Роль сферы услуг в социально-экономическом развитии страны

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
38-46
17
5
Поделиться
Урунбаева, Ю. (2016). Роль сферы услуг в социально-экономическом развитии страны. Экономика и инновационные технологии, (4), 38–46. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8838
Ю Урунбаева, Самаркандский институт экономики и сервиса

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматривается актуальные вопросы перспективы повышения конкурентоспособности национальной экономики в современных условиях. уровень жизни население на основе развитие сферы услуг, тенденции изменения количественных и качественных результатов функционирования отраслей сферы услу и его значения в экономике, а так же перспектив его развития.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ю.П. Урунбаева,

катта илмий ходим-изланувчи, СамИСИ

МАМЛАКАТ ИЖТИМОИЙ – ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТИДА

ХИЗМАТЛАР СОҲАСИНИНГ ЎРНИ

В статье рассматривается актуальные вопросы перспективы

повышения конкурентоспособности национальной экономики в современных
условиях. уровень жизни население на основе развитие сферы услуг, тенденции
изменения количественных и качественных результатов функционирования
отраслей сферы услу и его значения в экономике, а так же перспектив его
развития.

The article deals with topical issues nersnewuvy novyshensha competitiveness

of the national economy in modern conditions of life living of population in the field
of development of services. The sources effecting the living of population were proved
theoretically; and sphere of the role of the place of the sphere of service is in high
point; were analyzed developing condition of the sphere of service.

Калит сўзлар:

хизмат, сервис, хизмат соҳаси,аҳоли турмуш даражаси,

турмуш сифати,турмуш даражаси, истеъмол.

Мамлакатимизда изчиллик билан амалга оширилган ислоҳотлар,

барқарор иқисодий ўсишни таъминлаш, жамиятни модернизациялаш,
иқтисодиётни эркинлаштиришга қаратилган чоралар миллий иқтисодиётда
жиддий миқдор ва сифат ўзгаришларга олиб келди. Мустақиллик йилларида
ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва туб
ўзгаришлардан кўзланган бош мақсад – мамлакат аҳолисининг турмуш
даражасини узлуксиз равишда ошириш ва уни ривожланган мамлакатлар
даражасига кўтаришдан иборат. Ушбу муҳим вазифани амалга оширишда, яъни
мамлакат аҳолиси учун муносиб турмуш даражаси ва сифатини
шакллантиришда, хизмат кўрсатиш соҳасининг алоҳида ўрни бор.

Республикамизда хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш ва

унинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини кескин ошириш бир қатор муҳим
ижтимоий иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, яъни аҳолини иш билан
таъминлаш, кишиларнинг реал даромадларини кўпайтириш, аҳоли барча
қатламларининг турмуш фаровонлигини яхшилаш имконини бермоқда.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон миллий иқтисодиёти ривожланишининг
ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки хизматларнинг мамлакат ялпи ички
маҳсулотдаги улуши йилдан-йилга ўсиб бормоқда. 1990 йилда ушбу кўрсаткич
33,8 фоизни ташкил этган бўлса, 2015 йилга келиб у 54,5 фоизга ошди[1]. Бир
қарашда бу рақамлар оддийгина кўринсада, мамлакат ижтимоий - иқтисодий
тараққиётида муҳимдир.




background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

жадвал

Иқтисодиёт тармоқларининг 1991-2015 йилларда ЯИМдаги улуши

(фоизларда)

№ Кўрсаткичлар

ЙИЛЛАР

1991

1995

2000

2005

2010

2011

2012

2013

2014

2015

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

1.

Иқтисодиёт
жами

100

100

100

100

100

100

100

100

100 100

2.

Саноат

26,3

17,1

14,2

20,7

24,0

24,0

24,0

24,2

24,1 24,0

3.

Қишлоқ
хўжалиги

37,4

28,1

30,1

25,0

17,5

17,6

17,5

17,6

17,2 17,0

4.

Қурилиш

10,4

7,1

6,0

4,9

6,4

6,1

5,9

6,0

6,8

6,7

5.

Хизматлар

26,2

34,6

37,2

38,4

45,1

44,5

44,9

44,2

51,8 54,5

6.

Соф эгри
солиқлар

-0,3

13,1

12,5

11,0

7,0

7,8

7,7

8,0

8,4

8,0

Манба:

Ўзбекистон

Республикаси

Давлат

статистика

қўмитасининг

маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.


Юқорида келтирилган статистик маълумотлар оддийгина кўринсада,

хизматлар соҳасининг жадал суръатлар билан ривожланаётганлиги ва унинг
мамлакат

ижтимоий-иқтисодий

тараққиётидаги

мавқеининг

тобора

мустаҳкамланаётганлиги мамлакат миллий иқтисодиётининг тараққиётнинг
қуйироқ босқичидан юқорироқ босқичига, яъни индустриал жамиятдан
постиндустриал жамият томон тез ривожланиб бораётганлигидан далолат
беради.

Авваломбор,

хизматлар

соҳасининг

жадал

суръатлар

билан

ривожланаётганлиги ва унинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётидаги
мавқеининг

тобора

мустаҳкамланаётганлиги

мамлакат

миллий

иқтисодиётининг тараққиётнинг қуйироқ босқичидан юқорироқ босқичига,
яъни индустриал жамиятдан постиндустриал жамият томон тез ривожланиб
бораётганлигидан далолат беради.

Бундан ташқари, мустақиллик йилларида хизмат кўрсатиш соҳасининг

жадал суръатлар билан ривожланиши миллий иқтисодиётда чуқур таркибий
ўзгаришлар содир бўлаётганлигини, қолаверса, ушбу соҳага жалб этилаётган
моддий, молиявий, меҳнат ресурслари кўламининг кескин кенгайиб
бораётганлигини кўрсатади. Қишлоқ сўнгги уч йилда 22минг 800 дан ортиқ
лойиҳа амалга оширилди, кўрсатилаётган хизматлар ҳажми 1,6 баробар,
қишлоқда бир кишига тўғри келадиган хизматлар ҳажми 1,5 баробар ошганлиги
фикримизнинг ёрқин далилидир[1].

Инсоният цивизациясининг ҳозирги босқичида ҳар қандай мамлакат

миллий иқтисодиётининг юксалишини, унинг яқин ва узоқ келажакдаги
истиқболларини давлат аралашувисиз тасаввур қилиш қийин. Мамлакатлараро
иқтисодий интеграция ривожланиб, глобаллашув жараёнлари тобора кучайиб
бораётган бугунги кунда яхлит жаҳон бозорининг ажралмас қисми бўлган ҳар
бир мамлакат миллий иқтисодиётининг равнақи ёки ундаги тушкунлик ва
рецессия ҳолати – бу, биринчи навбатда, давлат томонидан олиб борилаётган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

макроиқтисодий сиёсат самарадорлигининг натижаси, десак, ҳеч қандай
муболаға бўлмайди. Бундай самарага эришишда мамлакатимизда иқтисодий
ислоҳотларнинг

дастлабки

босқичларидаёқ

хизматлар

соҳасини

ривожлантиришга бўлган катта эътибор, ушбу соҳани ривожлантиришнинг
устувор вазифа сифатида тан олиниши, уни юксалтириш борасида кетма-кет
қабул қилинаётган Президент фармонлари ва ҳукумат қарорлари муҳим роль
ўйнайди.

Булардан, 2006 йил 17 апрелда имзоланган “Ўзбекистон Республикасида

2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни
жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2007 йил 21 майда яна
“Ўзбекистон Республикасида 2010 йилгача бўлган даврда хизмат кўрсатиш ва
сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2012 йил 10 майда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг яна бир “2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида
хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-
1754-сонли қарори эълон қилинди. Хизматлар соҳасини жадал суръатлар билан
ривожлантириш ва аҳоли истеъмоли таркибида хизматлар салмоғини ошириш
муаммосини аҳоли реал даромадларини кескин кўпайтирмасдан амалга ошириб
бўлмайди. Бозор иқтисодиёти шароитида хизматларнинг аксарият қисми
аҳолига кўрсатилади, яъни сотилади ёки давлат муассасалари ҳамда ижтимоий
ташкилотлар ҳисобидан бепул кўрсатилади, яъни ҳадя этилади. Муҳими
шундаки, аҳоли даромадлари кўпайиб, харид қилиш (тўлов) қобилияти ошиб
борган сайин, пуллик хизматларнинг жами хизматлардаги салмоғи ҳам ошиб
боради.

Аҳоли жон бошига жами реал даромадлари 9,6 фоизга ошди[1]. Аҳоли

реал даромадлари ва турмуш фаровонлигининг ошиши натижасида мамлакат
ижтимоий ҳаётида содир бўлаётган ижобий силжишлар хизматларга, уларнинг
сифатига ҳамда янги хизмат турларига бўлган талабни кенгайтирди
(шакллантирди) ва уни тобора такомиллаштирди. Масалан, мустақилликка
эришгунга қадар ёки мустақилликнинг дастлабки йилларида таълим соҳасида
электрон доскаларга, соғлиқни сақлаш соҳасида компьютер томографиясига,
ахборот соҳасида интернетга, туризм соҳасида узоқ хорижга сафарга чиқишга
талаб бўлмаган ёки бўлганда ҳам, жуда чегараланган ҳажмда бўлган. Сабаби
ўша даврларда шундай хизмат турининг ўзи мавжуд бўлмаган ёки мавжуд
бўлганда ҳам, аҳолининг харид имкониятлари паст бўлган.

Хизматлар ҳажмини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш учун аҳоли реал

даромадларининг ошиши моддий асос бўлиб хизмат қилади. Лекин, аҳоли пул
даромадларининг кўпайиши ва харид қилиш қобилиятининг ошиши, хизмат
кўрсатиш соҳасини жадал суръатлар билан юксалтириш ва шу асосда, жамият
тараққиётининг кейинги, яъни юқорироқ босқичи – постиндустриал жамиятга
ўтиш учун етарли эмас. Аммо аҳоли истеъмоли таркибида хизматлар
улушининг узлуксиз ошиб бориши учун бошқа шарт-шароитлар, биринчи
навбатда керакли ижтимоий – маданий муҳит яратилиши лозим. Табиийки,
кишининг даромадлари кўпайиб, харид қобилияти ошиб кетса, у умумий
овқатланиш хизматига керагидан ортиқ мурожаат қилмайди. Демак, бундан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

шундай хулоса қилишимиз мумкинки, кишиларнинг реал даромадлари ошиб
борган сайин, уларнинг ўз истеъмоллари саватини такомиллаштиришга, унинг
таркибида сифатли, замонавий маҳсулотларни кўпайтиришга интилишлари
кучаяди. Хизматлар соҳасида бу аҳолининг ўз интеллектуал салоҳиятини
кучайтиришга, дунёқарашини кенгайтиришга, соғлиғини мустаҳкамлаш,
маданий дам олиш, ҳордиқ чиқариш, бўш вақтини мароқли ўтказиш, туризм,
спорт ва хоказоларга бўлган қизиқишларининг узлуксиз ортиб боришида
намоён бўлади. Бошқача сўзлар билан айтганда, аҳоли реал даромадларининг
кўпайиши унинг турли-туман ноз-неъматларни, жумладан, хизматларни харид
қилиш қобилиятини моддий жиҳатдан таъминлайди. Лекин бу даромадларни
қандай товар ва хизматлар учун ва қандай нисбатда тақсимлаш, улардан қайси
бир турларини кўпроқ харид қилишга мойиллик билдириш аҳолининг
маънавий дунёсини тавсифловчи бошқа хислатларига (инсоний қадриятлар,
миллий анъаналар, маданият, дунёқараш ва ҳоказоларга) боғлиқ.

Инсон эҳтиёжларини қондириш тизимида хизмат турларининг барчаси, у

инсоннинг қайси бир муайян эҳтиёжини қондиришлигидан қатъи назар,
барибир муҳим ўрин тутади. Лекин, ушбу мантиқий хулоса ҳар бир киши ўз
даромадларининг хизматларга сарфлайдиган қисмини ҳамиша барча хизмат
турларига бир хил нисбатда ва бир текисда тақсимлайди, деган маънони
англатмайди. Табиийки, инсон тирик мавжудот сифатида, ўзининг физиологик,
яъни озиқ-овқатга, кийим-кечакка ва ҳоказоларга бўлган эҳтиёжларини
қондириш мақсадида савдо, умумий овқатланиш, коммунал хўжалик
хизматларига талаб билдиради. Инсоннинг хизматларга йўналтирилган умумий
бюджетидан, унинг физиологик эҳтиёжларини қондиришга кетган сарфларидан
ортиб қолган қисмигина хизматнинг бошқа турларига сарфланиши мумкин.
Лекин ҳар бир кишининг бошқа юртга саёҳат қилиш ёки театрга боришга
талаби пайдо бўлиши учун бўш вақт, керакли маблағ ва ишлаб
чиқарувчиларнинг таклифидан ташқари, унинг бундай хизмат турларига
шахсий эҳтиёжи, ички зарурати, қизиқиши, интилиши бўлишлиги шарт. Акс
ҳолда, у ўзининг даромадларини бундай хизматларга сарфламай, бошқа
мақсадларда ишлатади ёки жамғармага айлантиради. Санъатга, мусиқага
қизиқмаган одам ҳеч қачон мўмайгина пул тўлаб театрга бормайди, ўзининг
соғлигини қадрламаган одам профилактик тиббий кўрикдан ўтмайди, билимга
қизиқмаган одам контракт асосида таълим олмайди ва ҳоказо.

Юқоридагилардан хулосамиз шундан иборатки, хизмат кўрсатиш

соҳасининг ҳолати, ушбу соҳада ишлаб чиқарилган ялпи ички маҳсулотнинг
ҳажми ва унинг мамлакатда ишлаб чиқарилган ялпи ички маҳсулотдаги улуши,
соҳада банд бўлган аҳоли сони ва унинг иқтисодиётда банд бўлган аҳоли
сонидаги улуши, аҳоли истеъмоли таркиби ва унда хизматлар айрим
турларининг нисбати каби бир қатор муҳим кўрсаткичлар ёрдамида хизматлар
соҳасининг, биринчидан, мамлакат иқтисодий юксалишидаги аҳамиятини
баҳолаш имконини берса, иккинчидан, унинг ижтимоий тараққиётдаги ўрнига
баҳо бериш учун асос бўла олади. Мамлакатнинг иқтисодий равнақи аҳоли реал
даромадларининг ошишида ўз ифодасини топса, унинг ижтимоий тараққиёти
аҳоли истеъмоли таркибида хизматларнинг улуши ва улар алоҳида турларининг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

нисбати билан белгиланади. Бизнинг назаримизда, жамият ривожланиб, ундаги
ижтимоий-иқтисодий муносабатлар такомиллашиб борган сайин, мамлакатда
хизматлар, биринчидан, миқдор жиҳатдан ўсади, иккинчидан, сифат жиҳатдан
яхшиланади, учинчидан, турлар бўйича кенгаяди ва тўртинчидан, аҳоли
истеъмолидаги нисбати бўйича такомиллашади.

Хизмат

кўрсатиш

соҳасининг

мамлакат

ижтимоий-иқтисодий

тараққиётидаги мавқеи ва тутган ўрни мустаҳкамланиб борган сайин, ушбу
соҳа, унинг таркибидаги алоҳида тармоқлар ҳамда корхона ва бошқа хўжалик
субъектлари фаолиятини баҳолаш тизимини такомиллаштириш ва шу асосда
соҳада содир бўлаётган сифат ва миқдор ўзгаришлар тўғрисида тўла тасаввурга
эга бўлиш зарурати ҳам ортиб боради. Индустриал жамиятда ва тараққиётнинг
ундан олдинги босқичларида объектив сабабларга кўра инсоният
тараққиётининг асосини моддий ишлаб чиқариш ташкил этган ва шу сабабли
асосий эътибор айнан шу cоҳани ривожлантиришга қаратилган. Табиийки,
бундай жамиятда хизмат кўрсатиш соҳасининг миллий иқтисодиётда, умуман,
ижтимоий - иқтисодий тараққиётда унчалик аҳамияти бўлмаган ва у иккинчи
даражали соҳа сифатида қаралган. Хизмат кўрсатиш соҳасига бўлган бундай
муносабат унинг мамлакат миллий хўжалигига, унда яратилган миллий
даромадга қўшган ҳиссасини расмий ҳисобга олиш ва баҳолашда ҳам ўз
ифодасини топганлиги, табиий ҳол. Машҳур маркетолог-назариётчи Т.Левитт
“Ҳар қандай соҳа, хоҳ у катта бўлсин, хоҳ кичик бўлсин, ўзида хизматларни
намоён этади”. Т. Левиттнинг фикрини давом эттирган ҳолда Ф.Котлер уни
қуйидагича изоҳлайди: “Аслида товар харидори ҳисобланмиш мижоз унга таклиф
этилган товар кўринишидаги хизматни харид этади..... Пировард натижада
ҳаммаси хизмат кўрсатишга бориб тақалади” деб изоҳ берди [2]. К.Гренросс,
хизмат кўрсатиш соҳасини шундай изоҳлайди: «Саноат ва аграр секторларга
киритилмаган нарсалар хизматлар деб аталган»[3]. В.Е. Николайчукнинг
таъкидлашича – “Ҳамма соҳада хизматлар яратилади, аммо ҳамма соҳада ҳам
моддий товарлар яратилмайди (банк, транспорт, консалтинг ва бошқалар) [4].
К.Гренросс фикрига қўшимча равишда шуни айтиш мумкинки, кейинги
йилларда ҳақли равишда барча олиму-уламоларнинг диққат марказида турган,
давлат макроиқтисодий сиёсатининг тўридан жой олган хизмат соҳасига
бундай «муносабат» бугунги кун талабларига жавоб бермайди. Жамият
тараққиётининг ҳозирги босқичида хизмат кўрсатиш соҳасининг мамлакатда
эришилаётган иқтисодий ўсиш, аҳоли турмуш даражасини яхшилашга, уни
сифат жиҳатидан янги поғонага кўтаришга қўшаётган ҳиссасини аниқ баҳолаш
ва улардан келиб чиққан ҳолда, хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқлари ва хизмат
турларини муайян ҳудудларда ривожлантириш истиқболларини белгилашда
янгича, замонавий, ушбу соҳанинг бугунги моҳияти ва мазмунига мос
келадиган ёндашувларни қўллаш зарур деб ўйлаймиз.

Хизматлар тизимининг кенг қамровлиги, унда кечаётган ижтимоий-

иқтисодий муносабатларнинг мураккаблиги, мамлакат тараққиёти ва аҳоли
турмуш даражаси кўрсаткичларига соҳа таъсирининг кучлилиги ва кўп
қирралиги, хизматлар бўйича фаолият турларининг кўплиги уларни илмий
таснифлаш муаммосини туғдиради. БМТ хизматларнинг 160 турини тан олиб,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

уларни 12 гуруҳга бўлиб келтирган. БМТнинг ушбу тавсифларини ҳамма
халқаро ташкилотлар ҳам тўлалигича қабул қилмаган. Халқаро валюта
фондининг ёндашувига кўра, хизматлар давлатлараро савдо-сотиқ предмети
бўлиши нуқтаи назаридан иккита гуруҳга бўлинади, яъни савдо қилинадиган
хизматлар ва савдо қилинмайдиган хизматлар. Ушбу ташкилотнинг
таъкидлашича, сотиладиган савдо хизматларига ўн битта гуруҳ хизматларни
киритиш мумкин. Жаҳон Савдо Ташкилотининг ҳужжатларида 9 та хизмат
турлари ўз аксини топган, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти
томонидан хизматлар 9 та гуруҳга бўлинган.

Ўзбекистон

Республикаси

Давлат

стандартлаштириш

қўмитаси

томонидан O’z DT 010-2006 рақам билан тасдиқланган “Ўзбекистон
Республикаси фаолият турлари бўйича хизматлар таснифлагичи” жорий
қилинди. Ушбу таснифлагичда 42 та хизматларнинг номи ва 2070 та хизмат
турлари ўз аксини топган.

Бошқа мамлакатларда ҳам хизмат кўрсатиш

соҳасининг ривожланиш даражаси ва унга берилаётган эътиборга қараб,
соҳани таснифлашга нисбатан турли ёндашувлар мавжуд.

Хизмат турларининг таснифи

Ташкилот

номлари

Хизмат турлари таснифи

Манба

1

2

3

4

5

1

БМТ

1. Ишчанлик хизмати

46 турда

Арупов А.А.
Казахстан в
системе мирових
торговых рынков.
Алматы:
Университет
«Туран», 2000.
С.63.

2. Алоқа хизмати

25 турда

3. Транспорт хизмати

33 турда

4. Инженеринг ва қурилиш хизмати

5турда

5. Дистрибьютерлик хизмати

5 турда

6. Умумтаълим хизмати

4 турда

7. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
хизмати

4 турда

8. Молиявий хизматлар (шу жумладан
суғурта хизмати)

17 турда

9. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий
хизматлар

4 турда

10. Туризм ва сайёҳлик

7 турда

11. Дам олдириш, маданий ва спорт
билан боғлиқ хизматлар

7 турда

12. Бошқа хизматлар

2

Халқаро
валюта фонди

Савдо қилинадиган хизматлар

Савдо
қилинмай
диган хиз-
матлари

Киреев А.П.
Международная
экономика. Ч.1.
М.:
Международные
отношения, 2000.
С. 265.

1. Транспорт хизмати;
2. Бориб келиши (хизмат сафари,
туризм, саёҳат кабилар);
3. Алоқа хизмати;
4. Қурилиш хизмати;
5. Суғурта хизмати;
6. Молиявий хизматлар;

Давлат
ичида
сотилади
ва
истеъмол
қилинади
(комунал


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

7. Компьютер ва ахборот хизмати;
8. Роялти ва лицензия тўловлари;
9. Бошқа бизнес хизматлари;
10. Шахсий, маданий ва рекреацион
хизматлар;
11. Ҳукумат хизматлари.

ва бошқа).

3 Жаҳон савдо

ташкилоти

1. Транспорт хизматлари;
2. Сайёҳлик хизматлари;
3. Алоқа почта, курьерлик, телекоммуникация
хизматлари;
4. Молиявий хизматлар;
5. Комьпютер ва ахборот хизматлари;
6. Лицензиялашган хизматлар;
7. Бошқа амалий хизматлар;
8. Махсус, маданий, рекрацион хизматлар;
9. Давлат хизматлари.

Челенков А.П.
Маркетинг услуг.
– М.: Центр
маркетинговых
исследований и
менеджмента,
2002.С.128.

4

Иқтисодий
ҳамкорлик ва
ривожланиш
ташкилоти.

1.Транспорт хизматлари;
2. Алоқа хизматлари;
3. Жойлаштириш хизматлари;
4. Аҳолига хизмат кўрсатиш (социал ва шахсий)
5. Давлат соҳасидаги хизмат кўрсатиш (социал
билан биргаликда)
6. Савдо хизматлари;
7. Ижтимоий таъминот хизматлари;
8. Меҳмонхона хизматлари;
9. Амалий хизматлар (молия-кредит, суғурта
хизматлари ва б).

Челенков А.П.
Маркетинг услуг.
– М.: Центр
маркетинговых
исследований и
менеджмента,
2002.С.128.

5

Ўзбекистон
Республикаси

42 та хизматлар номи ва 2070 хизмат турлари
келтирилган.

Ўзбекистон
Республикаси
Давлат
стандартлаш-
тириш қўмита-си
томонидан O`z
DT 010-2006
рақам билан
тасдиқ-ланган.
126 б.

6

Умумроссия
хизмат
кўрсатишни
таснифи
ОК-002

1. Маиший
2.Алоқа
3.Савдо, умумий овқатланиш бозорлар, тарқатиш
воситалари.
4.Банклар
5.Тиббиёт
6.Сайёҳлик
7.Маданият, жисмоний тарбия, спорт
8.Транспорт
9. Бошқалар

Стэп Рэпп и
Томас Л. Коллинз
(61,б. 285-286)

Манба: Тегишли адабиётларда келтирилган муаллифларнинг қарашлари

асосида муаллиф томонидан тузилган.


Шу ўринда яна бир муҳим масалани алоҳида таъкидлаш лозим. Жаҳон

амалиётида узоқ йиллар давомида хизматларга оид кўп сонли чуқур назарий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

тадқиқотлар ўтказилган ва уларнинг натижасида турли илмий қарашлар ва
фикр-мулоҳазалар шаклланган. Постиндустриал, ахборотлашган жамият
назариясида хизматлар соҳаси тобора етакчи, ҳал қилувчи ўринни эгалламоқда.
Бундай жамиятда хизматлар иқтисодиёти, унинг ривожланишига доир назарий
ва амалий масалалар мамлакат тараққиётининг бугунги ҳолати ва келажак
истиқболларининг ажралмас таркибий унсирига, муҳим омилига айланади.
Зотан, постиндустриал жамият даражасига кўтарилган ҳар қандай мамлакатда
тараққиёт суръатлари, биринчи навбатда, хизматлар соҳасида эришилган
ютуқлар билан белгиланади. Модомики шундай экан, жамият тараққиётининг
ҳозирги босқичида хизматлар соҳаси, уни жадал ривожлантиришнинг назарий
ва амалий муаммоларига оид илмий тадқиқотларнинг кўлами кенгайиб, тобора
такомиллашиб бормоқда. Лекин ҳанузгача хизматларни таснифлашнинг илмий
тамойиллари ишлаб чиқилмаган, уларни гуруҳлашда ва таснифлашда
иқтисодчи олимлар ўртасида аксарият кўпчилик тан оладиган илмий қарашлар
шаклланмаган. Бунинг оқибатида хизматлар соҳасининг ҳолатини, ушбу
соҳанинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётида тутган ўрнини таҳлил
қилишда ва баҳолашда маълум камчиликларга йўл қўйилмоқда, айрим тўсиқлар
ва қийинчиликлар юзага келмоқда.

Бизнинг фикримизча, хизматларнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий

тараққиётида тутган ўрни, шунингдек, яратилган жами ЯИМга қўшаётган
ҳиссасини баҳолашда, замон талабларидан келиб чиққан ҳолда, айрим услубий
ўзгаришлар қаратиш зарур ва бу ўзгаришлар аҳоли истеъмолини ҳамда
кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш таркибида содир бўлаётган туб сифат
ўзгаришларни ўзида ифодалаши лозим. Авваламбор ижтимоий хизматларнинг
аҳоли кенг қатламлари туризм даражасини ошириш ҳамда аҳолининг моддий
табақаланиш даражасини пасайтириш муаммоларини ҳал этишдаги ролини
кўрсатиш мақсадида, жами хизматлар таркибида тури бўйича сертификат ва
андоза ишлаб чиқарилиши лозим. Агар шундай сертификат ва андоза
талаблари хизмат турлари бўйича ўрнатилса, оддий хизмат ва юқори
даражадаги сервис хизмати ўртасидаги чегарани аниқлаш мумкин бўлар эди.
Бу, ўз навбатида, хизмат турлари даражасини белгилаш ҳақидаги
тадқиқотларни олиб боришни тақозо этади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 2015 йилда

мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг якунлари ва 2016
йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига
бағишлашган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 16
январь 2016 йил.

2.

Котлер Ф. Маркетинг-менеджмент. Экспресс-курс. 2-е изд./пер. с англ.;

под ред. С.Г. Божук. СПб.: Питер, 2005. С. 301

3.

Составлено по: Николайчук В.Е.Маркетинг и менеджмент услуг.

Деловой сервис. -СПб.: Питер, 2005, с.608.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

4.

Арупов А.А. Казахстан в системе мирових торговых рынков. Алматы:

Университет «Туран», 2000. С.63.

5.

Киреев А.П. Международная экономика. Ч.1. М.: Международные

отношения, 2000. С. 265.

6.

Челенков А.П. Маркетинг услуг. – М.: Центр маркетинговых

исследований и менеджмента, 2002.

7.

O`zDT 010:2006. Ўзбекистон Республикаси фаолият турлари бўйича

хизматлар таснифлагичи. Т.: 2006. 126 б.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 2015 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг якунлари ва 2016 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишлашган Вазирлар Махкамаси мажлисидаги маърузаси // Халк сузи, 16 январь 2016 йил.

Котлер Ф. Маркетинг-менеджмент. Экспресс-курс. 2-е изд./пер. с англ.; под ред. С.Г. Божук. СПб.: Питер, 2005. С. 301

Составлено по: Николайчук В.Е.Маркетинг и менеджмент услуг. Деловой сервис. -СПб.: Питер, 2005, с.608.

Арупов А.А. Казахстан в системе мирових торговых рынков. Алматы: Университет «Туран», 2000. С.63.

Киреев А.П. Международная экономика. 4.1. М.: Международные отношения, 2000. С. 265.

Чслснков А.П. Маркетинг услуг. - М.: Центр маркетинговых исследований и менеджмента, 2002.

O'zDT 010:2006. Узбекистон Республикаси фаолият турлари буйича хизматлар таснифлагичи. Т.: 2006. 126 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов