Таълим мазмуни ва сифатини янада такомиллаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
162-166
12
6
Поделиться
Бекмуродов, А., & Мустафакулов, Ш. (2012). Таълим мазмуни ва сифатини янада такомиллаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар . Экономика и инновационные технологии, (2), 162–166. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7921
А Бекмуродов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

д.э.н, профессор

Ш Мустафакулов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Таълим мазмунини белгиловчи давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини такомиллаштириш, таълим-тарбия самарадорлигини ошириш мақсадида умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларининг такомиллашган вариантлари ишлаб чиқилиб, 2004-2011 йилларда босқичма-босқич тажриба-синовдан ўтказилди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

1

А.Ш.Бекмуродов,

иқтисод фанлари доктори, профессор,

Ш.И.Мустафакулов,

иқтисод фанлари номзоди, доцент,

ТДИУ

ТАЪЛИМ МАЗМУНИ ВА СИФАТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛИДАГИ САЪЙ-ҲАРАКАТЛАР

Таълим мазмунини белгиловчи давлат таълим стандартлари ва ўқув

дастурларини такомиллаштириш, таълим-тарбия самарадорлигини ошириш
мақсадида умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ва ўқув
дастурларининг такомиллашган вариантлари ишлаб чиқилиб, 2004-2011
йилларда босқичма-босқич тажриба-синовдан ўтказилди.

Умумтаълим фанлари бўйича мавжуд ДТСлар янгидан таҳрир этилиб,

ўқув дастурлари модернизация қилинди. Қирғиз, қозоқ, тожик, туркман,
қорақалпоқ тили ва адабиѐтлари, 8-синфларда рус адабиѐти, 4- ва 8-синфларда
меҳнат таълимининг 5 та йўналиши, 5-7- синфларда информатика фанларидан
ДТС янгидан яратилди. Бошланғич синфларда билим, кўникма ва малака
меъѐрлари ишлаб чиқилди.

Барча умумтаълим фанларидан ДТСлар янги таҳрирдан ўтказилганда

қуйидаги ўзгартишлар киритилди:

1. Давлат таълим стандартлари бўйича ўқувчилар ўзлаштириши зарур

бўлган билим, кўникма ва малакалар ҳар бир синф учун алоҳида белгилаб
берилди.

2. ДТС бўйича билим, кўникма ва малакалар бир-биридан ажратилди.
Янги таҳрирдаги ДТС ва модернизация қилинган ўқув дастурларини

босқичма-босқич тажриба-синовдан ўтказиш белгиланди.

Айтиш жоизки, таълим сифати ва самарадорлиги педагогнинг касбий

салоҳияти, педагогик маҳоратига бевосита боғлиқ бўлгани сабабли «Таълим
тўғрисида»ги Қонун ва Кадрлар тайѐрлаш миллий дастурида таълим тизимини
малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, ўқитувчиларни тайѐрлаш, қайта
тайѐрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг янги тизимини яратиш,
уларнинг меҳнатини рағбатлантиришни кучайтириш масалаларига алоҳида
эътибор берилган (1-расм).

Мустақиллик йилларида таълим соҳасида малака ошириш тизими янада

такомиллаштирилди,

унинг

моддий-техника

базаси

мустаҳкамланди.

Сурхондарѐ, Сирдарѐ вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги малака ошириш
институтлари учун ўқув ва ѐтоқхона бинолари ажратилди.

Ўқитувчилар малакасини ошириш йўналишидаги ишларни янада

ривожлантириш мақсадида Осиѐ тараққиѐт банки билан ҳамкорликдаги
«Таълим секторини ривожлантириш дастури» лойиҳаси доирасида Абдулла
Авлоний номидаги республика малака ошириш институти, 14 та ҳудудий
малака ошириш институти ва 70 та (ҳар бир вилоятда 5 тадан) таянч мактаб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

2

жами

416188

нафар ўқитувчилар

фаолият юритади

Олий

маълумотли

306832

73,7%

Тугаллан-

маган олий

2335

0,6%

Ўрта махсус

107021

25,7%

Сифат таркиби

Жинси

Эркаклар

Аёллар

115957

нафари

27,9 %

300231

нафари

72,1 %

2011-2012 ўқув йилида Республика мактабларида

фаолият кўрсатаётган ўқитувчилар тўғрисида

умумий маълумотлар

қошида масофадан ўқитишнинг таълим-ресурс марказлари ташкил қилинди.
215 нафар тизимдаги мутахассис Германияда малака оширди.

Бугунги кунда таълим муассасасининг буюртмасига асосан педагогнинг

тоифаси, стажи, касбий тайѐргарлигини оширишга бўлган эҳтиѐжга мос ҳолда,
унинг турлари ва даврийлиги қайта кўриб чиқилиб, малака оширишнинг
«режали-мажбурий»

тизимидан

«йўналтирилган

мақсадли»

такомиллаштирилган тизимига ўтказди. Таълим мазмунининг тез суръатларда
янгиланиб бораѐтгани муносабати билан педагогларнинг малака ошириш
даврийлиги 5 йилдан 3 йил қилиб белгиланди.





















1-расм.

2011-2012 ўқув йилида республика мактабларида фаолият

кўрсатаётган ўқитувчилар тўғрисида умумий маълумотлар

2010 йил 10 ноябрда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар

тайѐрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Президент қарорининг моҳияти илмий кадрлар тайѐрлашнинг аспирантура ва
докторантура каби эскирган шакллари ўрнига мамлакатимиз олий ўқув
юртлари ва илмий-тадқиқот муассасаларида стажѐр-тадқиқотчи-изланувчилар
ва катта илмий ходим-изланувчилар институтини жорий этишга қаратилди.

Энг муҳими, уларни рағбатлантириш, ижодий ва интеллектуал

салоҳиятини рўѐбга чиқариш мақсадида стажѐр-тадқиқотчи-изланувчиларнинг
лавозим маоши стажѐр-тадқиқотчилар лавозим маошининг базавий миқдорига,
катта илмий ходим-изланувчилар лавозим маошининг ҳажми эса фан номзоди

2011-2012 ўқув йилида республика мактабларида

фаолият кўрсатаётган ўқитувчилар тўғрисида

умумий маълумотлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

3

унвонига эга бўлган катта илмий ходимларнинг маошига тенглаштирилди. Бу
амалда ушбу тадқиқотчилар иш ҳақининг 1,6 баробар кўпайишини англатади.

Мамлакатимиз Президентининг 2011 йил 20 майда имзолаган «Олий

таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори
малакали мутахассислар тайѐрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги қарори ушбу таълим босқичи тараққиѐтини янги босқичга
кўтаришда, ҳеч шубҳасиз, тарихий аҳамиятга эга бўлади.

Ушбу қарор билан 2011-2016 йилларда Олий таълим муассасаларининг

моддий-техника базасини модернизациялаш ва мутахассислар тайѐрлаш
сифатини тубдан яхшилаш бўйича дастур тасдиқланди. Мазкур дастурдан
кўзланган асосий мақсад - олий таълим муассасаларининг моддий-техника
базасини янада мустаҳкамлаш, модернизация қилиш, уларни замонавий ўқув,
лаборатория ва илмий ускуналар билан жиҳозлаш, пировардида ўқув
дастурларини такомиллаштириш, тобора кучайиб бораѐтган замон талабларига
жавоб берадиган кадрларни тайѐрлашда сифат жиҳатидан янгича ѐндашувларни
ҳаѐтга татбиқ этишдан иборатдир.

Президентимиз бугунги кундa ѐшларни, умуман, илм-фан соҳаси

ходимларини, олимларни тaрaққий тoпгaн дaвлaтлaр илмий жaмoaтчилигининг
эътибoр мaркaзидa тургaн, энг илғoр, истиқбoлли илмий излaниш вa тaдқиқoт
ишлaрини юртимиздa ривoжлaнтиришга ундаб, ушбу мaқсaддa Фaнлaр
aкaдeмияси вa oлий ўқув юртлaри тaркибидa янги лaбoрaтoриялaр тaшкил
қилиш, улaрнинг ривoжлaнгaн мaмлaкaтлaрдaги илм-фaн мaркaзлaри билaн
сaмaрaли ҳaмкoрлик aлoқaлaрини ўрнaтиш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Бу йўнaлишдaги ишлaргa янги туртки бeриш, xoрижий дaвлaтлaрдaн

зaмoнaвий илмий жиҳoз вa ускунaлaрни oлиб кeлиш, энг иқтидoрли ѐшлaрни бу
ишгa сaфaрбaр қилиш вa рaғбaтлaнтириш мaқсaдидa Президент томонидан Фaн
вa тexнoлoгиялaрни ривoжлaнтиришни мувoфиқлaштириш қўмитaси қoшидa
aлoҳидa фoнд тузиш вa уни eтaрли дaрaжaдa мaблaғ билaн тaъминлaш таклиф
этилди.

Ёшларни жисмонан чиниққан, мард, билимли, қатъиятли, она Ватанини

ҳимоя қила оладиган авлод сифатида камол топтириш учун уларнинг жисмонан
ривожланишга хизмат қиладиган масканларни барпо этиш ва ривожлантириш
талаб этилади. Бугунги кунда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида, айниқса,
болалар спортини янада ривожлантириш, ҳар бир шаҳар ва қишлоқда
замонавий талабларга жавоб берадиган, зарур анжомлар билан жиҳозланган
спорт майдончалари, иншоот ва мажмуаларни барпо этиш борасида катта
ишлар қилинаѐтгани ѐшларимиз олдида кенг имкониятлар очилишига асос
бўлди. Айтиш жоизки, истиқлол йилларида бу соҳага алоҳида эътибор берилиб,
унинг моддий-техника базаси мустаҳкамланди, юртимизда 1 минг 200 дан зиѐд
янги спорт иншооти барпо этилди ва 260 минг нафардан зиѐд бола спортнинг
кўплаб турлари билан мунтазам шуғулланиши учун имконият яратилди.

Жаҳон эътирофига сазовор бўлган уч босқичли –

«Умид ниҳоллари»,

«Баркамол авлод», «Универсиада»

республика спорт мусобақалари орқали

болалар ва ўсмирлар ўртасида спортнинг оммавийлиги таъминланди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

4

Таълим тили

2009 йил

2010 йил

2011 йил

2012 йил

режа

Номда

Нусха

Номда

Нусха

Номда

Нусха

Номда

Нусха

Ўзбек тилида

45

19 730 044

66

28 294 921

47

14 900 597

28

9330946

Рус тилида

46

1 632 105

67

2 427 924

43

1 455 657

28

1270942

Қорақалпоқ тилида

48

475 655

69

649 162

49

366 029

30

243926

Қозоқ тилида

44

361 881

68

492 532

42

237 895

24

156123

Тожик тилида

44

369 852

68

540 869

42

289 095

24

195531

Қирғиз тилида

44

46 497

68

67 306

42

33 794

24

22122

Туркман тилида

44

42 828

68

63 204

42

32 664

24

21353

Жами

315

22 658 862

474

32 535 918

307

17 315 731

182

11 240 943

2009 – 2011

йилларда чоп этилган ва

2012

йилда чоп этилиши

режалаштирилган дарсликлар ва ўқув

-

методик қўлланмалар

Ўсиб келаѐтган авлоднинг таълим соҳасида ташкил этилган замонавий

моддий-техника базадан самарали фойдаланишини таъминлаш, олий ва ўрта
махсус таълим тизимидаги йўналиш ва мутахассисликлар бўйича давлат таълим
стандартлари, ўқув

дастурлари, ўқув-услубий адабиѐтларни қайта кўриб чиқиш

ва такомиллаштириш

борасида

кўплаб ишлар амалга оширилмоқда (1-жадвал).

Жумладан, 2010 йилда таълим муассасаларининг моддий-техника базасини

такомиллаштириш доирасида 14 та умумтаълим мактаби, 4 та академик лицей,
99 та ўқувчи талабалар турар жойини, Тошкент Давлат иқтисодиѐт
университети, Термиз Давлат университети, Тошкент Ахборот технологиялари
университети Самарқанд филиалининг янги ўқув биноларини қуриш, Тошкент
Молия институтининг ўқув корпусини қайта таъмирлаш ишлари давом
эттирилмоқда. 2010-2011 йиллар мобайнида янги стандартларни ишлаб чиқиш,
ҳар бир умумтаълим мактабида, академик лицей ва касб-ҳунар коллежида
маҳаллий тармоқли замонавий компьютер синфи жиҳозланиши ва фаолият
кўрсатишига эришиш, ҳар бир умумтаълим мактабини 41 номдаги электрон
дарслик ва ўқув фильмлари, ҳар бир мактабгача муассасани ўйинли ва билиш
билан боғлиқ мультимедиа дастурларини намойиш қилиш учун ВУВ
проигривателлари билан таъминлаш, умумтаълим мактабларининг компьютер
техникаси ва ўқув-лаборатория жиҳозлари сақланишини, уларга техник хизмат
кўрсатилишини таъминлаш бўйича комплекс тадбирлар амалга оширилмоқда.

1-жадвал

2011 йилда манзилли қурилиш дастурида болалар спорти объектлари,

мусиқа ва санъат мактаблари барпо этиш, реконструкция қилиш ва капитал
таъмирлаш бўйича белгиланган топшириқлар тўла бажарилган. 214 объект,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

5

жумладан 130 спорт иншооти, 19 сузиш ҳавзаси ва 65 болалар мусиқа ва санъат
мактаблари курилиб фойдаланишга топширилди.

Мамлакатимизда 6 ѐшдан 15 ѐшгача бўлган ўқувчилар ўртасида спорт

билан шуғулланувчилар 2008 йилдаги 29,2 фоиздан 2011 йилда 34,9 фоизгача,
жумладан, киз болалар ўртасида 24,1 фоиздан 31,4 фоизга ошди.

Халқаро мусобақаларда спортчиларимиз 2008 йилда 103 медалга (51

олтин) лойиқ топилган бўлса. 2011 йилда 182 медаль (66 олтин) жамғарди
(//Халқ сўзи.2012 йил 11 февраль).

Президентимиз ташаббуси билан ўтказиб келинаѐтган уч босқичли спорт

ўйинлари – “Умид ниҳоллари”. “Баркамол авлод” ва Универсиада Ўзбекистон
байроғини баланд кўтарадиган, Юрт шаъни, Халқ ғурури учун курашадиган
маҳоратли спортчиларни тарбиялашда ўзига хос мактаб вазифасини ўтамоқда.
2011 йилда Давлат бюджети барча харажатларининг 60 фоизи ижтимоий
мақсадлар учун йўналтирилади. Бу ўтган йилга қараганда сезиларли даражада
кўпдир. Жумладан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси учун ана шу
харажатларнинг 48 фоизи ѐки 2010 йилга нисбатан 1 триллион 800 миллиард
сўм кўп маблағ сарфланади.

Умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари

ўқитувчилари,

шифокорлар

ва

тиббиѐт

ходимларининг

меҳнатини

рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш борасидаги ишлар давом
эттирилади. 2011 йилда ушбу тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи ўртача 25
фоизга оширилди. Таълим ва соғлиқни сақлаш ходимларининг иш ҳақини
ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаш учун бюджетдан 420 миллиард
сўмдан ортиқ маблағ ажратилади.

Молия вазирлиги ҳузурида ташкил этилган таълим муассасаларини

реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг 367
миллиард сўм миқдоридаги маблағи ҳисобидан жорий йилда 336 та таълим
муассасасини, 65 та болалар мусиқа ва санъат мактабини реконструкция қилиш
ва капитал таъмирлаш, қарийб 1500 та компьютер синфини ташкил қилишни
таъминлаш, шунингдек, 118 та спорт залини қуриш ва жиҳозлаш кўзда
тутилмоқда. Бундан ташқари, Корея Эксимбанкининг 30 миллион доллар
миқдоридаги кредити ҳисобидан умумтаълим мактабларида қўшимча равишда
1,5 мингта компьютер синфи жиҳозланади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов