Пути совершенствования системы «электронного правительства» в развитии информационно-коммуникационной сферы нашей страны

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
99-104
40
3
Поделиться
Козакова M. (2016). Пути совершенствования системы «электронного правительства» в развитии информационно-коммуникационной сферы нашей страны. Экономика и инновационные технологии, (3), 99–104. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8788
M Козакова, Чиланзарский коммунальный колледж экономики и сервиса

учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье приведены пути совершенствование «электронного правительство» для развития информационно – коммуникационных систем в стране. Освещены научно – теоретические аспекты и нормативно – правовые основы. Показаны рекомендации по улучшению эффективности системы «электронного правительства».

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

М.Ш. Қозақова,

Чилонзор коммунал хўжалиги ва

хизмат кўрсатиш коллежи ўқитувчиси

МАМЛАКАТИМИЗДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯЛАР СОҲАСИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШДА “ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ” ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

В данной статье приведены пути совершенствование «электронного

правительство» для развития информационно – коммуникационных систем в
стране. Освещены научно – теоретические аспекты и нормативно – правовые
основы. Показаны рекомендации по улучшению эффективности системы
«электронного правительства».

In the given article described ways of modernization of “Electronic

government” for developing informational – communication system in the country.
Considered scientific – theoretical aspects and legislative bases. Exposed
recommendation for increasing effectiveness of system of “Electronic government”.

Калитли сўзлар:

Ахборот-коммуникация соҳаси, ахборотлашган

жамият, “электрон ҳукумат”, “электрон ҳукумат” тизими, ягона
интерактив давлат хизматлари портали, очиқ маълумотлар портали,
“электрон ҳукумат” тизими самарадорлигини ошириш йўллари.

Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш

борасида кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан,
мамлакатимизда “Электрон ҳукумат” тизимининг жорий этилиши бу борадаги
катта қадамлардан бири бўлди. Мамлакат Президенти И.А. Каримов
таъкидлаганидек: “Бугунги шароитда, Интернет ва электроника даврида
иқтисодиёт тармоқларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини
кенг жорий этиш, “Электрон ҳукумат” тизими фаолиятини янада
ривожлантириш устувор аҳамиятга эгадир. Жаҳон тажрибаси шундан далолат
берадики, айни пайтда глобал иқтисодиётда компьютер ва телекоммуникация
технологиялари, дастурий таъминот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва улар
асосида кенг турдаги интерфаол хизматлар кўрсатишни ўз ичига олган ахборот-
коммуникация технологиялари соҳасининг роли ва аҳамияти тобора ортиб
бормоқда” [1].

Бугунги кунда долзарблиги ошиб бораётган ахборот-коммуникация

тизимларини такомиллаштиришнинг илмий асослари ҳақида шуни айтиш
мумкинки, жамиятда ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг шаклланиши ва
ривожланиши унга мос равишда доимо илмий-техникавий тараққиётни ҳам
олиб келади. Одамлар ўз истеъмоли ва ахборот алмашинуви учун товарлар
яратиш мақсадида дастлаб оддий меҳнат қуролларидан фойдаланган бўлса, бу
аста секинлик билан ривожланиб, бугунги кунда автоматлаштирилган
тизимлардан ҳам юқори босқич – рақамлаштириш босқичига ўтилди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Ахборот-коммуникация хизматларини ривожлантириш борасида илмий-

тадқиқотлар олиб борган олим Алан Гринспеннинг фикрига кўра, ахборот
технологияларининг иқтисодиётнинг барча жабҳаларида чуқур кириб бориши
замонавий иқтисодиётни аввалгилардан кескин фарқ қиладиган ҳолатга олиб
чиқади ва иқтисодиёт фанида янги даврни бошлаб беради [2].

Ахборот-коммуникация хизматларидан фойдаланишнинг илмий асослари

тўғрисида тўхталиб айтиш мумкинки, жамиятда иқтисодий муносабатларнинг
ривожланиши унга мос равишда илмий-техникавий тараққиётга ҳам олиб
келади. Иқтисодчи олим Даниел Белл саноатлашган иқтисодиётдан кейинги
иқтисодиёт ҳақида тўхталиб, янги иқтисодиётда етакчи ўринда тадбиркорлар
ёки саноат корхоналари эгалари эмас, балки олимлар, билимларга асосланган
янги ахборот технологияларини яратувчилар туришини таъкидлаган эди [3].

А.Н.Арипов бошчилигида мамлакатимиздаги бир гуруҳ мазкур соҳа

мутахассисларининг фикрича, ахборот технологиялари ва компьютерларнинг
шиддат билан ривожланиши турли ахборотлардан фойдаланиш асосида
қурилган жамиятнинг тараққий этишига олиб келмоқда. Ушбу жамият ҳозирда
“ахборотлашган жамият” деб аталмоқда. Ахборотлашган жамият – бу шундай
жамиятки, унда жамият аъзоларининг аксарияти ахборотни, айниқса унинг
юксак шакли бўлган – билимларни ишлаб чиқиш, ишлов бериш, истеъмол
қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш билан банд бўладилар[4].

Иқтисодчи олим А.М. Қодиров ахборот-коммуникация технологиялари

ҳозирги кундаги глобал иқтисодётнинг ажралмас бўлаги эканини, у дунё
иқтисодиёти ривожланишининг локоматив тармоғи бўлаётганини айтади.
Ривожланган давлатларнинг ҳукумати бу соҳани иқтисодий ривожланишнинг
стратегик вектори сифатида кўриб, ҳозирги босқичда унга иқтисодий ўсишни
тезлаштиришнинг асосий манбаи сифатида қараётганини таъкидлайди [5].

А.Т. Кенжабаев мазкур соҳада илмий изланишлар олиб бориб,

мамлакатимизда

ахбортлаштириш

миллий

тизимини

шакллантириш

муаммоларини ўрганган, бутун жамиятда ва тадбиркорлик фаолиятида ахборот
таъминотини такомиллаштириш масалаларини тадқиқ қилган [6].

Мамлакатимизда ахборот-коммуникацияларини ривожлантиришнинг

меъёрий-ҳуқуқий асослари ҳақида айтиш мумкинки, давлатимиз раҳбарининг
2013 йил 27 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Миллий
ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “2013-2020 йилларда Ўзбекистон
Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш
комплекс дастури” “Электрон ҳукумат” тизимини шакллантириш ва кенг
қўллашга қаратилган муҳим меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан бири бўлди.
Дастур аҳолининг давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро муносабатини
электрон шаклда амалга оширишни таъминлаш, тадбиркорлик субъектларига
«ягона дарча» тамойили асосида Давлат хизматлари кўрсатиш ягона
марказларини жорий этиш каби вазифаларни ҳал этишни ўз ичига олади.
Шунингдек, ушбу ҳужжатда ахборот тизимлари комплекси ва “Электрон
ҳукумат” тизимининг маълумотлар базасини яратишга доир тадбирлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

белгиланган.

Мазкур

дастур

замонавий

ахборот-коммуникация

технологияларини янада ривожлантириш ва иқтисодиётининг барча соҳаларига
кенг татбиқ этиш, ахборот ресурслари, тизим ва тармоқларини жадал
ривожлантириш, тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳолига кўрсатилаётган
интерфаол давлат хизмати турларини кенгайтириш ва яхшилашни
рағбатлантириш имкониятларини оширди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31

декабрдаги

“Ўзбекистон

Республикасида

ахборот-коммуникация

технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш
чора-тадбирлари тўғрисида” қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Ахборот
технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги
“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ва Ахборот
хавфсизлигини таъминлаш маркази экспертлари томонидан давлат ва хўжалик
бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация
технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш ҳолати таҳлил қилиниб,
рейтингли баҳолаш ишлари амалга оширилмоқда. Рейтингли баҳолаш орқали
давлат муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий
қилишнинг ҳолати таҳлил қилинди. Унинг натижалари асосида соҳада мавжуд
тўсиқлар аниқланди, мавжуд камчиликларни бартараф этишга, уларнинг
самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Рейтинг хулосаларидан келиб чиққан ҳолда ахборот-коммуникация
технологияларини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб
берилди.

2015 йил 9 декабрда Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат

тўғрисида” ги қонуни қабул қилинди. Бу қоннунни қабул қилишда халқаро
тажрибани ўрганиб, бугунги кунда уни такомиллаштириш юзасидан фикр-
мулоҳазалар, жумладан онлайн муҳокамалар олиб борилди. Қонун лойиҳасини
ишлаб чиқишда ахборот-коммуникация технологиялари мутахассисларидан
иборат ишчи гуруҳи томонидан “Электрон ҳукумат” тизимида ижтимоий
муносабатларни мувофиқлшатиришга оид халқаро тажриба, хусусан Корея
Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонуни, Россия, АҚШ
ҳамда Европа давлатларининг шу йўналишдаги қонунчилиги, меъёрий-ҳуқуқий
ҳужжатлари таҳлил қилиниб, муҳим жиҳатлари ўрганилди. Ўзбекистонда
“электрон ҳукумат” тизимини жорий этишнинг дастлабки тажрибалари
Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ўтказилди ҳамда улар ўзининг ижобий
натижаларини берди.

“Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонунда электрон ҳукуматнинг бир

қатор асосий тушунчалари келтирилган бўлиб, унга кўра электрон ҳукумат –
давлат органларининг жисмоний ва юридик шахсларга ахборот коммуникация
технологияларини қўллаш йўли билан давлат хизматлари кўрсатишга доир
фаолиятни, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик қилишни таъминлашга
қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ва техник тизимини тартибга
солади. Шунингдек, давлат хизмати, сўров, ариза берувчи, идоралараро
электрон ҳамкорлик қилиш, электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторлари,
электрон давлат хизмати регламенти, электрон давлат хизмати каби асосий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

тушунчаларга таъриф берилган. Қонунда электрон ҳукуматнинг асосий
вазифалари сифатида давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини,
тезкорлигини ва шаффофлигини таъминлаш белгиланган. Аҳоли ва
тадбиркорлик субъектлари билан ахборот алмашинувини таъминлашнинг
қўшимча механизмларини яратиш кўрсатилган [7].

Мазкур соҳада амалга оширилаётган

лойиҳалар замирида биринчи ўринда

аҳолига яратиб берилаётган қулайликлар, кундалик турмуш тарзи, давлат
бошқарувида ахборот-коммуникация технологияларидан унумли фойдаланиш
имкониятлар ётади. Бугун ҳукуматимиз томонидан қўллаб-қувватланаётган
“Электрон ҳукумат” тизимининг самарадорлиги, ривожи ҳам бевосита аҳоли
манфаатлари билан боғланади. Юқоридаги саъй-ҳаракатлар натижасида айни
кунда солиқ ва статистика ҳисоботларини тақдим этиш, божхона юк
декларацияларини расмийлаштириш ва янги ташкил этилаётган хўжалик
субъектлари номларини рўйхатдан ўтказиш тўлиқ электрон шаклда амалга
оширилмоқда. Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар, кўрсатилган хизматлар
учун тўловларни онлайн тўлаш имкониятлари кенгайтирилди ва масофавий
банк орқали амалга оширилган тўловлар суммаси кўпайтирилди.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 2015 йилда 19 та

хизматлар жорий қилинди ва кўрсатилаётган интерактив хизматлар сони жами
249 турдан ортди. Натижада, давлат органлари томонидан аҳоли ва
тадбиркорлик субъектларига 300 мингга яқин (2014 йилга нисбатан – ўсиш
ўртача 13 баробар) хизмат кўрсатилди. Ягона порталда тадбиркорлар учун кенг
қулайликларни яратиш ҳисобига портал фойдаланувчиларининг 55 фоизини
тадбиркорлар ташкил этди. Тадбиркорлик фаолиятига таъсир этадиган ишлаб
чиқилаётган лойиҳалар ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни
муҳокама

қилиш

ҳамда

баҳолаш

бўйича

алоҳида

портал

www.regulation.gov.uz жорий қилинди ва унда бугунги кунга қадар 144 дан
ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича 270 дан ортиқ таклиф ва
мулоҳазалар билдирилди [8].

Очиқ маълумотлар портали – аҳоли ва давлат идоралари ўртасида

ахборот алмашишнинг муҳим воситаси бўлиб, 2015 йилнинг март ойида ишга
туширилди, умумфойдаланиш учун рухсат этилган ижтимоий-иқтисодий ва
сиёсий ахборотларни турли маълумот шаклида тўплаш, олиш имкониятини
берувчи Очиқ маълумотлар ягона порталида (data.gov.uz) вазирлик ва
идораларнинг 464 турдаги очиқ маълумотлари тўплами жойлаштирилди.
Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали фаолиятини
такомиллаштириш, истиқболда ривожлантириш юзасидан 2015 йилнинг 7
августида Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Очиқ маълумотлар тақдим
этилишини ҳисобга олинган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон
Республикасининг Ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Портални ривожлантиришга оид ҳукумат қарорига мувофиқ низомда

мазкур электрон ресурсни ривожлантириш, фойдаланувчилар учун зарур
маълумотларни тақдим қилиш механизмини такомиллаштириш, Портал
оператори ва маълумотларни тақдим қилувчи масъуллар, Портал


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

фойдаланувчилари билан ўзаро алоқаларни тартибга солиш каби чора-
тадбирлар белгилаб берилган. Қарорга мувофиқ, Ахборот технологиялари ва
коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Очиқ маълумотлар портали
фаолиятини шакллантириб бориш ва истиқболда ривожлантириш учун масъул
давлат органи этиб белгиланди. Давлат органлари ўз вақтида Очиқ
маълумотлар порталини керакли ахборотлар билан таъминлаш ва
маълумотларни янгилаб бориш учун бевосита жавобгар этиб белгиланди.

Умуман

олганда,

мамлакатимизда

ахборот-коммуникация

технологияларини жорий қилишда ахборот технологияларини ривожлантириш,
бу йўналишда лойиҳаларни амалга оширишнинг замонавий, инновацион
усулларини излаб топиш, ахборотлаштириш жараёнини ҳар томонлама қўллаб-
қувватлаш, улардан фойдаланишни оммалаштириш давлат фаолиятининг
муҳим йўналишларидан бирига айланиб бормоқда.

Мамлакатда ахборот-коммуникация хизматларини ривожлантириш

борасида бир қанча ижобий ўзгаришлар амалга оширилаётган бўлсада, баъзи ўз
ечимини кутаётган муаммолар ҳам мавжуд:

- давлат идораларида ахборот-коммуникация технологияларининг татбиқ

этилишига масъул таркибий бўлинманинг ташкил этилмагани;

- ташкилотларда ахборот-коммуникация технологияларининг самарали

жорий қилиниши ва ривожланиши билан боғлиқ камчиликларнинг юзага
келиши;

- алоқа ва ахборотлаштириш, шунингдек ва компьютерда дастурлаш

хизматларининг жами хизматлар таркибидаги улуши камайиб бориши ва
ҳоказо.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат”

тизими самарадорлигини ошириш учун бизнингча, қуйидаги тадбирларни
амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:

- мамлакатимизда “электрон ҳукумат” тизимини ташкил этиш ҳолати

ҳали дастлабки босқичда турибди. Бу соҳани ривожлантириш бўйича ишларни
жадаллик билан олиб бориш;

-

давлат

идораларининг

таркибида

ахборот-коммуникация

технологияларини татбиқ этишга масъул таркибий бўлинмалар ҳозиргача
ташкил этилмаган. Давлат идораларида уларни зудлик билан ташкил этиш ва
самарали ишлашини йўлга қўйиш;

- давлат ташкилотларида ахборот-коммуникация технологияларини

ташкил этиш бўйича мутахассислар етарли даражада эмас. Мазкур соҳада
мутахассисларни тайёрлашга ва уларнинг билим савиясини оширишга жиддий
эътибор қаратиш;

- мамлакатимизда давлат идоралари маълумотларининг очиқлик

даражасини ошириш лозим, бунинг учун очиқ маълумотлар порталини янада
ривожлантириш талаб этилади.

Хулоса қилиб айтганда, келтириб ўтилган вазифаларни амалга

оширилиши мамлакатимизда ахборот-коммуникация хизматларини янада
ривожлантиришга ёрдам беради, ахборот соҳасидаги давлат сиёсати


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

мамлакатнинг

иқтисодий-сиёсий

самарадорлигини

оширишга,

изчил

тараққиётга, яратиладиган ташкилий-техник имкониятлар аҳолининг турмуш
фаровонлиги ошишига хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов И.А. Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан,

олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил
давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада
кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир. // Халқ сўзи. 2016 йил 16
январь.

2. Алан Гринспен “Эпоха потрясений. Проблемы и перспективы мировой

финансовой системы”. М.: Юнайтед Пресс, 2010.- ст. 550.

3. Даниел. Б. “Грядущее постиндустриальное общество”. М.: Академия.

2004.

4. Арипов А.Н., Мирзохидов Х.М. ва бошқалар. Ахборот коммуникация

технологиялари изоҳли луғати. – Т.: “Рақамли ривожланиш дастури ”, 2004.

5. Кадиров А.М. и др. Информационно-инновационное развитие

экономики Узбекистана. Монография. Т.: “Иктисодиёт” – 2011. ст. 136.

6. Кенжабаев А.Т. Ахборотлаштириш миллий тизимини шакллантириш

муааммолари. Монография. – Т.: Ибн Сино, 2004. 252 б.

7. Электрон ҳукумат тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни.

Тошкент ш., 2015 йил 9 декабрь, ЎРҚ 395-сон.

8.

Ўзбекистон

Республикаси

ахборот

технологиялари

ва

коммуникацияларни ривожлантириш Вазирлиги ахборот хизматининг
маълумотлари.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Бош максадимиз - мавжуд кийинчиликларга карамасдан, олиб борастган ислохотларни, иктисодистимизда таркибий узгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кснг йул очиб бсриш хисобидан олдинга юришдир. // Халк сузи. 2016 йил 16 январь.

Алан Гринспен “Эпоха потрясений. Проблемы и перспективы мировой финансовой системы”. М.: Юнайтед Пресс, 2010.- ст. 550.

Даниел. Б. “Грядущее постиндустриальное общество”. М.: Академия. 2004.

Арипов А.Н., Мирзохидов Х.М. ва бошкалар. Ахборот коммуникация технологиялари изохди лугати. - Т.: “Ракамли ривожланиш дастури ”, 2004.

Кадиров А.М. и др. Информационно-инновационное развитие экономики Узбекистана. Монография. Т.: “Иктисодиёт” - 2011. ст. 136.

Кенжабаев А.Т. Ахборотлаштириш миллий тизимини шакллантириш муааммолари. Монография. - Т.: Ибн Сино, 2004. 252 б.

Электрон хукумат тугрисида Узбекистон Республикасининг Кону ни. Тошкент ш., 2015 йил 9 декабрь, УРК 395-сон.

Узбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш Вазирлиги ахборот хизматининг маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов