Проблемы совершенствования структуры занятости в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
108-115
29
7
Поделиться
Мирзакаримова M. (2016). Проблемы совершенствования структуры занятости в Узбекистане. Экономика и инновационные технологии, (2), 108–115. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8710
M Мирзакаримова, Ташкентский институт текстильной и легкой промышленности

к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируется проблемы совершенствования структуры занятости в Узбекистане в периоде модернизации экономики, а также вырабатывается предложения по обеспечению эффективной занятости.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

М. Мирзакаримова,

и.ф.н., доц. ТТЕСИ

ЎЗБЕКИСТОНДА БАНДЛИК ТАРКИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

МУАММОЛАРИ

В статье анализируется проблемы совершенствования структуры

занятости в Узбекистане в периоде модернизации экономики, а также
вырабатывается предложения по обеспечению эффективной занятости.

During the modernization of the economy is analyzed problems of improving

the structure of employment and produced provision of effective employment.

Калитли сўзлар:

бандлик, самарали бандлик, бандлик таркиби, юқори

технологияли тармоқлардаги бандлик.


Бандлик ижтимоий-иқтисодий тушунча сифатида аҳолининг меҳнат

фаолиятида иштирок этиши юзасидан борадиган муносабатлар мажмуини
ифодалайди, унинг меҳнатга киришиш ўлчовини, ишчиларга бўлган ижтимоий
ва шахсий эҳтиёжларни қондириш даражасини, ҳақи тўланадиган ишчи
ўринларидан даромад олишдан манфаатдорликни ифодалайди. Ўзбекистон
Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонунида
бандлик кенгроқ, фуқароларнинг шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш
билан боғлиқ бўлган, меҳнат даромади (иш ҳақи) келтирадиган ижтимоий
фойдали фаолиятлари сифатида таърифланади [1].

Бандликнинг иқтисодий аҳамияти унинг миллий иқтисодиётни

ўстиришида кўринади. Ижтимоий жиҳати эса кишиларни яшаш учун
тирикчилик неъматларига эришиш манбалари билан таъминлаши билан
боғлиқдир. 1996 йилдан бошлаб иқтисодиётимиз барқарор ўсиш суръатларига
эга бўлмоқда, охирги йилларда йилига 8 %ли даражада, бандлик эса 2,5-3 %дан
ошиб келмоқда.

Самарали бандлик жамият тараққиётининг мазкур босқичидаги турмуш

тарзи мезонлари билан белгиланадиган ишчиларнинг ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш шароитларини такрор ишлаб чиқариш лаёқатини кўзда тутади.
Бандликнинг самарали характери даромад келтирадиган ижтимоий фойдали
фаолият билан шуғулланишни ва ишчи ўринларининг иқтисодий ва ижтимоий
жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини кўзда тутади [4].

Иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ ишчи ўринлари деганда, инсонга

ўз шахсий манфаатларини рўёбга чиқариш, фан ва техника ютуқларидан
фойдаланиб, юқори меҳнат унумдорлигига эришиш ҳамда ишчи ва унинг
оиласининг меъёрида такрор ишлаб чиқарилишини кафолатлайдиган етарли иш
ҳақига эга бўлиш имкониятини берадиган ишчи ўринлари тушунилади. Тўлиқ
бандлик мавжуд ишчи ўринларининг ишловчилар касб-малака таркиби, таълим
даражасига номувофиқлиги шароитида иқтисодий мақсадга мувофиқлик
мақомидан бирмунча оғишида ҳам кўринади. Бунда ишчилар ҳам, давлат ҳам


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

йўқотишларга эга бўлади. Шу сабабли бандлик самарадорлиги ёки самарали
бандлик муаммоси вужудга келади [4].

Самарали бандлик кўрсаткичларидан бири – меҳнат ресурсларининг

ижтимоий хўжаликда бандлик даражасидир [5]. Ушбу кўрсаткич меҳнатга
лаёқатли аҳолининг демографик ва ижтимоий-иқтисодий омилларнинг
ўзгаришидан келиб чиқадиган динамикаси билан узвий боғлиқ. У меҳнатда
банд аҳоли сонининг бутун меҳнат ресурсларига фоизли нисбати сифатида
ҳисобланади. 2014 йилда меҳнатга лаёқатли аҳолининг бандлик даражаси
67,3 %га тенг бўлди ва 1991 йилга нисбатан 13,3 %ли пунктга пасайди. Меҳнат
ресурслари таркибида 73 %и иқтисодий фаол аҳолини ташкил қилади, унинг
95 %и иқтисодиётда бандлигини ҳисобга олсак, 30 %га яқин иқтисодий нофаол
аҳоли мавжудлиги аён бўлади. Уларнинг 3 %га яқинини четга ишлашга кетган
аҳоли ташкил этади [7]. Бугунги кунда самарали бандликни таъминлашда аҳоли
иқтисодий фаоллигини ошириш, четга ишлашга кетаётганларнинг ишлаш
шароитларини яхшилаш учун қўшни давлатлар билан халқаро шартномалар
тузиш ва “Миграция тўғрисида”ги қонун қабул қилиш мақсадга мувофиқ.

Самарали бандлик кўрсаткичларидан яна бири ишловчиларнинг

иқтисодиёт соҳа ва тармоқлари бўйича тақсимланишининг оқилона таркиби
ҳисобланади [5].

Д. Бэллнинг “уч соҳа” назарияси нуқтаи назаридан юзага келган таркибий

нисбат шундан далолат берадики, ривожланган мамлакатларда учинчи
сектордаги бандлик даражаси бошқаларига қараганда анча юқори: АҚШда
79,5 %, Буюкбританияда 78 %, Швецияда 76,6 %ни ташкил этмоқда. (1-жадвал).

Ривожланган мамлакатларда иқтисодий фаол аҳолининг асосий қисми

саноат ва қурилишда банд, қишлоқ хўжалигида бандлар салмоғи аста-секин
камаймоқда (3-7 %гача).

ХХ асрнинг иккинчи ярмида ривожланган мамлакатларда нафақат ишлаб

чиқаришда, балки аҳоли таркибида ҳам сифат ўзгариши жараёнлари анча
тезлашди: моддий ишлаб чиқаришда ишловчилар сони кескин камайиб, илм-
фан, таълим, соғлиқни сақлаш, хизмат кўрсатиш соҳаларидаги бандлар салмоғи
эса ошди. Масалан, АҚШда барча ишловчиларнинг 80 %идан ортиқроғи ва
олий тоифадаги кадрларнинг 87 %и хизмат кўрсатиш соҳасидаги ақлий
меҳнатда жамланган. Бу соҳада АҚШ ялпи ички маҳсулотининг 80 %игачаси
ишлаб чиқарилади. Қишлоқ ва ўрмон хўжалигида банд бўлган АҚШ
аҳолисининг 3 %и мамлакатни озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлайди ва катта
экспортни амалга оширмоқда[8].

Иқтисодий жиҳатдан ривожланаётган ва ривожланган мамлакатларда

аҳолининг касбий-тармоқ бандлигидаги асосий таркибий ўзгаришлар
инновацион технологиялар – ахборот ва телекоммуникацион технологиялар
ҳамда тиббиёт ва соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
технологияларининг йўналишлари билан белгиланади. Жаҳон иқтисодий
тизимининг бир қисми сифатида ривожланиш бу жиҳатининг асосий
тенденциялари ва қонуниятлари Ўзбекистонга ҳам хосдир. 1-жадвал
маълумотларидан кўриниб турибдики, Ўзбекистондаги бандлик таркибида ҳам
ижобий тенденциялар кузатилмоқда. Хизмат кўрсатиш соҳасидаги бандлик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

деярли 60 %га яқинлашиб қолди. Айниқса, юқори технологияли хизмат
кўрсатиш

соҳаларидаги

бандлик

молиявий

хизматларда

ахборот

технологияларидан

фойдаланиш

ҳисобига

ошмоқда.

Президентимиз

И.А. Каримов қишлоқ хўжалигида 10 % аҳоли банд бўлса, кифоя. Қишлоқ
хўжалигидан бўшатиб олинган ортиқча аҳолини бошқа хизмат кўрсатиш
соҳаларига ўтказиш масаласини қўйган эди [2]. Бу долзарб муаммони
муваффақиятли ҳал этиш учун еримизнинг, экин майдонларимизнинг
унумдорлигини, ҳосилдорлигини кескин ошириш, қишлоқ хўжалигини
замонавий технология, техника ва ускуналар билан юқори даражада таъминлаш
билан бирга, бугунги кунда энг муҳим вазифа одамларимизнинг ишга,
меҳнатга муносабатини тубдан ўзгартириш керак [6]. Лекин 1-сектордаги,
биринчи навбатда, қишлоқ хўжалигидаги бандлик улуши юқорилигича
қолмоқда. Бунга сабаб қишлоқ хўжалигида янги ишлаб чиқариш тармоқларини
ташкил қилиш, фермер хўжаликларини оптималлаштириш дастурларини
амалга ошириш ҳисобига янги ишчи ўринларининг яратилишидир.

1-жадвал

Ўзбекистон ва айрим хорижий мамлакатлар иқтисодиёти соҳалари бўйича

бандлар сонининг таркиби, жамига нисбатан %да

Мамлакатлар

Иқтисодиёт соҳалари

Жами

бандлар

шу жумладан:

I сектор

II сектор

III сектор

1

2

3

4

5

ХМТ услубияти бўйича

100

3-5

30-35

60-65

Буюк Британия (2008)

100

1,9

20,1

78,0

Германия (2008)

100

2,5

28,5

69,0

АҚШ (2008)

100

2,1

18,4

79,5

Франция (2008)

100

3,2

22,2

74,6

Швеция (2008)

100

2,4

21,0

76,6

Россия (2009)

100

10,5

22,3

67,2

Ўзбекистон (2014)

100

27,6

12,8

59,6

Манба: Российский статистический ежегодник. 2010: статсборник/Росстат. М.,

2010. с.142. Модернизация системы высшего образования. Узбекистан. Документ
Всемирного банка. С.10

Жаҳоннинг етакчи мамлакатлари иқтисодиёти узоқ даврдан буён

инновацион ривожланиш йўлидан бормоқда, бу тажрибани ўрганиш
Ўзбекистон бандлик таркибидаги ўзгаришлар асосий йўналишларини аниқлаш
учун фойдали бўлади. Бунда республика иқтисодиётининг қуйидаги ўзига хос
хусусиятларини ҳисобга олиш керак: у меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш
даражаси бўйича ривожланган мамлакатлардан анча ортда қолган; ишчи кучига
бўлган

талаб

ва

унинг

меҳнат

бозоридаги

таклифи

билан

мувозанатлашмаганлиги малакали кадрларнинг инновацион иқтисодиёт
фойдасига қайта тақсимланиши билан тавсифланади. Бошқача айтганда,
республика меҳнат бозорида иқтисодиёт эҳтиёжлари ва меҳнат ресурсларини
мавжуд тақсимлаш тизими ўртасида жиддий номутаносибликлар вужудга
келди. Улар бутун иқтисодий тизим рақобатбардошлигини пасайтиради, ўз


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

навбатида, ишчи кучининг иш билан таъминланмай қолиши билан боғлиқ
бандлик муаммоларини кучайтиради. Шундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон
олдида ривожланган мамлакатларга қараганда, бирмунча қийинроқ вазифа –
иқтисодиёт ривожланишида инновацион силжишларга олиб келадиган бандлик
таркибини шакллантириш вазифаси турибди.

Самарали бандлик таркибининг шаклланиши миллий иқтисодиётда

амалга оширилаётган чуқур таркибий ўзгаришлар ва диверсификациялаш
жараёнлари билан боғлиқ. Бу иқтисодиётда юқори қўшилган қийматга эга
бўлган тармоқлардаги бандлик даражаси ошиб боришида ифодаланади.
Мамлакатимизда саноатни устувор ривожлантириш дастурини амалга ошириш
натижасида қисқа вақт ичида миллий иқтисодиётимиз таркибини тубдан
ўзгартиришга хизмат қилган, замонавий юксак технологияларга эга бўлган
автомобилсозлик, нефть ва газ кимёси, нефть-газ машинасозлиги, тўқимачилик
саноати каби тармоқлар, чарм-пойабзал, озиқ-овқат, фармацевтика,
электроника ва маиший электроника, қурилиш материаллари саноати сингари
жаҳон, минтақавий ҳамда ички бозорларда талаб катта бўлган тайёр
маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган янги мажмуа ва корхоналар барпо этилди.
Бунда мамлакатда қулай инвестиция муҳитини яратиш йўли билан тўлиқ чет эл
капитали ҳисобига ҳамда қўшма корхоналар ташкил этиш ҳам муҳим роль
ўйнади. Бугунги кунда Ўзбекистонда 4 мингдан зиёд қўшма корхоналар
фаолият кўрсатмоқда. Мустақиллик йилларида иқтисодиётимизга 190 млрд.
АҚШ доллари ҳажмидаги инвестициялар, жумладан, 65 млрд. АҚШ доллардан
ортиқ хорижий инвестициялар жалб этилди.

Мамлакатимизда 2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий

ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича
чора-тадбирлар дастури қабул қилиниб, унга кўра, умумий қиймати 40 млрд.
809 млн. АҚШ долларлик 846 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш
белгиланган. Бунинг натижасида ЯИМни йилига ўртача 8 %га, саноат
маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 9 %га ошириш, яъни шу давр мобайнида
мазкур кўрсаткични 1,5 баробар кўпайтириш имкони яратилади. Шу билан бир
қаторда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майда қабул
қилинган “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли
ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги
тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони
тадбиркорлик субъектларининг иқтисодиётдаги ўрнини мустаҳкамлашда муҳим
аҳамият касб этмоқда. Айни пайтда ЯИМда кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликнинг улуши 2000 йилдаги 31 % ўрнига 56 %га етгани, саноат
ишлаб чиқаришининг 31,1 % шу соҳага тўғри келаётгани, ушбу сектордаги
бандлик 77 %дан ортиқни ташкил этаётгани, мавжуд барча хўжалик
субъектларининг 90% дан зиёдини кичик бизнес корхоналари ташкил этиши
фикримиз далилидир.

Халқаро валюта фондининг 2015 йилнинг апрель-май ойларида

мамлакатимизда бўлган миссияси бошлиғининг баёнотида “...Ўзбекистон
иқтисодиёти мураккаб ташқи шароитда ҳам ўз барқарорлигини намоён этмоқда.
...2015 йилда иқтисодий ўсиш, кутилганидек, юқори бўлади. Бунга яқинда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

қабул қилинган саноат ва инфратузилмани модернизация қилиш,
хусусийлаштириш

ва

корпоратив

бошқарув дастурлари

самарасида

эришилади”, деб қайд этилди. Бу дунё мамлакатлари иқтисодиётида кечаётган
жараёнлар билан ҳам кўп даражада мос келади [3].

Мустақиллик йилларида иқтисодиётда нодавлат сектори улуши ошиб

борганлигини қуйидаги жадвалдан ҳам кўриш мумкин (2-жадвал). 1995-2014
йилларда нодавлат секторининг ЯИМдаги улуши 58,4 %дан 82,8 %га,
бандликдаги улуши 69 %дан 80,7 %га ошиши натижасида бу соҳадаги 1 %
аҳолига тўғри келадиган ЯИМ улуши 0,85 дан 1,03 га қадар ошди. Кўриниб
турибдики, нодавлат сектори самарали бандлик соҳаси сифатида кўпроқ намоён
бўлмоқда.

2-жадвал

Ўзбекистонда бандликнинг давлат ва нодавлат секторлари бўйича

таркибидаги ўзгаришлари ва самарадорлиги

Секторлар

1990й.

1995й.

2000й. 2005й.

2010й.

2014й.

1

2

3

4

5

6

7

Давлат сектори:

-ЯИМ даги

80,0

41,6

27,4

23,6

18,3

17,1

- бандликдаги

58,5

31,0

24,1

22,8

20,9

18,1

Меҳнат унумдорлиги ёки 1%
бандларга тўғри келадиган ЯИМ
улуши

1,37

1,34

1,14

1,03

0,87

0,94

Нодавлат сектори:

-ЯИМ даги

20,0

58,4

72,6

76,4

81,7

82,9

- бандликдаги

41,5

69,0

75,9

77,2

79,1

81,9

Меҳнат унумдорлиги ёки 1%
бандларга тўғри келадиган ЯИМ
улуши

0,48

0,85

0,96

0,99

1,03

1,01

Манба:Ўзбекистон Республикаси иқтисодий – ижтимоий тараққиётининг

мустақиллик йилларидаги (1990-2010 йиллар) асосий тенденция ва кўрсаткичлари
ҳамда 2011-2015 йилларга мўлжалланган прогнозлари. –Т.: Ўзбекистон, 2011. 64-бет.;
Ўзбекистон рақамларда. –Т., 2015. 44-б.

Республикада бандликни таркибий қайта қуришнинг асосий принципиал

шарти давлатнинг бу жараёнда фаол иштирок этишидир. Бу ерда давлат мазкур
жараённинг ташаббускори ва ташкилотчиси сифатида чиқади. Бироқ давлат
барча фуқаролар, мулкдорлар, хизматчилар ва ёлланма ишчиларнинг
конституцион ҳуқуқлари кафолати сифатида бу жараён барча томонларининг
манфаатлари мувозанатини таъминлашга интилиши керак.

3-жадвал

ЯИМ ва бандлик таркибидаги ўзгаришлар

Иқтисодиёт тармоқлари

1990й. 2000й. 2005й. 2010й.

2014й.

1

2

3

4

5

6

ЯИМ таркибидаги ўзгаришлар

ЯИМ жами:

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

Саноат

14,1

21,1

21,1

23,9

24,1

Қишлоқ хўжалиги

30,0

26,3

26,3

18,0

17,4


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Хизмат кўрсатиш

44,0

42,0

42,0

49,0

50,5

Соф солиқлар

11,9

10,6

10,6

9,2

8,0

Бандлик таркибидаги ўзгаришлар

Бандлар умумий сони

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

Саноат

15,1

12,7

13,2

13,0

12,8

Қишлоқ хўжалиги

39,3

34,4

26,9

26,7

27,6

Хизмат кўрсатиш

45,6

53,9

59,9

61,3

59,6

Мавжуд ишчи ўринларининг самарадорлиги

Саноат

0,934

1,661

1,598

1,838

1,88

Қишлоқ хўжалиги

0,763

0,764

0,978

0,674

0,63

Хизмат кўрсатиш

0,965

0,779

0,701

0,799

0,885

Манба: Ўзбекистон рақамларда. – Т., 2015. 44-б.; Ўзбекистонда меҳнат ва

бандлик.-Т., 2015. 35-б.

3-жадвал маълумотларидан 1990 – 2014 йилларда иқтисодиёт тармоқлари

бўйича ЯИМ ишлаб чиқариш, бандларнинг тақсимланишидаги таркибий
ўзгаришлар натижасида меҳнат унумдорлиги даражасида тармоқларнинг улуши
ва ўрни ҳам ўзгариб борганлигини кўришимиз мумкин. Меҳнат унумдорлиги,
яъни 1 % банд ишчи кучига тўғри келадиган ЯИМ улуши саноатда
1990 йилдаги 1,16 %дан 2014 йилдаги 1,88 %, транспорт ва алоқадаги
1,02 % дан 2,23 %га ортиб борган бўлса, қишлоқ хўжалигида 0,85 %дан
0,63 % га, ноишлаб чиқариш соҳаларида 0,86 %дан 0,79 %га пасайди. Бу эса
ушбу соҳалар ўртасида ЯИМ яратишда ўзига хос номутаносибликлар
мавжудлигини кўрсатади.

Маълумотлар кўрсатишича, 1990 – 2014 йилларда саноатда меҳнат

унумдорлиги даражаси бошқа тармоқларга нисбатан юқори бўлган. Шунга
кўра, соҳага инвестициялар кўпроқ ажратилди ва 1 та ишловчига нисбатан
юқори бўлди: мос равишда, 1990 йилда 1 та бандга тўғри келадиган
инвестициялар қиймати 36,8 минг сўмни ташкил этган бўлса, 2014 йилларда
2833,3 минг сўмни ташкил қилди (таққослама нархларда). Меҳнат
унумдорлигининг секинлик билан ошиши тенденцияси ва 1 та ишловчига тўғри
келадиган инвестицияларнинг юқорилиги инвестицияларнинг ялпи маҳсулот
ишлаб чиқариш ҳажми билан қопланиши кўрсаткичининг пасайиб боришига
олиб келди: тегишли йилларда 1 та бандга тўғри келадиган инвестициялар ҳар
бир сўмига тўғри келадиган ЯИМ 168,9 минг сўмдан 5,39 минг сўмгача
пасайди. Қурилиш, қишлоқ хўжалиги тармоқларида эса бу кўрсаткич
саноатдагидан анча юқорилигича қолмоқда.

Иш ҳақи бўйича меҳнат унумдорлигини аниқлаш учун битта бандга тўғри

келадиган ўртача йиллик реал иш ҳақи кўрсаткичидан фойдаланилади. 2001
йилда меҳнат харажатларидан олинган самара қишлоқ хўжалиги соҳасида
юқори (1 та бандга нисбатан сарфланган харажатларга қараганда олинган
натижа 940,5 марта юқори), бунга меҳнат унумдорлиги (мос равишда,
4689778,9 минг с) нинг ўртача йиллик иш ҳақи (4981,2 минг с.) даражасидан
юқори бўлиши орқали эришилган. Хусусан, транспорт ва алоқада (мос
равишда, 49540,8 минг с. ёки 151,9 марта), савдо ва умумий овқатланишда
(10351,2 минг с. ёки 664,7 марта) юқори бўлган бўлса, мазкур соҳаларда
олинган натижа (мос равишда, 7574989,8 минг с., 6890670,5 минг с.) иш ҳақи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

даражасидан анча баланд бўлган. Бу эса меҳнат унумдорлигининг юқори
бўлишига хизмат қилган. 2005 - 2013 йилларда эса бу кўрсаткич қишлоқ
хўжалиги, қурилиш, савдо ва умумий овқатланиш, саноат тармоқларида юқори
бўлди.

Демак, мамлакат иқтисодиёти тармоқларида меҳнат ресурсларидан

самарали ва мутаносибликда фойдаланиш иқтисодий ўсишга таъсир
кўрсатадиган омиллардан бири ҳисобланишини эътиборга олсак, бугунги
кунда республикамиз иқтисодиётида янги иш жойларини ташкил
этиш, айниқса, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш,
қишлоққа саноатни олиб кириш орқали иш билан таъминланганлик даражасини
ошириш кабилар иқтисодий ўсишга эришиш борасидаги имкониятлардан
эканлиги аён бўлади.

Миллий иқтисодиётнинг, унга мос равишда, бандликнинг оқилона,

самарали таркибини шакллантириш учун қуйидагиларни амалга ошириш
лозим:

-

фан-техника тараққиёти ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш,

иқтисодиётнинг аввал етакчи тармоқларини, кейинчалик босқичма-босқич
барча тармоқ ва соҳаларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта
жиҳозлаш, илмталаб тармоқ ва соҳаларни ривожлантириш ва уларда иш билан
бандлигини ошириш;

-

саноатнинг янги истиқболли тармоқларини ташкил этиш ва барқарор

юқори суръатлар билан ўсишини таъминлаш асосида саноатнинг юқори
технологик тармоқларида бандликни ўстириш;

-

қишлоқ

хўжалигида

ишлаб

чиқаришни

механизациялаш,

автоматлаштириш, қишлоқ хўжалиги меҳнатини индустриал меҳнат турига
айлантириш, меҳнат унумдорлигини кескин ошириш ҳисобига иш билан
бандликнинг оптимал даражада қисқаришига эришиш;

-

иқтисодий ресурслардан, минерал ва қишлоқ хўжалиги хомашёлари-дан

оқилона, тежамли, самарали фойдаланиш, уларни қайта ишлаш тармоқларини
жадал ривожлантириш;

-

миллий иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ишлаб чиқаришнинг

ихтисослашуви ва диверсификациялашувини амалга ошириш;

-

озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш

соҳаларини жадал ривожлантириш;

-

ишлаб чиқариш, бозор ва ижтимоий инфратузилма соҳаларини

ривожлантириш асосида хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлган меҳнатга
лаёқатли аҳолининг иш билан бандлигини ошириш;

Мамлакатда институционал ўзгаришларни амалга ошириш асосида

бандликнинг секториал таркибини ўзгартириш учун қуйидагилар амалга
оширилиши керак:

-

мулкни

давлат тасарруфидан

чиқариш

ва хусусийлаштириш

жараёнларини давом эттириш;

-

уй хўжалиги ва оила иқтисодиётининг имкониятларидан самарали

фойдаланиш ҳамда давлат ва нодавлат институтлари томонидан қўллаб-
қувватлаш механизмини такомиллаштириш асосида кичик бизнес ва хусусий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

тадбиркорликни, оилавий бизнесни ривожлантириш йўли билан ушбу соҳада
аҳолининг ўз- ўзича бандлигини ошириш.

Мамлакатнинг жаҳон хўжалигига интеграциялашуви жараёнлари

таъсирида бандлик ва унинг таркибида қуйидаги ўзгаришлар амалга
оширилиши лозим:

-

хорижий инвестициялар иштирокидаги қўшма корхоналарда ва чет

элларда миллий капитал иштирокидаги қўшма корхоналарда бандликнинг
ўсиши;

-

ишчи кучи мобиллигининг ўсиши, меҳнат ички миграциясининг, ишчи

кучи ташқи миграциясининг расмийлигини таъминлаш натижасида мамлакат
ички меҳнат бозоридаги ортиқча ишчи кучининг хориж мамлакатларида
бандлигини таъминлаши. Бунинг учун “Меҳнат миграцияси тўғрисида”ги
қонун қабул қилиниши ҳамда мигрант ишчи кучини қабул қилувчи
мамлакатлар билан тегишли шартномалар тузиш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш

тўғрисида”ги қонуни (янги таҳрири) 2-моддаси,1998 йил 1 майдаги 616-I сонли
ЎзР Қонуни билан тасдиқланган. //http: //

www.lex.uz

2.

Каримов И.А. Деҳқончилик тараққиёти – фаровонлик манбаи. -Т.:

Ўзбекистон, 1994. 9-б.

3.

Абдураҳмонов Қ. Ўзини оқлаган тараққиёт йўли. //Халқ сўзи, 215 й. 18

сентябрь сони.

4.

Остапенко Ю.М. Экономика и социология труда в вопросах и ответах:

Учебное пособие. - М.: ИНФРА-М, 2001. С. 49.

5.

Шатохин А.Г. Занятость населения и ее регулирование: Учеб. пособие

Ярославль Яросл. гос. ун-т, 2004. С. 13

6.

Худойбердиев З. Қишлоқнинг долзарб социал-иқтисодий

муаммолари. Наманган, 1995. 4-б.

7.

Ўзбекистон демографик йиллик тўплами. -Т., 2015, 93-б.

8.

США: экономика, политика, идеология. 1996. №7. С.35.

9. Российский статистический ежегодник. 2010. Статсборник/Росстат. -М.

2010. с.142.

10. Модернизация системы высшего образования. Узбекистан. Документ

Всемирного банка. С.10

11. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий-ижтимоий тараққиётининг

мустақиллик йилларидаги (1990-2010 йиллар) асосий тенденция ва
кўрсаткичлари ҳамда 2011-2015 йилларга мўлжалланган прогнозлари. -Т.,
Ўзбекистон, 2011. 64-б.

12. Ўзбекистон рақамларда. –Т., 2015. 44-б.
13. Ўзбекистонда меҳнат ва бандлик.-Т., 2015. 16 ва 35-б.

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикасининг “Ахолини иш билан таъминлаш тугрисида”ги конуни (янги тахрири) 2-моддаси,1998 йил 1 майдаги 616-1 сонли УзР Конуни билан тасдикланган. //http: // www.lex.uz

Каримов И.А. Дехкончилик тараккиёти - фаровонлик маибаи. -Т.: Узбекистан, 1994. 9-6.

Абдурахмонов К- Узини оклаган тараккиёт йули. //Халк сузи, 215 й. 18 сентябрь сони.

Остапенко Ю.М. Экономика и социология труда в вопросах и ответах: Учебное пособие. - М.: ИНФРА-М, 2001. С. 49.

Шатохин А.Г. Занятость населения и ее регулирование: Учеб, пособие Ярославль Яросл. гос. ун-т, 2004. С. 13

Худойбердиев 3. Кишлокнинг долзарб социал-иктисодий муаммолари. Наманган, 1995. 4-6.

Узбскистон демографик йиллик туплами. -Т., 2015, 93-6.

США: экономика, политика, идеология. 1996. №7. С.35.

Российский статистический ежегодник. 2010. Статсборник/Росстат. -М. 2010. с.142.

Модернизация системы высшего образования. Узбекистан. Документ Всемирного банка. С. 10

Узбскистон Республикаси иктисодий-ижтимоий тараккиётининг мустакиллик йилларидаги (1990-2010 йиллар) асосий тенденция ва курсаткичлари хамда 2011-2015 йилларга мулжалланган прогнозлари. -Т., Узбекистан, 2011. 64-6.

Узбекистан ракамларда. -Т., 2015. 44-6.

Узбекистонда мехнат ва бандлик.-Т., 2015. 16 ва 35-6.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов