Значение кластерных методов в трансферте инновационных товаров в национальную экономику

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
11-21
34
2
Поделиться
Салихов, С., & Хаитмедова, Н. (2013). Значение кластерных методов в трансферте инновационных товаров в национальную экономику. Экономика и инновационные технологии, (3), 11–21. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8082
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Трансфер технологий в отрослях народного хозяйства инновационных товаров и услуг обеспечивает экономическое рост предприятие на основе оснащение и модерназации новых техник и технологий и выпуска конкурентоспособных товаров отвечающие требованиям международных стандартов.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

1

С.А. Салихов.,

Н. Хаитмедова

ИННОВАЦИОН ТОВАРЛАРНИ ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИГА ТРАНСФЕР

ҚИЛИШДА КЛАСТЕР УСУЛЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

Трансфер технологий в отрослях народного хозяйства инновационных

товаров и услуг обеспечивает экономическое рост предприятие на основе
оснащение и модерназации новых техник и технологий и выпуска
конкурентоспособных товаров отвечающие требованиям международных
стандартов.

Transfer to the branches of agricultural innovational services, goods and

ensures economic growth company based basic equipment and development of new
techniques and technologies and release competitive products meet international
standards.

Калит сўзлар:

инновация, товаршунослик, инновацион ишланма,

трансфер, маҳсулот.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги

“Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга жорий
этишни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”

ги

916-сонли

қарорини

амалга

ошириш

Ўзбекистонда

инновацион

технологияларни халқ хўжалигига татбиқ этиш ва ҳозирги замон моделига
ўтиш учун ҳамма шароитларга эга. Қарорни амалга ошириш учун Ўзбекистон
Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, шунингдек,
бошқа идора ва инновация марказларининг илмий тадқиқот, таълим, тажриба-
конструкторлик ташкилотлари томонидан Давлат илмий техника дастурлари
доирасида ишлаб чиқарилган янги технология, усул, ишланма ва инновация
ғоялари намойиш этилди.

Шу давргача 2008 йилдан бошлаб ҳар йили 6 марта шундай ярмаркалар

ташкил этилган. 2008 йилда I-Республика инновацион ярмаркасида 602 та
мавзу бўйича иштирокчилар қатнашган бўлса, 2013 йилги VI ярмаркада 350 дан
ортиқ мавзу билан иштирокчилар қатнашди.

Тошкент давлат иқтисодиѐт университетининг ―Товаршунослик ва

товарлар экспертизаси‖ лабораториясида олиб борилаѐтган илмий тадқиқот
ишлари бўйича лаборатория ҳодимлари инновацион ярмарканинг I, II, III, IV, V
ва VI ярмаркаларида қатнашдилар. Ярмарканинг асосий мақсади
мамлакатимизнинг жаҳондаги иқтисодиѐт ва саноати ривожланган давлатлар
қаторига кириб боришининг зарур шарти ва мустахкам пойдевори бўлиб
хизмат қилишидир. Бундай вазифаларни талаб даражасида амалга ошириш
учун халқ хўжалигининг турли соҳаларида халқаро стандарт талабларига мос
бўлган рақобатдош товарларни ишлаб чиқариш учун янги инновацион
технологияларни яратиб берувчи Ўзбекистон Республикасини фани муҳим
аҳамиятга эгадир.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

2

Ўзбекистонда иқтисодий ривожланишнинг стратегик йўналиши бор

имкониятлардан тўлиқ фойдаланилган ҳолда илмий-техник ривожланишни
амалга ошириш яратилган интеллектуал имкониятларни зудлик билан ишлаб
чиқаришга татбиқ этлиш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар билан ички
бозор талабларини қондириш ва шу сабабли инновацион иқтисодиѐтни
шакллантириш зарур. Бундай тадбир талабларини амалга оширишда кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ҳозирги замон талабларини ишлаб
чиқаришга

жорий

этиш,

янги

замонавий

технологияларни,

янги

ассортиментдаги товарларни, селекция ютуқларидан фойдаланган ҳолда илмий
тараққиѐтнинг фундаментал ишланмаларини халқ хўжалигига татбиқ этиш
ҳозирги давр талаби бўлиб қолмоқда[1].

Ўзбекистан

Республикасида

халқ

хўжалиги

тармоқларини

глобаллаштириш ҳозирги даврдаги янги инновацион ғояларни, ишланма ва
технологияларни ишлаб чиқаришга трансфер қилиш орқали замонавий
талабларга мос бўлган иқтисодий ривожланишни таъмин этмоқда. Бундай
мураккаб жараѐнлар нафақат янги имкониятларни яратади, шу билан бирга
унинг ўзига хос таваккалчилик муҳитини яратади. Шу билан бир қаторда
инновацион ишланмалар миллий иқтисодиѐтни ривожлантиришда бозор
иқтисодиѐти талабларига нисбатан рақобатдош иқтисодиѐтни шакллантиришда
ва унга мослашишда катта аҳамиятга эга.

Ўзбекистан Республикасида юқори технологик кўрсаткичларга эга бўлган

замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш, уни модернизациялаш ва
маҳаллийлаштириш ташқи ва ички бозор учун рақобатбардош товарларни
ишлаб чиқариш орқали ўз мавқеига эга бўлмоқ шу куннинг асосий вазифаси
ҳисобланади. Ушбу улкан вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон
Республикасидаги ишлаб чиқариш корхоналарининг ҳозирги ҳолатини
объектив равишда таҳлил қилиш ва бундай масалаларга янги методологик
талаблар билан ѐндашиш орқали рақобатдош иқтисодий тизимни ташкил этиш
лозим. Бундай рақобатдош иқтисодий тизимни амалга оширишда турли
иқтисодий йўналишга эга бўлган бозор муносабатларини шакллантиришда
пухта ўйланган ва таҳлил қилинган истиқболли модернизацияланган миллий
иқтисодни шакллантириш зарур. Иқтисодиѐтни модернизациялаш халқ
истеъмол товарларини ишлаб чиқаришда бир-бирга боғлиқ соҳалардаги
стратегик йўналишлар рақобат муҳитини ташкил этиш умумиқтисодий
ривожланиш асосларини ташкил этади[2].

Бозор иқтисодиѐти шароитида ишлаб чиқариш корхоналарининг

иқтисодий барқарорлигини, ишлаб чиқарилаѐтган товарларининг юқори
рақобатдошлигини

таъминлаш

корхоналарнинг

иқтисодий

ўсишига,

авваламбор, уларни янги замонавий техника ва технологияларни ишлаб
чиқаришга жорий этишда, ишлаб чиқаришни дунѐ

стандратлари

ИСО 9001

талаблари асосида бошқаришга ва ишлаб чиқарилган юқори сифатли
маҳсулотларни халқаро бозорларга чиқаришда катта омил бўлади. Буларни
ҳисобга олган ҳолда рақобатдош иқтисодий механизмни ташкил этишда ҳамда
кластер назариясидан ҳар томонлама фойдаланиш орқали инновацион ғоя ва
ишланмаларни амалга ошириш мумкин.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

3

Ҳозирги вақтда товар ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб чиқарилаѐтган

товарларнинг халқаро бозорлардаги рақобатдошлиги таҳлил қилинганда,
кластерга бирлаштирилган барча шу тармоқдаги фирмаларнинг кластер
усулларидан фойдаланаѐтганларига қараб улар фаолиятларининг иқтисодий
кўрсаткичларига қараб баҳоланади.

Кластер усуллари қуйидагиларни таъминлайди:

-

замонавий

инновацион

ишланмаларни

ишлаб

чиқаришга

йўналтирилганда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни рақобатдошлигини
ошириш учун фойдаланиладиган барча ахборот воситаларидан унумли
фойдаланиш ва улар орқали корхонада хизмат қилаѐтган барча
мутахассисларни ахборот билан таъминлаш ва маҳсулот ишлаб чиқаришда
кластер талабларини таъминлаган ходимларни рағбатлантириш;

-

ишлаб чиқариш фирмаларининг инновацион кўрсаткичлари ўсиши,

тезлик билан янги технологик билимлар тарқалиши ҳамда рақобатдошлик
босими бошқа фирмаларни ҳам инновацион фаолиятлардан фойдаланишга
ундайди;

-

ишлаб чиқариш фирмалари янги инновацион ишланмаларни ишлаб

чиқаришга татбиқ этиши натижасида янги ишлаб чиқариш фирмалар бунѐд
этилишини тезлаштиради.

Юқори кўрсаткичларга эга бўлган кластер стратегиясига кўра юқори

иқтисодий кўрсаткичларга эга бўлган корхоналар, асосан, юқори ишчанликка,
билимга ҳамда фаолиятлари давомида рақобатдошлик кўрсаткичларига эга
бўлган мутахассислар ҳисобланади.

Инновация

татбиқ этилган янгиликнинг охирги натижаси ҳисобланиб, у

янгиланган объектнинг ташкилий томонлари амалга оширилиши натижасида
олинган иқтисодий-ижтимоий, экологик, илмий-техник ва бошқалар
фойдасидир.

Янгилик

– бажарилган ишларнинг натижаси, у олиб борилган

фундаментал, амалий илмий-текшириш ва экспериментал ишларни бирор бир
соҳага йўналтириб, юқори фойда олиш. Янгилик – интеллектуал мулк сифатида
кашфиѐт, ихтиро, саноат мулки, рационализаторлик таклифи орқали янги ѐки
янгиланган маҳсулотларга, технологияларга, ишлаб чиқаришда янги бошқарув,
ташкилий ва бошқалар: Ноу-Хау, янги яратилган илмий йўналиш, норматив-
техник ишланмалар, услублар, таклифлар ва бошқалар маркетинг тадқиқотлари
натижалари ҳисобланади.

Инновацион маркетингнинг асосий вазифаларидан бири мақсадга

йўналтирилган қидирув, танлов, илмий тадқиқот ишларини режалаш, бажариш
ва олинган рақобатбардош ишланмаларни амалга ошириш ва олинган янги
ишланмаларни халқ хўжалигида ишлаб чиқаришга йўналтириш ҳамда
бозорларни рақобатбардош товарлар билан таъминлашни амалга оширади.

Инновацион товар ва хизматлар илмий-техник ва янги ғоя, ишланма ва

технологиялар ҳамда яратилган интеллектуал мулкни чуқур ва ҳар томонлама
ўрганиб унинг натижаларини зудлик билан ишлаб чиқаришга трансфер
қилишдир. Инновацион маркетинг ресурслари замонавий илмий-техник
ахборотлар ҳисобланиб, улар иқтисодий қиммат турадиган истеъмол бозори


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

4

ҳисобланади. Уларни қидириш, таниш, мақсадга йўналтирилган ишларни
режалаштириш, амалга ошириш ва булар орқали ўз бизнесини ташкил этиш
лозим.

Инновацион товарларнинг асосий ўрганадиган йўналишларинг иқтисодий,

ташкилий, бошқарув, ижтимоий, психологик, ҳуқуқий омиллари инновацион
жараѐнларга ўз таъсирини ўтказади, яъни:

-

ишлаб чиқариш корхоналаридаги инновацион гуруҳ ишларининг тезлик

билан

тарқалиши

инновацион

технологик

билимлар

юксалишига

рақобатбардош босимларни бошқа кластер бўлимларга ўтиб корхона фаолияти
юксалишига олиб келади;

-

янги билим ва технологияларнинг тезлик билан рағбатлантирилиши

ишлаб чиқаришда бўлимларни шакллантиришга сабаб бўлади;

Кейинги йилларда юқори ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлган

давлатларда кластер стратегиялари ривожланиб бормоқда. Бу эса дунѐ илм-
фанига янги ғоя ва ишланмаларни яратиш бўйича катта сабоқ бўлмоқда.
Шунинг учун бугунги кунда ишлаб чиқариладиган товарларнинг сифат
кўрсаткичлари даражасини оширишда замонавий янги нанотехнологиялар,
асбоб-ускуналар, лабораториялар учун аниқлик ва тезликни ошириш учун янги
усуллар ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқилган[3].

Замонавий кластерлар, асосан юқори билим даражаси, талабларига

рақобатбардошлик мезонларига жавоб берувчи марказларда ташкил топмоқда.
Ҳозирги вақтда кластер талаблари бўйича олиб борилаѐтган ишларнинг
кўпчилиги иқтисодий томондан ривожланган давлатларда кузатилмоқда.
Кластер, асосан янги ғояли илм-фан ютуқларини ҳар томонлама мутаҳассислар
иштирокида ташкил этилиши мумкин бўлган техника ва технологиялар орқали
олинган янги ассортиментдаги товарлар ѐки хизматларни зудлик билан ишлаб
чиқаришга татбиқ этилишини таъминлайдиган ва бозор ―чуқурлиги‖ янги
талаби учун зарур бўлган рақобатбардош товарлар билан таъминлаб, мақсадга
йўналтирилган фойдани олишга қаратилган бўлиши керак. Бундай замонавий
талабларга жавоб берувчи илмий тадқиқот кўрсаткичлари билан исботланган ва
халқ хўжалигида ишлаб чиқаришга йўналтирилган ишларни кичик бизнес
субъектларида амалга ошириш мақсадга мувофиқ.

Кластер тизимини ташкил этишда кичик ва катта ишлаб чиқариш

корхоналар орасидаги горизонтал боғланиш эса бозорда бир гуруҳга оид
товарларнинг замонавий талабларга мослигини таъминлайди. Замонавий
кластерлар, одатда бир йўналишга йўналтирилган бир қанча ишлаб чиқариш
бўлакларидаги шу соҳага тегишли бўлган фирмаларни мақсадга йўналтирилган
занжир бўлаклари ҳисобланиб, доимо улар маълум бир маҳсулотлар яратишга
ихтисослашган бўлади. Кластер тизими бошқа хўжалик кооперация орқали
кичик, ўрта ва катта бизнесдан қуйидаги хусусиятлари билан фарқланади:

-

барча тизимдаги ишларни бир-бирига боғлайдиган қисқа ва узоқ

муддатга мўлжалланган режа асосида бошқарув ишини муқобиллаштирувчи
бош корхона бўлиши;

-

кластер тизимида қатнашаѐтган хўжалик юритувчи субъектлари асосий

қисмининг маълум бир жойда жойлашганлиги;


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

5

-

кластер тизимида қатнашаѐтган хўжалик юритувчи субъектларнинг узоқ

ва мустаҳкам алоқаларини ўрнатиб, бу боғлиқнинг аҳамияти бошқа
қатнашувчиларга доимийликни тарғиб этишини;

-

бир мақсадга бирлашган қатнашувчиларни узоқ даврга мўлжалланган

инновацион ишлаб чиқариш режаларини мувофиқлаштириш;

-

бошқарув тизимиининг барча режалаштирилган ишлари сифатини ва

ишни ўз вақтида бажаришни таъминлаш.

Кластер усулларининг бошқа усуллардан фарқи умумий кооперацияли

ишлаб чиқаришда асосий йўналиш истиқболли кластер мўлжаллари ҳозирги
даврдаги рақобатбардошлик устунлигини амалий жиҳатдан ишлаб-
чиқаришдаги инновацион технологиялар ташкилий, бошқарув ишлари ва
ишлаб чиқарилган товарларни истеъмолчиларга йўллаш ҳисобланади.

Кластер моделини ташкил этишда товарлар рақобат мезонини ўрганиб ва

уни истиқболлаб, рақобатдаги биринчиликка ҳаракат қилинади. Бу эса кластер
усулидаги энг керакли ўзаро боғланишни, технологияларни, ахборотлар
таъминотини, ишлаш услуби орқали мақсадга йўналтирилган комплекс
ишларини бош фирма режалаштиради ва унинг ижросини таъмин этишда барча
иштирокчилар билан ўзаро келишилган ҳолда мақсадни амалга оширади.
Бундай ўзаро боғланиш мақсадга йўналтирилган инновацион мавзуларни
амалга

оширишда

ҳамда

рақобатбардош

маҳсулотларнинг

охирги

намуналарини яратишда имкон беради.

Замонавий фан ва технология тобора рақобатли бозор курашига жалб

қилиб борилмоқда. Фундаментал билимлар ва уларнинг якуний маҳсули -
илмий техник маҳсулот—иқтисодиѐтнинг глобаллашуви шароитларида
давлатларнинг геосиѐсий манфаатларини амалга оширишнинг муҳим омилига
айланмоқда.

Аҳолининг турмуш фаровонлиги ўсишини, мамлакатнинг иқтисодий ўсиш

суръати, таълим, фан ва маданиятнинг ривожланиши, мудофаа қобилияти
бевосита юқори технологияли комплексни таркибий-технологик қайта тузишга
боғлиқ бўлмоқда. Бу соҳада юқори малакали илмий, тадқиқотчи ва муҳандис
кадрлар салоҳияти катта роль ўйнайди.

Ўзбекистон иқтисодиѐти ўсишининг таклиф этилган йўлини амалга

оширишда ишлаб чиқариш комплексини замонавий юқори технологиялар
билан таъминлаш бўйича стратегик вазифани ҳал этишга имкон беради.

Ривожланган давлатларнинг технологик ютуқларидан фойдаланиш, бу

соҳада аввало, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан
ҳамкорлик ўрнатиш, халқаро меҳнат тақсимоти ва кооперациядан имкон қадар
кенг фойдаланишга интилиш зарур. Бундай жараѐнлар бутун дунѐда рўй
бермоқда. Юқорида қайд этиб ўтилганидек, технологик жиҳатдан илғор
мамлакатлар ягона технологик макон тузган бўлиб, мамлакатимиз унга тенг
ҳуқуқли ҳамкор бўлиб кириши, айрим йўналишларда эса етакчилик учун
курашиши лозим, бунинг учун эса миллий технологик даражада етарлича
юқори бўлиши зарур.

Ҳозирги пайтда амалдаги иқтисодий тараққиѐт ва муваффақиятлар фақат

янги (фундаментал ва амалий) билимлар, янги технологиялар ва уларни ишлаб


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

6

чиқаришда жадал ўзлаштириш усуллари асосланиши мумкин; бунда билим ва
технологияларнинг аксарияти иккиѐқлама (ҳарбий ва фуқаролик) йўналишга
эга бўлади:

-

янги билим олиш ва янги технологиялар ишлаб чиқиш ҳақида ғамхўрлик

давлат ва барча мулкчилик шаклидаги корхоналарнинг умумий иши бўлиши
лозим; бунда давлат илмий техник, технологик ва конструкторлик ишламалари
(ИТТКИ)ни умумий мувофиклаштириш, фундаментал тадқиқотлар ва рискли,
лекин катта фойда келтириши мумкин бўлган лойиҳаларни молиялаштиришни
ўз зиммасига олади.

-

юқори технологияли маҳсулотлар билан халқаро бозорга чиқиш ташқи

иқтисодий фаолиятнинг бошқа барча турларига нисбатан анча самарали
бўлади; демак, мамлакатимизни ривожланган давлатлар ҳамжамиятига тенг
ҳуқуқли аъзо бўлиб киришига имкон берувчи халқаро ҳамкорликнинг ҳар хил
турлари ишга туширилиши лозим.

-

аксарият юқори технологияларнинг муҳимлиги ва тижорат нуқтаи

назаридан жозибадорлиги юқори технологияли фаолият соҳаларига хорижий
давлатлар махсус хизматлари ва жиноятчи гуруҳлари эътиборини жалб қилади.
Шунинг учун мамлакатнинг юқори технологияли тармоқларини айрим
ходимлар, корхона ва ташкилотлар ҳамда давлатимизга тажовузларидан сақлаш
муҳим аҳамият касб этади[4].

Ўзбекистон ички бозори хорижий товарлар учун очиқлиги шароитларида

мамлакат иқтисодиѐтининг муваффақиятини рақобатбардош маҳсулот ишлаб
чиқариш ҳолати белгилаб беради. Мамлакатимиз бой бўлган нефть ва бошқа
табиий ресурсларга ҳали узоқ вақт давомида талаб катта бўлади. Халқаро
меҳнат тақсимотида мамлакат хомашѐ субъекти ўрнини эгаллаб, табиий
ресурсларни эксплуатация қилиш маҳсулини жаҳон бозоридаги истеъмол ва
инвестицион товарларга алмаштириш мумкин эди. Бироқ бундай ҳолат бир
қатор сабабларга кўра мамлакатни кониқтирмайди. Аввало, шуни эътиборга
олиш керакки, мамлакат меҳнатга лаѐқатли аҳолисининг катта қисми қайта
ишлаш саноатида меҳнат қилади. Хомашѐ ва қайта ишлаш саноати марказлари
географияси эса шундай жойлашганки, бу аҳоли бандлигини кўнгилдаги
даражада таъминлашга ҳозирча имкон бермаяпти. Шу сабаб асосан
иқтисодиѐтнинг хомашѐ секторини ривожлантиришга йўналиш мамлакатни
нафақат сиѐсий-иқтисодий жиҳатдан, балки ижтимоий ва психологик жиҳатдан
ҳам қониқтирмайди.

Ривожланган

мамлакатлар

амалиѐтининг кўрсатишича, мудофаа

йўналишидаги илмий лойиҳа ва технологияларнинг 50-60%и потенциал
самарадорлиги юқори бўлиб, улар фуқаро сектори учун маҳсулотлар ва
иккиѐқлама

йўналишда

қўлланувчи

маҳсулотлар ишлаб

чиқаришда

фойдаланилиши мумкин. Иккиѐқлама йўналишда қўлланувчи маҳсулотлар
ишлаб чиқаришни ўзлаштириб олиш юқори технологияли комплекснинг
барқарор бўлмаган бюджет ажратмаларига мослашувчанлигини оширишга,
улардан

фуқаро

секторида

фойдаланиш

эса

жаҳон

бозорида

рақобатбардошликни оширишга имкон беради. Айнан шу сабабли халқаро


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

7

техник қўмиталар ва унинг маҳсулотларини жаҳон савдо тизимлари орқали
сотиш мамлакатнинг илмталаб фуқаро саноатининг жаҳон бозорига чиқишига
кўмаклашади

.

Фан-техника тараққиѐтининг асосий таркибий қисмларидан бири

инновацион фаолият, иқтисодий ривожланишнинг мазкур йўналишида
фаолликни таъминловчи омилларни, шунингдек, инновацион жараѐнларни
қўллаб-қувватловчи ва тартибга солувчи ташкилий тузилмалар хусусиятларини
ўрганиш ва улардан фойдаланиш ҳисобланади.

Инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш ва

рағбатлантириш

ҳақида

юқорида

шакллантирилган

тезис

жаҳон

тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда мамлакатимиздаги вазиятда инновацион
ўсиш стратегиясини амалга ошириш устувор ҳисоблансада, бир қатор
сабабларга кўра бугунги кунда уни амалга ошириб бўлмаяпти.

Таъкидлаш мумкинки, хозирги пайтда мамлакатда инвестицион фаолият

амалга оширилаѐтган шароитлар қуйидагича тавсифланади:

-

қонунчилик томонидан яқин, ўрта ва узоқ истиқболларга белгиланган

миллий мақсадлар ва уларга эришиш бўйича аниқ ифодаланган
механизмларнинг яратилганлиги;

-

макроиқтисодий барқарорлик вазифаларига бўйсундирилган давлат

тизимлари фаолияти натижалари доим ҳам технологик ривожланиш ва
инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш мақсадларига мос келавермаслиги,
айрим ҳолларда эса унга зид келиши;

-

мамлакатнинг миллий ҳавфсизлиги, иқтисодий барқарорлиги ва

ривожланиши манфаатларини таъминлаш воситаси сифатида инновацион
фаолиятга

давлат

томонидан

қўллаб-қувватлашни

амалга

ошириш

эҳтиѐжларининг ҳозирги сиѐсий даражада аниқ ифодаланмаганлиги.

Мамлакатнинг миллий мақсадларини амалга оширишга кўмаклашувчи

инновацион сиѐсат ўтказишни қуйидагича ифодалаш мумкин:

-

миллий хавфсизликни таъминлаш;

-

иқтисодий барқарорликка эришиш, иқтисодиѐтнинг имкониятларини

кенгайтириш ва умумий қувватини ошириш;

-

саноатни технологик қайта жиҳозлаш, жаҳон бозорида мамлакатимиз

товар ва хизматлари рақобатбардошлигини ошириш;

-

табиий ресурсларни асраш ва улардан оқилона фойдаланиш, атроф-

муҳит муаммоларини ҳал этиш;

-

аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш, муносиб турмуш

тарзини таъминлаш, соғлиқни сақлаш ва таълим олиш учун имкониятлар
яратиш;

-

озиқ-овқат, ҳомашѐ, материал ва энергияга бўлган миллий эҳтиѐжларни

кафолатли таъминлаш.

Бошқа мамлакатлар тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда инновацион

жараѐннинг таркибий қисмларини қуйидагича акс эттириш мумкин:

-

академик ва тармоқ институтлари, университетлар ва фирмаларнинг

илмий-тадқиқот бўлинмалари улар давлат томонидан молиялаштирилувчи ѐки


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

8

бошқа турда қўллаб-қувватланувчи фундаментал илмий тадқиқотлар ва
изланиш лойиҳалари учун масъул бўлади. Санаб ўтилган ташкилотлар
ҳисоботлар, турли ҳужжатлар, ихтиролар, илмий мақолалар шаклида
интеллектуал маҳсулот ишлаб чиқаради ҳамда илмий кадрлар тайѐрлаш билан
шуғулланади;

-

техник ва саноат-техник ташкилотлар

— улар инновацион ―ноу-хау‖га

эга бўлиб, бошланғич лойиҳалар устида ишлайдилар, синов намуналари яратиш
ва уларни синаб кўриш билан шуғулланадилар, техник тавсифлар, патентлар,
стандартлар ва регламент тайѐрлайдилар. Мазкур тузилмалар намуналар
тайѐрлаш учун кучли ишлаб чиқариш қувватлари, профессионал ва технологик
марказларга эга бўлиши керак;

-

илмий ва муҳандис техник ходимлар, шунингдек, инновацион

фаолиятнинг жорий муаммоларини ечишда талаб қилинувчи малакали кадрлар
учун таълим ва ўқитиш тузилмалари;

-

тадқиқот ва лойиҳалар бажарилишини назорат қилувчи ҳамда уларнинг

саноат сектори билан ўзаро алоқаларини мувофиқлаштирувчи ташкилотлар;

-

маҳсулот ва хизматларга талабни ва уларнинг тарқалишини ўрганиш

билан шуғулланувчи консалтинг ташкилотлари;

-

илмий-техник ахборот хизматлари

улар истиқболли лойиҳалар ҳақида

маълумот тўплаш, тайѐрлаш ва тарқатиш билан шуғулланади;

-

истеъмолчилар ва маҳсулотни сотиш масалалари билан шуғулланувчи

профессионалларни бирлаштирувчи бозор тизимлари.

Юқорида санаб ўтилган структура бирликлари ўртасидаги алоқалар

схемаси мураккаб бўлиб, бевосита алоқаларни ҳам, воситачилар ва тақсимот
тармоқлари ҳамкорликни ҳам қамраб олади.

Хорижий мамлакатларда технологияларни яратиш ва уларнинг трансфери

соҳасидаги

давлат

сиѐсати

саноат

ва

илмий-техник

сиѐсатнинг

устуворликларидан бири бўлиб, уларни мамлакатимиз иқтисодиѐтини
инновацион қайта қуришни таъминлашда қўллаш мақсадга мувофиқ.

Бунда асосий мақсадлар қуйидагилардан иборат:

-

инновацион фаолият жараѐнида, миллий, ҳарбий, саноат ва жамоатчилик

манфаатларига жавоб берувчи технологиялар яратишда ҳавфсизликни
таъминлаш;

-

илмий-техник фаолият натижалари ва янги илғор технологияларни фаол

жорий қилиш, илмий тадқиқотлар ва истиқболли лойиҳалар натижаларига
тааллуқли илмий-техник ахборотларни кенг тарқатиш, мамлакатнинг илмий-
техник, технологик ва улар асосида иқтисодий ва мудофаа салоҳиятини
ошириш;

-

ички ва ташқи бозорларда илмталаб қилувчи маҳсулотлар

рақобатбардошлигини ошириш.

Бозор иқтисодиѐтига ўтиш шароитида фан-техника тараққиѐтининг учта

асосий йўналишидан фойдаланиш мумкин:

а) анъанавий йўналиш;
б) замонавий йўналиш;
в) истиқболли, устуворлик йўналишлар.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

9

Инновацион технологияни халқ хўжалигига татбиқ этишда иқтисодий

самарадорликни қуйидаги усулларда баҳолаш мумкин:

-

янги техника ва технологияларни жорий этиш учун унинг иқтисодий ва

ижтимоий самарадорлигини аниқлаш керак. Шу сабабли янги техника ва
технологияларни жорий этиш асосида ишлаб чиқаришда юқори кўрсаткичларга
эришиш учун техник чора-тадбирларнинг қайси бири фойдали эканлигини
аниқлаш зарур;

-

фан-техника тараққиѐти тадбирларининг иқтисодий самарасини

ҳисоблаш тартиби услубий қўлланмаларда изоҳлаб берилган.

Уларга қуйидагилар киради:

-

капитал қўйилмаларнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш бўйича

намунали методика;

-

халқ хўжалигида янги техника, ихтирочилик ва рационализаторлик

тавсифларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш
методикаси;

-

корхоналар

ва

ишлаб

чиқариш

бирлашмалари

бошқаруви

автоматлаштирилган тизимининг иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаш
услубияти;

-

бошқарувнинг автоматлаштирилган тизими самарадорлиги;

-

меҳнатни илмий ташкил этиш

(МИТ) бўйича чора-тадбирларнинг

иқтисодий самарадорлигини аниқлаш услубияти;

-

атроф-муҳитни муҳофаза этиш бўйича чора-тадбирларни амалга

ошириш учун сарфланган харажатларнинг иқтисодий самарасини аниқлаш
учун вақтинчалик услубият.

Ундан ташқари, тармоқ вазифалари, илмий-текшириш институтлари,

лойиҳа ташкилотлари, олий ўқув

юртлари ҳам услубий материаллар

тайѐрлашлари мумкин.

Янги инновацион техникани яратиш орқали амалга оширилади, яратилган

ва жорий этилаѐтган ишлама самарали ѐки самарасизлигини билиш, демак,
самарани ўлчаш ва баҳолаш керак.

У

қандай қилиб аниқланади?

Янги ишланмаларнинг иқтисодий самарадорлиги барча ишлаб чиқариш

тармоқларида, илмий-текшириш институтларида, лойиҳалаш ташкилотларида
тегишли тадбирларни аввалги йиллардаги ўзлаштириш натижаларини
ифодаловчи ҳужжатлар асосида аниқланади.

Илмий-техникавий тадбирларнинг кўп йиллик тажрибаларига асосланган

турли кўрсаткичлар, жумладан, машина ва техникавий воситаларни ишлаб
чиқиш ҳамда улардан фойдаланиш натижасида эришиладиган йиллик
иқтисодий самарадорлик қуйидагича аниқланади:

Бу ерда: 3

1

ва 3

2

— мавжуд ва янги техника ѐрдамида маҳсулот бирлигини

ишлаб чиқариш харажатлари;


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

10

а - янги техникавий воситаларнинг сифатини, нисбий афзаллигини

ифодаловчи коэффициент;

А

2

- янги техника жорий этилгандан кейин унинг ѐрдами билан ишлаб

чиқариладиган маҳсулот ҳажми;

С - янги техникани лойиҳалаштириш харажатлари.

ҳисобланади.

Бу ерда:

ва

— мавжуд ва янги техникавий воситалар бирлиги

ѐрдамида йил давомида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми;

ва

- мавжуд ва янги техникавий воситалар қийматида уларни

тиклаш учун ажратмалар салмоғи;

- янги техникадан фойдаланиш даврида эришиладиган самарадорлик. У

қуйидаги формула ѐрдамида аниқланади:

Бу ерда:

- мавжуд ва янги техникадан фойдаланиш давридаги

жорий харажатлар;

- мавжуд ва янги техникадан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган

капитал қўйилмалар;

- капитал қўйилмаларининг норма даражасидаги самарадорлик

коэффициенти.

Янги техника самарадорлигини ҳисоблаш қиѐсий самарадорликни аниқлаш

тамойилларига асосланади. Янги техникадан фойдаланишнинг иқтисодий
самарадорлигини аниқлаш методикаси асосида амалга оширилади. Бу
методикага биноан иқтисодий самара қуйидаги формула ѐрдамида
ифодаланади:


Бу ерда: С - йиллик иқтисодий самара, сўм;

- янги техника ѐрдами

билан тайѐрланган маҳсулот бирлигига сарфланган қайтарилган харажатлар;

А

2

- ҳисобот йилида янги техника ѐрдамида ишлаб чиқарилган

маҳсулотнинг йиллик ҳажми.

Янги

техника

ва

технологиянинг

иқтисодий

самарадорлигини

режалаштириш ва башорат қилишда унинг бир қатор асосий техник-иқтисодий
кўрсаткичларга, жумладан, фойданинг кўпайиши, меҳнат унумдорлигининг
ошиши, меҳнат, моддий ва капитал сиғимининг пасайиши, маҳсулот
таннархининг камайишига таъсир этиши ҳисобга олинади. Масалан, янги


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

11

маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳисобига олинадиган режали фойданинг кўпайиши
қуйидаги формула билан аниқланади:


Бунда:

- келгуси даврда фойданинг ошиши (сўм ҳисобида);

- корхона улгуржи баҳоси ва янги маҳсулот бирлигининг ишлаб

чиқариш таннархи;

- корхона улгуржи баҳоси ва алмаштириладиган маҳсулотнинг

янги техниканинг жорий этилгунгача бўлган йилдаги таннархи (сўм ҳисобида);

- келгуси даврда ишлаб чиқариладиган янги маҳсулот ва янги

техникани жорий этишгача бўлган йилдаги алмаштириладиган маҳсулот хажми
(сўм ҳисобида).

Янги инновацион техника самарадорлигини ҳисоблаш ва таҳлил этишда

унинг ижтимоий натижалари ва оқибатларини ҳам ҳисобга олиш керак. Улар
жумласига, меҳнат шароитларини яхшилиш, хавфсизлик ва қулайликни
таъминлаш, ходимларнинг билими ва илми ҳамда малакасини ошириш, атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш, инсон фаолияти учун энг яхши шароитлар
яратилиши киради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Концепция «Базы данных инновационных проектов» 2010 год.

Агенство по трансферу технологий при Министерстве экономики, Проект
ПРООН Поддержке в сфере инновационной политики и трансфера
технологии».

2.

«Узбекистан на пути к экономике, основанной на знаниях: обеспечение

устойчивого экономического роста в XXI века» ЦЭИ, 2008 год, стр.30.

3.

«Основные показатели развития научно-технического потенциала и

инноваций Республики Узбекистан в 2009 году». Статистический бюллетень. –
Т.: Госкомстат РУз, 2010, стр.105.

4.

Инновацион ғоялар, технологиялари ва лойиҳалар I, II, III, IV, V ва VI

Республика ярмаркаси каталоглари. Тошкент 2009; 2010; 2011; 2012 ва 2013.

5.

Салихов С.А. «Инновацион маркетингда товар ва хизматлар» - Т.:

«Иқтисодиѐт‖ 2013, 160 б.

Библиографические ссылки

Концепция «Базы данных инновационных проектов» 2010 год. Агенство по трансферу технологий при Министерстве экономики, Проект ПРООН Поддержке в сфере инновационной политики и трансфера технологии».

«Узбекистан на пути к экономике, основанной на знаниях: обеспечение устойчивого экономического роста в XXI века» ЦЭИ, 2008 год, стр.30.

«Основные показатели развития научно-технического потенциала и инноваций Республики Узбекистан в 2009 году». Статистический бюллетень. -Т.: Госкомстат РУз, 2010, стр. 105.

Инновацион гоялар, технологиялари ва лойихалар I, II, III, IV, V ва VI Республика ярмаркаси каталоглари. Тошкент 2009; 2010; 2011; 2012 ва 2013.

Салихов С.А. «Инновацион маркетингда товар ва хизматлар» - Т.: «Иктисодиёт” 2013, 160 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов