шарқ ва ғарб мутафаккирларининг маънавий- ахлоқий камолот ҳақидаги қарашлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
11-15
29
7
Поделиться
Жалолова, У. (2013). шарқ ва ғарб мутафаккирларининг маънавий- ахлоқий камолот ҳақидаги қарашлари. Экономика и инновационные технологии, (1), 11–15. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8014
У Жалолова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.ф.н, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Дунѐқараш масалаларида ахлоқий муаммолар асосий ўринни эгаллаган. Чунки унда инсон олдида кундалик ҳаѐтда кўндаланг бўлиб турадиган муаммолар қўйилади: моддий-иқтисодий ва маънавий-ахлоқий. Маълумки, этикада кишилар нима яхши, нима ѐмон, ахлоқий нуқтаи назардан инсоннинг қандай хатти-ҳаракатларида тўғри ва қайсилари ноахлоқий каби масалаларга жавоб топадилар.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

1

Ў.К. Жалолова,

фалсафа фанлари номзоди, доцент,

ТДИУ

ШАРҚ ВА ҒАРБ МУТАФАККИРЛАРИНИНГ МАЪНАВИЙ-

АХЛОҚИЙ КАМОЛОТ ҲАҚИДАГИ ҚАРАШЛАРИ

Дунѐқараш масалаларида ахлоқий муаммолар асосий ўринни эгаллаган.

Чунки унда инсон олдида кундалик ҳаѐтда кўндаланг бўлиб турадиган
муаммолар қўйилади: моддий-иқтисодий ва маънавий-ахлоқий. Маълумки,
этикада кишилар нима яхши, нима ѐмон, ахлоқий нуқтаи назардан инсоннинг
қандай хатти-ҳаракатларида тўғри ва қайсилари ноахлоқий каби масалаларга
жавоб топадилар.

Антик даврнинг машҳур мутафаккири Арасту ахлоқнинг жамият

ҳаѐтидаги муҳим аҳамиятига тўхталиб шундай деган эди: “Табиат инсон қўлига
қурол – ақлий ва ахлоқий куч берган, аммо у шу қуролни тескари томонга
нисбатан ҳам ишлатиши мумкин; шу сабабли ахлоқий таянчлари бўлмаган
одам, энг инсофсиз ва ѐввойи, ўзининг жинсий ва дид майлларида энг тубан
мавжудод бўлиб қолади”

1

.

Мутафаккирнинг бу фикрларини таҳлил қилар эканмиз, ахлоқ

дарҳақиқат, жамият тараққиѐтида, шахс ҳаѐтида муҳим аҳамият касб этади.
Инсонни камолот босқичига кўтаришда ижтимоий онг шакли бўлган ахлоқнинг
роли инсоният тарихининг ҳар бир тараққиѐт даврида ўзига хос тарзда ривож
топиб боради. Инсон ўзининг ахлоқий қиѐфаси, фазилатлари билан жамиятга
таъсир этади. Шу билан жамият ҳам инсонийлашиб, етуклашиб боради.
Ибтидоий жамиятда иқтисодий ҳаѐт, моддий турмуш даражаси ниҳоятда
мураккаб, қийин бўлганлиги туфайли қарияларни, касалларни ўлдириб,
гўштини ейиш одат бўлган. Ўз синглисига уйланиш эса уят, айб ҳисобланмаган.
Одамлар уруғ, қабила, элат бўлиб яшаб бориши билан, тузум, давр ўзгариши
билан одамларнинг ахлоқий муносабатлари ўзгариб, ривож топиб боради,
ахлоқий тушунчалар, принциплар, қоидалар янгича маъно касб этиб боради.
Жумладан, яхшилик ва ѐмонлик, бурч, бахт, ҳалоллик, виждон каби ахлоқий
тушунчалар даврдан даврга ўтиб ўзгариб, ҳатто бир-бирини истисно қилиб
боради.

Аммо таъкидлаш лозимки, кишилик жамиятининг илк даврида юқорида

баѐн этилган, ҳозирги замон нуқтаи назаридан қораланган ахлоқий хатти-
ҳаракатлар билан бирга ижобий, яъни меҳнатсеварлик, бирдамлик, тўғрилик,
содиқлик, ҳалоллик каби жиҳатлар ҳам бўлган. Агар бошқага аталган таомни
билмасдан тановил қилиб қўйган бўлса, бир суткага бормай ҳалок бўлган, улар
учун энг оғир жазо жамоадан ҳайдалиш бўлган, чунки уларнинг бир ўзи ҳаѐт
кечира олмаганлар. Шунинг учун ҳам бу жамиятни ахлоқ жамияти деб аталган,
ахлоқий нормалар қонун даражасида қаралган.

Давр ўзгариши, ақлий меҳнат жисмоний меҳнатдан ажралиб чиқиши ва

жамият тизими ўзгариши билан кишиларнинг ижтимоий ҳаѐти ҳам, инсонларга

1

Қаранг: Аристотель. Политика. –М., 1911–С. 8-9.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

2

бўлган муносабат ҳам ўзгариб боради. Юқоридаги ахлоқий иллатларга чек
қўйилади, ахлоқий онги ўзгариб, ахлоқий муносабатларида, амалий фаолиятида
ҳам бу ўзгариш ўз инъикосини топиб боради.

Ахлоқ ҳақидаги фан –

“этика”

га асос солган Арестотел (бизда у Арасту

деб аталади) антик даврнинг бошқа файласуфларига нисбатан ахлоқий
муносабатларнинг табиатини теран тадқиқ эта олди. Унинг фикрича, ахлоқий
фазилат руҳнинг ҳолати бўла олмайди, уни инсонларга табиатнинг ўзи
бермайди, балки табиат фазилатли бўлишнинг имкониятларини яратади, холос.
Барча ахлоқий фазилатлар – адолат, дўстлик, муҳаббат, мардлик, мўътадиллик,
саҳийлик, сулҳпарварлик, хушфеъллик ва ҳоказолар фақат инсон фаолиятида
намоѐн бўлади. Ахлоқий фазилат фаолият, хатти-ҳаракат демакдир. Адолатли
ишларни бунѐд этиш билан, - таъкидлайди Арасту, - одам адолатли бўлиб
боради, мардона ҳаракат билан мард бўлади. Одам жамиятда яшагани сабабли
унинг ахлоқий фазилатлари ҳеч қачон соф, холис ҳолда намоѐн бўлмайди,
балки фақат ижтимоий фаолиятдагина амалга ошади. Шунинг учун барча
ахлоқий фазилатлар – ижтимоийдир, дейди Арасту.

Юнон олимларидан Суқрот ҳам, Демокрит ҳам, Афлотун ҳам ахлоқ

масалаларига алоҳида тўхталганлар. Жумладан, бу мутафаккирларнинг
қуйидаги фикрлари, ҳикматлари диққатга сазовор:

“Мард бўлиш учун, мардлик ҳақидаги билимни эгаллаш керак”,

“Қаноатли бўлиш учун, ҳиссиѐтларга йўл қўймаслик керак”, “Адолатли бўлиш
учун, бировларга қандай қилиб яхшилик қилишни ўрганиш керак”,

– деб

Суқрот таълим берса, ахлоқни биринчи марта билим билан узвий боғлиқлигини
таъкидласа, Афлотун яхшилик ғояси ҳақида фикр юритиб, “яхшилик ғоясида
гўзаллик, меъѐр, ҳақиқат” каби тушунчалар уйғунлашган бўлишини баѐн этади.
Демокрит эса “инсонни бахтли қиладиган нарса пул ҳам эмас, жисмоний куч
ҳам эмас, балки ҳақиқат ва ҳар томонлама доноликдир”, “Энг оғир пайтда ўз
бурчига содиқ бўлиб қолиш, буюк ишдир”, “Меъѐрдан ўтиб кетса, ширин нарса
ҳам аччиқдир”, – дейди.

Фақат Ғарб мутафаккирлари эмас, балки Шарқ мутафаккирлари ҳам

жамият тараққиѐтида ахлоқнинг ролига жуда катта диққат-эътибор қаратган.

“Инсоният тафаккури тараққиѐтида илк бора эзгу ният, эзгу сўз ва

эзгуликка асосланган амалиѐт бирлиги ҳар қандай ижтимоий ривожланишнинг
асоси

эканлиги

тўғрисидаги

буюк

таълимот

Зардўшт

гоҳларида

шакллантирилган эди. Фуқаролари бошқа фикрни ўйлаб, бошқа сўзларни
айтишга ва яна бошқа амалий ишлар қилишга йўналтирилган жамият муқаррар
тарзда таназзулга юз тутиши мумкинлиги тўғрисидаги инқилобий ғоя ҳам
айнан шу таълимотга мансуб. Инсоният эзгу ният, эзгу сўз ва эзгу амалиѐтга
изчил амал қилибгина инқироздан қутилиши ва фаровон ҳаѐтга етишиши
мумкин, деган пурҳикмат хулосалар чиқарилган”

2

.

Зардўштнинг муқаддас китоби “Авесто”да баѐн этилган бу дурдона

фикрлар замирида юксак ахлоқ, комил инсон қиѐфасини акс эттирувчи ахлоқий
фазилатлар ифода этилган. Дарҳақиқат, агар одамда эзгу ният, эзгу сўз, эзгу

2

Тоҳир Карим. Миллий тафаккур тараққиѐтидан. –Т.: Чўлпон, 2003, 33 –Б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

3

амал уйғун бўлмас экан, унда одамнинг қадр-қиммати ҳам бўлмайди, ундай
одамга ишониб ҳам бўлмайди, ундай одам кўпчилик назаридан қолади.

Тасаввуф

ахлоқшунослигининг

улкан

намоѐндаларидан

бири

юртдошимиз Азизиддин Насафий таърифига кўра, комиллик – инсон деган улуғ
номга муносиблик, одамлар коинотнинг қаймоғи, комил инсон одамларнинг
қаймоғи ва хулосасидир. Юксак ахлоқ эгаси, унинг ердаги вазифаси ҳалоллик
ва ростгўйликни қарор топтириш, ѐмон расм-русумларни йўқотиб, яхши
эзгуликка бошлайдиган қонун-қоидаларни жорий этиш. Бу даражага етишиш
учун эса инсон ўзини англаб етиши керак. Зеро, алломанинг фикрича, ўзини
англамаган киши ҳеч нарса англамай дунѐдан ўтади.

Хўш, инсон ўзини тўлиқ англаши мумкинми?

Мумкин. Бунинг учун у

тўрт мақомни босиб ўтиши керак: хайрли сўз, хайрли иш, хайрли хулқ,
маърифат. Мазкур мақомларга эришиш осон эмас; бутун борлиғи билан
берилиб ҳаракат қилгандагина, ўзини унутиб, ўзлигига эришгандагина инсон
уларга муяссар бўлади. Бу ҳолатни файласуф шундай бадиий шаклда
ифодалайди: “Бирида ўлмаган одам, иккинчисида туғилмайди. Ҳордиқни
истасанг – ишда ўлгин, Худони истасанг – ўзингда ўлгин. Ўз ишингда ўлолсанг,
ҳордиқни излама, ўзингда ўлолмасанг, Худони излама”

3

. Лекин мақсад

“Худони излаш бўлмаслиги керак, чунки Худо ҳамма ерда мавжуддир ва уни
излашнинг ҳожати йўқ. Борлиқнинг вужуди – Ундан... борлиқ Унинг ўзидир”

4

.

Шу сабабдан инсон юқоридаги тўрт мартабани четдан излаши керак эмас, улар
инсоннинг ўзида мавжуд. “...сенда аввал бошдаги ва охиридаги илму маърифат
яширинган, нимаики изласанг, ўзингдан изла, нега ташқаридан қидирасан”

5

.

Комил инсонга яратган томондан кўрсатилган бунчалик ҳурмат-

эътиборнинг, олий эҳтиромнинг боиси, унинг ҳам илоҳий, ҳам дунѐвий
такомилга эришгани учундир. Бу юксак ахлоқ эгаларининг ҳар икки дунѐ учун
буюк хизматлари жаннатни кенгайтириш ва дўзахни торайтиришдан иборат.
Шу боис улар коинотнинг сарвари, барча борлиқ улар учун яратилган.

Комилликка инсон қадам-бақадам етишиб боради, лекин бу даражалар

мутлақ динийликни тақозо қилмайди, балки дунѐвий ҳаѐтда ҳам пок бўлишни,
дунѐвий тараққиѐтга таъсир этишни, жамиятнинг юқори босқичга
кўтарилишини талаб этади.

Европа Уйғониш даврининг мутафаккирлари ахлоқий қадриятларга

трансцендентал ахлоқ нуқтаи назардан эмас, балки реал, амалий ахлоқ, ҳаѐтий,
дунѐвий нуқтаи назаридан қарай бошладилар. Голланд файласуфи Спиноза
ахлоқни илоҳийлаштириб талқин этишни танқид қилди. У ақлни ахлоқнинг
асоси деб эътироф этиб, кишининг хатти-ҳаракатлари фақат унинг ўзига
боғлиқ, одамнинг ўзи яхши-ѐмонни ажратишга қодир эканлигини таъкидлайди,
инсоннинг тафаккури қудратига ишонч унинг ахлоқий таълимоти ютуғидир.

Англияда янги даврнинг мафкурачиси бўлган Жорж Беркли

Ирландиянинг оғир ҳолатига бефарқ бўлиб қолмаган. Чунки Ирландия
Англиянинг биринчи колониясига айланган эди. Бунга унинг Ирландиянинг

3

Насафий Азизиддин. Забдат ул-ҳайуойиқ. Н.Комилов таржимаси. –Т.: Камалак, 1995, 52-53 –Б.

4

Ўша асар, 56-57–Б.

5

Ўша асар, 53-54–Б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

4

иқтисодий жиҳатдан юксалишига бағишланган асари мисол бўла олади. Беркли
бу асарида иқтисодий сиѐсатнинг долзарб масалаларини риторик саволлар
шаклида ҳал этишга уринади. Унинг диққат-эътибори марказида бойликнинг
асосий манбаи нима? Ер бойликми? – деган саволлар туради.

Ахир биз аввало, халқнинг меҳнат фаолиятини қадрлашимиз керак

эмасми, чунки халқнинг меҳнат фаолияти бойликни яратмайдими ва ҳатто,
ерни ҳам бой қилмайдими? Халқнинг оғир иқтисодий аҳволига сабаб, - дейди
Беркли, - кишиларнинг дангасалиги, меҳнат қилишдан бўйин товлашлари,
деган фикрни ўртага ташлайди. Шунинг учун ҳам камбағалларни ва
дайдиларни меҳнат уйларига жўнатишни таклиф этади. Иқтисодни кўтариш ва
миллий бойликни ўстириш тўғрисидаги Берклининг таклифлари эътиборга
лойиқ.

Агар XVII аср фалсафаси инсонни ақлли мавжудот сифатида талқин этган

бўлса, XVIII аср фалсафаси инсонни кўпроқ эмоционал ҳиссий томондан
ўрганишга уринади.

Француз файласуфлари Спиноза сингари киши яхши бўлиб ҳам, ѐмон

бўлиб ҳам туғилмайди, деб таъкидлайдилар. Одам ўзининг шахсий манфаати
учун яхши ѐки ѐмон ишга юради. Гельвеций ўзининг

“Ақл тўғрисида”, “Инсон,

унинг ақлий қобилиятлари ва тарбияси ҳақида”

асарларида шахсий манфаат

принципи ахлоқнинг асоси эканлигини ҳар томонлама асослаб беради.
Инсоннинг ҳар қандай муҳокамаларини манфаат бошқаради, манфаат инсон
фазилатларининг ягона мезонидир, деб исботлашга уриндилар. Кишиларнинг
фазилатлари ва нуқсонлари фақат шахсий манфаатнинг қандайлигига боғлиқ.
Аммо шахсий манфаат ижтимоий манфаатга мувофиқ келгандагина
яхшиликдир, акс ҳолда у ѐмонликка айланади. Шахсий манфаатларни
ижтимоий манфаатлардан айирадиган ахлоқ бемаъни, инсон табиатига зид
бўлган ахлоқдир, деб таъкидлайдилар.

Манфаат бамисоли инсон фаолиятидаги пружина сингари объектив

ижтимоий детерминизмга йўналтирилган эди. Улар уч турли манфаатлар
ҳақида фикр юритадилар. Индивидуал ѐки шахсий манфаатлар, хусусий
манфаатлар муайян бир жамиятдаги баъзи ижтимоий гуруҳлар ѐки бирлашган
гуруҳларнинг манфаатлари ва ниҳоят, жамият манфаатлари ѐки ижтимоий
манфаатлар бунга мисол бўлади. Мазкур учта манфаат турининг ўзига
хослигини аниқлаш учун ва улар ўртасидаги мутаносибликни ўрганиш ва
рационал таҳлил этишга алоҳида аҳамият берадилар.

Француз файласуфлари шахсий ва ижтимоий манфаатлар бирлигига

эришиш ахлоқнинг асосий мақсади деб айтдилар. Инсон хулқи, уларнинг
назарида, ижтимоий ахлоқнинг асосий қисми эди, одамларнинг фароғати
ҳамиша ижтимоий бахт-саодатга, ижтимоий тараққиѐтга боғлиқ ҳолда талқин
этилди. Улар этика сиѐсат билан, қонунлар билан мустаҳкам боғланган
дедилар. Француз файласуфлари кишиларнинг салбий хатти-ҳаракатлари учун
жавобгарликни ҳукумат ва у чиқарадиган ѐмон қонунлар зиммасига юклайди.
Улар ахлоқни мукаммаллаштирмоқ учун бошқаришнинг ижтимоий
шаклларини ва қонунларини ўзгартириш зарур деб ҳисоблаганлар, чунки
тарбия ва маърифат кўп жиҳатдан уларга боғлиқ, дейдилар.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

5

Француз мутафаккирларининг бу фикрларида жон бор, албатта. Уларни

чуқурроқ мушоҳада қилсак, бугунги цивилизация даврида, глобаллашув
шароитида ахлоқнинг роли, маърифатнинг қадр-қиммати ниҳоятда зарур.
Шуларни назарда тутиб бизнинг мамлакатимизда, бозор иқтисодиѐтига
асосланган фуқаролик жамиятини барпо этишга бел боғлаган эканмиз,

“Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури”, “Таълим тўғрисида”ги қонун, Президент
фармонларида ўз аксини топганлиги бежиз эмас. Таълим-тарбия тизимини
тубдан ислоҳ қилиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом
Каримовнинг фикр ва мулоҳазалари диққатга сазовор.

“Таълим тизимини ислоҳ қилиш вазифалари муваффаққиятли ҳал этилса,

ижтимоий-сиѐсий иқлим кескин ўзгаради, - деб фикр билдиради Ислом
Каримов, - одамлар онгида демократик қадриятлар қарор топади. Инсон
жамиятдаги ўрнини онгли равишда ўзи белгилайди”

6

.

Дарҳақиқат, Ислом Каримов таъкидлаганидек:

“Келажаги буюк давлат

энг биринчи навбатда бўлажак фуқароларининг маданияти, маълумоти ва
маънавияти ҳақида ғамхўрлик қилмоғи зарур”

7

. Натижада “Умид”, “Улуғбек”,

“Камолот”, “Соғлом авлод учун”, “Маҳалла”, “Нуроний”, “Истеъдод” каби
жамғармаларнинг таълим-тарбия соҳасидаги эзгу ишларини, ўсиб келаѐтган
авлодни жисмонан соғлом ва маънавий жиҳатдан баркамол қилиб тарбиялашга
қўшаѐтган ҳиссалари ҳақида ҳаммамиз биламиз”.

Шундай қилиб, Президентимиз Ислом Каримов сўзи билан айтганда:

“Инсон ўз тимсолида ҳам моддий, ҳам маънавий хусусият ва аломатларни
мужассам этган ноѐб хилқат, Яратганнинг буюк ва сирли мўъжизасидир”.

Шунинг учун ҳам унинг ички дунѐси, унга ато этилган фазилат ва хислатларни
охиригача англаш, тушунишнинг ўзи ўта мураккаб бир масала.

Мана шундай қараш ва фикрларни умумлаштириб, инсонга хос орзу-

интилишларни рўѐбга чиқариш, унинг онгли ҳаѐт кечириши учун зарур бўлган
моддий ва маънавий оламни бамисоли парвоз қилаѐтган қушнинг қанотига
қиѐсласак, ўйлайманки, ўринли бўлади.

Қачонки ана шу икки муҳим омил ўзаро уйғунлашганда, том маънодаги

қўш қанотга айланганда инсон, давлат ва жамият ҳаѐтида ўсиш-ўзгариш,
юксалиш жараѐнлари содир бўлади”

8

.

6

Баркамол авлод орзуси. –Т.:: Шарқ, 1999, 156–Б.

7

Ўша асар. –Б. 109.

8

Каримов И. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008, 67–Б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов