Таълим соҳасини ривожлантириш бўйича хорижий тажрибалар

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
24-32
37
4
Поделиться
Мухторов, А., Султонов T., & Мустафакулов, Ш. (2012). Таълим соҳасини ривожлантириш бўйича хорижий тажрибалар. Экономика и инновационные технологии, (2), 24–32. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7891
А Мухторов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

доктор философии, доцент

T Султонов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н, доцент

Ш Мустафакулов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ривожланган мамлакатларда таълим самарадорлиги тараққиѐтининг 16-фоизи моддий-техника базага, 20 фоизи - ресурсларга, 64 фоизи - инсон омилига боғлиқ.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

1

А.Мухторов,

фалсафа фанлари доктори, доцент,

Т.Султонов,

Ш.И.Мустафакулов,

иқтисод фанлари номзоди, доцент,

ТДИУ

ТАЪЛИМ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАР

Ривожланган мамлакатларда таълим самарадорлиги тараққиѐтининг 16-

фоизи моддий-техника базага, 20 фоизи - ресурсларга, 64 фоизи - инсон
омилига боғлиқ.

Шу боисдан ҳам Президентимизнинг доимий эътибори натижасида ўтган

йиллар давомида юртимизда жаҳондаги нуфузли университетлар билан яқин
ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди. Бунинг натижасида Тошкентда Буюк
Британиянинг Халқаро Вестминстер университети иш бошлади. И.Губин
номидаги Россия нефть ва газ давлат университети, Италиянинг Турин
политехника университети, Сингапур менежментни ривожлантириш институти,
Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодиѐт академияси, М.Ломоносов номидаги
Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиаллари каби юксак
халқаро обрў-эътибор ва чуқур тарихий илдизларга эга бўлган Европа ва
Осиѐнинг етакчи олий ўқув юртларининг филиаллари ташкил этилди ҳамда
муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Ушбу олий ўқув юртларида
машинасозлик, нефть-газ иши, ахборот технологиялари, иқтисодиѐт ва бизнес
бошқаруви, молиявий менежмент, тижорат ҳуқуқи каби меҳнат бозорида
талаби юқори бўлган мутахассислар бўйича бакалавр ва магистрлар
тайѐрланмоқда ва уларнинг битирувчилари бутун дунѐда тан олинадиган
дипломларга эга бўлмоқда.

Шунингдек, 59 олий ўқув юрти, Европа ва Осиѐнинг нуфузли олий ўқув

юртларининг филиаллари фаолият кўрсатмоқда. Мамлакатимизнинг нуфузли
мутахассисларига бўлган эҳтиѐжлари асосида янги замонавий йўналишлар
бўйича кадрлар тайѐрлаш ишлари бошлангани ҳам эътиборга сазовордир.
Юртимиз ва хориждаги ўқув масканларида юзлаб иқтидорли ѐшлар таълим
олмоқда ва ўз масалакасини оширмоқда. Бунда хорижий таълим муассасалари
билан икки томонлама тажриба алмашиш йўлга қўйилгани муҳим аҳамият касб
этмоқда. Мамлакатимизда нуфузли халқаро ташкилотлар, чет эллик таниқли
эксперт ва мутахассислар, таҳлилчи ва кузатувчилар иштирокида таълим
сифатини оширишга доир кўплаб симпозиумлар, анжуман ва семинарлар
ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 17 февралида Тошкентда Президентимиз Ислом Каримов

ташаббуси билан “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни
тарбиялаш - мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация
қилишнинг энг муҳим шарти” мавзуида халқаро анжуман ташкил этилди.
Анжуманда кўплаб йирик халқаро ташкилотлар ва молия институтлари,
жумладан, БМТ, Осиѐ тараққиѐт банки, Жаҳон банки, Ислом тараққиѐт банки


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

2

вакиллари, Буюк Британия, Германия, Италия, Хитой, АҚШ, Жанубий Корея,
Япония, Зоссия каби дунѐнинг 48 давлатидан таълим тизими раҳбарлари,
олимлар ҳамда мутахассислар иштирок этиб, узлуксиз таълим соҳасини
ривожлантириш ва ѐш авлодни баркамол тарбиялашнинг миллий моделини
яратишда Ўзбекистон тажрибасини ўргандилар. Ҳақиқатан ҳам, юртимизда
фаол, интилувчан, иқтидорли ва юксак маънавий фазилатларга эга, замонавий
билим ҳамда касбларни чуқур эгаллаган - бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал
қилувчи кучи бўлган ѐшларни вояга етказиш учун барча шарт-шароит ва
имкониятлар яратилган.

Таълимни ривожлантиришга йўналтирилган хорижий техник ѐрдам ҳажми

ўтган даврда 500 млн. доллардан ошиб кетди. Осиѐ тараққиѐт банкининг 290
млн. доллар маблағи Жанубий Корея ҳукуматининг 110 млн.дан ортиқ, Жаҳон
банкининг 33 млн., ОПЕК фонди, Саудия фонди, Ислом тараққиѐт банкининг
42 млн., Германия ҳукуматининг “КфВ” банки орқали йўналтирилган қарийб 20
млн ва бошқа донорларнинг 100 млн. доллардан ортиқ ѐрдами кўрсатилди.

Глобал молиявий-иқтисодий инқирозга қарамасдан, Ўзбекистон ўтган 5

йил давомида 8,5 фоиздан кам бўлмаган барқарор юқори иқтисодий ўсиш
суръатларини сақлаб қолмоқда. 2000 йил билан солиштирганда, ялпи ички
маҳсулотнинг кўпайиши 2,1 баробарни ташкил этади. Ҳисоб-китобларнинг
профицити, ташқи қарзнинг пастлиги ва валюта захираларининг етарли
даражада бўлиши таъминланмоқда.

”Бугунги кунда таълим соҳасидаги барча саъй-ҳаракатларимизнинг

дастлабки қувончли меваси сифатида бир неча хорижий тилларда эркин
гаплаша оладиган ва шу билан бирга, ўз фикрини она тилида равон, гўзал ва
лўнда ифода эта оладиган янги мутахассислар авлодини кўрганда, ҳеч
шубҳасиз, юртимиздаги ҳар бир ота-она, устоз-мураббийнинг, эзгу ниятли ҳар
қайси инсоннинг қалби ғурур-ифтихор туйғуларига тўлади.

Ўзбекистонда таълим секторини молиялаштиришда бюджет ва хусусий

манбалар билан бир қаторда молия институтлари, хорижий, халқаро донорлар
томонидан кўрсатилаѐтган ташқи ѐрдам ҳам аҳамиятлидир. 2000 йилдан 2007
йилгача ушбу ѐрдам доирасида умумий улушнинг ҳажми 1 миллиард АҚШ
долларидан ортиқ 122 та лойиҳа татбиқ этилди.

Олий ўқув юртларида кадрлар тайѐрлаш, таълим тизимини ислоҳ

қилишнинг жаҳонда тан олинган, тажрибада исботланган 4 та модели мавжуд.
Булар АҚШ, Франция, Германия ва Япония мамлакатларининг моделларидир.
Улар, гарчи, умумий қоида ва йўналишлар бўйича бир-бирига яқин бўлса-да,
лекин мавжуд мамлакатларнинг ҳозирги иқтисодий, ижтимоий-сиѐсий ҳолати,
миллий хусусиятлари ҳамда фуқароларнинг яшаш шароитидан келиб чиқиб,
фарқ қилади. Масалан, Япония таълим тизимида «Оила» омилига катта эътибор
берилган. Америка ѐки Францияда эса маҳаллий шароитдан келиб чиққан ҳолда
пуллик мактаблар жорий этилган. Лекин айрим мамлакатларда ўзини оқлаган
ва самара берган моделларни ўзга давлатлар учун тўғридан-тўғри қўллаб ѐки
татбиқ этиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам ривожланган мамлакатлар
тажрибалари чуқур ўрганилиб, миллий ҳамда республикамизга хос бўлган
хусусиятлар, шароитлар инобатга олинган ҳолда кадрлар тайѐрлаш тизимининг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

3

янги модели ишлаб чиқилди. Кадрлар тайѐрлаш миллий моделининг асосий
таркибий қисмлари: шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан ва ишлаб
чиқариш

тизимлари

яхлит

маърифий-тарбиявий,

ижтимоий-маънавий

иерархияси (ҳукмронлиги)нинг узвий муштараклигидан ташкил топган.

Фуқаро тарбиясини ташкил этиш: дунё тажрибаси ва муаммолари.

Маърифатпарвар адиб Абдулла Авлоний «Тарбия биз учун ѐ ҳаѐт - ѐ мамот, ѐ
нажот - ѐ ҳалокат, ѐ - саодат - ѐ фалокат масаласидир» деганларида, аввало,

фарзанд

тарбиясини,

авлод

тарбиясини, қолаверса,

миллат тарбиясини

назарда тутиб айтган эди.

Дарҳақиқат, ҳар бир давлат ўз фуқаролари билимли, ҳақ-ҳуқуқини

танийдиган, маънавий баркамол, бир сўз билан айтганда,

комил инсон

бўлиб

вояга етиши ҳақида қайғуради. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов бу
хусусда шундай дейди:

«Биз комил инсон тарбиясини давлат сиѐсатининг устувор соҳаси деб

эълон қилганмиз.

Комил инсон деганда, биз

,

аввало, онги юксак, мустақил

фикрлай оладиган, хулқ-атвори билан ўзгаларга ибрат бўладиган билимли,
маърифатли кишиларни тушунамиз»

1

.

Бироқ таъкидлаш жоизки, турли давлатларда «баркамол инсон»

тушунчасига турли сифатлар нисбати берилади. Ҳар бир давлат ўз
фуқароларида замон талабларига мос сифатлар ва жамият мақсадларига мос
қадриятларни қарор топтиришга ҳаракат қилади. Доимий юксалиш ҳақида
қайғурадиган етакчи давлатларнинг бу борадаги тажрибаси билан танишиш
фойдадан холи эмас.

1.

АҚШда фуқаро ва ёшларни ғоявий-мафкуравий тарбиялаш

масаласи.

Америкаликларга қандай ғоя ва қадриятлар сингдирилмоқда?

Фуқаро ва ѐшлар тарбияси қуйидаги ғоявий устунларга таянади:

АҚШ фуқаролари Конституцияни, Америка давлатчилигининг асослари ва

демократик тамойилларни муқаддас деб биладилар ва бу туйғуни ѐшлар онгига
сингдириш ҳақида тинимсиз қайғурадилар. Ёшларда эркин яшашга иштиѐқ,
мустақилликни қадрлаш туйғуси шакллантирилади.

АҚШ нинг фан ва технологиялар соҳасида бошқа давлатлардан ўзиб

кетганлигининг сабаби шундаки, аввало Америкада эркин ва ижодий фикр
қадрланади ҳамда ўзгача фикрлайдиганларга нисбатан бағрикенглик қарор
топтирилган. Лекин америкалик фуқарони тарбиялашнинг энг асосий жиҳати
бошқа бир ғояда яширин. У ҳам бўлса, ҳар бир инсонни ноѐб истеъдод эгаси
деб билиш, ҳар бир шахсга ҳазрати инсон сифатида мурожаат қилишдир.

Инсонга бундай муносабат, сўзсиз, унинг салоҳиятини юзага чиқаришга

имкон беради. Айнан шу ғоя таъсирида америкаликлар орасида ўзини
«ўртамиѐна одам» деб биладиган ѐхуд «мен бир оддий одам» деб гапирадиган
кишилар ниҳоятда кам учрайди. Америка фуқаролари адолатни ҳам ўзига хос
тарзда тушунадилар: шахс нимагаки эришса, қандай мақомни эгалласа, бунга
фақат ўз ақли ва истеъдоди билангина эришади.

1

Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Баркамол авлод орзуси. –Т.: Шарқ 1998, 81 – б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

4

Шундай қилиб, ҳар бир америкалик болалигиданоқ кимгадир ва нимагадир

орқа қилишга эмас, балки

ўз кучига таянишга

ўргатилади. Ҳар бир

америкаликда келажакка ишонч уйғотилади. Худди ана шу «Америка орзуси»
кишиларни янги мақсадлар сари рағбатлантиради, янги ғояларни амалга
оширишга шавқ уйғотади. Умуман, демократия қоидалари ва эркинлик
Америка мафкурасининг пойдеворини ташкил этади. Бундай тарбия
натижасида фақат ўз кучига ишониш, руҳий озодлик ва мустақил фикрлаш каби
хислатлар америкаликларнинг қон-қонига сингиб кетган.

Албатта, «АҚШда бу борада муаммо йўқ экан» деган хулоса чиқариб

бўлмайди. Охирги пайтларда эркинликка ҳадеб урғу беравериш оқибатида
америкаликлар эркинликни жамият олдидаги мажбуриятлардан ҳам озодлик
сифатида идрок эта бошладилар. Шу боис ҳозирги кунда АҚШнинг зиѐлилари
томонидан янги мафкура -

«либерал - национализм»

мафкурасини яратиш

зарурлиги ҳақидаги фикр ўртага ташланмоқда. Бу мафкура миллий ва ирқий
жиҳатдан бўлиниб кетган кўп сонли ижтимоий гуруҳларни

«АҚШ -

миллатлар ҳамжамиятидир»

ғояси атрофида бирлаштиришни назарда

тутади. Эътибор берадиган бўлсак, янги мафкурада миллий омилнинг
устуворлиги ўрнатилмоқда. Демак, гап АҚШда аста-секинлик билан ягона
миллий вужудни шакллантириш, халқнинг бирдамлигини кучайтиришга хизмат
қилувчи мафкурани яратиш ҳақида бораѐтир.

2.

Японияда миллий мафкура тарбияси.

Шарқнинг энг илғор

мамлакатларидан бири Японияда фуқарони, ѐшларни тарбиялашнинг энг
самарали ва таъсирчан усулидан фойдаланилади. Бундай тарбиянинг асосий
маскани сифатида

мактаб

танланган. Чунки мактабда бола билим олишдан

ташқари шахс сифатида ҳам шаклланади. Кунчиқар мамлакатда

фуқаро

тарбияси «ахлоқий тарбия»

тизими доирасида амалга оширилади. Расмий

ҳужжатларда «ахлоқий тарбия» тизими қуйидагича номланади: 1) «характерни
шакллантиришга йўналтирилган таълим»; 2)

«давлат учун мақбул ахлоқий

сифатларни тарбиялашга қаратилган фаолият»

; 3)

«фуқаролик ахлоқи

асосларини тарбиялаш»

1

.

Аслида, бу тизим миллатни тарбиялаш тизими вазифасини ўтайди. Ундан

қудратли ғоявий таъсир воситаси сифатида ҳам фойдаланилади. Кўпчилик
олимларнинг фикрича, айнан

«ахлоқий тарбия»

тизими Япония мамлакати

иқтисодий равнақининг ғоявий асосини ташкил қилади. Чунки бу тизим ишлаб
чиқаришда маънавий салоҳиятдан унумли фойдаланишга йўналтирилган. Шу
боисдан ҳам инглиз файласуфи Томас Гоббс (1588-1679)

«Давлатнинг

қандайлиги ҳақида хулоса чиқариш учун аввало одамларнинг ахлоқи,
қизиқишлари ва феъл-атворини ўрганиш жоиздир»

, деган эди.

Иккинчи жаҳон урушидан хароба бўлиб чиққан Япония мамлакатининг 30-

40 йилда ишлаб чиқариш ҳажми бўйича дунѐда иккинчи ўринга чиқиб олгани
кўпчиликнинг хайратини уйғотади.

«Кичик бир оролнинг бундай қисқа

вақтда ҳунармандчилик устахоналаридан автоматлашган саноатгача

1

Эргашев И. ва бошқ. Миллий истиқлол ғояси: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим бакалавриат босқичи

учун дарслик. -Т.: Академия, 2005. 302-б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

5

бўлган йўлни босиб ўтганлигини қандай тушунтириш мумкин?»

Мазкур

саволга японлар қуйидагича жавоб берадилар:

«Салоҳият инсонларда

яширин»

.

Япония менежментининг олтин қоидасига кўра,

инсондан

қимматроқ бойлик йўқ. Япон кишисида қуйидаги қадрият ва сифатлар
қарор топтирилади

:

Меҳнатсеварлик, интизомлилик ва жамоавийлик

япон миллий

характерига хос хусусиятлар саналади. Бироқ, давлат бу билан қаноатланмай,
ўз фуқароларида ушбу сифатларни мустаҳкамлаш ва кучайтириш вазифасини

маорифга

юклайди.

Натижада,

мактабларда

гуруҳий

бирдамликни

тарбиялашга

алоҳида эътибор қаратилади. Бунда жамоанинг ютуғи ҳам,

мағлубияти ҳам гуруҳнинг ҳар бир аъзосига боғлиқ эканлиги ҳақидаги ғоя
сингдирилади, ўз ролини аниқ билиш ва шунга яраша масъулиятни ҳис қилиш
талаб этилади. Бундай тарбия кўрган фуқаро жамоа муаммоларини ўзининг
шахсий муаммолари сифатида қабул қилади. Олимларнинг фикрича, айнан
шундай гуруҳий бирдамлик (япончада «айдагарасюги») туфайли мамлакат
мисли кўрилмаган иқтисодий ютуқларга эришди.

Меҳнат

япон кишиси учун ахлоқий қадрият саналади. Унинг қадрият

даражасига кўтарилишида «ахлоқий тарбия» тизимининг роли беқиѐс. Гап
шундаки, япон кишисига мактабдаѐқ қуйидаги ғоялар сингдирилади: 1)

«Фақат

тиришқоқлик ва меҳнат билан муваффақиятга эришиш мумкин»,

2)

«Ўз

устингда тинимсиз ишла - шунда бировдан кам бўлмайсан»

. Бу каби ғоялар

таъсирида улғайган япон кишиси ўзининг барча ҳаракатларини қуйидаги
мантиққа бўйсундиради:

«Бор имкониятларингни ишга сол!»

Шундай қилиб, давлат ўз фуқароларида тиришқоқлик ва ҳафсала, қунт ва

ғайратни мақсадли равишда қарор топтиради. Интизомдан жамият
манфаатларида фойдаланиш борасида эса японлар бошқаларга ўрнак бўла
олади.

«Ахлоқий тарбия»

натижасида Японияда фуқаролар меҳнат

интизомининг бузилишини шунчаки салбий иллат деб ҳисобламай, балки уни
Ватанга хиѐнат деб қабул қиладилар. Японияда

фуқаро тарбияси замон

эҳтиёжлари ва жамият манфаатларига мослаштириб борилади

.

Айнан шу

туфайли япон фуқаролари жамият тараққиѐтини ҳаракатлантирувчи қудратли
куч деб биладилар. Кўриниб турибдики, миллат келажагини ўйлайдиган ҳеч
бир давлат фуқаро тарбияси масаласини эътиборсиз қолдира олмайди.

3.

Ўзбекистонда «фуқаро тарбияси»

.

Миллий ғоя ва Ўзбекистон

тажрибаси кўтарилган масаланинг муҳимлиги Ўзбекистонда ҳам бу борада
амалга оширилаѐтган ишларни таҳлил қилишга ундайди. Эътибор бериб
қарайдиган бўлсак, бизда

«фуқаро тарбияси»

ҳақида кам гапирилади. Лекин

бизда бу вазифа ўз ҳолига ташлаб қўйилган эмас. Ўзбекистонда фуқаро
тарбияси давлат сиѐсатининг устувор соҳаси бўлиб, асосан уч йўналишда:

1) Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури доирасида. 2) Миллий ғояни

сингдириш воситасида. 3) Мактаб умуммиллий давлат дастури асосида амалга
оширилмоқда. Кўриниб турибдики, бизда ҳам фуқаро тарбиясини амалга
оширувчи маскан сифатида

мактаб

танланган. Чунки мактабда бола билим

олишдан ташқари шахс сифатида ҳам шаклланади. Демак,

маорифга

миллат


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

6

фуқаросини тарбиялашдек масъулиятли вазифа юкланган. Маориф, халқ
таълими ва олий таълим йўли билан комил инсон қиѐфасини яратиш зарур.

Ўзбекистонда ҳар жиҳатдан фаол инсонни тарбиялашга эътибор қаратиш,

ғоявий тарбия воситасида

шахснинг салоҳиятини

максимал даражада юзага

чиқаришга эришиш, ҳар бир боланинг иқтидорини ривожлантиришга урғу
берилмоқда.

Тошкентда ўтказилган халқаро анжуман (2012 йил 16-17 февраль) узлуксиз

таълим ва ѐш авлодни баркамол этиб тарбиялашнинг миллий моделини
яратишда Ўзбекистон тажрибасини ўрганишга бағишланди. Унда Кадрлар
тайѐрлаш миллий дастури (1997) деб номланган Таълим соҳасини ислоҳ қилиш
дастури мамлакатда янги жамият қуришнинг босқичма-босқич ва тадрижий
ривожланган принципларига асосланган иқтисодий ва сиѐсий ислоҳотларнинг
Ўзбекистон танланган

“ўзбек модели”

нинг ажралмас таркибий қисми экани

алоҳида таъкидланди.

Жаҳондаги демократик, тараққий топган мамлакатлар тажрибасини

умумлаштирган ва айни пайтда бошқаларнинг моделлари такрорланмаган
ҳолда улардан нусха кўчирилмаган ушбу дастур ўтмишда мажбуран
сингдирилган коммунистик мафкуранинг қолип ва андозаларидан бутунлай воз
кечиш, одамларнинг, биринчи навбатда, униб-ўсиб келаѐтган авлоднинг онгида
демократик қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, ҳаѐтда ўз
фикрига, ўз йўлига ва қатъий фуқаролик мавқеига эга бўлган, ҳар томонлама
етук ва мустақил фикрлайдиган шахсни шакллантиришни мақсад қилиб қўйган.

Анжуман қатнашчилари Ўзбекистондаги қатор умумтаълим мактаблари,

касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар, олий таълим муассасаларида
бўлиб, уларнинг фаолияти билан танишди. Улар юртимизда Президентимиз
бошчилигида ѐш авлоднинг ҳар томонлама баркамол вояга етиш йўлида амалга
оширилаѐтган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг самараларига юксак баҳо
бердилар.

Анжуман таълим тизимининг умумий ўрта таълимни ривожлантириш, ўрта

махсус, касб-ҳунар таълими самарадорлигини ошириш, унинг меҳнат бозори
билан алоқасини кучайтириш, олий таълим тизимини юксалтириш, таълим
жараѐнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, олий таълим
тизими ҳамда илм-фан ҳамкорлигини кучайтириш ва узлуксизлигини
таъминлаш, таълим жараѐнида маданиятнинг ўрни каби асосий масалалар
бўйича тажриба алмашиш имконини берди.

Эътиборли жиҳати шундаки, анжуман иштирокчилари ҳар куни

ўзларининг янги таассуротларини бизга ҳайрат билан сўзлаб бердилар.
Масалан, Тошкент давлат иқтисодиѐт университетида яратилган имкониятлар
АҚШ, Франция, Германия, Италия, Буюк Британия, Латвия, Жанубий Корея,
Япония, Ҳиндистон, Малайзия, Чехия каби ўнлаб мамлакатлар таълим тизими
вакилларининг ҳавасини келтирди. Меҳмонлар ТДИУда 3200 ўринга
мўлжалланган янги бош ўқув биноси энг замонавий компьютер технологиялари
билан жиҳозланган ва Интернет тизимига уланган аудиториялар, 1 млн.дан
ортиқ китоб фондига эга ахборот-ресурс маркази фаолияти билан танишиб,
улар ўз меъморий қиѐфаси ҳамда техник таъминотга кўра дунѐдаги энг яхши


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

7

олий ўқув юртларидан асло қолмаслигига ишонч ҳосил қиладилар. Бундан
ташқари, университетда ҳам электрон, ҳам китоб шаклида бакалавриат ва
магистратура фанларидан яратилган 541 номдаги ўқув-услубий мажмуани
юқори баҳоладилар. Ўқитувчиларимизнинг таълим жараѐнида интерфаол
услублардан кенг фойдаланишаѐтгани, талабаларимизнинг қобилияти, билими,
кўплаб хорижий тилларда эркин сўзлаша олиши ҳам уларда катта таассурот
уйғотди.

Халқаро илмий-амалий анжуман иштирокчилари Ўзбекистоннинг таълим

тизимини ислоҳ қилиш борасидаги тажрибасини ўрганиб, Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг нутқида баѐн этилган таълим
тизимини ислоҳ қилишга оид принцип ва ѐндашувларни тўлиқ қўллаб-
қувватладилар:

1.

XXI аср – интеллектуал билимлар асрида инсон капиталлиги

инвестициялар

йўналтиришни

устувор

вазифа

сифатида

танлаган

мамлакатларгина юксак таррақиѐтга эришиши мумкин. Фақат жамиятгина
замонавий таҳдид ва муаммоларни енгиб ўтишга қодир бўлади

2

.

2.

Бугунги

кунда

ҳар

қандай

мамлакатнинг

жаҳон

бозорида

рақобатбардошлиги нафақат табиий ресурсларнинг мавжудлигига, балки,
биринчи навбатда, замонавий мунтазам янгиланиб турган технологияларни
ўзлаштиришга қодир, юксак билимли ва интизомли ишчи кучини мунтазам
тайѐрланишга боғлиқ. Бундай ишчи кучисиз иқтисодиѐтнинг юқори
технологияларга асосланган замонавий тузилмасини шакллантирадиган янги
ишлаб чиқаришларни ташкил этиб бўлмайди.

3.

Ҳар қандай давлатнинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини

юксалтиришдан манфаатдор бўлмоғи керак.

4.

Миллий ва умуминсоний қадриятларни умумлаштирган ҳолда

замонавий билим, интеллектуал салоҳият ва илғор технологияларга эга
одамларгина ривожланишда ўз олдига қўйган стратегик мақсадларга эриша
олади.

5.

Жамиятда билимли, маълумотли ва юксак интеллектга эга одамларнинг

мавқеини ошириш таълим тизимини ислоҳ этишнинг асосий принциплари
бўлиши лозим.

6.

Таълим соҳасида, замонавий кадрлар талаб қилинадиган тармоқлар

вакиллари ўртасида халқаро ҳамкорликни мунтазам ривожлантириш зарур.

Халқаро

анжуман

иштирокчилари

Ўзбекистоннинг

қуйидаги

йўналишлар бўйича тажрибасини алоҳида эътироф этиб, уни чуқур ўрганиш
лозимлигини таъкидладилар:

1.

Мактаб таълими мамлакатда яшаѐтган асосий миллатлар эҳтиѐжларини

инобатга олган ҳолда 7 тилда – ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, тожик ва
туркман тилларида олиб борилиши.

2.

9+3 схемаси бўйича умумий бепул таълим тизимининг жорий этилиши.

Бунда ҳар бир битирувчи мажбурий таълимдан сўнг ўз хоҳишига кўра, олий

2

Каримов И.И. “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш - мамлакатни барқарор

тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти” мавзудаги халқаро анжуманнинг якуний
ҳужжати-резолюцияси. // Халқ сўзи, 2012 йил 22 февраль.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

8

ўқув юртларида ўқишни давом эттириши ва бакалавр ҳамда магистр
даражасини олиши мумкин.

3.

Ҳар бир коллежнинг малакали ишчи кучи буюртмалари бўлган муайян

корхоналар билан яқин алоқани йўлга қўйгани.

4.

Республиканинг ҳар бир ўқув юртида оптик толали алоқа линиялари

асосида қурилган ягона ZiyoNet ахборот таълим тармоғида уланган ахборот-
ресурс марказлари ташкил этилгани.

5.

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳнамолигида ташкил этилган

махсус Жамғарма базасида болалар спортини ривожлантиришга устувор
эътибор қаратилганлиги...

Халқаро анжуман иштирокчилари Ўзбекистоннинг таълим тизимини

ривожлантириш борасидаги тажрибасини ўрганиш бўйича тингланган ва
муҳокама этилган маърузаларни ҳисобга олган ҳолда қуйидагиларни тавсия
этадилар:

1)

кадрлар тайѐрлаш сифатини уларнинг рақобатбардошлиги ва

кадрларга бўлган эҳтиѐжини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратган
ҳолда миллий таълим тизимларини модернизация қилиш;

2)

Ўзбекистон мисолида ўқитувчи ва мураббийлар кунини умумхалқ

байрами сифатида жорий этиш имкониятларини ўрганиш;

3)

узлуксиз таълим тизимини жорий этиш муносабати билан “Билим –

бутун ҳаѐт давомида ҳар бир инсон учун” концепциясига асосланган Кадрлар
тайѐрлаш миллий дастурини жорий этиш борасида Ўзбекистон тажрибасини
ўрганиш;

4)

аҳолининг, шу жумладан, олис қишлоқлардаги болалар ва ѐшларнинг

барча босқичда бепул умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини олиш
имкониятини кенгайтириш;

5)

таълим тизимини такомиллаштириш ва уни молиялаш манбаларини

кенгайтириш... Ҳар бир таълим соҳасини ривожлантириш ва ислоҳ қилишга
ялпи ички маҳсулотнинг 10-12 фоизи ва Давлат бюджети харажатларининг 35
фоизини йўналтираѐтган Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш;

6)

таълим тизимини ислоҳ қилишда Ўзбекистоннинг ўрта махсус, касб-

ҳунар таълими тизимини ташкил этиш, таълим муассасаларининг муайян
корхоналар билан яқин алоқаларини йўлга қўйишдаги тажрибасини ҳисобга
олиш ;

7)

таълим тизимининг таълим, касбга тайѐргарлиги, илм-фан, маданият ва

спорт баркамол ѐш авлодни тарбиялашнинг муҳим таркибий қисмлари
ҳисобланадиган комплекс, кенг қамровли хусусиятларини таъминлаш;

8)

энг яхши хорижий олий таълим муассасалари филиалларини ташкил

этиш бўйича Ўзбекистонда фаол қўлланиб келинаѐтган амалиѐтни
ривожлантириш;

9)

иқтисодиѐт таркибидаги ўзгаришлар ва жамият муҳим эҳтиѐжларига

мувофиқ, ўқитувчи кадрларни тайѐрлаш ва уларнинг малакасини узлуксиз
ошириб бориш тизимини яратиш, моддий ва маънавий рағбатлантиришни
кучайтирган ҳолда ўқитувчилик касбининг нуфузини ошириш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

9

10)

ўқитишнинг барча босқичларида ўқув дастурларининг изчиллиги ва

ўзаро мувофиқлигини таъминлаш;

11)

халқаро стандартлар, замонавий илм-фан ютуқлари ...инобатга олган

ҳолда, ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, ўқитиш
услубиятини мунтазам такомиллаштириш...;

12)

...таълимнинг барча босқичларида табиий-илмий ва муҳандислик

фанларини ўқитишнинг амалий хусусиятга эга тизимини жорий этиш;

13)

...ўқитишнинг янги технологик шакл ва услубларини яратиш;

14)

ўқитишнинг барча босқичларида хорижий тилларни ўрганишни

кенгайтириш, ѐшларнинг халқаро меҳнат бозори шароитларига мослашишини
таъминлаш.

Халқаро анжуман иштирокчилари Халқаро молия институтлари, донор

мамлактларга қуйидагиларни тавсия этадилар:

1.

Ривожланаѐтган мамлакатларга барча босқичдаги таълим тизимлари,

жумладан, олий таълим тизимини ривожлантиришга техник кўмаклашиш учун
грантлар ҳамда имтиѐзли кредитлар ажратиш амалиѐтини кенгайтириш.

2.

Таълим тизимини, жумладан, халқаро анжуманлар, симпозиумлар,

семинарлар ўтказиш ва тажриба орттириш, шунингдек, мақолалар чоп эттириш
орқали ривожлантиришда жаҳондаги энг илғор тажрибаларни оммалаштиришга
кўмаклашиш.

3.

Ривожланаѐтган

мамлакатларга

дунѐнинг

тараққий

этган

давлатларидаги ўқув юртлари ва илмий муассасалар билан ҳамкорлик
муносабатларини ўрганишга кўмаклашиш.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов