Таълим тизимининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш замон талаби

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
59-64
35
10
Поделиться
Усмонов, Б., Мухторов, А., & Султонов T. (2012). Таълим тизимининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш замон талаби . Экономика и инновационные технологии, (2), 59–64. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7899
Б Усмонов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н, доцент

А Мухторов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

доктор философии, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўтган йиллар мобайнида таълим тизимини тубдан янгилаш ва ислоҳ этиш бўйича миқѐси ва кўламига кўра улкан ишлар амалга оширилди. Қарийб 9,5 минг ѐки мамлакатимизда фаолият юритаѐтган мактабларнинг деярли барчаси янгитдан қурилди, капитал реконструкция қилинди ва замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари билан таъминланди. Ўқув жараѐнини сифат ва методик жиҳатдан бутунлай янгилаш бўйича улкан чора-тадбирлар амалга оширилди.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

1

Б.Б.Усмонов,

иқтисод фанлари номзоди, доцент,

А.Мухторов,

фалсафа фанлари доктори, доцент,

Т.Султонов, ТДИУ

ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ

МУСТАҲКАМЛАШ ЗАМОН ТАЛАБИ

Ўтган йиллар мобайнида таълим тизимини тубдан янгилаш ва ислоҳ этиш

бўйича миқѐси ва кўламига кўра улкан ишлар амалга оширилди. Қарийб 9,5
минг ѐки мамлакатимизда фаолият юритаѐтган мактабларнинг деярли барчаси
янгитдан қурилди, капитал реконструкция қилинди ва замонавий ўқув-
лаборатория асбоб-ускуналари билан таъминланди. Ўқув жараѐнини сифат ва
методик жиҳатдан бутунлай янгилаш бўйича улкан чора-тадбирлар амалга
оширилди.

ДТСларини янада такомиллаштириш масаласида ҳам олий таълим

муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали
мутахассислар тайѐрлаш сифатини тубдан яхшилаш дастурда аниқ чора-
тадбирлар белгиланган. Яқин 5 йил ичида олий таълим муассасалари учун фан
ва технологияларнинг энг сўнгги ютуқларидан фойдаланган ҳолда 400 та янги
дарслик, 800 та ўқув-услубий қўлланма яратилади. Буларга қўшимча тарзда
яратиладиган 6 мингдан зиѐд ўқув-методик комплекслар олий таълим
жараѐнига мультимедиа ўқув воситалари ҳамда масофадан туриб ўқитиш
усулларини жорий этиш имконини бермоқда.

2011-2012 ўқув йилидан бошлаб барча олий таълим муассасалари

битирувчиларига қатъий талаб қўйилмоқда: 1) улар замонавий компьютер ва
ахборот технологиялари; 2) хорижий тиллар, айниқса, инглиз тилини мукаммал
билиши керак. Бу жиҳатдан ўқув дастурларини ҳар бир таълим йўналишининг
ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш
кўзда тутилган.

Талабаларнинг халқаро таълим ресурсларидан фойдаланишда қулайлик

яратиш мақсадида яқин йиллар ичида олий таълим муассасаларини битирувчи
замонавий оптик толали ягона компьютер тармоғи ишга туширилади. Юқори
тезликдаги Интернетга уланувчи ушбу тармоқ ѐрдамида мамлакатимиз ҳамда
хориждаги таълим муассасалари билан алоқа боғлаш, видео-анжуманлар
ўтказиш мумкин бўлади.

2011 йилда умумтаълим мактабларининг моддий-техника базаси янада

мустаҳкамланиб, халқ таълими тизимида ўқув лаборатория жиҳозлари билан
таъминланган, 46 минг 300 дан ортиқ ўқувчига мўлжалланган 166 та янги
мактаб қурилиб, реконструкция қилинган. 151 та мактабда капитал таъмирлаш
ишлари белгиланган муддатда сифатли бажарилган. Таълим муассасаларида
қурилиш-тиклаш ишлари сарҳисоб қилиниб, 2012 йилда бу борада амалга
оширилиши кўзда тутилган ишлар белгиланган. Жумладан, Ўзбекистон


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

2

Республикаси Президентининг 2011 йил 22 сентябрдаги ПҚ-1620-сонли қарори
билан 2012 йилда жами 349 та умумтаълим мактабларида қурилиш-таъмирлаш
ишлари амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу мақсадларга жами
155,3 млрд. сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган

1

.

Бундан ташқари уй-жой массивлари ҳудудида республика бўйича жами 14

та умумтаълим мактабларининг (12,3 млрд. сўм) янгидан қурилиши ҳам
режалаштирилган. Мамлакатимиздаги 852 та мактабда замонавий ўқув
компьютер синфлари ташкил этилиб, 9 минг 400 дан зиѐд умумтаълим мактаби
ѐки жами мактабларнинг 96 фоизи ZiyoNET электрон ахборот тармоғига
уланган. Бу ўз навбатида ўқувчиларни Интернет тармоғидаги турли бузғунчи
ғоялардан ҳимоя қилишни ҳам тақозо этади.

Халқ таълими тизими учун ҳукуматимиз томонидан 2000 йилда

бюджетдан 168 млрд. 660 млн. сўм маблағ ажратилган бўлса, 2010 йилда бу
кўрсаткич 3,3 трлн. сўмни ташкил этган (қарийб 20 баробар ортган). 2011 йилда
эса тизимга 4,2 трлн. сўм ажратилди, яъни бу миқдор ўтган йилга нисбатан ҳам
28 фоиз кўп демакдир.

Устоз

ва

мураббийлар

меҳнатини

муносиб

рағбатлантиришга

йўналтирилаѐтган Директор жамғармаси учун ажратилаѐтган маблағлар ҳам
йилдан-йилга муттасил ошиб бормоқда. Шунингдек, “Кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик йили” давлат дастурининг ижросини таъминлаш ҳамда халқ
таълими тизимида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш
мақсадида 2011 йилда 16,3 млрд. сўм бюджетдан ташқари маблағ топиш
режалаштирилган бўлиб, мазкур режа амалда 20,9 млрд. сўм (128,0 фоиз)га
бажарилган. Ушбу кўрсаткич 2010 йилнинг шу даврига нисбатан 8,3 млрд. сўм
(165,8 фоиз)га кўпдир.

2012 йилда яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиш, таълим-

тарбия

жараѐнларини

мазмунан

бойитиш,

бунда

раҳбар-ходимлар

масъулиятини ошириш лозим бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2011 йилнинг

асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришнинг

устувор

йўналишларига

бағишланган

Вазирлар

Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасининг мазмун-моҳиятини халқ таълими
тизимида ўрганишни ташкил этиш ва унда белгилаб берилган вазифаларнинг
ижросини қатъий назоратга олиш, давлат педагогика институтлари, А.Авлоний
номидаги ХТХҚТМОМИда ва барча ҳудудий малака ошириш институтлари
педагогик жамоаси, тингловчи ва талабаларига етказиш бўйича махсус
факультатив ўқув курси дастурини тайѐрлаш ва ўқув жараѐнига жорий этиш
вазифалари юклатилди.

Ўзбекистон Республикасининг

“Таълим тўғрисида”

ги Қонуннинг 26, 27,

28, 30-моддалари талабларига асосан умумий ўрта таълим мактаблари ҳудудида
яшовчи мактаб ѐшидаги болаларни таълим муассасаларига тўлиқ жалб этиш
бўйича мамлакатимизда амалга оширилаѐтган ишларга маҳаллий ҳокимликлар,
маҳалла кенгашлари ҳамда ота-оналар ҳамкорлиги зарур.

1

Мусаев Ж. Устувор вазифалар белгиланди. // Маърифат, 2012 йил 1 февраль.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

3

Халқ таълими вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида (2012

йил январь) Жиззах ва Сирдарѐ вилоятларида ишчи гуруҳлари томонидан
ўрганилган таълим-тарбия жараѐнини сифатли ташкил этиш юзасидан амалга
оширилган ишлар таҳлилидан келиб чиқиб республикамизнинг барча
жойларида моддий-техника базасини асраш, ўқув жиҳозлари ва ускуналаридан
таълим-тарбия жараѐнларида самарали фойдаланишни йилга қўйишнинг
зарурати ҳамда бу борада раҳбар ходимларнинг масъулиятини ошириш
лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Мактаб таълими 7 та тилда: ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз,

туркман ва тожик тилларида олиб борилмоқда.

Мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий дастури доирасида

таълим муассасаларидаги жиҳозланган физика лаборатория хоналари сони 6962
тага, кимѐ лаборатория хоналари 6682 тага, биология хоналари 6682 тага ошди.

Мамлакатимизда 1500 дан ортиқ янги касб-ҳунар коллежи ва академик

лицей барпо этилди (Халқ сўзи, 2012 йил 18 февраль).

2004-2009 йилларда 1607 та мактаб ичимлик суви билан таъминланди.

1163 та мактаб газлаштирилди, 1607 та мактаб телефон алоқасига, 1076 та
мактаб эса марказий ва мактаб ҳовлисига мослаштирилган қувур тармоғига
уланди.

1991-2003 йилларда республикамизнинг барча ҳудудларида 1 млн. 893

минг ўқувчига мўлжалланган умумтаълим мактаблари ҳамда 152,8 минг ўринга
мўлжалланган мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва мавжудларини
таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури

доирасида эса 2004-2009 йилларда республика бўйича 3,0 млн. ўқувчи ўринли
8501 мактабда қурилиш-тиклаш ишлари бажарилди. Жумладан, 351 116580
ўқувчи ўринли) янги мактаб биноси қурилди, 2470 та (851294 ўқувчи ўринли)
мактаб капитал реконструкция қилинди, 3608 та (2044942 ўқувчи ўринли)
мактаб капитал, 2072 таси эса жорий таъмирлашдан чиқарилди. Ушбу
мақсадларга жами 1,4 трлн. сўм сарфланди.

Дастур доирасида қайта тиклаш ишлари амалга оширилган

мактабларнинг 1326 таси (16%) шаҳарларда, 6887 таси (81%) қишлоқ
ҳудудларида, 288 таси эса (3%) бориш қийин бўлган ҳудудларда жойлашган
бўлиб, бу билан шаҳар ва қишлоқ мактабларининг моддий-техника базаси
орасидаги тафовут барҳам топди.

Шу йиллар давомида 1607 та мактаб тоза ичимлик суви билан

таъминланди. 1163 та мактаб газлаштирилди, 1607 та мактабга телефон алоқаси
ўрнатилди (Халқ сўзи, 2012 йил 31 январь).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

4

2005-2011

йилларда умумтаълим мактабларини ўқув

-

лаборатория хоналари билан жиҳозланиш кўрсаткичлари

Физика лаборатория хоналари

Кимѐ лаборатория хоналари

Биология лаборатория хоналари

Ўқув компьютер синфлари

2005 йилда 2010 йилда 2011 йилда

29,0%

71,2 %

75,8%

2005 йилда 2010 йилда 2011 йилда

29,5%

68, 4%

72,9%

2005 йилда 2010 йилда 2011 йилда

14,7%

67,0%

75,0%

2005 йилда 2010 йилда2011 йилда

29,5%

68,4%

72,9%

23

1-расм.

2005-2011 йилларда умумтаълим мактабларини

ўқув-лаборатория хоналари билан жиҳозлаш кўрсаткичлари.

2005-2011 йилларда умумтаълим мактабларини мебель, замонавий ўқув-

лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси ва спорт анжомлари
билан жиҳозланди (1-расм).

Таълим соҳаси ходимлари фаолиятини баҳолаш ва рағбатлантириш

мезонлари тубдан ўзгартирилди. Масалан, кейинги 10 йилда касб-ҳунар
коллежлари, лицей ва олий ўқув юртлари иш ҳақининг ўсиш суръатлари
иқтисодиѐтнинг реал соҳасидаги иш ҳақи миқдоридан тахминан 1, 5 баробар
кўп ўсди. Ўзбекистон таълим соҳасини ривожлантириш ва ислоҳ этишга
йўналтирилаѐтган йиллик харажатлар ялпи ички махсулотнинг 10-12 фоизини
ташкил этиб, бу тизимнинг давлат бюджети харажатларидаги улуши 35
фоиздан ортиқни ташкил этмоқда (2-расм).

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари билан корхона ва

ташкилотлар ҳамкорлиги, ишга қабул қилиш шартномаларини тузиш
механизми шакллантирилиб, улар билан 13338 та шерикчилик шартномаси
имзоланди.

Микрокредитбанк томонидан битирувчиларнинг тадбиркорлик фао-

лиятини қўллаб-қувватлаш учун кредит ажратиш фаолияти ташкил этилди.
Биргина 2009 йилда 923 нафар битирувчига 962 миллион сўм миқдорида
микрокредит маблағлари ажратилди.

2010 йил 28 сентябрда Президент фармойиши билан ташкил этилиб, Ишчи

гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган, 2011-2015 йилларда олий таълим
муассасаларининг

моддий-техника

базасини

модернизациялаш

ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

5

Таълимга ажратилган маблағлар тўғрисида маълумот

(2011-2012 йй.)

мутахассислар тайѐрлаш сифатини тубдан яхшилаш бўйича Дастури
маъқулланган.


2-расм. Таълимга ажратилган маблағлар тўғрисида маълумот

(2011-2012 йиллар).

Бу борада Президентимизнинг 2011 йил 20 майдаги «Олий таълим

муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали
мутахассислар тайѐрлаш сифатини тубдан яхшилаш бўйича чора-тадбирлар
тўғрисида»ги Қарори Олий таълим муассасаларини модернизациялаш,
уларнинг замонавий ўқув ва илмий лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш,
таълим жараѐнларини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, илғор педагогик
технологиялар ҳамда ўқитиш шаклларини жорий этиш, ўқитувчи кадрлар
меҳнатини рағбатлантиришни кучайтириш асосида иқтисодий соҳа ва
тармоқларида талаб қилинадиган олий маълумотга эга мутахассисларни
тайѐрлаш сифатини тубдан яхшилаш мақсадларини қамраб олган.

Аввало, ушбу дастур ўз ичига: 1) 2011-2016 йилларда олий таълим

муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлан-
тиришга қаратилган; 2) юқори малакали кадрлар тайѐрлаш йўналишлари ва
мутахассисликларини мақбуллаштириш, давлат таълим стандартларини янада
такомиллаштиришга йўналтирилган; 3) 2011-2016 йилларда олий таълим
муассасаларининг

моддий-техника

базасини

модернизациялаш

ва

мутахассислар тайѐрлаш сифатини тубдан яхшилаш бўйича Дастурни амалга
ошириш учун молиявий харажатларнинг ҳисоб-китоб қилинган ҳажмлари баѐн


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

6

этилган; 4) ўқув-лаборатория бинолари, спорт иншоотлари ва талабаларнинг
тураржойларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва
жиҳозлаш бўйича манзилли дастурларга киритиладиган олий таълим
муассасаларининг рўйхати киритилган; 5) олий таълим муассаса-ларида ташкил
этиладиган замонавий илмий тадқиқот лабороторияларининг рўйхати илова
қилинган; 6) Дастурни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни таъминлаш
бўйича ишларни мувофиқлаштириш учун Махсус комиссия таркиби ташкил
этилиши таъкидланган; 7) 2011-2016 йилларда олий таълим муассасаларининг
моддий-техника базасини модернизациялаш ва мутахассислар тайѐрлаш
сифатини тубдан яхшилаш бўйича Дастурнинг амалга оширилиши устидан
тизимли мониторинг ўрнатиш айтиб ўтилган.

Юқорида келтирилган Президент қарорига кўра:

1. Андижон муҳандислик-иқтисодиѐт институти – Андижон машинасозлик

институтига айлантирилди.

2. Наманган муҳандислик-иқтисодиѐт институти – Наманган муҳандислик-

технологик институтига ўзгартирилди.

3. Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти – Бухоро

юқори технологиялар муҳандислик-техник институтига айлантирилди.

Қарорга кўра, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Иқтисодиѐт вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қошида
Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш
жамғармаси ташкил этилди.

Қарорга кўра, Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг

меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича киритиладиган
таклифларда: 1) ўқитувчилар лавозимлари категорияларини мақбуллаштириш
ва уларга қўйиладиган лавозим талабларини қайта кўриб чиқиш асосида олий
таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари таркиби тарификацияси
такомиллаштирилиши; 2)

“доцент”

ва

“профессор”

илмий унвонларини бериш

тизимини олий ўқув юртлари ўқитувчиларининг мунтазам равишда ўз малака
ва педагогик маҳоратини оширишга рағбатлантиришдаги ролини кучайтириш;
3) юқори малакали ўқитувчиларга касб маҳорати ва ўқув жараѐнини яхшилашга
қўшган аниқ ҳиссаси, юқори самарадорлик, таълим сифати ва самарали
тарбиявий иши учун ойлик устамалар тизимини жорий этиш кабилар кўрсатиб
ўтилган.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов