишлар амалга оширилмоқда.

Шуларга республикамизда янги ривожланган,

“масофавий таълим”

деб

номланган, таълим турини мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Таълимнинг бу
тури шу пайтгача мавжуд бўлган таълим турларидан ўзининг айрим ижобий
томонлари билан ажралиб туради.
Бу таълим тури пайдо бўлишига асосий сабаб деб ахборот ва
коммуникатив технологияларнинг тезкор ривожланиши ва улар асосида қатъий
янги таълим технологиялар (интернет технологиялар)и яратилишини ҳисоблаш
мумкин. Интернет технологияларидан фойдаланиш бизга ўқув материалларини
чексиз ва жуда арзон тарқатиш ва кўпайтириш, ҳамда уни ўқувчиларга тезкор
ва аниқ етказиш имкониятларини яратиб берди. Шу билан бирга таълим
интерактив бўлганлиги сабабли, ўқувчининг ўз устида мустақил ишлашининг
ўрни катта аҳамиятга эга бўлади.

Масофавий таълим (МТ) ўқитувчи ва ўқувчи бир-бири билан масофа ѐки

вақт орқали ажратилган сабабли, ахборот технологияларидан фойдаланилган
таълим тури ҳисобланади.
Бу таълим турининг бир неча моделлари мавжуд, улар масофавий таълим
ташкил қилинишига сабаб бўлган вазиятлари билан фарқланади: географик
сабаблар (мамлакат майдони, марказлардан географик узоқлашган минтақалар
мавжудлиги),

мамлакатни

компьютерлаштириш

ва

ахборотлаштириш

даражаси, транспорт ва коммуникациялар ривожланиш даражаси, масофавий
таълим учун мутахассислар мавжудлиги, таълим соҳасида ахборот ва
коммуникацион технологиялардан фойдаланиш даражаси, мамлакатнинг
таълим соҳасидаги одатлари.

Барчамизга бир ҳақиқат аѐнки, фақатгина юқори билимга эга одамларгина

ахборотлардан қудратли ишлаб чиқариш ресурси сифатида фойдалана
оладилар. Бозор иқтисодиѐти, техника ва технология, шунингдек,

“Ахборот

портлаши”

самарасининг ривожланиши жамиятнинг ҳар бир аъзосидан ўз

билимларини

ҳар

доим

янгилаб

боришларини

талаб

этади.

Инсонга

“Умр бўйи билими”

етарли эмас, аксинча

“Умри давомидаги

билими керак”

. Таълим узлуксиз бўлиб бормоқда ва шунга мувофиқ равишда

таълим жараѐни характери ҳам ўзгармоқда.

Шу

ўринда,

глобал

нуқтаи

назардан

ахборот-коммуникация

технологияларини (АКТ) татбиқ этиш заруратини ҳам келтириб ўтиш жоиз:
биринчидан, АКТ таълим учун янги имкониятлар яратади ва кенг доирада
аҳолини жалб этиш имконини беради ва шахснинг билимга бўлган талабини
қондириши, танлаган касб фаолиятида малакасини ошириши; иккинчидан,
зарур ахборотдан фойдаланиш учун йўл очиб беради, ахборот алмашинувидаги
уланишларни бартараф этади; учинчидан, мамлакатга молиявий маблағларни
жалб этишга ѐрдам беради, таълим сифатини оширишга олиб келади;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

3

тўртинчидан, АКТ иқтисодий самарадорликни ошириш ва табиийки интеграция
суръатини тезлаштиради.

Юқорида зикр этилган ишларнинг самарадорлигини таъминлаш, ахборот-

коммуникация технологияларидан фойдаланиш кўламини ошириш борасида
рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, биргина, 2010 йилнинг ўзида электрон
таълимни (медиатаълим) ривожлантириш мақсадида 560 та мактаб 13 минг 500
та компьютер, 750 дан зиѐд қишлоқ мактаблари эса замонавий ўқув-
лаборатория ускуналари ва мультимедиа воситалари билан жиҳозланди. 12
мингдан ортиқ таълим муассасалари эса 25 мингдан зиѐд ўқув ва ахборот
ресурсларини ўз ичига қамраб олган ZiyoNET таълим порталига уланган. Бу ўз
навбатида, масофадан туриб ўқитиш усулларини таълим тизимига кенг жорий
этиш, ўқувчи-ѐшларга ноанъанавий ахборот-коммуникация хизматларини
кўрсатиш имконини яратмоқда.

Бугунги кунда кундалик сўзлашув тилимизда «Электрон таълим»,

«Электрон ҳукумат»

,

«Электрон бошқарув»

,

«Масофавий таълим»

,

«Очиқ

таълим»

,

«Ахборотлашган иқтисод»

каби тушунчалар кириб келмоқда.

2012 йилнинг 4-5 январь кунлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

томонидан Президентимизнинг

“Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз

тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат
қилади

мавзусида белгилаб берилган, яъни таълимда замонавий таълим

технологияларни татбиқ этишни йўлга қўйиш, талаба-ѐшларга масофадан туриб
билим бериш тажрибасини изчиллик билан амалга ошириш, уларнинг мустақил
таълим олишлари учун шароитларни яратиб бериш каби белгилаб берилган
вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида республикада фаолият юритаѐтган
барча Олий таълим муассасаларининг ягона тармоқ ҳисобланмиш

“Электрон

таълим”

(медиатаълим) тармоғига уланганлиги ҳамда мазкур тармоқнинг

бугунги кундаги аҳамиятига бағишланган илмий-амалий видео анжуман
ташкил этилди. Ташкил этилган ушбу он-лайн тақдимотда Тошкент давлат
иқтисодиѐт университети ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
профессор-ўқитувчилари

томонидан

Юртбошимизнинг

“Ўзбекистон

мустақилликка эришиш остонасида”

асарини ўрганиш бўйича яратилган

ўқув-услубий қўлланманинг ҳам дастлабки намойиши тақдим этилди.

Жонли мулоқотда асарнинг асосий маъно-мазмуни, унда илгари сурилган

фикр ва қарашлар, концептуал хулосалар ҳақида Юртбошимиз томонидан
миллий мустақиллик ғояси ўта оғир ва мураккаб шароитда ишлаб чиқилгани ва
диалектик изчилликда ривожлантириб борилгани ҳамда амалга оширилгани
хусусида тарихий мисоллар, илмий-фалсафий таҳлиллар кўргазмали слайдлар
орқали тушунтириб берилди. Шу жойнинг ўзида тингловчилар томонидан
асарни талабаларга етказиш билан боғлиқ ташкилий-услубий ҳамда уларни
қизиқтирган саволларга ҳам жавоблар берилди.

Бугунги кунда мамлакатимиздаги аксарият умумтаълим мактаблари, касб-

ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари, маърифат масканлари ZiyoNET
жамоат таълим ахборот тармоғига уланган. Дарс ва ўқув машғулотлари
давомида илғор мультимедиа технологиялари кенг қўлланилмоқда. Умумий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

4

ўрта таълим муассасаларида

“Ўқувчининг электрон кундалиги”

ва

“Ўзбекистонда электрон китоб – “Jet Book”лардан фойдаланиш”

лойиҳаларининг муваффақиятли амалга оширилаѐтгани таълим сифати ва
самарадорлигини юксалтириш, ўқувчиларнинг ўзлаштириши ва билим
даражасини доимий таҳлил этиш имконини бермоқда. Ўзбекистон Алоқа ва
ахборотлаштириш агентлиги,

“Ўзбектелеком”

акциядорлик компанияси, Олий

ва

ўрта

махсус

таълим

вазирлиги

ҳамкорлигидаги

“Ўзбекистон

Республикасида “Электрон таълим” миллий тармоғини яратиш”

лойиҳаси

асосида жорий йилда барча олий таълим масканлари,

“Истеъдод”

жамғармаси,

илмий-маърифий муассасалар ягона

“Электрон таълим”

тармоғига уланди.

Келгуси йилда мазкур корпоратив тармоққа яна 84 таълим муассасаси
бирлашади, ҳар бир ўқув даргоҳида мультимедиали аудиториялар ташкил
этилади. Мазкур тармоқ ўқув жараѐнини ташкил этиш ҳамда таълим
масканларида маълумот алмашинувини янада такомиллаштириш, аудио, видео
анжуман-алоқа усулидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб он-лайн
режимида турли тадбирлар ўтказиш, кейинчалик уларни таълим ѐки тадқиқот
мақсадларида ишлатиш учун ѐзиб олишда алоҳида аҳамият касб этади.

Шу билан бирга, замонавий ахборот ва компьютер технологиялари,

рақамли ва кенг форматли телекоммуникациялар, интернетни нафақат мактаб,
лицей, коллеж ва олий ўқув юртларига, балки ҳар бир оилага жорий қилиш
ҳаракатлари бугунги кунда тобора кучайиб бормоқда.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов