Экономический анализ рынка образовательных услуг и его развитие

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
94-98
38
10
Поделиться
Ташходжаев, М. (2014). Экономический анализ рынка образовательных услуг и его развитие. Экономика и инновационные технологии, (1), 94–98. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8113
М Ташходжаев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.ф.н. независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассмотрены процессы связанные с развитием рынка образовательных услуг и проблема подготовки квалифицированных кадров в данной сфере и изучены недостатки при их подготовке и рекомендации по этой проблеме.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

М.М. Ташходжаев, и.ф.н.,

ТДИУ мустақил изланувчиси

ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИ БОЗОРИ ВА УНИНГ РИВОЖЛАНИШИНИНГ

ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛИ

В статье рассмотрены процессы связанные с развитием рынка

образовательных услуг и проблема подготовки квалифицированных кадров в
данной сфере и изучены недостатки при их подготовке и рекомендации по
этой проблеме.

The article examines the processes associated with the development of the

education market and the problem of training qualified personnel in the field and
studied deficiencies in their preparation and recommendations on this issue.

Калитли сўзлар:

таълим, ислоҳот, тамойил, хизмат бозори, иқтисодий

ўсиш, ахборот.

Мамлакатимизда

иқтисодий

ислоҳотларни

чуқурлаштириш

ва

иқтисодиётни модернизациялаш давридаги долзарб муаммолардан бири таълим
хизматлари бозорини шакллантириш ва самарали ривожлантиришдир. Бунга
эришиш таълим хизматлари бозоридаги иқтисодий муносабатларни
такомиллаштира бориб, рақобатбардош, малакали ишчи кучи ва иқтисодиётни
бозор тамойиллари асосида бошқарувчи мутахассисларни шакллантириш ва
такрор ҳосил қилиш билан боғлиқ. Ҳақиқатда ишчи кучи меҳнат бозорида
талабгор бўлиши учун билим, муайян мутахассисликка, касбий тайёргарликка
эга бўлиши лозим. Бу жараёнлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ислом Каримов

“Бугун ҳеч кимга сир эмаски, биз яшаётган XXI аср –

интеллектуал бойлик ҳукмронлик қиладиган аср. Кимки бу ҳақиқатни ўз
вақтида англаб олмаса, интеллектуал бойликка интилиш ҳар қайси
миллат ва давлат учун кундалик ҳаёт мазмунига айланмаса – бундай
давлат жаҳон тараққиёти йўлидан четда қолиб кетиши муқаррар”

[1] – деб

инсон капиталига жуда катта эътибор бермоқдалар.

Таълим

хизматлари

бозоридаги

иқтисодий

муносабатларни

такомиллаштириш, унинг объекти бўлган таълим хизматларининг моҳияти ва
таркибини тадқиқ этиш заруратини келтириб чиқаради. Чунки, таълим
хизматлари бозори таълим хизматларини айирбошлаш тизимидир. Айнан
таълим хизматларига талаб ва таклиф ўртасида бозор мувозанатига эришиш
таълим хизматлари бозори шаклланиши ва ривожланишининг асосий
иқтисодий шарти ҳисобланади.

Мустақиллик йилларида ўсиб келаётган ёш авлодни интеллектуал бойлик

ярата оладиган қилиб тарбиялашга эътибор қаратилиб, бу борада
юртбошимизнинг: “Биз фaрзaндлaримизнинг нaфaқaт жисмoний вa мaънaвий
сoғлoм ўсиши, бaлки улaрнинг энг зaмoнaвий интeллeктуaл билимлaргa эга
бўлгaн, уйғун ривoжлaнгaн инсoнлaр бўлиб, XXI aср тaлaблaригa тўлиқ жaвoб
бeрaдигaн бaркaмoл aвлoд бўлиб вoягa етиши учун зaрур бaрчa имкoният вa


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

шaрoитлaрни ярaтишни ўз oлдимизгa мaқсaд қилиб қўйгaнмиз”, – деган
фикрлари жуда ўринлидир.

Фарзандли оилалар, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишдан

манфаатдор бўлган фирма ва корхоналар, мақсади иқтисодий ўсишга эришиш
ва аҳоли фарвонлигини оширишдан бўлган давлат, нуфузини оширишдан
манфаатдор бўлган олий ва ўрта махсус ўқув юртлари таълим хизматлари
бозорининг субъектлари саналади. Айнан улар ўртасида таълим хизматларини
айирбошлаш жараёнида иқтисодий муносабатлар вужудга келади.

Жамиятнинг бойлиги инсоний ва жисмоний капитал йиғиндисидан

иборат. Таълимга катта миқдордаги инвестицияларни киритиш ишлаб чиқариш
унумдорлигини оширади. Натижада иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлиги
ошишига эришилади. Бу ҳолат жамият таълим тизимига қилинган
инвестициялардан олган нафни кўрсатади.

Корхона ва фирмалар ҳам таълимга қилинган инвестициялардан фойда

кўрадилар. Таълим муассасалари иш берувчиларни танлаш механизми билан
таъминлайди.

Фирмалар

ишга

кирмоқчи

бўлганларни

тегишли

мутахассисликлар бўйича билимларини текшириб, танлов асосида ишга қабул
қилади. Бунда айнан таълим ходимининг юқори унумли фаолиятидаги асосий
омилдир. Натижада, фирма бозор талабларига мослашиб, юқори самара билан
фаолият юритишга эришади.

Инсонга эса, таълим тизими касб, мутахассислик йўналишида билим

олиб, ўз қобилиятларини рўёбга чиқариб, фаровон ҳаёт кечиришини
таъминлашда ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Ҳозирги кунда юртимизда
таълим соҳасига йўналтирилаётган харажатлар ҳажми мамлакатимиз ялпи ички
маҳсулоти таркибида 12 фоиздан ортади. Ҳолбуки, жаҳон тажрибасида бу
кўрсаткич 3-5 фоиздан ошмайди.

2013 йилда таълим-тарбия соҳасида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш,

таълим стандартлари ва дастурларини такомиллаштириш, мактаблар, лицей ва
коллежлар, олий ўқув юртларининг моддий техника базасини янада
мустаҳкамлаш масалаларига катта эътибор берилди. 2013 йили 28 та янги касб-
ҳунар коллежи қурилди, 381 та умумтаълим мактаби, олий ўқув юртлари
тизимидаги 45 та объект, 131 та касб-ҳунар коллежи ва лицейлар
реконструкция қилинди ва капитал таъмирланди. Шунингдек, 55 та болалар
мусиқа ва санъат мактаби, 112 та болалар спорти объекти ва 4 та сузиш ҳавзаси
фойдаланишга топширилиб, уларнинг барчаси зарур ускуна ва инвентарлар
билан жиҳозланди[2].

Барча умумтаълим муассасаларида чет тилларни ўргатиш бўйича 17

мингдан ортиқ ўқув хоналари ташкил этилди. 1-синф ўқувчилари учун чет
тиллар бўйича мультимедиа варианти илова қилинган, 538 мингдан зиёд рангли
дарслик чоп этилди. 2 минг нафарга яқин чет тили ўқитувчиси тайёрланди ва
уларнинг умумий сони 26 минг кишига етди. Бу интеллект ва эмоционаллик
коэффициентларини

оширишга

қаратилган

бўлиб,

бу

жараёнларни

ривожлантиришга кенг имкониятлар мавжуд.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Таълим тизимидаги эҳтиёжлар таълим неъматлари орқали қондирилади.

Улар инсонларнинг таълим билан боғлиқ фаолияти маҳсули бўлган ўзига хос
иқтисодий неъмат бўлиб, нафлилик ва ресурс сиғимлилик белгиларига эга.
Инсонларнинг иқтисодий эҳтиёжларини қондира олиш таълим неъмати
фойдалилигини ташкил этади. Билим, касбий тайёргарлик, мутахассисликка эга
бўлиш ва уни муттасил ошириб бориш инсонга шунга яраша даромад олиш ва
фавровон яшаш имконини беради.

Таълим неъматининг ресурс сиғимлилиги уни яратиш учун зарур

харажатлар билан тавсифланади. Билим, касбга эга бўлиш маълум даражада
харажатлар ёки инсон капиталига инвестицияларни талаб этади. Таълим
самарадорлиги вақт тежамкорлиги қонунига асосланади. Яъни, боланинг
ўқишга қанча вақти кам сарфланса ва янги билим, инновация яратишга қанча
кўпроқ вақти қолса, таълим самарадорлиги шунча ошади.

“Таълим хизматлари”нинг таҳлили уларни маълум мезонлар асосида

туркумлашни талаб этади (1-жадвал). Хусусан, таълим хизматлари ўзига хос
неъмат сифатида хусусий ва ижтимоий турларга бўлинади. Агар инсон
томонидан истеъмол қилиниб, бир вақтнинг ўзида бошқа инсон ундан
фойдалана олмаса, бу ҳолатда таълим хизматлари хусусий неъмат сифатида
ўзига хослик касб этади ва рақобат тамойилларига асосланади. Алоҳида
таъкидлаш жоизки, таълим хизматларини хусусий неъмат сифатида такрор
ҳосил қилиш бозор муносабатлари асосида амалга оширилади.

1-жадвал

Таълим хизматларининг турли мезонлар асосида туркумланиши

Мезонлар

Таълим хизматлари турлари

1.Ўзига хос неъмат сифатида

1.1.Хусусий неъмат
1.2.Ижтимоий неъмат

2.Ўрин босарлик даражаси

2.1 Ўзаро ўрин босар хизматлар
2.2.Ўзаро тўлдирувчи хизматлар
2.3.Мустақил хизматлар

3. Истеъмолчига таълим
хизматлари кўрсатиш

3.1.Пуллик хизматлар
3.2.Пулсиз хизматлар

Манба: Муаллиф томондан тузилган.

Агар неъмат инсон томонидан истеъмол қилиниб, айни пайтда бошқа

инсонлар томонидан ҳам истеъмол қилиниши мумкин бўлса, унда таълим
хизматлари ижтимоий неъмат ҳисобланади. Ижтимоий неъматлар ўзига хос
рақобат объекти ҳам эмас.

Таълим хизматларининг ўрин босарлик даражасига кўра, ўзаро ўрнини

босувчи, тўлдирувчи ва мустақил шаклларга ажратиш мумкин. Ўзаро ўрин
босар таълим хизматларига талабнинг ошиши у билан боғлиқ хизматнинг
бошқа турига талаб камайишига, ўзаро тўлдирувчи хизматларда эса бирор-бир
хизматга талаб ортиши бошқа хизматларга талаб ошишига олиб келади.
Масалан, таълим жараёнида ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

техникага хизмат кўрсатиш хизматларига талабни оширади. Мустақил таълим
хизматларига эҳтиёж бошқа хизматлар билан боғлиқ бўлмайди. Таълим
хизматлари турларидан таълим тизимининг хўжалик юритиш механизмини
такомиллаштириш ва таълим муассасалари фаолиятини режалаштириш
жараёнида фойдаланиш мумкин.

Таълим хизматлари кўрсатишда республикада 65 та олий ўқув юрти,

жумладан, 59 та олий таълим муассасаси, Халқаро Вестминстер университети,
Россиянинг Г.Плеханов номидаги давлат иқтисодиёт университети,
М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети, И. Губкин номидаги
Россия давлат нефть ва газ университети, Турин политехника университети,
Сингапур менежментни ривожлантириш институти филиаллари фаолият
юритмоқда.

Республика олий таълим муассасаларида 2010/2011 ўқув йилида 274,5

минг нафар талаба ўқиди. 2007/2008 ўқув йилида бу кўрсаткич 296,6 минг
нафар эди. Олий таълим муассасалари талабалари умумий сонининг 38,5
фоизини аёллар, 61,5 фоизини эркаклар ташкил этди (2007/2008 ўқув йилида
тегишли равишда 39,9 фоиз ва 60,1фоиз).

2010/2011 ўқув йилида олий таълим муассасаларига қабул 2007/2008 ўқув

йилига нисбатан 7,2 фоизга камайди ва 64,1 минг кишини ташкил этди.
Уларнинг 36,1 фоизи хотин-қизлар, 63,9 фоизи эркаклардан иборат (2007/2008
ўқув йилида тегишинча 37,9 фоиз ва 62,1 фоиз )[3].

2010/2011 ўқув йилида бакалавриатга кирганлар сони 58,6 минг кишини

ташкил этди, уларнинг 38,4 минг киши ёки 65,5 фоизи тўлов-шартнома асосида
ўқимоқда. Бакалавриатга ўқишга кирганлар умумий сонининг 36,2 фоизи
қизлар, 63,8 фоизи йигитлардан иборат. Магистратурага 5536 киши қабул
қилинган, уларнинг 3946 нафари тўлов-шартнома асосида ўқимоқда
(магистратурага қабул қилинганлар умумий сонининг 71,3 фоизи).
Магистратурада ўқиётганлар умумий сонининг 34,3 фоизини хотин-қизлар, 65,7
фоизини эркаклар ташкил этади[4].

Ўқув юртларида хотин-қизлар ва эркакларнинг мутахассисликни

танлашида бирмунча фарқ бор. Одатда, олий ва ўрта махсус таълим
муассасаларида таҳсил олаётган хотин-қиз талабалар таълим соҳасини -
ўқиётганларнинг 72,6 фоиз, 10,6 фоиз - соғлиқни сақлаш, физкультура ва
спорт, 6,7 фоиз-саноатва қурилиш соҳасини, эркакларнинг 40,5 фоиз таълим,
21,2 фоиз саноат ва қурилиш, 11,1фоиз иқтисодиёт ва ҳуқуқ соҳасини танлаган.

Транспорт ва алоқа, саноат ва қурилиш, қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт ва

ҳуқуқ соҳаси мутахассисликлари бўйича ўқиётганларнинг 83,7 фоиздан
ортиғини эркаклар, қарийб 16,3 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.

Таълимдан ташқари бошқа барча соҳаларда ўқиётганлар орасида эркаклар

улуши аёллар улушидан кўпдир.

2010/2011 ўқув йилида 10 минг аҳоли ҳисобга олинганда, 96 нафар киши

олий таълим муассасаларида ўқиди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Йигит-қизларнинг мутахассисликни танлашига оилада иқтисодий тартиб

омиллари ва анъаналардан ташқари ўқув юртларининг ҳудудий жойлашуви
ҳамда уларда шаклланган ихтисослашув хусусиятлари ҳам таъсир кўрсатади.

2010 йилда республика давлат олий таълим муассасаларида (Олий таълим

вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги) профессор ва ўқитув- чилар сони
26,4 минг кишини ташкил этди, уларнинг 40,9 фоизи аёллар, 59,1 фоизи
эркаклар (2007 йилда аёллар 39,8%, эркаклар 60,2%). Раҳбарларнинг аксарияти
эркаклар улушига тўғри келади. Масалан, 2010 йилда ректорлар умумий
сонининг 96 фоизини эркаклар, 4 фоизини аёллар ташкил этди, 2007 йилда бу
кўрсаткич тегишли равишда 95,9 ва 4,1 фоиз эди. Проректор-аёллар 8,5 фоиз,
эркаклар - 91,5 фоиз (2007 йилда 7,8 ва 92,2%), факультетлар деканлари - 8,9
фоиз - аёллар, 91,1 фоиз - эркаклар (2007 йилда - 7,0 аёллар, 93,0 фоиз -
эркаклар), кафедра мудирлари - 22,6 фоиз - аёллар, 77,4 фоиз - эркаклар (2007
йилда - 21,6 фоиз - аёллар, 78,4 фоиз - эркаклар), катта ўқитувчилар - 49,4 фоиз
- аёллар, 50,6 фоиз - эркаклар (2007 йилда - 47,7 фоиз - аёллар, 52,3 фоиз -
эркаклар), ўқитувчи ва ассистентлар - 53,9 фоиз - аёллар, 46,1 фоиз - эркаклар
(2007 йилда - 52,3 фоиз - аёллар ва 47,7 фоиз - эркаклар).

Республикада олий тоифали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёр-

лашга қаратилган олий ўқув юртидан кейинги таълимни ривожлантиришга
алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, таълим хизматларини янада такомиллаштириш мақсадида

охирги йилларда олий ўқув муассасаларининг моддий техника базасини
мустаҳкамлаш, янги ўқув биноларини қуриш ва мавжуд биноларни қайта
тиклаш, уларни замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари билан
жиҳозлаш ишлари амалга оширилиб, бу жараёнларга катта эътибор
берилмоқда.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 17

йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маъруза. 2009 йил 5 декабрь.

2.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ислом

Каримовнинг

мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва
2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига

бағишланган

Вазирлар

Маҳкамасининг

мажлисидаги

маърузаси. //Халқ сўзи, 2014 йил 18 январь.

3.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

4.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Узбекистан Республикаси Конституциясининг 17 йиллигига багишланган тантанали йигилишдаги маъруза. 2009 йил 5 декабрь.

Узбекистан Республикаси Президента Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. //Халк сузи, 2014 йил 18 январь.

Узбекистан Республикаси Давлат статистика кумитаси маълумотлари.

Узбекистан Республикаси Давлат статистика кумитаси маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов