Ахлоқий қадриятлар – маънавият негизи

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
1-7
30
14
Поделиться
Жалолова, У. (2012). Ахлоқий қадриятлар – маънавият негизи. Экономика и инновационные технологии, (3), 1–7. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7963
У Жалолова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.ф.н, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ахлоқий онг ва унинг элементлари. Ахлоқ - ўзгарувчан мураккаб ижтимоий ходиса. Ахлоқнинг моҳияти ва табиатини тушуниш учун унинг таркибий тузилиши, шаклланиши ҳамда қарор топиши қонуниятларини билмоқ лозим. Ахлоқ киши ва жамият ўртасидаги объектив ўзаро боғланишнинг маънавий ифодаси, умумий ва индивидуал манфаатларни мувофиқлаш заруратининг намоѐн бўлишидир. Шунингдек, у шахс билан жамият ўртасида юзага келадиган зиддиятларни бартараф этишнинг асосий шаклларидан биридир.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

1

Ў.К. Жалолова

фалсафа фанлари номзоди, доцент,

ТДИУ

АХЛОҚИЙ ҚАДРИЯТЛАР – МАЪНАВИЯТ НЕГИЗИ

Ахлоқий онг ва унинг элементлари.

Ахлоқ - ўзгарувчан мураккаб

ижтимоий ходиса. Ахлоқнинг моҳияти ва табиатини тушуниш учун унинг
таркибий тузилиши, шаклланиши ҳамда қарор топиши қонуниятларини билмоқ
лозим. Ахлоқ киши ва жамият ўртасидаги объектив ўзаро боғланишнинг
маънавий ифодаси, умумий ва индивидуал манфаатларни мувофиқлаш
заруратининг намоѐн бўлишидир. Шунингдек, у шахс билан жамият ўртасида
юзага келадиган зиддиятларни бартараф этишнинг асосий шаклларидан
биридир. Ахлоқни ҳуқуқ сингари ижтимоий қонун-қоидаларга ҳам, субъектив
кўрсатмаларга ҳам киритиб бўлмайди, чунки ахлоқ индивидуалликдан
ижтимоийликнинг қарор топиши усулларидан биридир. Шу сабабли ахлоқни
фақат ахлоқий онгдангина иборат деб қараб бўлмайди. У ахлоқий онг, ахлоқий
практика, ахлоқий муносабатлардан иборат бўлган, мантиқан мукаммал шаклий
бирликка эга. Бу элементларни бир-биридан ажратиб бўлмайди, улар ўзаро
боғлиқ, уларни назарий жиҳатдангина ажратиб олиш мумкин, чунки ижтимоий
ҳаѐтда соф ахлоқий ҳодисалар йўқ. Шунингдек, ахлоқнинг барча элементлари
бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлсада, нисбий мустақилдир. Ахлоқ соҳасида,
унинг таркибий тузилишида энг элемент ахлоқий онгдир.

Ахлоқий онг

ахлоқий талабларни, меъѐрларни, қоидаларни, адолат

ҳақидаги тасаввурларни шакллантирадиган қарашлар, ғоялар, фикрлар,
назариялардир.

Инсоннинг ҳар қандай хатти-ҳаракатлари онг орқали

бажарилади, аммо жамият уларни саралаб, манфаатдор бўлганларинигина
юзага чиқаради. Ахлоқий онгнинг ижтимоий аҳамияти ҳам худди ана
шундадир.

Ахлоқий онгда

воқелик қонунлар сифатида эмас, балки инсоний

хатти-ҳаракатларга қўйилган ижтимоий тартиб, талаблар, меъѐрлар шаклида
қайд этилади. Ахлоқий онг ижтимоий ва индивидуал онгга бўлинади. Шу
сабабли ахлоқий онг, бир томондан, жамият ѐки гуруҳнинг талаблари
нормативларини ифодаласа, иккинчи томондан, шу талабларни англашнинг
индивидуал, шахсий шакли ва уларни амалда намоѐн қилишдир.

Ахлоқий онгда меъѐрлардан ташқари одат ва анъаналар муҳим тажриба

ва ақл билан чамбарчас боғланиб кетади, ҳиссий тажриба бўлмаса, ақл бўм-
бўш, ақл иштирок этмаган ҳиссий тажриба эса кўрдир, деб таъкидлаган эди
И. Кант. В.К. Белинский таъбири билан айтганда: «Ҳиссиѐти бўлмаган ғоялар
совуқ, улар нур сочади-ю, аммо иситмайди, жозиба ва ҳароратдан маҳрумдир».

Ақл ҳиссиѐтларга маълум ижтимоий йўналиш беради, эмоционал

ҳиссиѐтлар эса онгда ўзининг ақлий асосини топади. Ҳиссиѐтлар маълум
маънода, кишидаги асосларни кучайтиради, чунки таҳлил ва баҳолаш билан
боғлиқ бўлган ахлоқий жараѐнга ақлнинг таъсир этиши учун кўп вақт талаб
қилинади, ахлоқий ҳиссиѐт ва туйғулар эса жуда тез таъсирланади.

Киши ўз ҳаѐтини хавф остига қўйиб, бошқаларга ѐрдам бераѐтганида,

сувга чўкаѐтган одамни қутқараѐтганида, ѐнаѐтган уйдан болани олиб чиқиш


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

2

пайтида ижтимоий муаммолар ҳақида ўйламайди, мулоҳаза қилиб ўтирмайди,
бирор-бир манфаатни кўзламайди. Бундай шароитда одам тезлик билан ҳиссиѐт
ва туйғулар таъсирида ҳаракат қилади. Унинг рухиятида тўпланган тажриба
фаол тарзда активлашади, кишини фаолиятга ундайдиган куч сифатида намоѐн
бўлади. Инсон ҳаѐтида туйғу ва ҳиссиѐтларнинг аҳамияти катта. Биз
бошимиздан кечирган, ҳис қилган барча нарса қалбимизда из қолдиради,
хотирамиздан сира чиқмайди. Маълум бир руҳий кўтаринкилик, ҳис-
туйғуларсиз фаолият, ижод, қаҳрамонона ишларнинг бўлиши мумкин эмас.
Гегел айтганидек, оламда бирор-бир улуғворлик эҳтироссиз воқе бўлган эмас.
Инсоний ҳис-туйғуларсиз ҳақиқатни очиш ҳам мумкин эмас. Демак,
туйғуларсиз ҳақиқий ахлоқий улуғворлик ҳам йўқ ва бўлмайди ҳам.

Аммо ҳис-туйғулар маълум даражада хатти-ҳаракатнинг аҳамиятини

белгилагани билан, ҳамиша ҳам хулқнинг доимий сабабчиси бўла олмайди.
Гарчи киши ижтимоий ҳаѐтдаги қатор ҳодисаларнинг бевосита таъсиридан
тўғри хатти-ҳаракат қилишга, масалан, ижтимоий манфаатларни шахсий
манфаатлардан юқори қўйишга тайѐр туришга олиб келиши мумкин, албатта,
лекин у бутун шароитни таҳлил қилиб кўрмаган бўлса, унда қатъий маслак,
ишонч, эътиқод бўлмаса, унинг бу хатти-ҳаракати тасодифий жўшқинлик
демасдан бўлмайди. Шу сабабли ахлоқий онгнинг марказий элементи кишида
маълум ҳаѐт шароитлари ва тарбия таъсирида қарор топган қатъий билимлар ва
ахлоқий тартиб-қоидаларга нисбатан барқарор эмоционал муносабатдан иборат
бўлган ишончдир. Ишонч хулқ меъѐрини субъектив қабул қилиш бўлиб, киши
намуна оладиган ахлоқ тамойилларининг тўғрилиги ва адолатли эканлигига
амин бўлишлигидир. Аммо ахлоқий ишончнинг ўзига хос томонлари шу билан
чекланмайди, чунки бу томон фақатгина ахлоқий заруратни ақлан
тушунишгинадир.

Ахлоқий талабларнинг ҳаққонийлигини англашгина эмас, балки у ѐки бу

ахлоқий дастурларга риоя қилиш учун тўла тайѐрликни билдиради.

Шунинг

учун, ахлоқий ишонч шахснинг фаолият йўналишини, унинг мақсадга
интилиши, хулқнинг яширин мотивлари тузилмасини ҳамда унинг умумий
нуқтаи назарини, ҳаѐтдаги ўринини, яшаш маъносини белгилайди.

Ахлоқий

ишонч ўзида рационал ва эмоционал томонларни ифодалаб, турғунлик беради,
шахснинг ахлоқан «зангламаслигига» кафолат яратади, киши ҳар қандай қийин
шароитларда ҳам ўз тамойилларидан қайтмаслигини англатади.

Ахлоқий онгнинг ўзига хос ва айни пайтда энг муҳим элементи шахснинг

ахлоқий сифатларидир. Кишиларнинг ахлоқий сифатлари, яъни фазилатлари
ижтимоий, сиѐсий, иқтисодий сабаблар билан изоҳланади. Ҳар бир даврда
асосий ахлоқий сифатлар ҳукмрон идеолигиянинг, мафкуранинг умумий
йўналиши билан белгиланади. Бироқ ахлоқ идеологиядан, мафкурадан ўзининг
умуминсоний, миллий хусусиятлари билан ажралиб туради. Ахлоқий сифатлар
ижобий ва салбий бўлади. Ижобий ахлоқий сифатларга, биз буни фазилатлар
деб ҳам юритамиз, масалан, меҳнатсеварлик, камтарлик, хушмуомалалик,
эзгулик, самимият, инсоф, андиша, ҳаѐ сингарилар киради. Бу бизнинг ахлоқий
қадриятларимиздир. Салбий сифатларга, буни иллатлар дейишимиз ҳам
мумкин, масалан, хоинлик, порахўрлик, иккиюзламачилик, лаганбардорлик,


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

3

ҳасад, дағаллик, иродасизлик, мунофиқлик, шахсиятпараслик, худбинлик,
мансабпараслик кабилар киради.

Ахлоқий сифатлар ҳақидаги тушунчалар бошқа жамият ҳодисалари каби

тарих давомида ўзгариб, ривожланиб, сайқалланиб боради. Масалан, ижтимоий
ҳаѐтнинг ҳамма соҳаларига дин, черков ҳукмронлик қилган ўрта асрларда –
эътиқод, умид ва муҳаббат, яъни худога эътиқод, унинг шафқатига умид ва унга
муҳаббат асосий фазилатлар, деб ҳисобланган. Ҳозир она-юртимиз
мустақиллик ва демократик йўлдан бориб, бозор иқтисодий шароитида ҳаѐт
кечирар экан, айниқса, ватанпарварлик, миллий ғурур фазилатларини
тадбиркорлик, ўзаро манфаатдорлик, ҳамкорлик, сабр-тоқат, осойишталик,
қаноатлилик фазилатлари билан уйғунлаштириб боришни тақозо этмоқда.
Мураккаб иқтисодий шароит чигалликларини ечишда ахлоқий баркамоллик,
миллий

урф-одатларимиздан

маънавий

юксаклик,

маданий-маърифий

меросимиз таъсир этмасдан қолмайди, албатта.

Президентимиз

И. Каримов

Ўзбекистон

Республикаси

Олий

Мажлисининг 1-мажлисидаги маърузасида таъкидлаганидек, «Маънавият
тарбиянинг энг таъсирчан қуроли экан, ундан оқилона фойдаланиш
болаларимизни ватанпарварлик, ростгўйлик, ҳақсеварликка ўргатиш керак
бўлади. Аслини олганда, ахлоқ – маънавиятнинг ўзаги. Инсон ахлоқи шунчаки,
салом-алик, хуш муомиладангина иборат эмас. Ахлоқ – бу аввало инсоф-адолат
туйғуси, имон, ҳалоллик дегани».

Қадимги аждодларимиз комил инсон ҳақида бутун бир ахлоқий талаблар

мажмуасини, замонавий тилда айтганда, шарқона ахлоқ кодексини ишлаб
чиққанлар. Киши қалбида ҳаромдан ҳазар, нопокликни, адолатсизликка
нисбатан муросасиз исѐни бўлиши керак.

Шундай одамгина лафзини сақлайди, бировнинг ҳаққига хиѐнат

қилмайди, садоқатли бўлади, Ватан, халқ учун жонини фидо этишга ҳам ўзини
аямайди. Бунинг акси ўлароқ, ѐлғончи, ваъдабоз кишида ватанпарварлик
туйғуси бўлмайди. Манфаатпарастлик йўлида қилган ҳар бир қинғир иш, у
қанчалик баландпарвоз таъриф-тавсифларга ўралмасин, фатволар тўқиб
чиқарилмасин, барибир Ватанга ҳиѐнатдир.

Ахлоқий амалиёт.

Ахлоқ мазмуни ақлий ва ҳиссий лаҳзалардан, яъни

ахлоқий онгдангина иборат эмас. Ахлоқий онг кишиларнинг хатти-
ҳаракатларида, уларнинг амалий ҳаѐтида намоѐн бўлади. Шу сабабли
ахлоқнинг иккинчи элементи ахлоқий амалиѐтдир. Ахлоқий амалиѐт –ахлоқий
онг ҳодисалари, яъни мотивлар, ниятлар, дунѐқараш, ахлоқий қадр-қиммат
идеаллар ва ҳ.к.ларда намоѐн бўладиган хулқни, сон-саноқсиз хатти-
ҳаракатлар,

алоқа

муносабатларни

ахлоқий

мақсадларга

онгли

бўйсундиришдир; кишининг ижтимоий ҳаѐти турли томонларига: меҳнатга,
жамоага, оилага, қариндошларга, дўст-биродарларга муносабати, фан, санъат,
маданият соҳасидаги фаолияти, шунингдек, кишининг ўзи гувоҳ бўлган ѐки
қатнашаѐтган кундалик ҳаѐт воқеаларига муносабати ва бошқалардир. Бошқача
айтганда, ахлоқий амалиѐт амалда намоѐн бўладиган ахлоқдир. Унда шахснинг
жамиятга муносабатигина эмас, балки жамиятнинг шахсга, шунингдек,
шахснинг табиатга ва ўз-ўзига муносабати ҳам ўз ифодасини топади.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

4

Ахлоқлилик, хулқ-ахлоқий амалиѐтга қараганда торроқ тушунча. Хулқ

кишининг онги ва иродаси билан белгиланадиган ахлоқий хатти-
ҳаракатларнинг йиғиндиси, тизимидир. Кишиларнинг ахлоқий хулқи ахлоқий
бойликларни шакллантириш, жамиятнинг ахлоқий муҳитини яратишда катта
роль ўйнайди. Хулққа хос хусусият, унинг бирлиги элементи хатти-ҳаракатдир.
Хатти-ҳаракат, мотив кишининг ижобий ѐки салбий хислатлари намоѐн
бўладиган фаолиятдир. Бошқача қилиб айтганда, хатти-ҳаракат кишининг
онгли йўналтирган ва якунланган ҳаракати ѐки фаолиятидир.

Хатти-ҳаракатлар тўғридан-тўғри фаолият қилишдангина иборат эмас.

Улар фаолиятсизлик – сукут, пассивлик, лоқайдлик ѐки бўлмаса имо-ишора,
қилиқ, оҳанг тарзидаги муносабатларда ҳам ифодаланиши мумкин.

Хулқда, кишининг хатти-ҳаракатларида, унинг ички, маънавий дунѐси,

фикри, туйғуси, интилишлари, адаблари акс этади. Жамиятда мавжуд бўлган
ахлоқий талабларнинг ҳам ижобий, ҳам салбий кўринишлари хатти-ҳаракатда
намоѐн бўлади.

Ахлоқ, онг ва фаолият бирлиги тарзида, яхшилик ва

ѐмонликнинг, адолат ѐки адолатсизликнинг, виждонлилик ѐки виждонсизликни
намоѐн этадиган охирги ҳужайра – бу хатти-ҳаракатдир.

Шу сабабли хулқ ва

хатти-ҳаракатларга қараб биз ўз мулоҳазаларимизни билдира оламиз.
Маълумки, бир ҳаракатнинг ўзи ҳам ѐмонлик тариқасида баҳоланиши мумкин.
Албатта бундай ҳолда иккала баҳо ҳам тўғри бўлавермайди. Ахлоқий баҳолаш
нотўғри субъектив бўлмаслиги учун муайян жамиятда фақат бирдан-бир
мумкин бўлган ахлоқий муносабатларнинг объектив мезонига, умуминсоний
характерига таянмоқ керак.

У ѐки бу фаолиятни ахлоқий баҳолашда кишининг ўз ҳаракатларига

субъектив муносабатини ифодалайдиган ахлоқий сабаб муҳим роль ўйнайди.
Хулқнинг сабаблари ижобий ѐки салбий бўлиши мумкин. Биз таркибида
эгоистик сабаблар бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни, гарчи у объектив
жиҳатдан ижобий натижалар берган бўлса-да, қоралаймиз. Бирор-бир ҳаракат
юксак, ахлоқий мақсадлар ва ҳар қандай эгоистик мўлжаллар «мен бундан нима
наф кўраман?»дан холи амалга оширилса, бу ҳаракат ахлоқий бўлиш билан
бирга гўзал ҳамдир.

Айтайлик, киши балконда ўсаѐтган гулларга сув қуйди. Бу ҳаракат

ахлоқий ҳам эмас, ахлоқсизлик ҳам эмас. Мабодо бу киши бемор ѐтган, гуллари
қаровсиз қолган қўшнисининг гулларини суғорса, тамоман бошқа гап. Хатти-
ҳаракатлар бошқа кишининг, жамиятнинг, гуруҳнинг манфаатлари билан
даҳлдор бўлган чоғда ахлоқан баҳоланади. Кишиларнинг хатти-ҳаракатлари ўз-
ўзидан эмас, балки ижтимоий ҳаѐтнинг бир бўлаги бўлгани учун яхшилик ѐки
ѐмонлик деб баҳоланади, қадрланади. Сиртдан қараганда тўғри иш қиладиган
бўлиб кўринсада, аммо бу ўзининг шуҳрати, обрўси, фойдасини кўзлаб
қилинаѐтган хатти-ҳаракатларни ахлоқий деб бўлмайди. Хатти-ҳаракатларнинг
ахлоқийлик даражаси онглилик, самимийлик, беғаразлик, ихтиѐрийлик, эркин
танлаши билан ахлоқий қийматга эгадир.

Шахснинг хулқида унинг ўз-ўзини англаши, мавжуд ижтимоий

муҳитининг ахлоқий талаблари ҳақида тасаввурга эга бўлиши ҳам муҳимдир.
Бироқ хулқ меъѐрлари ҳақидаги тасаввурлар, билимлар билангина кишилар


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

5

хуш ахлоқли бўлиб қолавермайди. Ахлоқ кодексини ѐдлаш билан иш битмайди,
балки шу хулқ қоидаларининг чинлигига, зарурлигига чуқур ишонч бўлиш
керакки, улар кишиларнинг фаолиятида, хатти-ҳаракатида ўзининг амалий
ифодасини топмоғи лозим. Ҳатто «Киши бирон яхши ахлоқий хатти-ҳаракатни
қилиш билан, - дея тўғри таъкидлаган эди Гегел, - у хали фазилатли хулқ
воситаси унинг характеридаги доимий белгига айланган чоғдагина фазилатли
бўла олади». Ахлоқий хулқнинг ҳақиқий асоси билимлар билан киши маънавий
ишончининг қўшилиб кетишида ва уларнинг хатти-ҳаракатларида амалга
ошувидадир.

Шундай қилиб, ҳар қандай ҳатти-ҳаракат хулқ ва фаолият ахлоқий

бўлавермайди.

Ахлоқий амалиѐт деганимизда шахснинг бошқа кишиларга

муайян муносабати ифода қилинадиган хатти-ҳаракатлар ва хулқ кўзда
тутилади.

Бунда албатта шахсда ижтимоий ва шахсий манфаатлар уйғунлиги,

жамиятга онгли муносабатда бўлиши, хулқида ахлоқий сабаб ва ниҳоят,
ахлоқий хатти-ҳаракатнинг заминида маълум даражада эркинлик, танлаш
эркинлиги бўлиши лозим. Қисқаси ахлоқий амалиѐт онглилик, ижтимоийлик ва
фуқороликнинг энг олий ифода мезонидир. Бу талаблар бўлмаса, умуман,
ахлоқий амалиѐтнинг бўлиши мумкин эмас. «Бозор иқтисодиѐтига ўтиш
босқичида ўғрилик, порахўрлик, муттаҳамлик ва бошқа ғайриахлоқий
кирдикорлар билан боғлиқ бўлган турли муаммолар келиб чиқиши мумкинлиги
равшан, - дейди Президентимиз И.Каримов ўзининг “Ўзбекистон иқтисодий
ислоҳотларни чуқурлаштириш” номли асарида, - аммо бу иллатлар айрим
кишиларнинг маънавий қашшоқлиги, жамият тақдирига бефарқлиги
оқибатидир»

Ахлоқий муносабатлар

.

Ахлоқнинг учинчи элементи ахлоқий

муносабатлардир. Ахлоқий муносабатлар – ижтимоий муносабатларнинг
таркибий қисмидир. Ижтимоий муносабатларнинг ҳар қандай тури сингари,
ахлоқий муносабатлар ҳам ахлоқ меъѐрлари билан чекланган, шахс ва жамият,
кишилар ўртасида алоқалар, боғланишлар тарзида мавжуд. Шунга асосан
ахлоқий муносабатлар ўз шаклига кўра эпизодлик, яъни ҳалокатга учраган
одамга ѐрдам кўрсатиш ва турғун, яъни оила, жамоа, гуруҳ, маҳалладаги
одамлар билан бўлган муносабат турларига бўлинади. Аммо ахлоқий
муносабатлар бу фақат алоқалар, боғланишлардангина иборат бўлмай, айни
пайтда меъѐрий асосга эга бўлган ўзаро таъсирни кишининг бошқа одамлар
жамият олдидаги бурчларини ҳам ўз ичига олади.

Ахлоқий муносабатлар, одатда дастлаб стихияли, моддий муносабатлар

асосида шакллана бошлайди. Сўнгра эса тараққий қилиб моддий
муносабатлардан ажралиб чиқиб, мафкуравий, ғоявий, маънавий муносабатлар
соҳасига кира боради. Ахлоқий муносабатлар кишиларнинг иродасидан
ташқари пайдо бўлиб, ахлоқ меъѐрларининг қарор топиши, жамоатчилик
томонидан қўллаб-қувватланиши жараѐнида, албатта, кишилар онги орқали
ўтади.

Ахлоқий муносабатлар ўз мазмунига кўра ѐ бошқарув ѐки қўриқлов

вазифаларини бажаради. Бошқарувчи ахлоқий муносабатлар муайян
жамиятнинг меъѐрлари талабларига мувофиқ ҳолда юзага келади, улар


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

6

мажбурийлик вазифаларига даҳлдордир. Қўриқловчи ахлоқий муносабатлар шу
меъѐрларни бузувчи хатти-ҳаракатлар юз бериши натижасида пайдо бўлади ва
ижтимоий таъсир чораларини амалга оширишни таъминлайди. Демак, ахлоқий
муносабатларнинг субъекти якка шахслар, гуруҳлар, оила, жамоа, давлатлар ва
ҳ.к. бўлсин барибир ҳамиша одамлардир. Фақат одамлар ва ижтимоий
ҳодисаларгина эмас, балки табиат ва унинг элементлари ҳам ахлоқий
муносабаталарнинг объекти бўла олади.

Ахлоқий муносабатлар ижтимоий муносабатларнинг бошқа турларидан

фарқ қилиб, ҳамиша ва ҳамма жойда ахлоқий меъѐрлар, баҳолар таъсири
кўриниб туради. Улар ахлоқий фаолият, хулқ, хатти-ҳаракатларда, атрофдаги
ижтимоий борлиққа нисбатан ахлоқий таъсир кўрсатишда юзага келади.
Ахлоқий муносабатларнинг баҳоловчи характери билан бирга императив,
йўналтирувчи характерга эгалиги ҳам унинг ўзига хос белгисидир. Ахлоқий
муносабатларда, кишиларнинг фаолияти ва хатти-ҳаракатлари, улар
муносабатларининг ахлоқий-амалий ифодаси сифатида асосий ўрин тутади.
Айни пайтда ахлоқий муносабатлар бошқа ижтимоий муносабатлар сингари
мустақилдир.

Шундай қилиб,

ахлоқий муносабатлар ахлоқнинг элементи сифатида,

бирлигидан, ижтимоий муносабатларнинг бошқа турлари билан, иккинчидан,
мураккаб бир бутунликни ташкил этадиган ахлоқнинг бошқа элементлари
билан чамбарчас боғлиқ. Ахлоқнинг элементлари ахлоқий онг, ахлоқий
амалиѐт, ахлоқий муносабатлар ахлоқнинг элементлари сифатида бир-бирлари
билан чирмашиб кетади.

Масалан, ахлоқий фаолият ва ахлоқий муносабатлар ижтимоий ҳаѐтнинг

ўзига хос томонлари сифатида ахлоқий онг предметидир. Ахлоқий фаолият
киши томонидан ўз амалиѐтининг мазмуни ва мақсадларини ахлоқий жиҳатдан
англаши туфайли юзага келади. Ахлоқий муносабатларнинг кишилар
фаолиятини тартибга солувчи бошқа усуллардан ажратиб олиш қийин бўлганда
ахлоқий онг, ѐрдамга келади. Ўз навбатида, ахлоқий муносабатлар хулқнинг
ахлоқий шарт-шароит ва аҳамияти нуқтаи назаридан олинган кўринишларидан
бошқа нарса эмас. Ахлоқий муносабатлар меъѐрларни қўллаб-қувватлаш ва
ижро этишнинг ижтимоий механизми бўлиб, ҳамиша меъѐрларни
шакллантириш, ривожлантириш, сақлаш ва кейинги авлодларга қолдириш
жараѐнларини

мужассамлантирган

бўлади.

Ахлоқий

меъѐрларнинг

таъсирчанлиги ҳаѐтбаҳш кучининг мезони ахлоқий муносабатларнинг
ифодасидир. Ахлоқ меъѐрлари ўз натижалари – ахлоқий муносабатлардан
ташқари мавжуд бўлганда эди, ўзининг ижтимоий аҳамиятини йўқотган бўлар
эди. Шундай қилиб, ахлоқнинг барча томонлари бир-бирини тақозо этади ва
бир-бирини белгилайди.

Аммо ахлоқнинг барча томонлари мустаҳкам бўлиши улардаги

фарқларни, зиддиятларни ҳам йўққа чиқармайди. Масалан, ахлоқий
муносабатлар ахлоқий онг синовдан ўтказган хулқ меъѐрларининг амалиѐтда
мустаҳкамланиш шакли бўлиб, мавжуд ходиса тариқасида намоѐн бўлади.
Ахлоқий онг эса фақатгина мавжуд ахлоқий ҳодисаларнигина эмас, балки
лозим бўлган ҳодисаларни ҳам ифодалайди. Худди шу сабабли улар бир-бирига


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

7

мос келмайди, зиддиятли бўлади. Зиддиятлар, айниқса, ижтимоий бир тузумдан
иккинчисига ўтиш даврида кескин тус олиши мумкин.

Ахлоқнинг таркибий қисмларини таҳлил қилгандан сўнг унга қуйидагича

таъриф бериш мумкин. Ахлоқ тарихан вужудга келган ижтимоий ходиса бўлиб,
киши хулқини бошқариш вазифасини бажарадиган, бир-бирини тақозо этадиган
ва белгилайдиган элементлар ахлоқий онг, ахлоқий амалиѐт ва ахлоқий
муносабатларнинг мураккаб бирлигидир.

Ахлоқ «ўз-ўзидан» ҳаракатлантирувчи тизим сифатида маънавий

ҳаѐтнинг энг муҳим ва кенг соҳаси бўлиб, функционал хусусиятга эга. Унинг
барча функцияларидаги мураккаб диалектик ўзаро алоқадорликка қараб ўзига
хослиги ва ролини белгилаш мумкин. Одатда ахлоқнинг умумий функциялари:
тартибга

солиш

(бошқарув),

рағбат,

баҳолаш,

билиш,

тарбиялаш

функцияларидан иборат, деб ҳисобланади. Амалда эса уларнинг барчаси бир-
бирини тўлдиради ва бир-бирига ўтиб туради, бири бошқаси орқали (кетма-кет)
амалга ошади. Бир-бирини тўлдиришда улар ахлоқнинг шахсий ва ижтимоий
манфаатларнинг мослашувини ва шу асосда жамият мавжудлиги ва
ривожланишининг зарурий шарти бўлган тартиб-интизомга риоя қилишни
ифодалайди.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов