Влияние макроэкономических проблем на международные фондовые рынки и мировую экономику

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
221-226
26
4
Поделиться
Халиков, У. (2016). Влияние макроэкономических проблем на международные фондовые рынки и мировую экономику. Экономика и инновационные технологии, (1), 221–226. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8668
У Халиков, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье проанализированы влияние макроэкономических проблем на мировые фондовые рынки и на мировую экономику, а также актуальные проблемы глобального кризиса, сформулированы собственные мнения и научно-теоретические выводы автора по этим вопросам.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

У.Р. Халиков,

мустақил изланувчи, ТДИУ

МАКРОИҚТИСОДИЙ МУАММОЛАРНИНГ ХАЛҚАРО ФОНД

БОЗОРЛАРИГА ВА ДУНЁ ИҚТИСОДИЁТИГА ТАЪСИРИ

В статье проанализированы влияние макроэкономических проблем на

мировые фондовые рынки и на мировую экономику, а также актуальные
проблемы глобального кризиса, сформулированы собственные мнения и
научно-теоретические выводы автора по этим вопросам.

In this article includes analysis influence of macroeconomic problems on

world stock markets and on world economy, and also actual problems of global
crisis are analyzed, own opinions, interpretation and scientific-theoretical
conclusions of the author on these questions are formulated.

Калитли сўзлар:

фонд бозори, глобал инқироз, қимматли қоғозлар

бозори, макроиқтисодий муаммолар, молиявий муаммолар.


Жаҳон

иқтисодиёти

тарихида

турли

даражадаги

жиддий

макроиқтисодий муаммолар пайдо бўлиб турган, улар иқтисодиётга, банклар,
қимматли қоғозлар, фонд ва инвестициялар бозорлари фаолиятига ўз салбий
таъсирини бевосита ўтказган. Мазкур масалалар дунё иқтисодчи олимларининг
кўплаб илмий ишларида ўзига хос тарзда тадқиқ этилган.

Шунингдек, дунё иқтисодиётида макроиқтисодий мувозанат бузилиши

натижасида макроиқтисодий ва молиявий муаммолар жиддий тус олган ҳолда
турли даражадаги инқирозларни келтириб чиқарган. Ўз навбатида, ҳар бир
мамлакат томонидан инқирозга қарши чоралар ишлаб чиқилиб, монетар ва
фискал сиёсат самарадорлигини ошириш асосида муаммолар ҳал этилган.

Ҳар бир мамлакат иқтисодиётида ўзаро мутаносибликни, барқарор

ривожланиш ва иқтисодий ўсишни таъминлашда ҳукумат банк-молия тизими
орқали фонд бозоридан ҳамда инвестициялардан фаол фойдаланади.
Шунингдек, фонд бозори ва инвестициялар давлат иқтисодий сиёсатининг
устувор мақсадларига эришишда қулай шарт-шароитлар яратади.

Макроиқтисодий муаммолар чуқурлашиб, жиддий тус олиши биланоқ

турли инқирозларни келтириб чиқарган. Шу боис уларнинг айримлари
тўғрисида қисқача бўлса-да, тўхталиб ўтамиз.

1857 йилда Биринчи жаҳон инқирози бўлиб ўтган. Ушбу даврдаги

инқироз АҚШ темир йўллари компанияларининг банкрот бўлиши ва акция
бозорларининг барбод бўлиши билан якун топган.

Мазкур инқироз Буюк Британия ва Европанинг бошқа давлатларини ҳам

қамраб олган. Ушбу даврда АҚШда темир рудаси ишлаб чиқариш 20 фоизга,
пахта толаси истеъмол қилиш 27 фоизга камайди. Буюк Британияда кемалар
ишлаб чиқариш 26 фоизга, Германияда эса темир рудаси истеъмоли 25 фоизга,
Францияда темир рудаси ишлаб чиқариш 14 фоизга камайди.


background image

2

www.iqtisodiyot.uz

Таъкидлаш жоизки, ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларида дунёнинг

кўпчилик ривожланган мамлакатларида ижтимоий соҳа, реал иқтисодиёт,
хизмат кўрсатиш соҳалари, айниқса банк-молия тизимлари юқори суръатларда
ривожлана

бошлади.

Айрим

мамлакатлар

ривожланишида

давлат

аралашувининг кучайиши билан бирга халқаро миқёсда иқтисодий
тараққиётни мувофиқлаштириш зарурати келиб чиқиб, уни амалга ошириш
учун Жаҳон банки, Халқаро валюта фонди, Жаҳон савдо ташкилотлари ташкил
этилди.

Бироқ дунё иқтисодиёти мамлакатларидаги ушбу ўзгаришлар ва жадал

суръатлар билан ривожланиш жамият тараққиётига хос иқтисодий
инқирозларни бартараф этишга олиб келмади, аксинча мазкур иқтисодий
тўфонлар яна қайтарилиб, уларни бартараф этиш мураккаблашиб борди.

Жумладан, 1914 йилда Биринчи жаҳон уруши бошланиши муносабати

билан АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Германия ҳукуматлари чет эл
эмитентларининг ҳарбий харажатларини қоплаш мақсадидаги харажатлари
товар ва пул бозорларида номувофиқликларни кучайтирди ва натижада жаҳон
молиявий инқирозига олиб келди. Шунингдек, 1920-1922 йилларда Дания,
Италия, Финландия, Голландия, Норвегия, АҚШ ва Буюк Британияда банк ва
валюта тизимлари инқирози бўлиб ўтди.

Хусусан, 1929-1933 йилларда дунёда рўй берган иқтисодий инқироз

фақат иқтисодиётни эмас, балки банк ва молия соҳаларини ҳам қамраб олди ва
дунё мамлакатлари иқтисодиётига салбий таъсири бўйича инсоният
тараққиётидаги энг даҳшатли инқироз бўлиб из қолдирди, тасодиф эмаски унга
“Буюк депрессия” деб ном берилди. Ўз навбатида, “Буюк депрессия”нинг
мамлакатлар иқтисодиётига салбий таъсирини қуйидаги маълумотлардан
кўришимиз мумкин:

- 1929 йила 27 октябрь, “Қора пайшанба”да Нью-Йорк фонд биржасида

қимматли қоғозларнинг ўртача қиймати 60-70 фоизга пасайган ва кўрилган
зарар 40 млрд. долларни ташкил этган, фонд бозоридаги инқироз 25 млн.
кишининг ҳаётига салбий таъсир кўрсатган;

- саноат компаниялари акцияларининг курси АҚШда 87 фоизга пасайган,

Буюк Британияда 48 фоизга, Германияда 64, Францияда 60 фоизга пасайган,
акция эгаларининг умумий зарари 60 млрд. долларни ташкил этган, АҚШнинг
ЯИМ 830 млрд. доллардан 640 млрд. долларга қисқарган;

- АҚШда 1929-1933 йилларда очарчиликдан 2 млн. киши вафот этган. Шу

даврда ҳар куни 4 тадан банк ўз фаолиятини тўхтатган, ҳар ойда ишсизлар сони
200 минг кишига кўпайган;

- АҚШда 130 минг савдо ва саноат фирмалари, 19 та темир йўл

компаниялари, 5760 дан кўп банклар банкротликка учраб, миллионлаб
омонатчилар хонавайрон бўлишган, 32 мамлакатда ишсизлар сони 30 млн.
кишига етган, АҚШда эса ушбу кўрсаткич 14 млн. кишини ташкил қилган[1].

“Буюк депрессия”дан чиқишда турли мамлакатлар тегишли чора-

тадбирларни амалга оширган бўлса-да, бу борада АҚШнинг тажрибаси
эътиборга сазовордир. Натижада АҚШда давлат ва хусусий корпорациялар


background image

3

www.iqtisodiyot.uz

манфаати уйғунлашиб, “давлат монополистик капитализми” деб номланувчи
иқтисодий тизим шаклланди.

“Буюк депрессия”дан чиқишда 1933 йилда АҚШ Президенти Франклин

Рузвельтнинг “Янги курси” (декрети) ишлаб чиқилган ва у қуйидаги чора-
тадбирлардан иборат бўлган:

-

АҚШ долларининг олтинга нисбатан курси икки баробар

камайтирилган, бир қанча банклар миллийлаштирилган, банклар фаолиятида
танаффуслар эълон қилинган ва бу пайтда омонатлар берилиши тўхтатилган;

- АҚШ аҳолиси ўз мавжуд олтин қуймалари, буюмлари ва тангаларини

давлатга топшириш мажбурияти тасдиқланган, иш ҳақи ва пенсиялар даражаси
оширилган, тадбиркорларнинг даромадларига нисбатан солиқ ставкалари
кўтарилган,

- аҳоли бандлигини кўтариш мақсадида кенг миқёсда давлат дастурлари

амалга оширилди. Улар ҳисобидан умумий йўлларнинг 10 фоизи, янги
мактабларнинг 35 фоизи, шаҳар маъмурий биноларининг 65 фоизи қурилган.

Юқорида келтирилган чора-тадбирлардан кўриниб турибдики, АҚШ

Президенти Фроанклин Рузвельт иқтисодий инқироздан чиқиш мақсадида кўп
қиррали ва муҳим аҳамиятга эга бўлган иқтисодий сиёсатни амалга оширди.
Ушбу сиёсатнинг асосини иқтисодиётни ривожлантиришда давлатнинг
аралашувини амалга ошириш ташкил этди. Мазкур чоранинг назарий жиҳатдан
асосланганлиги, инглиз иқтисодчиси Ж.М. Кейнснинг 1936 йилда яратилган
“Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси” номли асарида тасдиқлаб
берилди.

Шунингдек, Иккинчи жаҳон урушидан кейин 1957-1958 йилларда АҚШ,

Буюк Британия, Канада, Бельгия, Нидерландия ва бошқа бир қатор давлатларда
макроиқтисодий мувозанат бузилиб, иқтисодий инқироз бўлиб ўтди. Натижада
ушбу давлатларда ишлаб чиқариш ҳажми кескин қисқарди.

Ундан ташқари, 1973 йилда АҚШда бошланган иқтисодий инқироз

иқтисодий муносабатлар орқали бошқа давлатларга тарқалди ва оқибатда
саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш АҚШда 13 фоизга, Японияда 20, Буюк
Британияда 10, Францияда 13 ва Италияда 14 фоизга қисқарди. Акциялар курси
АҚШда 33 фоизга, Италида 28 фоизга пасайди ва ишсизлар сони 15 млн.
кишига етди[2].

Таъкидлаш жоизки, 1929-1933 йиллардан кейин ҳам бир қатор жаҳон ва

минтақавий миқёсдаги инқирозлар бўлиб ўтган бўлса-да, лекин улар ичида
2008 йилда бошланган ва салбий оқибатлари ҳамон давом этаётган жаҳон
молиявий-иқтисодий инқирози ўзининг келиб чиқиш сабаблари, жиддийлиги,
мураккаблиги, кўп қирралилиги ва салбий таъсири бўйича алоҳида аҳамиятга
ҳамда ўзига хос тарихий ўринга эга.

Халқаро тажрибадан маълумки, ривожланган ва ривожланаётган

мамлакатлар иқтисодиёти дунё иқтисодиётининг асосини ҳамда ишлаб
чиқаришнинг асосий қисмини ташкил этганлиги сабабли уларнинг тараққиёти
жаҳон иқтисодиёти ривожига бевосита таъсир этади.


background image

4

www.iqtisodiyot.uz

Ривожланган ва ривожланаётган давлатлар иқтисодиёти ўзаро боғлиқ

йирик иқтисодиёт бўлганлиги сабабли юзага келган макроиқтисодий ва
молиявий муаммолар тез суръатлар билан бутун дунё иқтисодиётига, халқаро
молия бозорлари ва банк-молия тизимига бевосита таъсир қилади.

Жумладан, 2000 йилдан бошлаб АҚШ, Буюк Британия, Германия,

Франция, Италия каби бир қатор ривожланган давлатларда иқтисодий ўсиш
суръатлари пасайиши, ишсизлар сони ортиши, ташқи қарзларнинг, бюджет ва
тўлов баланси тақчиллигининг ўсиши кузатила бошланди.

Хусусан, АҚШ долларининг еврога нисбатан девальвацияси, Японияда

қайта молиялаш ставкасининг узоқ вақт давомида 0,10 фоиз атрофида бўлиши
инвестициялар миқдорининг мамлакат ичкарисида камайиб четга чиқиб
кетиши ҳисобига ЯИМ реал ўсиши ўртача 0,1 фоиз атрофида қолди.

Ўз навбатида, хорижий мамлакатларда аҳолини уй-жой билан

таъминлашда ипотека кредитларига катта эътибор берилди ва банклар кредит
портфелида ипотека соҳасига ажратилган кредитларнинг салмоғи ниҳоятда
ошиб кетди. Бу эса банк ва кредит рискларини кучайтиргани ҳолда 2008 йилда
жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозини келтириб чиқарди.

Маълумки, ушбу инқирознинг келиб чиқиш сабаб ва оқибатлари хусусида

хорижда ва мамлакатимизда жуда кўп илмий ишлар чоп этилди. Глобал
молиявий инқирознинг келиб чиқиш сабаб ва оқибатлари хусусида Муҳтарам
Президентимиз И.А. Каримов жумладан, шундай дейдилар: “...Инқироз
Америка Қўшма Штатларида ипотекали кредитлаш тизимида юз берган
танглик ҳолатидан бошланди. Сўнгра бу жараённинг миқёси кенгайиб, йирик
банклар ва молиявий тузилмаларнинг ликвидлик, яъни тўлов қобилияти
заифлашиб, молиявий инқирозга айланиб кетди”[3].

Хорижий давлатларда макроиқтисодий, монетар, фискал ва инвестиция

сиёсатидаги кўп йиллик тажрибаларга қарамасдан, 2008 йилда юзага келган
глобал инқироз барча мамлакатларга таъсир қилди. Инқироз таъсирида айни
пайтда дунё иқтисодиётида ишсизлик даражаси, давлат қарзлари, бюджет ва
тўлов баланси тақчиллигининг ўсиши каби жиддий макроиқтисодий
муаммолар ўз ечимини топмасдан ҳамон сақланиб қолмоқда.

Ўтган қисқа даврда дунё мамлакатларида амалга оширилган инқирозга

қарши чора-тадбирлар натижасида 2010 йилдаёқ иқтисодий ва инвестицион
фаоллик кучайди. Жумладан, халқаро фонд бозорлари индекси инқироздан
олдинги даражадан ҳам юқорига кўрсаткичга кўтарилди, инфляция суръатлари
кескин пасайди ва пировардида иқтисодий ўсишга эришилди.

Хусусан, Dow Jones индекси 2008 йил сентябридаги 11133,6 банддан

2009 йилнинг мартида 35 фоизгача, яъни 7235,5 бандгача пасайган бўлса, 2011
йилнинг апрелида 12376,7 бандгача, 2015 йилнинг 22 июлида 17851,0 бандгача
ва инқироздан олдинги кўрсаткичдан анча юқорига кўтарилди [4].

Агар дунё иқтисодиёти 2008 йилда 2,7 фоизга ўсган бўлса, 2009 йилда ‒

0,4 фоизгача, ривожланган давлатлар ‒ 3,4 ва Евроҳудуд ‒ 4,4 фоизгача
пасайди. Дунё иқтисодиёти 2010 йилда 5,2 фоизга, ривожланган давлатлар 3,0
фоизга, Евроҳудуд иқтисодиёти эса 2,0 фоизгача ўсди. Хусусан, 2014 йилда


background image

5

www.iqtisodiyot.uz

дунё иқтисодиёти 3,6 фоизга, ривожланган давлатлар 2,2 фоизга,
ривожланаётган ва бозор иқтисодиётига ўтаётган давлатлар иқтисодиёти эса
4,9 фоизга ўсди[5]

.

Айни пайтда дунё иқтисодиёти учун иқтисодий ўсиш

суръатларини таъминлаш масаласи муаммо бўлмай қолди.

Хорижий мамлакатлардаги энг жиддий макроиқтисодий муаммолардан

бири юқори даражадаги ишсизликдир. Инқироз таъсирини юмшатишга
қаратилган чора-тадбирларга қарамасдан, бир қатор хорижий мамлакатларда
ишсизлик даражаси ҳамон юқорилигича қолмоқда (1-расм).

8,6

9,6

10,8

4,1

25,6

4,9

22,5

5,3

11,1

0

5

10

15

20

25

30

И

сп

ан

и

я

Б

елг

и

я

Гр

ец

и

я

А

К

Ш

Е

в

ро

ху

ду

д

Т

урк

и

я

П

оль

ш

а

Х

и

то

й

Х

и

н

ди

ст

он

1-расм. 2015 йилнинг 6 ойида хорижий мамлакатларда ишсизлар сонининг

ўсиши, фоизда

Манба: The Economist, Economic and financial indicators. July 25

th

2015, page 80

маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.

1-расм маълумотларига кўра, ҳатто 2015 йилда ҳам хорижий давлатларда

ишсизлик даражаси ўртача 10,9 фоиздан юқорилигича сақланиб қолмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси мустаҳкам банк-молия

тизимига эга бўлган, жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган, ташқи
қарзи ниҳоятда кам бўлган ҳамда сўнгги 10 йил давомида ва глобал инқироз
таъсирига қарамасдан ўртача 8 фоиздан юқори бўлган барқарор иқтисодий
ўсишни таъминлаётган, экспорт салоҳияти ошиб бораётган дунёдаги саноқли
мамлакатлардан бири ҳисобланади.

Аммо айни пайтда дунё иқтисодиётида ўз ечимини тўлиқ топмаган

ишсизлик даражаси, тўлов баланси, бюджет тақчиллиги ва ташқи қарзларнинг
ўсиши каби макроиқтисодий муаммолар сақланиб қолмоқда. Ушбу жиддий
муаммоларни бартараф этишда дунё иқтисодиётида макроиқтисодий сиёсат
билан бирга, қимматли қоғозлар, фонд бозори ва инвестициялар
самарадорлигини кескин ошириш тақозо этилади.

Фонд бозори ва инвестициялар ҳар бир давлатнинг ишлаб чиқариш,

тақсимлаш, айирбошлаш, истеъмол, жамғариш, экспорт ва импорт соҳасида
амалга оширилаётган чора-тадбирларда муҳим роль ўйнайди. Шунингдек,
фонд бозорида жамланган маблағлар давлатнинг институционал, таркибий,
инвестициявий, фискал, монетар, иқтисодий, ижтимоий, ташқи иқтисодий,
илмий-техникавий соҳадаги чора-тадбирларни амалга оширишда доимо кенг
миқёсда ва самарали фойдаланилади.


background image

6

www.iqtisodiyot.uz

Хулоса сифатида таъкидлаш жоизки, глобал инқироз туфайли юзага

келган жиддий муаммолар узоқ давом этадиган жараён бўлиб, айниқса
иқтисодиёти молиявий бозорлар орқали ўзаро боғлиқ бўлган давлатларда
қатъий

чоралар

кўришни,

молия

бозорларини

назорат

қилишни,

макроиқтисодий, инвестиция, пул-кредит ва солиқ-бюджет сиёсатининг
таъсирчанлигини тобора ошириб боришни тақозо этади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Акрамов Э.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида

Ўзбекистон иқтисодиётининг ҳолати ва ривожланиш тамойиллари. Рисола. -Т.,
2010, -48 б, 8-б.

2. Акрамов Э.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида

Ўзбекистон иқтисодиётининг ҳолати ва ривожланиш тамойиллари. Рисола. -Т.,
2010, -48 б, 6-б.

3. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни

бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. -Т.: //Ўзбекистон, 2009. -56 б., 4-б.

4. www.ereport.ru, www.stockpost.ru сайтларидан ва The Economist, July

25th 2015, page 80 олинган маълумотлар.

5. IMF, World Economic and Financial Surveys, World Economic Outlook,

(Washington April 2014), List of Tables, page 180-181.



Библиографические ссылки

Акрамов Э.А. Жахои молиявий-иктисодий инкирози шароитида Узбекистон иктисодиётининг холати ва ривожланиш тамойиллари. Рисола. -Т., 2010, -48 б, 8-6.

Акрамов Э.А. Жахон молиявий-иктисодий инкирози шароитида Узбекистон иктисодиётининг холати ва ривожланиш тамойиллари. Рисола. -Т., 2010, -48 б, 6-6.

Жахон молиявий-иктисодий инкирози, Узбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йуллари ва чоралари. -Т.: //Узбекистон, 2009. -56 б., 4-6.

www.crcport.ru,www.stockpost.ru сайтларидан ва The Economist, July 25th 2015, page 80 олинган маълумотлар.

IMF, World Economic and Financial Surveys, World Economic Outlook, (Washington April 2014), List of Tables, page 180-181.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов