Политика таргетирования инфляции и ее проявления в мировой практике

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
174-181
23
6
Поделиться
Саттаров O., & Абдуллаева, Ю. (2014). Политика таргетирования инфляции и ее проявления в мировой практике. Экономика и инновационные технологии, (3), 174–181. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8154
O Саттаров, Ташкентский Финансовый Институт

к.э.н., доцент

Ю Абдуллаева, Ташкентский Финансовый Институт

ученик

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье указанно положительное стороны таргетирования инфляции, его преимущества и недостатки. Отмечено влияние таргетирования на уровень инфляции на примере развитых и развивающихся стран и внесены предложения о применении данного опыта в нашей экономике.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

О. Саттаров, и.ф.н., доц.,

Ю. Абдуллаева, талаба, ТМИ

ИНФЛЯЦИЯНИ ТАРГЕТЛАШ СИЁСАТИ, ҲАМДА УНИ

ЖАҲОН АМАЛИЁТИДА НАМОЁН БЎЛИШИ

В статье указанно положительное стороны таргетирования инфляции,

его преимущества и недостатки. Отмечено влияние таргетирования на
уровень инфляции на примере развитых и развивающихся стран и внесены
предложения о применении данного опыта в нашей экономике.

In the article explained the main features of inflation targeting. Influence of this

module to the rates of inflation in different countries is shown by the graphs. Also
scientific conclusion and new proposals are given by using practices of developed
and developing countries.

Калит сўзлар:

кредит, инфляция, дефляция, таргетлаш, банк, заҳира,

метод.

Жаҳон амалиёти мамлакатда олиб борилаётган пул – кредит сиёсатининг

кўп қиррали бўлмаслиги бир қанча кутилмаган салбий оқибатларга ҳам олиб
келиши мумкинлигидан далолат беради. Кўплаб ривожланган мамлакатлар
тажрибасида ҳам йўл қўйилган хатоликлардан бири сифатида уларнинг пул –
кредит сиёсатларини кўп ҳолларда фақатгина инфляция суръатларини
туширишга қаратилганлигида кўришимиз мумкин. Дарҳақиқат, ушбу тарзда
олиб борилган сиёсат ўз самарасини бериши ўларо, мамлакатда дефляция
олатини юзага келтира бошлади. 2003 йил май ойида “Япония молиячилар ва
иқтисодчилар жамияти”да сўзга чиқган АҚШ Федерал Захира Тизими раиси
Б.Бернанке ўз нутқида дефляциянинг ўткир фазасини бошдан кечираётган
мамлакатлар учун пул – кредит сиёсатининг миқдорий йўналишларини
(инфляцияни таргетрлаш ёки нархларни миқдорий аниқлаш) қанчалар
муҳимлигини таъкидлаб ўтган эди. 1990 йиллар бошларига келиб инфляцияни
барқарорлаштиришнинг анъанавий методлари, шу қатори пул агрегатларини
таргетлаш методи ҳам глобаллашув шароитида, шунингдек молия соҳасида ҳам
ўзининг кам самаралилигини кўрсатди. Мамлакатлар секин-аста инфляцияни
таргетлаш сиёсатига ўта бошладилар. 1990 йил Янги Зеландия Захира Банки
(ЯЗЗБ) илк бор инфляцияни таргетлаш сиёсатини қўллашни бошлаганини
расман эълон қилди. Инфляцияни таргетрлаш сиёсатига ўтишнинг белгиси
сифатида ҳукуматни ёки Марказий банкнинг келажакда инфляцияни ёки
нархларнинг ўсишини бир маромда ушлаб турилишини эълон қилишини
кузатиш мумкин. Шунингдек, инфляцияни таргетлашда нархларни “қотириб
қўйиш” эмас, балки уларни бир маромда ўсишини таъминлаш назарда
тутилади. Агар инфляцияни таргетлаш сиёсатини нархларни “қотириб қўювчи”
ёки унинг “темир қолипи” сифатида қабул қилсак, бу аввало, мамлакатда зарур
бўлмаган ҳолларда ҳам қаттиқ пул – кредит сиёсатини олиб боришга мажбур


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

қилади. Бу эса ўз ўзидан иқтисодиётнинг барча секторига занжирсимон салбий
таъсирини кўрсатиши мумкин.

Гленн Рудебуш ва Карл Уолш берган таърифга кўра, инфляцияни

таргетлаш – бу оммага эълон қилинган инфляция мақсадли кўрсаткичларига
эришиш борасида Марказий банк томонидан олиб бориладиган пул – кредит
сиёсати доирасида қарор қабул қилиш учун лозим бўлган моделдир.[4] Бу
Марказий банк томонидан инфляция мақсадли кўрсаткичларига эришиш учун
қабул қилинадиган, пул – кредит органлари уни назорат қилишга масъул бўлган
операсцион инструментдир.

Инфляцияни таргетлаш сиёсатини қўллаган мамлакатларнинг мақсади бир

бўлишига қарамасдан амалиётда уларни қўллашга мажбур қилган сабаблар бир-
биридан кескин фарқ қилишини кўришимиз мумкин. Масалан, Германияда
инфляцияни таргетлаш сиёсатига ўтишнинг сабаби бўлиб, қатъий белгиланган
валюта курсидан воз кечиш сиёсати ҳизмат қилган бўлса, Канада учун эса ушбу
ҳолат пул массасини таргетлаш сиёсатини қўллашдаги омадсизликлар туфайли
инфляцияни таргетлаш сиёсатини қўллаш жорий қилинган. Буюк Британиянинг
инфляцияни таргетлаш сиёсатига ўтишига туртки бўлган асосий сабаблардан
бири бу пул массасини таргетлашдаги омадсизликлар, ҳамда “евро зонаси”даги
иштироки мажбур қилган. Инфляцияни таргетлаш сиёсатини қўллаганда,
инфляция даражасининг энг мақбул даражаси сифатида 3% ва ундан кам бўлган
суръатлар кўрсатилади. Лекин, шундай бўлсада бу кўрсаткич нол даражага
тушмаслиги керак. Чунки, инфляцияни нол даражада ушлаб турилиши
мамлакатда дефляция олатини келтириб чиқариши мумкин бўлган хавфни
кучайтиради.

(1-жадвал)

Инфляцияни таргетлаш сиёсатини қўлловчи мамлакатлар

Мамлакатлар

номи

Инфляцияни

таргетлаш

сиёсатига

ўтиш санаси

Инфляцияни

таргетлаш

сиёсатига

ўтиш

даврида

инфляция

суръатлари

(%)

2011 йилга

инфляцияни

ўртача йиллик

кўрсаткичлари

2012 йилга

инфляцияни

ўртача йиллик

кўрсаткичлари

Пул – кредит

сиёсатининг

аввалги

мақсадли

кўрсатгичи

Ривожланган мамлакатлар

1.

Янги Зеландия

1990

3.3

2.3

4.5

Йўқ

2.

Канада

1991

8.9

1.8

2.8

Йўқ

3.

Буюк

Британия

1992

4

3.7

4.2

Алмашув

курси

4.

Австралия

1993

2

2.8

3.4

Йўқ

5.

Швеция

1993

1.8

1.4

2.5

Алмашув

курси

6.

Швейцария

2000

1.6

0.7

0.4

Пул таклифи

7.

Исландия

2001

4.1

5.4

2.8

Алмашув

курси

8.

Норвегия

2001

3.6

2.5

1.4

Алмашув

курси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Ривожланаётган ва ўтиш давридаги мамлакатлар

1.

Чехия

Республикаси

1997

6.8

1.5

1.9

Алмашув

курси ва пул

таклифи

2.

Исроил

1997

8.1

2.7

3.2

Алмашув

курси

3.

Польша

1998

10.6

2.6

4

Алмашув

курси

4.

Чили

1999

3.2

1.4

3.3

Алмашув

курси

5.

ЖАР

2000

2.6

4.1

5

Пул таклифи

6.

Жанубий

Кореа

2001

2.9

3

4

Пул таклифи

7.

Мексика

2001

9

4.2

3.5

Пул таклифи

8.

Филлипин

ороллари

2002

4.5

3.8

5.3

Алмашув

курси ва пул

таклифи

Манба: Jadval Roger (2010), Schmidt-Hebbel (2009), Monetary Bulletin 2007/2 (Bank of

Iceland) материаллари асосида муаллифлар томонидан тузилган.

Инфляцияни мақсадли йўналишларини танлашда назарий жиҳатдан олиб

қараганда инфляциянинг нол даражаси билан мос тушувчи “нархлар
барқарорлиги” категориясини аниқлаш муаммоси вужудга келади. Амалиётда
истеъмол нархлари доимо оз бўлсада (масалан, 2% га) кўтарилиб туради.
Мақсадли йўналиш доирасида истеъмол нархлари пасайтириш (масалан, 1% га)
еч андай аҳамиятли имкониятларни бермайди, фақатгина унга илинган
харажатлар ажми кўпаяди. Таргетлашнинг муҳим омили инфляциянинг
мақсадли йўналишларининг тебраниш чегараларининг мавжудлигидир.
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси шундан гувоҳлик берадики, мақсадли
йўналишларнинг энг мақбул чегаралари инфляция даражасини мамлакатда 1%
дан ошмаслигидир. Инфляция суръатларини бундай даражада ушлаб
турилишига мақбул ҳолат эканлигига сабаб, уларда қисқа муддатли
тебранишларга дош бера олиш қобилиятининг юқорилигидир. Инфляция
даражалари мақсадли йўналишлари чегараларининг кенгайиб бориши эса бозор
иштирокчилари томонидан инфляцияни барқарорлаштириш сиёсатини олиб
боришда ишончнинг етишмаслиги каби салбий ҳолатлар билан кузатилади.
Инфляцияни таргетлаш вақтинчалик чегаралари мамлакатдаги инфляция
суръатларига боғлиқ бўлади. Аввалига, (Янги Зеландия ва Канада) инфляция
даражалари мақсадли йўналишларига эришиш муддати 18 ой деб белгиланган
эди. Кейинчалик, бу муддат 12-18 ойга, кейинроқ инфляцияни таргетлашнинг
ўрта муддатли ҳолатига тўғри келувчи 5 йиллик муддатга ўзгартирилган эди.
Бугунги кунга келиб деярли 28 та мамлакат ўзларининг пул – кредит
сиёсатларида инфляцияни таргетлаш сиёсатидан фойдаланиб келмоқдалар.
Улардан 8 таси ривожланган, қолганлари эса ривожланаётган ҳамда ўтиш
давридаги давлатлардир. Инфляцияни таргетлаш сиёсатини олиб боришда
ўтган йиллардаги мамлакатнинг иқтисодий ҳолати ҳақидаги ахборотлар ва
уларнинг таҳлили жуда муҳим ҳҳисобланади. Чунки, улар иқтисодий-
математик моделларни қўллаган ҳолда муҳим иқтисодий кўрсаткичлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

ўртасидаги аниқ боғлиликни кўрсатиб беришга ҳизмат қилади. Кўрсаткичларни
талил қилиш доираси, энг аввало, мамлакат иқтисодиётини қанчалар кенг
қамровлилигига, ҳамда мавсумий тебранишларни ҳисобга олмаган ҳолда
қуйидаги кўрсаткичларга боғлиқ бўлади:

1.

Реал ЯИМ;

2.

ЯИМ дефлятори;

3.

Истеъмол нархлар индекси;

4.

Саноат ишлаб чиқаришнинг ҳажми;

5.

Ишсизлик даражаси; улгуржи нархлар;

6.

Кенг қамровли пул массаси (М2-М4);

7.

Пул массаси (чекланган доирада) (М0-М1);

8.

Марказий банк ҳисоб (базавий) ставкаси;

9.

Қиса ва узоқ муддатли фоиз ставкалари;

10.

Ҳукумат қимматли қоғозлари курси.

(2-жадвал)

Иқтисодий амкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) га аъзо

мамлакатларда инфляциянинг ўртача суръатлари

Таргетлаш сиёсатигача

Таргетлаш сиёсатидан сўнг

Ўртача

Ўртача оғиш

Ўртача

Ўртача оғиш

Инфляцияни

таргетлаш
сиёсатини

қўллаётган

(ИҲТТ) (10 та)

9.21

7.22

3.22

2.03

Инфляцияни

таргетлаш
сиёсатини

қўлламайдиган

(ИҲТТ) (16 та)

7.72

5.09

5.22

2.73

Манба: Муаллифлар томонидан Walsh. Journal асосида тузилган.

Юқоридаги маълумотларга кўра, шуни айтиш мумкинки, инфляцияни

таргетлаш режимини қўллайдиган иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт
ташкилотига аъзо мамлакатларда инфляцияни ўртача йиллик суръатлари 9.21 %
ни ташкил қилган бўлса, инфляцияни таргетлаш сиёсатини қўллай
бошлаганларидан сўнг ушбу кўрсаткич сезиларли даражада камайганлигини,
яъни 3.22% ни ташкил қилаётганини кўришимиз мумкин бўлади. Бу эса, ўз
навбатида амалиётга жорий қилинган режимни нақадар самарали эканлигини
кўрсатади. Шунингдек, таҳлил натижасида инфляцияни таргетлаш режимини
қўлламайдиган давлатларда ҳам инфляция йиллик суръатлари камайиб бориш
тенденциясига эга бўлган. Бу кўрсаткич 1990 йилларда 7.72% ни ташкил қилган
бўлса, бугунги кунда ушбу кўрсаткич даражаси 5.22% гача тушган. Лекин,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

камайиш даражасидаги фарқ инфляцияни таргетлаш режимни қўллаётган
давлатлар инфляция суръатларидаги каби катта эмас.

Инфляцияни таргетлаш ўз ичига уч босқични олади:

Мақсадни танлаш ва уни аниқлаб олиш;

Мақсадга эришиш учун барча куч ва эътиборни олиб борилаётган

сиёсатга сафарбар этиш;

Натижани назорат қилиш ва унга масъул бўлиш.

Ушбу инструментни амалиётга қўллаш натижасида таргетлаш монетар

сиёсатнинг учта асосий аспектига ўз таъсирини ўтказади:

Чегаравийлик;

Мақсадлик;

Ишонтирувчанлик.

Амалиётда инфлятсион таргетлаш икки асосий характерга ега. Айнан

мана шу икки асосий характер инфляцияни таргетлашни боша пул – кредит
сиёсати режимларидан ажратиб туради.

1.

Марказий банк нархлар барқарорлигига эришиш борасида қарор қабул

қилади ва унга амал қилиши мажбурийдир. Нархлар барқарорлиги инфляция
бўйича кўрсатилган миқдорий кўрсаткичларга еришиш борасидаги заруриятга
айланиб қолади. Белгиланган йўналиш аниқ бир даража (нуқтавий аҳамият)
бўлиши билан бирга йиллик инфляция учун маълум бир оралиқ ҳам бўлиши
мумкин. Инфляция бўйича нуқтавий мақсадли кўрсаткичларни белгилаб олиш
пул – кредит сиёсатининг энг биринчи ва асосий мақсади нархлар барқарорлиги
эеканлигини кўрсатади.

2.

Пул – кредит сиёсатининг асосий мақсадлари бўлиб, маълум вақт

оралиғида инфляцияни башорат қилиш ҳизмат қилади. Ушбу сабабга кўра
инфляцияни таргетлашни базан “Инфляция башоратларини таргетлаш” деб ҳам
юритилади. Қисқа муддатли даврда инфляция нархлар ва иш ҳақи бўйича
тузилган шартномаларга кўра белгиланганлиги сабабли пул – кредит сиёсати
кутилаётган келажакдаги инфляцияга таъсир кўрсатиши мумкин.

Юқорида кўрсатилган инфляциянинг икки асосий характеристикасига

кўра нима сабабдан АҚШ Федерал Захира Тизими ҳам, Европа Марказий Банки
ҳам инфляцияни таргетлаш режимини тўлақонли ўз амалиётида қўлламаслиги
аниқ бўлади. Биринчи ҳолатда, АШҚ Федерал Захира Тизими инфляция бўйича
миқдорий аниқланган мақсадларни белгилаб олади холос. Европа Марказий
банки эса асосий эътиборини М3 пул агрегатининг ўсишини назорат қилишга
қаратар эди. Лекин, сўнги йиллардаги иқтисодиётда бўлиб ўтаётган
ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда кўпрқо эътибор инфляцияни таргнтирлаш
режимига аратилмода. ИТ режимини ўллашда уни масъулият жиҳатдан ва ушбу
режимнинг егилувчанлиги жиатидан бир неча гуруларга ажратиш мумкин.

“қатъий таргетлаш” (

стриcт таргетинг

) деганда инфляцияни мақсадли

кўрсаткичларини ани, яъни қатъий белгилаб олиш тушунилади. Бунда пул –
кредит сиёсатининг энг асосий ва аниқ мақсади мана шу белгиланган миқдорий
кўрсаткичларга эришиш ҳҳисобланади. “Эгилувчан таргетлаш” (

Флехибле

таргетинг

) да эса миқдорий йўналиш маълум чегаралар оралиғида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

ҳаракатланади. Бу ўз ўрнида қанча юмшоқ мажбурият ҳҳисобланади.
Инфляцион таргетлаш режимини классификастия қилиш борасида ХВФ
иқтисодчилари Алина Карар ва Марк Стоунларнинг берган таърифлари
инфляцияни таргетлаш режимига янада аниқлик киритади. Уларнинг
классификастиясига кўра инфляцияни таргетлаш учга бўлинади: [6]

Тўлиқ инфляцияни таргетлаш режими

(фулл-фледгед инфлатион

таргетинг)

Эклектик инфляцияни таргетлаш режими (

еcлеcтиcинфлатион

таргетинг

)

Енгиллаштирилган инфляцияни таргетлаш режими (

инфлатион

таргетинг лигт

)

Тўлиқ инфляцияни таргетлашни қўллайдиган мамлакатларда бозор

иштирокчилари унга жуда ишонч билдирадилар. Инфляция даражалари аниқ
белгиланади ва унга қатъий амал қилинади. Натижада Марказий банк ҳам
қўйилган мақсадга эришиш борасида жуда катта масъулиятга эга бўлади ва уни
амалга оширади. Тўлиқ инфляцияни таргетлаш режимини илк бор Янги
Зеландия қўллай бошлаган. Бугунги кунга келиб эса, тўлиқ инфляцияни
таргетлаш режимини фақатгина Бразилия, Канада, Чехия, Норвегия, Польша,
Швеция, Буюк Британия, Жанубий Африка каби давлатлар қўллашади.
Инфляцияни таргетлаш қонунларига биноан тўлиқ инфляцияни таргетлаш
режимида мақсадли йўналиш оралиғи жуда ҳам тор бўлиб, бу кўрсаткич 0-3%
оралиғида деб белгиланган.

Эклектик инфляцияни таргетлаш режими инфляцияни маълум даражада

паст суръатларда ушлаб туришга имкон беради. Лекин, эклектик инфляцияни
таргетлаш режимида мақсадли даражага эришиш борасидаги аниқлик тўли
инфляцияни таргетлаш режимига қараганда пастроқ бўлади. Эклектик
инфляцияни таргетлаш режимини кўпроқ юқори молиявий барқарорликга эга
бўлган мамлакатларда қўллаш мумкин. Бу эса ўз ўрнида бошқа иқтисодий
ўсиш, тўлов баланси, бандлик каби макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳам
барқарор ушлаб туришга ёрдам беради. Эклектик инфляцияни таргетлаш
режимини 20 дан ошиқ мамлакатлар амалиётда қўлламода, улар қаторига
Индонезия, Руминия, Сингапур, Словакия, Швейтсария, Япония ва бошалар.

Йенгиллаштирилган инфляцияни таргетлаш режими ўтиш режими

сифатида ам ўлланилади. Кўп олларда инфляцияни таргетлаш режиминнг бу
тури ривожланаётган мамлакатларда тузилмавий иқтисодий ислоҳотлар
даврида қўлланилади. Енгиллаштирилган инфляцияни таргетлаш режимининг
афзаллиги шундаки, белгиланган мақсадли йўналиш оралиғи жуда ҳам кенг
бўлади ва унга эришиш мажбурий ҳисобланмайди. Марказий банк томонидан
унга эришиш борасидаги сиёсати анқилиги жуда ҳам паст бўлади, шунингдек,
унга бўлган ишонч даражаси ҳам паст бўлади.

Назарий жиҳатдан ёндашганда инфляцияни таргетлаш режимини пул –

кредит сиёсати доирасида қарор қабул қилиш борасида қўлланиладиган модел
сифатида таърифлаш мақул бўлди. Инфляцион мақсадга эришиш Марказий
банк пул – кредит сиёсатининг қонунларига биноан иш юритади. Ушбу қонун


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

ўзида ўзига хос формулани акс эттиради, яъни пул – кредит сиёсати
индтрументи (фоиз ставкаси ёки пул агрегати) баъзан ЯИМ ГЭПини ҳисобга
олган ҳолда инфляцияни ўзгаришига жавоб қайтаради. Энг машҳур қонунлар
қаторига “Тейлор қонуни” ва “Хендерсон-МакКиббин қонуни” киради. Ушбу
қонунлар инструментлари бўлиб, фоиз ставкаси ҳизмат қилади. Шунингдек,
“МакКаллама қонуни” ҳам мавжуд бўлиб, унинг инструменти пул базаси
ҳисобланади. Инфляция башоратлари мақсадли кўрсаткичдан оғишни
бошлаганда Марказий банк ҳам фоиз ставкаларини ўзгартира бошлайди.
Бундай пул – кредит сиёсатининг қонунияти Г. Рудебуш ва Л.Свенссон
томонидан “Инфляцион башорат асосидаги қонунияти” деб ном олган.[5] Шу
каби қонуният ўз аксини Янги Зеландия, Канада ва Буюк Британия каби
мамлакатларда топган.

Инфляцияни таргетлаш аналитик модел орқали изоҳланади ва ўзида

иккита таркибий қисмни ифодалайди. Биринчи таркибий қисм – бу мамлакат
иқтисодиётини қандай ҳаракат қилаётгани ва унга пул – кредит сиёсати қандай
таъсир қилишини кўрсатиб беради. Иккинчи таркибий қисм Марказий
банкнинг сўнги масадларини акс эттиради (мақсадли функция). Иқтисод
субмоделига кўра Марказий банк ЯИМга ўз таъсирини ўтказа олади, яъни пул –
кредит сиёсати инструментларининг ўзгартирилиши (масалан, қайта молиялаш
ставкасининг ўзгариши) маълум муддатлардан сўнг ЯИМга таъсир кўрсата
бошлайди. ЯИМнинг ўзгариши эса, ўз ўрнида инфляцияга таъсир кўрсатади.
Шундай қилиб, фоиз ставкаларининг ўзгариши ялпи талаб ва ялпи таклифни
ўзгартира қолади ва маълум муддатдан сўнг инфляциянинг ўзгаришига олиб
келади. Ушбу ўтган маълум муддат пул – кредти сиёсатининг “назорат
горизонти” ёки “назорат муддати” деб номланади. “Назорат горизонти” модели
экзоген ўзгарувчи сифатида намоён бўлади. Амалиётда “Назорат муддати”
модели 1-2 йилни ташкил илади.
Аналитик моделнинг иккинчи таркибий қисми Марказий банкнинг мақсадли
фукнциясидир. У икки йўналишга эга. Биринчидан, Марказий банк инфляцияни
белгиланган маълум даража атрофида барқарорлаштиришга ҳаракат қилади.
Иккинчидан, Марказий банк иқтисодий ўсишни ҳам белгиланган энг максимал
ўсиш кўрсаткичида атрофида барқарорлаштириши ҳам мумкин. Инфляцияни
таргетлаш “қатъий режим”дан “эгилувчан режим”га ўтиб ўзгариб туриши ҳам
мумкин.

Оддий аналитик моделга асосланиб, Марказий банк маълум ҳатти-

ҳаракатларга асосланади. Фоиз сатвкаси шундай даражада белгиланадики,
инфляцион ГЭП ва ЯИМ ГЭП даражалари иложи борича кам бўлиши лозим.
Шунингдек, мақсадли функцияга мос равишда жамият йўотишлари хам
минималлаштирилади. Фоиз ставкаларининг ўзгариши маълум муддатдан сўнг
инфляцияга таъсир кўрсатар экан, Марказий банк инфляцияни башорат
қилишни ҳам инобатга олиши лозим. Марказий банк фоиз ставкаларини
шундай даражада белгилайдики, инфляцияни башорат қилинган даражалари
мақсадли даражаларга яқинроқ бўлиши лозим. Бу нарса ўз ўрнида ЯИМ учун
ҳам қўлланилади. Инфляцияни башорат илиш пул – кредит сиёсатининг орқали
мақсади сифатида қаралиши ҳам мумкин. Шунинг учун ҳам кўп ҳолларда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

инфляцияни таргетлаш эмас, балки инфляцион башоратни таргетлаш ҳақида
гапирилади.

Марказий банк томонидан ўрнатиладиган фоиз ставкалари инфляция ва

ЯИМдан функция сифатида қаралади. Шунинг учун ҳам фоиз ставкасини
ўрнатиш жараёнини Марказий банкнинг

қайтма реакция фунцияси

деб

номлашади. Бу функция Марказий банкни кузатилаётган ўзгарувчиларининг
кутилаётган ўзгаришига қандай таъсир кўрсатишини билдиради.

Инфляцион таргетлаш режими қўлланилаётган барча мамлакатларда

инфляция мақсадсли кўрсаткичлари паст даражада, яъни 3.5-4% атрофида
белгиланади. Лекин, ушбу даража оптимал ҳисобланадими ёки йўқ. Жаҳон
амалиётига назар соладиган бўлсак, нархлар барқарорлиги нол даражадаги
инфляция орали изоҳланади. Бироқ, баъзи бир сабабларга кўра инфляцияни нол
даражада таргетлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланмайди. Инфляцияни нол
даражада таргетлаш иқтисодиётни дефляцияга кириб кетиш хавфини
туғдиради. Инфляцияни таргетлаш сиёсатини мамлакат итисодиёти учун тўғри
талқин қила билиш, ушбу сиёсатнинг энг асосий талабларидан биридир.
Шундагина инфляцияни таргетлаш режими мамлакатдаги инфляция
даражасини барқарорлаштирувчи самарали омил сифатида намоён бўла олади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Қоралийев

Т.

ва

бошқалар.,

Пул

муомаласи

орқали

мувофиқлаштириш.

2.

Нагорнов А., Политика таргетирования инфляции.

3.

Кондратов Д., Денежно – кредитная политика в странах Европы.

4.

RudebuschG., Walsh C. U.S. inflation targeting: pro and contra // FRB of

San Francisco Economic Letter.

5.

С. Р. Моисеев., Денежно – кредитная политика: Теория и практика.

6.

Carare A, Stone M.R. Inflation targeting remiges. IMF. Working papers.

Библиографические ссылки

Коралийев Т. ва бошкалар., Пул муомаласи оркали мувофиклаштириш.

Нагорнов А., Политика таргетирования инфляции.

Кондратов Д., Денежно - кредитная политика в странах Европы.

RudebuschG., Walsh С. U.S. inflation targeting: pro and contra // FRB of San Francisco Economic Letter.

С. P. Моисеев., Денежно - кредитная политика: Теория и практика.

Carare A, Stone M.R. Inflation targeting remiges. IMF. Working papers.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов