Бухоро вилоятида қишлоқ аҳолисининг даромадлари: ҳозирги ҳолати ва уни ошириш йўналишлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
55-64
18
2
Поделиться
Махмудов, Н., & Жумаев, Б. (2012). Бухоро вилоятида қишлоқ аҳолисининг даромадлари: ҳозирги ҳолати ва уни ошириш йўналишлари. Экономика и инновационные технологии, (1), 55–64. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7848
Н Махмудов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

д.э.н, профессор

Б Жумаев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

стажер-исследователь-исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мамлакатимизда олиб борилаѐтган ижтимоий ва иқтисодий соҳадаги ислоҳотларнинг бош мақсади иқтисодиѐтни юксалтиришнинг ижобий суръатларига эришиш орқали аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтиришдир.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

1



Н.М. Махмудов,

иқтисод фанлари доктори, профессор,

Б.Б. Жумаев,

стажёр-тадқиқотчи-изланувчи,

ТДИУ

БУХОРО ВИЛОЯТИДА ҚИШЛОҚ АҲОЛИСИНИНГ ДАРОМАДЛАРИ:

ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ ВА УНИ ОШИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Мамлакатимизда олиб борилаѐтган ижтимоий ва иқтисодий соҳадаги

ислоҳотларнинг бош мақсади иқтисодиѐтни юксалтиришнинг ижобий
суръатларига

эришиш

орқали

аҳолининг

турмуш

фаровонлигини

юксалтиришдир.

Маълумки, давлат инсоннинг муносиб турмуши ва ривожланишини

таъминловчи шароитлар яратишга қаратилган ижтимоий сиѐсатни олиб боради.
Меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, меҳнатга лаѐқатли ҳар бир
инсоннинг иш билан бандлигини таъминлаш асосида аҳоли даромадларининг
барқарор ўсишини таъминлаш ижтимоий сиѐсатнинг асосий йўналишларидан
ҳисобланади.

Тобора чуқурлашаѐтган ислоҳотлар давомида масалага шу нуқтаи назардан

ѐндашилиб,

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

И.А.Каримов

таъкидлаганидек, “Иқтисодиѐтимизда 2010 йили юқори ўсиш суръатлари
таъминланиб, аҳолининг реал даромадлари 123,5 фоизга ошди, ўтган йилда
инфляция даражаси 2009 йилдаги 7,4 фоиз ўрнига 7,3 фоизни ташкил қилди. Бу
авваламбор қатъий, шу билан бирга, пухта ўйланган пул-кредит сиѐсати ва
инқирозга қарши кўрилган самарали чора-тадбирларимизнинг натижасидир”

1

.

Жамият

аъзоларининг

даромадлари

даражаси

улар

турмуш

фаровонлигининг муҳим кўрсаткичи ҳисобланиб, инсонларнинг дам олиши,
билим олиши, соғлиғини сақлаши, энг зарур эҳтиѐжларини қондириши каби
имкониятларини белгилаб беради.

Бугунги кунда аҳоли, айниқса, қишлоқ аҳолисининг даромадларини

объектив статистик маълумотлар асосида иқтисодий таҳлил қилиш, қишлоқ
аҳолисининг пул даромадларини ўрганиш, уй хўжаликларининг иқтисодиѐтда
қатнашиш даражаси ва унинг таснифини таҳлил этиш долзарб масала
ҳисобланмоқда. Республикамизда иш ҳақи ва бошқа пул даромадларини
босқичма-босқич ошиб боришини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар
яратилди. Ўз навбатида, аҳоли пул даромадларининг ўсиши, унинг харид
қобилиятини ошириш, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва мамлакатдаги
барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлашда муҳим роль ўйнайди.

Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида бўлгани сингари

Бухоро вилоятида ҳам аҳоли даромадлари миқдори йил сайин кўпайиб
бормоқда (1-расм).









1

Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз ватанимиз тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини

оширишга хизмат қилади // Халқ сўзи. 2011 йил 22 январь. №16 (5183).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

2


1-расм. Бухоро вилоятида аҳоли даромадлари динамикаси, млрд. сўм

ҳисобида.

Манба:

Бухоро вилояти статистика бошқармаси маълумотлари.

1-расмда келтирилган статистик маълумотлар таҳлилига кўра, 2006-2010

йиллар давомида вилоят бўйича аҳолининг пул даромадлари 715,8 млрд. сўм-
дан 2068,4 млрд. сўмга ѐки 2,88 мартага ортган. Бу даврда аҳолининг ихтиѐри-
даги пул даромадлари 660,6 млрд. сўмдан 1905,4 млрд. сўмга ѐки 2,88 мартага,
реал пул даромадлари эса 650,1 млрд.сўмдан 1922,3 млрд.сўмга ѐки 2,95
мартага кўпайган. Кўриниб турибдики, реал пул даромадлари аҳолининг ихтиѐ-
ридаги пул даромадларига нисбатан юқори суръатда ўсган. Шу билан бирга,
аҳолининг реал пул даромадларининг ўсиш суръати 2006 йилда 25,2 фоизни
ташкил қилган бўлса, 2010 йилда келиб бу кўрсаткич 25,6 фоизга тенг бўлган.

Аҳоли даромадларининг ўсиши, унинг таркибидаги ўзгаришлар билан

боғлиқ (1-жадвал).

1-жадвал

Бухоро вилоятида аҳолининг пуллик даромадлари динамикаси, млрд. сўм

Кўрсаткичлар

Йиллар

2010 йилда 2006 йилга

нисбатан ўзгариши

2006

2007

2008

2009

2010

+, -

%

1

2

3

4

5

6

7

8

Жами даромадлар

715,8

994,3 1344,9 1530,3 2068,4

1352,6

2,88

Шу жумладан:

Иш ҳақи

226,1

328,4

435,9

596,5

786,1

560,0

3,47

Корхонадан келадиган
даромадлар (иш ҳақидан
ташқари)

3,0

3,8

5,1

4,1

2,9

-0,1

0,96

Қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини
сотишдан келадиган
даромадлар

220,0

277,2

331,0

359,1

457,5

237,5

2,07


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

3

1-жадвал давоми

1

2

3

4

5

6

7

8

Пенсия, нафақа,
стипендия ва бошқа
ижтимоий тўловлар

72,7

105,6

173,2

244,5

313,5

240,8

4,31

Тадбиркорлик
фаолиятидан келадиган
ва бошқа даромадлар

194,0

279,3

399,7

326,1

508,4

314,4

2,62


* Жадвал Бухоро вилояти статистика бошқармаси маълумотлари асосида тузилган.

1-жадвал маълумотларининг таҳлили вилоятда жами даромадлар

миқдорининг ошганлигини, бироқ унинг таркибида даромадлар миқдори ва
улуши бир меъѐрда бўлмаганлигини кўрсатади. Жумладан, 2006-2010 йилларда
иш ҳақи миқдори – 3,47, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан келган
даромад миқдори – 2,07, пенсия, нафақа, стипендия ва бошқа ижтимоий
тўловлар миқдори – 4,31, тадбиркорлик фаолиятидан келган ва бошқа
даромадлар миқдори – 2,62 мартага кўпайган. Аксинча, таҳлил қилинаѐтган
даврда корхонадан келган даромадлар (иш ҳақидан ташқари) миқдори 3,0 млрд.
сўмдан 2,9 млрд. сўмга ѐки 0,96 фоизга камайган.

Бошқача қилиб айтганда, кўрилаѐтган даврда вилоят бўйича жами

даромадлар таркибида иш ҳақининг улуши 31,5 фоиздан 38,0 фоизга ѐки 6,5
миқдорга, ижтимоий тўловлар улуши 10,2 фоиздан 15,1 фоизга ѐки 4,9
миқдорга кўпайган. Аксинча, бу даврда корхонадан келган даромадлар (иш
ҳақидан ташқари) улуши 0,4 фоиздан 0,2 фоизга, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини сотишдан келган даромад улуши 30,7 фоиздан 22,1 фоизга,
тадбиркорлик фоалиятидан келган ва бошқа даромадларнинг улуши эса 27,2
фоиздан 24,6 фоизга камайган.

Статистик маълумотларга қараганда, вилоятда ходимларнинг ўртача иш

ҳақи миқдори 2006 йилдаги 182,2 минг сўмдан 2010 йилда 717,2 минг сўмга ѐки
3,93 мартага ортган. Ўрганилаѐтган даврда Қоровулбозор туманида
(1255,4 минг сўм), Когон шаҳрида (1028,7 минг сўм), Бухоро шаҳрида
(858,9 минг сўм) ва Когон туманида (795,2 минг сўм) ўртача иш ҳақи миқдори
вилоят кўрсаткичидан юқори бўлган.

Шундай қилиб, аҳоли даромадлари таркиби бўйича олиб борилган

таҳлиллар натижасида қуйидагича хулосага келинди:

-

вилоятда жами аҳоли даромадлари таркибида иш ҳақи ва ижтимоий

тўловлар миқдори, улуши мунтазам ортиб борган ҳамда ижтимоий тўловлар
миқдорининг ўсиш суръати бошқа даромад турларига нисбатан юқори бўлган;

-

корхонадан келадиган даромадлар (иш ҳақидан ташқари) миқдори ва

улуши камайган;

-

қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотларини

сотишдан,

тадбиркорлик

фаолиятидан келган ва бошқа даромадлар миқдори ортган, аксинча аҳоли
даромадлари таркибида уларнинг улуши камайган.

Ялпи даромад кўрсаткичларига кўра қишлоқ аҳолисининг даромад

кўрсаткичлари тизими яхши кўринишни ифодалайди ва ундаги натурал
кўринишдаги даромадлар шаҳар аҳолисиникига қараганда бирмунча юқоридир.
Бир томондан бу ҳолатни ижобий тарзда бахолаш мумкин бўлса, иккинчи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

4

томондан қишлоқ аҳолиси ўртасида нақд пул етишмовчилигини кўп кузатиш
мумкин бўлади. Бозор иқтисодиѐти шароитида қишлоқ уй хўжаликларининг
ишлаб чиқариш жараѐнлари ҳам бозор айланмасига киришиб бормоқда, буни ўз
маҳсулотидан шахсий истеъмолда фойдаланиш кўрсаткичларининг пасайиши
ва нақд пуллик кирим кўрсаткичларининг ортиши билан изоҳлаш мумкин.
Бухоро вилояти уй хўжаликларининг 2006 йилдаги табиий киримини 2000 йил
билан солиштирилганда, табиий кирим кўрсаткичининг 12,5 фоизга
камайганлигини кўриш мумкин. Ўзбекистон бўйича ушбу кўрсаткич 9,9 фоизга
пасайганлиги маълум бўлган.

Бухоро вилоятида қишлоқ аҳолиси даромадларининг таҳлили бўйича

статистик маълумотларнинг етарли эмаслиги сабабли социологик тадқиқот
вилоятнинг географик жойлашган ўрни, демографик, ижтимоий-иқтисодий
ривожланиши турлича бўлган Бухоро, Ғиждувон, Олот ва Пешку туманларида
ўтказилди. Тадқиқот Бухоро туманидаги 8 та, Ғиждувон туманидаги 6 та, Олот
туманидаги 8 та ва Пешку туманидаги 10 та маҳаллада, қишлоқ кенгаш ва
маҳалла идорасида сақланадиган уй хўжаликлари рўйхат китоби бўйича танлов
асосида амалга оширилди.

Танловни амалга ошириш учун танлов қадами қуйидаги формула

ѐрдамида аниқланди:




Бу ерда: k – танлаш қадами; N – маҳалладаги барча оилалар рўйхати

бўйича сони; n – танлов ҳажми.

Юқоридаги танлов усули бўйича ҳар бир туманда 500 тадан сўров ўтка-

зилди. Социологик сўров жами 2000 та респондентни қамраб олди. Шулардан
988 нафарини (49,4%) эркак , 1012 нафарини (51,6%) аѐллар ташкил этди.

Тадқиқотда Бухоро вилоятида қишлоқ аҳолисининг туманлар бўйича

даромадларини аниқлаш мақсадида респондентларга “Айтингчи, сизнинг
оилангизда бир ойлик даромад миқдори қанча сўмни ташкил қилади?” деган
савол билан мурожаат қилинди (2-жадвал).

2-жадвал

Бухоро вилоятининг социологик сўров ўтказилган туманларида

қишлоқ аҳолисининг даромадлари миқдори, %да*

Кўрсаткичлар

Туманлар

Ўртача

Бухоро

Олот

Ғиждувон

Пешку

200 минг сўмгача

14,1

18,3

12,9

19,8

16,3

200-300 минг сўм

20,3

22,4

19,8

24,3

21,7

300-400 минг сўм

24,9

25,1

21,8

23,8

23,9

400-600 минг сўм

19,9

17,1

22,3

16,4

18,9

600-800 минг сўм

13,5

12,5

14,8

11,9

13,2

800 минг сўмдан
ортиқ

7,3

4,6

8,4

3,8

6,0

Жами.

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0


* Жадвал муаллиф томонидан ўтказилган социологик тадқиқот натижалари асосида
тузилган.

n

N

k


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

5

Респондентларга социологик сўровда “Айтингчи, сизнинг оилангизда бир

ойлик даромад миқдори қанча сўмни ташкил қилади?”, деган савол билан
мурожаат қилганимизда, 200 минг сўмгача, 200-300 минг сўм оралиғида
даромад олувчи қишлоқ аҳоли улуши Пешку ва Олот туманларида юқори
эканлигини кўрсатди. Шу билан бирга, 400-600 минг, 600-800 минг ва 800 минг
сўмдан ортиқ даромад олувчи қишлоқ аҳолиси улуши Ғиждувон ва Бухоро
туманлари юқори. Демак, вилоятнинг Ғиждувон ва Бухоро туманларида
қишлоқ аҳолисининг даромадлари юқори, қолган Пешку ва Олот туманларида
эса бир мунча паст. Бу эса мазкур туманларда қишлоқ аҳолисининг
даромадларини ошириш чора-тадбирларини кучайтиришни тақозо этади.

Социологик тадқиқотда респондентларга “Сизнинг даромад манбаингиз

асосан нималардан иборат?”, деган савол билан мурожаат қилинганда
3-жадвалда келтирилган жавоблар варианти олинди.

3-жадвал

Бухоро вилоятинингсоциологик сўров ўтказилган туманларида қишлоқ

аҳолисининг даромад манбалари, %да*

Кўрсаткичлар

Т у м а н л а р

Ўртача

Ғиждувон Бухоро Олот Пешку

Ялпи даромад

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

Пуллик даромадлар

84,1

82,8

78,5

79,1

81,1

шу жумладан:

Иш ҳақи

28,4

29,4

28,7

26,2

28,1

Тадбиркорлик
фаолиятидан олинган
даромад

21,1

17,0

13,1

14,2

16,4

Шахсий ѐрдамчи
хўжаликдан олинган
даромад

17,6

18,5

21,6

23,1

20,2

Ижтимоий тўловлар

12,7

13,9

12,3

13,3

13,0

Қариндошлардан олинган
моддий ѐрдам

1,2

1,6

1,5

1,2

1,4

Мулкдан олинган даромад

3,1

2,4

1,3

1,1

2,0

Табиий шаклдаги
даромадлар

15,9

17,2

21,5

20,9

18,9


* Жадвал муаллиф томонидан ўтказилган социологик тадқиқот натижалари асосида

тузилган.

Жадвалдан кўриниб турибдики, вилоятда ялпи даромаднинг 81,1 фоизни

пул кўринишидаги, қолган 18,9 фоизини табиий шаклдаги даромад ташкил
этган. Социологик сўров натижалари қишлоқ туманлари ўртасида даромад
турларининг бир меъѐрда тақсимланмаганлигини кўрсатди. Жумладан, пуллик
даромадлар улуши Ғиждувон (84,1%), Бухоро (82,8%) туманларида юқори
бўлса, натурал шаклдаги даромадлар Пешку (20,9%) ва Олот (21,5%)
туманларида юқори бўлган.

Шу билан бирга, пуллик даромадлари таркибида иш ҳақи (29,4%),


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

6

ижтимоий тўловлар (13,9%), қариндошлардан олинган моддий ѐрдам (1,6%)
улушининг Бухоро туманида, тадбиркорлик фаолиятидан (21,1%) ва мулкдан
олинган даромад (3,1%) улушининг Ғиждувон туманида, шахсий ѐрдамчи
хўжаликдан олинган даромад улушининг Пешку туманида (23,1%) юқори
эканлигини кўриш мумкин.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, асосан қишлоқ уй

хўжаликларида олиб борилади. Шахсий томорқа хўжалигига эга бўлиш қишлоқ
уй хўжаликларининг мавжуд бўлишининг асосидир. Бу ҳолат мавжуд қишлоқ
ҳаѐти билан изоҳланади. Замонавий шарт-шароитларда шахсий томорқа
хўжалиги нафақат қишлоқ аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига эга бўлиш
эҳтиѐжини қондиради, балки қўшимча даромад олиш манбаи бўлиб ҳам хизмат
қилади ва қишлоқ аҳолиси ҳаѐт сифатини ошишини таъминлайди.

Маълумки, қишлоқ оилалари даромадларининг асосий қисмини томорқа

хўжалигида етиштирилган маҳсулотларни сотишдан келадиган даромадлар
ташкил этади. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, Бухоро вилоятида томорқа
хўжаликлари сони ортиб бормоқда (4-жадвал).

4-жадвал

Бухоро вилоятида томорқа хўжалиги кўрсаткичлари

Кўрсаткичлар

Йиллар

2010 йилда

2006 йилга

нисбатан

ўзгариши,

%

2006

2007

2008

2009

2010

Томорқа хўжаликлари
сони, бирлик

317381

320572

320572

322789

326165

1,02

Томорқа хўжаликлари
ихтиѐридаги суғори-
ладиган ерлар, минг
гектар

41,7

41,7

41,8

41,8

41,8

1,002


Томорқа

хўжалик-

ларида етиштирилган
деҳқончилик маҳсу-
лоти ҳажми, млн. cўм

157024,9 240811,7 272353,7 317659,4 442154,2

2,81

Томорқа

хўжалик-

ларида етиштирилган
чорва маҳсулотлари
ҳажми, млн. cўм

255504,1 334458,9 411372,2 467705,5 557197,1

2,18


* Жадвал Бухоро вилояти статистика бошқармаси маълумотлари асосида тузилган.

Жадвалдан кўриниб турганидек, 2006-2010 йиллар давомида вилоят бўйича

томорқа хўжаликлари сони 317,3 мингтадан 326,1 мингтага ѐки 1,02 фоизга
кўпайган. Бу даврда томорқа хўжаликлари ихтиѐридаги суғориладиган ерлар
майдони 0,2 фоизга ортиб, уларда етиштирилган деҳқончилик маҳсулотлари
ҳажми – 2,81, чорва маҳсулотлари ҳажми – 2,18 мартага кўпайган. Бу эса, ўз
навбатида, томорқа хўжаликлари келтирган даромад миқдорининг ортишига
олиб келади (5-жадвал).

Статистик маълумотлар таҳлили вилоятда томорқа хўжалиги келтирган

даромад миқдорининг 2006 йилдаги 412,5 млрд. сўмдан 999,3 млрд. сўмга ѐки


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

7

2,42 мартага ошганлигини кўрсатади. Бу даврда томорқа хўжаликлари
келтирган даромад миқдорининг ўсиш суръати Бухоро, Жондор, Олот, Пешку,
Қоровулбозор ва Ғиждувон туманларида вилоят ўртача кўрсаткичидан юқори,
қолган туманларда эса паст бўлган.

Бизнинг фикримизча, қишлоқ аҳолисининг томорқа ерларидан самарали

фойдаланишини ташкил этиш, бу борада улар учун барча қулай шарт-
шароитларни яратиб бериш мақсадида мавжуд имкониятлардан тўлиқ
фойдаланишни тизимли равишда ташкил этиш билан боғлиқ қуйидаги чора-
тадбирларни амалга ошириш лозим:

-

аҳоли томорқа хўжаликларининг ер майдонларидан самарали фойдалан-

ган ҳолда мева, сабзавот, полиз, картошка ва узум маҳсулотларини кўпайтириш
орқали даромадларни ошириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш;

5-жадвал

Бухоро вилояти туман ва шаҳарларида томорқа хўжалиги

келтирган даромад миқдори (млн. сўм ҳисобида)

Шаҳар ва

туманлар

номи

Йиллар

2010 йилда

2006 йилга

нисбатан

ўзгариши, %

2006

2007

2008

2009

2010

Бухоро ш.

15388,5 20172,9

25375,9

29519,6

35128,7

2,28

Когон ш.

7532,1

9881,2

12446,2

14619,4

14194,2

1,88

туманлар:

Бухоро

45896,1 63862,4

74672,0

88323,8 113816,0

2,47

Вобкент

35486,3 50471,9

59201,5

67082,6

85874,8

2,42

Жондор

46091,0 63509,5

73122,6

86967,0 111863,0

2,42

Когон

26938,4 36621,3

44012,3

50737,1

64505,4

2,39

Олот

31984,2 44715,0

54785,9

62437,8

79251,5

2,47

Пешку

35201,9 49550,0

59444,1

69966,2

89906,1

2,55

Ромитон

31563,7 42705,4

50261,2

57621,3

72196,0

2,28

Шофиркон

37663,0 52002,4

62017,6

69569,7

88211,2

2,34

Қоракўл

47798,8 65769,4

77032,5

88452,7 113684,1

2,37

Қоровулбозор

4498,1

6541,8

8084,9

9468,7

12306,2

2,73

Ғиждувон

46486,9 69467,5

83271,1

90598,8 118414,2

2,54

Жами

412529,0 575270,6 683730,9 785364,9 999351,3

31,14



* Жадвал Бухоро вилояти статистика бошқармаси маълумотлари асосида тузилган.

-

аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотлари, биринчи навбатда, мева-сабзавот,

картошка, узум, полиз маҳсулотларига бўлган талабини ички имкониятлар
ҳисобидан янада тўлароқ қондириш, ички бозорни қишлоқ хўжалигининг
истеъмол маҳсулотлари билан тўлдириш орқали нарх-навонинг барқарор-
лигини таъминлаш;

-

аҳолини қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, мевали кўчатлар ва

сифатли маҳсулотлар етиштириш мақсадида моддий ресурслар билан
таъминлашни ташкил этиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

8

-

тижорат банклари томонидан қишлоқ аҳолисига қишлоқ хўжалик

маҳсулотларини етиштиришни йўлга қўйиш учун микрокредитлар ажратиш
кўламини кенгайтириш;

-

қишлоқ жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини кенг йўлга қўйиш

орқали аҳолининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришга бўлган
имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш.

Қишлоқ аҳолиси даромадларини ошириш бевосита мавжуд меҳнат

ресурсларидан фойдаланиш ҳолати, аҳолининг иш билан бандлиги ва ишсиз-
лиги билан боғлиқ. Статистик маълумотларнинг қўрсатишича, Бухоро вилояти-
да қишлоқ меҳнат ресурслари сони мунтазам ортиб бормоқда (6-жадвал).

6-жадвал

Бухоро вилоятида меҳнат ресурслари сони динамикаси (минг киши)

Ҳудудлар

2006 йил

2007 йил

2008 йил

2009 йил

2010 йил

жами

қиш-

лоқ

жой-

ларда

жами

қиш-

лоқ

жой-

ларда

жами

қиш-

лоқ

жой-

ларда

жами

қиш-

лоқ

жой-

ларда

жами

қиш-

лоқ

жой-

ларда

Бухоро ш.

188,9

15,8

191,7

16,1

195,2

16,7

198,8

17,0

203,1

17,4

Когон ш.

34,7

-

35,8

-

36,0

-

37,0

-

37,8

-

туманлар:

Бухоро

54,9

41,8

55,9

43,6

56,9

44,9

57,6

45,7

58,8

46,6

Вобкент

62,6

50,2

64,2

52,1

65,4

52,9

66,3

53,6

66,7

54,0

Жондор

69,8

54,3

71,6

56,9

74,9

58,3

75,7

60,5

77,3

61,9

Когон

36,3

36,3

37,5

37,5

38,0

38,0

38,6

38,6

39,4

39,4

Олот

42,7

24,9

44,3

25,9

44,8

26,2

45,7

26,6

46,7

27,3

Пешку

52,1

46,7

53,4

47,4

54,6

48,4

55,4

49,1

56,7

50,3

Ромитон

66,2

48,7

68,4

50,1

69,3

50,5

69,6

51,5

70,8

52,6

Шофиркон

78,2

58,2

80,6

60,1

82,1

62,6

84,6

63,8

86,4

65,3

Қоракўл

73,6

44,9

75,9

46,2

77,7

46,9

78,8

47,8

80,5

49,0

Қоровулбозор 13,3

4,3

13,3

4,3

13,4

4,4

13,5

4,4

13,7

4,4

Ғиждувон

107,2

77,4

110,7

78,9

112,1

80,1

114,1

81,1

116,6

83,0

Жами

880,5

503,5 903,3 519,1 920,4 529,9 935,7

539,7

954,5

551,2

* Жадвал Бухоро вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси

маълумотлари асосида тузилган.

Жадвалдан кўриниб турганидек, 2006-2010 йилларда меҳнат ресурслари

сони вилоят бўйича – 8,4, қишлоқ жойларида – 9,5 фоизга кўпайган. Бундай
тенденция вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ҳам кузатилган. Айтиш
жоизки, вилоят меҳнат ресурсларининг 57,7 фоизи қишлоқ жойларига тўғри
келади. Ваҳоланки, 2006 йилда бу кўрсаткич 57,1 фоизга тенг бўлган.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармасининг

маълумотларига қараганда, Бухоро вилоятида қишлоқ меҳнат ресурсларининг
сони ортиши билан бир қаторда иш билан банд бўлган аҳоли сони ҳам
кўпайиб бормоқда (7-жадвал).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

9

7-жадвал

Бухоро вилоятида иш билан банд аҳолининг ҳудудлар бўйича

тақсимланиши (минг киши).

Ҳудудлар

2006 йил

2007 йил

2008 йил

2009 йил

2010 йил

жами

қиш-

лоқ

жой-

ларда

жами

қиш-

лоқ

жой-

ларда

жами

қиш-

лоқ

жой-

ларда

жами

қиш-

лоқ

жой-

ларда

жами

қиш-

лоқ

жой-

ларда

Бухоро ш.

157,2

13,1

158,3 13,6

161,7

13,8

165,1

14,1

167,1

14,3

Когон ш.

26,6

-

27,8

-

28,1

-

28,8

-

29,5

-

туманлар:

Бухоро

44,3

34,1

45,2

35,8

46,2

37,1

47,5

37,7

48,7

38,6

Вобкент

46,7

36,4

47,5

38,5

49,3

41,9

50,7

40,1

52,0

42,1

Жондор

45,9

36,7

47,2

38,8

49,7

40,6

51,1

40,8

52,4

41,9

Когон

28,3

28,3

29,6

29,6

30,5

30,5

31,4

31,4

32,2

32,2

Олот

32,4

19,5

33,4

20,0

34,6

20,3

35,5

20,7

36,4

21,3

Пешку

41,4

36,8

42,1

37,4

43,5

38,6

44,6

39,5

45,7

40,2

Ромитон

52,5

38,4

53,4

39,7

55,1

42,0

56,9

42,1

58,3

43,3

Шофиркон

54,3

42,8

55,2

44,7

58,2

47,0

62,9

47,4

64,4

48,7

Қоракўл

63,4

37,6

64,6

39,4

66,0

43,2

67,8

41,2

69,5

42,3

Қоровулбозор

12,3

3,9

12,3

3,9

12,3

4,0

12,5

4,1

12,8

4,1

Ғиждувон

88,9

62,6

90,2

64,4

93,9

66,3

96,7

68,7

99,1

70,6

Жами

694,2

390,2 706,8 376,2

729,1

425,3

751,5

427,8

768,1

439,9






* Жадвал Бухоро вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош
бошқармаси маълумотлари асосида тузилган.

Жадвал маълумотларининг таҳлили ўтган беш йил давомида вилоят

бўйича иш билан банд бўлган аҳоли сонининг 694,2 минг кишидан 768,1 минг
кишига ѐки 10,6 фоизга, қишлоқ жойларида эса иш билан банд бўлган аҳоли
сонининг 390,2 минг кишидан 439,9 минг кишига ѐки 12,7 фоизга ортганлигини
кўрсатади. Шу билан бирга, кўрилаѐтган даврда (2006-2010 йй.) жами иш билан
банд бўлган аҳоли 2006 йилда 56,2 фоизи, 2010 йилда 57,2 фоизи қишлоқ
жойларининг ҳиссасига тўғри келган. Кўриниб турганидек, қишлоқ жойларида
иш билан банд бўлган аҳоли сони юқори суръатда ўсмоқда.

Бизнинг фикримизча, қишлоқ аҳолисининг даромадларини ошириш учун

иш билан бандликни самарали таъминловчи соҳалар тизимини, яъни
қишлоқларда маҳсулотларни қайта ишлаш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини
ривожлантириш зарур. Шу тариқа қишлоқларда индивидуал меҳнат,
тадбиркорлик фаолиятларини янада ривожлантиришга эришиш мумкин.
Шахсий

томорқа

хўжаликларни

ортиб

бориши

қишлоқ

оилалари

даромадларини шаҳар оилалариникига тенглаштириш, турли аҳоли қатламлари
ўртасидаги фарқларни камайтириш имкониятини беради; уй хўжаликлари
харажатлари тизимини ўзгартиришга ва ноистеъмол товарларини сотиб олиш
имкониятини оширади; аҳолининг иш билан бандлиги кўрсаткичларини
ортиши эвазига ижтимоий трансфертлар ҳиссасини камайтиради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

10

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш қишлоқ аҳолиси учун

ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга. Чунки оилавий тадбиркорликда қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уларни истеъмолчиларга етказиш,
сақлаш, қайта ишлаш ва сотишгача бўлган жараѐнлар оилалар томонидан
амалга оширилади. Улардан тушган даромадларнинг аксарият қисми оиланинг
даромадини кўпайтиришга хизмат қилади.

Бизнинг фикримизча, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда кекса,

малакали деҳқон ва чорвадорларнинг самарали иш тажрибаларидан кенг
фойдаланиш лозим. Маълумки, Бухоро шаҳрида зардўзлик, ҳунармандчилик,
заргарлик, қандолатчилик ва бошқа турли соҳалар бўйича тажриба тўпланган.
Мазкур тажрибани вилоятнинг қишлоқ жойларида қўллаш, биринчидан,
аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашга, иккинчидан, қишлоқ
аҳолисининг даромадларини оширишга хизмат қилади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов