Требования к качеству сока, приготовленного из стручков сорта Опинамбур файз барака

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
73-80
22
6
Поделиться
Салихов, С., & Хайтметова, Н. (2014). Требования к качеству сока, приготовленного из стручков сорта Опинамбур файз барака. Экономика и инновационные технологии, (4), 73–80. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8164
С Салихов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

б.н.д., профессор

Н Хайтметова, Ташкентский Химико-Технологический Институт

мастер

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье приводятся данные и характеристики клубней топинамбура сорта «Файз барака», химический состав, способ получения сока, органолептические, физико-химические показатели требования к качественным показателям сырья, технологии, полученного сока, упаковка, маркировка, хранение и транспортировка продукта на основе разработанных нормативов-требований.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

С.А. Салихов, б.ф.д., проф., ТДИУ,

Н.А. Хайтметова, магистр ТКТИ

ТОПИНАМБУР ФАЙЗ БАРАКА НАВИ ТУГАНАГИДАН ТАЙЁРЛАНГАН

ШАРБАТНИ СИФАТИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

В статье приводятся данные и характеристики клубней топинамбура

сорта «Файз барака», химический состав, способ получения сока,
органолептические,

физико-химические

показатели

требования

к

качественным показателям сырья, технологии, полученного сока, упаковка,
маркировка, хранение и транспортировка продукта на основе разработанных
нормативов-требований.

The article presents data from the characteristic varieties of Jerusalem

artichoke tubers "Fayz baraka", the chemical composition, method of extraction of
the juice, the organoleptic, physico-chemical characteristics of the juice, the
requirements for quality parameters of raw materials, equipment, technology, the
resulting juice, packaging, labeling, storage and transportation of the product based
on the developed standards requirements.

Калитли сўзлар:

маҳсулот, сифат, нав, иқтисодий фойда, ҳосилдорлик,

топинамбур, қишлқ хўжалиги.

Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш корхоналари олдида турган

энг асосий вазифа – сифатли, хавфсиз ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб
чиқаришдан иборат. Ҳозирги вақтда маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичларини
ошириш ва уни талаб даражасига етказиш стандарт талаблари, норматив-
техник ва меъёрий, сертификатлар орқали истеъмолчилар учун мўлжалланган
товарлар сифатига баҳо берилади.

Топинамбур Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларида экиш учун

қишлоқ хўжалиги экинлари Давлат реестрига 2006 йилда киритилган.
Топинамбурнинг «Файз барака» нави юқори пластик хусусиятга эга бўлиб, уни
Ўзбекистонда ташландиқ, нам ва ўрта шўрланган ҳамда деградацияга учраган
ерларда экин майдонларини ташкил қилиб, юқори иқтисодий фойда олиш
мумкин. Унинг ер устки қисми вегетация даврида 4-5 метрга етиши, ер ости
туганаклари ҳосилдорлиги бажариладиган агротехник усулларга бажарилишига
қараб 50т/га дан 110т/га гача ҳосил олиш мумкин. Адабиётларда Топинамбур
туганагини

ҳосилдорлиги

Германияда

46т/га,

Францияда

50-70т/га,

Ҳиндистонда 12-37т/га, Шимолий Кавказда 150-180т/га эга эканлиги қайд
этилган. Ер устки қисми ҳосилдорлиги Россияда 35-200т/га. АҚШ, Канада,
Францияда 120-150т/га ва туганакларидан 100-120 т/га ҳосил олиниши қайд
этилган [3]. Мавлянова Р.Ф таъкидлашича, Ўзбекистон Республикасида “Файз
барака” навидан юқори ҳосил олиш мумкин, чунки уни вегетация даври 230-
240 кунни, иссиқ ҳароратли кунларни миқдори 3600-3800

о

С ни ташкил этади.

Бунда нафақат юқори ҳосилдорлик ва шу билан бир қаторда топинамбур


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

таркибида синтез бўладиган биологик актив моддаларни сифат ва миқдор
кўрсаткичлари ҳам юқори сифатга эга бўлади[1,2].

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 12 март №72

қарорига кўра топинамбурни Қорақалпоқистон автоном Республикасида – 10га,
Андижон, Қашқадарё вилоятларида - 10гадан, Наманган вилоятида – 40га ва
Тошкент вилоятида – 15га экин майдонлари ташкил этилган. Топинамбур пояси
таркибида 27-29% целлюлоза бўлганлиги учун ундан целлюлоза қоғоз
маҳсулотлари олиш мумкин, ҳамда ундан қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари учун
озуқа ем сифатида, туганагини эса озиқ-овқат, фармацевтика ва консерва
саноатида фойдаланиш мумкин. Топинамбур туганагини таркибида 24% қуруқ
модда, 2,5-3,0% оқсил, 1% ёғ, 18-20% углеводлар, минерал моддалардан темир,
калий, натрий, марганец, кальций, магний, рух, фосфор, сувда эрувчи
витаминлардан РР; С; В

1

В

6

ва 8та алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар

борлиги аниқланган[9].

Ўзбекистон Республикасини “Маҳсулотлар сифати ва хавфсизлиги”

тўғрисидаги қонунда таъкидланганидек, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати
ва хавфсизлиги стратегик муаммо ҳисобланиб, иқтисодиётнинг ривожланишида
катта аҳамиятга эга. Товарлар сифатини яхшилаш жараёни маҳсулотни сотиш
ёки хизматлар кўрсатишда, фақатгина кўпроқ фойда олиш учунгина эмас, балки
жамият ва унинг равнақи учун ҳам зарурдир.

Ишнинг мақсади. Топинамбурни “Файз барака” туганагидан шарбат олиш

усулларини яратиш, олинган шарбатни органалептик ва физик-кимёвий таҳлил
қилиб, унинг сифатини баҳолаш, ҳамда саноат асосида шарбат ишлаб чиқариш
учун норматив техника ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тегишли ташкилотлар
билан келишиш ва тасдиқдан ўтказиш, товар реквизитларини тайёрлаш,
маҳсулот учун мувофиқлик ва гигиеник сертификатлар олиш ва топинамбур
шарбатини саноатда ишлаб чиқаришга трансфер қилиш ҳамда унинг иқтисодий
кўрсаткичларини таҳлил қилиш.

Маълум, фойдалиликка эга бўлиб, сотилиш баҳоси билан таннарх

ўртасидаги фарққа эга товарлар албатта истеъмолчиларга сотилиши лозим.
Товарларни сотиб олар эканмиз, биз уларни фақатгина зарур бўлгани учунгина
эмас, балки бизга фойда келтиргани ва ёққани учун ҳам унинг ҳаққини
тўлаймиз. Бунда товарларнинг ташқи кўриниши, фойдаланишнинг қулайлиги,
хизмат кўрсатиш муддати, техникавий тавсифи, кафолатли хизмат кўрсатиш
шартлари кабилар уларнинг сифати ва баҳосини белгилашда муҳим омил
ҳисобланиб, у харидорнинг маълум эҳтиёжларини қондиради. Шундай қилиб,
товар сотилишининг муҳим шартлари – харидорнинг сотиб олаётган
маҳсулотнинг кафолатланган сифати ва хафсизлигига ишончи ва баҳосидир.

Маҳсулот сифати деб, мана шу маҳсулотга нисбатан қўйилган базис

стандарт талаблари даражаси, уларнинг хосса ва хусусиятлари, ташқи
кўриниши, фойдаланишининг қулайлиги қараб баҳоланади.

Сифатни шакллантирувчи органалептик ва физик-кимёвий моддаларни

сифат ва миқдор кўрсаткичларини ташкил этади ва улар турлича усуллар
билан аниқланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Топинамбур туганаги шарбатининг базис норматив техникавий тавсифи

[4,5,6] орқали аниқланувчи товарлар таркибий қисмини асосий элементлари
унинг сифатини таъминлайди. Маҳсулот сифатини такомиллаштириш билан
унинг қиймати ҳам ўзгаради.

Рақобатлашувчи маҳсулотлар мавжуд шароитда ҳамда корхона

маҳсулотини истеьмолчиларга етказиб беришда иқтисодий стратегия ва
тактиканинг турли вариантларидан энг мақбули танлаб олинади. Бунда сарф-
харажатлар ортиқроқ бўлса-да юқори сифатни таъминловчи омиллар сифатида
ёки таннархнинг пасайтирилишига асосланган ҳолда сифатига тўхташ лозим.

Топинамбур шарбатининг норматив-техник тавсифини шакллантирувчи

барча омил ва ҳужжатларда кўрсатилган сифат кўрсаткичлари уларнинг ҳар
доим ҳам маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари бўйича мос келмасликларини
мумкин, у ҳолда маҳсулот ностандарт ҳисобланиб, истеъмолчиларга
йўналтирилмайди.

Ишлаб чиқарилган маҳсулот сифат кўрсаткичларининг норматив-техник

ҳужжатларида келтирилган сифат нормаларига мос келиши даражаси базис
даражаси ҳисобланади ва у юқори баҳоланади.

Одатда, ишлаб чиқаришдаги сарф-харажатларнинг умумий миқдори ҳамда

асосий ишлаб чиқариш сарф-харажатлари ва назоратга яроқсиз дефект
маҳсулотларни ишлаб чиқаришга кетган харажатлардан иборат бўлади. Назорат
қанчалик аниқ, асосли ўтказилса, дефект маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳисобига
йўқотишлар шунчалик қисқаради, назорат сарф-харажатлари ортади.
Назоратнинг сарф-харажатлари оширилмаган ҳолда ишлаб чиқарилаётган
маҳсулотнинг техник шартларга мос келиш даражасини ошириш ишлаб
чиқаришнинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Бу эса бошқарувнинг корхонада сифатли ишлаб чиқарилган товарларни

бошқаришнинг асосий талаби ҳисобланади.

Топинамбур шарбатини ишлаб чиқаришни режалаштириш функциясига

товарни лойиҳалаштириш босқичида корхона раҳбарияти томонидан бозордаги
талаб ва таклиф, капитал сарф-харажатларининг самарадорлик коэффициенти,
корхонанинг асбоб-ускуналарини техник даражаси, назоратнинг самарадорли-
гини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиб, маҳсулотнинг сифат даражасини
аниқлашни назарда тутади.

Топинамбур шарбати бўйича яратилган норматив-техник талаблар

сифатини белгиловчи базис кўрсаткичлар бўлиб, у маҳсулотнинг ташқи
кўриниши, фойдаланишнинг қулайлиги, сақлаш муддати, сифати ва
ҳавфсизлиги каби хусусиятларнинг миқдорий қийматларини ташкил этиб,
булар техник шартлар ва бошқа техникавий ҳужжатлар кўринишида
ифодаланади.

Улар технологик жараёнларни лойиҳалаштириш, қўлланадиган асбоб

ускуна ва дастгоҳлар, турини, шунингдек, ишни бажариш ва назорат қилиш
услубларини аниқлашни ўз ичига олади. Ушбу босқичдаги асосий мақсад -
маҳсулотнинг техник шартларга жавоб бериш даражасини сақлаш ва имкони
борича бу кўрсаткичларни янада такомиллаштиришдир.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Назорат функцияси маҳсулот ишлаб чиқариш босқичидагина эмас, уни

истеъмолчиларга етказиб бериш босқичида ҳам амалга оширилади. Бошқача
айтганда, маҳсулотнинг сифати ва яроқлилиги истеъмолчиларнинг унга
муносабати билан тасдиқланади.

Бошқарувнинг таъсири функцияси маҳсулотга истеъмолчиларнинг

талабларини шакллантириш чора- тадбирларини белгилаш, агар сотилган товар
сифат шартларига жавоб бермаса, унга қайта ишлов беришни ташкил этишни ўз
ичига олади. Бундан ташқари, у бозорда сотилган маҳсулотлар тўғрисидаги
маълумотларни тўплаш, сифатини янада яхшилаш имкониятларини аниқлаш,
ишлаб чиқариш жараёнига керакли ўзгартиришларни киритиш мақсадида
истеъмолчининг маҳсулот сифати тўғрисидаги фикр-мулоҳазаларини ўрганиш
функцияларини ҳам бажаради.

Истеъмолчиларнинг маҳсулот тўғрисидаги ҳар қандай маълумоти унинг

келгуси ишлаб чиқариш даври учун режалаштирилишида муҳим аҳамиятга
эгадир. Шундай қилиб, корхонани бошқариш ва маҳсулотни ишлаб чиқаришни
ташкил этиш фақатгина маҳсулотни сотиш вазифаси билан чекланиб қолмай,
балки бозор маълумотларини тўплаб, уларнинг маҳсулотни ишлаб чиқаришни
режалаштириш босқичида тўпланган маълумотлардан унумли фойдаланишлари
лозимлигини кўрсатади.

Юқорида санаб ўтилган технологик жараёнларни режалаштиришни

амалга оширишда назорат бошқарувининг таъсир функцияларини аниқ
бошқариш учун корхонанинг барча бўлимлари бошқарув ва назоратнинг
техникаси ва унинг муҳим параметрлари аҳамиятини ҳис этган ҳолда ўз
вазифаларини масъулият билан бажаришлари лозим.

Шундай қилиб, корхонада сифатни бошқариш бу истеъмолчиларнинг

эҳтиёжини қондирадиган, етарлича юқори даражадаги фойдалиликка эга
товарларни лойиҳалаштириш, тайёрлаш ва сотишни таъминловчи бошқарув
фаолияти тури ҳисобланади”[7].

Маҳсулот сифатини ошириш учун сифат даражасини баҳолаш зарурдир.

Топинамбур шарбати сифатини миқдорий жиҳатдан баҳолаш органолептик ва
физик-кимёвий усуллари орқали бажарилади.

Маҳсулотнинг сифати даражасини баҳолаш маҳсулот сифатини базис

талаблари асосида бошқарув таъсирини амалга ошириш асос бўлиб хизмат
қилади.

Топинамбур шарбати сифатнинг қайси кўрсаткичларини танлаш, қандай

аниқликда ва усулда уларнинг қийматини аниқлаш, бунинг учун қандай
воситалар зарурлиги, баҳолаш натижаларини қандай шаклда ифодалаш ва
кўрсаткичларни қандай қайта ишлаш мумкинлигини аниқлашда услубий
кўрсатмалардан фойдаланилди[8].

Топинамбур шарбатининг хосса ва хусусиятлари миқдорий ҳамда сифат

жиҳатдан тавсифланиши мумкин. Маҳсулот таркибидаги биологик актив
моддаларнинг сифат ва миқдор кўрсаткичларини аниқлашда замонавий
храмотиграфик усуллардан фойдаланиб, янги технологияларни қўллаш орқали
амалга оширилади. Сифат тавсифлари маҳсулотнинг замон талабларига жавоб
бериши товар реквизитлари дизайнига, рангларга мос келиши лозим.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Топинамбур туганаги шарбати бир ёки бир неча хосса хусусиятларининг

миқдорий тавсифига кўра унинг сифат кўрсаткичлари аниқланади. Сифат
кўрсаткичларини аниқлаш – маҳсулот сифати таркибига кирувчи ва унинг
сифати даражасини баҳолашга имкон берувчи биологик актив моддалари
хусусиятларининг сифат ва миқдорий кўрсаткичлари аниқланади.

Топинамбур шарбатининг сифат кўрсаткичларини танлашни асослаб

бериш қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади:

-

маҳсулотдан фойдаланиш шартлари ва нима мақсадда ишлаб

чиқарилганлиги;

-

истеъмолчи талабларининг таҳлили;

-

маҳсулот сифатини бошқариш масалалари;

-

тавсифланаётган хусусиятларнинг миқдор ва сифат кўрсатгичлари;

-

сифат кўрсаткичларига нисбатан қўйилган асосий талаблар.

Топинамбур туганагидан олинган шарбат сифатини назорат қилиш

сифатининг ижтимоий, функционал, ишончлилик, эргонометрик, эстетик,
экологик, хавфсизлик каби истеъмол кўрсаткичларини ўрганиш заруратини
келтириб чиқаради.

Зарурат туғилса, топинамбур шарбатининг сифатини баҳолаш ва таҳлил

қилиш истеъмолчилар талабларини ҳам ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Топинамбур шарбатининг сифат кўрсаткичлари ва истеъмол хусусиятлари
қуйидагича таснифланади:

топинамбур шарбатининг ижтимоий кўрсаткичларга маҳсулотнинг

ижтимоий-зарурий эҳтиёжларга жавоб бера олиши ва унинг қандли диабет
касал истеъмолчилар учун ижтимоий аҳамиятини тавсифлайди;

бу кўрсаткичларга товарлар ишлаб чиқаришнинг ижтимоий зарурати

кўрсаткичи мана шу даврга нисбатан аҳолининг қондирилмаган талаби ҳажми
зарурлигини ифодалайди;

товарга нисбатан қондирилмаган талабнинг зарурлик даражаси

аҳолининг мана шу товарларга нисбатан таъминланганлик даражаси билан
тавсифланади;

товарнинг ишлаб чиқариш манзили ва истеъмол ҳусусиятлари ва унинг

кўрсаткичи маҳсулотнинг истеъмолчининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга
олган ҳолда махсус гуруҳ истеъмолчилари талабларига жавоб бера олишини
тавсифлайди;

товарнинг махсус гуруҳ истеъмолчиларининг талабларини қондиришига

кўра истеъмол тури белгиланади;

товарнинг оптимал ассортиментига мос келиши кўрсаткичи топинамбур

шарбати қандли диабет касаллиги профилактикаси унинг мана шу тур
маҳсулотлари ассортименти классификация ҳусусиятларидан фойдаланиш
ишларининг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини тавсифлайди.

Топинамбур шарбати сифатининг функционал кўрсаткичлари уларнинг

фойдаланиш мақсадларига мос келиши, моддий, маънавий эҳтиёжларини
қондира олиш даражасини такомиллаштириш кўрсаткичи, универсаллик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

кўрсаткичлари ва ёрдамчи операцияларини бажаришни такомиллаштириш
кўрсаткичларига бўлинади.

Асосий функцияни бажаришни такомиллаштириш кўрсаткичлари:

Топинамбур шарбатини истеъмолнинг фойдали самарасини, маҳсулотнинг
қандли диабет касали истеъмолчилар томонидан фойдаланилганда қон
таркибидаги шакар миқдори пасайиши фруктоза ҳисобига бўлиб, у маълум
эҳтиёжни қондириш даражасини кўрсатади.

Универсаллик кўрсаткичи:

топинамбур маҳсулотнинг ўз ўрнига қараб

чиқитсиз ишлатилиб, шарбат олингандан кейин чиқиндиси (шрот)ни қуритиб,
уни кукунга айлантириб, ундан қўшимча даромад олиш ҳамда кишилар учун
фойдали бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкинлигини кўрсатади.

Топинамбурни

ёрдамчи

функцияларнинг

бажарилишини

такомиллаштириш

кўрсаткичи:

маҳсулотни

“чиқитсиз-маҳсулот”

технологиялари асосий ва қўшимча технологик фаолиятларини бажариши
маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятларини кўрсатади.

Қўшимча ёрдамчи операцияларнинг бажарилишини такомиллаштириш

учун асосий фаолиятининг бажарилишини таомиллаштиришга ҳам таъсир
кўрсатади.

Топинамбурдан тайёрланган маҳсулотнинг сифат ва хавфсизлиги

ишончлилик кўрсаткичи:

маҳсулотнинг истеъмол ёки сақлаш даврида яроқли

ҳолда бўлишини кўрсатади.

Топинамбур шарбатининг эргонометрик кўрсаткичлар “инсон-маҳсулот”

усулини

тавсифлаб,

инсониятнинг

экологик,

физиологик,

гигиеник

хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда унинг фойдали хусусиятларини янада
оширади.

Гигеник кўрсаткичлар:

маҳсулот истеъмол қилинганда техноген

шароитларда уни экиш ва агротехникаси кишилар меҳнат фаолиятининг
гигеник шартларига мос келишини кўрсатади.

Топинамбур шарбатининг истеъмол кўрсаткичлари ўзига хослиги, ташқи

кўринишнинг жозибали бўлиши, товар бирликларининг тўлиқ бўлиши,
маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг мукаммаллиги, товар реквизитлари каби
кўрсаткичлар киради.

Ажралиб турувчи:

маҳсулотга нисбатан жамиятда шаклланган

қарашларини акс эттиради. Топинамбурнинг бу кўрсаткичи бошқа
маҳсулотлардан ажралиб туришини, давр талабига, замон талабларига жавоб
бериш даражасига мослигини кўрсатади. Топинамбур тугунагидан тайёрланган
шарбатдан

аксарият

мамлакатларда

қандай

диабет

касаллигини

профилактикаси ҳамда уни даволашда фойдаланилади[9].

Топинамбур шарбати асосида ишлаб чиқарилган товарнинг ташқи

кўриниши жозибали бўлиши маҳсулотнинг товар реквизитларидаги моҳияти
тўғри ифодаланишини, маҳсулотни тайёрлаш ва эксплуатация қилишнинг
объектив шароитларига мос келишини тавсифлайди. Ушбу кўрсаткич
топинамбур шарбатининг ташқи кўриниши ундан фойдаланиш мақсадларига,
тайёрлаш технологияси ва топниамбур туганагининг ўзига хос хусусиятларига
мос келишини билдиради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Тайёрланган товар бирликларини тўлиқлиги маҳсулот қисмларининг тўлиқ

боғлиқлиги, унинг бошқа талабларига ҳам мос келишини кўрсатади. Ушбу
кўрсаткичлар маҳсулот этикеткасининг турли ранглари ўзаро бадиий
тасвирлаш, тўлиқ мослашган ечимга эришишда бадиий воситалардан
фойдаланиш самарадорлигини кўрсатади.

Топинамбур шарбатини

ишлаб чиқаришнинг мукаммал бўлиши ва

товар кўринишининг доимий бўлиши:

маҳсулотнинг эстетик жиҳатдан ташқи

кўринишига таъсирини кўрсатади ва уни ишлаб чиқаришда ташқи
кўринишининг мукаммал бўлиши, белгиларининг аниқ бўлиши, ахборот ва
норматив-техник ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва маҳсулотнинг ташқи
кўринишига зарар етказмаслиги учун уни ўраш-жойлаш ва сақлаш
шароитларини яхши йўлга қўйиш даражасини кўрсатади.

Истеъмолнинг хавфсизлиги:

кўрсаткичи шарбатини истеъмол қилишда,

сақлаш, ортиш ва ташишда ишчи хизматчиларнинг ҳавфсизлигини
таъминловчи хусусиятларни тавсифлайди. Истеъмолнинг сифат ва ҳавфсизлиги
кўрсаткичига саноат асосида тайёрланган топинамбур шарбатига берилган
мувофиқлик ва санитар гигиеник сертификатлар асос бўлади.

Маҳсулот сифати ва хавфсизлик даражасини баҳолашда маҳсулотни

тайёрлаш, ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш ёки истеъмол соҳасидаги
фарқларни тавсифловчи иқтисодий кўрсаткичларнинг эътиборга олиниши жуда
муҳимдир.

Иқтисодий кўрсаткичлар

– тажриба намуналарини тайёрлаш ва саноат

синовдан ўтказишга кетган харажатлар, маҳсулот ишлаб чиқариш уни
таннархи, сақлаш, ташиш ва сотиш харажатлари ва бошқалар киради.

Топинамбур туганаги шарбати сифат кўрсаткичларининг органолептик ва

физик кимёвий талаблари ўлчамга эга бўлишини сифат кўрсаткичларининг
миқдорий тавсифи орқали маълум бирликлардаги ўлчамлари орқали унга баҳо
берилади.

Меҳнат сарфини ишчи-кунларда ифодалаш билан маҳсулотнинг меҳнат

сарфи ўзгариб қолмайди. Шу тариқа маҳсулот таннрахи ёки баҳоси каби
иқтисодий кўрсаткичларни сўм ёки бошқа бирликларда ифодаланиши унинг
қийматини ўзгартирмайди.

Хулоса

Тадқиқот натижасида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

1.

Топинамбур “Файз барака” туганагидан шарбат ишлаб чиқаришни янги

технологик усули яратилди;

2.

Шарбатни органолептик ва физик кимёвий хоссалари ўрганилди ва

хомашёга шарбат олиш технологиясига норматив-техник талабномалар
тузилди, керакли ташкилотлар билан келишилди ва “Ўзстандарт” агентлиги
томонидан тасдиқланди ва давлат реестрига киритилди;

3.

Шарбатни базис кўрсаткичлари асосида у Ўзбекистон-Туркия “Эл-Кол”

шарбат ишлаб чиқариш корхонасида саноат асосида ишлаб чиқарилди;

4.

Шарбатга мувофиқлик ва гигиеник сертификатлар олинди ва у

“Angelsey

food”

шуъба

корхонасининг

“Korzinka.uz”

дўконларида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

истеъмолчиларга сотилди ва бу маҳсулотга истеъмолчиларнинг талаби юқори
даражада бўлди.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Мавлянова Р.Ф. Изучение топинамбура в Ташкентской области. // В. ед.

Аграр фани ютуқлари ва истиқболлари – Ташкент, 2002, С. 275-277.

2.

Мавлянова Р.Ф. и др. Удовстворение №220 Топинамбур сорт “Файз

барака” 9.03.2006.

3.

Jerusalem artichoke (Helianthus tuberosus). Root crops. // NRI, 1987, 308p.

www.appropedia.org/rootcrops20.

4.

Клубни топинамбура сорта «Файз барака» Технические условия Tsh 40-

02072446 – 01:2009.

5.

Сок из клубней топинамбура сорта «Файз барака» Технические условия

Tsh 40-02072446 – 02:2009.

6.

Технологическая инструкция по производству сока из клубней

топинамбура сорта «Файз барака» ТИ 40-02072446 – 02:2009.

7.

“Маҳсулот сифатини бошқариш-маҳсулотни ишлаб чиқаришга

тайёрлаш, ишлаб чиқариш”. Гост 15467-89

8.

Товароведение продовольственных товаров (лабораторный практикум).

Киев-1988.

9.

Рахимов Д.А. и др. «Углеводы и белки Helianthus tuberosus». // Химия

природных соединений. 2003, №3. С.246-247.

Библиографические ссылки

Мавлянова Р.Ф. Изучение топинамбура в Ташкентской области. // В. ед. Аграр фани ютуқлари ва истиқболлари – Ташкент, 2002, С. 275-277.

Мавлянова Р.Ф. и др. Удовстворение №220 Топинамбур сорт “Файз барака” 9.03.2006.

Jerusalem artichoke (Helianthus tuberosus). Root crops. // NRI, 1987, 308p. www.appropedia.org/rootcrops20.

Клубни топинамбура сорта «Файз барака» Технические условия Tsh 40-02072446 – 01:2009.

Сок из клубней топинамбура сорта «Файз барака» Технические условия Tsh 40-02072446 – 02:2009.

Технологическая инструкция по производству сока из клубней топинамбура сорта «Файз барака» ТИ 40-02072446 – 02:2009.

“Маҳсулот сифатини бошқариш-маҳсулотни ишлаб чиқаришга тайёрлаш, ишлаб чиқариш”. Гост 15467-89

Товароведение продовольственных товаров (лабораторный практикум).

Киев-1988.

Рахимов Д.А. и др. «Углеводы и белки Helianthus tuberosus». // Химия природных соединений. 2003, №3. С.246-247.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов