Как должны выглядеть магистерские диссертации по новым требованиям?

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
54-59
30
8
Поделиться
Юлдошев, Н. (2013). Как должны выглядеть магистерские диссертации по новым требованиям?. Экономика и инновационные технологии, (3), 54–59. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8087
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Переход в 2-х этапную систему подготовки научно-педагогических кадров в нашей стране требует коренного изменения требований к магистерским диссертациям, так как множество магистерских диссертаций, которые были защищены раньше, не отвечают новым требованиям. В статье автором приведены необходимые предложения и требования, имеющие научно-практическое и теоретическое значение, которые отвечают новым требованием при подготовке качественной магистерской диссертации

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

1

Н.Қ. Йўлдошев

ЯНГИ ТАЛАБЛАРГА БИНОАН МАГИСТРЛИК ДИССЕРТАЦИЯЛАРИ

ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?

Переход в 2-х этапную систему подготовки научно-педагогических кадров

в нашей стране требует коренного изменения требований к магистерским
диссертациям, так как множество магистерских диссертаций, которые были
защищены раньше, не отвечают новым требованиям.

В статье автором приведены необходимые предложения и требования,

имеющие научно-практическое и теоретическое значение, которые отвечают
новым требованием при подготовке качественной магистерской диссертации

Transition in 2-step (Master’s and Doctor’s) system of the preparation of

academic-pedagogic staff in the country demands the root changes in establishing the
requirements of the Master’s Dissertations, because most of the previously defended
Master’s Dissertations do not meet the new standard requirements.

In the article it is depicted the essential offer and recommendations, that have

academic-practical and theoretical significance, which can meet the new
requirements and goals by the author.

Калит сўзлар:

диссертация, назарий ва амалий билим, тадқиқот услуби,

таълим, фараз, илмий раҳбар, магистр.

Айрим магистрлик диссертациялари қуруқ баѐнчиликдан иборат бўлиб,

мавзуга оид ҳолат, жараѐнлар тахлили юзаки берилган, баъзи диссертацияларда
рақамлар камдан кам холлардагина учрайди. Керакли рақамларни келтирмай
туриб, иқтисодий аҳвол ѐки жараѐннинг боришини тасвирлаб бериш
мумкинми?

Бизнинг фикримизча мумкин эмас, чунки рақам ишлатмай ҳатто бадиий

асар ѐзиш ҳам амри маҳол. Мисол учун кундалик турмушда ҳамма дуч
келадиган ҳолат - таржимаий ҳолни рақам ишлатмасдан тушунтириб бериш
мумкинми? Биргина туғилган санасини рақамлардан фойдаланмай тушунтириб
бериш учун узундан узоқ гаплар билан изоҳлаш зарур бўлади, шунда ҳам
туғилган йилингизни аниқ айтиб бера олмайсиз. Ёки инсон саломатлигини
рақамларсиз баҳолаш мумкинми? Саломатликнинг энг оддий кўрсаткичлари
бўлган тана ҳарорати, қон босими, қон таркибини рақамларсиз қандай аниқлаш
мумкин? Асло мумкин эмас. Шунга қарамай иқтисодиѐт соҳасида ўқиѐтган
талабаларнинг битирув-малакавий ишлари, магистрлик диссертацияларида
рақамлар борган сари камайиб бораяпти. Бундай ҳолатни соғлом тенденция деб
бўлмайди.

Рақамлар табиий, ижтимоий жараѐнларни, ҳолатларни акс эттирувчи

сонлардан иборат бўлиб, турли кўрсаткичларни ифодалайди. Кўрсаткичлар эса
ижтимоий турмуш ѐки иқтисодий ривожланиш борасида эришилган
натижаларнинг муайян миқѐсларда, маълум ўлчов бирлигида олинган
миқдорий ўлчамлардир. Иқтисодий кўрсаткичлар ўз мазмунига кўра қиймат ва
натурал, абсолют ва нисбий, миқдор ва сифат кўрсаткичларига бўлинади.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

2

Қиймат кўрсаткичлари

пул бирликларида ҳисобланади ва турли

махсулотлар, моддий харажатларнинг умумлашган қийматини ифодалайди.
Бундай кўрсаткичларга ялпи ички махсулот, миллий даромад, асосий ва
айланма фондларнинг қиймати, моддий ишлаб чиқариш тармоқларининг ялпи
ва соф махсулоти, капитал қўйилмалар, қурилиш-монтаж ишлари, чакана товар
айланмаси хажми, иш хақи фонди, махсулот таннархи ва бошқалар киради.

Натурал кўрсаткичлар

махсулотнинг истеъмол хусусиятларидан келиб

чиқиб, жисмоний бирликларда ўлчанади. Масалан, кўмир қазиб олиш тоннада,
газ қазиб олиш кубометрда, газмол ишлаб чиқариш узунлик метрида, уй жой
қуриш квадрат/метрда, қўриқ ерларни ўзлаштириш гектарда, сут соғиб олиш
литрда ўлчанади.

Кўрсаткичлар ўзаро боғлиқ бўлиб, турли холатларни акс эттиради.

Масалан, ўтган йили экспорт хажми 20 млн., жорий йилда 25 млн. доллар бўлди
деган 2 та абсолют рақамга эгамиз дейлик. Бу рақамлар асосида жорий йилда
экспорт хажми ўтган йилга нисбатан 25% га ортганини кўрсатувчи нисбий
кўрсаткич келиб чиқади.

Агар экспорт таркибини акс эттирувчи натурал маълумотларга эга

бўлсакчи? Масалан, ўтган йили 100 тонна пахта толаси, 200 тонна рангли
металл; 300 тонна полиз махсулотлари, жорий йилда эса 120 тонна пахта
толаси, 180 тонна рангли металл; 200 тонна полиз махсулотлари, 1000 метр
газлама , 2000 дона телевизор, 10 та илмий – техник ихтиро экспорт қилинди,
деган маълумотларга эга бўлсакчи? Унда экспорт динамикасини хар томонлама
акс эттирувчи аниқ хулосалар чиқариш имкони туғилади:

1.

Экспорт қилинган хар бир махсулот тури бўйича ўсиш ѐки қисқариш

аниқланади.

2.

Экспорт диверсификацияланиб, янги махсулотлар ҳисобига кенгайгани

маълум бўлади.

3.

Экспорт таркиби ижобий томонга ўзгараѐтгани, хом – ашѐ салмоғи

пасайиб, саноат махсулотлари, интелектуал меҳнат махсулотларининг салмоғи
ўсиб бораѐтгани маълум бўлади.

Абсолют кўрсаткичлар

иқтисодий фаолият миқѐсларини акс эттириб,

қиймат ва натурал кўрсаткичларда ифодаланиши мумкин.

Нисбий

кўрсаткичлар

эса фаолият сифатини акс эттиради ва абсолют кўрсаткичларга

нисбатан аниқланади. Улар индекслар, коэффициент, фоизларда ифодаланади.

Буларга меҳнат унумдорлиги, фонд қайтими, фонд сиғими, махсулот

бирлигининг таннархи, ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатлари, аҳоли жон
бошига товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш хажми ва бошқалар киради.

Табиий ва ижтимоий жараѐнларни акс эттирувчи турли кўрсаткичлар ўзаро

сабаб-оқибат боғланишида бўлиб, боғланиш турлари ҳар хил бўлиши мумкин.
Масалан

функционал боғланиш

, функционал боғланиш тўғри ѐки тескари

пропорционал бўлиши мумкин.

Корреляцион боғланиш.

Бунда омил кўрсаткичи билан натижавий

кўрсаткич ўртасидаги боғланиш коэффициенти нолдан катта, бирдан кичик
бўлади. Агар корреляция коэффициенти нолга тенг бўлса, бу кўрсаткичлар


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

3

ўртасида боғланиш йўқлигини кўрсатади. Корреляция коэффициенти 1 га тенг
бўлса, бу функционал боғланиш бўлади.

Абсолют кўрсаткичлар одатда иқтисодий аҳвол ѐки ҳолатнинг

миқдорини,

нисбий кўрсаткичлар эса

сифатини

очиб беради. Бунга ҳаѐтий мисоллар жуда

кўп. Ривоят қилишларича, Тай қабиласининг улуғи Хотам бир куни саҳрода
адашиб, бадавий ўтовида меҳмон бўлибди. Бадавий уни меҳмон қилиш учун
бисотидаги ягона қўйини сўйибди. Хотам бадавийни мехмонга чақириб, 20 та
қўй сўйибди. Сарой аѐнлари Хотамнинг саҳоватини юксак баҳолаб, уни
мақташибди. Бунга жавобан Хотам: саҳоватпешаликда бадавий мендан
улуғроқ, чунки у бойлигининг ҳаммасидан, мен эса бойлигимнинг бир
қисмидангина кеча олдим деб жавоб берган экан. Демак, нисбий кўрсаткичлар
турли холатларни, натижаларни солиштириш асосида чуқурроқ, кенгроқ хулоса
чиқариш имконини беради.

Ўтган асрнинг таниқли иқтисодчиларидан бири “Ишчан иқтисодчи

сафсатабозлик қилмайди, балки рақамлар, фактларни ўрганиб, хато бу ерда, уни
бундай тузатиш керак деб кўрсатиб беради” деган эди. Француз мутаффаккири
Дидро

“нарсалар қандай бўлиши лозимлигини билган ақлли, нарсалар

амалда қандайлигини билган тажрибали, уларни қандай қилиб
яхшилашни билган донодир”

деб таъриф берган. Бинобарин, магистрлик

диссертациясини ҳимояга олиб чиқаѐтган тадқиқотчи ўзи ўрганган масала
бўйича донолик даражасига етган бўлиши керак.

Янги талабларга биноан магистрантнинг ўқиш даврида олган назарий ва

амалий билимлари, таълим дастурларини ўзлаштириш натижалари, талаба
бажарган илмий-тадқиқотнинг якуний ифодаси бўлиб ҳисобланадиган
магистрлик диссертацияларига қўйиладиган талаблар мазмунан тубдан
кучайтирилади.

Ҳар бир диссертацияда муайян илмий янгилик, янги илмий - назарий

хулосалар, муаммоларнинг янги ечимлари бўлиши ва улар тадқиқот жараѐнида
ўтказилган тажриба - синовлар натижасида исботини топган бўлиши лозим.

Диссертацияларнинг намунавий мавзулари кафедраларнинг етакчи

профессор-ўқитувчилари

томонидан

ўқув

йили

бошланишигача

шакллантирилади. Диссертация мавзулари бўйича вазирликлар, илмий ишлаб
чиқариш бирлашмалари, компаниялар, йирик корхоналар буюртмалар бериши
мумкин. Мавзулар буюртмачилар билан келишилган ҳолда олий таълим
муассасаси ректорати томонидан тасдиқланади.

Диссертацияларнинг мавзулари олий таълим муассасасида шартнома ва

лойиҳалар бўйича олиб борилаѐтган илмий-тадқиқот ишларининг бир қисми
бўйича ҳам шакллантирилиши мумкин.

Диссертация мавзуси долзарб илмий-тадқиқот масалаларига ѐки аниқ

амалий вазифани ечишга бағишланган, шунингдек мутахассисликка мос
бўлиши лозим.

Диссертацияга илмий раҳбарлик олий таълим муассасаси профессори, фан

доктори, доценти ѐки фан номзоди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси
Фанлар Академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтлари ва илмий


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

4

марказлар олимлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг тажрибага эга бўлган
юқори малакали мутахассис ва амалиѐтчилари томонидан амалга оширилади.

Диссертация мавзуси ва диссертацияга илмий раҳбар талабанинг

диссертация мавзусини тасдиқлаш ва илмий раҳбарни тайинлаш тўғрисидаги
аризаси ҳамда тегишли кафедра тақдимномасининг факультет илмий кенгаши
томонидан кўриб чиқилиши натижасига кўра 1-ўқув йилининг октябр-ноябр
ойларида

олий

таълим

муассасасининг

ректори

буйруғи

билан

расмийлаштирилади.

Диссертацияга талаба ўқиѐтган олий таълим муассасасидан бошқа

ташкилотлардан илмий раҳбар тайинланган ҳолда, кафедра аъзоларидан бири
кафедра мудири томонидан мазкур талабага илмий маслаҳатчи этиб
тайинланади.

Илмий маслаҳатчи диссертацияни белгиланган талаблар бўйича

бажарилиши учун илмий раҳбар билан бир хилда масъул ҳисобланади.

Битта профессор ѐки фан доктори бештагача, шунингдек битта доцент, фан

номзоди, мутахассис ѐки амалиѐтчи учтагача диссертацияга раҳбарлик қилиши
мумкин.

Диссертацияларнинг мавзулари тасдиқлангандан ва илмий раҳбарлар

тайинлангандан сўнг 1 ой муддатда улар ҳақидаги маълумот талабалар
фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда диссертация мавзулари қисқача
мақсади ва вазифалари кўрсатилган ҳолда олий таълим муассасасининг расмий
сайтида эълон қилинади.

Илмий раҳбар вазифаларига қуйидагилар киради:

-

талабанинг иш режасини тузишда унга ѐрдам бериш;

-

талабага тизимли равишда маслаҳатлар бериб бориш учун тегишли

жадвални тузиш. Бунда илмий раҳбар талабага ҳафтасига камида 1 марта
маслаҳат бериши кўзда тутилиши лозим;

-

тадқиқот услубларини танлаш ва уларни қўллашда талабага кўмаклашиш;

-

талаба томонидан иш режани бажарилишини назорат қилиш ва талабани

баҳолаб бориш;

-

дастлабки ҳимоя санасидан камида 3 кун олдин диссертацияга ѐзма

тақриз бериш.

Диссертация мавзуси ва илмий раҳбарнинг ўзгартирилиши талабанинг

уларни ўзгартириш сабаблари асослантирилган ѐзма аризаси асосида олий
таълим муассасанинг ўқув-услубий кенгаши қарори билан амалга оширилади ва
олий таълим муассасанинг ректори буйруғи билан янги диссертация мавзуси ва
илмий раҳбар тайинланади.

Диссертация мавзусини ўзгартиришда илмий раҳбарнинг розилиги ҳисобга

олинади.

Ўзгартирилган диссертация мавзуси ва илмий раҳбар тўғрисидаги

маълумот 1 ҳафта муддатда талабалар фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда
диссертация мавзулари қисқача мақсади ва вазифалари кўрсатилган ҳолда олий
таълим муассасасининг расмий сайтида эълон қилинади.

Диссертация қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлиши керак:
-

титул варақ;


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

5

-

икки тилдаги диссертациянинг қисқача аннотацияси;

-

мундарижа;

-

кириш;

-

асосий қисм;

-

хулоса;

-

фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати;

-

иловалар.

Диссертациянинг кириш қисми қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
-

диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги;

-

тадқиқот объекти ва предметининг белгиланиши;

-

тадқиқот мақсади ва вазифалари;

-

тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари;

-

мавзу бўйича қисқача адабиѐтлар таҳлили;

-

тадқиқотда қўлланилган услубларнинг қисқача тавсифи;

-

тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти;

-

тадқиқотнинг илмий янгилиги;

-

диссертация таркибининг қисқача тавсифи.

Асосий қисм камида 3 бобдан иборат бўлиб, бунда тадқиқот масалалари

тўлиқ ѐритилиши лозим.

Асосий қисмнинг боблари ҳажм жиҳатидан ўзаро мутаносиб бўлиши ва

қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

-

тадқиқот мавзуси бўйича бошқа манбаларда келтирилган назарий, амалий

ва эмпирик тадқиқотлар натижаларининг танқидий таҳлилини;

-

талаба томонидан олиб борилган таҳлилий ишларнинг тавсифи, тадқиқот

олиб боришда қўлланилган услублар ҳамда тадқиқот воситаларнинг баѐнини,

-

диссертацияда талабанинг таълим, фан, маданият, техника, иқтисодиѐт,

ижтимоий ѐки бошқа соҳаларнинг долзарб муаммоларини ҳал этишга қўшган
шахсий ҳиссасини,

-

тадқиқот натижалари ва уларнинг муҳокамасини.

Диссертациянинг хулоса қисмида барча қисмларда баѐн этилган тадқиқот

натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти, тадқиқот муаммосининг ечими
кўрсатилиши лозим.

Диссертациянинг илова қисмига унинг мазмун моҳиятини тушуниш учун

қўшимча сифатида қаралувчи маълумотлар киритилади. Бунда илованинг
ҳажми диссертация умумий ҳажмининг 1/3 қисмидан ошмаслиги лозим.

Диссертацияда талабалар профессионал этика қоидаларини бузилишига

йўл қўймасликлари лозим.

Диссертациянинг ҳажми титул варағи, мундарижа, адабиѐтлар рўйхати ва

иловалардан ташқари 80 бетдан ошмаслиги лозим.

Диссертация талаба ўқиган тилда ѐзилиши мумкин. Чет тилда бажарилган

диссертацияга давлат тилида аннотация илова этилади ҳамда дастлабки ва
расмий ҳимоялар таржима билан ўтказилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

6

1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазири 2012 йил

29 октябрда тасдиқлаган Магистратура тўғрисидаги Низом.

2. В поисках новой теории: Книги для чтения по экономической теории с

проблемными ситуациями: Учебное пособие/ Под ред. А.Г.Грязновой и
Н.Н.Думной. – М:КНОРУС, 2009. 179 с.

3. Грант Р.М. Современный стратегический анализ. 5-е изд./ Пер. С англ.-

СПб.: Питер, 2008. -560 с.

4. Н.Қ. Йўлдошев, В.И.Набоков. “Менежмент назарияси” ТДИУ, 2012 йил.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Олий ва У рта махсус таълим вазири 2012 йил 29 октябрда тасдиклаган Магистратура тугрисидаги Низом.

В поисках новой теории: Книги для чтения по экономической теории с проблемными ситуациями: Учебное пособие/ Под ред. А.Г.Грязновой и Н.Н.Думной. - М:КНОРУС, 2009. 179 с.

Грант Р.М. Современный стратегический анализ. 5-е изд./ Пер. С англ,-СПб.: Питер, 2008. -560 с.

Н.К. Иулдошев, В.И.Набоков. “Менежмент назарияси” ТДИУ, 2012 йил.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов