Ташқи иқтисодий фаолиятда экспорт товарлари сифатини оширишда инновацион технологияларнинг аҳамияти

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
321-326
9
2
Поделиться
Салихов, С. (2012). Ташқи иқтисодий фаолиятда экспорт товарлари сифатини оширишда инновацион технологияларнинг аҳамияти. Экономика и инновационные технологии, (2), 321–326. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7959
С Салихов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

д.э.н, профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ташқи иқтисодий фаолиятда экспортга йўналтирилган маҳсулотлар сифатининг мунтазам равишда яхшилаб бориш муҳим сиѐсий ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлган вазиятдир. Бу вазиятнинг тинмай амалга оширилиб бориши моддий-техника базаси яратилишига муносиб ҳисса қўшиш демакдир. Бугунги кунда сифат муаммоси хўжалик фаолиятинииг барча жиҳатларини қамраб олмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

1

С.А. Салихов,

иқтисод фанлари доктори, профессор,

ТДИУ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТДА ЭКСПОРТ

ТОВАРЛАРИ СИФАТИНИ ОШИРИШДА ИННОВАЦИОН

ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Ташқи иқтисодий фаолиятда экспортга йўналтирилган маҳсулотлар

сифатининг мунтазам равишда яхшилаб бориш муҳим сиѐсий ва иқтисодий
аҳамиятга эга бўлган вазиятдир. Бу вазиятнинг тинмай амалга оширилиб
бориши моддий-техника базаси яратилишига муносиб ҳисса қўшиш демакдир.
Бугунги кунда сифат муаммоси хўжалик фаолиятинииг барча жиҳатларини
қамраб олмоқда. Юқори сифат меҳнат ва моддий ресурсларни тежаш, экспорт
имкониятларини ошириш, пировард натижада эса жамиятнинг эҳтиѐжларини
янада яхшироқ ва тўлароқ қондириш демакдир.

Маҳсулот сифатини бошқариш

деганда маҳсулотни лойиҳалаш, уни

ишлаб чиқариш, эксплуатация қилиш ѐки ундан фойдаланишда унинг зарурий
сифат даражасини белгилашни таъминлаш ва сақлаш тушунилади. Булар иш
сифатини доимо назорат қилиб бориш ва маҳсулот сифатига таъсир этувчи
шароит ва омилларга мақсадга мувофиқ тарзда таъсир кўрсатиш йўли билан
амалга оширилади.

Маҳсулотлар учун белгиланган нормативлар техник хужжатлар асосида

уларга қўйиладиган асосий талабларга нисбатан белгиланиши лозим. Бозор
иқтисодиѐтининг асосий қонуни талаб ва таклиф бўлганлиги учун ҳар бир
ишлаб чиқарилган товарга истеъмолчининг қўйган талаби муҳим аҳамиятга эга.
Шунинг учун бозор иқтисодиѐти шароитида истеъмолчининг талаби
даврларига нисбатан ўзгарувчан бўлганлиги учун ишлаб чиқариш
корхоналарига доимо янги таклифлар берилади. Шу сабабли товарларнинг
сифат кўрсаткичлари доимо яхшиланиб, уларнинг рақобатбардошлиги ошиб
боради. Маҳсулот сифатини оширишнинг муҳим омилларидан бири
рағбатлантириш ва режалаштиришдир.

Маҳсулот сифатида халқ хўжалигининг муайян тармоқлари ва

корхоналарни ривожлантириш режаларини яхшилаш вазифалари кўзда
тутилган ҳамда ушбу вазифалар бажарилиши учун керак бўлган муддат
белгиланиши зарур. Маҳсулот сифатини режали амалга оширишда стандартлар
катта аҳамиятга эга. Корхона бирлашмаларида сифатни бошқаришнинг
автоматлаштирилган туб тизимлари жорий этилишидан асосий мақсад
меҳнатни бануқсон ташкил этишга асосланади. Бу тизим меҳнатни бахолашда
квалиметрия усулларидан фойдаланишни кўзда тутади. Ишчи ѐки жамоат
меҳнатини баҳолангандан сўнг кўрсаткичлар таҳлил қилинади ва
камчиликларни йўқотиш чоралари кўрилади. Бу кўрсаткичлар ишчи ѐки
жамоатчиликни иқтисодий рағбатлантиришда асос қилиб олинади. Сифат
коэффициенти деб аталувчи ушбу кўрсаткич ўзаро ва жамоатлараро
мусобақаларни уюштириш ғолибларни аниқлашда асосий кўрсаткич деб қабул


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

2

қилинади. Ишлаб чиқариш даврида сифатга қўйиладиган талаблар ўзгарувчан
бўлади. Шунинг учун тайѐрланган махсулотнинг сифати ҳар томонлама таҳлил
қилинади, уларнинг иқтисодий барқарорлиги чиқарилаѐтган маҳсулотнинг
миқдори, уларнинг салоғиятига яъни корхона ускуналарига, қувватига, ҳомашѐ
сифатига боғлиқ.

Маҳсулотларнинг

сифатини бошқариш

ва

янги

ассортиментдаги

маҳсулотларни

яратиш

учун

ишлаб

чиқаришни

ривожлантиришга янги технологияларни татбиқ этиш асосий омил
ҳисобланади.

Маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичлари бирламчи, комплекс ва умумий

кўрсаткичлар гуруҳига ажратилади. Озиқ-овқат комплекс кўрсаткичларига
органолептик қиймат, энергетик қиймат, диетологик қиймат, истеъмолга
тайѐргарлик киради.

Бозор

иқтисодиѐти

шароитида

энг

мухим

омил

озиқ-овқат

маҳсулотларининг рақобатбардошлиги ҳисобланади. Стандартни тайѐрлаш ва
уни ишлаб чиқаришга жорий этишда қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

- стандартлаштирилган жараѐнни ва объектни аниқлаш;
- техник топшириқни тузиш, уни корхона раҳбарлари муҳокамасига

тақдим этиш;

- корхона стандартининг биринчи лойиҳасини тайѐрлаш;
- лойиҳани у алоқадор бўлган бўлим ва ташкилотга тақриз ва таклиф

қилиш учун таркатиш;

- корхона стандартининг 2-чи таҳририни илмий-техника кенгашида кўриб

чиқиш ва фойдаланишга топшириш.

Корхона стандартини муҳокама қилишда қанча кўп ходим иштирок этса,

стандартни қўлланишида самарадорликка шунчалик тез эришилади. Корхона
стандартини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш барча ишчилар вазифаси бўлиб,
меҳнат интизомини мустаҳкамлайди, иш унумдорлиги ва маҳсулот сифатини
оширади. Натижада сифатсиз маҳсулотлар чиқишининг олди олинади. Ҳар
қандай маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари шаклланишида уларга қўйиладиган
асосий талаблар - маҳсулотларни тайѐрлашда ишлатиладиган ускуналар,
тайѐрланадиган хомашѐ махсулотларини, норматив техник хужжатлар
томонидан қўйиладиган талаблар, уларни ишлатишда фойдаланадиган
рецептураси, товарларни қадоқлаш, ташиш маҳсулот сифат кўрсаткичларини
мукаммаллаштиришга катта таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳозирги шароитда
маҳсулотларнинг бозордаги хариди уларнинг сифат кўрсаткичлари билан
аниқланади. Кейинги пайтда маҳсулотнинг сифат кўрсаткичини аниқлашда,
айниқса

озиқ-овқат

махсулотларини

ўрганишда

квалиметрия

усули

қўлланилади.

Аввало ишлаб чиқаришда керак бўладиган маҳсулотларни режалаштириш

даврида шунга ўхшаш маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичларини юқори
даражага етказишни таъминловчи омилларни излаб топиш лозим.

Бозор иқтисодиѐтининг асосий қонуни талаб ва таклиф бўлгани учун ҳар

бир ишлаб чиқарилган товарга истеъмолчининг қўйган талаби катта ахамиятга
эга. Шунинг учун бозор иқтисодиѐти шароитида истеъмолчилар талабига
қараганда ишлаб чиқариш корхоналарига доимо янги таклифлар берилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

3

Халқ хўжалигида янги турдаги сегментлар бунѐд этилади. Ишлаб
чиқарилаѐтган товарларнинг сифатлари яхшиланиб уларга бўлган талаб ортади.
Шу сабабли бозор шароитида ишлаб чиқариш структураси билан
истеъмолчилар орасида доимо рақобат содир бўлади. Шунинг учун бозор
иқтисодиѐти шароитида товарларни ишлаб чиқаришдаги корхоналар ишлаб
чиқарилаѐтган маҳсулотларни миқдори ишлаб чиқариш потенциаллиги, яъни
корхонани юқори талабларга мойил бўлган ускуналарга ва инженер-техник
ҳодимларга келтирилган ҳомашѐнинг сифати ва ишлаб чиқарилган товарларни
сифат кўрсаткичларига кўп жиҳатдан боғлиқ.

Махсулотларни

сертификатларини

сифат

кўрсаткичлари

шу

махсулотларни норматив техник талабига жавоб беришини юқорида
таъкидлаган жуда кўп талабларга боғлиқ. Маҳсулотларни ишлаб чиқаришда
бўладиган хар бир талаблар юқори савияда бўлиши лозим. Норматив техник
хужжатларга бўлган талаблар халқ хўжалигида хар бир ишлаб чиқиладиган
товар ассортиментига шу товар учун мўлжалланган норматив техник
хужжатлар мавжуд. Уларни ишлаб чиқаришда тайѐрланган товарларни
самарасини баҳолаш ва бошқа масалаларни ҳал этишда катта рол ўйнайди.

Инновацион ғоялар, ишламалар ва технологияларнинг бевосита манбаси

ихтиролар — янгилик даражаси билан ажралиб турувчи, фан ва инновацияларга
йўналтирилган ишлаб чиқариш ўртасида кўприк вазифасини бажарувчи илмий-
иқтисодий фаолият махсули ҳисобланади.

Ихтиролар, худди инновациялар каби, янгилик даражаси ва улардан

фойдаланишнинг ижтимоий-иқтисодий самараси даражаси бўйича фарқланади.
Ихтироларнинг асосий қисми кичик ва майда ихтиролар бўлиб, улар
чиқарилаѐтган махсулот ѐки фойдаланилаѐтган технологияларнинг айрим
кўрсаткичларини яхшилашга қаратилади.

Ихтиролар

чиқарилаѐтган

маҳсулотнинг

янги

моделларини

шакллантиришни таъминловчи, яхшиловчи инновацияларнинг пайдо бўлишига
туртки бўлади. Йирик ихтиролар, улар кам сонли бўлиб, ишлаб чиқаришда янги
технологик тамойилларни жорий қилишга кўмаклашади, принципиал жиҳатдан
янги маҳсулот ва технологиялар, янги техника авлодларини яратиш учун асос
бўлиб хизмат қилади. Ихтиролар пирамидасининг чўққисини йирик ихтиролар
эгаллаган бўлиб, улар ҳар ўн йилда ҳам пайдо бўлавермайди, даврга хос
янгиликлар учун асос бўлиб, жамиятнинг моддий-техника базасини
ўзгартирувчи, ишлаб чиқариш самарадорлигини кескин оширувчи ишлаб
чиқаришнинг янги технологик усуллари ва технологик укладларни
шакллантиришга хизмат қилади.

Натижада

яратилган

ва

фойдаланилаѐтган

ишлаб

чиқариш

технологияларининг

ихтирочилик

даражаси

пасайиб,

уларнинг

рақобатбардошлик даражаси тушиб кетди, маҳаллий товарлар ташқи ва ички
бозорлардан сиқиб чиқарила бошлайди.

Самарали ихтироларни баҳолаш, танлаб олиш ва улардан фойдаланишни

давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда буни тадбиркорлар ва ихтирочилар
зиммасига юклаб қўймаслик лозим. Тўпланган ихтиролар жамғармасини
инвентаризациялаш ва улар орасидан стратегик инновацион устуворликлар,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

4

принципиал жиҳатдан янги маҳсулотлар, юқори технологик укладли техника ва
технологияларни шакллантириш учун асос бўлиши мумкин бўлган
ихтироларни танлаб олиш зарур. Патент олиш учун аризаларни текширишда
инновацион устуворликларни амалга ошириш, принципиал жиҳатдан янги
рақобатбардош маҳсулот ва технологиялар яратишда фойдаланиш мумкин
бўлганларини танлаб олиш ва ишлаб чиыаришга тавсия қилиш лозим.
Инвестицион лойиҳа ва дастурларни баҳолашда таклиф этилаѐтган маҳсулот ва
технологияларнинг патент экспертизасини ўтказиш, уларнинг ихтирочилик
даражасини бахолаш талаб қилинади.

Ихтироларни баҳолаш, танлаб олиш ва улардан фойдаланишга ҳам, юқори

технологик маҳсулотлар экспортини кенгайтириш учун асос бўлиши мумкин
бўлган энг самарали ихтироларни мамлакатда ва хорижда патентлашга ҳам
сезиларли моливий ѐрдам кўрсатиши

лозим.

Бусиз

маҳсулотларнинг

экспорт улушини ва мамлакатнинг юқори технологияли бозорлардаги мавқеини
ошириб бўлмайди. Патент экспертизаси юқори технологияли экспортни
қўллаб-қувватлашга йўналтирилувчи бюджет маблағларидан фойдаланишда
ҳам талаб қилинади.

Мамлакат фан-техника ютуқларининг сезиларли қисми чет элга текинга

чиқиб кетаѐтган тенденцияларга чек қўйиш керак.

Интеллектуал мулк эгаларининг ижодий фаолият натижаларига нафақат

иқтисодий ва технологик, балки ижтимоий-маданий омиллар хам, биринчи
навбатда, таълим ва маданият даражаси, мафкуравий қадриятлар ва аҳлоқий
меъѐрлар таъсир кўрсатади. Мамлакатимиздаги ихтирочилик фаоллигини
ошириш, ихтирочилар, конструкторлар, муҳандислар ва инноваторлар
нуфузини мамлакат келажаги, унинг глобал технологик, иқтисодиѐт ва
ижтимоий-маданий макондаги ўрни уларга боғлиқ бўлган шахслар сифатида
оширишни талаб қилади.

Инновацион технологияларнинг моҳияти ишлаб чиқариш фаолияти

самарадорлигини ошириш учун илмий-техник ғоялардан фойдаланишдир.
Инновацион ўсиш мазмунини белгилаб берувчи базис инновациялар тўлқинида
фанда ўзгаришлар рўй бериб, янги илмий қоидалар ѐки унинг ривожланишида
сифат жиҳатидан янги босқич шаклланади.

Иқтисодий-технологик инновацияларнинг бевосита манбаси ихтиролар —

янгилик даражаси билан ажралиб турувчи. фан ва инновацияларга
йўналтирилган ишлаб чиқариш ўртасида кўприк вазифасини бажарувчи илмий
техник фаолият маҳсули ҳисобланади.

Ихтиролар. худди инновациялар каби, янгилик даражаси ва улардан

фойдалаиишнинг ижтимоий-иқтисодий самараси даражаси бўйича фарқланади.

Тошкент Давлат иқтисодиѐт университетининг "Товаршунослик ва

товарлар экспертизаси" ўқув ва илмий-текшириш лабараторияси ҳодимлари
инновацион

лойиҳага

қаратилган

илмий-текшириш

ишлари

бўйича

Ўзбекистонда яратилаѐтган Топинамбурни "Файз-барака" нави устида олиб
борилган илмий-тадқиқот ва экперимент ишларини натижаси таҳлили ва
хулосалари бўйича топинамбурни ишлаб чиқаришга трансфера ва
коммерциализация технологияларини яратиш бўйича топинамбур "Файз-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

5

барака" навини туганагига норматив-техник талаблар Tsh 40-022072446-
01/2009: туганакдан шарбат олиш бўйича Tsh 40-02012446-03:2008 ва шарбат
олиш бўйича технологик инструкция Тu 40-02072446-02:2009. Ишлаб чиқилган
бу норматив-техник хужжатлар ва технологик инструкциялар Ўзбекистон
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария-эпидемиология
назорати бош бошқармаси, "Ўзулгуржи савдо" ассоциацияси томонидан
маъқулланган ва Ўзбекистон Республикаси "Ўзстандарт" агентлиги ахборот-
маълумот унитар корхонаси томонидан давлат рўйҳати №112/008420 рақами
билан реестрга киритилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

6

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов